Оилавий тадбиркорликни ривожлантириб, аҳоли ҳаёт даражаси ва сифатини оширишнинг истиқболли йўналишлари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
137-150
30
6
Поделиться
Пардаева, О. (2019). Оилавий тадбиркорликни ривожлантириб, аҳоли ҳаёт даражаси ва сифатини оширишнинг истиқболли йўналишлари . Экономика и инновационные технологии, (4), 137–150. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10859
Озода Пардаева, Самаркандский институт экономики и сервиса

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада хизмат кўрсатиш соҳасида оилавий тадбиркорликни ривожлантириб, аҳоли ҳаёт даражаси ва сифатини оширишнинг истиқболли йўналишлари бўйича тадқиқот натижалари ёритилган. Унда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш истиқболда нималарга аҳамият берилиши асосланган. Хусусан, маҳаллада ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш учун унинг бюджетини ташкил қилиш, айрим қатлам тадбиркорлар тўлайдиган солиқларни маҳалла бюджетига тўлаш тартиби ёритилган. Ўқув муассасаларида “Оилавий тадбиркорлик асослари” номли фанни жорий қилиш лозимлигини, маҳаллаларда "касаначилик ва меҳмондорчилик марказлари"ни ташкил қилиш, ўзини ўзи иш билан банд қилиш тамойилига ўтиш, оилавий хўжалик кластерини ташкил қилиш каби масалаларга ҳам эътибор қаратилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

171

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИБ, АҲОЛИ ҲАЁТ

ДАРАЖАСИ ВА СИФАТИНИ ОШИРИШНИНГ ИСТИҚБОЛЛИ

ЙЎНАЛИШЛАРИ

Пардаева Озода Мамаюнусовна

1

1

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти мустақил

тадқиқотчиси Ўзбекистон, 104000 Самарқанд ш, А.Темур кўчаси 9-уй.

E-mail:

ozodapardaeva@yahoo.com

Аннотация

:

мақолада

хизмат кўрсатиш соҳасида оилавий тадбиркорликни

ривожлантириб, аҳоли ҳаёт даражаси ва сифатини оширишнинг истиқболли
йўналишлари бўйича тадқиқот натижалари ёритилган. Унда оилавий тадбиркорликни
ривожлантириш истиқболда нималарга аҳамият берилиши асосланган. Хусусан,
маҳаллада ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш учун унинг бюджетини ташкил қилиш,
айрим қатлам тадбиркорлар тўлайдиган солиқларни маҳалла бюджетига тўлаш
тартиби ёритилган. Ўқув муассасаларида

Оилавий тадбиркорлик асослари” номли

фанни жорий қилиш лозимлигини, маҳаллаларда "касаначилик ва меҳмондорчилик
марказлари"ни ташкил қилиш, ўзини ўзи иш билан банд қилиш тамойилига ўтиш, оилавий
хўжалик кластерини ташкил қилиш каби масалаларга ҳам эътибор қаратилган.

Калит сўзлар

:

оилавий тадбиркорлик; оила хўжалиги; аҳолининг яшаш даражаси,

сифати, хизмат кўрсатиш; аҳоли бандлиги; маҳалла бюджети; солиқлар;

оилавий

тадбиркорлик асослари”; "касаначилик марказлари"; меҳмондорчилик маркази” ўзини ўз
иш билан банд қилиш” оилавий хўжалик кластери.

Abstract.

The article presents the results of a study to identify promising areas for

improving the well-being and quality of life of the population through the development of family
entrepreneurship in the service sector. The focus is on the development of family entrepreneurship.
In particular, the organization of the budget Mahalla to solve social problems, the procedure for
the allocation of certain taxes paid by entrepreneurs to the budget Mahalla. Attention is paid to
the introduction of the subject “Basics of family business” in educational institutions, the
organization of “centers for home-based work and hotel business” in makhallas, the transition to
the principle of self-employment, a cluster of family entrepreneurship.

Keywords.

family entrepreneurship; family business; population living standards; quality of

life of the population; service; employment of the population; makhalla budget; taxes; "Family
business principles"; "home-based work centers"; "hotel center", self employment, family
entrepreneurship cluster

Кириш

Ўзбекистон Республикасида оилавий тадбиркорликка оид қонун ва бир қанча

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари қабул қилинди.
2012 йил 16 мартда

Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонуни қабул қилинган эди

(1).

Президентининг 2006 йил 5 январда “Йирик саноат корхоналари билан

касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида
кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
қарорига имзо чекилган. Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, уларга
кўрсатиладиган хизматларни кўпайтириш мамлакатимиз учун ҳаётий заруратга
айланмоқда. Чунки, мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси бугун бахтли яшашга ҳақли,


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

172

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

уни таъминлаш учун давлатимиз тегишли шароитларни яратиб бериши лозим.
Мамлакатимиз Президенти томонидан имзоланган оилавий тадбиркорликка оид
қарорда:

“Меҳнаткаш

халқимизнинг

қадимий

касб-ҳунар

анъаналари,

ишбилармонлик салоҳияти оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касаначилик ва
бошқа тадбиркорлик фаолияти турларини кенг оммалаштириш, экин майдонларидан
унумли фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни
кенгайтириш учун катта тажриба ва захира мавжудлигидан далолат беради” (2).
Кўриниб турибдики, оилавий тадбиркорликни ривожлантиришнинг жуда кўплаб
йўналишлари мавжуд. Улардан бири хизмат кўрсатиш соҳасида оилавий
тадбиркорликни ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш билан боғлиқ
муаммолардир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралда “Ўзбекистон

Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги
Фармонида кўзда тутилган мамлакатни 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг
бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси,

Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июнь куни “Ҳар бир оила — тадбиркор”
дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги қарори, 2018 йил 14 июлда Ўзбекистон
Республикаси Президентининг “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни
такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
қарорлар айнан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини
таъминлашга қаратилган. Ўзбекистон республикаси Марказий банки бошқарувининг
2018 йил 9 июнда «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури доирасида кредитлар
ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори ҳам ушбу соҳани
ривожлантириш учун муҳим ҳужжат сифатида амал қилмоқда. Булардан ҳам кўриниб
турибдики мазкур тадқиқот иши бугунги кунда ўта долзарб мавзуга бағишланган.

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили

Хизмат кўрсатиш соҳасида оила хўжалиги, уй хўжалиги ва оилавий

тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда самарадорлигини ошириш йўллари
мавзусида хорижлик олимлардан А.Смид (3), Дж.М.Кейнс (4), Й.Шумпетер (5),
Ф.Энгельс (6), Н.В.Зверева (7, 16), А.В.Чаянов (7), В.И.Видяпин (8), Г.П.Журавлева (8),
В.Узун (9), Л.Баева (10), В.Багдановский (11), Н.М.Бархатова (12), М.Барышников (13),
А.Волков (14), В.Жеребин (15), Р.Капелюшников (17), И.И.Разумнова (18) кабилар
шуғулланиб келганлар. Ушбу муаммолар билан Ўзбекистонлик иқтисодчи
олимлардан А.Улмасов (19), С.С.Ғуломов (20), Р.Х.Ҳусанов (21), Т.Мамадвалиев (22),
Ё.А.Абдуллаев (27), М.Қ.Пардаев (23, 24, 35), Ғ.Ҳ.Қудратов (23), У.Х.Худайбердиев (23,
26), З.Ю.Йўлдошев (25), Т.С.Маликов (25), А.Вахабов (31), Г.М.Шодиева (24, 28, 29, 30),
Р.Х.Эргашев (32), Х.Ахмеджанов (31), З.Н.Қурбанов (35), И.Хасанов (33), А.Эминов (33),
Ш.О.Қувондиқов (37), А.Абдусамедов (36), А.Хасанов (38), А.А.Маматов (39, 40)
кабилар шуғулланб, бир қанча адабиётларни нашр қилишга муваффақ бўлганлар.

Юқорида

номлари

зикр

этилган

олимларнинг

асарларида

оилавий

тадбиркорлик масалалари умумий тарзда ёритилган. Аммо хизмат кўрсатиш соҳасида
оилавий тадбиркорликни ривожлантириш муаммолари кам ёритилган. Айрим
олимларимиз мазкур масаланинг у ёки бу жиҳатини умумий тарзда ўрганиш билан
чекланганлар. Хизмат кўрсатиш соҳасида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш
масалалари билан А.Ўлмасов (19), А.Ваҳабов (31), Ғ.Ҳ.Қудратов (23), М.Қ.Пардаев (23,


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

173

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

24, 35), Г.М.Шодиева (24, 28, 29, 30), Ш.О.Қувондиқов (37) кабилар

шуғулланиб

келмоқдалар. Шуни эътироф этиш керакки, мамлакатимизда ҳозирги шаклланган
иқтисодиёт бутунлай янги йўналишда олиб борилмоқда. Бу иқтисодиётнинг олдинги
ҳолатига нисбатан ҳам, хорижий мамлакатлардаги ўхшаш соҳаларига нисбатан ҳам
ўзига хос хусусиятларга эга. Хизмат кўрсатиш соҳасида оилавий тадбиркорликнинг
айнан шу ҳолати мазкур соҳада чуқур илмий тадқиқотларни олиб бориш заруратини
келтириб чиқармоқда. Бу эса мазкур мавзунинг яна бир бор долзарб масалаларга
бағишланганлигидан далолатдир.

Тадқиқот методологияси

Хизмат кўрсатиш соҳасида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш орқали

орқали аҳоли ҳаёт даражаси ва сифатини оширишнинг истиқболли йўналишларини
ишлаб чиқиш учун

оилавий тадбиркорликнинг ҳуқуқий, ташкилий, иқтисодий ва

ижтимоий механизмларини такомиллаштириш лозим бўлади. Тадқиқот жараёнида
умумийликдан хусусийлик сари ўрганиш методологиясини танладик. Чунки
аҳолининг макро даражадаги фаровонлигини, яшаш даражаси ва сифатини
ўрганмасдан туриб, бевосита оила хўжалиги фаровонлиги билан боғлиқ
микродаражадаги муаммолар тўлиқ ўз ечимини топмаслиги мумкин. Аммо макро
даражадаги аҳолининг фаровонлиги, яшаш даражаси ва сифати бўйича тадқиқот
натижаларини мазкур мақоланинг ҳажмидан келиб чиқиб киритиш имкони бўлмади.
Шу туфайли масалани бевосита оилавий тадбиркорликни ривожлантириш
масалаларидан бошлашга тўғри келди.

Тадқиқотлар натижасида келгусида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш

орқали аҳолининг фаровонлиги, яшаш даражаси ва сифатини оширишнинг ҳуқуқий,
ташкилий, иқтисодий ва ижтимоий механизмлари ишлаб чиқилди. Буларга
қуйидагилар киритилди ва булар ушбу расмда келтирилди (расм 1).

Расмдан

кўриниб

турибдики,

хизмат

кўрсатиш

соҳасида

оилавий

тадбиркорликни ривожлантириб, аҳоли ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш бўйича
бир қанча макро ва микро даражадаги истиқболли йўналишлар белгиланган. Бу
бевосита ҳозирги ва келгуси тараққиётимиз учун объектив заруратдан келиб
чиқмоқда. Чунки, мамлакатимизда аҳоли, шу жумладан, оилалар фаровонлигини,
унинг яшаш даражаси ва сифатини ошириш масаласига катта эътибор қаратилиб
келинмоқда. Шу туфайли мазкур масала бўйича тегишли ҳуқуқий асослар яратилди,
яъни бир қанча қонунлар, соҳага оид фармонлар ва қарорлар, улар асосида турли
давлат ва ҳудудий дастурлар ҳам қабул қилинди.

Биринчидан, қонун устуворлигини таъминлаш.

Ҳар бир жараён ва соҳанинг

ривожланиши учун уларнинг қонуний асослари яратилган бўлиши лозим. Ўзбекистон
Республикасининг “

Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги

қонуни 2012 йилнинг 16

мартида қабул қилинган эди (1). Қонун доирасида бир қанча меъёрий ҳуқуқий
ҳужжатлар шакллантирилди. Хусусан, мамлакат Президентининг 2017 йил 7
февралда “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар
стратегияси тўғрисида”ги фармонида кўзда тутилган мамлакатни 2017-2021 йилларда
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июнь куни “Ҳар бир оила —
тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги қарорни имзолади. 2018 йил 14
июлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг бевосита ушбу масалага дахлдор


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

174

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Расм 1. Оилавий тадбиркорликни истиқболда ривожлантиришнинг ҳуқуқий,

ташкилий, иқтисодий ва ижтимоий механизмлари

бўлган “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва
самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Юқорида

таъкидланганидек,

Ўзбекистон

Республикаси

Марказий

банки

бошқарувининг 2018 йил 9 июнда «Ҳар бир оила тадбиркор» дастури доирасида
кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори ва
бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, мазкур соҳани тартибга солиб
турибди.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш

борасида бир қанча илмий тадқиқот ишлари ҳам олиб борилмоқда. Мамлакатимиз
тараққиётининг ҳозирги босқичида оилавий тадбиркорликни маҳаллалар фаолияти
билан қўшиб олиб бориш зарурати ҳам туғилди. Маҳаллаларни оилавий
тадбиркорлик билан ҳамкорлигини таъминлаш борасида ҳам бир қанча ҳуқуқий,
ташкилий, иқтисодий ва ижтимоий механизмларини такомиллаштириш зарурати
туғилмоқда. Хусусан, оилавий тадбиркорлик орқали маҳалла бюджетини
шакллантириш ва маҳаллаларни тўлақонли субъектга айлантириш бўйича бир қанча
тавсиялар ҳам шакллантирилди.

ЎзР қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган

қонунлари, фармонлар ва қарорлар

Маҳалла бюджетини ташкил қилиш ва унинг молиявий

манбаини ҳал қилиш

Соҳага оид кадрларни тайёрлаш, "Оилавий

тадбиркорлик асослари" фанини киритиш

Қишлоқ маҳаллараида "Касаначилик марказлари"ни

ташкил қилиш

Қишлоқларда "Меҳмондорчилик марказ"ларини ташкил

қилиш

Маҳаллаларда ўзини-ўзи иш билан банд қилиш билан

боғлиқ ишларни рағбатлантириш

Оилавий хўжалиги кластерини ташкил қилиш

"Даладан достурхонгача" ишларни амалга ошириш


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

175

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Иккинчидан,

маҳаллада оилаларнинг ижтимоий аҳволини яхшилаш,

бандлик муаммосини ҳал қилиш учун, унинг келажакда мустақил бюджетини
ташкил қилиб молиявий манбаини ҳам ҳал қилиш мақсадга мувофиқ

.

Маҳалалар демократик бўғин сифатида бевосита аҳоли билан ишлаганлиги

туфайли улар билан боғлиқ жуда катта ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга тўғри
келмоқда. Чунки ушбу ташкилот аҳоли билан бевосита ишлайдиган энг қуйи бўғин
ҳисобланади. Аммо ижтимоий масалаларни ҳал қилиш учун ҳозирги кунда
маҳаллаларда ўзларининг мустақил бюджети ва мос равишда маблағ етишмайди.
Натижада ҳозиргача маҳаллалар бюджетга қарамлигича қолиб келмоқда. Шу
туфайли унинг бюджетини ташкил қилиш ва уни маҳалланинг ўзи ҳисобидан
шакллантириш мақсадга мувофиқ.

Ҳозирда маҳаллаларда кўплаб ҳеч жойдан рўйхатдан ўтмасдан яширин ҳолда

фаолият кўрсатаётган якка тадбиркорлар, нима қилишини билмай юрган ишсизлар
мавжуд. Аммо маҳалланинг ўзи буларни иш билан банд қилишга унчалик қизиқиши
йўқ. Чунки, ушбу ишни йўлга қўйиш учун ҳеч қандай рағбатлантириш механизми
мавжуд эмас. Буни йўлга қўйиш учун маҳалладаги якка тадбиркорлар, ўзларини-
ўзлари иш билан банд қилган аҳоли, маҳалла томонидан ташкил қилинган
касаначиларга ҳам

солиқларини маҳаллага тўлайдиган ҳуқуқни

бериш керак. Ўзи

топган маблағини маҳалланинг ўзи маҳалла фаоллари, жамоатчилик билан тегишли
низом асосида маҳалла эҳтиёжи учун фойдаланишлари мумкин бўлади. Ушбу
тавсияни вилоят маҳалалари номидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасига, Олий Мажлис палаталарига мурожаат билан чиқиш мақсадга мувофиқ
бўлар эди.

Бундай ҳолда маҳаллалар бюджетга қарам бўлмасдан, ҳар бир маҳалла ўзини-

ўзи маблағ билан таъминлайдиган имкониятга эга бўлади ва маълум вақтдан кейин
маҳалланинг ўзи топган маблағининг бир қисмини бюджетга тўлайдиган механизми
ва имконияти яратилади. Бунинг афзаллиги маҳаллалар янги иш ўринларини
яратишга қизиқиши ортади ва маҳалалар ўртасида ушбу ҳолат бўйича соғлом рақобат
вужудга келади. Ҳар бир маҳалла ўзларини-ўзлари “боқиши” учун курашади, янги иш
ўринларини яратишга манфаатдорлиги ошади. Шунчаки майда тадбиркорлик билан
шуғулланиб, ҳеч жойдан рўйхатдан ўтмасдан маҳалла доирасида фаолият
кўрсатаётган тадбиркорлар бўлмайди. Энди буларни маҳалланинг ўзи назорат
қилади. Ушбу тадбир билан яширин иқтисодиётнинг ҳам олди олинади.

Маълумки, маҳалла аҳоли билан ишлайдиган қуйи бўғин. Аҳолининг

иқтисодий, ижтимоий, маънавий ва маданий ҳамма муаммолари айнан шу ерда
аниқланади. Аммо у мустақил субъект бўлишига қарамасдан ўзининг бюджетига эга
эмас ва ўзларини-ўзлари маблағ билан таъминлаш имкониятига ҳам эга эмас.
Натижада маҳаллалар давлат ва маҳаллий бюджет маблағларига қарам ҳолда
фаолият кўрсатмоқда. Бу ҳолат жуда кўплаб муаммоларни ҳал қилиш имконини
бермайди. Оқибатда маҳаллаларда якка тадбиркорлар, ўзини-ўзи иш билан
таъминлайдиганларни кўпайтиришга, янги иш ўринлари яратиб, ўзининг иқтисодий
аҳволини ички имкониятлар эвазига яхшилашга ҳам ҳеч қандай рағбат йўқ.

Маҳаллаларнинг ролини ошириш учун ҳар бир маҳалланинг бюджетини ўзида

ташкил қилиш мақсадга мувофиқ. Бунинг учун қуйидаги тадбирларни амалга ошириш
мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз (1-жадвал).


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

176

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

1-жадвал

Маҳаллаларнинг аҳоли бандлигини ошириш, бюджетини ташкил қилиш орқали

оила хўжаликларининг фаровонлиги, яшаш даражаси ва сифатини яхшилаш

йўллари

Т/р Келажакда амалга оширилиши кўзда

тутилган тадбирлар

Кўрилган чораларнинг изоҳи

1.

Маҳаллалар ихтиёрига якка
тадбиркорлик билан шуғулланадиган
ва маҳалла кўмагида ўзини-ўзи иш
билан таъминлаган шахсларни
бириктириш мақсадга мувофиқ

Аҳолини ишга жойлаштириш янги
иш ўринларини очиш имконияти ва
унга рағбат пайдо бўлади

2.

Якка тадбиркорлик билан
шуғулланадиган ва маҳалла кўмагида
ўзини-ўзи иш билан таъминлаган
шахсларнинг тўлайдиган

солиқларини

маҳалла бюджетига ўтказишни
ташкил қилиш

Маҳаллалар шу йўл билан ўзини-ўзи
маблағ билан таъминлайдиган
мустақил бюджетига эга тўлақонли
субъектга айланади

3.

Ҳеч жойдан рўйхатдан ўтмасдан
маҳалла ҳудудида фаолият кўрсатиб
келаётган кўплаб якка
тадбиркорларни айнан маҳалладан
рўйхатдан ўтказиш тартибини жорий
қилиш

Норасмий ишлаб юрганлар
пировардида иш билан тўлақонли
таъминланади, расмий ходимга
айланади ва мос равишда
келажакда пенсия олиш
имкониятлари ҳам яратилади.
Яширин иқтисодиётнинг олди
олинади

4.

Маҳалла мустақил хўжалик юритувчи
субъект сифатида ички имкониятлари
ва турли манбалар эвазига ўзининг
бюджетини ташкил қилиш механизми
жорий қилинган бўлиши лозим

Маҳаллаларга давлат ва маҳаллий
бюджетдан тўланадиган маблағлар
тежалади

5.

Маҳаллаларнинг тадбиркорлардан
ундирган солиғи ва бошқа
манбалардан топган маблағлари-нинг
бир қисмини меъёр асосида ўзларида
қолдириб, ортиқчасини давлат
бюджетига тўлайдиган тартибни ҳам
ўрнатиш мумкин

Маҳаллалар хўжалик юритувчи
субъект сифатида аста-секинлик
билан маблағларининг бир қисмини
маҳаллий ёки давлат бюджетига
тўлайдиган имкониятга ҳам эга
бўлади

6.

Маҳаллалар ўзларини-ўзлари маблағ
билан таъминлаш оқибатида улар
ўртасида рақобат муҳитини
шакллантириш

Маҳаллаларда якка тадбиркорлар,
ўзини-ўзи иш билан таъминлайдиган
шахсларни кўпайтиришга рағбат
яратилади

7.

Маҳаллалар фаолиятини иш билан
бандлик даражаси ва янги иш
ўринларини яратганлиги билан
баҳолаб, илғорларни рағбатлантир-

Маҳаллаларда янги иш ўринлари
яратишга маҳалла аҳлини иш билан
таъминлашга ҳракат қилинади ва
оқибатда, ҳудудлар иқтисодиёти


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

177

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

иш механизми ишлаб чиқилиши
лозим.

ички имкониятлар эвазига юксалади

8.

Ҳар йилги бир марта Наврўз олдидан
ҳашар қилиниб, маблағи марказий
маҳалла бюджетига ўтказиладиган
маблағнинг бир қисмини
маҳаллаларга тақсимлаб бериш
лозим

Маблағларнинг бир қисмининг қуйи
бўғинда жамланиши кам
таъминланган, ногиронлиги бор
фуқароли оилаларга моддий ёрдам
ва бошқа ижтимоий масалаларни
жойларда ҳал қилиш имкониятини
яратади

9.

Маҳаллалардан фуқароларга
бериладиган маълумотномалар ва
бошқа ҳужжатлар учун тўланларни
олдингидек маҳалларга бериш ва
унинг назоратини юқори ташилот
ҳамда жамоатчилик томонидан
тегишли тарзда ўрнатиш лозим

Ушбу тадбир ҳам маҳалла учун
қўшимча маблағ бўлиб ҳисобланади
ва маҳалла бюджетининг
шаклланишида бир омил сифатида
хизмат қилади

10.

Маҳалланинг ўзида бюджетининг бир
йўналишини хайрия ва хомийлик
ҳисобидан шакллантиришни ҳам
йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ

Бу ҳам маҳалла бюджетининг
кўпайишига, маҳалланинг иқтисодий
имкониятларининг ошиб боришига
хизмат қилади

Агар ушбу тавсиялар амалга ошадиган бўлса, асосан аҳолининг қуйи бўғини

билан ишлайдиган маҳалла ўз маблағига эга бўлади, маҳаллалардаги оилаларнинг
жуда кўп иқтисодий-ижтимоий муаммолари ҳал бўлади, аҳолининг ишсиз қисми иш
билан таъминланиб, бандлик муаммоси ҳал қилинади. Муҳими, маҳаллалар хўжалик
юритувчи субъектга айланиб, ўзларини маблағ билан таъминлаб, ўзининг иқтисодий
қудратига ўзи масъул бўлади.

Учинчидан, оила хўжалиги бўйича тадбиркорликка оид кадрларни

тайёрлаш, ўқув юртларига "Оилавий тадбиркорлик асослари" фанини киритиш.

Ҳозирги пайтда “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг
қонуни доирасида ушбу масалага катта аҳамият берилмоқда, аммо оилавий
тадбиркорликнинг хусусиятларидан келиб чиқиб, уни юритадиган ва у билан
профессионал тарзда шуғулланадиган мутахассис кадрлар тайёрланмаяпти. Бирорта
коллеж ёки олий ўқув юртида оилавий тадбиркорлик бўйича мутахассис кадрлар
йўқлиги бир томон бўлса, иккинчидан, иқтисодиётга оид мутахассисларга
мўлжалланган таълим дастурларига “Оилавий тадбиркорлик асослари”га оид фан
ҳам киритилган эмас.

Келгусида, мамлакатимиздаги деярли барча КҲКларида тижорат асосида

фаолият кўрсатадиганларига

“Оилавий тадбиркорлик”

бўйича турли йўналишларда

кадрларни тайёрлаш курсаларини 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб очишни йўлга
қўйиш лозим, деб ҳисоблаймиз. Бунинг амалга оширилиши “Оилавий тадбиркорлик
тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси қонунинг бажарилишини таъминлаш билан
бирга, алоҳида шу соҳа билан шуғулланадиган мутахассис кадрлар тайёрланиши
йўлга қўйилади ва мос равишда, оилавий тадбиркорликнинг ривожланиши ва аҳоли
бандлигини таъминлаш учун катта имкониятлар эшиги очилади. Буларни инобатга


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

178

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

олиб, келажакда бир қанча тадбирларни амалга ошириш лозим бўлади. Буларнинг
шакли ва мазмуни қуйидаги жадвалда келтирилган (2-жадвал).

2-жадвал

Оилавий тадбиркорликни ривожлантиришнинг келгуси истиқболда кадрлар

тайёрлаш билан боғлиқ масалаларни амалга оширилишига қаратилган чора-

тадбирлар

Т/р Келажакда амалга оширилиши кўзда

тутилган чора-тадбирлар

Кўрилган чора-тадбирларнинг

изоҳи

1.

Мамлакатимизда “Оилавий
тадбиркорлик менеджери” ўрта ва
олий маълумотли мутахассисликни
очиш

Оилавий тадбиркорликни
юритадиган етук мутахассислар
тайёрланади ва ушбу соҳа
ривожланиши учун кенг
имкониятлар эшиги очилади

2.

Олий ва ўрта махсус ўқув юртлари
ўқув режасига "Оилавий
тадбиркорлик асослари" фанини
киритиш

Умуман иқтисодиётга оид
мутахассислар оилавий
тадбиркорликнинг ўзига хос
хусусиятларини ўрганиб борадилар
ва соҳа учун тегишли ишларни
амалга оширишлари мумкин бўлади

3.

Оилавий тадбиркорликдан йирик
оилавий корхоналар босқичига ўтиш
механизми ишлаб чиқилиши лозим

Мамлакатимизда йирик-йирик
оилавий корхоналар вужудга келади
ва иқтисодиётимизнинг юксалишига
ва бандлик муаммосининг ҳал
қилинишига олиб келади


Жадвалдан кўриниб турибдики, оилавий тадбиркорлик тўғрисида қонун

борлигига, ушбу соҳа бўйича амалий фаолият мавжудлигига қарамасдан, ушбу
соҳанинг

ўзига

хос

хусусиятларини

ўргатадиган

бирорта

мутахассислик

тайёрланмаётганлигига гувоҳ бўламиз. Шунинг учун мамлакатимизда “Оилавий
тадбиркорлик менеджери” ўрта ва олий маълумотли мутахассисликни очиш таклиф
қилинмоқда. Шунингдек, олий ўқув юртлари ўқув режасига “

Оилавий тадбиркорлик

асослари

” фанини киритиш керак, деб ҳисоблаймиз. Ҳозиргача ушбу фаннинг

ўқитилиши кўзда тутилмаган, ўқув қўлланма ёки дарслик тайёрланмаган. Шу туфайли
ушбу фанни ўқув режасига киритишни тавсия қилмоқдамиз. Булардан ташқари
оилавий тадбиркорликдан йирик оилавий корхоналар босқичига ўтиш механизми
ҳам ишлаб чиқилган бўлиши лозим. Бундай ҳолат, мамлакатимизда йирик-йирик
оилавий корхоналар вужудга келишига ва уларнинг оилавий корхона мақомида
сақланиб қолишига, шу орқали ҳам иқтисодиётимизнинг юксалишига ва бандлик
муаммосининг ҳал қилинишига сабаб бўлади. Агар ушбу тавсия йўлга қўйилса, жуда
кўп мутахассислар оилавий тадбиркорлик тўғрисида маълумотга эга бўлади. Чунки,
оилавий тадбиркорликнинг кўпгина ўзига хос жиҳатлари мавжуд. Кадрлар ушбу
соҳанинг ўзига хос хусусиятларини ўзлаштириб, жойларда оилавий тадбиркорликни
ривожлантириш масаласига тегишли ҳисса қўшади.

Тўртинчидан, қишлоқ маҳаллаларида "Касаначилик марказлари"ни ташкил

қилиш.

Мамлакатимиз қишлоқларида аёлларнинг аксарият қисми ишсиз, уларни


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

179

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ишга жойлаштиришга маҳалланинг унчалик қизиқиши йўқ. Янги иш ўринларини
яратиш учун йирик қишлоқларда “Касаначилик марказлари”ни ташкил этиш мақсадга
мувофиқ. Уларнинг солиқларни маҳалла бюджетига тўлаш тартибини жорий қилиш
ҳам лозим бўлади. Шу тариқа ишсиз аёлларнинг уйларига тегишли дастгоҳ ва
жиҳозларни етказиб, касаначиликни ташкил қилиш натижасида уларнинг бандлиги
таъминланади ва маҳаллаларнинг ҳам бюджети ички имкониятлар эвазига
шаклланади. Ушбу тавсияни амалга ошириш тартиби қуйидаги жадвалда ўз аксини
топган (3-жадвал).

3-жадвал

Оилавий тадбиркорликни ривожлантиришнинг келгуси истиқболда маҳаллаларда

“Касаначилик марказлари”ни ташкил қилиш йўли билан боғлиқ масалаларни

амалга оширилишига қаратилган чора-тадбирлар

Т/р Келажакда амалга оширилиши кўзда

тутилган чора-тадбирлар

Кўрилган чора-тадбирларнинг

изоҳи

1.

Маҳаллада тадбиркорлар ҳисобидан
“Касаначилик марказлари”ни ташкил
этиш мақсадга мувофиқ

Маҳаллада ишсиз аҳоли, айниқса,
аёллар, ногиронлиги бор, ўзининг
маблағига эга бўлмаган фуқаролар иш
билан таъминланади ва ўзларининг
яшаш жойида фаолият кўрсатиш
имконияти яратилади

2.

“Касаначилик марказлари” аҳолини
тегишли жиҳозлар билан, хом ашё ва
материаллар билан таъминлаб, тайёр
маҳсулотни сотиш билан ҳам ўзлари
шуғулланиши лозим

Бунда аҳоли ўз оиласида фаолият
олиб бориб, ортиқча ташвишлар-сиз
ишлаган иш ҳажми бўйича ойлик
маошини олиш имкони-ятига эга
бўлади ва расмий иш жойига эга
бўлиб, пенсия олиш ҳуқуқини ҳам
қўлга киритади

3.

“Касаначилик марказлари”
тўлайдиган солиқларни маҳалла
бюджетига тўлаш тартиби жорий
қилиш

Маҳалла мустақил бюджетининг бир
манбасига эга бўлади ва бу мос
равишда бундай марказларни
ташкил этиш учун маҳалланинг
ўзида рағбат уйғонади


Яна бир жиҳат, ҳозирги пайтда жуда кўп қишлоқларимизда кўп болали аёллар

болаларига қараб ишсиз ҳолда яшамоқда. У ерларда касаначиликни ташкил қилиш
учун йирик корхоналарнинг ўзи йўқ. Шу туфайли ишсизлар сони ортиб бормоқда.
Ушбу ҳолат иш билан бандликнинг янги йўналишларини жорий қилишни тақозо
қилади.

Ушбу муаммони ҳал қилишнинг бир йўли, таъкидланганидек, у ерларда

касаначиликни ривожлантириш мақсадга мувофиқ. Бунда оилавий тадбиркорликнинг
йўналишларидан бири бўлган касаначиликни йирик корхоналар билан бирга
ҳудудларда, айниқса йирик корхоналар бўлмаган қишлоқ жойларда жорий қилиш
мумкин.

Бу

оила

фаровонлигини

ошириш

ва

ҳудуд

иқтисодиётини

ривожлантиришнинг янги йўналишларидан бири бўлиб ҳисобланади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

180

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Ушбу тадбирнинг афзаллиги, биринчидан, маблағи бўлмаган аҳолини ўз уйида

янги иш ўринларини яратиш орқали иш билан таъминланади. Иккинчидан, йирик
корхоналар йўқ қишлоқ жойларда ҳам касаначилик пайдо бўлади. Учинчидан, ушбу
ҳолатни тартибга солувчи меъёрий ҳужжатни ўзгартириб, касаначилик уюшмаси ва
фондини тадбиркорларнинг ўзлари ҳам очиши мумкинлиги қайд этиладиган бўлиши
лозим бўлади. Тўртинчидан, аҳолининг қўшимча даромади кўпайиб фаровонлиги
ошади, уларнинг яшаш даражаси ва сифати ўнгланади. Ушбу ишларнинг пировардида
“Йўқ жойдан” пул топилади, янги иш жойлари очилади, умуман эътибордан четда
бўлган манба ҳисобидан маҳаллага маблағ тушадиган бўлади. Буларнинг бари ички
имкониятлар ҳисобидан иқтисодий-ижтимоий ривожланишни таъминлаш имконини
яратади.

Бешинчидан,

қишлоқларда

“Туристларга

хизмат

кўрсатадиган

меҳмондорчилик

маркази”ни

ташкил

қилиш

лозим.

Қишлоқларда,

таъкидланганидек, ишсизлик муаммоси шаҳарга нисбатан катта, ишлаб чиқариш ва
хизмат кўрсатиш субъектлари қишлоқларда кам. Меҳмондорчилик марказларини
туристик ресурсларга бой йирик маҳаллалар марказларида ташкил қилиш мақсадга
мувофиқ. Улар келган туристларни “Меҳмондорчилик марказлари”дан рўйхатдан
ўтган меҳмон уйларига жойлаштиради ва уй эгалари туристларга миллийликни
йўқотмаган ҳолда замонавий хизмат кўрсатади. Шу йўл билан улар маълум миқдорда
маблағ топади.

“Меҳмондорчилик марказлари” туристларни қишлоқларга турли йўналишлар

билан олиб келиш, тегишли тарнспорт воситаларида ташиш, кутиб олиш кузатиш,
шартномалар тузиш каби ишлар билан шуғулланади. Ушбу марказга аъзо бўлган
оилалар уйига меҳмонларни жойлаштиради, уларга тегишли хизматларни кўрсатади.
Мазкур тадбирлар натижасида уларнинг иш билан таъминланиши ва даромад
манбаининг узлуксизлиги таъминланади. Маълум фоизни меҳмондорчилик
марказига ўтказиб боради. Бунинг ҳам бир қисмини меҳмондорчилик марказлари
томонидан маҳалла бюджетига тўлаб борилади.

Олтинчидан,

маҳаллаларда оила аъзоларининг “Ўзиларини-ўзлари иш билан

банд қилиш” механизмини жорий қилиш лозим.

Кўпгина ишсиз ёшлар мавжуд

бўлган жойларда корхоналар ҳали қурилмаган, янги иш жойлари яратилмаган бўлиши
мумкин. Бундай қишлоқларда ишсизларга ўзини-ўзи иш билан таъминлаш
тамойилида фаолият кўрсатишга ўргатиш лозим бўлади. Бунда ҳар бир киши ўз
имкониятидан келиб чиқиб, кичик тадбиркорлик билан шуғуллана бошлайди.
Кўникма ҳосил қилиб, аста-секинлик билан у катталфшиб боради. Булар ҳам
солиқларини маҳалла бюджетига тўлайди. Шу тариқа маҳалла бюджетига
маблағларнинг тушиши таъминланиб боради.

Ушбу тадбирларнинг ҳаммаси маҳаллаларда ишсиз юрган кўпгина оила

аъзоларини иш билан таъминлаш, бандлик муаммоси ўз-ўзидан ҳал бўлиш
имкониятини яратади. Чунки, маҳалла ҳудудида жойлашган оилалар аъзоларини иш
билан таъминлашдан манфаатдор бўлади. Маҳаллалар ўртасида рақобат вужудга
келади. Маҳаллалар шу тариқа маблағга эга бўлиб, жуда кўп ижтимоий-иқтисодий
муаммоларини ўзлари ҳал қилиш имкониятларини ҳам қўлга киритади.

Еттинчидан, ҳозирги шароитда кўпгина оила хўжаликларида

“Оилавий

хўжалик кластери”ни шакллантириш

ҳам мақсадга мувофиқ.

Шуни эътироф этиш


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

181

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

керакки, ҳозиргача ушбу йўл билан қўшимча иш ўринларини яратиш имконияти
чекланган. Чунки кластер шаклида ишлаш учун ёлланадиган шахсларни кўпроқ ишга
олишга тўғри келади. Аммо қонунда ушбу масала ҳам тўлиқ ҳал қилинмаган. Ҳамон
ёлланиб ишлайдиганлар сони чегараланган. Ушбу усулда фаолият олиб бориш
яратилган

фойданинг

асосий

қисмини

оилада

қолдириш

билан

бирга

тадбиркорликни ривожлантириш учун қўшимча имконият ҳам пайдо бўлади. Бироқ,
ҳозирги кунгача оилавий хўжалик кластеридан фойдаланиш бўйича бирорта Низом
ёки бошқа меъёрий ҳужжат қабул қилинмаган.

Ушбу муаммони бартараф қилишда оилавий тадбиркорлик учун тегишли

имкониятлар яратиб, имтиёзлар бериш орқали ишлаб чиқаришдан (хизмат
кўрсатишдан) уни сотишгача бўлган жараённи қамраб оладиган энг қулай усуллардан
бири бўлган кўп тармоқли оилавий корхона мажмуаларини ташкил қилишга
имконият яратилади.

Бу тадбирлар бир қанча афзалликларга эга. Биринчидан, оилавий корхонада

қўшимча ишчи ўринларини яратиш имкониятини туғдиради. Иккинчидан, яратилган
фойданинг асосий қисми оилада қолади ва тадбиркорликни ривожлантириш учун
қўшимча имконияти пайдо бўлади. Учинчидан, ҳудуд иқтисодиётида барқарор
фаолият кўрсатадиган оилавий корхоналар пайдо бўлиши эвазига аҳолининг
ижтимоий аҳволи ҳам яхшиланиб боради.

Саккизинчидан,

қишлоқларда

“Оилавий

тадбиркорликдан

аҳоли

дастурхонига

томойилини жорий қилиш лозим.

Ҳозирги кунда қишлоқ жойлардаги

оилавий тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни жойларда жуда
арзонга сотилмоқда, ўртадаги воситачилар ва савдогарлар арзон сотиб олиб, тегишли
харидорини топиб қимматга сотмоқда. Натижада машаққатли меҳнат билан
етиштирилган маҳсулотдан деҳқонга қоладиган фойда маҳсулотни сотиш билан
шуғулланадиган савдогарларга кўпроқ қолмоқда. Бунга яна бир сабаб, оилада
етиштирилган маҳсулотларни қайта ишлаш ва совуткичида сақлаш имкониятлари
қишлоқларда етарли эмас.

Буларни инобатга олиб, қишлоқ жойларда боғдорчилик ва полизчилик билан

шуғулланадиган оилавий корхоналарга маҳсулотларни

сақлайдиган,

қайта

ишлайдиган ва сотиш билан шуғулланадиган барча жараёнларни ўз ичига олган ва
ушбу жараёнга имкон қадар шу оиланинг ўзини сафарбар қилиш мақсадга мувофиқ.

Бу биринчидан, юқоридаги сингари қишлоқ жойларда боғдорчилик ва

полизчилик билан шуғулланадиган оилавий тадбиркорлар сонининг кўпайишига олиб
келади. Иккинчидан, қишлоқларда маҳсулотларни сақлайдиган, қайта ишлайдиган
мини заводлар пайдо бўлади. Учинчидан, шу тадбиркорнинг ўзи сотиш билан
шуғулланадиган ва фойдасига эгалик қиладиган имкониятга эга бўлади. Тўртинчидан,
оилавий тадбиркорлик билан шуғулланадиган тадбиркорлар ўз маҳсулотини
бевосита аҳоли дастурхонига етказиш тизимини шакллантиради. Бу оилавий
тадбиркорга яна қўшимча даромад олиб келади.

Хулоса ва таклифлар

Хулоса қилиб айтганда, оила хўжаликларининг ижтимоий-иқтисодий

муаммоларини ҳал қилишнинг йўлларидан бири янги ўринларни яратиб, улардаги
ишсиз аҳолини иш билан таъминлашдан иборат. Бунинг энг мақбул йўлларидан бири
маҳаллаларни тўлақонли иқтисодий мустаҳкам субъектга айлантириш лозим. Бунинг


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

182

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

учун биринчи галда маҳалла бюджетини ташкил қилиш ва унинг молиявий
манбаларини аниқлашдан иборат. Бизнинг тавсияларимиз, асосан ушбу муаммони
ҳал қилишга қаратилди.

Булардан ҳам кўриниб турибдики,

оилавий тадбиркорликнинг ҳуқуқий,

ташкилий, иқтисодий ва ижтимоий механизмларини такомиллаштиришга ҳали катта
эҳтиёж мавжуд. Шу туфайли мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини, ижтимоий
барқарорлигини, бандлик муаммосини ҳал қилиш заруратидан келиб чиққан ҳолда,
янги иш ўринларини яратиш масалаларини таъминлаш учун оилавий тадбиркорликни
ривожлантиришга алоҳида аҳамият бериш лозимлигини тақозо этади. Бунда асосий
бирламчи бўғин маҳаллалар бўлиб, уларни (маҳалла ва оила хўжаликларини) бир-
бири билан ҳудудий бирлигини инобатга олган ҳолда улар ўртасида иқтисодий ва
ҳуқуқий муносабатларни ҳам мустаҳкамлаш борасида бир қанча ташкилий-
иқтисодий ва ҳуқуқий механизмларни ишга солишни тақозо этмоқда.

Агар бизнинг тавсияларимиз амалга ошадиган бўлса, Ўзбекистон Республикаси

Президентининг 2017 йил 7 февралда “Ўзбекистон Республикасини янада
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармонида кўзда
тутилган мамлакатни 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор
йўналишлари

бўйича

Ҳаракатлар

стратегияси,

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг 2018 йил 7 июнда “Ҳар бир оила — тадбиркор” дастурини амалга
ошириш тўғрисида”ги қарори, 2018 йил 14 июлда Ўзбекистон Республикаси
Президентининг

“Аҳоли

бандлигини

таъминлаш

борасидаги

ишларни

такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
қарорларида белгиланган устувор вазифаларни ҳал қилишга хизмат қилган бўларди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикасининг “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонуни.

Қонунчилик палатаси томонидан 2012 йил 16 мартда қабул қилинган. Сенат
томонидан 2012 йил 23 мартда маъқулланган. Охирги ўзгаришлар 2015 йил 26 июнда
амалга оширилган.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 7 июнь

куни “Ҳар бир оила — тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги қарори.//
Халқ сўзи. 2018 йил 8 июнь. 1-2 бетлар.

3.

Смит А. Исследование о природе и причинах богатства народов. – М.:

Соц.экгиз, 1962, -С.332.

4.

Кейнс Дж. Общая теория занятости процента и денег. –М.: Прогресс. 1948, -С.

238-240.

5.

Шумпетер Й. Теория экономического развития. –М.: Мысль 1982, с. 159.

6.

Ф.Энгельс. Происхождение семьи, частной собственности и государства. –

К.Маркс и Ф.Энгельс. Т.21.с.23-178.

7.

Н.Зверева. А.В.Чаянов о размере семьи и крестьянского домохозяйства. //

Вестник статистики. 1991, № 7, с 47.

8.

В.И.Видяпин, Г.П.Журавлева ва бошқалар. Общая экономическая теория

(политэкономия). Учебник. М.: ПРОМО-Медиа, 1995. – 608 б.,

9.

Узун В. Эффективность крупного и малого бизнеса в сельском хозяйстве. //

Вопросы экономики. 2005. №6, 109-118 б.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

183

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

10.

Бабаева Л. Семейное предпринимательство // Человек и труд. 1993. N 9. С.82.

11.

Багдановский В. Труд и занятость в селском хозяйстве // Вопросы экономики.

2005. № 6, 72 б.

12.

Бархатова Н.М. Семейный бизнес и семьи в бизнесе // ЭКО: Экономика и орг.

пром. пр-ва. - Новосибирск, 1999.N 2. С.127.

13.

Барышников М. Семья в институциональном пространстве российского

предпринимательства (опыт исторического исследования). // Вопросы экономики.
2005. №7.

14.

Волков А. Семья и домохозяйство // Вестн. статистики. 1991. N 7. С.40-46.

15.

Жеребин В., Красыльникова Т. Домашние хозяйства в переходной

экономике//Вопросы статистики. 1998. № 1. с.3.

16.

Зверева Н.В. Экономический подход в исследованиях семьи в современных

условиях // Вестник МГУ. Сер.6. Экономика. 1994. N 6. С.38.

17.

Капелюшников Р. Занятость в домашних хозяйствах населениия.//Вопросы

экономики. 2005. №7.99 б.

18.

Разумнова И.И. Семейный и надомный бизнес: опыт США // США. Канада:

Экономика. Политика. Культура.2001.N 1. С.105-118.

19.

Ўлмасов А. Оила иқтисоди. – Т.: Меҳнат, 1998. – 192 б.

20.

Ғуломов С.С. Тадбиркорлик ва кичик бизнес. Т.- 2002 й, 94 б.

21.

Хусанов Р. Аграр ислоҳотларни чуқурлаштириш шароитида деҳқон

хўжаликларини ривожлантириш. // Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси, № 6, 2003
й, 6-9 б.

22.

Мамадвалиев

Т.

Оилавий

хўжаликларни

шаклланиши

ва

уларни

ривожлантириш. Иқтисод фанлари бўйича ҳимоя қилинган диссертациялар ҳақида
қисқача маълумот (1992-2001 йиллар). Т. 2001й. 227- Б.

23.

Қудратов Ғ.Ҳ., Пардаев М.Қ., Худойбердиев У.Х., Пардаева О.М. Оилавий

корхона иқтисодиёти. Монография. – Т.: Иқтисодиёт, 2012. – 232 б.

24.

Пардаев М.К., Шодиева Г.М. Оила хўжалиги иқтисодиёти ва тадбиркорлиги.

Самарқанд, СамКИ, 2001 – 151 б.

25.

Йулдашев З.Ю, Маликов Т.С. Молия: уй хўжаликлари молияси. Ўқув

қўлланма – Т.: IQTISOD MOLIYA, 2008. – 112 бет.

26.

U.Xudoyberdiyev. Oila budjeti. Risola, - T.: IQTISODIYOT, 2012 – 40 b.

27.

Абдуллаев Ё. Макроиқтисодий статистика: 100 савол ва жавоб. – Т.: Меҳнат,

1998. – 164 б.

28.

Шодиева Г. Оила хўжалиги мулки ва даромадини кўпайтириш йўллари.

Иқтисод фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун тақдим этилган
диссертация. – Самарқанд, 2000, - 34 б.

29.

Шодиева Г.М. Оила хўжалиги фаровонлигини оширишда ташкилий-

иқтисодий омилларни ва сервисни ривожлантириш муаммолари. И.ф.д. илмий
даражасини олиш учун ёзилган диссертация. – Самарқанд, СамИСИ, 2008. – 42 б.

30.

Шодиева Г.М. Оила хўжалиги фаровонлигини ошириш: муаммолар ва

уларнинг ечимлари. Монография. – Т.: Фан, 2006. – 243 б.

31.

Вахобов А., Ахмаджонов Х. Хонадон молияси хусусиятлари. //Ўзбекистон

иқтисодий ахборотномаси, №10, 2003, 14 б.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

184

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

32.

Эргашев Р.Х., Самиева Г.Т. Уй хўжаликларида маҳсулотлар ишлаб чиқаришни

диверсификациялаш орқали унинг самарадорлигини ошириш имкониятлари. //
“Инновацион иқтисодиётга ўтиш шароитида уй хўжаликларида тадбиркорлик
фаоллигини

оширишнинг

иқтисодий

ва

молиявий

механизмларини

такомиллаштириш”. Республика ИАА тўплами. Карши. КарМИИ, 2019. – 31-34 бетлар.

33.

Хасанов И, Эминов А. Оила даромадларини кўпайтириш манбалари қай

даражада ташкил этиляпти?//Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси. - №7/8,2001, 41-
42 б.

34.

Ҳаёт китоби: Ёш оилалар учун энциклопедик қўлланма. –Т.: Sharq, 2011 – 272

б.

35.

Пардаев М.Қ., Қурбонов З.Н Оила бизнеси ва тадбиркорлиги: ўқув қўлланма –

Самарқанд, СамДУ, 1999. – 45 б.,

36.

Абдусамедов А. ва бошқалар. Мустаҳкам оила маънавияти – Т.: “Сано-

стандарт”, 2012 – 160 б.

37.

Қувондиков

Ш.О.

Хизмат

соҳаларида

оилавий

тадбиркорликни

ривожлантириш муаммолари. И.ф.н. илмий даражасини олиш учун ёзилган
диссертация автореферати, Самарқанд, СамИСИ, 2008. – 24 б.,

38.

Хасанов А., Мирзахўжаев С. Оилада тежамкорлик сирлари. – Т.: Ўқитувчи

1999.

39.

Маматов А.А. Инновацион иқтисодиётга ўтиш шароитида уй хўжаликларида

тадбиркорлик фаоллигини оширишнинг иқтисодий ва молиявий механизми. //
“Инновацион иқтисодиётга ўтиш шароитида уй хўжаликларида тадбиркорлик
фаоллигини

оширишнинг

иқтисодий

ва

молиявий

механизмларини

такомиллаштириш”. Республика ИАА тўплами. Карши. КарМИИ, 2019. – 11-16 бетлар.

40.

Маматов А.А. Уй хўжаликларининг такрор ишлаб чиқариш жараёни билан

боғлиқ функциялар тизими. // Ўша жойда. Карши. КарМИИ, 2019. – 41-43 бетлар.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикасининг "Оилавий тадбиркорлик тутрисида"ги цонуни. К,онунчилик палатаси томонидан 2012 йил 16 мартда к,абул цилинган. Сенат томонидан 2012 йил 23 мартда маъцулланган. Охирги узгаришлар 2015 йил 26 июнда амалга оширилган.

'Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 7 июнь куни "Хар бир оила — тадбиркор" дастурини амалга ошириш тугрисида"ги царори.// Халк сузи. 2018 йил 8 июнь. 1-2 бетлар.

Смит А. Исследование о природе и причинах богатства народов. - М.: Соц.экгиз, 1962, -С.332.

Кейнс Дж. Общая теория занятости процента и денег. -М.: Прогресс. 1948, -С. 238-240.

Шумпетер Й. Теория экономического развития. -М.: Мысль 1982, с. 159.

Ф.Энгельс. Происхождение семьи, частной собственности и государства. -К.Маркс и Ф.Энгельс. Т.21.С.23-178.

Н.Зверева. А.В.Чаянов о размере семьи и крестьянского домохозяйства. // Вестник статистики. 1991, № 7, с 47.

В.И.Видяпин, Г.П.Журавлева ва бошцалар. Общая экономическая теория (политэкономия). Учебник. М.: ПРОМО-Медиа, 1995. - 608 б.,

Узун В. Эффективность крупного и малого бизнеса в сельском хозяйстве. // Вопросы экономики. 2005. №6,109-118 б.

Бабаева Л. Семейное предпринимательство // Человек и труд. 1993. N 9. С.82.

Багдановский В. Труд и занятость в селеном хозяйстве // Вопросы экономики. 2005. № 6, 72 б.

Бархатова Н.М. Семейный бизнес и семьи в бизнесе // ЭКО: Экономика и орг. пром, пр-ва. - Новосибирск, 1999.N 2. С.127.

Барышников М. Семья в институциональном пространстве российского предпринимательства (опыт исторического исследования). // Вопросы экономики. 2005. №7.

Волков А. Семья и домохозяйство // Вести, статистики. 1991. N 7. С.40-46.

Жеребин В., Красыльникова Т. Домашние хозяйства в переходной экономике//Вопросы статистики. 1998. № 1. с.З.

Зверева Н.В. Экономический подход в исследованиях семьи в современных условиях// Вестник МГУ. Сер.6. Экономика. 1994. N 6. С.38.

Капелюшников Р. Занятость в домашних хозяйствах населениия.//Вопросы экономики. 2005. №7.99 б.

Разумнова И.И. Семейный и надомный бизнес: опыт США // США. Канада: Экономика. Политика. Культура.2001.N 1. С.105-118.

Улмасов А. Оила ик,тисоди. -Т.: Ме^нат, 1998. - 192 б.

Гуломов С.С. Тадбиркорлик ва кичик бизнес. Т.- 2002 й, 94 б.

Хусанов Р. Аграр исло^отларни чуцурлаштириш шароитида дех,к,он хужаликларини ривожлантириш. // Узбекистон и^тисодий ахборотномаси, № 6, 2003 й, 6-9 б.

Мамадвалиев Т. Оилавий хужаликларни шаклланиши ва уларни ривожлантириш. Ицтисод фанлари буйича кимоя килинган диссертациялар хдцида кискача маълумот (1992-2001 йиллар). Т. 2001Й. 227- Б.

КУДратов F.., Пардаев М.К-, Худойбердиев У.Х., Пардаева О.М. Оилавий корхона иктисодиёти. Монография. -Т.: Ицтисодиёт, 2012. - 232 б.

Пардаев М.К., Шодиева Г.М. Оила хужалиги иктисодиёти ва тадбиркорлиги. Самарканд, СамКИ, 2001 - 151 б.

Йулдашев З.Ю, Маликов Т.С. Молия: уй хужаликлари молияси. Ук,ув Кулланма -Т.: IQTISOD MOLIYA, 2008. - 112 бет.

U.Xudoyberdiyev. Oila budjeti. Risola, - T.: IQTISODIYOT, 2012 - 40 b.

Абдуллаев Ё. Макроиктисодий статистика: 100 савол ва жавоб. -Т.: Мекнат, 1998. -164 б.

Шодиева Г. Оила хужалиги мулки ва даромадини купайтириш йуллари. Ик,тисод фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун та кд им этилган диссертация. - Самарканд, 2000, - 34 б.

Шодиева Г.М. Оила хужалиги фаровонлигини оширишда ташкилий-ицтисодий омилларни ва сервисни ривожлантириш муаммолари. И.ф.д. илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. - Самарканд, СамИСИ, 2008. - 42 б.

Шодиева Г.М. Оила хужалиги фаровонлигини ошириш: муаммолар ва уларнинг ечимлари. Монография. - Т.: Фан, 2006. - 243 б.

Вахобов А., Ахмаджонов X. Хонадон молияси хусусиятлари. //Узбекистон иктисодий ахборотномаси, №10, 2003,14 б.

Эргашев Р.Х., Самиева Г.Т. Уй хужаликларида махдулотлар ишлаб чикдришни диверсификациялаш оркдли унинг самарадорлигини ошириш имкониятлари. // "Инновацион иктисодиётга утиш шароитида уй хужаликларида тадбиркорлик фаоллигини оширишнинг иктисодий ва молиявий механизмларини такомиллаштириш". Республика ИАА туплами. Карши. КарМИИ, 2019.-31-34 бетлар.

Хасанов И, Эминов А. Оила даромадларини купайтириш манбалари к,ай даражада ташкил этиляпти?//'Узбекистон иктисодий ахборотномаси. - №7/8,2001, 41-42 б.

Хдёт китоби: Ёш оилалар учун энциклопедик кулланма. -Т.: Sharq, 2011 - 272 б.

Пардаев М.К-, Курбонов З.Н Оила бизнеси ва тадбиркорлиги: укув кулланма -Самарканд, СамДУ, 1999. -45 б.,

Абдусамедов А. ва бошкалар. Мустах,кам оила маънавияти - Т.: "Сано-стандарт", 2012 - 160 б.

Кувондиков Ш.О. Хизмат сокаларида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш муаммолари. И.ф.н. илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферати, Самарканд, СамИСИ, 2008. - 24 б.,

Хасанов А., Мирзахужаев С. Оилада тежамкорлик сирлари. - Т.: Укитувчи 1999.

Маматов А.А. Инновацион иктисодиётга утиш шароитида уй хужаликларида тадбиркорлик фаоллигини оширишнинг иктисодий ва молиявий механизми. // "Инновацион иктисодиётга утиш шароитида уй хужаликларида тадбиркорлик фаоллигини оширишнинг иктисодий ва молиявий механизмларини такомиллаштириш". Республика ИАА туплами. Карши. КарМИИ, 2019. - 11-16 бетлар.

Маматов А.А. Уй хужаликларининг такрор ишлаб чик,ариш жараёни билан ботлик. функциялар тизими. // Уша жойда. Карши. КарМИИ, 2019. - 41-43 бетлар.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов