Олий таълим cоҳасида давлат-хусусий шериклик механизмларини қўллашдаги муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
80-86
12
3
Поделиться
Абдуллаев, Ж. (2019). Олий таълим cоҳасида давлат-хусусий шериклик механизмларини қўллашдаги муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари. Экономика и инновационные технологии, (6), 80–86. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11171
Жавохир Абдуллаев, Ташкентский Государственный Университет Экономики

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ушбу мақола олий таълим соҳасини бошқариш тизимида давлат, бизнес тузилмалари ҳамда ижтимоий институтларнинг ўзаро алоқалари хусусиятлари билан боғлиқ мавжуд муаммоларни тадқиқ этишга бағишланган. Олий таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилик (ДХШ) механизмларини такомиллаштириш, минтақалардаги
таълим хизматлари бозорида рақобат даражасини ҳисобга олган ҳолда олий таълим соҳасини бошқариш масалалари бўйича таклиф ва тавсияларлар берилган.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

80

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ОЛИЙ ТАЪЛИМ CОҲАСИДА ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК

МЕХАНИЗМЛАРИНИ ҚЎЛЛАШДАГИ МУАММОЛАР ВА УЛАРНИ

БАРТАРАФ ЭТИШ ЙЎЛЛАРИ

Абдуллаев Жавоҳир Абдумалик ўғли

ТДИУ таянч докторанти

E-mail:

j.abdullayev@tdi.uz

Аннотация

:

Ушбу

мақола

олий

таълим

соҳасини

бошқариш

тизимида

давлат

,

бизнес

тузилмалари

ҳамда

ижтимоий

институтларнинг

ўзаро

алоқалари

хусусиятлари

билан

боғлиқ

мавжуд

муаммоларни

тадқиқ

этишга

бағишланган

.

Олий

таълим

соҳасида

давлат

-

хусусий шерикчилик (ДХШ

)

механизмларини

такомиллаштириш

,

минтақалардаги

таълим

хизматлари

бозорида

рақобат

даражасини

ҳисобга

олган

ҳолда

олий

таълим

соҳасини

бошқариш

масалалари

бўйича

таклиф

ва тавсияларлар

берилган

.

Калит

сўзлар

:

давлат

-

хусусий

шериклик

,

олий

таълим

тизими

,

таълим

кластери

,

таълим

хизматлари

бозори

,

рақобат

.

Abstract:

This article is devoted to the study of the problems associated with the

peculiarities of interaction between government, business organizations and social institutions in
the management of higher education field. Recommendations to improve the mechanisms of
public-private partnerships in higher education, present a proposal for the management of higher
education, taking into account the level of competition in the market of educational services in the
region.

Keywords:

public-private partnership, the system of higher education, the education

cluster, market of educational services, competition.

Кириш

Олий таълим тизимини ислоҳ қилиш зарурати ҳозирги пайтда жамиятда рўй

бераётган жараёнлар билан изоҳланади, бу эса

олий таълим соҳасига ва таълим

сиёсатига алоқадор барча субъектлар ўртасида максимал даражада тез ва ишончли
ахборот алмашинишни

талаб қилади

.

Таъкидлаш жоизки

,

охирги пайтларда

олий

таълим муассасалари битирувчилари олаётган малака даражаси ва чуқур билимга
эгаликка бизнес ва давлатнинг талаблари жиддий ўзгариши рўй бермоқда

.

Абитуриентлар томонидан энг оптимал таълим дастурлари тақдим этадиган таълим
муассасасини бевосита танлаш масаласи муҳим аҳамият касб этмоқда. Максимал

даражада ахборот шаффофлиги бўлғуси мутахассисларга қўйиладиган талабларда
эҳтимолий ўзгаришларга тезкор жавоб қайтариш имконини беради.

Олий таълим тизимини модернизация қилиш биринчи навбатда, инновацион

характерга эга бўлган миллий иқтисодиёт талабларининг тез

-

тез ўзгаришини ҳисобга

оладиган қатор омилларга йўналтирилган бўлиши керак

.

