№ 4 (2019) Экономика и инновационные технологии | Экономика и инновационные технологии
➤
Категории
Журналы
Конференции
Каталог авторефератов
Каталог диссертаций
Каталог монографий
Каталог учебников
Предстоящие конференции
Организации
Авторы
Блог
О нас
Отправка материалов
Публичная Оферта
Политика обработки персональных данных
Заявление об открытом доступе
Публичная лицензия
Авторские права
Контакты
Вход
Главная
/
Архивы
/
№ 4 (2019) Экономика и инновационные технологии
№ 4 (2019) Экономика и инновационные технологии
Журнал:
Экономика и инновационные технологии
Опубликован:
08-08-2019
Поделиться
Статьи
Қишлоқ хўжалигини кредитлашда гаров таъминотини баҳолаш механизми ва уни қўллаш йўллари
Мақолада мамлакатимизнинг қишлоқ хўжалигида амалиётга жорий этилаётган лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва молиялаштиришда юзага келадиган гаров таъминотини баҳолашнинг жараёнлари, баҳолаш ёндашувлари, гаров таъминоти орқали лойиҳаларни молиялаштиришни амалга оширган тижорат банклари олиши кутилаётган ижобий натижалар ҳамда гаров таъминоти турлари таҳлил қилинган.
Динара Абдикаримова
1-7
67
16
Читать
Тадбиркорлик субъектларини молиялаштиришнинг инновацион усулларини жорий этиш
Мақолада тадбиркорлик субъектларини молиялаштиришнинг турли усуллари ёритилган. Шунингдек, мақолада тадбиркорлик субъектларини молиялаштиришнинг янги инновацион усулларини жорий этишнинг зарурати турли хориж мамлакатлари мисолида талқин этилган.
Нилуфар Файзиева
17-24
40
39
Читать
Ўзбекистонда тижорат банклари ликвидлилигини тартибга солишнинг амалдаги ҳолати таҳлили
Мақолада мамлакатимиз тижорат банкларининг ликвидлилигини тартибга солиш бўйича тўпланган тажриба, ҳозирги кундаги амалдаги ҳолат таҳлил этилган, тижорат банкларининг ликвидлилигини тартибга солиш билан боғлиқ бўлган муаммолар аниқланган ва уларни ҳал қилишга қаратилган илмий таклифлар ишлаб чиқилган.
Бобуржон Избосаров
37-47
25
9
Читать
Давлат бошқарувида “ақлли” бошқарув принципларига босқичма-босқич ўтиш масалалари
Мақолада давлат бошқарувида “ақлли” бошқарув принципларига босқичма-босқич ўтиш масалалари ёритилган. Шунингдек, профессионал бошқарувчилар учун зарур бўлган компетенциялар, фуқароларнинг давлат бошқарувидаги иштироки таҳлил қилинган.
Актам Холов
60-69
82
25
Читать
Қимматли қоғозлар бозори савдо тизимларининг ривожланиш тенденциялари таҳлили ва муаммолари
Мазкур мақолада Ўзбекистонда қимматли қоғозлар бозори савдо тизимларининг ривожланиш тенденциялари таҳлил қилинган ва бу борадаги асосий муаммолар кўриб чиқилган. Таҳлил натижалари юзасидан Ўзбекистонда қимматли қоғозлар бозори савдо тизимларини ривожлантириш борасида таклифлар ишлаб чиқилган.
Фарход Мухамедов
81-91
44
18
Читать
Агрокластерларни ташкил этишда жанубий корея тажрибасидан фойдаланишнинг йўналишлари
Мақолада қишлоқ хўжалигининг рақобатбардошлигини оширишда Ўзбекистонда агрокластерларни барпо этишда хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш зарурfти, жумладан, Жанубий Корея давлати тажрибасининг иқтисодий, ташкилий ва институционал жиҳатлари таҳлиллари асосида, Ўзбекистон шароитидан келиб чиққан ҳолда фойдаланишнинг асосий йўналишлари ва самарали фаолияти учун чора-тадбирлар тизими келтирилган.
Мохигул Муродова
100-109
21
8
Читать
Қишлоқ туризми инфратузилмасини шакллантириш ва ривожлантириш имкониятлари
Илмий мақолада республикамизда қишлоқ туризми инфратузилмасини такомиллаштириш ва ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини белгилаш, бу борада амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиш асосида ривожланиш йўналишларини белгилаб олиш ва туристларга сифатли хизмат турларини ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар баён этилган.
Асатулло Норчаев
117-124
16
11
Читать
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириб, аҳоли ҳаёт даражаси ва сифатини оширишнинг истиқболли йўналишлари
Мақолада хизмат кўрсатиш соҳасида оилавий тадбиркорликни ривожлантириб, аҳоли ҳаёт даражаси ва сифатини оширишнинг истиқболли йўналишлари бўйича тадқиқот натижалари ёритилган. Унда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш истиқболда нималарга аҳамият берилиши асосланган. Хусусан, маҳаллада ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш учун унинг бюджетини ташкил қилиш, айрим қатлам тадбиркорлар тўлайдиган солиқларни маҳалла бюджетига тўлаш тартиби ёритилган. Ўқув муассасаларида “Оилавий тадбиркорлик асослари” номли фанни жорий қилиш лозимлигини, маҳаллаларда "касаначилик ва меҳмондорчилик марказлари"ни ташкил қилиш, ўзини ўзи иш билан банд қилиш тамойилига ўтиш, оилавий хўжалик кластерини ташкил қилиш каби масалаларга ҳам эътибор қаратилган.
Озода Пардаева
137-150
91
29
Читать
Таркибий ўзгаришлар ва диверсификациялаш шароитида ипакчилик тармоғида ишлаб чиқаришни самарали ташкил этиш йўллари
Ушбу мақолада таркибий ўзгаришлар шароитида ипакчилик тармоғида диверсификациялаш жараёнларини самарали амалга ошириш йўналишлари, тармоқда хомашё таъминотини такомиллаштириш масалалари ёритиб берилган.
Нарзилло Рустамов
164-171
15
9
Читать
Ташқи савдо балансини баҳолаш мезонлари
Ушбу мақолада жаҳон давлатларидаги ташқи савдо баланси ҳолатидан келиб чиқиб, унинг самарадорлик кўрсаткичлари тизимлаштирилди, ташқи савдо балансида салбий сальдо ҳолатини баҳолашнинг чегаравий қиймати белгиланди ва ушбу баҳолаш мезонлари орқали Ўзбекистондаги мавжуд ҳолат таҳлил қилинди.
Санжар Соатов
190-196
21
6
Читать
Инсон капитали бозори иқтисодиётнинг инновацион ривожланишини белгиловчи омил сифатида
Мақолада “инсон капитали бозори” меҳнат бозорининг таркибий элементи ва иқтисодиётни инновацион ривожланишини белгиловчи омил сифатида кўриб чиқилган. “Инсон капитали” тушунчасига таъриф берилиб, инсон салоҳиятининг ривожланиш индекси, ахборот-коммуникацион технологияларнинг ривожланиши индекси, глобал инновацион индекс каби кўрсаткичлар таҳлил этилган. Иқтисодиётни инновацион ривожлантириш мақсадида инсон капитали бозорини бошқариш модели таклиф этилган.
Зафар Худайбердиев
211-222
26
8
Читать
Кичик бизнес субъектларида меҳнатни муҳофаза қилиш тадбирлари ҳолатини баҳолаш
Мақолада Ўзбекистоннинг Наманган вилоятида фаолият юритаётган айрим кичик бизнес корхоналарида амалга оширилаётган меҳнатни муҳофаза қилиш тадбирлари ҳолати баҳоланиб, унда меҳнатни муҳофаза қилиш тадбирларининг кичик бизнес корхоналари учун рентабеллигини ҳисобга олган ҳолда ташкил этиш ҳамда корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар келтирилган.
Гулнора Абдурахманова, Санжар Гойипназаров
8-16
9
7
Читать
Солиқлар орқали атроф муҳит ва инсон соғлиғига зарар етказувчи маҳсулотлар сотувини тартибга солиш
Мақолада атроф-муҳит ва инсон соғлиғига зарар етказувчи маҳсулотларга акциз солиғини жорий қилиш орқали уларни фуқаролар томонидан истеъмолини камайтириш ва шу ўринда бюджет даромадларини оширишга ҳамда мавжуд солиқ қарздорлигини камайтиришга қаратилган таҳлил, бу борадаги муаммолар ва илғор хориж тажрибаси ҳамда мамлакат иқтисодиёти барқарорлигини таъминлашда жорий этиладиган солиқнинг аҳамиятини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилган
Азизбек Гиёсов
25-36
32
7
Читать
Аҳоли бандлигини таъминлаш моделлари ва ундан Ўзбекистон шароитида фойдаланиш имкониятлари
Мақолада аҳоли бандлиги тушунчаси иқтисодий категория сифатида таҳлил қилинган. Саноати ривожланган мамлакатларда бандлик ва меҳнат бозорини тартибга солишнинг моделлари ўрганиб чиқилган. Мазкур давлатлар тажрибаларидан мамлакатимизда ишсизликни қисқартириш ва аҳолининг ижтимоий зарур меҳнат билан бандлигини кўпайтириш бўйича фойдаланиш имкониятлари ёритилган.
Очилди Хатамов, Шавкат Ортиков
48-59
58
20
Читать
Корхоналарда молиявий фаолиятнинг пул оқими ўсишига ва пасайишига таъсирини баҳолаш масалалари
Ушбу мақолада корхоналарда молиявий фаолиятнинг пул оқими ўсишига ва пасайишига таъсирини баҳолаш масалалари ёритилган. Муаллиф томонидан «Электрқишлоққурилиш» АЖнинг ликвидлиги ва тўлов лаёқати таҳлили ва прогнозининг услубий жиҳатлари таҳлил қилинган.
Мансур Эшов
70-80
55
22
Читать
Муқобил молиялаштиришнинг моҳияти, объектив зарурати ва унинг аҳамияти
Мақолада муқобил молиялаштиришнинг моҳияти, объектив зарургили ва унинг аҳамияти Ўрганиб чиқилган. Муқобил молиялаштириш бозорининг ишлаш механизми тизимли таҳлил қилиб чиқилган. Краудфандинг турлари кўриб чиқилган. Краудфандинг моделларининг спектллари ва муқобил молиялаштиришнинг тўртта асосий турдаги жалб этиш занжири таҳлил қилинган
Бобиржон Муродов
92-99
20
19
Читать
Юқори салоҳиятли кадрлар тайёрлаш ва бандлигини оширишда таълим тизимининг ўрни
Мақола, Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош мақсади, аҳоли бандлиги ва фаровонлигига қаратилган чоралар сифатида, таълим тизимини ривожлантириш масаласига қаратилган. Илмий мақолада таълим сифатини яхшилаш, уни қамраб олган муаммолар, бартараф этиш бўйича илмий таклифлар берилган ва зарур хулоса ишлаб чиқилган.
Голиб Мустафоев
110-116
16
10
Читать
Ўзбекистон республикаси олий таълим тизимини модернизациялаш юзасидан таклифлар
Ҳозирги даврда ахборот-технологиялар жамиятида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим тизими янги босқичга кўтарилди. Юрт равнақи ва халқ фаровонлигини юксалтиришда олий таълим муассасаларида тайёрланаётган рақобатбардош юқори малакали кадрларнинг ўрни беқиёсдир. Шу муносабат билан мақолада олий таълим тизимини модернизациялаш юзасидан илмий таклифлар, уларнинг асослари ва кутилаётган натижалар тўғрисида маълумотлар келтирилган.
Акрам Очилов
125-136
53
24
Читать
Инвестицион лойиҳаларни синдикатли кредитлар ҳисобига молиялаштиришнинг ташкилий ва ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш
Ушбу мақолада Ўзбекистонда ва жаҳон амалиётида синдикатли кредитлашнинг ташкилий ва ҳуқуқий асослари таққосий тадқиқ этилиб, мавжуд муаммолар баён этилган ва муаммоларни бартараф этиш ҳамда синдикатли кредитлаш тизимини такомиллаштириш бўйича муаллифлик хулоса ва таклифлари берилган.
Норбой Каримов, Жасур Раззаков
151-163
17
15
Читать
Суғурта компаниялари инвесторлари манфаати позициясидан бухгалтерия балансини комплекс ретропрогноз таҳлил қилиш методи
Суғурта компаниялари инвесторларининг манфаатлари позициясидан функциялар кўринишидаги Лагранж интерполяция формуласига асосланган янги копмплекс ретропрогноз таҳлил методи ва унинг назарий-методологик базиси таклиф қилинган. Ушбу методнинг амалиётда қўлланилиши мумкинлиги Ўзбекистонда фаолият юритаётган суғурта компаниялари бухгалтерия балансларининг комплекс таҳлили мисолларида асослаб берилган.
Шохмансур Шохаъзамий, Баходир Алимов
172-189
32
13
Читать
Замонавий шароитларда ўзбекистонда корпоратив бошқарув тизими ривожланишининг асосий йўналишлари
Ушбу мақолада мамлакатимизда корпоратив бошқарув тизими ривожланишига хос жиҳатлар аниқланган, акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув самарадорлигини оширишнинг мавжуд имкониятлари ва истиқболлари баҳоланган.
Дилмурод Суюнов, Элмурод Хошимов
197-210
41
20
Читать
Темир йўл йўловчи ташиш тармоғида маркетинг хизматларини такомиллаштириш
Мақолада темир йўл йўловчи ташиш тармоғида маркетинг хизматларини такомиллаштириш бўйича жаҳон иқтисодчиларининг концепциялари ёритилган, шунингдек, Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш стандартлари таснифланган, йўловчиларни ташиш соҳасида инновацион маркетинг тадқиқот усуллари ва янги маркетинг хизматларини ривожлантириш, энг кўп тарқалган ахборот тизимларини шакллантириш дастурлари ёритилган.
Мухтасар Зияева
223-233
18
9
Читать
inLibrary — это научная электронная библиотека
inConference - научно-практические конференции
inScience - Журнал Общество и инновации
UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана
UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана
АСТ - Архитектура, строительство, транспорт
Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных
inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning
in-Academy - Innovative Academy RSC
MENC LEGIS - Адвокатское бюро
SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки
GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации
MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката
SMARTY - Увеличение продаж вашей компании
ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане
CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты!
PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов
© Copyright 2025 in Science All Rights Reserved | Developed by
in Science
| Site create by
in Designer