Ўзбекистонда камбағалликни аниқлаш ва қисқартириш давлат сиёсати даражасида

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
68-85
109
13
Поделиться
Мустафакулов, Ш., Муродуллаев, Н., Хамидов, Р., & Рахимбердиев, О. (2020). Ўзбекистонда камбағалликни аниқлаш ва қисқартириш давлат сиёсати даражасида. Экономика и инновационные технологии, (1(2), 68–85. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11301
Шерзод Мустафакулов, Ташкентский Государственный Университет Экономики,Международный исследовательский центр образования и научных инноваций Университет 3.0

Директор, к.э.д.

Нуриддин Муродуллаев, Ташкентский Государственный Университет Экономики,Международный исследовательский центр образования и научных инноваций Университет 3.0

заместитель директора

Расул Хамидов, Ташкентский Государственный Университет Экономики,Международный исследовательский центр образования и научных инноваций Университет 3.0

начальник сектора

Ойбек Рахимбердиев, Ташкентский Государственный Университет Экономики

Исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мазкур мақолада қамбағаллик, унинг юзага келиши сабаблари, ижтимоий-иқтисодий оқибатлари, жаҳон ва Ўзбекистон Республикасидаги таснифий ҳолат, камбағаллик даражасини аниқлашнинг ижтимоий – иқтисодий моҳияти ва уни қисқартириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар берилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

68

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ЎЗБЕКИСТОНДА КАМБАҒАЛЛИКНИ АНИҚЛАШ ВА

ҚИСҚАРТИРИШ ДАВЛАТ СИЁСАТИ ДАРАЖАСИДА

Мустафақулов Шерзод Игамбердиевич

ТДИУ “Университет 3.0” халқаро ўқув ва илмий-инновацион тадқиқотлар

маркази директори, и.ф.д.

E-mail:

sh.mustafakulov@tsue.uz

Нуриддин Муродуллаев

ТДИУ “Университет 3.0” халқаро ўқув ва илмий-инновацион тадқиқотлар

маркази директори ўринбосари

Расул Хамидов

ТДИУ “Университет 3.0” халқаро ўқув ва илмий-инновацион тадқиқотлар

маркази сектори мудири

Ойбек Рахимбердиев

ТДИУ тадқиқотчиси

Аннотация:

Мазкур мақолада қамбағаллик, унинг юзага келиши сабаблари,

ижтимоий

-

иқтисодий оқибатлари, жаҳон ва Ўзбекистон Республикасидаги таснифий

ҳолат, камбағаллик даражасини аниқлашнинг ижтимоий –

иқтисодий моҳияти ва уни

қисқартириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар берилган.

Калит

сўзлар

:

қамбағаллик

,

ишсизлик, аҳоли даромадлари, истеъмол савати,

ижтимоий сиёсат, қамбағаллик чегараси, тадбиркорлик, кредит, нафақалар

.

Abstract.

I

n

this article presents the causes and socio-economic consequences of poverty,

the classified poverty situation in the world and in the Republic of Uzbekistan, the socio-economic
significance of determining the level of poverty, as well as scientific proposals and practical
recommendations for poverty reduction.

Key words:

poverty, unemployment, incomes, consumer basket, social policy, poverty line,

entrepreneurship, credit, benefits.

Кириш

Шиддат билан ривожланиб бораётган айни замонда, бутун дунёда олимлар,

сиёсатчилар,

давлат

арбоблари

ва

жамоатчилик

вакиллари

ўртасида

камбағалликнинг келиб чиқиш сабаблари, ижтимоий

-

иқтисодий оқибатлари, уни

бартараф этиш йўллари хусусида илмий мунозаралар, турли кўринишдаги давра
суҳбатлари

ва

сабабий

боғлиқликда

илмий

-

амалий

изланишлар

амалга

оширилмоқда.

Камбағаллик ижтимоий

-

иқтисодий ҳодиса

сифатида иқтисодий ривожланиш

жараёнида моддий ва номоддий имтиёзлардан фойдаланиш ва даромадларни
тақсимлашдаги тенгсизликнинг оқибати сифатида изоҳланади.

Инсоният мингйилликка қадам қўйган 2000 йилда БМТ Бош Ассамблеяси

томонидан Мингйиллик Ривожланиш Мақсадлари декларацияси қабул қилинганда
биринчи мақсад сифатида қашшоқлик ва очликка барҳам бериш бежизга қўйилмаган.
Мазкур декларацияда келтирилганидек, сайёрамизда 2015 йилга қадар кунига 1,25


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

69

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

АҚШ долларидан (харид қобилияти паритетини ҳисобга олган ҳолда) кам даромад
оладиганлар ва очликдан азият чекаётган дунё аҳолиси сонини икки баробаргача
пасайтириш барча мамлакатлар олдида турган энг муҳим вазифалардан этиб
белгиланган эди.

Глобаллашув жараёни тобора чуқурлашиб, давлатлар ўртасида ўзаро

манфаатли ҳамкорлик алоқаларининг кенгайиши натижасида ҳамда Бирлашган
Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) тараққиёт дастурларида белгиланган мақсадларни
ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ижтимоий

-

иқтисодий ислоҳотлар, чора

-

тадбирлар самараси ўлароқ, қўлга киритилаётган ижобий тенденцияларга қарамай,
қамбағаллик муаммоси

барча ривожланаётган мамлакатлар

қатори

Ўзбекистон

Республикасида

ҳам

ўткир муаммоларидан бирига айланган.

Айниқса, бугун дунё бўйлаб тарқалаётган

коронавирус пандемияси ва глобал карантин шароитида камбағалликнинг салбий
социал эффекти яна бир бор намоён бўлиб бормоқда.

Дарҳақиқат, муҳтарам Президентимиз Ш.М.

Мирзиёевнинг

2020

йил

24 январь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида

республикамизда

камбағалликни қисқартиришни

ечими кутаётган долзарб масаласи сифатида кун

тартибига олиб чиқилди. Бу борада, Давлатимиз раҳбари шундай ўзига хос
ёндашувни илгари сурдики, унга кўра “Камбағалликни камайтириш ойлик ёки нафақа
миқдорини кўпайтириш, ёппасига кредит бериш, дегани эмас. Бунинг учун, энг
аввало, аҳолини касбга ўқитиш, молиявий саводхонлигини ошириш, одамларда
тадбиркорлик ҳиссини уйғотиш, инфратузилмани яхшилаш, фарзандларини ўқитиш,
сифатли даволаниш, манзилли нафақа тўлаш тизимини жорий қилиш керак”

[1].

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти

ташаббуси билан Иқтисодий

тараққиёт ва қамбағалликни қисқартириш вазирлигининг ташкил этилиши эса айнан
ушбу вазифаларни ижросини тизимли таъминлашда амалий қадамгина бўлиб
қолмасдан, юртимизда қамбағалликни қисқартириш борасида тарихий инстуционал
ислоҳотлар

амалга оширилаётганининг ёрқин ифодаси ҳамдир

.

Албатта, юқорида

қайд этилганидек, глобал миқёсда

дунё минбарларининг

бош

мавзусига

айланаётган

муаммолардан

бири

бўлган

камбағалликни

қисқартиришнинг тўғри ва энг самарали усули иқтисодиётда банд аҳоли сонини
ошириш, уларга муносиб ва меҳнат унумдорлиги юқори бўлган тўлиқ иш билан банд
бўлишликни таъминлаш, қишлоқ жойларида тадбиркорлик учун шарт

-

шароитларни

яратишдан иборат. Камбағалликни юзага келтирадиган бош омил ҳам ишсизлик
даражасининг юқорилиги, ишчи кучи қатламининг бугунги замон талаби даражасига
мос эмаслиги, инсон капитали қийматининг меҳнат унумдорлиги нуқтаи назаридан
орқада қолаётганлигида, деб баҳолаш мумкин.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Аҳоли даромади тенгсизлиги ва камбағаллик билан иқтисодий ўсиш

ўртасидаги боғлиқлик бўйича Д.Рикардо, Р.Солоу, А.Сен, А.Дитонт каби кўплаб
мумтоз неоклассик иқтисодчилар ва Нобель мукофоти Лауретлари назарий ва
эмпирик тадқиқотлар ўтказган бўлиб, уларда ялпи ички истеъмол, технологик
ривожланиш, меҳнат унумдорлиги, аҳоли саломатлиги, солиқ базаси ва бошқа шу
каби омиллар таҳлили асосида, камбағаллик кам бўлган жамиятларда, иқтисодий
ўсиш суръатлари юқорироқ бўлишини назарий исботлашган

[15,27,33,34].


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

70

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Камбағаллик, уни аниқлаш ва қисқартириш билан боғлиқ масалалар

бир

қатор

маҳаллий

ва

хорижий

иқтисодчи

олимлар,

тадқиқотчи

ва амалиётчилар томонидан тегишлича ўрганилган.

Хусусан, Ўзбекистонлик иқтисодчи олимлар ва тадқиқотчилар қаторида

Абдураҳмонов Қ.Х., Холмўминов Ш.Р. Джуманова Р.Ф. Ибрагимова Н.М. Мухитдинова
М.З. Пардаева Б. Саидов К.С. Хашимов П.З.

ва бошқаларнинг илмий изланишларида

камбағалликка оид масалалар алоҳида муаммо сифатида чуқур ўрганишга ҳаракат
қилинган

[2,14,19,20,24,25,26,29,36].

Россия ва бошқа МДҲ давлатлари тадқиқотчилари Архангельская Н. Ахмадеев

Л. Бачурин А. Белозерова С. Бондаренко Л. Бурлакова Е.В. Вавилина Н.Д. Варвус С.А.
Иванов Н., Гоффе Н.

[3 - 12]

ларнинг олиб борган илмий ишлари камбағаллик билан

боғлиқ масалаларни кенгроқ ёритишга хизмат қилган бўлса, Гобсон Дж.

,

Сакс Д.

,

Слезингер Г.Э.

,

Уильям З., Уильямс Ф.

,

Хайвман

Р

. [13,31,32,37-40].

сингари етук

хорижий иқтисодчи олимлар камбағаллик ва аҳолининг бошқа ижтимоий
муаммоларини ўрганиш

борасидаги илмий назарияларни янада бойитишга эришган

.

Жахон Банки тадқиқотчилари иқтисодий ривожланиш суръатларини ошириш

иқтисодий

эркинликларнинг

йўқлиги

билан

чекланганлигини

аниқлади.

Иқтисодиётни эркинлаштириш камбағаллар мулкий ҳуқуқларини, айниқса ерга
бўлган хуқуқларини кенгайтиришни талаб қилади. Самарасиз муассасалар,
коррупция, ва сиёсий беқарорлик инвестицияларни сусайтирса, соғлиқни сақлаш,
таълим ва инфратузилмани ривожлантиришга грантлар ва ҳукумат ёрдами эса инсон
ва жисмоний капитални ошириш орқали иқтисодий ўсишга катта ёрдам беради

[17,23,28].

Охирги 10 йилликда эса, халқаро молиявий инқироз асоратлари даромад

тенгсизлиги ва ахоли камбағал қатламининг ортиши асоратлари яққол намоён
бўлгандан сўнг эса, бу муаммо бир қатор эмпирик

тадқиқотлар

билан бойитилди.

Жумладан, Ж.Стиглиц

охирги ўн йилликда

АҚШда кузатилаётган юқори тенгсизлик ва

камбағал аҳоли қатлами кескин купайганини, Буюк Депрессия давридан Рейган
давригача хукуматнинг “адашилган устуворликлар ва адолатсиз сиёсатларнинг йиғма
натижасида,

1

фоиз

аҳоли манфаатини кўзлаб иқтисодиётни тартибга солишни издан чиқариш,

солиқ имтиёзлари ва солиқ таътилларини ўринсиз қўллаш натижасида
Америкаликлар орзуси эртакга

айланганини такидлайди

.

Сабоқ чиқариш

учун

эса

Скандинавия давлатлари, Сингапур ва Япония тажрибаларини урганиб, иқтисодиётда
тўлиқ бандликни таъминлаб, жамиятда адолат ва уйғунликни тиклашга бел бойлашга
чақиради

[18].

Бошқа бир қатор тадқиқотчилар эса

кўплаб буюк империяларнинг

пароканда

бўлиши ва давлатларнинг инқирозга юз тутишини урганиб, аҳолини камбағал
қатлами ортишини фақатгина жуғрофий, иқлим,дин, сиёсий арбобларнинг
қашшоқликк

масаласига эътиборсизлиги каби омиллар тушунтира

олмасликларини

исботлашади

.

Уларнинг тадқиқотларида бардавом иқтисодий фаровонлик жамиятда

барча қатламларининг сиёсий ва хуқуқий манфаатларига тенг хизмат қилувчи
“инклюзив” институтлар ролига боғлиқ. Яъни кўп фикрлилик ва демократия
жамиятда истеъдод ва ижодий ғояларни қўллашга имкон яратиб жамиятларни олға
ривожлантиради. Бунга тескари равишда жамиятда сиёсий ва ҳуқуқий қарор қабул
қилиш тор доирадаги хукмрон қатлам қўлида бўлса, улар бошқа аҳоли қатламини
эксплуатация қилишлари ва элита бўлмаганларни маблағларини сўриш учун


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

71

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

“экстрактив” ташкилотлар яратилади. Экстрактив ташкилотлари мавжуд давлатлар
эса катта иқтисодий ривожланишга эришаолишолмаган

,

чунки оддий хаалқда

тадбиркорлик ва инвестиция билан шуғулланишга катта

иштиёқ бўлмайди. Шу сабаб,

қашшоқликга қарши курашадиган давлатлар, аҳолини сиёсий ва хуқуқий тенглигини,
уларнинг овозлари инобатга олинишлари учун соғлом мухит яратишса, муаммо
самарали хал бўлади деб таъкидлашади

[16].

Таҳлил ва натижалар

Камбағаллик юртимизда кўп йиллар

“ёпиқ мавзу”

бўлиб, авваллари

бу категориянинг ўрнига

юмшатиш қабилида

“кам таъминланганлик”

тушунчаси

билан алмаштириб келинган эди. Бугун мамлакатимизда олиб борилаётган очиқ
демократик сиёсат туфайли мазкур муаммонинг

мавжудлиги

,

унинг ечими бўйича

чуқур таҳлилларни амалга ошириш, уни пасайтириш ва келажакда бартараф этиш
ҳақида

юксак минбарларда ҳам очиқ

-

ойдин гапирилмоқда.

Хусусан мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг

жорий йилнинг 24

январь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида камбағалликни
қисқартириш

устувор вазифалардан бири

сифатида белгиланди.

Мурожаатномада

таъкидлаганидек:

“Ҳудудларда, айниқса, қишлоқларда аҳолининг аксарият қисми

етарли даромад манбаига эга эмаслиги сир эмас. Ҳар қандай мамлакатда бўлгани
каби бизда ҳам кам таъминланган аҳоли қатламлари мавжуд. Турли ҳисоб

-

китобларга кўра, улар тахминан 12

-

15 фоизни ташкил этади. Бу ўринда гап кичкина

рақамлар эмас, балки аҳолимизнинг 4

-

5 миллионлик вакиллари ҳақида бормоқда

.

Бу

уларнинг бир кунлик даромади 10

-

13 минг сўмдан ошмаяпти, дегани.

Ёки бир оилада

машина ҳам, чорва ҳам бўлиши мумкин, лекин бир киши оғир касал бўлса, оила
даромадининг камида 70 фоизи уни даволатишга кетади. Хўш бундай оилани ўзига
тўқ дейиш мумкинми? Президент сифатида мени одамларимизнинг овқатланиши

,

даволаниши, болаларини ўқитиши, кийинтириши каби ҳаётий эҳтиёжлари нима
бўлаяпти, деган савол ҳар куни қийнайди.

Камбағалликни камайтириш –

бу аҳолида

тадбиркорлик руҳини уйғотиш, инсоннинг ички куч

-

қуввати ва салоҳиятини тўлиқ

рўёбга чиқариш, янги иш ўринлари яратиш бўйича комплекс иқтисодий, ижтимоий
сиёсатни амалга ошириш, демакдир”

.

Ўзбекистонда

охирги 2 йил ичида ижтимоий нафақа олувчилар сони 1,3

баробарга кўпайди, нафақалар миқдори 2 баробарга ошди.

Лекин кам таъминланган

аҳолига ижтимоий нафақа ва

моддий ёрдам пулини тўлаш ёки улар миқдорини

ошириш орқали ушбу муаммо тўлиқ ечилмайди

.

Зеро ушбу ўринда қадимги Хитой

файласуфи, даосизм асосчиси Лао Цзынинг

чуқур ҳаётий мулоҳазалари асосида

таъкидлаган ҳикматли сўзидан иқтибос келтирадиган

бўлсак,

“Оч қолган инсонга

балиқ берсанг

,

уни бир кунлик қорнини тўйдирасан. Агар унга қармоқ бериб

,

балиқ

овлашга

ўргатсанг,

уни бир

умр очликдан қутқарасан”

дейди.

Буюк мутафаккиримиз, шеърият мулкининг султони, давлат арбоби

А.Навоий

ҳам бу борада қуйидагича фикр юритади:

Бир дирам олмоқ чекибон даст ранж,

Яхшироқ андинки, биров берса ганж.

Шу нуқтаи назардан, Юртбошимиз томонидан Жаҳон банки, Бирлашган

Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури ва бошқа халқаро нуфузли

ташкилотлар билан бирга камбағалликни камайтириш дастурини ишлаб чиқиш
таклифи илгари сурилди. Бунда

халқаро меъёрлар асосида

чуқур ва ҳар томонлама

комплекс изланишлар олиб борилиб “камбағаллик”

тушунчаси, уни аниқлаш


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

72

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

мезонлари ва баҳолаш услубларини қамраб олган янги методология яратиш
лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Камбағаллик кўрсаткичини аниқлаш, уни таҳлил қилишдан мақсад давлат ва

фуқаролик жамиятининг камбағал инсонлар қаторига тушиб қолган аҳоли қатлами
учун манзилли дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда аҳоли турмуш даражасини
оширишдан иборат.

БМТ камбағаллик чегарасини асосий товар ва хизматлар учун

зарур бўлган даромадлар сифатида белгилайди. Камбағаллик даражаси нисбий
тушунча бўлиб, муайян мамлакатнинг умумий фаровонлик даражасига боғлиқ. Жаҳон
амалиётида камбағалликни ҳисоблашнинг учта, яъни мутлоқ, нисбий ва субъектив
концепцияси кенг тарқалган. Ушбу концепциялар бир

-

бирини

инкор этмаган ҳолда,

аксинча бири иккинчисини тўлдиради.

Камбағалликни ҳисоблаш икки босқичда амалга оширилади,

биринчиси,

камбағалликни аниқлаш бўлиб, бунда ушбу тоифага мансуб бўлганларни халқаро ва
маҳаллий шарт

-

шароитларни ҳисобга олиб ишлаб чиқилган методологиядан

фойдаланиб ҳисобланади. Бунинг учун энг асосий шарт сифатида статистик
кўзатувларни тўғри амалга ошириш талаб этилади.

Иккинчиси,

унинг ҳажмини, яъни

қийматини келтириб чиқариш ва уларга давлат томонидан манзилли ёрдам
кўрсатишдан иборат.


























1-

расм. Иқтисодий ўсиш ва инсон тараққиёти ўртасидаги боғлиқлик схемаси

Ижтимоий такрор

и/ч

Инсон тараққиёти

Жамоавий капитал, ИТТ ва жамоавий ташкилотлар

Имкониятлар

Ишчилар, фермерлар,

тадбиркорлар, бошқарувчилар

Ижтимоий устувор соҳаларга

харажатлар

Уй хўжаликлари томонидан

кундалик эҳтиёж учун

харажатлар

Бандлик

И/ч, ИТТРИ ва

технология

Ишлар чиқариш

структураси ва экспорт

Ташкил этиш ва

бошқарув

Бандлик

Иқтисодий ўсиш

Хорижий жамғармалар

Жисмоний капитал

Миллий жамғарма

Давлат сиёсати ва

харажатлари

Уй хўжаликлари фаолияти

ва харажатлари

Хусусий давлат ресурсларининг

тақсимланиши


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

73

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

1-

расмда келтирилган схема таҳлили шундан далолат берадики, иқтисодий

ўсиш охир оқибатда инсон тараққиётига замин яратган ҳолда, жамиятдаги бир қатор
ижтимоий муоммолар, шу жумладан,

қамбағалликни қисқартиришга олиб келади.

Камбағалликни ҳисоблаш икки босқичда амалга оширилади,

биринчиси,

камбағалликни аниқлаш бўлиб, бунда ушбу тоифага мансуб бўлганларни халқаро ва
маҳаллий шарт

-

шароитларни ҳисобга олиб ишлаб чиқилган методологиядан

фойдаланиб ҳисобланади. Бунинг учун энг асосий шарт сифатида статистик
кўзатувларни тўғри амалга ошириш талаб этилади.

Иккинчиси,

унинг ҳажмини, яъни

қийматини келтириб чиқариш ва уларга давлат томонидан манзилли ёрдам
кўрсатишдан иборат.

1-

жадвалда келтирилган маълумотлар асосида камбағалликни аниқлаш бўйича

кенг тарқалган усуллар хусусида батафсил тўхталадиган бўлсак, буларни монетар ва
номонетар усулларга бўлишимиз мумкин. Монетар услуб истеъмолчилар, уй
хўжаликларнинг маълум бир муддатда оладиган

барча даромадлари

ёки ўз

эҳтиёжини қондириш учун сарфлайдиган истеъмол харажатлари ҳажми, яъни турмуш
даражасини белгилайдиган материал эҳтиёж билан ўлчанади. Бунда камбағалликни
ўлчашнинг кўп қиррали (КҚК) кўрсаткичидан кенг фойдаланилади ва улар қайсидир
маънода ўзаро бир

-

бирини тўлдиради. Ушбу икки кўрсаткич қулай инструмент

сифатида ўзини намоён этади ва давлат томонидан иқтисодий, сиёсий қарорларни
қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

1-

жадвал

Камбағалликни аниқлашнинг турли хилдаги усуллари

Би

р ў

лчо

вли

та

ҳли

л

Пулл

и

к

кўрс

ат

ки

члар

ни

ҳи

со

б

га о

лг

ан

ҳо

л

да

даро

мадлар

Мутлоқ

камбағаллик

чегараси

Алоҳида

давлатлар учун

миллий

минимал

чегаралар

1.

Асосий эҳтиёжларни қондириш

учун харажатлар

2.

Яшаш минимуми

Халқаро

солиштирмалар

учун минимал

чегарлар

3.

Кунига 1,9 АҚШ долларидан кам

даромад

топадиган

ўта

камбағаллар (қашшоқлар)

4.

Кунига 3,1 АҚШ долларидан кам

даромад

тўғри

келадиган

камбағаллар

Нисбий

камбағаллик

чегараси

Ўртача

даромадга эга

бўлган аҳоли

қатлами

5.

Нисбатан

кам

даромад

кўрадиганлар (ўртача даромаднинг
50% ёки 60% тенг даромадга эга
бўлганлар,

алоҳида

олинган

мамлакатлар бўйича

6.

Белгиланган

вақт

мобайнида

нисбатан кам бўлган даромадга эга
бўлганлар

7.

Камбағаллик

чегарасида

бўлганлар

Хар

аж

атл

ар

Мутлоқ

камбағаллик

Алоҳида

давлатлар учун

8.

Асосий эҳтиёжларни қондириш

учун харажатлар


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

74

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

чегараси

миллий

минимал

чегаралар

9.

Яшаш минимуми

Халқаро

солиштирмалар

учун минимал

чегарлар

10.

Кунига 1,9 АҚШ долларидан кам

даромад

топадиган

ўта

камбағаллар (қашшоқлар)

11.

Кунига 3,1 АҚШ долларидан кам

даромад

тўғри

келадиган

камбағаллар

Нисбий

камбағаллик

чегараси

Ўртача

даромадга эга

бўлган аҳоли

қатлами

12.

Нисбатан

кам

даромад

кўрадиганлар (ўртача даромаднинг
50% ёки 60% тенг даромадга эга
бўлганлар,

алоҳида

олинган

мамлакатлар бўйича

13.

Белгиланган вақт мобайнида

нисбатан кам бўлган даромадга эга
бўлганлар

14.

Камбағаллик

чегарасида

бўлганлар

Озиқ

-

овқат истеъмоли қуввати
(калорияси) бўйича

15.

Озиқ овқат истеъмоли қуввати

бўйича миллий яшаш минимуми
(об

-

ҳаво

шароитига

боғлиқ,

аҳолининг шаҳар ва қишлоқларда
истиқомат қилиш

нисбати ҳамда

шахсий

уй

-

жой

ёки

ижарага

турадиган

ларнинг

улушидан

келимб чиқиб)

К

ўп

ўлч

амл

и

Депривация

16.

Кўрсаткичлар тўплами

17.

Моддий депривация индекси

Кўп ўлчамли камбағаллик –

халқаро

майдонда таққослаш имкони бўлган

кўрсаткич (БМТ томонидан эълон

қилинадиган ҳисоботларда эълон

қилинадиган индекс)

18.

Кўп

ўлчовли

камбағаллик

индекси

Миллий баҳолаш тизими бўйича

19.

Ўта камбағаллар (қашшоқлар)

20.

“Шунчаки” камбағаллар

Маълумки, камбағалликнинг кўп қиррали кўрсаткичи Бирлашган Миллатлар

Ташкилотининг Тараққиёт дастури кўмагида Оксфорд университети олимлари
томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу методология жаҳон мамлакатлари кесимида
Инсон тараққиёти индексларини ҳисоблашда кенг фойдаланиб келинади.

Уй

ҳўжалигининг истеъмол харажатлари орқали камбағалликни ўлчайдиган услуб эса,
Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан қўллаб

-

қувватланиб келинади.

Номонетар услуб камбағалликни учта индекс бўйича ўлчашни назарда тутади:

кўп

қатламли камбағаллик (у аҳоли камбағаллигининг қатламлари ва чуқурлигини


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

75

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ўлчайди), моддий депривация (нисбий камбағаллик даражасини аниқлайди) ва
ижтимоий узилиб қолишни (бу социал аҳамиятли хизматлардан фойдаланиш
имкониятини ўлчайди) назарда тутади.

Камбағалликнинг мутлоқ концепцияси.

Ушбу концепция “камбағаллик

чегараси” тушунчаси билан узвий боғлиқ. Камбағаллик чегараси мавжуд даромад,
ялпи даромад ёки истеъмолнинг шундай даражасики, агар улар бу даражадан паст
бўлганда одам камбағал ҳисобланади.

Мутлоқ камбағаллик чегараси:

чекланган озиқ­овқат савати (тўйимли

моддалар истеъмол қилиш) ва озгина қўшимча бошқа харажатларга йўл қўйиш
имконига асосланган абсолют минимал турмуш даражаси тушунилади. Мутлақ
камбағаллик кўпинча истеъмол ёки даромад даражаси камбағаллик чегарасидан паст
бўлган одамлар ёки уй хўжаликлари сони орқали ўлчанади. Жаҳон банки мутлақ
камбағаллик чегараси сифатида кунига 1,25 АҚШ доллари ҳисобига (доллар курси
харид қобилияти паритети бўйича ҳисобланади) кун кечиришни белгилаб қўйган.

Камбағалликнинг нисбий концепцияси.

Камбағалликнинг мазкур кўрсаткичи

камбағалликнинг

нисбий чегарасини белгилайди ва аҳолининг амалдаги даромадини

бошқалар билан таққослаш имконини яратади. Аҳолининг реал даромадлари ортиб
бораётган шароитда тақсимлаш принципи

ўзгармаса, нисбий камбағаллик

аввалдагидек сақланиб қолади. Бунда, нисбий камбағаллик концепцияси тенгсизлик
концепциясининг таркибий қисми деган хулоса чиқаришга асос бўлади. Бироқ бу,
тенгсизлик қанча кам бўлса, нисбий камбағаллик шунчалик кам бўлади, деган
маънони ангнлатмайди.

Нисбий камбағаллик концепцияси асосчиси, инглиз социологи П.Таунсенд бу

категорияни иқтисодий ресурслар етишмаслиги оқибатида мазкур жамиятнинг
кўпчилик аъзолари учун одатий турмуш тарзини давом эттириш имконияти
бўлмаслиги сифатида таърифлаган. Унинг камбағалликни таҳлил этиш усули
“Кўпўлчамли депривация” тушунчасига асосланган.

Бундай ҳолатни у “шахс, оила ёки гуруҳнинг жамият ёки умуман миллат

манзарасидаги кузатилаётган ва асосланадиган ночор аҳволи” сифатида тушунган.
Кўпўлчамли депривация усулида моддий депривацияга (овқатланиш, кийим

-

кечак,

турар

-

жой шароитлари, узоқ муддат фойдаланиладиган буюмлар, яшаш жойи

муҳити, меҳнат шароитлари ва хусусиятлари) ижтимоий депривация кўрсаткичлари
(иш билан бандлик, бўш вақтни ўтказиш, таълим ва ҳоказолар хусусиятлари)
қўшилган.

Нисбий камбағаллик кўлами мутлақ камбағаллик кўламига мос тушмайди.

Мутлақ камбағаликка барҳам берилиши мумкин, лекин нисбий камбағаллик ҳамиша
сақланиб қолади. Яъни тенгсизлик жамиятнинг ажралмас белгисидир. Жамиятда

ижтимоий қатламлар турмуш стандартлари ортган пайтда ҳам нисбий камбағаллик
сақланиб туради ва ҳатто ортади.

Субъектив камбағаллик

концепцияси

.

Мазкур концепцияга кўра, фақат

шахснинг ўзи ўзини камбағал

деб ҳисоблаши ва камбағаллар қаторига қўшиб

қўйишга мойил бўлади. Субъектив камбағаллик даражасини аниқлаш

борасида

турлича ёндашувлар мавжуд. Бунда ижтимоий сўровномаларни ташкил этган ҳолда
инсон

ўзини ёки дўстларини, касбдошларини, маҳалладошларини

камбағал деб

ҳисоблаши мумкинлигини аниқласа бўлади. Шунингдек, ижтимоий фикрга


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

76

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

асосланган ҳолда субъектив камбағаллик чегарасини аниқлаш

ва уни аҳоли

даромади билан таққослаш мумкин.

Камбағал ҳисобланадиган аҳоли қатламларини ижтимоий муҳофаза қилишда

пул ва натура кўринишидаги

нафақаларнинг ривожланган тизими ҳал қилувчи

аҳамиятга эга. Мазкур тизим бозор муносабатлари ривожланаётган барча
мамлакатларда мавжуд

бўлиб, камбағалликнинг салбий оқибатларини юмшатишда

муҳим ижтимоий ҳимоя вазифасини ўтайди.

Аҳоли муайян категорияларининг ижтимоий ёрдам олишга бўлган ҳуқуқини

аниқлаш учун, одатда, камбағаллик даражасини белгилайдиган кўрсаткичлардан
фойдаланилади.

БМТ томонидан 2015 йилнинг 25 сентябрида барқарор

ривожланишни таъминлаш, камбағаллик муамосини бартараф этиш, инсонларнинг
эркин яшаш ва табиат ресурсларидан фойдаланишда тенгсизликка барҳам бериш,
очлик ва бошпанасизликни олдини олиш, атроф

-

муҳитни тоза сақлаш ва келажак

авлодларга бус

-

бутун ҳолда неъматлардан баҳраманд бўлишликни таъминлаш

мақсадида

“Дунёмизни ўзгартириш: 2030 йилгача бўлган даврда барқарор

ривожланиш соҳасидаги Кун тартиби”

дастури

193 давлат томонидан маъқулланиб

қабул қилинган эди.

Ушбу муҳим ҳужжат барқарор ривожланишни таъминлашга хизмат қиладиган

17 та бош мақсад,

169 та мақсадли вазифа ва 230 та кўрсаткични қамраб олган бўлиб,

келажакда сайёрамизда истиқомат қилаётган аҳолининг ўткир муаммолар сирасига
кирадиган қашшоқлик ва очликка барҳам бериш, тўйиб овқат емасликни олдини
олиш, иқлим ўзгаришларига дош бериш орқали инклюзив ўсишни таъминлаш, табиий
ресурслардан оқилона фойдаланиш каби муаммоларни ўз ичига қамраб олади.

Барқарор ривожланиш мақсадларининг (БРМ)

17 та йўналиши сифатида

қуйидагилар киритилди:

қашшоқликнинг ҳар қандай шаклига

барҳам бериш;

очликка якун ясаш, озиқ

-

овқат хавфсизлигини таъминлаш; ҳар қандай ёшда ҳам

соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш; сифатли таълим билан аҳолининг
саводхонлигини ошириш; гендер тенглигини таъминлаш

;

тоза сув билан

таъминлаш;

иқтисодий ўсишга эришиш

ва тулиқ, унумдорлиги юқори бўлган

бандликни таъминлаш

;

умумий фойдаланиш учун арзон энергия ресурсларга эга

бўлиш;

шаҳарлар,

қишлоқларнинг

очиқлиги,

хавфсизлиги

ва

экологик

барқарорлигини таъминлаш; саноатлаштириш, инновация ва инфратузилмани
ривожлантириш; тенгсизликни пасайтириш; истеъмол ва ишлаб чиқаришга
масъулликни ошириш; иқлим ўзгаришига қарши курашиш; океан ва денгиз

ресурсларидан оқилона фойдаланиш; экотизим, биохилма

-

хиллик ва ўрмонларни

асраш; тинчлик ҳукм сурадиган жамиятни шакллантириш

.

Камбағалликни пасайтириш ва очликка қарши курашиш учун озиқ

-

овқат

маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва ушбу соҳага инвестицияларни сарфлашни талаб
этади. БМТ томонидан эълон қилган маълумотларга кўра дунё аҳолисининг 85 фоизи
қишлоқларда истиқомат қилади. Бу қарийб

3.5 миллиард аҳоли сонини ташкил этади

.

Жаҳонда 800 миллион аҳоли очликдан азият чекмоқда. 2030 йилда дунё аҳолиси
сони 8,3 миллиард кишини ташкил этиши башорат қилинаётган бўлса, ўз

-

ўзидан

қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга бўлган талабнинг кескин ошиши ресурслар
унумдорлиги

даражасини ошириш билан боғлиқ муаммоларнинг кучайиши

,

айни


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

77

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

хақиқат

,

ҳисобланади. Башарти 20

-

асрда бошланган “яшил инқилоб”нинг иккинчи

тўлқинини бошлаш вақти келганлигидан далолат бермоқда.

Камбағаллик миллатнинг соғлиги, меҳнатга лаёқати ва илмий салоҳиятига

путур етказади. Шунингдек, унинг оқибати натижасида давлат бюджетининг
пасайиши ва сиёсий жараёнларнинг кескинлашишига сабаб бўлади.

Ушбу ўринда 2019 йилда иқтисодиёт бўйича Нобель мукофотига сазовор

бўлган олимлар ҳам

айнан жаҳонда камбағалликни пасайтириш бўйича олиб борган

тадқиқотлари учун мукофотланганлигини эсга олиш зарур бўлади. Булар америкалик
Майкл Кремер ва келиб чиқиши асли ҳиндистонлик бўлган Абхиджит Банерджи

ҳамда

унинг рафиқаси Эстер Дюфло бўлиб, улар камбағалликни аниқлаш ва уни

бартараф этиш борасида

ижтимоий инновацияларни

амалиётга татбиқ этдишди

.

Уларнинг илмий тадқиқот натижаларига кўра камбағалликни юзага келтиридаган
омиллар, шарт

-

шароитлар диагностикаси

билан бирга ҳар

бир

мамлакат, ҳудуд

ва

оила кесимида бартараф этиш мумкинлиги аниқланди.

Табиий фанлар ва тиббиётда

олиб бориладиган тажриба усулларидан (эксперимент) кенг фойдаланган ҳолда

мазкур олимлар

Кения ва Ҳиндистон оилалари, индивидлари мисолида

дала

тажрибаси

асосида

камбағалликни аниқлаш, уни пасайтириш бўйича изланишларни

олиб боришиб, қуйидаги

бош саволни

қўйишди:

кабағал давлатларда таҳсил

олаётган ўқувчи

-

болалар учун бепул тушлик фойдалими

ёки ўқув қўлланма?

Улар томонидан олиб борилган кўплаб тажрибалар (ушбу тажриба 20 йил

давомида амалга оширилган) шуни тасдиқладики, бепул тушлик ва қўшимча ўқув
қўлланма ўқувчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичига унчалик ҳам сезиларли таъсир
кўрсатмас экан. Шу боисдан

,

мактабларни турли хилдаги замонавий ўқув қуроллари

билан таъминлаш, моддий

-

техник базасини яхшилашга йўналтирилган молиявий

харажатларни амалга ошириш, ўқувчиларни бепул тушлик ва кийим

-

бошлар билан

таъминлаш каби чоралар қўмга сув сепган каби сингиб кетар экан.

Ўзлаштириш кўрсаткичи ва ўқувчиларнинг билим савиясини кўтарадиган

асосий омил

:

таълим бериш шаклини ва

ўқитувчиларнинг таълим бериш сифатини

ошириш, ўқувчиларга индивидуал ёндашув усулларини кучайтириш (дарс мазмунини
оширишга

)

ҳамда болаларни қийнаб келадиган гижжа касалликларидан фориғ

бўлишларини таъминлашга боғлиқ экан.

Болалар организмида жойлашган

паразитлардан ҳоли бўлмасдан туриб, болаларга қанчалик билим берманг унинг ақли
ва тафаккури кенгайиб қолмаслигини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам
тасдиқлади.

Шу пайтга қадар БМТ, Жаҳон банки, Жаҳон валюта ташкилоти ва турли

жамғармалар томонидан камбағал давлатларга миллиардлаб АҚШ доллари
қийматида молиявий ёрдамлар, субсидиялар йўналтирилганига қарамай аҳолининг
саводхонлиги ошиб, ўзини

-

ўзи иш билан таъминлаш ва

тадбиркорлик қобилияти

ошиб қолмади. Буларнинг барчаси бесамар кетди. Ушбу давлатлар камбағаллик
балосидан қутула олишмади. Айнан,

Абхиджит Банерджи, Эстер Дюфло ва Майкл

Кремер буни исботлаб беришди ва

дала тажрибаси асосида камбағалликдан фориғ

бўладиган “таблетка”ни кашф қилишди

ҳамда

ўзларининг номларини иқтисодиёт

тарихида муҳрлаб қўйишди.

Мутлақ камбағалликда кун кечирувчи одамлар биологик

жиҳатдан

тирик

қолишлари учун минимал эҳтиёжларнигина қондириб яшашга маҳкум бўладилар

.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

78

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Камбағаллик категорияси

кўп қиррали бўлиб, фақатгина инсонларнинг моддий

эҳтиёжларининг

қондирилишини эмас, балки ҳаёт кечириш сифати

,

ижтимоий ҳаётда

фаоллиги ва соғлом иштирок этишини инобатга олган ҳолда

ўлчашни талаб этади.

Давлат статистика қўмитасининг

“Ўзбекистон статистика ахборотномаси”

илмий электрон журналида қайд этилганидек, аҳолининг камбағаллиги

тенгсизлик

муаммоси билан узвий боғлиқ эканлиги тўғрисида тадқиқотлар келтирилган бўлиб,
камбағаллик даражасини аниқлаш учун турмуш кечиришнинг энг қуйи стандартлари
ишлаб чиқилиши қайд этилган. Ушбу стандартлар қонун йўли билан белгилаб
қўйиладиган, аҳоли асосий эҳтиёжларини қондириш учун зарур бўлган энг кам
миқдорни таъминлайдиган турмуш даражасининг норматив кўрсаткичларидир.
Мазкур мезонлар орасида “истеъмол савати”, яшаш учун зарур бўлган маблағнинг энг
кам миқдори ва энг кам истеъмол бюджети муҳим ахамиятга эга.

Истеъмол савати

миқдори ва таркибига боғлиқ равишда яшаш учун зарур

бўлган маблағнинг энг кам миқдорининг бир неча кўрсаткичи ҳисоблаб чиқилади.
Жаҳон иқтисодиёти фанида яшаш учун зарур бўлган маблағнинг энг кам миқдорининг
икки тури: физиологик ва ижтимоий тури фарқланади.

Физиологик энг кам миқдор

(истеъмол саватининг энг кам миқдори) инсоннинг

асосий физиологик эҳтиёжларини қондириш учун зарур бўлган маҳсулотларга
харажатларни қамраб олади.

Яшаш учун зарур бўлган маблағнинг ижтимоий энг кам миқдори

физиологик

энг кам миқдордан ташқари, муайян давлатнинг ривожланиш даражаси учун хос
бўлган энг кам ижтимоий ва маънавий эҳтиёжларни қондириш учун харажатларни
ҳам қамраб олади.

Истеъмол савати

бизнинг давлатда

энг кам истеъмол даражасини

таъминлайдиган 35 хил маҳсулот ва хизматлар тўпламидан таркиб топган бўлиб,
уларнинг 11 тасини нон ва нон маҳсулотлари, картошка, сабзавот, мева, гўшт, сут ва
балиқ маҳсулотлари, тухум, шакар ва қандолат маҳсулотлари, ўсимлик ёғи ва
маргарин, бошқа озиқ

-

овқат маҳсулотлари ташкил этади. Истеъмол саватига ноозиқ

-

овқат маҳсулотларининг 4 гуруҳи ҳамда хизматларнинг 5 тури ҳам киради.

Камбағаллик

турмуш кечириш, меҳнат лаёқатини сақлаб туриш, авлодлар

узвийлигини давом эттириш учун зарур бўлган энг кам эҳтиёжларни қондириш
имкониятига эга бўлмаган шахс ёки ижтимоий гуруҳлар иқтисодий аҳволининг
кўрсаткичидир. “Камбағаллик” нисбий тушунча ҳисобланиб, ҳар бир жамиятдаги
турмуш даражасининг умумий стандартига боғлиқ бўлади. Камбағаллик ҳолати
ресурсларнинг узоқ муддат давомида етарли бўлмаслигини аввалги жамғармалар
билан ҳам, қиммат товарларни харид қилишдан вақтинча тежаш ҳисобига тўпланган
маблағ билан ҳам қоплаш имконияти мавжуд эмаслигини кўрсатади.

Болалар қашшоқлиги

дунё бўйича энг кўп тарқалган ва барқарор

ривожланишни таъминлашга ғов бўлиб турган муаммолардан бири ҳисобланади.
Умумий олганда барча давлатларда катталарга нисбатан болалар қашшоқлигининг
улуши юқори ҳисобланади. Уларнинг ҳаётига, турмуш кечириш тарзига разм
соладиган бўлсак, ўта аянчли аҳволда эканлигига ва бу, ўз навбатида, уларнинг ақлий
ва жисмоний ривожланишига ҳам салбий таъсир кўрсатаётганлигига гувоҳ бўламиз.

Жаҳон банки ва БМТнинг Тараққиёт дастури мутахассисларининг фикрича,

Ўзбекистонда камбағалликнинг кучли мавсумий таркибий қисми мавжуд, бу эса


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

79

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

иқтисодий фаолиятнинг даврий /тақвимий хусусиятларини акс эттиради. Иш билан
банд бўлганларнинг тахминан 27 фоизи

қишлоқ хўжалигида ишлайди ва ишлаб

чиқариш жадваллари мавсумга ўта боғлиқ бўлганлиги сабабли, фаровонлик ва
истеъмол даражаси фасллар орасида фарқ қилади.

Ҳосил йиғим

-

терими пайтида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб

чиқарадиган ва сотадиганлар учун кўпроқ ишлаш имкониятлари, кўпроқ озиқ

-

овқат

ва кўпроқ даромад мавжуд. Бироқ қишлоқ хўжалиги фаолияти кам бўлган даврларда,
даромад, одатда, кам бўлади ва озиқ

-

овқат кўпинча захиралардан олинади ёки сотиб

олинади. Гарчи бу нисбат вақт ўтиши билан тобора камайиб борган бўлса

-

да,

даромад шкаласи бўйича қуйи тўрт децилда бўлган уй хўжаликлари истеъмол
харажатларининг деярли учдан икки қисми ҳали

-

ҳануз озиқ

-

овқат маҳсулотларига

тўғри келади, бу эса қишлоқ хўжалиги, озиқ

-

овқат маҳсулотларининг нархи, озиқ

-

овқат хавфсизлигининг мавжуд эмаслиги ва қашшоқлик ўртасидаги муҳим

боғлиқликларни намоён қилади.

Уй хўжаликлари даромадларининг сезиларли даражада ўзгариб туриши

мавсумий меҳнат миграцияси билан ҳам боғлиқ, мавсумийлик эса ички иқтисодий
фаолиятнинг кўплаб бошқа соҳаларида, масалан, қурилишда ҳам мавжуд. Ялпи ички
маҳсулотнинг ўсиши ҳисобига камбағалликнинг қисқариш тезлиги кам бўлди.
Ўзбекистоннинг ўсиш суръатининг юқорилиги ва ЯИМнинг барқарорлиги ҳақидаги
маълумотлари ҳисобга олинса, таққосланаётган мамлакатларнинг тажрибаси асосида
камбағаллик даражасининг янада тез камайишини кутиш мумкин эди.

Сўнгги бир неча авлоди бутунлай қашшоқликдан чиқиб кетган кишиларнинг

кўпчилиги иш билан таъминланганлик натижасида даромаднинг ортиши юзага келди.
Ўзбекистон бу динамиканинг ажойиб намунасидир: 10 йиллик даврда меҳнат ва
кичик бизнес даромадларининг ўсиши камбағалликнинг қисқариши ва умумий
фаровонликка эришишга олиб келди. Бугунги кунда иш ҳақи ва бизнесдан келадиган
даромад Ўзбекистоннинг унчалик бой бўлмаган оилалари орасида уй хўжаликлари
даромадларининг асосий манбаи ҳисобланади.

Бундан ташқари, охирги ўн йилликда ушбу даромад манбаларининг аҳамияти

тобора ортиб борди, аксинча, нафақаларнинг, ижтимоий ёрдам дастурлари ва бошқа
даромад турларининг роли камайди. Бироқ

Ўзбекистоннинг меҳнат бозорида

сезиларли заифликлар мавжуд. Халкаро валюта фонди (ХВФ)нинг мамлакатлар
бўйича сўнгги ҳисоботида, меҳнат захирасига йилига 500 минг нафар янги ишчи
қўшилишига қарамасдан, иш билан бандликнинг қайд этилган ўсиши ишлаб чиқариш
ва даромаднинг ўсишидан ортда қолаётганлиги таъкидланади.

Камбағал оилалар орасида бандлик имкониятлари камроқ; яхшироқ

таъминланган кишилар анча юқори ўртача меҳнат даромадларига эгалар. Умумий
расмий маълумотларга кўра, меҳнат қиладиган аҳолининг 38 фоизи норасмий иш
билан банд (43%и ёшлар). Бу ишчи кучининг катта қисми расмий ижтимоий суғурта
дастурларидан фойдаланмаяпти деган маънони англатади.

1990 йилда Жаҳон банки экспертлари камбағал давлатларда қўлланадиган

стандартлардан фойдаланиб, дунёдаги камбағал аҳоли сонини ўлчашни таклиф
қилишган

эди. 15

та давлатдаги камбағалликнинг миллий даражасини ўрганиб, харид

қобилияти асосида валюта курсларини қўллаган ҳолда (харид қобилияти; бутун
дунёдаги ана шу нархлар асосида ҳисобланади) қайта ҳисоблашди. Товар ва


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

80

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

хизматлар тўплами нархини барча мамлакатларда тўғри таққослаш учун ана шундай
қилинган.

Натижада экспертлар ўрганилаётган қашшоқ мамлакатларнинг олтитасида

камбағаллик даражаси кунига бир киши учун 1 долларга яқин кўрсаткични ташкил
қилди. Бу кўрсаткич илк халқаро қашшоқлик чегараси сифатида қабул қилинди.

Дунё

мамлакатларидаги ҳаёт қийматидаги тафовутлар ортиб боргани сабабли

,

Жаҳон

банки глобал камбағаллик кўрсаткичини вақти

-

вақти билан қайта кўриб чиқиш

заруриятига дуч келди.

2005 йилда Жаҳон банки

дунёнинг энг қашшоқ

мамлакатларида қабул қилинган

камбағаллик даражаси асосида ана шу кўрсаткични

қайта ҳисоблади. Натижада глобал қашшоқлик чегараси 1,25 долларгача кўтарилди.
2015 йилда чегара қайта кўриб чиқилди ва 1,9 долларга

етказилди

.

Жаҳон банкининг “Камбағаллик ва ялпи фаровонлик”

тўғрисидаги маърузаси

1990 йилдан бошлаб ҳар йили эълон қилинади. 2018 йил октябрь ойида чиқарилган
маърузага

кўра

қашшоқликнинг халқаро чегараси бир киши учун кунига 1,9 доллар

миқдори ўзгармади. Бироқ қашшоқлик бўйича янги таъриф ва ўлчамлар
киритилмоқда,

жумладан, ижтимоий камбағаллик. Бу кўрсаткич мутлақ ва нисбий

камбағаллик концепциясини бирлаштиради.

Бундан ташқари, камбағаллик даромадлар даражаси бўйича коммунал

хизматлар (сув, электр энергияси), соғлиқни сақлаш ёки таълим олиш имкониятини
акс эттирмагани учун кўп ўлчамли камбағаллик кўрсаткичи киритилди. Ана шу
тушунчага мос равишда глобал даражадаги камбағаллар улуши монетар камбағаллик
билан таққослаганда тахминан 50 фоизга юқорироқ

.

Жаҳон банкида ўртадан паст,

ўрта ва юқори–

3,2 доллар, 5,5 доллар ва 21,7 доллар даромадларга эга мамлакатлар

учун камбағалликнинг қуйи ва юқори даражалари қабул қилинган. Банк
мутахассислари бу кўрсаткичлар даромад

мезонларига асослангани ва улар таълим

олиш, соғлиқни сақлаш хизматлари ва сув ҳамда электр энергияси билан
таъминланганлик каби жиҳатларни ҳисобга олмаслигини таъкидлашади.

Жаҳон банки маълумотларига кўра, 736 миллион киши (аҳолининг 10 фоизи)

ўта қашшоқлик шароитида

(кунига 1,9 доллардан кам даромадга эга), дунё

аҳолисининг деярли ярми –

3,4 млрд киши –

кунига 5,5 доллардан кам даромадга эга.

Қашшоқлик даражаси энг юқори қитъа Африка, сайёрадаги энг қашшоқ мамлакатлар

Конго демократик республикаси (ўта қашшоқлик даражаси –

77,1 фоиз) ва

Мадагаскар (77,6 фоиз).

Ўзбекистон –

аҳоли жон бошига тўғри келадиган миллий даромад

кўрсаткичи

бўйича

ўртача

даромадга эга мамлакатларидан қаторидан жой олади (Йилига киши

бошига ўртача 1533 АҚШ доллари). Даромаднинг ўртача даражаси икки гуруҳга
бўлинади. Даромади ўртача даражадан паст мамлакатлар –

киши бошига йилига

1036-

4085 доллар ва даромади ўртача даражадан юқори мамлакатлар –

киши бошига

йилига 4086

-

12615 доллар. Биринчи гуруҳдаги мамлакатлар учун мезонлар қабул

қилинган, бу мезонлар бўйича кунига киши бошига 3,2 доллар камбағаллик
чизиғининг ўртача кўрсаткичини англатади. Миллий даромади ўртачадан баландроқ
мамлакатлар учун кунига киши бошига 5,5 доллар камбағаллик чизиғининг ўртача
кўрсаткичи деб қабул қилинган

.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

81

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Ўзбекистон учун қашшоқлик чизиғи –

кунига 3,2 доллардан кам пулга яшаш

дегани, мисол учун беш кишидан иборат оиланинг ялпи даромади ойига 480 доллар
ёки 4,6 миллион сўмдан кам бўлса, бу оилани камбағал деб ҳисоблаш мумкин.

Маълумки, 2018 йилдан буён Жаҳон банки “Тараққиёт стратегияси” маркази

билан ҳамкорликда “Ўзбекистон фуқароларини тинглаб” номли лойиҳани амалга

ошириб келмоқда. Мазкур лойиҳа доирасида Жаҳон банкининг Қашшоқлик ва
тенглик бўйича глобал амалиёт маркази эксперти Уилям Зейтц раҳбарлигида

“Марказий Осиёда туманлар миқёсидаги қашшоқлик даражаси, ўртача истеъмол
ва аҳолининг ўрта синфи кўрсаткичлари”

бўйича ҳисобот тайёрланди. Унда камбағал

ва ўрта синф аҳоли яшайдиган туманлар хариталари бутун минтақа, шунингдек, ҳар
бир мамлакат, хусусан, Ўзбекистон учун алоҳида келтирилган.

Ҳисоботда келтирилган натижаларга эришиш учун

“Ўзбекистон фуқароларини

тинглаб”

лойиҳаси доирасидаги сўровнома маълумотлари ва туман даражасидаги

очиқ манбалардан олинган кўрсаткичларни бирлаштириш орқали ҳар хил
ҳисобланган кўрсаткичларни баҳолаш имконини берувчи тадқиқот усулларидан
фойдаланилган.

Кичик туманлар даражасида баҳолаш услублари фаровонлик кўрсаткичлари

аниқлигини оширишга қаратилган. Баҳолаш натижаларидан кўпинча давлат
сиёсатининг зарур чора

-

тадбирларини ишлаб чиқиш ва камбағалликни камайтиришга

қаратилган саъй

-

ҳаракатлар самарадорлигини ошириш ёки маҳаллий даражадаги

ижтимоий гуруҳлар муаммоларини ҳал қилиш мақсадларида маблағлар
ажратилишида фойдаланилади.

“Қашшоқлик хариталари” талай мамлакатлар ва минтақаларда ҳудудий

тафовутларни аниқлаш, шунингдек, фаровонликнинг турли жиҳатларини акс эттириш,
даромадлар тақсимланиши омилларини тушуниш ҳамда керакли чораларни аниқлаш
ва ишлаб чиқиш учун қўлланилади.

Жаҳон банки томонидан дунё мамлакатлари

аҳолисининг қашшоқлик

даражасини баҳолашдан асосий мақсади

халқаро миқёсда таққослаш имкониятини

берувчи

ягона стандартга келтиришдан иборат. Шу асосда олинган кўрсаткичлар

Жаҳон банки, Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо давлатлар ва бошқа
ҳамкорлар

томонидан

белгиланган

ривожланиш

мақсадларига

эришишда

барқарорлик мониторингини юритишда қўл келади.

Ҳисоботда фойдаланилган услубнинг ўзига хос хусусияти шундаки, бу ерда

халқаро қашшоқлик чегарасидан (кунига 1,9 доллар) ташқари, мамлакатларнинг
ривожланиш хусусиятлари ва босқичларини ҳисобга олган ҳолда даромадлар бўйича
бошқа қашшоқлик чегаралари қўлланилган. Хусусан, даромад даражаси ўртачадан
паст давлатлар учун қашшоқлик даражаси кунига 3,2 доллар ва даромад даражаси
ўртача даражадан юқори бўлган мамлакатлар учун кунига 5,5 доллар миқдорида
белгиланган.

Натижалардан маълум бўлишича, Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида

қашшоқлик даражаси кунига 3,2 долларни ташкил этган. Бу Марказий Осиёнинг
бошқа (Тожикистон, Қирғизистон) мамлакатларига қараганда бирмунча паст
кўрсаткичдир. “Ўзбекистон фуқароларини тинглаб” лойиҳаси бўйича тадқиқот
хулосаларидан қашшоқликнинг таққослама даражасини аниқлашда фойдаланилган.
Бу ҳисоб

-

китоблар 2018 йилда кунига 3,2 долларни ташкил этадиган қашшоқлик


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

82

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

чегарасидан пастда бўлган аҳолининг улуши 9,6 фоизни, кунига 5,5 долларга тенг
бўлган қашшоқлик даражасида эса 36,6 фоизни ташкил этаётганини кўрсатади.

Таҳлиллар

Ўзбекистоннинг

айрим

ҳудудларида

даромад

нотекис

тақсимланганлигини англатмоқда.

Камбағалликнинг юқори даражаси Тошкент,

Самарқанд, Сурхондарё, Андижон вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасининг
айрим туманларида кузатилмоқда. Ўрта синф аҳолининг умумий аҳоли сонидаги
улушининг энг паст даражаси

ҳам

Самарқанд, Сурхондарё, Андижон, Сирдарё,

Тошкент, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси

баъзи туманлари

улушига тўғри келмоқда.

Хулоса ва таклифлар

Албатта,

Президентимиз қайд этганидек, камбағалликни камайтириш ойлик

ёки нафақа миқдорини кўпайтириш, ёппасига кредит бериш, дегани эмас. Бунинг
учун, энг аввало, аҳолини касбга ўқитиш, молиявий саводхонлигини ошириш,
одамларда

тадбиркорлик

ҳиссини

уйғотиш,

инфратузилмани

яхшилаш,

фарзандларини ўқитиш, сифатли даволаниш, манзилли нафақа тўлаш тизимини
жорий қилиш керак.

Шу ўринда Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш дастури лойиҳасига

айрим фикр, ғоя ва таклифларни баён қилишни маъқул деб топдик. Хусусан,

-

камбағалликни қисқартириш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш ва

мамлакат ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишининг энг муҳим устуворлиги сифатида

ишсизлик даражасини пасайтиришга эътиборни кучайтириш лозим. Бунда ишга
жойлашиш имкониятини яратувчи, тегишли давлат органлари билан бир қаторда,
фуқароларнинг масъулиятини оширувчи, ҳар бир инсоннинг шахсий шароитини
ҳисобга олувчи, ўзига мустақил ёрдам бера олмайдиганларни қўллаб

-

қувватловчи

фаол ва таъсирчан сиёсат юритиш, ушбу мақсадларга жамият ва хусусий сектор
ресурсларини жалб этиш муҳим аҳамият касб этади;

-

нодавлат

-

нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорликда одамларимизни

тадбиркорликка ўқитишнинг энг илғор дастурларини ишлаб чиқиш ва касбга
ўқитишда нодавлат ташкилотларнинг фаоллигини кучайтириш;

-

фуқароларнинг оилавий бюджети даромадларини оширишнинг энг

самарали шаклларидан бири сифатида касаначилик меҳнатини ривожлантириш
керак. Бунда замонавий машиналар, ускуналар, хомашё ва материалларни харид
қилиш учун молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятини, уларга маркетингни
амалга ошириш ва касаначилик маҳсулотини ишлаб чиқаришни ташкил этиш
мақсадида буюртмачиларни топишга кўмаклашиш, бозорда талаб юқори
маҳсулотларни ишлаб чиқаришда бошқа тадбиркорлик субъектлари билан
кооперациясини кенгайтиришга кўмаклашиш;

-

ишга жойлашишга муҳтож шахсларга касбий тайёргарлик, қайта тайёрлаш

ва малака ошириш тизимини кенгайтириш, бозор эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда,
мақбул шарт

-

шароитларни яратишга йўналтирилган чоралар кўриш;

-

аҳолининг реал пул даромадлари ва харид қобилиятини ошириш, бунинг

учун ижтимоий меҳнат тақсимотини тўғри йўлга қўйиш орқали жон бошига тўғри
келадиган товар ва хизматлар ишлаб чиқариш ҳажмини, яъни меҳнат унумдорлигини
кескин ошириш;


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

83

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

-

камбағаллик ҳолатида ёки чегарасида яшаётган аҳоли қатламини

камбағалликдан чиқариш учун ажратилаётган имтиёзли кредитлардан ва аҳоли
томорқаларидан мақсадли, самарали фойдаланишда микрокластер тузилмаларини
яратиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Хулоса ўрнида таъкидлаш лозимки, бугунги кунда Президентимиз ташаббуси

билан Ўзбекистонда камбағалликни камайтириш муаммоси давлат сиёсати
даражасига кўтарилди.

Бу муаммо мамлакатдаги ислоҳотларнинг энг оғир йўналиши

эканлигини таъкидлаган ҳолда уни камайтириш учун аҳолининг барча қатлами
бирлашиши зарур

.

Халқимиз фаровонлигига эришиш, ночор оилаларга доимий

даромад манбаи яратишда фаол иштирок этиш бу борадаги ислоҳотларни
жадаллаштиришга ёрдам беради.

Бу масъулиятли вазифа энг аввало олимлар зиммасига тушишини

унутмаслик керак. Фикримизча, мазкур йўналишда олий таълим муассасаларида
илмий изланишлар олиб боришни йўлга қўйиш вақти келди. Бу борада биз жаҳон
тажрибасини

ўрганишимиз

керак.

Ўшанда

Президентимиз

таъкидлаган

методологияни яратиш ва ҳаётга татбиқ этиш имкониятига эга бўламиз.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.

Мирзиёевнинг 2020 йил 24

январдаги

Олий

Мажлисга

Мурожаатномаси.

“Халқ

сўзи”

газетаси,

2020 йил 25 январь, №

19 (7521)

2.

Абдураҳмонов Қ.Х., Холмўминов Ш.Р. “Меҳнат иқтисодиёти ва

социологияси”. Ўқув қўлланма

-

Т.: Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Адабиёт

жамғармаси нашриёти, 2004 й.

3.

Архангельская Н. Ловушки бедности.: Эксперт.

-

№ 16.12.02.2010г.

-

с.2

-5.

4.

Ахмадеев Л. Бедность: социальный портрет явления.: Экономика и

управление.

-

2010г.

-

№4.

-

78с.

5.

Бачурин А. Экономическая и социальная политика государства по

улучшению условий жизни.: Экономист.

-2003.-

№8.

-

с. 23

-

27, стр.23

-26.

6.

Белозерова С. Минимум для выживания//Трудовые отношения. 2003. №8.

7.

Бедность: альтернативные подходы к определению и измерению.

Московский Центр Карнеги. М., 1998.

8.

Бобков В.Н. Дифференциация благосостояния//Экономист. 2005.61.

9.

Бондаренко Л. Измерение сельской бедности (методология и опыт).

Экономика и управление.

-

№10

- 2009.-

с. 15

-23.

10.

Бурлакова Е.В. Анализ феномена бедности и ее сущность в современной

России // Работник социальной службы. 2000. № 1.

11.

Вавилина Н.Д. Бедность в России как социальная проблема.

Новосибирск, 2000.

12.

Варвус С.А. «Профиль» современной бедности.

-

:Вестник Таганрогского

института

управления и экономики.

-

2010г.

-

с.45

-56.

13.

Гобсон Дж. Проблемы бедности: Пер. с англ./ Под ред.Л.Зака. Изд.2

-

е.

-

М.: Книжный дом «ЛИБРОКОМ», 2011.

-

216с.

14.

Джуманова Р.Ф. Аҳоли турмуш даражаси: кўрсаткичлари ва уни ошириш

йўллари. Диссертация. Тошкент 2008 йил 103

-114-

бетлар


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

84

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

15. Deaton A. (2013)The Great Escape: Health, Wealth, and the Origins of

Inequality, Princeton, N.J.: Princeton University Press

16. D.Acemoglu, J. A Robinson. (2012). Why Nations Fail: The Origins of

Power, Prosperity and Poverty (1st). 1st ed. New York: Crown, 529.

17. J.Lazarus, (2008). "Participation in Poverty Reduction Strategy Papers:

reviewing the past, assessing the present and predicting the future". Third World
Quarterly. 29 (6): 1205

1221.

18. J. E. Stiglitz The great divide: Unequal societies and what we can do about

them. International Labour Review 154(3):415-416

·

September 2015

19.

Ибрагимова Н.М. Оценка влияния

роста доходов на потребительское

поведение. // (Матер. I Форума мол.экономистов, 15 июня 2012 г.) Ташкент: IFMR,
2012 г., с. 261

-266.

20.

Ибрагимова

Н.М.

“Аҳоли

истеъмолини

макроиқтисодий

прогнозлаштиришнинг услубий ёндашувларини такомиллаштириш” Иқтисодиёт
фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати. Тошкент –

2019 й.

21.

Иванов Н., Гоффе Н, Монусова Г. Глобализация и бедность. Мировая

экономика и международные отношения.

-

№9.

-

2010г.

-

с.65.

22.

Кадомцева С. В. Развитие человеческого потенциала и социальная

политика государства. // Вестник МосковскогоУниверситета. Серия 6. Экономика. –

2004. № 3. с. 116

-122.

23. K. Deininger (2003) “Land policies for growth and poverty reduction”, World

Bank Policy Research Report. A copublication of the World Bank and Oxford University
Press.

24.

Мустафоқулов Ш.И. “Камбағаллик айб эмас, бироқ ...”. “Халқ сўзи”

газетаси, 2020 йил 25 март, №

62 (7564).

25.

Мухитдинова М.З. “Аҳоли турмуш даражасини баҳолаш: таҳлил ва

самара”

-

Халқаро молия ва ҳисоб илмий электрон журнали. № 2, апрель, 2019

йил.

26.

Пардаева Б. “Состав доходов и социальная защита населения”. 19

-

е

Международное Плехановские чтения. М:.2006 , с32

-33.

27. Ricardo, David (1817) On the Principles of Political Economy and Taxation.

Piero Sraffa (Ed.) Works and Correspondence of David Ricardo, Volume I, Cambridge
University Press, 1951, p. 135.

28. R.Driscoll,; E. Alison (2005). "Second-Generation Poverty Reduction

Strategies:

New

Opportunities

and

Emerging

Issues". Development

Policy

Review. 23 (1): 5

25.

29.

Саидов К.С. ва бошқалар. Социал иқтисодиёт

-

Т.: “Ўзбекистон”

, 2006. 365

б.

30.

Саидов М.Х, Насриев И.И. ва бошқалар Ижтимоий ҳимоя: атамалар

изоҳли луғати.

-

Т: “Ўзбекистон Миллий кутубхонаси”, 2007.

-

Б.

436.

31.

Сакс ДД., Конец бедности. Экономические возможности нашего времени.

Перс. С англ. Н.Эдельмана.

-

М.: Изд.Института Гайдара, 2011.

-

424с.

32.

Слезингер Г.Э. “Социальная экономика”

-

М.: «Дело и сервис», 2001. 360 с


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

85

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

33. Solow, Robert M.

(February 1956).

"A contribution to the theory of economic

growth"

.

Quarterly Journal of Economics

. 70 (1): 65

94.

doi

:

10.2307/1884513

.

34. Sen A. (1981) Poverty and Famines: An Essay on Entitlement and Deprivation.

Oxford: Clarendon Press;

35.

Қўчқоров Ж. “Биз шу пайтгача гўё у йўқдек, камбағаллик деган сўзни

ишлатмасдик” .

-

https://kun.uz/ru/post/kambag’allik

36.

Хашимов П.З. “Экономика социальной сферы”.

-

Т.: «Университет», 2002.

210 с.

37.

Уильям Зейтц “Где они живут? Показатели уровней бедности, среднего

потребления и среднего класса в Центральной Азии на районном уровне”

-

wseitz@worldbank.org

38. Williams F. Social Policy: a critical introduction. L. 1994.
39. Haveman R. New Policy for the New Poverty // Challenge. 1988. September

October.

40. World Economic Outlook, International Monetary Fund. April 2018. Chapter

IV. P. 8.

41.

Профиль бедности в Узбекистане

-

https://review.uz/ru/post/profil-

bednosti-v-uzbekistane

42.

Ўзбекистонда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун

тараққиёт сиёсатига доир тадбирларни ҳар томонлама жорий қилиш,
жадаллаштириш ва қўллаб

-

қувватлаш (МАРS). 2018 йил 19 октябрь.

43.

Доклад ООН о Целях в области устойчивогоразвития, 2019 год

.

44. https://repost.uz/raboti-net
45.

https://www.worldbank.org

46.

https://www.undp.org

47. dissercat.com/content/bednost-kak-problema-sotsialno-

Библиографические ссылки

'Узбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси. "Халк сузи" газетаси, 2020 йил 25 январь, № 19 (7521)

Абдура^монов К-Х., Холмуминов Ш.Р. "Ме^нат и^тисодиёти ва социологияси". Уцув цулланма -Т.: Узбекистон ёзувчилар уюшмаси Адабиёт жамгармаси нашриёти, 2004 й.

Архангельская Н. Ловушки бедности.: Эксперт.- № 16.12.02.2010г.- с.2-5.

Ахмадеев Л. Бедность: социальный портрет явления.: Экономика и управление. - 2010г.- №4.- 78с.

Бачурин А. Экономическая и социальная политика государства по улучшению условий жизни.: Экономист.-2003.-№8.-с. 23-27, стр.23-26.

Белозерова С. Минимум для выживания//Трудовые отношения. 2003. №8.

Бедность: альтернативные подходы к определению и измерению. Московский Центр Карнеги. М., 1998.

Бобков В.Н. Дифференциация благосостояния//Экономист. 2005.61.

Бондаренко Л. Измерение сельской бедности (методология и опыт). Экономика и управление.- №10- 2009.- с. 15-23.

Бурлакова Е.В. Анализ феномена бедности и ее сущность в современной России // Работник социальной службы. 2000. № 1.

Вавилина Н.Д. Бедность в России как социальная проблема. Новосибирск, 2000.

Варвус С.А. «Профиль» современной бедности.- :Вестник Таганрогского института управления и экономики.- 2010г.- с.45-56.

Гобсон Дж. Проблемы бедности: Пер. с англ./ Под ред.Л.Зака. Изд.2-е. -М.: Книжный дом «ЛИБРОКОМ», 2011. - 216с.

Джуманова Р.Ф. А^оли турмуш даражаси: курсаткичлари ва уни ошириш йуллари. Диссертация. Тошкент 2008 йил 103-114-бетлар

Deaton A. (2013)The Great Escape: Health, Wealth, and the Origins of Inequality, Princeton, NJ.: Princeton University Press

D.Acemoglu, J. A Robinson. (2012). Why Nations Fail: The Origins of Power, Prosperity and Poverty (1st). 1st ed. New York: Crown, 529.

J.Lazarus, (2008). "Participation in Poverty Reduction Strategy Papers: reviewing the past, assessing the present and predicting the future". Third World Quarterly. 29 (6): 1205-1221.

J. E. Stiglitz The great divide: Unequal societies and what we can do about them. International Labour Review 154(3):415-416 ■ September 2015

Ибрагимова H.M. Оценка влияния роста доходов на потребительское поведение. // (Матер. I Форума мол.экономистов, 15 июня 2012 г.) Ташкент: IFMR, 2012 г., с. 261-266.

Ибрагимова Н.М. "Ах,оли истеъмолини макроицтисодий прогнозлаштиришнинг услубий ёндашувларини такомиллаштириш" Ик,тисодиёт фанлари буйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати. Тошкент -2019 й.

Иванов Н., Гоффе Н, Монусова Г. Глобализация и бедность. Мировая экономика и международные отношения.- №9.- 2010г. - с.65.

Кадомцева С. В. Развитие человеческого потенциала и социальная политика государства. // Вестник МосковскогоУниверситета. Серия 6. Экономика. -2004. № 3. с. 116-122.

К. Deininger (2003) "Land policies for growth and poverty reduction", World Bank Policy Research Report. A copublication of the World Bank and Oxford University Press.

Мустафокулов Ш.И. "Камбаталлик айб эмас, бирок, . "Халк, сузи" газетаси, 2020 йил 25 март, № 62 (7564).

Мухитдинова М.З. "А^оли турмуш даражасини ба^олаш: та>^лил ва самара" - Халк,аро молия ва >^исоб илмий электрон журнали. № 2, апрель, 2019 йил.

Пардаева Б. "Состав доходов и социальная защита населения". 19-е Международное Плехановские чтения. М:.2ОО6 , с32-33.

Ricardo, David (1817) On the Principles of Political Economy and Taxation. Piero Sraffa (Ed.) Works and Correspondence of David Ricardo, Volume I, Cambridge University Press, 1951, p. 135.

R.Driscoll,; E. Alison (2005). "Second-Generation Poverty Reduction Strategies: New Opportunities and Emerging Issues". Development Policy Review. 23 (1): 5-25.

Саидов K.C. ва бошк,алар. Социал ицтисодиёт-Т.: "Узбекистон", 2006. 365 б.

Саидов М.Х, Насриев И.И. ва бошцалар Ижтимоий >^имоя: атамалар ИЗОХ.ЛИ лугати.-Т: "Узбекистон Миллий кутубхонаси", 2007. -Б. 436.

Сакс ДД., Конец бедности. Экономические возможности нашего времени. Перс. С англ. Н.Эдельмана. - М.: Изд.Института Гайдара, 2011. -424с.

Слезингер Г.Э. "Социальная экономика"-М.: «Дело и сервис», 2001. 360 с

Solow, Robert M. (February 1956). "A contribution to the theory of economic growth". Quarterly Journal of Economics. 70 (1): 65-94. doi.10.2307/1884513.

Sen A. (1981) Poverty and Famines: An Essay on Entitlement and Deprivation. Oxford: Clarendon Press;

К,учцоров Ж. "Виз шу пайтгача гуё у йукдек, камбаталлик деган сузни ишлатмасдик" . - https://kun.uz/ru/post/kambag'allik

Хашимов П.З. "Экономика социальной сферы". -Т.: «Университет», 2002. 210 с.

Уильям Зейтц "Где они живут? Показатели уровней бедности, среднего потребления и среднего класса в Центральной Азии на районном уровне" -wseitz@worldbank.org

Williams F. Social Policy: a critical introduction. L. 1994.

Haveman R. New Policy for the New Poverty // Challenge. 1988. September October.

World Economic Outlook, International Monetary Fund. April 2018. Chapter IV. P. 8.

Профиль бедности в Узбекистане - https://review.uz/ru/post/profil-bednosti-v-uzbekistane

’Узбекистонда Барцарор ривожланиш мацсадларига эришиш учун тарацциёт сиёсатига дойр тадбирларни ^ар томонлама жорий к,илиш, жадаллаштириш ва куллаб-кувватлаш (MAPS). 2018 йил 19 октябрь.

Доклад ООН о Целях в области устойчивогоразвития, 2019 год.

https://repost.uz/raboti-net

https://www.worldbank.org

https://www.undp.org

dissercat.com/content/bednost-kak-problema-sotsialno-

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов