Чорвоқ туристик зонасини ривожлантириш йўналишлари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
212-217
12
2
Поделиться
Абдуллаев, М., & Абдуллаева, Г. (2020). Чорвоқ туристик зонасини ривожлантириш йўналишлари . Экономика и инновационные технологии, (2), 212–217. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11415
Мунис Абдуллаев, Ташкентский Государственный Университет Экономики

Кафедра цифровой экономики и информационных технологий доцент, к.э.ф.д. (Кандидат наук)

Гулхаё Абдуллаева, Ташкентский Государственный Университет Экономики

Студент факультета международного туризма

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Илмий мақолада республикамизда туризм инфратузилмасини такомиллаштиришда эркин туристик зоналарни ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини белгилаш, бу борада хорижда амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиш асосида ривожланиш йўналишларини белгилаб олиш ва туристларга сифатли хизмат турларини ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар баён этилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

223

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

“ЧОРВОҚ” ТУРИСТИК ЗОНАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЙЎНАЛИШЛАРИ

Абдуллаев Мунис Курбонович

ТДИУ Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технолологиялари кафедраси

доценти, и.ф.ф.д. (PhD)

E-mail:

m.abdullayev@tsue.uz

Абдуллаева Гулҳаё Суяровна

ТДИУ “Халқаро туризм” факультети талабаси

Аннотация:

Илмий мақолада республикамизда туризм инфратузилмасини

такомиллаштиришда эркин туристик зоналарни ривожлантиришнинг стратегик
йўналишларини белгилаш, бу борада хорижда амалга оширилаётган ишларни таҳлил
қилиш асосида ривожланиш йўналишларини белгилаб олиш ва туристларга сифатли
хизмат турларини ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар баён этилган.

Калит

сўзлар:

туризм,

турист, туроператор, инфраструктура, эркин туристик

зоналар, туристик хизматлар, сайёҳлар

,

иқтисодиёт.

Abstract:

The scientific article contains suggestions and recommendations on determining

strategic directions for the development of free tourist zones in improving the tourism
infrastructure in the country, identifying areas for development based on the analysis of work
carried out abroad, and developing quality services for tourists.

Key words:

tourism, tourist, tour operator, infrastructure, free tourist zones, tourist

services, tourists, economy.

Кириш

Президентимиз

томонидан

2019

йил

5

-

январь

куни

“Ўзбекистон

Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора

-

тадбирлар

тўғрисида”ги ПФ

-

5611 сонли фармон қабул

қилинди

1

.

Бу фармонга асосан қуйидаги йўналишлар:

-

туризм инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда мақбул ва қулай туризм

муҳитини яратиш;

-

туризм бозорининг турли сигментларига йўналтирилган туризм маҳсулоти ва

хизматларини диверсификация қилиш;

-

туризм тармоғи учун кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини

ошириш тизимини такомиллаштиришга алоҳида эътибор берилган бўлиб, амалга
оширилиши керак бўлган вазифалар белгилаб берилди.

Шу билан бирга Президентимизнинг 2018 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон

Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг фаолиятини янада
такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ

-3510-

сонли

Қарорида Туризм

қўмитасининг ваколатлари ва амалга ошириши керак бўлган вазифалари, туристик
инфратузилмани шакллантириш борасидаги йўналишлари белгилаб берилган.

1

www. Lex.uz.

ҚҲММБ

: 06/18/5611/2430-

сон

. 06.01.2019

й

.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

224

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Бизнинг

олдимиздаги

вазифаларимиз

туризм

инфратузилмасини

ривожлантириш ва ривожланиш йўналишларини ишлаб чиқишда асосий эътибор
нималарга қаратилишини ўрганиш масаласи долзарб бўлиб қолмоқда. Тадқиқотимиз
асосий

мақсадларидан

бири

жаҳон

туризмида

республикамизнинг

рақобатбардошлигига эришишимизда муҳим омил бўлиб ҳисобланади. Айни
тадқиқот иши, туризм соҳасини Ўзбекистон иқтисодиётининг етакчи соҳаларидан
бирига айлантиришда ўта долзарб, туризм инфратузилмасини шакллантиришда
эркин туристик зоналарни яратиш

методологиясига бағишланган.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Туризм инфратузилмасини шакллантиришда эркин туристик зоналарни барпо

қилиш, модернизация қилиш ва инновацияларни қўллашга бағишланган кўплаб
илмий ишлар мавжуд бўлиб, уларда эркин туристик зоналарни барпо қилиш
жараёнлари турлича талқин қилинган ва таърифланган, лекин уларнинг ҳар биттасида

асосий эътибор

хизматларни

истеъмолчига йўналтирилганлиги асосий ўринга эга. Биз

мазкур хулосаларга асосланиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлаб, бу борада айрим
муаллифларнинг фикри ва мулоҳазаларини таҳлил қилиб, уларнинг натижаларини
умумлаштириб, эрикн туристик зоналарни ташкил этиш ва хизматларни

такомиллаштириш тўғрисидаги мулоҳазаларимизни қисқача баён қиламиз.

Кармен Бабаита, Габрриела Сипос, Андреиа Испас ва Андреа Нагулар

томонидан “Ledership style and culture for innovation in hotel industru”

-

деб номланган

дарслигида туризм инфратузилмасини ривожлантиришда меҳмонхона индустрияси
етакчи рол ўйнаши борасида мулоҳазалар юритилади [4]

.

Яна бир хорижлик олим

Артура Кунллас томонидан чоп этилган “Innovation in hospitality management” –деб
номланган асарида туризмда инновацион бошқарув усулларини қўллаш орқали
самарадорликка эришиш устида тадқиқотлар олиб борган

[5].

Муаллифлар кўриб

ўтилган омилларни амалга оширишда инфратузилманинг етарлича шаклланиш
жарёнларига эътибор қаратмагандир.

Шу сингари мамлакатимизда тадқиқот олиб бораётган Н.Н. Сафарова фикрига

кўра миллий иқтисодиёт барқарор ривожланишига туризм соҳасининг таъсирини
прогнозлаштириш услубиётида асосий йўналишлардан бири сифатида аҳоли
даромадлари ва мамлакатлар орасидаги масофа ва виза масалаларини
енгиллаштиришга урғу берилади

[6].

Бу борада бир томонлама ёндошув бўлиб,

хизматлар сифатига ва инфратузилманинг ҳолатига эътибор қаратилмаган.

З.И. Усманованинг олиб борган тадқиқотларининг асосий йўналишлари

Ўзбекистонда туристик

-

рекрацион хизматларни ривожлантиришга қаратилган бўлиб,

унда Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида рекрацион ва
соғломлаштириш туризми талаб даражасида ривожланмаганлини муассасаларнинг
сони камлиги билан изоҳлаган

[7].

Бу вилоятларда рекрацион ва соғломлаштириш

ташкилотларининг нима учун камлиги, уни ривожлантириш учун эркин туристик
зоналар имкониятларидан фойдаланиш борасида тўхталиб ўтилмаган.

Д.З.Норқулова ўзининг илмий тадқиқоталри натижасида Ўзбекистонда социал

туризм хизматларини ривожлантиришнинг ташкилий

-

иқтисодий механизмини

такомиллаштириш борасида бир қатор тавсияларни ишлаб чиққан бўлиб, асосий
йўналиш сифатида ижтимоий ҳимояни кўратиб ўтган

[8].

Бунда социал туризмга


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

225

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

хизмат кўрсатувчи объектлар ва уларнинг ўртасидаги ўзаро боғлиқлик, яҳлит
тузилмани яратиш борасида тўхталиб ўтилмаган.

Таъкидлаш керакки, ҳозирги вақтда туризм инфратузилмасини ташкил қилувчи

тармоқларни ривожлантиришда эркин туристик зоналарни имкониятларидан
фойдаланган ҳолда

инновацияларни жорий қилиш борасида кўплаб муаллифлар

ўртасида ягона тушунча мавжуд эмас. Фикримизча бу борада ҳали олиб борилиши
керак бўлган тадқиқотларнинг кўлами кенг бўлиб, эркин туристик зоналарни
шакллантиришда

тармоқларни

бир

-

бирига

мутонасиб

ривожланишини

таъминлашимизда атрофлича белгиланган халқаро тажрибаларини ҳам ҳисобга
олишимиз лозим.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқотда

эркин туристик зоналар

ривожланишини белгилашда яқин

йилларда кутилаётган инновацион ўзгаришларни ҳисобга олиш ва шу орқали

туризмнинг ривожланишини яхлит инфратузилма сифатида ўрганиш методологияси
қўлланилиб, бу борада мутахассислар фикрини ўрганган ҳолда, кузатиш, қиёслаш,
эмперик тадқиқот, тизимли ва қиёсий таҳлил ҳамда эксперт баҳолаш каби усуллари
орқали туризмнинг

таркибий қисмлари ривожланиши йўналишларини белгилаб

бериш усули таклиф этилгандир. Шунингдек, 2025 йилгача республикамиз туризми
ривожланиши йўналишларининг устивор вазифаларига оид хулосалар қилинган ва

уни

такомиллаштиришга оид аниқ тавсиялар ишлаб чиқилган.

Таҳлил ва натижалар

2019 йилнинг май ойининг биринчи ўн кунлигида Франция компаниялари

консорциуми аъзолари Тошкент вилояти раҳбарияти билан учрашиб, “Чорвоқ” эркин
туристик зонасининг бош режаси бўйича ишлаб чиқилган ҳужжатларни тақдим этди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маъмуриятининг маълумтларига

кўра, ушбу ҳужжатлар асосан уч қисмдан иборат бўлиб, улар “Белдирсой лойиҳаси”,
“Чимён лойиҳаси” ҳамда “Нанай лойиҳаси” қисмларидан иборат бўлади.

1-

расм. “Чорвоқ” эркин туристик зонасини ривожлантириш лойиҳалари

2

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 5 декабрдаги

“Чорвоқ” эркин туристик зонасини ташкил этиш тўғрисида”ги фармонининг 8

-

2

www. Uzbektourism.uz

“Чо

рв

оқ” эрк

ин

ту

ри

стик

з

он

аси

“Белдирсой лойиҳаси

“Чимён лойиҳаси”

“Нанай лойиҳаси


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

226

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

бандида “ТошкентбошпланЛИТИ” ДУК томонидан халқаро маслаҳатчиларни жалб
қилган ҳолда эркин туристик зонанинг бош режаси ва ҳудуднинг батафсил
режалаштириш лойиҳаси ишлаб чиқилиши белгиланган эди. Шунга мувофиқ,
Франция тараққиёт агентлиги (ФТА) “Чорвоқ” эркин туристик зонасининг батафсил
бош режаси ва бизнес режасини ишлаб чиқишга қаратилган 750 минг евро грант
маблағи тақдим этганидан сўнг, 2018 йилнинг 21 ноябрида Франциянинг “Geode”
компанияси бошчилигида, “Orex Loisirs”, “Patriarch”, “Epode” ва “CDA Management”
компаниялари “Чорвоқ” ЭТЗнинг Белдирсой, Чимён ва Нанай ҳудудларини ўрганиш,
батафсил бош режаси ва бизнес режасини ишлаб чиқиш юзасидан Тошкент вилояти
ҳокимлиги билан келишув имзолаган эди.

Франциялик мутахассислардан иборат ишчи гуруҳи “Чорвоқ” эркин туристик

зонаси ҳудудида ўрганиш ишларини олиб бориш ва музокаралар ўтказиш юзасидан
2019 йилнинг 21

-

28 январь кунлари ҳамда 25

-

29 март кунлари ташриф буюрди.

Ташриф даврида мутахассислар Чимён, Белдирсой, Чорвоқ ва Нанай

ҳудудларининг географик жойлашуви, табиати, тупроқ қатламлари, иқлимининг ўзига
хослиги, ташриф буюрувчи туристлар сони билан боғлиқ маълумотларни батафсил
ўрганиб боришди. Мазкур жараёнда Франция компаниялари консорциуми аъзолари
Бўстонлиқ туман Кадастр бўлими, Ободонлаштириш бўлими, “Тоза ҳудуд” бўлими,
Бурчмулло ўрмон хўжалиги мутахассислари ва “Чорвоқ сув омбори” ташкилотлари
билан музокаралар олиб борди.

Хорижлик мутахассислар томонидан эркин туристик зона ҳудудини

ривожлантириш билан боғлиқ бир қатор шаҳарсозлик ва хизмат кўрсатиш
лойиҳаларининг концепцияси тақдимоти ўтказилди.

Лойиҳалаштириш жараёнида Тошкент вилояти ҳокими, вилоят Туризмни

ривожлантириш департаменти, “Чорвоқ” эркин туристик зонаси дирекцияси, Тошкент
вилояти бош архитектори, шунингдек, “ТошкентбошпланЛИТИ” ДУК архитекторлари,
Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси, Бўстонлиқ тумани ҳокимлигининг

тегишли вакиллари иштирок этди.

Франциялик мутахассислар тақдимотида Чимён дам олиш оромгоҳи ҳудудида

автомобиль йўлини тоннель кўринишига келтириб, устки қисмида бир қатор туристик
объектлар ва туристларга хизмат кўрсатувчи инфратузилма объектларини
жойлаштириш, мавжуд канат йўллари ўрнига янги, замонавий кабинали канат
йўлларини қуриш таклифлари берилди. Бундан асосий мақсад Чимён ҳудудининг
табиий жозибасини бузмаган ҳолда ер майдонларидан оптимал фойдаланишдан
иборатдир.

Шунингдек, француз мутахассислар томонидан эркин туристик зонасининг

Белдирсой ҳудудида мавжуд “Белдирсой” дам олиш маскани ва қурилаётган
“Амирсой” тоғ

-

чанғи курорт зонаси оралиғига замонавий кўринишда дам олиш

масканлари мажмуаларини жойлаштириш орқали ҳудудда яна қўшимча чанғи учиш,
канат йўлларини қуриш таклифлари билдирилди.

Нанай ҳудудида эса Чорвоқ сув омбори қирғоқларидан оптимал фойдаланган

ҳолда пляжлар барпо этиб, сув спорти турларини ва экстремал спорт турларини
яратишни таклиф этди.

Шу билан бирга инфратузилмани яхшилаш ва туристларга қулайликлар яратиш

мақсадида хукуматимиз томонидан ҳам бир қатор лойиҳалар амалга оширилмақда.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

227

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Масалан, Оҳангарон шоссеси, Паркент ва Темур Малик кўчалари пойтахтнинг энг
серқатнов йўлларидан. Тошкент механика заводи ҳудуди орқали Махтумқули кўчаси
қурилгач, ушбу йўллар чорраҳасида транспортлар ҳаракати янада ортди.

Ҳайдовчиларга қулайлик яратиш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида бу

ерда уч қаватли транспорт боғламаси қурилиши

2020 йил 1

-

июнда ниҳоясига

етказилиб фойдаланишга топширилди. Оҳангарон шоссеси ва Паркент кўчаси
йўналишида туннел, Махтумқули ва Темур Малик кўчалари кўчаларини боғловчи
кўприк қурилиши натижасида ўзига хос бўлган йўл ўтказгичлари қурилди

.

Бу транспорт боғламасини қуришдан мақсад

-

Чорвоқ ва Чимён ҳудудини

ривожлантиришга замин яратишдир. Олдин фақат Чирчиқ шаҳри орқали ўтадиган йўл
бор

эди. Туристик мавсумда йўл тирбанд бўлиб кетади. Бу янги йўл келгусида катта

юкламани ўзига олиб, транспортларнинг, жумладан, хорижлик сайёҳларнинг Чорвоқ
ҳамда Чимён ҳудудига тез ва осон етиб олишини таъминлайди.

Фойдаланишга топширилган кўприк ва туннелда қатнов олти қаторли бўлиб,

олиб борилган ҳисоб

-

китобларга кўра, барпо этилган

янги йўл Чорвоққача бўлган

масофани 22 километрга қисқартиради.

Бу каби амалга оширилган ишлар

натижасида эрикн туристик зонанинг имкониятлари янада ортиб боради.

Хулоса ва таклифлар

Юқоридагилардан хулоса қилган ҳолда, бу борада бизнинг янгича

туризмни

ривожлантириш йўналишларимизни белгилашда

статегик йўналишларимиздан бири

,

энг аввало сўнгги йилда бошланган ишларни давом эттиришни кўзда тутган ҳолда
алоҳида эътибор қаратилиши лозим бўлган тўрт йўналишни белгилаб олиш мақсадга
мувофиқ бўлиб, улар:

-

“Чарвоқ” эркин туристик зонасида жойлаштириш воситалари бўйича, замонавий

ва қулай меҳмонхоналар ҳамда

хостел, оилавий меҳмон уйлари каби ҳамёнбоп

жойлашув воситалари қурилишини тезлаштириш, шунингдек AirB&B тизими бўйича
квартиралар бериш механизмларини татбиқ қилиш;

-

транспорт логистикаси бўйича, туристик оқимни ошириш ва диверсификациялаш

учун бир

-

бирини ўзаро тўлдириб турувчи ички ва ташқи транспорт турларини ҳисобга

олган ҳолда, ягона, хавфсиз ва инновацион транспорт логистикасини ривожлантириш;

-

сайёҳлар учун амалий ахборот

-

маълумотнома тизимини яратиш, смарт

-

туризм

технологияларини татбиқ қилиш, турникетлар ва видеокузатувлар тизимларини
ўрнатиш орқали туристлар хавсизлигини таъминлашнинг самарадорлигини ошириш;

-

эркин туристик зонада энг аввало сайёҳларнинг овқатланишини ташкиллаштириш,

маданий

-

кўнгилочар тадбирлар ва ишлаб чиқарилаётган сувенир маҳсулотлар учун

мослашувчан нарх сиёсатини ўрнатиш орқали туризм "монетизацияси"ни ошириш

;

-

йил давомида маҳаллий вазирлик ва идоралар мутахассисларига туристик сектор

экспертлари ҳамда вакиллари билан бирга вазиятни яхшилаб ўрганиш ва эркин
туристик зона

ривожига тўсқинлик қилаётган муаммолар ечимини топишга доир аниқ

таклифлар акс этган норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқини йўлга

қўйишдан иборат бўлиши лозимдир

.

Жаҳон туризми инфратузилмасида яқин кунларда кутилаётган ва жорий

қилинаётган ўзгаришларга биз ҳам тайёр туришимиз лозим. Бугунги кунда рақобат шу
даражада ривожланмоқдаки, унда енгиб чиқиш учун статегик режалар ишлаб
чиқишда юқоридаги каби ахборотлардан тўғри йўналиш олишимиз лозим бўлади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

228

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Фойдаланилган адабиётлар

1.

“Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Қарори. 2016 йил 2 декабрь, ПҚ

-2666-

сон.

2.

“Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг

фаолиятини янада такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон

Республикаси Президентининг Қарори. 2018 йил 6 февраль, ПҚ

-3510-

сон.

3.

“Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча

чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони.

2019

йил 05 январь, ПФ

-

5611 сон.

4. Carmen Babaita, Gabriela Sipos, Andreia Ispas, Andrea Nagy. Ledership style and

culture for innovation in hotel industru. Economic Department-Tourism Services. West
University of Timisoara, Faculty of Economics and Business Administration Timisoara
Romania. 2010 y.

p 650

5. By Arturo Cuenllas. Innovation in hospitality management. Madrid. Spain. 2012 y.

р

45.

6. Н.Н. Сафарова. Миллий иқтисодиёт барқарор ривожланишига туризм соҳаси

таъсирини прогнозлаштириш услубиятини такомиллаштириш. Иқтисодиёт фанлари
фалсафа доктори (PhD)

диссертацияси автореферати.Тошкент 2018 й.

-19-

21 б.

7.

З.И.

Усманова.

Ўзбекистонда

туристик

-

рекрацион

хизматларни

ривожлантириш хусусиятлари ва тенденциялари. Иқтисодиёт фанлари фалсафа
доктори (PhD) диссертацияси автореферати. Самарқанд 2018 й.

-17-19

б.

8.

Д.З.Норқулова.

Ўзбекистонда

социал

туризм

хизматларини

ривожлантиришнинг

ташкилий

-

иқтисодий

механизмини

такомиллаштириш.

Иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати. Самарқанд
2018 й.

-21-

23 б.

9. www. uzbektourism.uz
10. www. Kun.uz.

Библиографические ссылки

"Узбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат кумитаси фаолиятини ташкил этиш тутрисида" Узбекистон Республикаси Президентининг К,арори. 2016 йил 2 декабрь, ПК,-2666-сон.

"Узбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат кумитасининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида"ги 'Узбекистон Республикаси Президентининг К,арори. 2018 йил 6 февраль, ПК.-3510-сон.

"Узбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид кушимча чора-тадбирлар тутрисида"ги Узбекистон Республикаси Президентининг Фармони. 2019 йил 05 январь, ПФ-5611 сон.

Carmen Babaita, Gabriela Sipos, Andreia Ispas, Andrea Nagy. Ledership style and culture for innovation in hotel industru. Economic Department-Tourism Services. West University of Timisoara, Faculty of Economics and Business Administration Timisoara Romania. 2010 y. -p 650

By Arturo Cuenilas. Innovation in hospitality management. Madrid. Spain. 2012 y. -p 45.

H.H. Сафарова. Миллий ик,тисодиёт баркдрор ривожланишига туризм со^аси таъсирини прогнозлаштириш услубиятини такомиллаштириш. Ицтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати.Тошкент 2018 й. -19-21 б.

3.И. Усманова. Узбекистонда туристик-рекрацион хизматларни ривожлантириш хусусиятлари ва тенденциялари. Ицтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати. Самарканд 2018 й. -17-19 б.

Д.З.Меркулова. Узбекистонда социал туризм хизматларини ривожлантиришнинг ташкилий-ик,тисодий механизмини такомиллаштириш. Ик,тисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати. Самарканд 2018 й. -21-23 6.

www. uzbektourism.uz

www. Kun.uz.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов