Давлат-хусусий шериклиги механизмлари асосида олий таълим соҳасини иқтисодий қўллаб-қууватлаш шакллари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
88-92
33
4
Поделиться
Абдуллаев, Ж. (2020). Давлат-хусусий шериклиги механизмлари асосида олий таълим соҳасини иқтисодий қўллаб-қууватлаш шакллари. Экономика и инновационные технологии, (2), 88–92. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11400
Жавохир Абдуллаев, Ташкентский Государственный Университет Экономики

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ушбу мақолада давлат-хусусий шериклиги механизмлари асосида олий таълим соҳасини иқтисодий қўллаб-қувватлашда мавжуд бўлган молиявий-иқтисодий беқарорлик ва ижтимоий аҳамиятга молик дастур ва режаларни амалга ошириш учун жалб қилинадиган бюджет маблағларининг ҳажми етарли эмаслиги, шунингдек қўшимча ресурсларни жалб қилиш учун имкониятлар яратиш ва рағбатлантиришни шакллантириш билан боғлиқ муаммолар ўз аксини топган. Мазкур муаммоларнинг ечими сифатида иқтисодий қўллаб-қууватлашнинг замонавий шароитларга мос келадиган шакллари бўлган “эндаумент-фондлар”, “олий таълим муассасалари васийлик кенгашлари”, “бизнес-тузилмаларнинг стипендия дастурлари” ҳамда “таълим кредитлари” шаклларини қўллаш натижасида ижтимоий-иқтисодий ривожланишни барқарорланишини ва илм-фан йўналишида инновацион муҳитни янада кенг шакллантиришни таъминлашга эришиш мумкинлиги асослаб берилган.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

88

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИГИ МЕХАНИЗМЛАРИ АСОСИДА

ОЛИЙ ТАЪЛИМ СОҲАСИНИ ИҚТИСОДИЙ ҚЎЛЛАБ-

ҚУУВАТЛАШ ШАКЛЛАРИ

Абдуллаев Жавоҳир Абдумалик ўғли,

Тошкент давлат иқтисодиёт университети таянч докторанти

E-mail:

j.abdullayev@tdi.uz

Аннотация

:

Ушбу мақолада давлат

-

хусусий шериклиги

механизмлари

асосида

олий

таълим соҳасини иқтисодий

қўллаб

-

қувватлашда мавжуд бўлган

молиявий

-

иқтисодий

беқарорлик ва ижтимоий аҳамиятга молик

дастур ва режаларни амалга ошириш учун

жалб қилинадиган бюджет маблағларининг ҳажми етарли эмаслиги, шунингдек қўшимча

ресурсларни жалб қилиш учун имкониятлар яратиш ва рағбатлантиришни
шакллантириш

билан боғлиқ муаммолар ўз аксини топган. Мазкур

муаммоларнинг ечими

сифатида иқтисодий қўллаб

-

қууватлашнинг замонавий шароитларга мос келадиган

шакллари бўлган “эндаумент

-

фондлар”

,

“олий таълим муассасалари васийлик

кенгашлари”

,

“бизнес

-

тузилмаларнинг

стипендия

дастурлари”

ҳамда

“таълим

кредитлари”

шаклларини қўллаш натижасида ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишни

барқарорланишини ва илм

-

фан йўналишида инновацион муҳитни янада кенг

шакллантиришни таъминлашга эришиш мумкинлиги асослаб берилган.

Калит сўзлар:

давлат

-

хусусий шериклиги (ДХШ),

эндаумент

-

фонд, бизнес

-

тузилма,

таълим кредити

.

Abstract:

This article discusses the existing financial and economic instability in the

economic support of higher education on the basis of public-private partnership mechanisms and
the lack of budget funds for the implementation of socially important programs and plans, as well
as the creation of opportunities and incentives to attract additional resources. problems are
reflected. As a solution to these problems, modern forms of economic support such as "endowment
funds", "boards of trustees of higher education institutions", "scholarship programs of business
structures" and "the use of forms of educational loans" will help to stabilize socio-economic
development and - it is possible to achieve a wider formation of an innovative environment in the
field of science.

Keywords:

Public-private partnership (PPP), Endowment fund, business structure, education

loan

Кириш

Иқтисодиёти ривожланган мамлакатлар 1980

-

йиллардан бошлаб олий таълим

соҳасида давлат сиёсатининг тўғридан

-

тўғри маъмурий тартибга солишдан

функцияларнинг бир қисмини

босқичма

-

босқич

хусусий секторга бериш

жараёнига

ўтдилар. Хусусан, анъанавий равишда давлат тасарруфида

бўлган тармоқ аста

-

секинлик билан давлат ва хусусий сектор томонидан биргаликда бошқариш
объектига айланди

.

Ғарб

мамлакатларида дастлаб саноат

соҳасида

вужудга келган

давлат

-

хусусий

шериклик (ДХШ) концепцияси унинг тамойилларини иқтисодиётнинг олий таълим

каби ижтимоий аҳамиятга молик соҳасида ҳам қўллаш самарадорлигини исботлаб
берди. Шу сабабли

,

таълим муассасаларини иқтисодий қўллаб

-

қувватлаш, таълим

жараёни мазмунини бошқаришда, шунингдек, илмий

-

тадқиқот фаолияти соҳасида


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

89

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

олий таълим муассасалари ва бизнес

-

тузилмалар вакиллари ўртасида самарали

ҳамкорлик механизмини шакллантириш учун шароитлар яратиш мамлакат олий
таълим тизимини

ривожлантиришнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

ДХШ механизмлари қўллаш орқали олий таълим соҳасини иқтисодий қўллаб

-

қувватлаш масалалари

бир қатор иқтисодчи олимларнинг илмий изланишларида

кенг ёритилган бўлиб, МДҲ давлатлари олимларидан Е.М. Белый

томонидан тадқиқи

этилган бўлиб, уларнинг илмий ишларида олий таълим муассасалари

ва бизнес

ўртасида давлат

-

хусусий шерикликни амалга оширишнинг асосий йўналишларига

алоҳида эътибор қаратилган

.

Шунингдек, И.Б.Романова

томонидан олиб борилган илмий изланишларда

эса

олий таълим сифатини баҳолаш ва мазмунини шакллантириш

,

қўшма таълим

лойиҳалари

,

фан ва инновациялар соҳасини ДХШ

асосида ривожлантириш

[1]

атрофлича баён этилган.

Миллий

хусусиятларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистонда иқтисодчи

олимлардан Н.Юсупов ва Ф.Карабаев БМТ тараққиёт дастури доирасида ДХШнинг
шаклланиши ва ривожланишининг айрим назарий

-

услубий масала

[2]

ларини тадқиқ

қилганлар.

Шунингдек, У.Джуманиязов томонидан

эса ДХШ асосида уй

-

жой қурилиши

соҳасида

корпоратив

бошқарув

механизмларини

такомиллаштириш

[3]

га

йўналтирилган изланишлар олиб борилган бўлиб, бироқ ушбу илмий изланишларда
олий таълим соҳасида ДХШ механизмларини самарали қўллаш ва ривожлантириш
истиқболлари мустақил тадқиқот объекти сифатида тадқиқ этилмаган

.

Бизнинг фикримизча, ДХШнинг характерли хусусиятларини инобатга олган

ҳолда, шериклар ўртасида

уларнинг тутадиган ўринларини

самарали тақсимлаш учун

олий таълим

соҳасида ДХШни ўзаро манфаатли муносабатлар тизими сифатида

қараш

мақсадга мувофиқ

(масалан, таълим инфратузилмасини қуриш, қайта қуриш ва

эксплуататсия қилиш, таълимни ривожлантириш дастурлари ва стандартларини

ишлаб чиқиш, конференциялар ва семинарлар ташкил этишда ва ҳ.к.).

Ривожланган хорижий давлатларда самарали қўлланилиб келинаётган ДХШ

асосида олий таълим соҳасига халқаро стандартларни жорий қилиш бўйича илмий
асосланган тавсия ҳамда

таклифлар ишлаб чиқиш

соҳани истиқболда янада

ривожлантиришнинг

долзарб вазифалардан бири бўлиб ҳисобланади.

Тадқиқот методологияси

Илмий мақоламизни ёзиш учун олиб борилган тадқиқот жараёнида

тўпланган

маълумотлардан самарали фойдаланиш ва уларни таҳлил

қилишда

илмий мушоҳада

ва

абсракт

-

мантиқий фикрлаш усулларидан кенг фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Илмий мақоламизнинг тадқиқиот объекти бўлган ушбу масаланинг мамлакат

иқтисодиёти учун долзарблиги шу билан ҳам изоҳланадики, молиявий

-

иқтисодий

беқарорлик

ва

ижтимоий

аҳамиятга

молик

дастур

ва режаларни амалга ошириш учун жалб қилинадиган бюджет маблағлари ҳажми

етарли эмаслиги уни алоҳида ажратиб турадиган хусусиятлар бўлган инқироздан
кейинги шароитларда бюджетдан ташқари молиялаштириш манбалари, шунингдек,


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

90

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

хусусий секторнинг бошқа ресурсларини жалб қилиш учун имкониятлар яратиш ва
рағбатлантиришни

шакллантириш зарурати пайдо бўлади.

Бу эса

,

тадбиркорлик тузилмаларининг давлат ва олий таълим муассасалари

билан ўзаро алоқаларининг замонавий шароитларга мос келадиган механизмлари

бўлган

эндаумент

-

фондлар, олий таълим муассасалари васийлик кенгашлари, бизнес

-

тузилмаларнинг стипендия

дастурлари

ҳамда

таълим кредитлари

шаклларидан кенг

миқёсда фойдаланишни тақозо этади

.

Эндаумент

-

фондлар.

Эндаумент

-

фондлар (мақсадли капитал фондлари)

нотижорат лойиҳаларини амалга ошириш учун хайрия маблағлари ҳисобига амалга
оширилади. Бунга кўра, улар таълим, соғлиқни сақлаш ва маданият ташкилотларини
молиялаштириш учун ташкил қилинади. Халқаро амалиётда бундай фондлар

,

одатда

ўз маблағларини фондни бошқариш харажатларини чиқариб ташлаганда, таъсисчи
томонидан кўзда тутилган мақсадларга тўлалигича йўналтириладиган даромад олиш
мақсадида инвестиция қилади.

Одатий хайриядан эндаументларни муайян фаолият йўналиши (масалан, битта

университетни қўллаб

-

қувватлаш) ва мақсадли характер, шунингдек, уларни дастлаби

инвестициялаш йўли билан пул маблағларини бошқариш усули ажратиб туради. Ушбу
усул қатор афзалликларга эга:

-

Алоҳида хайрия маблағлари келиб тушишидан мустақиллик. Мақсадли

капитал базавий миқдорининг нисбатан доимийлиги фонднинг устав фаолиятини
барқарор молиялаштиришни таъминлаб, йирик тушумлар оралиғида молиявий
оқимлар ўзгариб туришини юмшатишга имкон беради;

-

фонд таъсисчилари ва исталган манфаатдор шахслар учун пул маблағларини

сарфлаш жараёни молиявий шаффофлиги;

-

эндаументларга хайрия ишлари учун одатий бўлган солиқ имтиёзлари

тақдим этиш. Фондлар фаолияти комплексли ташқи назорати ва қатъий мақсадли
характери одатда солиқ имтиёзларини ноқонуний олишга уринишда юзага келадиган
суистеъмолларнинг катта қисми олдини олади

[4].

Мақсадли номдор

стипендиялар, ўқитувчиларга грантлар, ОТМнинг йирик

инфратузилма лойиҳаларини (ўқув бинолари, спорт иншоотларини

қуриш,

лабораторияларни жиҳозлаш ва ҳ

.

к.) амалга оширишни молиялаштириш, шунингдек,

университет ходимлари ва профессор

-

ўқитувчилари

учун имтиёзли ипотека

кредитлари, тиббий суғурта

ва

ижтимоий лойиҳаларини молиялаштириш учун

фойдаланилиши мумкин.

Васийлик кенгашлари.

Таълим хизматлари сифатини ошириш, олий

таълим

тизимига нодавлат капиталини жалб қилиш, жамият, бизнес ва ОТМ ўртасида кенгроқ

ўзаро алоқаларни таъминлаш учун ОТМларида сўнги ўн йилликда васийлик
кенгашлари фаоллик билан ташкил қилинмоқда. ОТМ васийлик кенгаши одатда
унинг турли тоифадаги хайрия қилувчиларни ифодалайдиган амалдаги йирик
молиявий ҳомийларини, шунингдек, ОТМ улар учун мутахассислар тайёрлайдиган
соҳаларда қарор қабул қилиш жараёнларига таъсир этувчи таниқли жамоат ва сиёсат
арбобларини бирлаштиради. Бу

,

ўқув жараёнини моддий

-

техник таъминотини

яхшилаш, университетни жамоат жойларида жойлаштириш, университетнинг давлат
ҳокимияти ва бошқаруви билан ўзаро ҳамкорлигини кенгайтириш, халқаро
ҳамкорликни чуқурлаштиришга хизмат қилади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

91

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Бизнес

-

тузилмаларининг

стипендия

дастурлари.

Сўнги

йилларда

бизнеснинг ижтимоий фаоллиги тобора кўпроқ

мақсадли йўналишга айланмоқда:

компаниялар аста

-

секин соф филантропия ва хайрия ишларидан ушбу жараённинг

барча

иштирокчиларига

фойда

келтирадиган

ижтимоий

инвестицияларга

ўтмоқдалар. Бундай инвестицияларнинг кенг тарқалган шакли иқтидорли ва ижодий
ёшларга ёрдам берадиган стипендия дастурлари ҳисобланади.

Хусусий компаниялар томонидан ишлаб чиқилган ва амалга ошириладиган

стипендия дастурлари, эҳтимол, келажакдаги мутахассисга билвосита сармоя
киритиш билан боғлиқ бўлиши мумкин, чунки ҳозирги пайтда ушбу компанияда
битирувчини ҳимоя қилиш учун тасдиқланган ҳуқуқий механизм мавжуд эмас.
Таъкидлаш жоизки, стипендия дастурларини амалга оширувчи компанияларнинг
кўпчилиги, битирувчидан кейин стипендия эгаси улар учун махсус ишлашга келишини
даъво қилмайдилар. Бу ерда яна бир нечта мақсадлар кўзда тутилган: маълум
йўналиш ва мутахассисликлар талабалари учун стипендияларни белгилаш орқали
компания бу ёш ва истиқболли мутахассислар учун қизиқарли эканлигини ва шу
билан бирга меҳнат бозорида иш берувчининг ижобий имиджини шакллантиришини
маълум қилади.

Таълим кредитлари.

Таълим кредитларининг иқтисодий функцияси

-

бу

ОТМларининг таълим тўловлари шаклида қўшимча молиявий маблағларни жалб
қилишдир. Бу талабалар оилалари бюджетларига жорий юкни камайтириш ва
жамиятнинг турли соҳалари учун олий маълумот олиш имконияти муаммосини ҳал
қилишнинг самарали механизмларидан биридир.

Таълим кредит институтларининг ривожланиши бир қатор тўсиқларга дуч

келмоқда. Кўпгина кредит ташкилотлари қарз олувчи

-

талабанинг келажакдаги

даромадлари учун кредит беришга тайёр эмаслар, чунки улар ушбу даромадларни
кредитни тўлашнинг муносиб кафолати деб билишмайди. Ўз навбатида, кўплаб
оилалар, таълим олишда гаров учун етарли мол

-

мулкка эга бўлиб, бундай қарз олиш

тажрибаси йўқлиги сабабли ўзларини

узоқ муддатли кредитлар билан таъминлашдан

қўрқишади. Шунга қарамай, баъзи мамлакатларда олий таълим муассасаларини
талабалар кредитлари ҳисобидан молиялаштиришнинг

фойдаси ушбу ўқув юртини

жорий қилиш билан боғлиқ харажатлардан юқоридир. Ушбу мамлакатлардаги
ҳукумат молиялаштириш механизмидан фойдаланишни рағбатлантиради, ссудалар
учун кафиллик вазифасини ўтайди, таълим кредитлари бўйича фоиз ставкаларини
бозор ставкасидан анча паст даражада ўрнатади ва бюджетдаги тафовутни субсидия
қилади ёки қарз олувчи

даромадлари паст бўлган тақдирда қарзни тўлашни

кечиктириш ёки ҳатто уни бекор қилиш имкониятини таъминлайди.

Хулоса ва таклифлар

Хулоса

қилиб

айтганда, ҳар икки томон учун ҳам ижобий самара берадиган

давлат олий таълим муассасалари ва бизнес ҳамжамияти ўртасидаги ҳамкорликнинг
асосий йўналишлари олий таълимнинг

мазмуни ва сифатини шакллантириш

орқали

эндаумент

-

фондлар, васийлик кенгаши, бизнес учун стипендия дастурлари, таълим

кредитлари

кўмагида

иқтисодий қўллаб

-

қувватлаш ҳисобланади.

Олий таълим соҳасида ДХШ тамойилларини қўлллаш

нафақат барқарор

ижтимоий

-

иқтисодий

ривожланишни

таъминлайди,

балки

мамлакатнинг,

фундаментал ва амалий фанининг инновацион ривожланишини

ҳам таъминлайди, бу


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

92

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

эса мамлакатимиз иқтисодиётининг рақобатбардошлигини оширишга олиб келади

ва

аҳолининг турмуш даражасини ошириш учун шароитлар яратади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Белый

Е.М.

,

Романова

И.Б.

Государственно

-

частное партнёрство в высшем

образовании: направления взаимодействия // Интеграция образования, науки и
производства. –

2010, № 3,

- 3-8.

2.

Юсупов Н., Карабаев Ф. Теория и практика государственно

-

частного

партнерства. Учебный модуль. Под.редак. А.Э.Шайхова Ташкент, 2013/www.undp.uz

3.

Джуманиязов У.И. Давлат

-

хусусий шерикчилиги асосида уй

-

жой қурилиши

соҳасида корпоратив

бошқарув механизмларини такомиллаштириш: и.ф.ф.д. ... дис.

автореф. –

Т.: ТДИУ, 2018. –

28 б.

4.

Титов В. Направления взаимодействия вузов и бизнес

-

сообщества / В. Титов,

Д. Ендовицкий // Высш. образование в России.

- 2007. -

№ 7.

-

С. 12

-17.



Библиографические ссылки

Белый Е.М., Романова И.Б. Государственно-частное партнёрство в высшем образовании: направления взаимодействия // Интеграция образования, науки и производства. - 2010, № 3, - 3-8.

Юсупов Н., Карабаев Ф. Теория и практика государственно-частного партнерства. Учебный модуль. Под.редак. А.Э.Шайхова Ташкент, 2013/www.undp.uz

Джуманиязов У.И. Давлат-хусусий шерикчилиги асосида уй-жой курилиши со^асида корпоратив бошцарув механизмларини такомиллаштириш: и.ф.ф.д. ... дис. автореф. - Т.: ТДИУ, 2018. - 28 б.

Титов В. Направления взаимодействия вузов и бизнес-сообщества / В. Титов, Д. Ендовицкий // Высш, образование в России. - 2007. - № 7. - С. 12-17.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов