“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil
231
5/2020
(№
00049)
НАВОИЙ ВИЛОЯТИНИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ
РИВОЖЛАНИШИГА ИНВЕСТИЦИОН МУҲИТ
ЖОЗИБАДОРЛИГИ ТАЪСИРИНИНГ ТАҲЛИЛИ
Мустафақулов Шерзод Игамбердиевич,
ТДИУ «Университет 3.0» маркази директори и.ф.д.,
E-mail:
Ражабов Назиржон Раззоқович,
ТДИУ «Университет 3.0» маркази сектор мудири
E-mail:
Хайдарова Мастура Иркиновна
ТДИУ таянч докторанти
Аннотация
:
Мазкур мақолада
ҳозирги
шароитда
Навоий вилоятининг ижтимоий
-
иқтисодий тараққиёти
барқарорлигига инвестицион муҳит жозибадорлиги таъсирининг
эконометрик таҳлили
ёритилган
.
Калит сўзлар:
инвестиция, инвестицион муҳит, инвестицион салоҳият,
инвестицион фаоллик, бизнес муҳити
,
регрессия тенгламаси,
STATA 15
дастури
, Broysh-
Godfrey тести
,
ICOR индекси
Аннотация.
В
статье
проводится
эконометрический
анализ
влияния
привлекательности
инвестиционной среды
на стабильность социально
-
экономического
развития
Навоийской области.
Ключевые слова:
инвестиции, инвестиционная среда, инвестиционный потенциал,
инвестиционная активность, бизнес
-
среда, уравнение регрессии, программа STATA 15,
тест Брюша
-
Годфри, индекс ICOR.
Abstract:
The article provides an econometric analysis of the influence of the attractiveness
of the investment environment on the stability of the socio-economic development of the Navoi
region.
Keywords:
investments, investment environment, investment potential, investment activity,
business environment, regression equation, STATA 15 program, Bruche-Godfrey test, ICOR index.
Кириш
Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви шароитида ҳар бир ҳудуднинг юқори
даражадаги рақобатбардошлигини таъминлаш инвестициялар билан боғлиқлигини
амалиёт натижалари асосламоқда. Дархақиқат
,
ҳудудларни ижтимоий
-
иқтисодий
ривожлантириш, инвестицион салоҳиятни оширишнинг бозор имкониятларидан
самарали фойдаланиш, инфрутузилмани шакллантириш, ҳудуднинг фаол имижини
яратишга қаратилган ривожланиш
стратегияларини ишлаб чиқиш бугунги куннинг
долзарб масалаларидан ҳисобланади.
Ҳудудларда
иқтисодиётнинг реал секторига йўналтирилган инвестицияларни
кўпайтириш ва шу асосда ижтимоий
-
иқтисодий ривожланишни жадаллаштириш,
халқнинг турмуш даражаси ва даромадларини ошириш, ҳар бир ҳудуднинг табиий,
минерал
-
хомашё, саноат, қишлоқ хўжалиги, туризм ва меҳнат салоҳиятидан
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil
232
5/2020
(№
00049)
комплекс ва самарали фойдаланишни таъминлаш, туман ва шаҳарларни, аввало,
саноат ва экспорт салоҳиятини ошириш йўли билан жадал ривожлантириш ҳисобига
минтақалар
ижтимоий
-
иқтисодий
ривожланиш
даражасидаги
фарқларни
камайтиришга қаратилган иқтисодий ислоҳотлар изчиллик билан амалга
оширилмоқда. Ўзбекистон Республикасини 2017
-
2021 йилларда ривожлантириш
бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «ҳудудлар иқтисодиётини модернизация ва
диверсификация қилиш кўламини кенгайтириш, ривожланиш даражаси нисбатан
паст бўлган туман ва шаҳарларни, аввало, саноат ва экспорт салоҳиятини ошириш
йўли билан жадал ривожлантириш ҳисобига минтақалар ижтимоий
-
иқтисодий
ривожланиш даражасидаги фарқларни камайтириш»
[1]
муҳим вазифлар сифатида
белгилаб берилди.
Иқтисодиёт модернизацияси ва либераллашуви шароитида
инвестицион муҳит
жозибадорлигини таъминлаш ахамиятининг ўсиши ва махсус иқтисодий зоналар
кўринишидаги янги ҳудудий марказларнинг шаклланиши инвестициялар, юқори
малакали ишчи кучи ва истиқболли инфратузилма лойиҳаларини жалб қилишда
рақобатнинг кучайишига олиб келди
.
Маълумки,
ҳудуд
ижтимоий
-
иқтисодий тараққиёти барқарорлигига унинг
инвестицион жозибадорлигини ошириш тўғридан
-
тўғри таъсир кўрсатади, яъни
бошқа омиллар ўзгармагани ҳолида ҳудуд инвестицион жозибадорлигининг ўсиши
унинг ижтимоий
-
иқтисодий тараққиёти барқарорлигини мустаҳкамлайди ва аксинча.
Ҳаммага
маълумки, жаҳон иқтисодиёти, мамлакат ва ҳудудлар ижтимоий
-
иқтисодий тараққиёти барқарорлигига таъсир этувчи омиллар қаторида фавқулодда
вазиятлар ва глобал аҳамиятдаги таҳдидлар ҳам мавжудки, уларнинг таъсири ва
гирдоби ҳаммага бирдай салбий таъсир кўрсатади. Жумладан, ҳозирда бутун жаҳон
бўйлаб
COVID-
19 пандемияси ҳукм сураётган шароитда барча иқтисодий қадриятлар,
халқаро ташкилотлар, иқтисодчи
-
олимлар томонидан минтақаларнинг ривожланиши
билан боғлиқ прогноз кўрсаткичлари қайтадан кўриб чиқилмоқда. Инвестицион
жозибадорликни таъминлайдиган индикаторлар сафига хавфсизлик, санитария
-
гигиена
ва аҳолининг соғлиги билан боғлиқ кўрсаткичларни инобатга олиш бирламчи
аҳамият касб этиб бормоқда.
Халқаро валюта жамғармаси 2020 йил учун эълон қилган янги прогнозларига
кўра, базавий сценарий бўйича пандемия натижасида глобал иқтисодиёт бу йил 3
фоиз пасайиши кутилаётир. Бу, жорий йилнинг январь ойида эълон қилинган
прогноздан 6,3 фоиз пункт пастдир. Агар вирус билан курашиш чўзилиб, карантин
йилнинг иккинчи ярмида ҳам давом этадиган бўлса, унда глобал иқтисод 6 фоиз
пасайиши мумкинлигидан хавотирга тушишмоқда.
Шунингдек, 2020 йилда рецессия
194 мамлакатдан 157 тасида қайд этилади.
Бироқ, бу нарса ҳудуд ижтимоий
-
иқтисодий тараққиёти барқарорлигига унинг
инвестицион жозибадорлиги таъсирининг ўрганилиши аҳамиятини пасайтирмайди,
аксинча унинг янгидан
-
янги кўринишлари ва муаммоларига ечим топиш талаб
этилади.
Ҳозирги
кунда мамлакат ва унинг ҳудудларига
киритилган инвестицияларнинг
фойдасиз туриб қолиши ёки инвестициядан самарали фойдаланишда юзага
келадиган таваккалчилик ҳамда хатарлилик даражаларини аниқламаслик оқибатида
ишлаб чиқариш жараёнини тўлиқ қувват билан ишлашини чегараланиб қолиши каби
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil
233
5/2020
(№
00049)
муаммолар
ни олдиндан кўра билиш ва илмий асосланган чора
-
тадбирлар ишлаб
чиқиш, ҳудуд
ижтимоий
-
иқтисодий
тараққиёти барқарорлигини
,
мамлакат ва унинг
ҳудудларининг глобал рақобатбардошликка эришишини
таъминлаш –
инвестиция
самарадорлигига таъсир этувчи омилларни чуқур ва ҳар томонлама таҳлил қилишни,
улар орасидаги миқдорий боғланишларни аниқлашни тақозо этмоқда.
Шундан келиб
чиқиб, мазкур мақолада
тадқиқ мақсади
қилиб
Навоий вилоятининг
ижтимоий
-
иқтисодий тараққиёти
барқарорлигига
инвестицион муҳит жозибадорлиги
таъсирининг эконометрик таҳлилини амалга ошириш қўйилган. Ушбу мақсадга
эришиш учун мазкур мақолада тадқиқ олдига
қуйидаги
вазифалар
қўйилган:
-
ҳозирги
замон шароитида
ҳудуд
ижтимоий
-
иқтисодий тараққиёти
муаммоларини, ушбу жараёнда ҳудуд инвестицион жозибадорлигини таъминлаш
аҳамиятини ёритиш;
-
ноаниқлик шароитида ҳудуд
ижтимоий
-
иқтисодий тараққиёти барқарорлиги
ва инвестицион жозибадорлигини таъминлашда юзага келадиган хатарлилик ва
таваккалчилик даражаларининг
аниқ илмий ҳисобини аниқлаш;
-
Навоий вилоятининг
ижтимоий
-
иқтисодий тараққиёти
барқарорлигига
инвестицион муҳит жозибадорлиги таъсирининг эконометрик таҳлили
услубиётининг
шартлари ва натижаларини изоҳлаш
.
Мавзунинг ўрганилганлик даражаси
Ҳудудлар
ижтимоий
-
иқтисодий тараққиёти барқарорлигига инвестицион
муҳит
жозибадорлиги таъсири
бир қатор хорижлик муаллифлар томонидан комплекс
тарзда ўрганилган.
Р.Жеймс(
James R.),
Ж.Хайнес (
Hines Jr),
П. Жонгсанг(
Jongsang Park)
каби
муаллифлар “минтақавий ривожланишнинг инвестицион омиллари
тадқиқида
мамлакат самарали инвестицион сиёсати муваффақияти ҳудудлар инвестицион
жозибадорлигини ошириш билан таъминланишини асослаш”га ҳаракат қилганлар
[11].
А.Малден(Malden A.)
[12]
ўз тадқиқида “ҳудудлар ижтимоий
-
иқтисодий
тараққиёти нотекисликларининг муҳим сабаблари сифатида уларда инвестицион
салохиятнинг нотекис тақсимланиши билан бир қаторда, авваломбор, ҳар бир
ҳудуддаги инвестицион муҳит ва уларнинг ўз инвестицион салохиятидан самарали
фойдаланиш натижалари билан аниқланувчи инвестицион жозибадорлиги
даражасининг фарқланиши”ни бош омил сифатида таъкидлаган.
Л.Ю.Хонг(Liu Yu
-Hong)
фикрича, “минтақавий ривожланиш барқарорлигини
таъминлаш ҳудудлар инвестицион жозибадорлигини оширишнинг ўрта ва узоқ
муддатли стратегияларини ишлаб чиқишга
таяниши лозим”
[13].
М.Жиянг(Jiang I
-
Ming), Н.Женг(Geng Niu), Ю.Ли(Li Yu), Фан Г.(Gang
-Zhi Fan),
Д.Жанг( Donghao Zhang)
каби муаллифлар фикрича, “ҳудудлар ижтимоий
-
иқтисодий
тараққиёти барқарорлигини таъминлашда –
ресурс салохияти, инвестицион
салохияти, молиявий салохияти, мехнат салохияти ва улардан самарали фойдаланиш
натижалари билан белгиланувчи
худуд инвестицион жозибадорлигини ошириб
боришни таъминлаш муҳим аҳамиятга эга”
[14].
Ф.Нан(Feng Nan), В.Меюн(Wang Meiyun), М.Ли(Li Minqiang), Д.Ли(Li Dahui)
лардан иборат муаллифлар гуруҳи “глобаллашув шароитида ҳудудлар инвестицион
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil
234
5/2020
(№
00049)
жозибадорлигини оширишнинг аҳамияти, вазифалари ва омиллари тизими”ни чуқур
тадқиқ этдилар
[15].
Ҳудудлар
инвестицион муҳит жозибадорлигини таъминлаш ва унинг
индикаторлари билан ифодаланувчи омиллардан оқилона фойдаланиш, уларни
самарали бошқариш билан боғлиқ тадқиқотлар нисбатан янги йўналиш бўлиб, бу
борада чуқур изланишлари амалга оширишни талаб этади.
Мамлакатимизда бу соҳадаги мавжуд илмий
-
методологик базанинг таҳлили
асосида
инвестицион муҳит жозибадорлигини ҳисоблаш индикаторлари ва
баҳолашнинг илмий
-
услубий жиҳатларини
ўрганишнинг қуйидаги йўналишларини
ажратиб кўрсатиш мумкин:
1.Минтақавий иқтисодиёт мактаби олимларининг ҳудудий
ишлаб чиқариш
комплекслари, иқтисодий районлаштириш, ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш
ва ривожлантириш концепциялари.
2.Миллий
инвестицион
сиёсат
мактаби
олимларининг
ҳудудлар
рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида самарали инвестиция сиёсати
концепциялари.
3.
Инвестицион
-
инновацион салоҳият, инвестицион муҳит, инвестицион самара
ва инвестицион муҳит фаоллигини ошириш мактаби вакилларининг
Ўзбекистонда
инвестицион муҳит жозибадорлигини оширишнинг илмий
-
услубий асосларини
такомиллаштириш концепциялари.
Дж.Доунс
ва Г.Эллиотнинг
[2]
таъкидлашларича «инвестицион муҳит
инвестициялар самарадорлигига таъсир кўрсатувчи иқтисодий, молиявий ва бошқа
шароитлардир».
Кўпчилик
хорижий
тадқиқотчилар
“инвестицион
муҳит”
“инвестицион иқлим” тушунчалари мазмунини “бизнес муҳити” тушунчасига яқин,
деб қараб, уни капитални қўйишнинг рисклилик даражаси ва аниқ объектга
инвестиция қилишнинг жозибадорлиги даражасини шакллантирувчи ташқи шарт
-
шароитлар мажмуи сифатида талқин этадилар.
С.Ю.Сивакованинг
[3]
фикрича, мазкур категориялар хорижий амалиётда
тўлиқ синоним тушунчалар сифатида қўлланилади. Тараққиёт тадқиқотлари
институти (IDS, University of Sussex) вакиллари М.Мур ва Х.Шмитц
[4]
ушбу
тушунчаларнинг фарқланиши лозимлигини таъкидлашади ва уни асословчи
омилларни баён этишади. Уларнинг
фикрига кўра, бизнес муҳитининг (ёки
инвестицион муҳитнинг) яхшиланиши бизнесни юритиш учун харажатларни
камайтириш имконини, инвестицион муҳитнинг яхшиланиши эса –
капитални
инвестициялашдаги рискларни пасайтириш имконини кўзда тутади.
Маҳаллий иқтисодчи
-
олимлардан
Д.Ғозибеков
[5]
фикрича, «инвестицион
муҳит жозибадорлиги –
инвесторлар учун яратилган, кафолатланган шарт
-
шароитлар
ва имкониятларнинг мавжудлигининг асослари мажмуидир».
Ш.Мустафақуловнинг
[6]
таъкидлашича,
«мамлакатнинг
интеграл
инвестицион жозибадорлиги –
бу мамлакатнинг хўжалик ривожланиш шароитларини
тавсифловчи ва ундаги инвестицион фаолликнинг шаклланишига ижобий ёки салбий
таъсир кўрсатадиган объектив ижтимоий
-
иктисодий, табиий
-
географик ва экологик
кўрсаткичларнинг умумий даражасидир».
Юкоридагиларни умумлаштирган холда, қуйидаги таърифни беришимиз
мумкин:
«Инвестицион муҳит жозибадорлиги –
мамлакатга инвестицияларнинг
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil
235
5/2020
(№
00049)
оқимини белгиловчи, таъминловчи, кафолатловчи ва инвестиция фаоллиги билан
баҳоланадиган объектив иқтисодий, ижтимоий ва табиий асослар, воситалар,
имкониятлар ва чекловларнинг йиғиндисидир”.
Инвестицияларни жалб қилиш барча давлатлар учун муҳим вазифа бўлиб
ҳисобланади.
Кенгайтирилган
такрор
ишлаб
чиқаришни
ташкил
этиш,
ривожланишнинг стратегик дастурларини амалга ошириш, янги бозорларни эгаллаш
қўшимча маблағ қўйилмаларини талаб этади.
Мамлакатимиз ривожланиш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда иқтисодиёт
модернизацияси ва либераллашуви шароитидаги янги инвестиция сиёсати доирасида
ҳудудлар ижтимоий
-
иқтисодий тараққиётининг долзарб вазифаларини ҳисобга олган
ҳолда инвестицион муҳит жозибадорлигини
таъминлаш ва
самарали бошқариш
йўналишларини
тизимли тарзда тадқиқ этиш асосий масала қилиб қўйилиши ва унинг
диққат марказида “инвестицион муҳит”, “инвестицион салоҳият”, “инвестицион
фаоллик”, “бизнес муҳити” каби ҳаётий белгиловчи омиллар мутаносибликларини
ўзаро мувофиқлаштириш ҳамда уйғунлаштириш орқали унинг такомиллашган
механизмини ишлаб чиқиш
мақсадга мувофиқ
.
Мазкур янгича ёндашув қуйидагиларни ҳал этишга имконини
беради
:
−
тизимли ёндошув асосида “инвестицион муҳит жозибадорлиги”
тушунчасининг
янгича талқинини
бериш ва такомиллашган терминологик аппаратини
ишлаб чиқиш;
−
Ўзбекистон Республикасида инвестицион муҳит жозибадорлигини
таъминлашга янгича ёндошиш зарурлигини белгиловчи омилларни
илмий таҳлил
қилиш ва уларни самарали бошқариш тадбирларини асослаш;
−
ҳудуднинг табиий
-
иқтисодий, молиявий, меҳнат, корпоратив бошқарув
ва маҳаллий ҳукумат органлари самарали фаолияти
каби омиллар билан
белгиланувчи имкониятларидан самарали фойдаланиш
ҳисобига
инвестицион муҳит
жозибадорлигини таъминлаш ҳолатини
омилли ва натижавий жиҳатларни ҳисобга
олган ҳолда
баҳолаш услубиётини ишлаб чиқиш;
−
иқтисодий
ўсиш, модернизация ва диверсификация даражаси,
ишбилармонлик
муҳити, давлатнинг эркин ва махсус иқтисодий зоналар ташкил этиш
сиёсати ва
иқтисодиётнинг очиқлигини
комплекс ҳисобга олувчи коэффициентлар
билан айрим ҳолда баҳолаш
ва омилларни тизимли тадқиқ қилиш орқали
инвестицион муҳит жозибадорлигини самарали бошкариш истикболларини прогноз
қилиш
бўйича услубий тавсиялар бериш;
−
инвестицион
муҳит
жозибадорлиги
ва
инновацион
ривожланиш
қонуниятларидан келиб чиқиб,
уни самарали бошқаришнинг устувор
омилларини
аниқлаш имконини берувчи иқтисодий ривожланиш истиқболлари
ва унинг
инвестицион салоҳиятга
таъсирини баҳолаш услубиётини
ишлаб чиқиш;
−
инвестицион муҳит фаоллигини ошириш борасидаги илғор хорижий
тажрибалардан Ўзбекистонда фойдаланиш истиқболларини илмий асослаш;
−
турли омилларнинг ўзаро алоқадорлигини тадқиқ этишнинг янги концептуал
схемаси асосида давлат томонидан инвестицион муҳит жозибадорлигини таъминлаш
ва
самарали бошқаришнинг
ўрта ва узоқ муддатли вазифаларни
амалга оширишга
қаратилган
комплекс тадбирлари тизимини
ишлаб чиқиш.
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil
236
5/2020
(№
00049)
Асосий қисм
Ҳудудларнинг
ижтимоий
-
иқтисодий ривожланганлик ҳолатини ифодаловчи
асосий кўрсаткич, унинг инвестицион жозибадорлиги ҳисобланади. Иқтисодиётга
киритилаётган инвестициялар миқдори, унинг динамикаси мамлакатдаги иқтисодий
ўсиш суръатларини белгиловчи асосий омил сифатида инвестиция ресурслари
манбаларини шакллантириш ва унинг барқарорлигини ҳудудий ривожланишнинг
муҳим таркибий қисми сифатида эътироф этиш мумкин. Инвестициялар ҳудуд
ривожланишидаги асосий омил сифатида қаралишини инобатга олганда, ҳудудларда
инвестицион муҳитни шакллантириш, инвестицион жозибадорликни оширишда
самарали инновацион
-
инвестицион
стратегиялардан фойдаланиш муҳим аҳамиятга
эга.
Мамлакатимиз
иқтисодиётини
юксалтириш,
замонавий
техника
ва
технологиялар билан жиҳозланган янги корхоналарни барпо этиш ва реконструкция
қилиш учун инвестицияларни жалб қилиш ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Бу, авваламбор,
аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш каби муҳим ижтимоий муаммоларни ҳал
этиш имкониятини беради. Шу боисдан ҳам хорижий инвестицияларни фаол жалб
этаётган корхоналарни иқтисодий рағбатлантириш ва зарур шароитларни яратиб
бериш долзарб масалалардан ҳисобланади.
Хорижий инвестицияларни жалб этмай, айниқса, етакчи тармоқларда чет эл
инвесторлари
иштирокини
кенгайтирмай
туриб
иқтисодиётда
таркибий
ўзгаришларни амалга ошириш ва модернизация қилиш, корхоналарни замонавий
техника билан қайта жиҳозлаш ҳамда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни
йўлга
қўйиш
мумкин
эмас.
Мамлакатимиз
иқтисодиётига
хорижий
инвестицияларнинг жалб этилиши иқтисодий имкониятларнинг кенгайишини
жадаллаштириб, барча соҳаларда ички имконият ва захираларни ишга солиш, янги
техника ва технологияларни ўзлаштириш орқали бақарор иқтисодий ўсишни
таъминлаш учун хизмат қилади.
Инвестициялар ҳар қандай иқтисодиётни ҳаракатга келтирувчи ва унинг
тараққиётини таъминловчи омил бўлиб, барча имкониятлардан оқилона фойдаланиб
миллий иқтисодиётга жалб этиладиган инвестициялар ҳажмини ошириш талаб
этилади.
Навоий
вилоятида
жойлашган
йирик
корхоналар
нафақат
ҳудуд
кесимида
балки
республика
миқёсида
ҳам
монопол
ҳокимиятга
эга
компаниялар
ҳисобланади.
Биргина
Навоий
КМК
юртимизда
жами
истеъмол
маҳсулотларининг
10
фоизини
ва
бюджет
даромадининг
18
фоизини
таъминлайди.
Айни
дамда,
комбинатда
54
мингдан
зиёд
ходим
меҳнат
қилмоқда.
Бугунги
кунда
комбинатнинг
баланси
қиймати
1,3
миллиард
АҚШ
долларини
ташкил
қилсада,
унинг
бозор
нархи
11
миллиард
АҚШ
долларга
тенг
деб
баҳоланмоқда
[6].
2018
йилда
бошқача
тенденция
ва
молиялаштириш
манбалари
кесимида
ҳам
номутаносибликни
кузатиш
мумкин.
Молиялаштириш
манбаларида
энг
катта
ўсиш
чет
эл
кредитлари
ва
инвестицияларига
тўғри
келиб,
2018
йилда
2017
йилга
нисбатан
3,7
баробарга
ўсган.
Бундай
катта
миқдордаги
ўсишга
Навоий
КМКда
1,2
миллиард
АҚШ
долларига
тенг
8
та
объектнинг
ишга
тушурилганлиги
ҳамда
"Навоийазот" АЖ
томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар
ҳисобига
кескин ошганлигини эътироф
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil
237
5/2020
(№
00049)
этиш лозим. Мазкур лойиҳаларнинг самарали татбиқ этилиши ҳисобига охирги
уч
йилда
олтин
ишлаб
чиқариш
ҳажми
2,5
фоиз,
кумуш
олиш
37
фоизга
кўпайган.
Бу борада тадқиқотимиз объекти бўлмиш
Навоий вилоятини, мамлакатнинг
иқтисодий ривожланишини таъминлашдаги
ўрни, у ерда амалга оширилаётган
комплекс
тадбирлар,
тадбиркорлик
учун
яратилган
шароитлар
ҳамда
рақобатбардошликни таъминлашга хизмат қиладиган институционал
тузилмаларнинг
ривожланишини таҳлил қилиш
муҳим ҳисобланади
.
Навоий вилоятида асосий
капиталга инвестицияларнинг ялпи ҳудудий маҳсулотга таъсирини эконометрик
таҳлил қилиш орқали ялпи ҳудудий маҳсулотнинг йиллик ўсиш суръатига таъсирини
ўрганиш, миллий иқтисодиётнинг ривожланишидаги янги тенденцияларни,
қонуниятларни очиб бериш мақсадга мувофиқдир.
Шу мақсадда, 2006
-
2019 йилларда Навоий вилояти ялпи ҳудудий маҳсулотига
-
Yt га таъсир этувчи омиллар сифатида: ўтган йилги асосий капиталга инвестициялар
-
𝐼
𝑡−1
ҳамда
ўтган даврдаги ялпи ҳудудий маҳсулот
-
𝑌
𝑡−1
олинган.
Эконометрик моделга асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг ўтган
йилги қийматлари киритилишига сабаб шуки, кўплаб инвестиция лойиҳалари амалга
ошиши учун бироз вақт талаб қилади. Шунинг учун жорий даврдаги ялпи ҳудудий
маҳсулотга ўтган йилги асосий капиталга инвестицияларни таъсир қилувчи омил
сифатида олинди. Ўтган даврдаги ялпи ҳудудий маҳсулот қўшишдан мақсад
тенгламада автокорреляция муммоси бўлиши мумкинлиги билан изоҳланади. Aгар
боғлиқ ўзгарувчининг
қиймати
ўтган даврдаги моделга киритилса автокорреляция
муаммоси бартараф этилиши мумкин. Бундан ташқари таҳлил олиб борилаётган
даврда инфляциянинг таъсирини ҳисобга олган ҳолда барча йиллардаги
маълумотлар ялпи ҳудудий маҳсулот дефлятори ёрдамида 2006
йилга нисбатан ўсиш
кўрсаткичларида олинди. Демак, ҳар бир кўрсаткич 2006
йилга нисбатан неча фоизга
ўзгариш кузатилганини билдиради.
1-
расм
.
Навоий вилоятида ялпи ҳудудий маҳсулот ва асосий капиталга киритилган
инвестициялар динамикаси, (бу ерда 2006=100%)
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси маълумотлари асосида
тайёрланган.
1-
расм маълумотларидан шуни кўриш мумкинки, Навоий вилоятида 2006
-2019-
йилларда фаол инвестиция сиёсати олиб борилган бўлиб, бунинг натижасида асосий
0
100
200
300
400
500
600
700
800
900
2006 2007 2008 2009 2010 2011 2012 2013 2014 2015 2016 2017 2018 2019
ЯҲМ
Инвестиция
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil
238
5/2020
(№
00049)
капиталга киритилган инвестициялар ҳажми қарийб 8 марта ошган. Ялпи ҳудудий
маҳсулот ҳажми ҳам узлуксиз ўсиш тенденциясига эга бўлиб, қаралаётган даврда
қарийб икки баробарга ошган.
Ушбу маълумотлар ёрдамида қуйидаги регрессия тенгламаси параметрларини
аниқлашимиз лозим.
𝑌
𝑡
= 𝛽
0
+ 𝛽
1
𝐼
𝑡−1
+ 𝛽
2
𝑌
𝑡−1
+ 𝜀
𝑡
(1)
Бу ерда
𝛽
𝑘
коэффицентлар олинган омилларнинг
ялпи ҳудудий маҳсулотга
таъсирини билдиради
.
𝜀
𝑡
эса регрессия тенгламасининг
стохастик қисми бўлиб,
моделдаги тасодифликни ифодалайди.
Маълумотларни
STATA 15
дастурига киритиб
қўйидаги натижаларни оламиз
.
1-
жадвал
Регрессия тенгламаси параметрларининг
қийматлари
1
𝑌
𝑡
Coef.
Std. err.
T
P>|t|
95 % Conf. Interval
𝐼
𝑡−1
0.014
0.006
2.50
0.031
0.002
0.027
𝑌
𝑡−1
0.971
0.030
32.73
0.000
0.905
1.037
Cons.
6.493
3.180
2.04
0.068
-0.593
13.580
Жадвал натижаларига кўра, олинган иккала мустақил ўзгарувчиларнинг боғлиқ
ўзгарувчига таъсири 5 %лик муҳимлик даражасида статистик жиҳатдан аҳамиятли.
Чунки, иккала
t-
статистиканинг
p-
қиймати ҳам 0.05 дан кичик.
1-
жадвал маълумотларидан фойдаланиб қуйидаги регрессия тенгламасини тузиш
мумкин:
𝑌
𝑡
= 6.493 + 0.014 ∗ 𝐼
𝑡−1
+ 0.971 ∗ 𝑌
𝑡−1
(2)
Регрессия тенгламаси маълумотларига кўра, бошқа омиллар ўзгармаган
шароитда ўтган даврда инвестицияларнинг 1 %га ошиши ялпи ҳудудий маҳсулотни
ўртача 0.014 % га оширади. Ўтган йилги ялпи ҳудудий маҳсулотнинг 1 % га ошиши эса,
жорий даврдаги ялпи ҳудудий маҳсулотни мос равишда 0.971 %га ошишига сабаб
бўлади. Таҳлилдан шуни кўриш мумкинки, вилоятда иқтисодий ўсишни таъминлашда
инвестициялар муҳим аҳамиятга эга, айниқса ўрта муддатда ишга тушадиган
инвестицион лойиҳалар иқтисодий ўсишга кучли таъсир кўрсатар экан.
2-
жадвал
Регрессия тенгламасининг мезонлар бўйича текшириш натижалари
2
Source
SS
Df
MS
Number of obs.
=
13
Model
6620.04
2
3310.02
F(3,12)
=
1250.48
Residual
26.47
12
2.65
Prob>F
=
0.000
Total
6646.51
14
553.88
R-squared
=
0.996
1
Натижалар муаллифлар томонидан STATA 15 дастурида ҳисобланган.
2
STATA 15 дастури асосида тузилган.
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil
239
5/2020
(№
00049)
Aлбатта
,
эконометрикада ҳар бир ишлаб чиқилган регрессия тенгламасини
қўшимча мезонлар асосида баҳолаш талаб этилади. Шу боис, регрессия
тенгламасини ҳам бир қатор мезонлар бўйича текширилади (
2-
жадвал). Жадвал
маълумотларига кўра, регрессия тенгламаси адекват ва ишончли эканлиги келиб
чиқади
,
чунки
F
–статистиканинг
p
–қиймати
жуда кичик (0.000) ва детерминация
коэффициенти
(R
2
)
99.6 % ни ташкил қилади. Демак
,
олинган мустақил ўзгарувчилар
боғлиқ ўзгарувчини
,
яъни ялпи ҳудудий
маҳсулотдаги
ўзгаришни 99.6 %ни
тушунтириб беради
.
Кейинги қадамда регрессия тенгламасида автокорреляция мавжуд ёки мавжуд
эмаслигни текширамиз. Бунинг учун Бройш
-
Годфри
тестидан фойдаланамиз.
3-
жадвал
Broysh-Godfrey
тести
Lags
Chi2
df
Prob>chi2
1
1.3
1
0.25
Манба: натижалар муаллиф томонидан STATA 15 дастурида ҳисобланган.
Бройш
-
Годфри
тести
қуйидаги
ноль ва муқобил гипотезалардан иборат
:
𝐻
0
:
регрессия тенгламасида автокорреляция йўқ
;
𝐻
1
:
регрессия тенгламасида автокорреляция бор
.
3-
жадвал
маълумотларига
кўра
Brosyh-Godfrey
тести
р
-
қиймати
0.25
га
тенг
,
яъни
,
автокорреляция
йўқлиги
ҳақидаги
ноль
гипотезани
рад
эта
олмаймиз
.
Демак
,
ўрганилаётган
регрессия
тенгламасида
автокорреляция
мавжуд
эмас
.
Маълумки
,
бирор
бир
ҳудудга
йўналтирилган
инвестицияларнинг
самарадор
-
лигини
баҳолашда
жаҳон
амалиётида
ICOR (Incremental Capital-Output Ratio)
индексидан
фойдаланилади
(ялпи
ички
ёки
ялпи
ҳудудий
маҳсулот
ўсишининг
капи
-
тал
сиғими).
У
қуйидагича
аниқланади
[7]:
𝑰𝑪𝑶𝑹 =
𝑰
𝒀𝑯𝑴
∗ 𝟏𝟎𝟎%
∆𝒀𝑯𝑴%
Бу ерда:
I
–
асосий капиталга киритилган инвестициялар;
YHM
–
ЯҲМ ҳажми;
ΔY
HM
%
–
ЯҲМ миқдорининг ўсиш суръати, фоизда.
ICOR индекси қанчалик паст бўлса, ҳудуднинг
иқтисодий ўсишида
инвестициялардан фойдаланиш самарадорлиги юқори бўлади. Бу ерда ҳудуднингг
иқтисодий ўсишида инвестицияларнинг аҳамияти юқорилигини, ўзлаштирилган ҳар
бир бирлик инвестиция ўзидан олдинги даражадан юқори бўлган миқдорда маҳсулот
яратиш имконини беради. Бу эса мавжуд ҳолатда иқтисодиётга инвестицияларни
жалб этишни янада кучайтириш кераклигини тақозо этади.
ICOR индекси қанчалик юқори бўлса, ҳудуднинг
иқтисодий ўсишида
инвестициялардан фойдаланиш самарадорлиги паст бўлади. Бу эса
,
ҳудуднинг
иқтисодий ўсишида инвестицияларнинг аҳамияти пастлигидан гувоҳлик беради,
ўзлаштирилган
хорижий
инвестициялар
билан
иқтисодий
ўсиш
ўзаро
мувофиқлашмаганлигидан дарак беради
.
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil
240
5/2020
(№
00049)
2016
йилда Навоий вилоятида ICOR индекси
1,8 ни ташкил этган бўлса, аммо
2017 йилда 9,1 ни ташкил этган. Индустриал ривожланган мамлакатларда бу индекс
2,5 ни ташкил этиши
мақбул ҳолат эканлиги қайд этилган
.
Кўриниб турибдики, ушбу
йилларда киритилган инвестицияларнинг ўсиш суръати ЯҲМнинг ўсиш суръатидан
юқори бўлган. Бу албатта, юқорида таъкидлаганимиздек, ҳудуднинг
иқтисодий
ўсишида инвестициялардан фойдаланиш самарадорлиги паст эканлигини намоён
этади. Кейинги йилларда, яъни 2018 йилда ICOR индекси
4,1 ва 2019 йилда 1,5 ни
ташкил этиб, сифат жиҳатидан халқаро меъёр даражасига эришган.
Хулоса
Умуман, мазкур илмий мақолада Навоий вилояти ижтимоий
-
иқтисодий
тараққиёти барқарорлигига
инвестицион муҳит жозибадорлиги таъсирининг
эконометрик таҳлили
натижалари юзасидан қуйидаги умумий хулосаларга келдик:
1.
Ҳудудлар
иқтисодиётини
ривожлантириш,
корхоналарнинг
самарадорлигини, фаолияти узлуксизлигини таъминлаш учун бозорнинг «тўйиниш»
босқичи натижасида жамғарилган капитални доимо мақсадли сарфлаш талаб
этилади ва оқибатда бу ахоли даромадларини оширишнинг асосий генераторига
айланади. Бундай жараёнлар инвестициялаш орқали
амалга оширилади ва
ҳудудларда инвестицион лойиҳаларни доимо амалга оширишни шарт қилиб қўяди.
Бизнинг
фикримизча,
ҳудудий
инновацион
-
инвестицион
ривожланиш
концепциясини
энг истиқболли ва ҳудудга инвестициялар оқимини олиб келувчи
инвестицион
бошқарувга оид хатти
-
ҳаракатларни амалга ошириш имконини берувчи
тамойил сифатида қабул қилиш лозим. Ушбу концепция маҳаллий раҳбар ва
тадбиркорларда фикрлашнинг янги йўналишини шакллантиради, ҳудуд аҳолиси ва
инвестиция жараёни қатнашчиларининг эҳтиёжларини максимал даражада
қондиришга хизмат қилади.
2.
Ҳудуд ижтимоий
-
иқтисодий тараққиёти
барқарорлигига
инвестицион муҳит
жозибадорлиги
таъсирининг
эконометрик
таҳлили
ноаниқлик
шароитида
инвестицияларни ҳудудлар ва улардаги иқтисодиёт тармоқлари салохиятидан келиб
чиқиб тўғри тақсимланишини, дефицит ва ошиқча маблағларни фойдасиз туриб
қолишини олдини олишни таъминлайди.
3
. Ҳудуд ижтимоий
-
иқтисодий тараққиёти
барқарорлигига
инвестицион муҳит
жозибадорлиги
таъсирининг
эконометрик
моделлаштириш
услубиётини
такомиллаштириш
ҳудудларга
тақсимланаётган
инвестициядан
самарали
фойдаланишда юзага келадиган таваккалчилик ва хатарлилик даражаларини
аниқлаш, ҳудудлар
ва улардаги иқтисодиёт тармоқлари
фаолиятининг
барқарор
ўсишини, глобал рақобатбардошликка эришишини таъминлаш ҳамда инвестиция
самарадорлигига таъсир этувчи омилларни чуқур ва ҳар томонлама таҳлил қилиш,
улар орасидаги миқдорий боғланишларни аниқлаш имкониятини беради.
4.
Ушбу эконометрик таҳлил асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг
ҳудуднинг иқтисодий ўсишини таъминлашда муҳим омил эканини исботламоқда.
Ҳақиқатан
ҳам вилоят ҳудудидаги корхоналарнинг инвестицион фаоллиги
,
авваломбор
,
технологик ва иқтисодий самарадорлик ошишига олиб келади. Бу эса,
корхоналарнинг маҳаллий ва жаҳон бозорида рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб
чиқаришига ва шу тариқа ишлаб чиқариш ҳажмининг янада ошишига сабаб бўлади.
Шунинг учун, ҳудудда сўнгги йиллардаги инвестицион фаоллик суръати
шундай
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil
241
5/2020
(№
00049)
давом этиши яқин келажакда ҳудуд фаровонлигига яна катта ижобий ўзгаришлар
олиб келиши кутилмоқда.
Фойдаланилган адабиётлар
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини
янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони. ПФ
-
4947-
сон, 2017 йил 7 февраль. –
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари
тўплами. 2017 й., 6
-
сон, 70
-
модда.
2.
Финансово
-
инвестиционный словарь / Дж. Доунс, Дж. Эллиот Гудман;
перевод 4
-
го, перераб. и доп. англ. изд.
-
М.: ИНФРА
-
М, 1997.
-
586 с.
3.
Сивакова С.Ю. Формирование инвестиционного климата с целью
привлечения иностранных инвестиций: На примере Смоленской области,
диссертация по ВАК РФ 08.00.05, кандидат экономических наук. –
М., 2004.
4. Moore M., Schmitz H. Idealism, realism and the investment climate in developing
countries- Sussex: Institute of Development Studies, 2016 - P.22.
5.
Ғозибеков
Д
.
Ғ
.
Инвестицияларни
молиялаштириш
муаммолари
:
Иқтисод
фанлари
доктори
илмий
даражасини
олиш
учун
ѐзилган
диссертация
.
–
Т
., 2002.
6.
Мустафакулов Ш.И. Ўзбекистонда инвестицион муҳит жозибадорлигини
оширишнинг илмий
-
услубий асосларини такомиллаштириш. Иқтисодиёт фанлари
доктори (DSC) диссертацияси автореферати. –Т.: Ўз.Р.Банк молия академияси. 2017 й.
“Янги Ўзбекистон” ижтимоий
-
сиёсий газетаси, №29 (29), 2020 йил 5 март.
7.
“Янги Ўзбекистон” ижтимоий
-
сиёсий газетаси, №29 (29), 2020 йил 5 март.
https://stat.uz/uploads/docs/investitsiya-yan-dek-2017uz.pdf
9. Rajabov, N. Effective usage of regional investment potential.
Архив научных
исследований,
https://journal.tsue.uz/index.php/archive/article/view/1346
10.
Сабиров, О., Ражабов, Н., & Ражабов, К. (2020). Вопросы повышения
инвестиционной привлекательности и создания благоприятного инвестиционного
климата
в
Республике
Узбекистан
.
Архив
научных
исследований,
1(5).
https://journal.tsue.uz/index.php/archive/article/view/1357
11. James R. Hines Jr, Jongsang Park Investment ramifications of distortionary tax
subsidies-Journal of Public Economics 172 (2019) 36
–
51,
www. elsevier. com/ locate/
jpube
12. Malden A. Safer bet? Evaluating the effects of the Extractive Industries
Transparency Initiative on mineral investment climate attractiveness - The Extractive
Industries and Society 4 (2017) 788
–
794,
www.elsevier.com/locate/exis
13. Liu Yu-Hong, Jiang I-Ming. Optimal proportion decision-making for two stages
investment- North American Journal of Economics and Finance 48(2019) 776-785,
14. Geng Niu, Li Yu, Gang-Zhi Fan, Donghao Zhang. Corporate fraud, risk avoidance,
and housing investment in China - Emerging Markets Review 39(2019) 18-33,
15. Feng Nan, Wang Meiyun, Li Minqiang, Li Dahui. Effect of security investment
strategy on the business value of managed security service providers-Electronic Commerce
Research and Applications 35 (2019) 100843,
www.elsevier.com/locate/elerap