Бундан ташқари

,

инсон

эҳтиёжларини ва унда бевосита шахснинг ўзини

,

тақдим этилаётган таълим

хизматлари сифатининг пастлигини

,

таълимнинг очиқлиги заиф таъминланганлигини

,

олий

таълим (ОТТ) тизимини бошқаришнинг бир хил механизмлари ва усулларини

анча узоқ вақт давомида қўллаш доимийлиги ва бугунги кунда уларнинг ўзгарган

халқаро

таълим

моделига тўлиқ мос келмаслигини

,

шунингдек,

жамиятнинг амалда

таълим сиёсатига таъсир кўрсатмаслигини ҳисобга олиш зарур

.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

81

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Ҳозирги

пайтда таълим соҳасини давлат томонидан молиялаштиришни

қисқариш тенденцияси сақланиб турибди. Бундай шароитларда давлат

-

жамоат

бошқаруви амалга ошириляпти. Таълим хизматлари бозори энг самарали фаолият
кўрсатишини таъминлаш учун маълум бир шартларга риоя қилиш зарур

:

Биринчидан, ОТТ

ҳақида

ахборот максимал даражада очиқ бўлиши лозим

;

Иккинчидан, давлат ва нодавлат таълим муассасалари учун тенг рақобат

шароитларини таъминлаш зарур

;

Учинчидан, қўшимча молиялаштириш манбаларини жалб қилиш мақсадида

таълим соҳасини ташкил қилишнинг инновацион жалб этувчанлиги ва ДХШни

ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади

.

Бугунги кунда

,

Ўзбекистон

Республикасида

олий таълим тизимини 2030

йилгача ривожлантириш концепцияси

асосида

олий таълимни тизимли ислоҳ

қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш, замонавий билим ва юксак маънавий

-

ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар
тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, олий таълимни
модернизация қилиш, илғор таълим технологияларига асосланган ҳолда ижтимоий
соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш мақсадида

олий таълим соҳасида

давлат

-

хусусий шерикликни ривожлантириш, ҳудудларда давлат ва нодавлат олий

таълим муассасалари, шунингдек инвестицияларни жалб қилган ҳолда нуфузли
хорижий олий таълим муассасалари филиаллари фаолиятини ташкил этиш орқали
олий таълимда рақобат муҳитини яратиш

борасида салмоқли амалий

чора

-

тадбирлар амалга оширилмоқда

[1].

Бундан ташқари

,

келгусида

таълим хизматларини

тақдим этиш жараёнида

шартнома тизимидан фойдаланишни кенгайтириш зарур. Шартномалардан
фойдаланиш ўқитиш жараёни сифатига ва бевосита хизматлар сифатига бўлган
талабни мустаҳкамлаш

имконини

беради. Таълим муассасаларининг иқтисодий

хавфсизлиги ва жамиятнинг у ёки бу бошқарув қарорларига албатта таъсир этиши
таълим хизматлари бозори самарали ривожланишининг мажбурий шарти
ҳисобланади, бу якуний ҳисобда, давлат

-

жамият бошқаруви жараёнини янада

такомиллаштирига хизмат қилади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

ДХШ ва унининг механизмларини

олий таълим соҳасида қўллашнинг

назарий

-

методологик муаммолари МДҲ олимлари томонидан ҳам тадқиқ этилган бўлиб,
уларнинг ишларида соҳани бошқаришни ривожлантиришнинг илмий

-

назарий ва

методологик асосларини ишлаб чиқишга

салмоқли ҳисса қўшилган,

жумладан: МДҲ

давлатлари олимларидан Варнавский В.Г., Клименко А.В., Королев В.А. [2],
Молчанова О.П. [3], Белый Е.М, Романова И.Б. [4] ва бошқаларнинг илмий ишларида
ДХШ шаклларини таснифлашга оид ёндашувлар тадқиқ этилган бўлиб, Трунова О.Д.,
Силин М.В.

[5] каби муаллифлар олий таълим соҳасида ДХШ механизмларини

қўллашни

амалга ошириш борасида илмий изланишлар олиб боришган.

Миллий хусусиятларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистонда иқтисодчи

олимлардан Н.Юсупов ва Ф.Карабаев БМТ тараққиёт дастури доирасида ДХШнинг
шаклланиши ва ривожланишининг айрим назарий

-

услубий масалаларини тадқиқ

қилганлар [6].


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

82

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Шунингдек, У.Джуманиязов томонидан эса ДХШ асосида уй

-

жой

қурилиши

соҳасида корпоратив бошқарув механизмларини такомиллаштиришга йўналтирилган
изланишлар борилганлигига

[7]

қарамасдан

,

ушбу илмий изланишларда олий таълим

соҳасида ДХШ механизмларини самарали қўллаш жараёнида юзага келадиган
муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари

мустақил тадқиқот объекти сифатида

тадқиқ

этилмаганлиги, бугунги кунда Ўзбекистонда олий таълим тизимини халқаро

стандартларга мос равишда тараққий эттириш учун

соҳага

ДХШ

механизмларини

жорий қилиш бўйича илмий асосланган тавсия ҳамда таклифлар ишлаб чиқиш
долзарб вазифалардан бири бўлиб ҳисобланади.

Тадқиқот методологияси

Илмий мақоламизни ёзиш учун олиб борилган тадқиқот жараёнида илмий

мушоҳада, абсракт

-

мантиқий фикрлаш, суҳбат, статистик, иқтисодий, молиявий

усулларидан кенг фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Ҳозирги пайтда фуқароларга хилма

-

хил ахборотларга эга бўлишга имкон

берадиган, шунингдек, қарор қабул қилишда иштирок этиш, уларнинг бажарилишини
назорат қилиш ва нафақат турли ахборотлар қабул қилиш, балки ўзлари ҳам тақдим
этиши

учун имконият яратмасдан туриб,

таълим хизматлари бозорининг самарали

фаолият юритиши, унинг тўлақонлигига мос келувчи ахборот алмашинишга

эришиб

бўлмайди.

Ҳар

қандай потенциал иш берувчи ёш мутахассиснинг ўз ташкилотида фаолият

кўрсатиш шароитлари ва муайян талабларига энг кичик муддатларда мослашишидан
ўта манфаатдор бўлади. Шубҳасиз, бундай вазиятда ОТТ

ахборотлари мутлақ очиқ

бўлиши

,

тўлиқ маънода таъминланиши лозим бўлиб, у ДХШ механизмларини

ривожлантиришга кўмаклашиши, таълим дастурларини иш берувчиларнинг
манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиш ва амалга оширишга имкон
бериши керак. Шунингдек, минтақадаги меҳнат бозорининг мавжуд эҳтиёжлари ҳам.

Таълим соҳасидаги ДХШ

-

бу давлат ва бизнес тузилмаларининг ўзаро

алоқалари бўлиб, ресурсларнинг барча турларини бирлаштиришга асосланади,

таълим сифати даражасига таъсир қилади. Натижада, бундай ҳамкорлик давлат
харажатлари ва турли хил рискларни камайтириш, иш берувчи билан юзага келиши
мумкин бўлган зиддиятларни бартараф этиш ҳамда жавобгарлик ва ресурсларни
оқилона ажратиш натижасида эришилган аниқ синергетик самарага олиб келади.
Бундан ташқари, кўп ҳолларда ДХШ концептуал узоқ муддатли характерга эга бўлиб,
унинг асосида илмий ва ишлаб чиқариш манфаатларининг бирлигига эришилади.

[8]

Қайд этиш лозимки, минтақавий таълим хизматлари бозорида давлат таълим

муассасалари ва хусусий сектор фаолият юритиши учун тенг рақобат шароитларини

таъминлаш масаласи жуда муҳим масаладир. ОТТдаги муаммолар ва қарама

-

қаршиликлар етарли даражада кўпайишининг асосий сабаби, бу –

бундай

шароитларнинг йўқлигидир. Мисол

тариқасида шуни таъкидлаш мумкинки

,

давлат ва

нодавлат олий таълим

муассасаларининг фаолият олиб бориши

учун мутлақо тенг

бўлмаган рақобат шароитлари хизмат қилиши мумкин.

Бу эса шунга олиб келадики,

хусусий

секторда олий таълим

муассасалари фаолиятини модернизация қилиш

механизмларини шакллантириш замонавий воқелик талаб қилгандан анча секинроқ
бўлиб, бу умуман таълим соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишга салбий


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

83

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

таъсир кўрсатиши мумкин. Шу муносабат билан, давлат ва хусусий секторнинг
ОТТдаги фаолияти учун тезкорлик билан тенг рақобат шароитларини яратиш керак, бу
кўп сонли гуманитар мутахассисларни тайёрлаш туфайли пайдо бўлган таркибий
деформация муаммосини ҳал қилишга ёрдам беради

.

Айни пайтда инновацион

ривожланиш йўллари ва инновацион иқтисодиётнинг эҳтиёжлари эса янада билимли
техник ва технология мутахассисларини талаб қилади.

Таълим соҳасидаги ахборот

-

коммуникация жараёнлари турли олий таълим

муассасаларининг уюшмаларини ташкил қилишни ўз ичига олади. Унинг шаклланиши
соҳа тамойилларига асосланади, шунингдек нодавлат

таълим муассасалари,

васийлар, кузатувчилар, менежерлар ва бошқа кенгашларни бирлаштиради.
Буларнинг барчаси ушбу турдаги ҳамкорлик билан биргаликда таълим хизматлари
бозорида рақобатнинг белгиси

бўлиб ҳисобланади

[9].

Олий таълим соҳасида

ДХШ механизмларини тадқиқ этишда уларнинг

фаолиятидаги молиявий, ташкилий ва бошқарув таркибий қисмларини ҳисобга олиш
зарур

.

Давлат умумий таълимни бошқариш тизимида таълим муассасалари

бюджетлари маблағларидан мақсадли фойдаланилишини молиялаштириш ва
жамоатчилик назоратини такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эга. ОТТини
модернизациялашга қаратилган ДХШ механизмларини самарали амалга ошириш
потенциал иш берувчилар бўлган тадбиркорлик тузилмалари ва олий таълим
муассасаларининг ўз маблағларини талаб қилади.

Олий таълим муассасаларининг бизнес

тузилмалар учун инвестицион жалб

этувчанлиги энг муҳим жиҳатдир. Бу уларнинг реал ишлаб чиқариш жараёнига ўқув
дастурларини жорий этиш, хусусан, энг йирик ихтисослаштирилган ташкилотлар
томонидан таълим хизматларининг маълум қисмини тақдим этишдан фойдаланган
ҳолда таълим дастурларини жорий этиш асосида инновацион профессионал таълим
стандартларини шакллантириш ва жорий этишда иштирок этишни талаб қилади. Бу
касбий маҳоратга эга бўлиш жараёнининг бир қисмини ҳақиқий ишлаб чиқариш
ишига алмаштиради, турли хил тадқиқотларда қатнашиш ва талабаларга мавжуд
технологиялар билан танишиш имкониятини беради

.

ОТТини модернизация қилишни муваффақиятли амалга ошириш тадбиркорлик

тузилмалари ва потенциал иш берувчиларнинг интеллектуал ресурсларини фаол
жалб қилишни тақозо этади

.

Ушбу жараённинг муҳим жиҳати уларнинг олий таълим

стандартларини ишлаб чиқишга, талабалар учун зарур бўлган чуқур билимга эгаликни
шакллантиришга, шунингдек фаолиятнинг муайян соҳаларига нисбатан касбий
кўникмаларни назорат қилишнинг самарали тизимини яратишга бўлган қизиқишидан
далолат беради

.

Бўлажак

мутахассисларга

малакани

мустақил

равишда

бериш

механизмларининг узлуксиз ишлаши жуда муҳим масала ҳисобланади. Ушбу
мақсадни муваффақиятли амалга ошириш учун давлат органлари таъсир этмайдиган
касбий стандартлар ва билимларни бошқариш тизимини шакллантиришни назарда
тутадиган ДХШ тамойилларидан фойдаланиш керак. Бундай тизим доимий равишда
таълим дастурларини мониторинг қилиш ва янгилашни ўз ичига олиши кераклигига
алоҳида эътибор қаратиш лозим.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

84

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Олий таълим муассасаларининг инновацион инфратузилмаси фақат бизнес

тузилмалар билан ҳамкорликда яратилиши мумкин. Бу ҳолат уларнинг қонунчилик ва
меъёрий

-

ҳуқуқий базани ривожлантириш ва такомиллаштиришда, таълимнинг

профессионал стандартларини шакллантиришда ва кўрсатилаётган таълим
хизматлари сифатини бошқариш тартибида бевосита иштирок этишида акс
эттирилган бўлиши керак. Ушбу фикрларнинг барчаси, шубҳасиз, давлат таълим
сиёсати қоидаларида ҳисобга олиниши керак

.

Таълим фаолиятини бошқариш тизимини молиялаштиришнинг

самарали

механизмлари миллий иқтисодиётнинг турли соҳалари учун юқори малакали кадрлар
тайёрлашда муҳим

аҳамиятга эга.

Турли технологияларда тез

-

тез рўй бериб турадиган ўзгаришларни ҳисобга

олиб,

кенг

профилга

эга

бўлган

мутахассислар

тайёрлашда

венчурли

молиялаштиришдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

Олий

таълим

олиш барча тоифадаги фуқаролар учун ҳам очиқ эмас, уларнинг

орасида кўплаб иқтидорли ёшлар ҳам бор. Шу муносабат билан фуқароларни қўллаб

-

қувватлашни таъминлайдиган франчайзинг фаолиятини фаол ривожлантириш
зарурати юзага келади.

Ижтимоий ўзаро алоқа шаклларидан бири бўлиши мумкин бўлган ДХШ

қуйидаги секторлар томонидан тақдим этилиши мумкин (1

-

расм).

1-

расм. ДХШ секторларининг ўзаро ижтимоий алоқалар шакли

Манба: Муаллиф томон

идан ишлаб чиқилган

ДХШни муваффақиятли амалга ошириш олий таълим соҳасида фаолиятни ўз

-

ўзини

тартибга солиш механизмларининг фаолиятига сезиларли таъсир кўрсатади.

ОТТда фаолиятни ўз

-

ўзини тартибга солиш деганда ҳар жиҳатдан инновацион

ривожланишнинг реал шароитларига мос келадиган давлат

-

жамият бошқаруви

технологияси тушунилади.

ДХШ механизмларидан мураккаб бошқарув тузилмаларни

шакллантириш

жараёнида фойдаланиш, жумладан, ОТТда ҳам

бир вақтнинг ўзида ижтимоий соҳага,

шунингдек, таълим хизматлари ва меҳнат бозорига қаратилган.

Олий таълим соҳасида фаолиятни ўз

-

ўзини

тартибга солиш давлат учун давлат

функцияларининг маълум бир

қисмини таълим хизматлари бозорига бериш ва

таълим фаолиятини бошқариш жараёнига манфаатдор шахсларнинг кенг доирасини
фаол жалб қилишни англатади

.

ОТТ

муассасалари фаолиятини бошқариш ва мониторинг қилиш жараёнида

тадбиркорлик тузилмаларини жалб қилиш таълим соҳасининг инвестицион жалб
этувчанлигини оширади, таълим дастурлари мазмунига талабларни ўз вақтида


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

85

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

шакллантириш, шунингдек, уларни тез

-

тез ўзгариб турадиган меҳнат бозори

талаблари ва эҳтиёжларига ҳамда

бўлажак мутахассисларнинг малакаларига тез

мослашишга ёрдам беради. Бу потенциал иш берувчилар томонидан таълим
хизматлари сифатини мустақил баҳолашни амалга ошириш, шунингдек, ОТТ

муассасалари фаолиятини мустақил баҳолаш тизимини шакллантириш имконини
беради.

Давлат ва муниципал эҳтиёжлар учун мутахассислар тайёрлаш учун давлат

буюртмаси алоҳида аҳамиятга эга. Бундай шароитда энг муҳими, бундай
мутахассисларни тайёрлаш сифатини таъминлаш тизимининг очиқлиги ва
шаффофлиги бўлиб, бу таълим хизматларининг юқори сифати, улардан фойдаланиш
имконияти ва арзон нархларни англатади. Бундай хизматни тақдим этиш тўғрисидаги
барча маълумотлар реал бўлиши ва меҳнат бозорининг муайян сегменти
эҳтиёжларига мос келиши керак.

Ҳозирги

пайтда Ўзбекистонда

минтақавий ривожланишни бошқариш, қайта

тақсимлаш механизмларидан фойдаланган ҳолда

амалга оширилади, бу эса турли

ресурслардан фойдаланиш етарли даражада самарали эмаслигига олиб келади ва
иқтисодий ривожланиш суръатини пасайтиради. Ҳудудларни бошқаришнинг асосида
кластерли ёндашув ётади. Мамлакатимизда минтақавий кластер сиёсати ва уни

амалга ошириш воситалари фаол шакллантирилмоқда

.

Кластерларни шакллантириш ва ривожлантириш жараёни минтақада мавжуд

иқтисодий ўсиш ресурсларини сафарбар этишни кўзда тутади, бу минтақалар
номутаносиблигини иқтисодий тенглаштириш билан таққослаганда

самаралироқ

ҳисобланади.

Бу жараёнда минтақанинг инновацион ривожланиши учун пойдевор бўлиши

мумкин бўлган таълим кластерлари алоҳида аҳамиятга эга. Таълим кластери алоҳида
таълим муассасалари салоҳиятидан бир неча маротаба ортиқ

бўлган интеллектуал

салоҳиятни оширшига қодир бўлган минтақавий таълим муассасалари бирлашмаси
сифатида кўриб чиқилиши лозим. Бунда кластер чегараларида таълим хизматларини

тақдим этиш, инновациялар, инвестициялар, ахборот алоқалари, профессионал
ваколатлар

мувозанатланишига эришилади, шунингдек, риск даражаси ва

харажатлар пасайиши рўй беради.

Таълим кластерлари учун унинг минтақавий тури хос бўлиб, бу белгиланган

ҳудудда жойлашган ва минтақа иқтисодиётида сезиларли амалий роль ўйнайдиган,
турли характерли таълим хизматларини

кўрсатувчи

ўзаро боғланган таълим

ташкилотлари сифатида таърифланади.

Хулоса ва таклифлар

Бугунги

кунда,

Ўзбекистонда

таълим

соҳасини

давлат

томонидан

бошқарувининг

ҳозирги шароитида, ДХШ механизмларини ривожлантириш учун

маълум бир рағбатлантиришни

яратиш энг долзарб бўлиб, бу минтақавий таълим

кластерларини шакллантириш билан таъминланади ва рақобатдош устунликларни
яратишга ва ОТТни янги сифатли ривожланишга ўтишга қаратилиши лозим

.

Шундай қилиб, минтақа иқтисодиётини ташкил қилишнинг кластерли

тамойили минтақавий

даражада олий таълим соҳасини бошқаришдаги қатор

муаммоларни ҳал қилишга, уларнинг ечими

эса

ДХШ механизмларини

ривожлантиришга, минтақа инвесторлари учун таълим муассасалари инвестицион


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

86

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

жалб этувчанлик даражасини оширишга, минтақа эҳтиёжлари учун у ёки бу
мутахассисларга эҳтиёжларни аниқлаш воситасида муаммоларни ҳал қилишга, ОТТ

тузилмасини такомиллаштириш, инновацион ва таълим фаолиятини кучайтиришга
имкон беради.

Фойдаланилган адабиётлар


1.

Ўзбeкистон Рeспубликаси Прeзидeнтининг 201

9

йил

8

октябрдаги ПФ

-5847-

сонли “Ўзбекистон республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача
ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш

тўғрисида” ги фармони

\\

www.lex.uz

2.

Варнавский В.Г., Клименко А.В., Королев В.А. Государственно

-

частное

партнёрство. Теория и практика. М: Высшая школа экономики, 2010. 228 с.

3.

Молчанова О.П. Государственно

-

частное партнёрство в образовании: сб.

научн. тр. / МГУ им. М.В. Ломоносова; [под ред. О.П. Молчановой, А.Я. Лившина]. М.:
Университет книжный дом, 2009. 242 с.

4.

Белый Е.М., Романова И.Б. Государственно

-

частное партнёрство в высшем

образовании: направления взаимодействия // Интеграция образования. 2010. N 3. С.

3-8.

5.

Трунова О.Д., Силин М.Н. Особенности реализации государственно

-

частного

партнёрства в сфере образования в России и за рубежом // ARSADMINISTRANDI. 2015.
С. 82–

95.

6.

Юсупов Н., Карабаев Ф. Теория и практика государственно

-

частного

партнерства. Учебный модуль. Под.редак. А.Э.Шайхова Ташкент, 2013/www.undp.uz

7.

Джуманиязов У.И. Давлат

-

хусусий

шерикчилиги асосида уй

-

жой қурилиши

соҳасида корпоратив бошқарув механизмларини такомиллаштириш: и.ф.ф.д. ... дис.
автореф. –

Т.: ТДИУ, 2018. –

27 б.

8.

Ячник

Е.А.

(2012).

Совершенствование

системы

управления

взаимодействием региональных институтов государства, бизнеса и научно

-

образовательных структур // Terra Economicus, т. 10, № 4, с.

242-246.

9.

Тяглов С.Г., Ячник Е.А. (2013). Алгоритмизация перспективных направлений

повышения эффективности развития социально

-

экономической инфраструктуры

региона // Вестник Российского экономического уни

-

О верситета им. Г.В. Плеханова,

№ 1(55), с. 107

-114. Q

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сонли "Узбекистон республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдицлаш тугрисида" ги фармони www.lex.uz

Варнавский В.Г., Клименко А.В., Королев В.А. Государственно-частное партнёрство. Теория и практика. М: Высшая школа экономики, 2010. 228 с.

Молчанова О.П. Государственно-частное партнёрство в образовании: сб. научн. тр. / МГУ им. М.В. Ломоносова; [под ред. О.П. Молчановой, А.Я. Лившина]. М.: Университет книжный дом, 2009. 242 с.

Белый Е.М., Романова И.Б. Государственно-частное партнёрство в высшем образовании: направления взаимодействия // Интеграция образования. 2010. N 3. С. 3-8.

Трунова О.Д., Силин М.Н. Особенности реализации государственно-частного партнёрства в сфере образования в России и за рубежом //ARSADMINISTRANDI. 2015. С. 82-95.

Юсупов Н., Карабаев Ф. Теория и практика государственно-частного партнерства. Учебный модуль. Под.редак. А.Э.Шайхова Ташкент, 2013/www.undp.uz

Джуманиязов У.И. Давлат-хусусий шерикчилиги асосида уй-жой цурилиши сохдсида корпоратив бошкдрув механизмларини такомиллаштириш: и.ф.ф.д. ... дис. автореф. - Т.: ТДИУ, 2018. - 27 б.

Ячник Е.А. (2012). Совершенствование системы управления взаимодействием региональных институтов государства, бизнеса и научнообразовательных структур // Terra Economicus, т. 10, № 4, с. 242-246.

Тяглов С.Г., Ячник Е.А. (2013). Алгоритмизация перспективных направлений повышения эффективности развития социально-экономической инфраструктуры региона // Вестник Российского экономического уни- О верситета им. Г.В. Плеханова, № 1(55), с. 107-114. Q

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов