Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иқтисодий ўсишга таъсири
Мақолада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятининг моҳияти ва мазмуни, иқтисодиётни ривожлантиришдаги ўрни каби масалалар ёритиб ўтилган. Шунингдек, мамлакат иқтисодиёти ўсиш суръатларини жадаллаштиришда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар орқали аҳоли эҳтиёжларини қондириш, уларнинг даромадларини ошириш масалаларини ҳал этиш, фаровон яшашини
таъминлаш, бандлик, соғлом рақобат муҳитини яратиш, бозордаги талаб ва таклифга самарали таъсир кўрсатиш, аёллар ва ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш
мақсадида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналарини ривожлантириш устувор йўналишлардан биридир.