Covid-19 пандемия шароитида озиқ-овқат саноати учун инвестициянинг зарурати (ўзбекистон мисолида

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
77-87
34
5
Поделиться
Толипова, Б. (2020). Covid-19 пандемия шароитида озиқ-овқат саноати учун инвестициянинг зарурати (ўзбекистон мисолида. Экономика и инновационные технологии, (2), 77–87. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11399
Бахтигул Толипова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада 2019 йилнинг якунида Хитойнинг 12 миллион аҳолига эга Ухань шаҳрида бошланиб, 2020 йилнинг биринчи чорагида бутун дунёни қамраб олган COVID-19 номли вирус сабаб инсонларнинг бирламчи эҳтиёжи ҳисобланмиш озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга, етказишга таъсири хусусида сўз юритилди. Шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари исроф бўлиши, унинг назорати ҳамда уни бартараф этиш юзасидан фикрлар келтирилди.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

77

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

COVID-

19 ПАНДЕМИЯ ШАРОИТИДА ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИ

УЧУН ИНВЕСТИЦИЯНИНГ ЗАРУРАТИ

(ЎЗБЕКИСТОН МИСОЛИДА)

Толипова Бахтигул Фарходовна

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

таняч докторанти

E-mail:

b.tolipova@tsue.uz

Аннотация

:

Мақолада 2019 йилнинг якунида Хитойнинг 12 миллион

аҳолига эга

Ухань

шаҳрида бошланиб, 2020 йилнинг биринчи чорагида бутун дунёни қамраб олган

COVID-

19 номли

вирус сабаб инсонларнинг бирламчи эҳтиёжи ҳисобланмиш озиқ

-

овқат

маҳсулотлари ишлаб чиқаришга, етказишга

таъсири хусусида сўз юритилди. Шунингдек,

озиқ

-

овқат маҳсулотлари исроф бўлиши, унинг назорати ҳамда уни бартараф этиш

юзасидан фикрлар келтирилди.

Калит сўзлар:

COVID-19,

пандемия, озиқ

-

овқат саноати, озиқ

-

овқат муаммоси,

озиқ

-

овқат

маҳсулотларнинг исроф бўлиш

индекси

(

𝐹𝐿𝐼

),

инвестиция,

ички

инвестиция,

таъминот занжири, блокчейн

.

Abstract

:

The article involves data on the COVID-19 virus, which began in Wuhan, China,

with a population of 12 million at the end of 2019, and in the first quarter of 2020 it spread around
the world, influencing on food production that is a primary human need. There are also comments
on the waste of food, its control and elimination.

Keywords

:

COVID-19, pandemic, food industry, food problem, food waste index (FLI),

investment, direct investment, supply chain, blockchain.

Кириш

Бутун дунё бугунги кунда SARS

-CoV-2 (Severe acute respiratory syndrome

coronavirus 2

Нафас йуллари оғир ўткир синдроми коронавирус 2

) [1] (COVID-

19 деб

ном берилган) вируси сабаб бўлган пандемия туфайли мисли кўрилмаган таҳликага
дуч келди

[2].

Мазкур вирус сабаб дунёда вужудга келаётган инқироз

ва турғунлик

нафақат соғлиқни сақлаш, молия, банк ва иқтисодиётнинг кўплаб соҳаларини

балки

қишлоқ хўжалигини, хусусан

озиқ

-

овқат соҳасини ҳам кенг қамраб олди. Айниқса, уй

хўжаликлари истеъмол харажатларининг деярли учдан икки қисмини озиқ

-

овқат

маҳсулотлари ташкил этиб

[3]

турган мамлакатларни ташвишга солмоқди

.

Шу

сабабли бу каби мамлакатлар озиқ

-

овқат ва бошқа биринчи даражали истеъмол

товарлари ишлаб чиқаришни жадаллаштиришга қаратилган турли фаолият турларини
ҳар томонлама қўллаб

-

қувватлашни

янада кучайтириши давр талаби бўлиб қолмоқда

[4].

Жаҳон амалиётида озиқ

-

овқат соҳасида юз берган олдинги инқироздан

ҳозирги содир бўлиши кутилаётгани тубдан фарқ қилади. Сабаби олдинги инқироз
озиқ

-

овқат маҳсулотларининг таклифи пастлиги сабаб юз берган. Ҳозирда

эса озиқ

-

овқат маҳсулотлари таклифи етарли [5], бироқ пандемия ривожланмаган
мамлакатларда маҳаллий озиқ

-

овқат ҳавфсизлигига жиддий таҳдид солиши аниқ.

Яъни бундай шароитда коронавирус инқирозининг глобал озиқ

-

овқат бозорига

таъсири ҳозирча сезилмаган бўлса

-

да, маҳаллий бозорларда жиддий тус олмоқда.

Расмий статистик маълумотларга қараганда бу вирус озиқ

-

овқат етишмовчилиги


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

78

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

мавжуд мамлакатларга кенг тарқалиб улгурмаган. Мабодо тарқалиб кетса, бундан
олдинги вирус Ebola вируси [6] келтириб чиқарган: озиқ

-

овқат

нархининг кескин

ошиб кетиши

;

уларнинг танқислиги

;

ҳавфсизлигининг тушиб кетиши каби салбий

оқибатларни юзага чиқаради. Шунингдек, коронавирус инқирози оқибатида глобал
иқтисодий инқироз ҳавфи ҳам мавжуд бўлиб, бу озиқ

-

овқат маҳсулотларини асосан

импорт қилувчи мамлакатлар иқтисодиётига жиддий салбий таъсирини кўрсатади,
улардаги аҳоли даромадларининг кескин тушиб кетишига сабаб бўлади.

Мамлакатлар ҳудудларида COVID

-

19 вирусини олдини олиш мақсадида эълон

қилинган карантин чора

-

тадбирлари натижасида амалга оширилган барча ишлар,

жумладан чегараларнинг ёпилиши умумий логистика ва транспорт қатновига ўзининг
салбий таъсирини кўрсатмоқда. Натижада айрим мамлакат ҳудудларида аҳолининг
озиқ

-

овқат маҳсулотларини ваҳимага тушиб сотиб олиши ва сақлаб қўйиши

кузатилди. Бу эса ўз навбатида кўпгина ҳудудларда озиқ

-

овқат етказиб беришнинг –

ҳосилни

йиғиш, қайта ишлаш, уларнинг тақсимоти сингари босқичларида ишчи

кучининг етишмаслиги каби салбий ҳолатларни келтириб чиқарди.

Озиқ

-

овқат маҳсулотлари

ҳавфсизлиги ва уларни қайта ишлаш саноати

ҳамда

соғлиқни сақлаш

соҳалари ўртасида ўзаро чамбарчас боғлиқлик мавжуд. Озиқ

-

овқат

саноатида меҳнат унумдорлигининг пасайиши ва овқатланиш тизимининг ёмонлшуви
тўйинмасликни келтириб чиқаради.

Озиқ

-

овқатни тўйиб истеъмол қилмаслик

аҳолини нафақат COVID

-

19 вируси билан касалланишга мойилликни оширади, балки

бошқа касалликларнинг ҳам авж олишига олиб келади.

Шу ўринда ҳукумат

даражасида вирусни олдини олишга бағишланган чора

-

тадбирлар қаторида қишлоқ

хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни барқарорлиштиришга

бўлган заруратни

инкор этиб бўлмаслигини таъкидлаш жоиз

.

Дунё сиёсатчиларининг фикрича

,

озиқ

-

овқат етказиб бериш занжири узлуксиз фаолият юритиши шарт, ҳар бир давлат ўз
ҳудудига озиқ

-

овқат

маҳсулотларини олиб киришни қўллаб

-

қувватлаши лозим.

Ҳукуматимиз

доирасида бу ишлар етарли даражада

бажарилмоқда десак

муболаға бўлмайди. Республикамизда 2020 йилнинг 31 декабрга қадар
шакллантирилган рўйхат бўйича мамлакатга товарларни олиб киришда божхона
божи ва акциз солиғининг ноль ставкалари белгилангани муҳим қадам ҳисобланди

.

Бу чора

-

тадбирлар хусусида Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат

Мирзиёевнинг

2020

йил 15 апрелдаги «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли,

иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб

-

қувватлашга доир

қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида"ги

Қарорида сўз юритилади

[7].

Мавзуга оид адабиётлар

таҳлили

Мавзу юзасидан манбаларга янада яқинроқ

назар соладиган бўлсак, ушбу

мавзу доирасида ҳозирда жуда кўп тадқиқотлар олиб борилаётганлиги гувоҳи
бўламиз.

БМТнинг Озиқ

-

овқат ва қишлоқ

хўжалиги ташкилоти ҳамда

БЖССТ

биргаликда ишлаб чиққан

COVID-19

ва озиқ

-

овқат маҳсулотлари ҳавфсизлиги: озиқ

-

овқат саноати корхоаналари учун (вақтинчалик) йўриқномасида умумий тартибда
озиқ

-

овқат саноати корхоналари ва улардаги ходимлар бундай таҳликали вазиятда

ўзларини қандай тутишлари бўйича кўрсатмалар берилган.

Dr. Charis M. Galanakis

1

Web of Science Group нинг энг фаол тадқиқотчиларидан

бири:

“Коронавирус давридаги озиқ

-

овқат тизимлари (

COVID-19

) Пандемик инқироз”

1

https://orcid.org/0000-0001-5194-0818


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

79

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

номли мақоласида –

Озиқ

-

овқат бевосита ва билвосита инсон саломатлигига таъсир

этувчи тизим сифатида қаралади ҳамда

бугунги кунда унинг барқарор булиши хар

қачонгиданда муҳимдир дейди.

Тадқиқотчилар, озиқ

-

овқат соҳаси ходимлари

,

қолаверса

,

кенг омма учун

Соғлиқни сақлаш ва озиқ

-

овқат ҳавфсизлиги бўйича бош деректориат (

DG SANTE)

2

томонидан “COVID

-19

ва озиқ

-

овқат ҳавфсизлиги” номли савол

-

жавоб кўринишда

юриқнома ишлаб чиқди

.

Озиқ

-

овқат орқали ва уни ишлаб чиқарувчи хамда етказиб

бериш тизимидан вирус юқиш риски хусусида, шунингдек, уни пасайтиришда ишлаб
чиқариш жараёнида нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида кўрсатмалар
шакллантирилган

3

.

Юқоридаги турли манбалардан келтирилган таҳлиллар шуни кўрсатадики,

озиқ

-

овқат саноатига бугунги пандемия шароитида янада жиддий ёндашиш,

соҳани

ҳозирги кризисдан олиб чиқиш учун самарали ечимлар ишлаб чиқиш зарур

.

Тадқиқот методологияси

Мақолада

озиқ

-

овқат саноати томонидан ишлаб чиқиладиган ва қайта

ишланадиган маҳсулотлари ҳамда соҳага жалб этилаётган инвестицияларнинг жорий
ҳолати таҳлил этилган.

COVID-

19 пандемия шароитида озиқ

-

овқат саноатига таъсир

этаётган омиллар ва улар келтириб чиқариши

мумкин бўлган салбий ҳолатлар ҳамда

уларни бартараф этиш йўллари бўйича таҳлиллар олиб борилган.

Олиб борилган

таҳлилллар илмий абстракциялаш, индукция ва дедукция, таққослаш, адабиётлар
шарҳи усулларига таянади.

Таҳлил ва натижалар

Ҳозирги

кунда мамлакатимиз озиқ

-

овқат саноати таркибида кўплаб

маҳсулотлар қайта ишланиб

,

жамиятга етказиб берилмоқда ҳамда

уларнинг сони кун

сайин

ортиб

бораяпти

(1-

расм

).

Мамлакат

агросаноат

тармоқларини

модернизациялаш ва уларнинг фаолиятини тубдан ривожлантириш бўйича амалга
оширилаётган ислоҳотлар самарасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб
чиқариш ҳажми ошиб бормоқда.

Республикамиз аҳолисининг овқатланиши

тубдан ижобий томонга ўзгаришда

давом этмоқда

ва озиқ

-

овқат маҳсулотларини истеъмол

қилиш тузилмаси ҳам

яхшиланмоқда. Зеро, бу каби натижалар учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг

2019 йил 9 январдаги “Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ

хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги
экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора

-

тадбирлар

тўғрисида”ги 14

-

сон Қарори ҳам

бошқа шу каби меъёрий ҳужжатлар сингари

дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. Сабаби қарорда паст ҳосилли пахта ва ғалла
майдонларини қисқартириш ҳисобига бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари (сабзавот ва
полиз) жойлаштирилиши вазифа этиб тайинланди

[8].

2

https://ec.europa.eu/info/departments/health-and-food-safety_en

3

https://ec.europa.eu/food/sites/food/files/safety/docs/biosafety_crisis_covid19_qandas_en.pdf


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

80

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

1-

расм. Озиқ

-

овқат саноатида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар

4


4

Ўзбекозиқовқатхолдинг Холдинг компанияси ва ЎзР Статистика Қўмитаси маълумотлари асосидаги муаллиф ишланмаси

.

Гўшт ва гўшт

маҳсулотлари

Ҳайвонлар

гўшти

Сут ва сут

маҳсулотлари

Сир ва ёғли

бринза

Ўсимлик

мойи

Шакар

Консервалар (Гўштли,

Сабзавотли, Томат,

Мевали)

Мевали

шарбатлар

Саноатда қайта ишланадиган

йирик таралардаги консерваланган

шарбатлар

Бошқа мева-

сабзавотли

консервалар

Макарон

маҳсулотлари

Нон ва нон

маҳсулотлари

Ун

Ёрма

Маргарин

маҳсулотлари

Кондитер

маҳсулотлари

Узум шарбати

Хўжалик

совуни

Этил спирти

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

81

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Ҳудудларда озиқ

-

овқат ва қайта ишлаш саноатининг ривожаланишига тўсиқ

бўлувчи асосий омиллар:

заиф (кучсиз) моддий

-

техника

базаси, суст ривожланган инфратузилма –

хом

ашёни ташиш, сақлаш ва қайта ишлашдаги ишлаб чиқариш харажатларининг ортиши
маҳсулот таннархининг ошишига сабаб бўлади

;

технология даражасининг пастлиги, маҳсулот ишлаб чиқаришдаги юқори

харажатлар –

агросаноат ишлаб чиқаришининг барча бўғиларида маҳсулотнинг

даромадилилиги ва рақобатбардошлигининг сусайишига олиб келади

;

корхонани ривожлантириш учун хусусий молиявий маблағларнинг

етишмаслиги –

бу ердаги асосий муаммо банк кредитларини олишдаги муаммолар:

юқори фоиз ставкалари, кредит ресурслари учун корхонада мулкий гаровнинг
мавжуд эмаслиги. Бу каби муаммоларни ҳал этишнинг самарали усулларидан бири
бу озиқ

-

овқат саноатга инвестициялар, субсидиялар ва бошқа мақсадли

молиялаштириш манбаларини жалб этиш ва уларнинг самарадорлигини оширишга
қаратилган чора

-

тадбирлар йиғиндисидир.

Маълумки, ҳар қандай мамлакат рақабатга бардош бера оладиган мамлакат

бўлиши учун аввало очиқ иқтсодий сиёсат юритмоғи лозим. Бу борада у нафақат
иқтисодий манфаат келтирувчи соҳалари очиқлигини, балки сиёсати, иқтисодиёти,
молиявий ҳолати, ижтимоий мавқеи ва бошқа барча соҳаларининг шаффофлигини

таъминлаши зарур. Шундагина бу мамлакат иқтисодиёти инвесторлар нигоҳига
тушиши мумкин.

Сир эмаски, сўнги йилларда Ўзбекистоннинг барча соҳаларида тубдан

ўзгаришлар рўй бермоқда. Бизнес муҳитига алоҳида эътибор қаратилаяпди,
тадбиркорлик фаолияти чуқур таҳлил этилиб, соҳа ривожи учун жуда катта имтиёзлар
берилмоқда. Бу эса ўз навбатида кичик бизнес

ва тадбиркорлик субъектлари

фаолиятининг шаффофлигини таъминлашга хизмат қилаяпди. Мана шундай юксак
ўзгаришларнинг самараси мамлакатга кириб келаётган хорижий инвестициялар
ҳажмининг кескин ошиб боришига хизмат қилаётган эди

.

Бироқ ҳозирги пандемия

шароитида хорижий инвестициялар нафақат Ўзбекистон учун балки бутун дунё
бўйлаб қалтис кўринишга келиб қолди.

Жаҳон иқтисодиётида юз бераётган рецессия

ва кризислар

1930

ва 2008 йилдагиларига қараганда кўплаб

йўқотишларни келтириб

чиқариши

мумкинлиги

таъкидланмоқда

5

. Шу боис

иқтисодиётнинг исталган соҳасига

хорижий инвестициялар жалб этилишига, уни сўнги ҳолатини тиклашга эришиш

учун

камида

4-5

йил зарурлиги сиёсатчилар томонидан қайд этилмоқда.

Шуни таъкидлаш жоизки, глобал иқтисодий шароитда озиқ

-

овқат саноатида

рақобат кескин кучаймоқда. Бундай ҳолатда рақобатбардошликни кучайтириш
мақсадида корхананинг ишлаб чиқариш

жараёнига ички инвестициялар жалб этиш

мақсадлидир. 2010 йил ҳамда 2018 йиллар оралиғида соҳага киритилган ички
инвестицияларга эътиборни қаратсак, у қуйидаги кўринишга эга

(2-

расм

):

5

https://www.bbva.com/en/from-the-great-recession-to-the-great-pandemic-the-differences-between-the-2008-and-2020-crises/


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

82

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

2-

расм. Иқтисодий фаолият турлари бўйича асосий капиталга киритилган

инвестициялар, млрд.сўм

6

.

Соҳада олиб борилаётган ижобий ишлар билан бир қаторда мамлакатимизда

инфратузилманинг

заифлиги,

транспорт,

логистика

соҳасининг

яхши

ривожланмаганини, қолаверса

,

корхоналар асосий воситаларининг эскирганлиги ва

етишмаслиги каби камчиликлар озиқ

-

овқат маҳсулотларининг исроф бўлишига олиб

келмоқда. Ривожланаётган ёки суст ривожланаётган мамлакатларда озиқ

-

овқат

етказиб беришнинг илк босиқичлари: ҳосилни йиғиш, уни сақлаш ва ишлаб
чиқаришга етказиб бериш жараёнида озиқ

-

овқат маҳсулотларининг 40

%

и яроқсиз

ҳолга келиши кузатилади

[9].

2-

расм. Озиқ

-

овқат

маҳсулотларининг

исроф бўлиши

7

Жаҳонда, ривожланган мамлакатларда озиқ

-

овқат исроф бўлиши бир оз

бошқача тусга эга. Тараққий этган давлатларда бошқарув қарорлари, бозор
сигналлари, тегишли технологиялардан фойдаланишни яхши йўлга қўйилмаганлиги,
меъёрий ҳуқуқий базанинг сустлиги ва унинг нотўғри талқин этилиши, шунингдек
чиқиндиларни бошқариш бўйича шаклланган нотўғри стратегия озиқ

-

овқатларнинг

исроф бўлишига олиб келиши мумкин. Ривожланган мамлакатларда озиқ

-

6

ЎзР Статистика Қўмитаси маълумотлари асосида тузилди.

7

БМТ нинг атроф муҳит бўйича дастури

маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланди.

https://www.macs-

g20.org/fileadmin/macs/Activities/S1_1_O_Connor_SDG_12.3_and_the_Food_Waste_Index.pdf

2334,9

3016,4

3714,7

4082

4780,7

5346,2

8992,1

12238,1

23661,6

295,9

398,7

475,6

597,3

854,8

811

920

1615,9

3041,6

2010

2011

2012

2013

2014

2015

2016

2017

2018

Ишлаб чиқариш саноати

Озиқ-овқат,ичимлик ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш махсулотларини ишлаб чиқариш

Инсоният истеъмоли

учун ишлаб чиқарган

озиқ

-

овқатининг учдан

бир қисмини исроф

қилади

Ҳажми: йилига

1,3

миллиард

тонна

Қиймати:

990

миллиард

АҚШ доллари

қийматида

Натижада:

821

миллион

одам тўйиб

овқатланмайди


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

83

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

овқатларнинг 40 %идан зиёди чакана савдо ва истеъмолчига етиб келгунча нобуд
бўлмоқда

[9].

Жаҳон

амалиётида ҳар бир соҳа тартибга солиниб, назорат остига олиб

борилаётгани каби озиқ

-

овқатлар нобут бўлишини олдини олиш бўйича ҳам

самарали ишлар йўлга қўйилган

.

Мазкур муаммо юзасидан БМТ нинг Озиқ

-

овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти

(FAO)

доимий изланиш

олиб бормоқда. Ташкилот томонидан озиқ

-

овқат исроф

бўлишининг глобал индекси (Global Food Loss Index (GFLI)) ишлаб чиқилган. Ушбу
индекснинг

мақсади

сиёсатчиларга

йўқотишларнинг

ижобий

ва

салбий

тенденциясини ўтган йиллардагилари билан солиштириш имконини бериш ҳамда
озиқ

-

овқат маҳсулотларининг исроф бўлишига қарши самарадорликни оширувчи

тенденциялар таҳлили орқали озиқ

-

овқат

таклифини назорат этишга ёрдам

беришдир.

Озиқ

-

овқат маҳсулотларининг исроф бўлишининг глобал индекси –

бу

мамлакатлар миқёсида озиқ

-

овқат маҳсулотларининг исроф бўлиш индекслари

йиғиндисидир

8

.

Озиқ

-

овқат маҳсулотларнинг исроф бўлиши индекси

𝐹𝐿𝐼

(1)

анъанавий

ўзгармас базавий формулага эга бўлиб, ҳозирги давр

(t)

да мамлакат

(i)

нинг фоиздаги

йўқотишларини базис даврда

(t)

ги истеъмол саватчасига тушадиган фоиз йўқотиши

билан таққослаш орқали

ишлаб чиқариш харажатлари ва базис давридаги импортдан

фойдаланиб топилади. Мазкур индекс қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида ёки
озиқ

-

овқат тизимида, шу

жумладан экинлар, чорвачилик ва балиқчиликда

муҳим

ҳисобланган товарларнинг таркибий қисмидир. У ишлаб чиқаришдаги

ўзгарувчанлик

таъсирини бартараф этиш учун йўқотишларнинг

умумий таклиф фоизига қараб

ҳаракат

қилади

[10].

𝐹𝐿𝐼 =

∑ 𝐿

𝑖𝑗𝑡

(𝑞

𝑖𝑗𝑡0

∗𝑝

𝑗𝑡𝑜

)

𝑗

∑ 𝐿

𝑖𝑗𝑡

(𝑞

𝑖𝑗0

∗𝑝

𝑗𝑡𝑜

)

𝑗

∗ 100

(1)

Халқаро даражадаги таққослашни таъминлаш учун йўқотишлар базис даврида

халқаро валюта нархларида ишлаб чиқаришнинг белгиланган қийматидан, яъни
барча мамлакатлар учун бир хил нархлардан фодаланган ҳолда тўпланади.

Бугун COVID

-19

пандемияси шароитда ер юзидаги ҳар бир истеъмолдаги озиқ

-

овқатнинг исроф бўлиши, эртага танг аҳволни олиб келмайди деб ҳеч ким кафолат
бера олмайди.

Жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб,

шуни таъкидлаш мумкинки, озиқ

-

овқат

саноатида блокчейн технологиясининг

қўлланишини юқоридаги муаммонинг ечими

сифатида кўриш мумкин

.

Ҳозирда

бу технологиянинг истиқболли эканлигини

биринчилардан бўлиб кўра олган жаҳоннинг Nestle ва Unilever компаниялари унинг
камчилик ва афзалликларини синчковлик билан ўрганиб келишмоқда.

Маълумотларга кўра, Америка Қўшма Штатларидаги жами

озиқ

-

овқатнинг

бешдан бир қисмини ишлаб чиқарувчи

Walm

art компанияси бир тажриба ўтказди.

Тажрибанинг вазифаси манго меваси қаерда етиштирилиб, растага келиб
тушганлигини аниқлаш эди.

Бунинг натижасида манго мевасини етиштириш жойини

аниқлаш учун 6 кун, 18 соат ва 26 дақиқа сарфланди. Walmart да

йўлга қўйилган

8

Carola Fabi and Alicia English. FAO STATISTICAL DIVISION. SDG 12.3.1: Global Food Loss Index. P 19.

http://www.fao.org/3/CA2640EN/ca2640en.pdf


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

84

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

блокчейн технологияси билан ҳудди шу маълумотни атиги 2,2 сонияда топишди

[11].

COVID-19

пандемияси

каби оғир вазиятларда

ёки яхлит бир ҳудуд миқёсида овқатдан

заҳарланиш ҳолатлари

юз берганда

олти кунни кутиш бу жуда узоқ муддат

,

бундай

пайтда

блокчейн технологияси тезкор

қарор қабул қилишни, жамият ҳавфсизлигини

таъминлайди.

Унинг маҳсулот ишлаб чиқарувчилар учун қуйидаги

афзалликлари мавжуд:

3-

расм. Блокчейн технологиясининг афзалликлари

.

Маҳсулотлар сифатини, уларнинг келиб чиқиши ва ишлаб чиқариш

хусусиятларини мониторинг қилишнинг замонавий тизимлари ушбу технологияга
муҳтож, чунки у барча маълумотларни минимал харажатлар билан тақдим эта олади.
Бу, айниқса, кичик бизнес ва тадбиркорлик учун муҳим ҳисобланиб, бундай
имкониятдан фойдаланиш ўзларини намоён этишларига ва шу билан бирга сифатли
маҳсулотлар учун муносиб ҳақ олиш имкониятига эга бўладилар.

Тизимни замонавий

бизнес реалликларига мослаштириш ҳамда махфийлик ва барча операцияларнинг
тўлиқ шаффофлиги ўртасидаги мувозанатни сақлаш лозим. Муҳим жиҳати шундаки,
“блокчейн” тизими маълум бир маҳсулотни ишлаб чиқариш, сотиш ва тўлаш билан
боғлиқ бўлган у ёки бу муаммони бартараф эта олмайди, тизим фақат у тўғрисидаги
маълумотларни

очиб бера олади холос, навбатдаги барча ҳаракатлар эса анъанавий

усул билан давом этади.

Озиқ

-

овқат етиштириш жараётларида кузатув ва шаффофликнинг етишмаслиги

боис соҳа фаолияти кундан кунга мураккаблашиб бормоқда. Бундай шароитда айнан
блокчейн технологиясида

кузатув ва шаффофликни таъминлаб бериш имконияти

мавжуд. Истеъмолчиларда

озиқ

-

овқат маҳсулотларининг келиб чиқиши, унинг

сифатига бўлган қизиқишнинг

ортиб бориши соҳадаги шаффофликни

зарурий шартга

айлантириб борада. Шундай қилиб

,

аксарият ҳолларда блокчейн технологияси озиқ

-

овқат саноатида айнан кузатиш мақсадида фойдаланилади.

Озиқ

-

овқат таъминоти занжирининг

даладан тортиб то истеъмолчига қадар

етказишда

қатнашувчи

барча иштирокчилар ва

уларнинг фаолияти тўғрисидаги

маълумотлар тўлиқ блокчейнда ҳамма учун очиқ тарзда жойлаштирилган бўлади. Бу

Дўкон расталарини

сифатсиз маҳсулотлардан

зудлик билан бартараф

этиш имконияти мавжуд,

шу билан бирга бизнес

обрўси ва брендини сақлаб

қолади.

Тезкорлик

Етказиб берувчининг

маҳсулоти сифати бир неча
босқичларда текширилади,

бу “ишбилармонлар”ни йўқ

қилиш ва маҳсулот сифатини

кафолатлаш имконини

беради.

Ишончлилик

Озиқ

-

овқат билан турли

сабабларга кўра заҳарланиш

муаммолари юз берган

тақдирда, фақатгина ҳавфли

маҳсулотлар утилизация

қилинади, қолганлари сақлаб

қолинади.

Тежамкорлик


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

85

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ўз навбатида ишлаб чиқарувчи ва қайта ишлаб чиқарувчиларга ўз маҳсулотларига
нисбатан масъулиятли бўлишларига, етказиб берувчиларга

маҳсулотни

узоқ

муддат

сақламасдан ўз вақтида етказиб беришларига, истеъмолчилар

учун

эса

кафолатланган сифатли маҳсулотларга имкон

беради.

Кузатув ва шаффофликнинг

мавжудлиги товар қайси иштирокчи қўлида сифатини йўқотганлиги тўғрисидаги
информацияни олиш мумкин бўлади,

бу билан истеъмолчилар соғилгига зарар етиши

ҳамда ишлаб чиқарувчиларнинг харажатлари ортиб кетиши олди олинади.

Шунингдек, платформадаги маҳсулотларни рақамлаштириш юқоридаги

афзалликлардан ташқари

,

бюрократияни

қисқартириб, маълумотлар ишончлилигини

оширишга имкон беради. Ўз навбатида ҳисоб

-

китоблардаги низолар сони кескин

камайиб,

бизнес

жараёнлари

ва

компанияларнинг

маъмурий

ишларини

оптималлаштиришга катта ёрдам беради.

2-

расм. Глобал озиқ

-

овқат таъминоти тармоғи

9


COVID-19

пандемиясининг дунё бўйича тарқалиши глобал озиқ

-

овқат таъминот

занжирига ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда. Сўнги пайтларда бутун дунё
бўйлаб ишлаб чиқариш операцияларининг узилиши кузатилаяпди

.

Глобал озиқ

-

овқат

таъминот занжирига

пандемиянинг таъсирини минглаб компанияларнинг бутун дунё

бўйлаб жойлашган сақлаш ва ишлаб чиқариш корхоналарининг ишдан чиқиши ёки
бир қанча вақтга бутунлай ёпилишига мажбур бўлишида кўришимиз мумкин.

Хулоса ва таклифлар

Мақоланинг якуний қисмида қуйидаги хулосавий таклифларни келтириш

мақсадлидир.

COVID-

19 сабаб вужудга келаётган узилишлар туфайли озиқ

-

овқат саноати

вакиллари бир қанча асосий йўналишларга эътиборли бўлишлари лозим:

тармоқда ҳозирги кунда банд бўлган ходимлар саломатлигини ҳимоя қилиш

мақсадида профилактик чора

-

тадбирларни тўхтатмаслик;

пандемия рақобат муҳитига салбий кўрсатиши мумкин. Шу кунга қадар

маҳсулотини экспорт қилаётган корхона ташқи бозорда харидори ва ўз ўрнини

9

Werner Delfmann/Sasah Albers. Supply chain Management in the Global context. Working paper No. 102. 2000.

маълумотлари

асосида муаллиф томонидан тузилди

https://www.econstor.eu/bitstream/10419/59779/1/329895168.pdf

.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

86

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

йўқотиш ҳавфи

мавжуд

(

агар бу товарнинг ташқи бозорда ўринбосари

деярли йўқ

бўлса, у бундан бир оз мустасно);

ҳар

бир корхона ўз маҳсулоти келажагини прогноз қила олиш қобилиятига

эга бўлиши керак

(

масалан, истеъмолчилар озиқ

-

овқат маҳсулотларини саросимага

тушиб захира учун сотиб олиш ҳолатларида айрим маҳсулотларга нисбатан талабнинг
кескин ошиши ёки кутилмаганда тушиб кетишини кузатиш мумкин

);

корхонада пандемия билан боғлиқ ҳар қандай харажатларни таркибидаги

алоҳида бўлимлар эмас, унинг умумий харажатлар сметасида юритиши лозим. Чунки
корхона шу йўл билангина қуйи бўғинларидаги ишлаб чиқариш харажатлари
назорати ва таҳлилини тўғри юрита олади;

ташкилот ва уларнинг раҳбарлари келажакда содир бўлиши мумкин бўлган

бу каби ҳолатларда қандай қилиб молиявий ҳимояланиш кераклиги тўғрисида ўйлаб
кўришлари лозим

(

кутилаётган хатар ва бизнес узлуксизлигини таъминловчи

стратегияларни ишлаб чиқишга асосий эътиборларини қаратишлари зарур

).

Ривожланаётган

мамлакатларда

озиқ

-

овқат

маҳсулотлари

таъминот

занжирининг

илк босқичларида нобут бўлиши кузатилади. Бу эса

ҳосилни

йиғиш, уни

сақлаш ва етказиб бериш жараёнларидаги совутгичлар, бошқарув

жараёни ҳамда

техниканинг оқсаётганлиги

сабаб рўй беради. Бу ерда давлат инфратузилма,

тарнспорт, қайта

ишлаш

саноати, қадоқлаш саноатини кенгайтириш

ва

ривожлантириш

учун ички

инвестициялар, субсидиялар, инқирозга қарши тузилган

жамғармалар, солиқ ва кредит каникулларини тақдим этган ҳолда

фермерларни

тўғридан

-

тўғри қўллаб

-

қувватлаши

орқали озиқ

-

овқат исроф бўлишини камайтиришга

эришади

.

Саноати ривожланган

мамлакатларда озиқ

-

овқат маҳсулотларини

етказиб

бериш жараёнининг сўнги

босқичларида юз беради. Таҳлиллар ва кузатувлар

таъминот занжири иштирокчиларининг уйғунлиги йўқлигини кўрсатади. Шундай экан,
агар саноат, тармоқлар, чакана савдо дўконлари ҳамда харидорлар ўртасида
утилизация қилинаётган озиқ

-

овқат маҳсулотлари тўғрисидаги маълумот бериш

доимийлиги таъминланса,

чиқиндилардан самарали фойдаланиш йўлга қўйилган

бўлар эди.

Маҳсулотни

етиштириш, уларни қайта ишлаш ва етказиб бериш жараёнидаги

иштирокчиларнинг алоқаси сустлиги ёки умуман йўқлиги харидорда

товар ҳақидаги

шубҳани ўйғотади. Блокчейн технологиясидан фойдаланиб

,

уларнинг ҳар бири

ўртасидаги алоқани йўлга қўйиш жуда кўп харажат ва исрофгарчиликларнинг

олдини

олади.

Қолаверса кичик ва ўрта бизнес вакилларини йирик компаниялар

“ўйинлари”дан ҳимоя қилади.

Таъкидлаш жоизки, дунё ҳамжамиятида

жаҳон озиқ

-

овқат бозоридаги етакчи

компанияларнинг

келишувини

ҳамда

биргаликдаги ҳаракатларини йўлга қўйиш

юз

бераётган бу инқирозни осонроқ енгиб ўтишга туртки бўлади.

Фойдаланилган адабиётлар

[1]

Peter Forster, Lucy Forster, Colin Renfrew, and Michael Forster. Phylogenetic

network analysis of SARS-CoV-2 genomes/ Contributed by Colin Renfrew, March 30, 2020

https://doi.org/10.1073/pnas.2004999117


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

87

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

[2]

Chih-Cheng Lai, Tzu-Ping Shih, Wen-Chien Ko, Hung-Jen Tang, Po-Ren Hsueh.

Severe acute respiratory syndrome coronavirus 2 (SARS-CoV-2) and coronavirus disease-
2019 (COVID-19): The epidemic and the challenges International Journal of Antimicrobial
Agents

Volume

55,

Issue

3,

March

2020,

105924

https://www.sciencedirect.com/science/article/pii/S0924857920300674?via%3Dihub

[3]

Ш. Мустафакулов “Камбағаллик –

айб эмас бироқ...” Халқ сўзи 2020 йил 25

март №62 (7564)

4-

бет

http://xs.uz/uzkr/site/newspaper?page=2

[4]

А. Бекмуродов “Яна бир глобал иқтисодий инқироз эшик қоқмоқда” Халқ

сўзи 2020 йил 10 апрель №74 (7576) 4

-

бет

http://xs.uz/uzkr/site/newspaper?page=1

[5]

AMIS

Market

monitor.

No.

77-April

2020

http://www.amis-

outlook.org/fileadmin/user_upload/amis/docs/Market_monitor/AMIS_Market_Monitor_c
urrent.pdf

[6]

World

health

organization

(WHO)

Ebola

virus

disease

https://www.who.int/news-room/fact-sheets/detail/ebola-virus-disease

[7]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилнинг 3 апрелдаги

“Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт

тармоқлари ва тадбиркорлик

субъектларини қўллаб

-

қувватлашга доир қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида” ПФ

-

5978-

сон Фармони

https://president.uz/uz/lists/view/3482

[8]

Ўзбекистон Республикаси вазирлар маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги

“Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини
мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга
доир

қўшимча

чора

-

тадбирлар

тўғрисида”ги

14

-

сон

Қарори

https://lex.uz/docs/4149388?query=%D1%83%D1%80%D1%83%D2%93

[9]

Robert L.Zimdahl. Chapter 1

Introduction Fundamentals of Weed Science

(Fifth

Edition)

2018,

Pages

1-16

https://www.sciencedirect.com/science/article/pii/B9780128111437000019

[10]

Carola Fabi and Alicia English. FAO STATISTICAL DIVISION. SDG 12.3.1: Global

Food Loss Index. P 19.

http://www.fao.org/3/CA2640EN/ca2640en.pdf

[11]

Jessica McKenzie The new software being developed by Walmart and IBM

depends on full and honest information, meaning the blockchain will only be as strong as
its weakest link. 02.04.2018,

https://thecounter.org/blockchain-food-traceability-walmart-

ibm/

[12]

www.gov.uz

[13]

www.president.uz

[14]

www.press-service.uz

[15]

www.stat.uz

[16]

www.oziq-ovqat.uz

Библиографические ссылки

Peter Forster, Lucy Forster, Colin Renfrew, and Michael Forster. Phylogenetic network analysis of SARS-CoV-2 genomes/ Contributed by Colin Renfrew, March 30, 2020 https://doi.org/10.1073/pnas.2004999117

Chih-Cheng Lai, Tzu-Ping Shih, Wen-Chien Ko, Hung-Jen Tang, Ро-Ren Hsueh.

Severe acute respiratory syndrome coronavirus 2 (SARS-CoV-2) and coronavirus disease-2019 (COVID-19): The epidemic and the challenges International Journal of Antimicrobial Agents Volume 55, Issue 3, March 2020, 105924

https://www.sciencedirect.com/science/article/pii/S09248579203006747via%3Dihub

Ш. Мустафакулов "Камбагаллик - айб эмас бирок..." Халк, сузи 2020 йил 25 март №62 (7564) 4-бет http://xs.uz/uzkr/site/newspaper?page=2

А. Бекмуродов "Яна бир глобал иктисодий инцироз эшик цок,моцда" Халк сузи 2020 йил 10 апрель №74 (7576) 4-бет http://xs.uz/uzkr/site/newspa per?page=l

AMIS Market monitor. No. 77-April 2020 http://www.amis-outlook.org/fileadmin/user upload/amis/docs/Market monitor/AMIS Market Monitor c urrent.pdf

World health organization (WHO) Ebola virus disease https://www.who.int/news-room/fact-sheets/detail/ebola-virus-disease

Узбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилнинг 3 апрелдаги "Коронавирус пандемияси даврида аколи, ицтисодиёт тармоклари ва тадбиркорлик субъектларини куллаб-кувватлашга дойр кушимча чора-тадбирлар тутрисида" ПФ-5978-сон Фармони https://president.uz/uz/lists/view/3482

Узбекистон Республикаси вазирлар мах,камасининг 2019 йил 9 январдаги "Фермер хужаликлари ва бошка цишлок хужалиги корхоналари ер майдонларини мак,буллаштириш х,амда кишлок хужалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга дойр кушимча чора-тадбирлар тугрисида"ги 14-сон К,арори https://lex.uz/docs/4149388?query=%Dl%83%Dl%80%Dl%83%D2%93

Robert L.Zimdahl. Chapter 1 - Introduction Fundamentals of Weed Science (Fifth Edition) 2018, Pages 1-16

https://www.sciencedirect.com/science/article/pii/B9780128111437000Q19

[lOJCarola Fabi and Alicia English. FAO STATISTICAL DIVISION. SDG 12.3.1: Global Food Loss Index. P 19. http://www.fao.Org/3/CA2640EN/ca2640en.pdf

Jessica McKenzie The new software being developed by Walmart and IBM depends on full and honest information, meaning the blockchain will only be as strong as its weakest link. 02.04.2018, https://thecounter.org/blockchain-food-traceability-walmart-ibm/

www.gov.uz

[ 13] www.president.uz

[ 14] www.press-service.uz

www.stat.uz

www.oziq-ovqat.uz

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов