Ўзбекистон сув хўжалиги тизимини молиялаштиришда бозор механизмларини жорий этиш

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
85-93
10
4
Поделиться
Муминов, Ш. (2020). Ўзбекистон сув хўжалиги тизимини молиялаштиришда бозор механизмларини жорий этиш . Экономика и инновационные технологии, (1), 85–93. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11200
Шерзод Муминов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

независимый исследователь, к.э.н. 

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Сув хўжалигини давлат томонидан молиялаштиришнинг и хозирги ҳолати таҳлил қилинган ва мавжуд муаммолар келтирилган. Сув хўжалиги тизимини молиялаштиришнинг бозор механизмлари сифатида суғорма деҳқончиликда суғориш сувини етказиб бериш хизмати учун тўлов тизимини жорий қилишнинг иқтисодий моҳияти асосланган ва таклифлар ишлаб чиқилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

96

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ЎЗБЕКИСТОН СУВ ХЎЖАЛИГИ ТИЗИМИНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШДА БОЗОР МЕХАНИЗМЛАРИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ

Муминов Шерзод Холмирзаевич

Тошкент давлат иқтисодиёт университети мустақил изланувчиси, и.ф.н.

E-mail:

shmuminov@yahoo.com

Аннотация

:

Сув хўжалигини давлат томонидан молиялаштиришнинг

хозирги ҳолати таҳлил қилинган ва мавжуд муаммолар келтирилган. Сув хўжалиги
тизимини

молиялаштиришнинг

бозор

механизмлари

сифатида

суғорма

деҳқончиликда суғориш сувини

етказиб бериш хизмати учун тўлов тизимини

жорий қилишнинг

иқтисодий моҳияти асосланган ва таклифлар ишлаб чиқилган

.

Калит сўзлар:

сув хўжалиги; сув хўжалиги ташкилотлари, мелиорация; сув

истеъмолчилари; суғориш сувини етказиб бериш хизмати учун тўлов

;

молиялаштириш;

тариф; субсидия.

Abstract:

The paper reveals the current state of water management financing,

analyses existing problems are presented. The economic nature of introducing the pricing
for water delivery services in irrigated agriculture is justified as a market mechanism of
water management system.

Keywords:

water management; water management organizations; land

reclamation; water consumers; payment for irrigation water delivery services; financing;
rate; subsidy.

Кириш

Ўзбекистон сув хўжалиги аҳолини тоза ичимлик суви билан барқарор

таъминлаш, жадал суръатлар билан ривожланиб бораётган саноат тармоғини сувга
бўлган талабини қондириш, қишлоқ хўжалигида манфаатдорликнинг ҳал қилувчи
бўғини ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, соҳани давлат бюджети маблағлари
ҳисобидан молиялаштиришга алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан бугунги кунда
Ўзбекистон

Ресупбликаси

сув

хўжалиги

тизимини

молиялаштириш

учун

ажратилаётган маблағларнинг давлат бюджети харажатларидаги улуши –

3,6%,

иқтисодиёт тармоқлари харажатларидаги улуши эса 27,5% ташкил этмоқда.
Шунингдек, республика бюджетидан мамлакатимиз иқтисодиёт тармоқлари учун
ажратилган маблағларнинг асосий қисми ёки 54,0% сув хўжалиги тизимини
молиялаштириш учун йўналтирилмоқда

[15].

2017-

2021 йилларда ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида

“харажатларнинг ижтимоий йўналтирилганини сақлаб қолган ҳолда Давлат
бюджетининг барча даражаларида мутаносибликни таъминлаш, маҳаллий
бюджетларнинг даромад қисмини мустаҳкамлашга қаратилган бюджетлараро
муносабатларни такомиллаштириш”, шунингдек “суғориладиган ерларнинг
мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш, мелиорация ва ирригация объектлари
тармоқларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳасига интенсив
усулларни,

энг

аввало,

сув

ва

ресурсларни

тежайдиган

замонавий


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

97

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

агротехнологияларни жорий этиш, унумдорлиги юқори бўлган қишлоқ хўжалиги
техникасидан фойдаланиш”

[2]

каби

муҳим

масалалар

аниқ

қилиб

белгиланган

бўлса,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармон ва қарорларида

сувни

етказиб бериш бўйича давлат томонидан қилинаётган харажатлар, хусусан сув
хўжалиги ташкилотларининг сув етказиб бериш бўйича харажатларининг бир
қисмини сув истеъмолчилари томонидан қоплаш механизмларини босқичма

-

босқич

жорий этиш

[5, 6]

борасидаги вазифаларга алоҳида эътибор қаратилган

.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Мазкур мавзу доирасида бир қатор хорижий иқтисодчи олимлар тадқиқотлар

олиб боришган. Жумладан, таниқли иқтисодчи олимлар

Y.

Tsur ва А.

Dinar

томонидан

сув хўжалиги тизимини молиялаштириш нуқтаи назаридан суғориш суви учун нарх ва
тариф сиёсатини шакллантириш бўйича замонавий илмий ва амалий аҳамиятга
молик бир қатор тадқоқотлар болиб борилган

[10].

Жумладан, суғориш суви тарифи асосчиларидан ҳисобланган

Robert C.

Johansson, Yacov Tsur, Terry L. Roe, Rachid Doukkali, Ariel Dinar

амалий аҳамияти юқори

бўлган ёндашувни берган ва уларнинг фикрича, самарали тариф (тўлов) сиёсати –

сув

хўжалиги

ташкилотлари

харажатларини

қоплаши

ва

уларнинг

молиявий

барқарорлигини таъминлаши лозим

[9].

Мамлакат иқтисодиётининг устувор йўналишларини молиялаштириш нуқтаи

назаридан F.A. Ward қуйидаги хулосаларга келган: ҳукумат ва донор ташкилотлар
суғориш объектларини эксплуатация қилишга камдан

-

кам ҳолларда эътибор беради

ёки катта ҳажмда маблағлар ажратади. Аслида,

суғориш инфратузилмаларидан

фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатиш харажатларини қоплаш, одатда сув етказиб
бериш хизмати учун тўловни белгилаш ва қўллаш орақли таъминланади. Ва бу
иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқдир, чунки фойдаланиш ва техник хизмат
кўрсатиш сув таъминотининг бир қисмидир. Шу нуқтаи назардан ушбу харажатларни
охирги фойдаланувчи тўлаши керак

[11]

. Бироқ, охирги фойдаланувчи, яъни

фермерлар ўзлари мўлжаллаган тоза фойдани олмас экан, улар суғориш тизимини
яхшилашга маблағ сарфламайди

[7].

Таниқли иқтисодчи олимлар F. Molle ва J. Berkoff суғориш суви тарифини

аниқлаш асосида иккита мураккаб соҳа уйғунлигига асосий эътиборни қаратишади ва
улар қуйидаги фикрга келишади: бир томондан фермер хўжаликларининг миллий
иқтисодиёт ва қишлоқ хўжалиги сиёсати билан; иккинчи томондан эса даладаги
суғориш хусусияти, ирригация тизими ва дарё ҳавзаси ҳамда умумий сув сиёсатининг
ўзаро боғлиқлиги ётади

[8].

Бу борада мамлакатимизда иқтисодчи олим С.Ч. Джалалов томонидан ҳам

тадқиқ этилган ва у асосан методологик жиҳатларига эътибор қаратган ҳолда мавжуд
методологияларни Ўзбекистон суғорма деҳқончилигидан келиб чиққан ҳолда
такомиллаштириш бўйича илмий

-

методологик таклифлар берган

[12].

Шунингдек, таниқли ўзбек иқтисодчи олими Э.Ф. Трушин томонидан

Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида сув рентасини аниқлаш, сувдан фойдаланганлик учун
тўловни аниқлаш ва баҳолашнинг иқтисодий тамойиллари, шунингдек сув хўжалиги
ташкилотларини хўжалик ҳисобига ўтказиш орқали молиялаштириш масалалари
илмий жиҳатдан ўрганилган

[13].


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

98

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Тадқиқот методологияси

Мақолада кузатув, абстракт

-

мантиқий фикрлаш, тизимли ёндашув, иқтисодий

шарҳлаш, эксперт баҳолаш

,

омилли таҳлил усулларидан фойдaланилган. Хусусан,

тизимли ёндашув ёрдамида, тадқиқот жараёнида вазифаларни тўғри қўйиш ва уни
ечимини

топиш,

иқтисодий

шарҳлаш

орқали

сув

хўжалиги

тизимини

молиялаштиришнинг ривожланиш тенденцияларини таҳлил қилиш амалга
оширилади. Омилли таҳлил

ва тизимли ёндашув усули орқали сув тарифи ва суғориш

сувини етказиб бериш хизмати учун тўловлар қишлоқ хўжалиги товар ишлаб
чиқарувчи субъектлар кесимида баҳоланади

ва таҳлил қилинди,

абстракт

-

мантиқий

фикрлаш орқали тегишли хулосалар шакллантирилади.

Таҳлил ва натижалар

Дастлаб

,

бугунги кунда дунё сув хўжалигини молиялаштириш назарияси ва

амалиётида самарали қўлланилаётган иқтисодий ва молиявий воситалар асосида сув
хўжалиги тизимини молиялаштириш тушунчасига қуйидаги таърифни беришимиз
мумкин, яъни “сув хўжалиги тизимини молиялаштириш”

бу молиянинг классик

назарияси самарали воситалари уйғунлигида устуворликни неоклассик назария
механизмлари ва воситаларига бериш билан боғлиқ молиялаштиришнинг бозор
механизмлари ва рағбатлантирувчи воситалари мажмуидир. Ушбу ёндашув асосида
сув хўжалиги тизимини молиялаштиришнинг илмий ва иқтисодий таснифини таклиф
этамиз

(1-

расм).

Сув хўжалиги тизимини молиялаштиришнинг илмий ва иқтисодий таснифи

қуйидагиларга асосланади

:

-

йирик сув хўжалиги активларини (йирик сув омборлари, магистрал

ирригация ва мелиорация каналлар ва улардаги иншоатлар ва бошқалар) қуриш,
эксплуатация харажатлари бевосита давлат бюджети маблағлари ҳисобидан
молиялаштириш. Шунингдек, унчалик йирик бўлмаган сув хўжалиги активлари
давлат

-

хусусий шериклик моделлари асосида қуриш, эксплуатация қилиш, шунингдек

ушбу жараёнларга ҳалқаро кредит маблағлари ва инвестицияларни жорий қилиш
амалиётини ривожлантириш;

хўжаликлараро сув хўжалиги активларини қуриш,

эксплуатация харажатлари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш,
шунингдек давлат

-

хусусий шериклик моделларини кенг жорий этиш. Ирригация ва

мелиорация тизимлари ташкилотлари амалиётида сув етказиб бериш хизмати учун
тўлов, банк кредитлари, хорижий кредит маблағлари ва инвестициялар ҳисобидан
молиялаштириш механизимларидан кенг фойдаланиш.

-

хўжаликлар ичидаги ирригация ва мелиорация активларини қуриш,

эксплуатация харажатлари асосан сув истеъмолчиларининг ўз маблағлари, қисман
банк кредитлари, хорижий кредит маблағлари ва инвестициялар ҳисобидан
молиялаштириш.

Сув хўжалиги тизимини суғориш сувини етказиб бериш учун тўловлари ва

давлат

-

хусусий шериклик моделлари асосида молиялаштириш механзмлари

амалиётда фақат “сув ресурслари ва сув объектидан фойдаланиш ҳуқуқи”ни аниқ
белгилаб олингандагина ишлаши мумкин. Бу эса, мавжуд сув муносабатларини
тартибга солувчи қонуний

-

меъёрий хужжатларни тўлиқ қайта кўриб чиқишни талаб

этади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

99

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz






























1-

расм. Сув хўжалиги тизимини молиялаштиришнинг

илмий ва иқтисодий таснифи

Манба: [Ушбу тасниф муаллиф тадқиқотлари асосида ишлаб чиқилган]

Юқорида келтирилган таснифдан кўриниб турибдики, Ўзбекистон сув хўжалиги

тизимини молиялаштириш амалиётида бозор механизмлари ва

воситалари деярли

жорий қилинмаган.

Демак, сув хўжалиги эксплуатация харажатлари учун 2019 йилда бюджетдан

жами 3

845,1 млрд.сўм миқдорда маблағ ажратилган ва бу кўрсаткич

2005

йилга

нисбатан 11,7 мартага ошган. Сув хўжалиги эксплуатация ташкилотларига ажратилган
маблағлар таркибида электр энергия харажатлари билан бир қаторда, иш ҳақи ва
унга тенглаштирилган тўловлар ва ажратмалар улуши ҳам салмоқли бўлмоқда ва у
19,0%дан 23,55%гача оралиқда тебриниб турибди.

Ваҳоланки, ушбу кўрсаткич 2015

СУВ ХЎЖАЛИГИ ТИЗИМИНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ

ИНВЕСТИЦИЯ ҚИЛИШ

МЕХАНИЗМЛАРИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ

МЕХАНИЗМЛАРИ

Йирик сув хўжалиги

активларини қуриш ва

эксплуатация

харажатлари

Давлат

бюджети

маблағлари

Давлат

-

хусусий

шериклик

Хорижий

кредит

маблағлари ва

инвестициялар


Банк

кредитлари

Тариф

(тўлов)

Хўжаликлараро сув

хўжалиги активларини

қуриш ва эксплуатация

харажатлари

Хўжаликлар ичидаги сув

хўжалиги активларини

қуриш ва эксплуатация

харажатлари


МОЛИЯЛАШТИРИШНИ РАҒБАТЛАНТИРУВЧИ ВОСИТАЛАРИ

Сув бозорлари

Квоталар

Субсидиялар

Солиқлар

Тўғридан

-

тўғри молиялаштириш

Қисман молиялаштириш

Молиялаштириш манбаи

Ўзаро боғлиқлик


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

100

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

йилдан бошлаб пасайиш тенденциясига эга бўлмоқда. Жумладан, 2010 йилда умумий
экспулатация харажатлари учун ажратилаётган маблағлар таркибида ушбу
харажатлар улушуи 5,8%ни ташкил этган бўлса, 2019 йилга келиб бу кўрсаткич атиги
2,9%ни кўрсатмоқда

(2-

расм).

2-

расм. Сув хўжалиги эксплуатация ташкилотларига

ажратилган

маблағлар таркиби динамикаси

[14]

Сув хўжалиги эксплуатация ташкилотларига ажратилган маблағларнинг

вилоятлар бўйича таҳлил қиладиган бўлсак, асосий харажатлар Қашқадарё вилояти
улушига (24,5%) тўғри келмоқда ва бунинг натижасида вилоятда 1 метр куб суғориш
суви учун харажатлар 158,1 сўмни ташкил этимоқда (3

-

расм). Кейинги ўринларда мос

равишда Бухоро вилояти –

12,6% ва 101,5 м

3

/сўм, Сурходарё вилояти –

11,3% ва 91,6

м

3

/сўм, Наманган вилояти –

10,2% ва 114,6 м

3

/сўм, Навоий вилояти –

9,1%

ва 157,5

м

3

/сўм ва қолган вилоятлар улуши 1,5%дан 5,7% оралиқда бўлмоқда

(3-

расм

).

3-

расм. 2019 йилда сув хўжалиги эксплуатация ташкилотларига ажратилган

маблағларнинг вилоятлар бўйича тақсимланиши ва сув етказиб беришнинг

ўртача нархи [14]


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

101

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Кўриниб турибдики, айрим вилоятларда суғориш суви нархи кескин фарқ

қилади ва юқори қийматга эга, буни ушбу вилоятларда экин майдонлари асосан
насос орқали суғориши билан изоҳлаш мумкин.

Сўнги йилларда давлат бюджети тизимида ҳам катта ўзгаришлар юз бермоқда.

Жумладан, маҳаллий бюджетларнинг харажат мажбуриятларини кенгайтириш,
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг масъулиятини кучайтириш ҳисобига
уларнинг даромад базасини янада мустаҳкамлаш мақсадида бир қатор бюджет
ташкилотлари республика бюджетидан маҳаллий бюджетларга молиялаштириш учун
берилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти тегишли қарори

[3]

ва

Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида қонунига

[1]

асосан 2019

-

2020 йилдан бошлаб:

-

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини

яхшилаш харажатлари –

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети;

-

фермер хўжаликлари балансида бўлган насос агрегатлари ва суғориш

қудуқлари

сарфлайдиган электр энергияси бўйича харажатларни қоплаш учун

субсидиялар –

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети;

-

Қорақалпоғистон

Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация

тизимлари ҳавза бошқармалари, насос станциялари ва энергетика бошқармалари,
айрим магистрал каналлар бошқармалари, ирригация тизимлари бошқармалари,
мелиоратив экспедицияларни молиялаштириш харажатлари –

Қорақалпоғистон

Республикаси республика бюджети ва вилоят бюджетлари;

-

туманлар (Қувасой шаҳри) ирригация бўлимларини молиялаштириш

харажатлари –

туманлар ва шаҳарлар бюджетлари ҳисобидан молиялаштиришга

ўтилди.

Шу билан бир қаторда, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини

яхшилаш давлат дастурлари доирасида магистрал (вилоятлараро), туманлараро,
хўжаликлараро очиқ коллекторлар ва улардаги иншоотларни, ёпиқ горизонтал
дренаж тармоқларини, вертикал дренаж қудуқларини, мелиоратив насос станциялар
ҳамда кузатув тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тозалаш
ишларини молиялаштиришнинг янги механизмини жорий этиш мақсадида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 31 октябрдаги «Ўзбекистон
Республикаси молия вазирлиги ҳузуридаги суғориладиган ерларнинг мелиоратив
ҳолатини яхшилаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» ПҚ–

718-

сонли

қарори билан суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш

жамғармасига асос солинган эди. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини
яхшилаш бўйича давлат дастурларини шакллантириш ва уларни молиялаштириш
тўғридан

-

тўғри ушбу жамғарма томонидан амалга оширилган.

Янги давлат бюджет сиёсатига мувофиқ, ушбу жамғарма тугатилиб,

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш дастурларини ишлаб чиқиш
ҳамда мелиоратив объектларни реконструкция қилиш ва қуриш, магистрал
(вилоятлараро) коллекторларни таъмирлаш ва тиклаш бўйича буюртмачи
функцияларини Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги зиммасига,
мелиоратив объектларни реконструкция қилиш ва қуриш, таъмирлаш

-

тиклаш ишлари

бўйича манзилли дастурларни молиялаштириш ва келишиш функцияларини эса


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

102

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Молия вазирлиги зиммасига юкланди

[4].

Юқорида келтирилган ижобий ўзгаришлар билан бир қаторда, бугунги кунда

Ўзбекистон сув хўжалигини молиялаштириш билан боғлиқ ўз ечимини кутаётган
қуйидаги муаммо ва камчиликлар мавжуд:

-

сув хўжалиги инфратузималарининг эскирганлик даражаси юқорилиги

ҳисобига

сув йўқолиш даражаси ва сувни етказиб бериш харажатлари сезиларли

даражада юқори бўлмоқда;

-

капитал маблағлар ҳажмининг кескин камайиши ҳисобига сув хўжалиги

инфратузилмалари ва ишлаб чиқариш базасининг эскириш даражаси кескин ошиб
кетмоқда;

-

сув хўжалиги тизимида доимий молиявий ресурслар танқислиги

кузатилмоқда ва мавжуд маблағлардан эса самарасиз фойдаланиш ҳолатлари
мавжуд;

-

сув хўжалиги тизимини молиялаштиришнинг амалдаги тартибида сув

хўжалигининг бевосита товар муносабатларига боғлиқлиги ва фаолиятининг ўзига
хослиги инобатга олинмаган;

-

сув хўжалиги тизимининг ўзига хос хусусиятларига қарамай, соҳани

молиялаштириш тартиби (ВМ

-414-

сонли Қарори) иқтисодиётнинг бошқа бюджет

ташкилотларидан фарқ қилмайди;

-

сув хўжалиги экспулатация ташкилотларини сақлаш харажатлари уларнинг

бажараётган иш меъёри ва ҳажмидан келиб чиқиб аниқланиши (МВ

-74-

сон буйруғи,

12-

банди)

белгилаб

қўйилган,

бироқ

амалиётда

бу

тартибдан

деярли

фойдаланилмайди

;

-

сув хўжалиги тизимини молиялаштиришда эксплуатация харажатларини

шакллантириш, шунингдек моддий

-

техник ресурслар нархининг ўзгариши ҳисобига

харажатларни индексация қилишда, маблағларга бўлган ҳақиқий талаби инобатга
олинмайди;

-

сув

хўжалиги

тизимини

молиялаштиришнинг

мавжуд

тартиби

мамлакатимизнинг янги бюджет ва солиқ сиёсати талабларига деярли мос келмайди;

-

бугунги кунда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таннарихда

сув харажатлари умуман акс этмаган ва бу эса маҳсулотнинг ҳақиқий нархини
шаклланмаслигига олиб келади ҳамда нархларни шакллантириш назарияси
принципларига тўғри келмайди ва бошқалар.

Хулоса ва таклифлар

Юқорида келтирилган таҳлиллар асосида қуйидаги хулоса ва таклифлар

шакллантирилди:

Биринчидан,

сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари харажатларини

сув

истеъмолчилари томонидан қоплаш механизми

сифатида суғориш сувини етказиб

бериш хизмати учун тўловлар

тизимини ишлаб чиқиш ва мамлакатимиз сув хўжалиги

тизимини молиялаштириш амалиётига жорий қилиш

;

Иккинчидан,

бугунги кунда туман даражасида фаолият юритаётган юридик

мақомга эга туман ирригация бўлими, шунингдек юридик мақомга эга бўлмаган
мелиорация ва насос станциялари бўлимлари молиявий

-

хўжалик фаолиятини

танқидий таҳлил қилиб, уларни ягона юридик ташкилот сифатида бирлаштирган
ҳолда суғориш сувини етказиб бериш харажатларини сув истеъмолчилари томонидан


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

103

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

қоплаш

тартибини жорий этиш асосида

хўжалик ҳисобидаги туман сув хўжалиги

бўлимини ташкил этиш

;

Учинчидан,

қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчи субъектларнинг тўлов

қобилиятини ошириш ва уларни

моддий рағбатлантириш мақсадида суғориш сувини

етказиб бериш хизмати учун тўловнинг бир қисмини қоплаш бўйича субсидия
ажратиш механизмини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш

;

Тўртинчидан,

суғорма деҳқончиликда суғориш сувини етказиб бериш хизмати

учун тўлов

тизимини жорий қилиш мақсадида “Сув ва сувдан фойдаланиш

тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг тегишли моддаларига
ўзгартиришлар киритиш;

Бешинчидан,

суғориш сувини етказиб бериш хизмати учун тўлов

тизимини

жорий қилишни инобатга олган ҳолда

сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари ва

сув истеъмолчилари ўртасидаги шартномавий муносабатларни тартибга солиш
бўйича ҳуқуқий асосларни шакллантириш;

Олтинчидан,

фермер хўжаликлари ва агросаноат кластерларнинг экин

майдонларини тартибга солиш ва оптималлаштириш мақсадида уларнинг экин
майдони контурларини мақбуллаштириш бўйича чора

-

тадбирларни амалга ошириш;

Еттинчидан,

сув истеъмолчиларининг сув олиш жойларида сувни ҳисобга

олиш воситалари билан таъминлаш ва сув ҳисоботини юритиш бўйича тизимли
тартиб ишлаб чиқиш;

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, республика бюджети харажатлари юкини

камайтириш,

суғориш сувини етказиб бериш хизмати учун тўловлар сув хўжалиги

ташкилоти меъёрий харажатлари ва фойдасини тўлиқ қоплаш имконини беради
ҳамда бу ташкилотнинг молиявий мустақиллиги ва барқарорлигини таминлашда
муҳим аҳамият касб этади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрдаги ЎРҚ

-589-

сонли “2020

йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ

-4947-

сонли “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар
стратегияси тўғрисида”ги Фармони.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ

-4086-

сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий
кўрсаткичлари прогнози ва давлат

бюджети параметрлари ҳамда 2020

-

2021 йилларга

бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги Қарори.

4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ

-4086-

сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий
кўрсаткичлари прогнози ва давлат

бюджети параметрлари ҳамда 2020

-

2021 йилларга

бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги Қарори.

5.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПФ

-5742-

сонли “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги Фармони

.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

104

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

6.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 октябрдаги ПҚ

-4486-

сонли “Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги Қарори.

7.

Merriam, J.L., and B. J. Freeman. 2007. Operational Cost Benefits Study of Flexible

on-Farm Irrigation Supply Systems. J. Irrig. and Drain. Engineering. 133: 12-16.

8.

Molle F., Berkoff J. 2007. Irrigation Water Pricing: the Gap between Theory and

Practice. British Library: London, UK. P. 261.

9.

Robert C. Johansson, Yacov Tsur, Terry L. Roe, Rachid Doukkali, Ariel Dinar Pricing

irrigation water: a review of theory and practice, Water Policy 4, 2002, Р. 173

-199.

10.

Tsur Y., Dinar A. 1997. "On the Relative Efficiency of Alternative Methods for

Pricing Irrigation Water and Their Implementation" World Bank Economic Review, 11:

Р.243

-262.

11.

Ward F.A. 2010. Financing Irrigation Water Management and Infrastructure: A

Review. Water Resources Development, Vol. 26, No. 3,

Р

. 321

349.

12.

Джалалов С.Ч. Развитие орошаемого земледелия в регионах Узбекистана в

условиях дефицита водных ресурсов: Автореферат дис... д

-

ра экон. наук: 08.00.04. Т.,

1998.

С. 37.

13.

Трушин Э.Ф. Реформирование земельно

-

водных отношений как условие

экономического роста (на примере Республики Узбекистан): Дис... д

-

ра экон. наук:

08.00.03. Т.,

1996.

С. 441.

14.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги маълумотлари асосида

муаллиф томонидан ҳисобланган.

15.

https://openbudget.uz/#/

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрдаги УРЦ-589-сонли "2020 йил учун ’Узбекистон Республикасининг давлат бюджети тутрисида"ги Конуни.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли "9збекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича Харакатлар стратегияси тутрисида"ги Фармони.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПК.-4086-сонли "Узбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макрои^тисодий курсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари ^амда 2020-2021 йилларга бюджет мулжаллари тутрисида"ги Царори.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПК.-4086-сонли "Узбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроицтисодий курсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари >^амда 2020-2021 йилларга бюджет мулжаллари тутрисида"ги Царори.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сонли "Кишлок, хужалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тутрисида"ги Фармони.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 октябрдаги ПК.-4486-сонли "Сув ресурсларини бошцариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тутрисида"ги Карори.

Merriam, J.L., and В. J. Freeman. 2007. Operational Cost Benefits Study of Flexible on-Farm Irrigation Supply Systems. J. Irrig. and Drain. Engineering. 133:12-16.

Molle F., Berkoff J. 2007. Irrigation Water Pricing: the Gap between Theory and Practice. British Library: London, UK. P. 261.

Robert C. Johansson, Yacov Tsur, Terry L. Roe, Rachid Doukkali, Ariel Dinar Pricing irrigation water: a review of theory and practice, Water Policy 4, 2002, P. 173-199.

Tsur Y., Dinar A. 1997. "On the Relative Efficiency of Alternative Methods for Pricing Irrigation Water and Their Implementation" World Bank Economic Review, 11: P.243-262.

Ward F.A. 2010. Financing Irrigation Water Management and Infrastructure: A Review. Water Resources Development, Vol. 26, No. 3, P. 321-349.

Джалалов С.Ч. Развитие орошаемого земледелия в регионах Узбекистана в условиях дефицита водных ресурсов: Автореферат дис... д-ра экон, наук: 08.00.04. Т., 1998.-С. 37.

Трушин Э.Ф. Реформирование земельно-водных отношений как условие экономического роста (на примере Республики Узбекистан): Дис... д-ра экон, наук: 08.00.03. Т., 1996. - С. 441.

Узбекистон Республикаси Сув хужалиги вазирлиги маълумотлари асосида муаллиф томонидан ^исобланган.

https://openbudget.uz/#/

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов