Особенности развития предприятий и использования информационно-коммуникационных технологий

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
262-275
22
16
Поделиться
Абдуллаев, М. (2018). Особенности развития предприятий и использования информационно-коммуникационных технологий. Экономика и инновационные технологии, (3), 262–275. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10063
Мунис Абдуллаев, Ташкентский Государственный Университет Экономики

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В этой статье анализируется разработка ООО «Мубарекский газоперерабатывающий завод» и особенности применения в нем информационно-коммуникационных технологий (ИКТ). В ходе исследования автор предложил методы эффективного управления приложениями ИКТ, а также архитектуру информационных систем с учетом того, что автор разработал информационную систему предприятия и принятие решений по архитектуре, зависит от разнообразия и размера информационных ресурсов предприятия.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

1

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

КОРХОНАЛАРНИНГ РИВОЖЛАНИБ БОРИШИ ВА АХБОРОТ-

КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ ЎЗИГА ХОС

ХУСУСИЯТЛАРИ

Абдуллаев Мунис Курбонович,

ТДИУ таянч докторанти

E-mail:

munisbek@tdiu.uz

Аннотация:

Ушбу мақолада “Муборак газни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг

ривожланиб бориши ва унда ахборот

-

коммуникация технологияларини (АКТ)

қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари таҳлил қилинган. Тадқиқот давомида муаллиф
томонидан корхонада ахборот тизимини ишлаб чиқиш, унинг архитектураси
тўғрисида қарор қабул қилиш корхона ахборот ресурсларининг хилма

-

хиллиги ва

ҳажмига боғлиқ эканлигини инобатга олиниб, ахборот тизимининг архитектураси
ҳамда корхона бошқарувига АКТни самарали қўллаш усуллари таклиф этилди.

Аннотация:

В этой статье анализируется разработка ООО «Мубарекский

газоперерабатывающий завод» и особенности применения в нем информационно

-

коммуникационных технологий (ИКТ). В ходе исследования автор предложил
методы эффективного управления приложениями ИКТ, а также архитектуру
информационных систем с учетом того, что автор разработал информационную
систему предприятия и принятие решений по архитектуре, зависит от
разнообразия и размера информационных ресурсов предприятия.

Abstract:

This article analyzes the development of LLC "Mubarek Gas Processing

Plant" and specifics of the use of information and communication technologies (ICT) in it. In
the course of the research, the author suggested methods of effective management of ICT
applications, as well as the architecture of information systems, taking into account the fact
that the author has developed the enterprise information system and making decisions on
architecture, depends on the diversity and size of the information resources of the enterprise.

Калитли сўзлар:

саноат корхоналари, маҳсулот ишлаб чиқариш, бошқарув

апарати, ахборот

-

коммуникация технологиялари (АКТ), ахборот тизимлари,

ахборот излаш тизиси, қарорларни қўллаб

-

қувватлаш тизими, ахборот

тизимининг архитектураси.

Кириш

Бугунги кунда саноат корхоналари томонидан нефть

-

газ ва нефть

-

кимё

саноатида табиий газ ва газ конденсатини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшимча
қийматга эга маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва турини кенгайтириш
бўйича замонавий технологияларни жорий этиш орқали диверсификация қилиш
босқичма

-

босқич амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида мамлакатимизда саноат

корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш ва
бошқарув тизимига ахборот

-

коммуникация технологияларини самарали қўллаш

борасида амалга оширилаётган ишлар ҳудудларда ишлаб чиқариш ҳажми ва сифатини
юксалтиришга ҳамда жаҳон бозорида муносиб ўрин эгаллашига хизмат қилмоқда.

Ички ва ташқи бозорда тобора ўсиб бораётган рақобат ва саноат

корхоналарининг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашуви боис бошқариш тизимида
стратегик вазифаларни ечиш зарурати ошиб бормоқда. Бунинг учун эса саноат


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

2

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

корхоналари бошқарувига АКТ ва ахборот тизимларини қўллаш орқали ривожланиб
бориш стратегиясини шакллантиришга услубий ёндашувларни тадқиқ қилиш зарурати
юзага келмоқда.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, ахборотлашган жамиятнинг шаклланиши ва

ривожланиш масалалари, миллий иқтисодиётнинг турли соҳаларида АКТдан
фойдаланиш муаммолари, иқтисодий ахборот тизимларини лойиҳалаш ва ишлаб
чиқиш масалалари иқтисодий ахборот ва автоматлаштирилган бошқарув тизимлари
соҳасидаги етакчи олимларнинг ишларида тадқиқ этилган. Улар орасидан бошқарув
жараёнларида автоматлаштирилган ахборот тизимларига алоҳида аҳамият берган
олимларнинг илмий ишларини келтиришимиз мумкин.

Хусусан, россиялик олимлардан А.Н. Романов [1], В.П. Косеров [2],

Г.А.

Титоренко [3] бўлиб, уларнинг тадқиқотларида ахборот тизимларини ишлаб

чиқишнинг фундаментал асослари, миллий иқтисодиётнинг соҳа ва тармоқлари учун
ахборот тизимларини лойиҳалаш ва ишлаб чиқишнинг методологик жиҳатлари,
эконометрик моделлар, статистик таҳлиллар ва автоматлаштирилган маслаҳатли
ахборот тизимлари тақдим этилган.

В.В. Дикнинг тадқиқотлари иқтисодий тизимларда ечимларни шакллантириш

методологиясини ишлаб чиқиш ва уларни қўллаб

-

қувватлаш бўйича инструментал

воситаларга бағишланган [4].

М.С. Кликова ва Э.С. Спиридонова корхона ва фирмалар менежментини

комплекс ахборотлаштириш бўйича услубий ёндашувлар, турли бошқарув
даражаларида ахборот тизимларини самарали жорий этиш механизмлари ва
эконометрик моделларини таклиф этганлар [5].

Мамлакатимиз олимлари ҳам миллий иқтисодиётнинг турли тармоқ ва

соҳаларида ахборот

-

коммуникация технологияларини лойиҳалаштириш, ишлаб

чиқиш ва самарали қўллашга муҳим эътибор қаратганлар.

Академик В.К. Қобулов [6], Академик С.С. Ғуломовлар [7] ўз ишларида

ахборотлашган жамиятни шакллантириш, математик, статистик ва алгоритмик
ёндашув асосида турли иқтисодий объектлар учун ахборот тизими ва
технологияларини ишлаб чиқиш бўйича инновацияли ёндашувларни тақдим этганлар.

Б.Ю. Ходиев., А.А. Мусалиев [8], Р.Х. Алимов [9] ва А.Т. Кенжабаевлар [10] ўз

ишларида Ўзбекистон Республикасида ахборот тизимлари менежменти ва
эконометрик таҳлили, миллий иқтисодиётни бошқариш объектлари учун ахброт
тизимлари ва технологияларини лойиҳалаш ва ишлаб чиқиш бўйича методологик
жиҳатларга катта

эътибор қаратганлар.

Профессор Б.А. Бегаловнинг илмий ишларида ахборотлашган жамиятни барпо

этиш шароитида ахборот

-

коммуникация бозорини шакллантириш концепцияси,

уларни ривожлантириш тенденцияларини эконометрик моделлаштириш усуллари,
ахборот маҳсулот ва хизматлари маркетингининг услубий асослари илгари сурилган.
АКТлари ва тизимларидан миллий иқтисодиёт тармоқ соҳаларининг турли
муаммоларини ҳал этишда фойдаланишнинг назарий ва услубий жиҳатларини ёритиб
берилган [11].

О.С.

Умаровнинг тадқиқотида ахборот тизимлари асосида коммунал тўловлари

ҳисоб

-

китоби жараёнларини самарали амалга ошириш ҳамда оптимал бошқарув

қарорларини қабул қилишнинг ахборот таъминотини ишлаб чиқилган [12].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

3

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

Ш.Ғ.

Одиловнинг илмий ишида компаниянинг логистик фаолиятига ахборот

-

коммуникация технологияларини кенг жорий қилишни самарали ташкил этиш
жараёнларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган [13].

Корхона бошқарувида ахборот тизимларидан кенг фойдаланиш ва уларнинг

самарали фаолият юритиш механизмлари етарлича тадқиқ этилмаган. Ушбу
масаланинг принципиал асосларини ишлаб чиқишда яхлитлик мавжуд эмаслиги
корхона бошқарувида ахборот тизимларидан фойдаланиш бўйича самарали
меҳанизмни шакллантириш имконини бермайди. Шунинг учун ҳам саноат
корхоналари бошқарувида ахборот тизимларидан кенг фойдаланиш бўйича комплекс
ёндашувларни ишлаб чиқиш ва улардан самарали фойдаланиш заруратини англатади.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот мавзусидан келиб чиқиб, аввало мавзу доирасида илмий тадқиқот

ишини олиб борган хорижий, МДҲ ва мамлакатимиз иқтисодчи олимларининг илмий
ишлари ўрганилиб, тадқиқот жараёнида кузатиш, таҳлил қилиш, таққослаш,
таҳлилларни амалга ошириш учун эса статистик таҳлил ҳамда қиёсий таҳлил каби
усуллардан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Мамлакатимиз иқтисодиётининг ишончли таянчларидан бири бўлган нефть

-

газ

саноати ҳозирги кунда жамият ҳаётида қандай ўрин тутишига баҳо беришнинг
зарурати ҳам йўқ. “Ўзбекнефтгаз” Миллий Холдинг компанияси Ўзбекистон
республикаси нефть

-

газ соҳасининг етакчи компанияси ҳисобланади. Компания

таркибидаги

“Ўзнефтгазқазибчиқариш”

Аксиядорлик

компаниясига

қарашли

“Муборак газни қайта ишлаш заводи” масъулияти чекланган жамият ана шу йирик
компаниянинг етакчи корхоналаридан биридир. Ушбу корхона Қашқадарё вилоятида
жойлашган бўлиб, мамлакатимизда табиий газни қайта ишлаш соҳасида етакчи
ўринни эгаллайди. Корхонанинг фаолияти табиий газни абсорбцион тозалаб, кейин
паст ҳароратда қуритиш, Клаус услубида газ

-

техник олтингугурт ишлаб чиқариш, газ

конденсатини мўътадиллаштириш орқали суюлтирилган газ олишдан иборат.

Корхонанинг бошқарув структураси қуйидагича: корхона раҳбари директор

ҳисобланади. Директорнинг ишлаб чиқариш бўйича, ижтимоий масалалар ва ишлаб
чиқариш бўйича, капитал қурилиш бўйича, иқтисодиёт ва молия бўйича, ишлаб
чиқариш ходимлари ва кадрларни ўқитиш бўйича ҳамда тартиб бўйича ўринбосарлари
мавжуд. Корхонада 53 та турли тоифадаги хизмат кўрсатиш бўлинмалари ва 19 та цех
мавжуд бўлиб, уларда 4000 нафардан ортиқ раҳбар ва ишчи ходимлар меҳнат
фаолиятини олиб боради.

Қуйдагилар

жамият фаолиятининг турлари ҳисобланади:

газни қайта ишлаб чиқариш, сақлаш, транспортировка ва реализация қилиш;

табиий газ, суюлтирилган газ, газ конденсати, олтингугурт ишлаб чиқариш,

қайта ишлаш, сақлаш, транспортировка ва реализация қилиш;

ҳамма

турдаги қурилиш ишлари, шу жумладан капитал ва мумқурилиш

ишлари, реконструкция, капитал таъмирлаш ва таъмирлаш ишлари;

ҳамма

турдаги саноат ва халқ истеъмоли моллари, ускуналар, тўқув ва

тикувчилик маҳсулотлари, қурилиш материаллар, хўжалик моллари, озиқ овқат

маҳсулотлари, дурадгорлик маҳсулотлари, мебель, ҳамма турдаги қишлоқ хўжалик ва
чорвачилик маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сотиб олиш (савдо

-

харид), тайёрлаш,

қайта ишлаш, созлаш,таъмирлаш, сақлаш, монтаж қилиш, ишга тушириш ва сотиш (шу
жумладан улгуржи, чакана савдо орқали ва комиссия шартномаси асосида);


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

4

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

маркетинг, реклама, лизинг, ижара ва воситачилик хизматлари;

ҳамма

турдаги маиший, умумий овқатланиш, автотранспорт ва махсус

техника хизматлари;

ташқи иқтисодий фаолият;

“Тадбиркорлик

фаолияти

эркинлигининг

кафолатлари

тўғрисида”ги

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 19 моддасида асосида амалдаги қонун
ҳужжатлари билан таъқиқланмаган ва Уставда кўрсатилмаган ҳар қандай фаолият тури
билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шуғулланиши мумкин.

Корхона фаолиятининг мақсади хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятини юритиш,

ўз маҳсулоти, ишлари ва хизматларига бўлган эҳтиёжларини қаноатлантириш ва шу
асосда меҳнат жамоасининг ижтимоий ва иқтисодий манфаатларини, жамият мол

-

мулки эгаларининг манфаатларини

таъминлаш ҳамда фойда олиш ҳисобланади.

Корхонада биринчи газни олтингугуртдан тозалаш ускунаси 1971 йилди ишга

туширилган. Олтингугуртдан тозалаш блокининг йилига 5 миллиард куб метр газни
тозалашга мўлжалланган биринчи навбати 1971

-

1973 йилларда тўлиқ фойдаланишга

топширилган. Бугунги кунда заводда газдан 18 та олтингугуртни тозаловчи, 5 та
олтингугурт олиш ва 3 та газ конденсатини мўътадиллаштирувчи ускуналар
ишлатилмоқда.

2005 йилда корхонада йилига 13,6 миллиард куб метр қувватга эга бўлган

пропанли совутиш қурилмаси фойдаланишга топширилган. Унинг ишга туширилиши
бугунги кунда қайта ишланаётган газдан йилига қўшимча 80 минг тонна суюқ
углеводородни ажратиб олиш имконини бермоқда. Ҳозирги пайтда заводда
олтингугуртдан тозалашнинг навбатдаги 7

-

ускунаси фаолият кўрсатмоқда. У 3 та

универсал блокдан иборат бўлиб, йилига 6 миллиард куб метр газга ишлов бериш
қувватига эга. Бундан ташқари республика ички бозоридаги углеводород хомашёсига
бўлган талабни қондириш мақсадида пропан

-

бутан аралашмаси олиш ускунаси

ҳам

қурилган.

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни диверсификациялаш завод фаолиятининг

устувор йўналиши ҳисобланади. Шу мақсадда умумий лойиҳа қиймати 1,5 млрд. АҚШ
доллари миқдоридаги газ

-

кимё мажмуасини қуриш режалаштирилмоқда. У йилига

500 минг тонна полиэтилен ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади. Ишлаб
чиқарилаётган маҳсулот сифатини бошқариш тизимини такомиллаштириш ва унинг
рақобатбардошлигини ошириш мақсадида заводда, халқаро ISO 9001 стандарти
талабларига мувофиқ, мўътадил конденсат, суюлтирилган газ ва олтингугурт ишлаб
чиқариш бўйича сифат менежменти тизими жорий қилинган ва сертификацияланган.
Ўзбекистон Республикасининг суюқ углеводородларга бўлган йиллик эҳтиёжининг 80
%и, табиий газга бўлган эҳтиёжнинг 130 %гача қисмини шу корхона таъминламоқда. Бу
уларни яқин ва олис хориж мамлакатларига экспорт қилиш имконини ҳам бермоқда.

Тадқиқотимиз давомида корхона томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар

ҳажмини 2013

-

2018 йиллар кесимида таҳлил қилдик. Унга кўра 2013 йилда сотилган

табиий газ 19

730,3 млн.м

3

ни ташкил этган бўлса, 2017 йилга келиб 18 469,7 млн.м

3

ни

ташкил этмоқда. Худди шу йиллар бўйича техникавий олтингугурт 2013 йилда 204,9
млн.м

3

ни, 2017 йилга келиб 20,4 млн.м

3

ни ташкил этган, барқарорлашган конденсат

2013 йилда 130,9 млн.м

3

ни, 2017 йилга келиб 10,4 млн.м

3

ни ташкил этган ва

суюлтирилган газ эса 2013 йилда 178,3 млн.м

3

ни, 2017 йилга келиб 257,4 млн.м

3

ни

ташкил этган (1

-

жадвал).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

5

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

1-

жадвал

2013-

2018 йилларда “Муборак ГҚИЗ” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган

маҳсулотлар

1

Маҳсулот

2013

2014

2015

2016

2017

2018 йил

январь

1

Табиий газ

(млн.м

3

)

19 730,3

23 344,8

21 341,7

19 681,7

18 469,7

1 519,8

2

Техник олтингугурт

(млн.м

3

)

204,9

191,5

295,9

136,9

80,7

20,4

3

Барқарор

конденсант

(млн.м

3

)

130,9

119,7

119,4

102,5

109,7

10,4

4

Суюлтирилган газ

(млн.м

3

)

178,3

233,9

256,5

259,6

257,4

21,6

Бундан кўриниб турибдики барча маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш ҳажми

камайган. Бунга асосий сабаб эса, конларда нефть қазиб олишнинг камайганлигидир.

Ушбу муаммони бартараф этиш ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш учун

корхонани техник ва технологик жиҳатдан модернизация қилиш, ишлаб чиқариш ва
бошқарув қарорларини қабул қилишда ахборот

-

коммуникация технологияларини

(АКТ) самарали қўллаш лозим.

Бугунги кунда ички ва ташқи бозорда тобора ўсиб бораётган рақобат ва саноат

корхоналарининг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашуви боис бошқариш тизимида
стратегик вазифаларни ечиш зарурати ошиб бормоқда. Шу билан бир қаторда саноат
корхоналари бошқарувига АКТ ва ахборот тизимларини қўллаш орқали ривожланиб
бориш стратегиясини шакллантиришга услубий ёндашувларни тадқиқ қилиш зарурати
ҳам юзага келмоқда.

Глобаллашув шароитида бозор иқтисодиётида корхона доимий равишда ташқи

муҳитнинг ўсиб бораётган беқарорлигига ва биринчи навбатда ўхшаш маҳсулот ишлаб
чиқарувчи рақобатчиларга қарши курашишга мослашади. Шунга мос равишда ҳар бир
корхона ўз ривожланиш йўлини бозор талабларига мос равишда танлайди, яъни
молиявий барқарор бўлиши ҳамда ривожланиши керак. Ривожланишнинг янги
шаклларини, янги иқтисодий жиҳатдан самарали ишлаб чиқариш технологияларини,
бозорга маҳсулот етказиб беришнинг янги шаклларини ҳамда корхона бошқарувига
замонавий ахборот тизимларини жорий қилиши лозим.

Корхоналар фаолиятини ахборотлаштириш билан боғлиқ муаммоларнинг кўпи

ахборот

-

коммуникция технологияларидан самарали фойдаланишни тақозо этади.

Бундай бирликлар, одатда, ажратилган маблағлар “ривожланиши”нинг асосий
мақсади сифатида белгиланган. Операцион муаммоларнинг устуворлиги АКТни ишлаб
чиқиш вазифаларини ҳал этиш ва уларни стратегик режалаштириш учун вақт
қолдирмайди. Шундай қилиб, ахборот тизимларининг доираси кенгайтирилади,
бироқ корхона фаолияти самарадорлиги сезиларли даражада ўзгармай қолади.

Маълумки АКТнинг асосий мақсади корхонанинг корпоратив, тизимли ва

ахборот

технологияларини

ўз

бизнес

мақсадларига,

шунингдек,

янги

технологиялардан фойдаланган ҳолда ривожлантиришдан иборат бўлиб у корхона
бизнес самарадорлигини оширишга имкон берувчи этакчи технологияларни кузатиш,
корхонанинг ташкилий ва ахборот технологияларини ривожлантириш бўйича қўшма
режаларни

ишлаб чиқишни таъминлаш, корхона бўлинмалари ўртасидаги ахборот

алмашинувларини тартибга солиш каби муҳим вазифаларни ўз ичига олади.

1

“Муборак ГҚИЗ” МЧЖ

маълумотлари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

6

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

Корхонада АКТнинг роли ортиб бораётганлиги боис корхона менежерларининг

роли автоматик тарзда ўзгартирилади, натижада ахборот бошқаруви бошқа
корпоратив ресурсларни бошқаришга тенглаштирилади.

Корхонанинг фаолияти АКТдан бевосита фойдаланишни биладиган ходимларга

боғлиқ бўлиб, АКТ мутахассислари ахборот тизимларини лойиҳалаш, яратиш ва
улардан фойдаланиш учун масъулдирлар. Шубҳасиз, бу икки гуруҳ ўртасида боғланиш
пайдо бўлади.

АКТ сотувчилари ўз хизматлари бўйича тажовузкор маркетинг билан

шуғулланиб, янги истиқболли АКТни сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилишга тайёр
бўлган фойдаланувчиларга бевосита мурожаат қилиш орқали

ушбу низолардан фойда

кўришади. Шу билан бирга, улар тизимларни баҳолаш учун қандай мезонлардан
фойдаланиш кераклигини тўлиқ англамайдилар, чунки замонавий АКТ махсус
билимларни талаб қилади. Шунинг учун АКТ мутахассислари ва фойдаланувчиларнинг
корхонада

АКТни ривожлантиришга оид ҳуқуқлари ва мажбуриятлари доимий

равишда кўриб чиқилади. Бундай ўзгаришларни амалга ошириш учун масъулиятли
бўлиш корхонанинг юқори раҳбариятига тегишли.

Корхона фаолиятининг асосий натижаси маҳсулотлар (буюмлар, эҳтиёт

қисмлар)

ва хизматлар (шу жумладан аввал ишлаб чиқарилган маҳсулотга хизмат

кўрсатиш) ҳисобланади.

Тадқиқотимиз давомида корхона томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни

сотиш бўйича 2013

-

2018 йиллар кесимида таҳлил қилдик. Унга мувофиқ 2013 йилда

сотилган табиий

газ 692

693 млн. сўмни ташкил этган бўлса, 2017 йилга келиб 1 196

970

млн. сўмни ташкил этмоқда. Худди шу йиллар бўйича техникавий олтингугурт 2013
йилда 9 818,2 млн. сўмни, 2017 йилга келиб 4

471,5 млн. сўмни ташкил этган,

барқарорлашган конденсат 2013 йилда 18,464 млн. сўмни, 2017 йилга келиб 26 502,7
млн. сўмни ташкил этган ва суюлтирилган газ 2013 йилда 117 396,4 млн. сўмни, 2017
йилга келиб 124 646 млн. сўмни ташкил этган (2

-

жадвал).

2-

жадвал

2013-

2018 йилларда “Муборак ГҚИЗ” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган товар

маҳсулотларининг сотилиши

2

Маҳсулот

Бирлик

ўлчовлар

2013

2014

2015

йил

2016 йил

2017 йил

2018 йил

январь

1

Табиий газ

млн.м

3

19 730,3

23 344,8

21 341,7

19 681,7

18 469,7

1 519,8

ўртача

нарх (сўм)

35,107

45,918

58,932

60 413

64 807

69 329

млн.сўм

692 693

1 071 949

1 257 721

1 189 039

1 196 970

105 367,2

2

Техник

олтингугурт

млн.м

3

204,9

191,5

295,9

136,9

80,7

20,4

ўртача

нарх (сўм)

47 907

55 070

48 299

53 962

55 399

64 159

млн.сўм

9 818,2

10 550

14 291

7 386

4 471,5

1 313,4

3

Барқарор

конденсант

млн.м

3

130,9

119,7

119,4

102,5

109,7

10,4

ўртача

нарх (сўм)

140 968

103 930

90 246

185 843

241 440

96 241

млн.сўм

18,464

12 443

10 774,5

19 048,3

26 502,7

996,8

4

Суюлтирил

-

ган газ

млн.м

3

178,3

233,9

256,5

259,6

257,4

21,6

ўртача

нарх (сўм)

658,4

876,8

685 766

692 884

484 117

514 623

млн.сўм

117 396,4

205 045

175 945,5

179 880,2

124 646

11 134

2

“Муборак ГҚИЗ” МЧЖ маълумотлари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

7

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

Таҳлилдан кўриниб турибдики 2013

-

2017 йиллар мобайнида корхонада ишлаб

чиқарилган маҳсулотларнинг тан нархи ўсиб боришига қарамасдан уларнинг сотиш
ҳажми эса камайган.

Маҳсулотлар синфланиши ёки шунчаки ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар

рўйхати корхона фаолиятининг таҳлилини амалга ошириш учун зарур ахборот бўлиб
хизмат қилади. Бу ахборот корхона фаолияти мақсадини белгилаб беради.

Йирик корхонанинг фаолият кўрсатиши фақат унинг асосий мақсадини ташкил

этадиган бирор бир маҳсулот ёки хизматлар номенклатураси билан чекланмайди.
Замонавий йирик саноат корхонасининг ишлаб чиқариш фаолияти баъзида фаолият
турларининг анчагина кенг секторини қамраб олади, бу эса ана шундай корхонани
бошқариш тизимини сезиларли даражада мураккаблаштиради ва замонавий
АКТларини қўллашга тўғри келади. Масалан, корхонада ишлаб чиқаришнинг қуйидаги
таркиби шаклланиши мумкин:

асосий ишлаб чиқариш, яъни асосий маҳсулот турларига шартномалар бўйича,

бюллетенлар бўйича (истеъмолчида ишлаб чиқариладиган асосий маҳсулотларни
охиригача тамомлаб қўйишлар), таъмирлаш учун эҳтиёт қисмлар, сотиладиган
фуқаролик маҳсулотлари, истеъмолчиларга техник ёрдам ҳамда

буюртмалар ва

шартномалар бўйича бошқа маҳсулотлар;

биргаликдаги ишланмалар, техник

ишланмалар ва лицензион ишлаб чиқариш

;

ҳалқаро

ҳамкорлик дастурларида қатнашиш (кооперация бўйича агрегатларни

ишлаб чиқиш, лойиҳавий ва техник марказларни ташкил этиш);

транспорт хизматлари

;

халқ истеъмоли товарларини ишлаб чиқариш

;

иссиқлик ва энергия ишлаб чиқариш

;

қўшимча

ишлаб чиқариш, яъни ўзини ишлатиши ва четга сотиш учун

бирмарталик буюртмалар бўйича инструмент ва асбоб

-

ускуналарни ишлаб чиқариш

ҳамда ўзининг цехлари бўйича хизматлар ва ишлар;

қурилиш

.

Мураккаб маҳсулотларни ишлаб чиқарадиган корхоналар ўзига хос

хусусиятларга эга бўлади. Йирик маҳсулотларни серияли ишлаб чиқаришда (оғир
машинасозлик, авиакосмик саноат, кемасозлик ва ҳоказо), серия бир хил маҳсулотлар
мажмуасини ифодалашига қарамасдан, ҳар бир маҳсулот алоҳида кўриб чиқилади ва
идентификация қилинади. Идентификатор

ролида

иккита рақам иштирок этади —

серия рақами ва маҳсулотнинг сериядаги тартиб рақами

.

Бу механизм серияли ҳисоб

дейилади

.

Бундай идентификация бутун ишлаб чиқариш жараёни ва ана шу жараённи

режалаштириш процедуралари учун оғир бўлмаган даражада маҳсулотнинг айрим
турларига ўзгартириш киритиш учунзарур бўлади. Бунда битталик ишлаб чиқариш
учун хос бўлган бошқариш процедураларига ва усулларига ўтиш зарурати бўлмайди.

Ихтиёрий саноат маҳсулотлари таркибида алоҳида компонентлар учун ана шу

компонентнинг маҳсулотга тўғри келадиган эҳтиёжлик катталиги (қўлланувчанлик)
белгиланади. Саноат корхоналарининг ахборот тизимлари

-

да бу катталик “тугунларни

ечиш” номини олган процедурани танлаш орқали ҳисобланади. Ушбу параметрни
ҳисоблашда компонентларнинг ўзи шунинг

-

дек муайян серияли счетлар билан

боғланади. Боз устига компонентлар ўртасида ўзаро алмашувчанлик (бир ва икки
томонлама), алтернативлик, алмаштириш муносабатлари ўрнатилиши мумкин.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

8

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

Битта корхонада фаолиятнинг турли кўринишлари шунга олиб келади

-

ки,

фаолият кўрсатишнинг турли кўринишлари учун сериявийлик даражаси, ишлаб
чиқариш шакли ва бошқа характеристикалари турлича шаклланади.

Саноат корхонасининг ишлаб чиқариш тузилмаси цехларнинг синф

-

ланишини

намоён этади. Бироқ агар декомпозициянинг вертикали бўйича қараганда ишлаб
чиқариш тузилмасининг асосий бўғинлари бўлиб ишлаб чиқариш, цех, бўлинма,
участка ва ишчи ўрни каби бўғинлар хизмат қилади. Бу барча бўғинлар технологик,
предметли ва аралаш махсуслаштиришга эга бўлиши мумкин

.

Бўлинма ва цехлар

ишчи

ўринларининг қуйидаги жойлашиш шаклига кўра қурилиши мумкин

:

гуруҳли

;

предметли

;

предметли

-

гуруҳли

;

занжирли

;

оқимли

.

Ишлаб чиқариш бўғинлари махсуслаштирилганлигининг таҳлили ишлаб

чиқариш тузилмасининг янада чуқурроқ ва батафсил ишлаб чиқилиши ва
тавсифланишини талаб этади. Деталлаштириш даражаси биз ушбу корхона учун кўриб
чиқаётган ахборот тизими даражаси билан белгиланади. Тақдим этилган ишлаб
чиқариш тузилмаси варианти менежментнинг ахборот тизимини ишлаб чиқиш учун
етарли бўлади.

Маълумки, корхоналар,

корпорациялар, банклар ва ҳудудий бошқарув

органлари мураккаб тизимлар ҳисобланади. Улар ишлаб чиқариш ва бошқарув
функцияларини амалга оширадиган кўплаб элементлардан иборат. Бундай иқтисодий
объектлар кўп даражадаги тузилишга, шунингдек, ташқи ва ички кенг кўламли ахборот
алоқаларига эгадир.

Бошқарув ҳар хил материаллар, ишлаб чиқариш ресурслари ва катта гуруҳлар

ўзаро таъсир қиладиган мураккаб тизимларнинг нормал ишлашини таъминлаш учун
алоҳида элементлар ва умуман тизимлар орқали амалга оширилади. Экспертизанинг
технологик жиҳатларини қўллаш ахборот тизимида қуйидаги элементларни ажратиб
кўрсатади:

назорат қилиш аппаратлари;

техник ва иқтисодий маълумот;

бошқарув объекти;

иқтисодий ахборотни технологик қайта ишлаш усуллари ва воситалари.

Таклиф этилаётган тизимга кўра техник

-

иқтисодий ахборот, уни технологик

қайта ишлаш усуллари ва воситалари ахборот технологиялари архитектурасининг
асосини ташкил этади (

1-

расм).

Корхонада функционал муаммоларни эчиш учун ахборот тизими, ахборот

технологиялари, ахборот тизимини бошқариш бўлими, қарорларни қўллаб

-

қувватлаш

тизими, ахборот ва ахборот излаш тизимлари

-

ахборот ва технология бир

-

бирига

боғлиқ ҳамда ахборот тизими архитектурасининг асосини ташкил этади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

9

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

1-

расм. Корхона

ахборот технологиясининг таркибий қисмлари

3

Корхона

бошқарувининг ахборот тизимини ишлаб чиқишда бошқариш

объектининг ишлаб чиқариш жараёни тузилмаси ва ишлаб чиқариш жараёнининг
таҳлили етарли бўлмайди [14]. Ишлаб чиқариш жараёнининг тузилмаси аҳамиятли
равишда корхонанинг ишлаб чиқариш тузилмасини белгилаб бергани каби, бошқарув
вазифалари бошқариш аппаратининг ташкилий тузилмасини шакллантиради. Шунинг
учун бошқарувнинг ахборот тизимини ишлаб чиқишда ва ахборот тизимини ишлаб
чиқиш вактида юзага келган бошқарув вазифалари ва бошқариш аппарати ташкилий
тузилмасининг ҳар томонлама ва чуқур таҳлили талаб этилади. Бундай таҳлил ва
ўрганишнинг зарурлиги шу билан белгиланадики, бошқарув жараёнлари корхонада
бошқарув вазифалари кўринишида амалга ошади ва ихтиёрий бошқарув ахборот
тизимини яратишда бу вазифаларни аниқ билиш лозим. Ўз навбатида бу
вазифаларнинг таркиби ва мазмуни биринчи яқинлашишда корхона ташкилий
тузилмаси –

бошқарув аппарати тузилмасининг таҳлили асосида аниқланиши мумкин.

Бунда ҳар бир бўлинма томонидан бажариладиган вазифаларни ўрганиш ва
бўлинмалар томонидан ҳал қилинадиган вазифалар таркибини аниқлаш зарур бўлади.

3

Муаллиф тадқиқотлари асосида ишлаб чиқилган

Ахборотнинг ташқи ахборот

алоқалари оқими

Ташқи муҳит

Моддий, энергия ва бошқа

ресурсларнинг оқимлари

Бошқарув апарати

ва уларнинг

бажарадиган

вазифалари

Т

ехн

олог

ик

қ

ўлла

б-

қув

ватлаш

уйи

ти

зим

ларни т

аъ

ми

нлаш

)

Иқтисодий объект (тизим)

Иқтисодий объектнинг

ахборот тизими

Ташкилий

Ахборот

Математик

Техник

Дастурий
таъминот

Лингвистик

Ҳуқуқий

Ходимлар

Эргономик

Ахборот технологиялари

Чиқиш маълу-

мотларини

шакллантириш

Ма

ълу

мот

у

затиш

Ма

ъл

ум

от

ни

қ

иди

ри

ш,

й

иғи

ш,

са

қл

аш

Маълумот-

ларни қайта

ишлаш

Маълумотларни

рўйхатга олиш ва

тўплаш

Ахборот оқимлари

(ички тизимдаги

ахборот алоқалари)

Бошқариш

объекти


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

10

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

Бундай таҳлилнинг натижаси вазифаларни танлаб

олиш учун дастлабки ахборотни

шакллантиради ва ушбу ахборот асосида келгуси ахборот тизими учун ҳал қилинадиган
вазифалар шаклланади [15].

Корхонанинг ахборот тизимини ишлаб чиқарувчиси нуқтаи назаридан ишлаб

чиқариш корхонасини бошқаришнинг ташкилий тузилмаси иерархик маъмурий
буйсуниш ва корхона бўлинмалари, уларнинг раҳбарларининг ўзаро алоқа
алмашувини, шунингдек ушбу бўлинмалар бўйича ресурслар тақсимоти (персонал,
ускуналар ва ҳоказо) схемасини ифода этади.

Ахборот тизимини ишлаб чиқишда, унинг маълумотлар базасини тўлдиришда,

дастурий таъминотни

созлаш

ҳамда

техник воситаларни бўлинмалар бўйича

таксимлашда биринчи навбатда ташкилий тузилма ва штатли жадвал тўғрисидаги
ахборот йиғилиши лозим. Бу ахборот корхонанинг специфик «юз кўриниши»ни
шакллантиради ва у ҳеч қачон типовой бўла олмайди.

Корхонани бошқариш ташкилий тузилмасининг таҳлили

,

шунингдек, ахборот

тизимининг фаолият кўрсатиши шароитида у бошқарув жараёнларининг ўзгариши,
бўлинмалар бўйича ресурсларнинг қайта тақсимланиши, бошқарув

вазифалари

мазмунининг ўзгариши билан белгиланувчи

сезиларли ўзгаришларга дуч келади

.

Бошқарувнинг янги ташкилий тузилмаларининг шакллантиришдаги

зарурати

шу билан

белгиланадики, бошқарувнинг ахборот тизимлари инсоний

-

машина тизимларини

ифода этади ва улар фаолият кўрсатаётганида корхона ишчилари

томонидан уларни

амалга оширишдаги ўрни ва ролини аниқ

белгилаш зарур бўлади.

Бошқарув аппарати унинг микдори ва рационал тузилмаси оптимал бўлганида

қабул қилинадиган қарорларнинг асосланганлиги, уларни ишлаб чиқиш ва қабул
қилишнинг ўз вақтидалиги

ҳамда

бу қарорларнинг ахборот тизими маълумотлар

базасида кайд этилиши ва мустаҳкамланиши, ижро этувчиларгача тезкор равишда
етказилиши, қабул қилинган карорларни ижро этилишининг аниқ

ташкил этилиши

ва

натижалар назоратини таъминлаши лозим бўлади

.

Ортиқча ва параллел бўғинларни истисно қиладиган корхона бошқаруви

аппарати тузилмасининг аниқ

ташкил этилиши, унинг оддий ва пухта ташкилий

тузилмаси корхонанинг режали, ритмик ва самарали ишлашининг гарови бўлади. Бу
ҳам бошқарувнинг автоматлашмаган, ҳам автоматлашган ахборот тизимларига бир
хил тааллуқли бўлади. Бошқарув

аппаратининг ҳар

бир тузилмавий бирлиги

томонидан бажариладиган вазифалар аниқ

белгиланиши, тартибга солинган бўлиши

ва бошқалардан ажратилган бўлиши керак. Бунда

шахссизлантириш бартараф

этилади, бошқарув

аппарати барча ходимларининг рационал ва тўлиқ

юклатилиши,

бутун тизимнинг уйғун равишда ва самарали ишлаши таъминланади.

Замонавий

ишлаб

чиқариш

корхоналарида,

шу

жумладан

саноат

корхоналарида, асосан чизиқли ёки чизиқли

-

функционал ташкилий тузилма

шунингдек матрицали тузилмалар қўлланилади. Ишлаб чиқаришни бошқариш
функциялари борасида нима бўлганда ҳам ўртача корхона одатда уч поғонали
иерархик схемага эга бҳўлади: корхона директори (ёки ишлаб чиқариш бўйича
директор)

цех бошлиғи –

ишлаб чиқариш участкаси бошлиғи. Бундай схема корхона

ишлаб чиқариш тузилмасининг барча учта асосий бўғинларига мос келади, бу эса
ишлаб чиқариш ва

бошқариш жараёнларини соддалаштиради. Бундай схемада ишлаб


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

11

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

чиқариш бўлинмаларининг ҳар бир бошлиғи фақатгина ишлаб чиқариш
бўлинмасининг юқорида турган раҳбарига бевосита бўйсунади.

Йирик корхоналарда бошқаришнинг

яна бир поғонаси

ишлаб

чиқаришлар ёки

ишлаб чикариш марказлари поғонаси шаклланиши мумкин, яъни,

ярим тайёр

маҳсулот ишлаб чиқарувчи, тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи, қўшимча ва ҳоказо. Бу
поғона корхона директори

билан цех бошлиғи

ўртасидаги жойни эгаллайди. Кичик

корхоналарда эса аксинча, цех ва участка поғоналари биттага бирлашиши мумкин ва
бунда у қандай аталиши муҳим бўлмайди. Шундай

қилиб бошқаришнинг икки

поғонали тузилмаси шалклланади.

Одамлар сони (50

-

100 та одам) цех ёки ҳатто участка кўламига мос келадиган

кичик корхоналарнинг ўзига хослигини таъкидлаб ўтиш керак. Гап шундаки,
бошқаришнинг энг юқори даражаси жуда нозик масалани –

эркин рақобатли ташқи

муҳитда корхонанинг ички кўрсатма берувчи ечимларини шакллантиришни ҳал

қилади. Бундай функциялар битта бирликда ички ва ташқи функцияларнинг рационал
даражада ҳал этилишини амалга оширишга имкон бермайди. Шунинг учун амалиёт
ишлаб чиқариш корхонасининг бошқариш аппаратини битта поғонагача келтиришнинг
имкони йўқлигини кўрсатади.

Шунга ўхшаш вазият бошқаришнинг марказлаштирилмаган даражаси ҳар доим

янада тўлароқ

функционал тўлдиришни ва бошқарув персонали сонининг катта

бўлишини талаб этиладиган марказлаштирилмаган тузилмаларда юзага келади.

Режали ва молиявий бўлимлар, бош муҳандис, бош технолог

,

бош механик

бўлими ва ҳоказо каби алоҳида функционал бошқарув бўлинмалари фақатгина турли
ҳужжатларни тайёрлаш ва ишлаб чиқилишини амалга оширади ва улар асосида
корхона директори ёки цех бошлиқлари уларга ишониб топширилган ишлаб чиқариш
бўлинмаларини бошқарадилар.

Бошқа ихтиёрий корхона каби ҳар бир саноат

корхонаси бошқариш аппарати

тузилмаси бир марта қотиб колиб бошқа фаолият кўрсатмайдиган бўлиб
ҳисобланмайди. У маҳсулот ишлаб чиқариш, техника, ишлаб чикариш технологиялари,
ишлаб чикаришни бошкаришни ташкил этиш ва уни техник воситаларини
ривожланиши таъсирида бўлиб туради. Албатта, бошқарув аппаратининг тузилмаси
ахборот технологиялари таъсири остида ҳам ўзгаради ва ривожланади. Шунга
қарамасдан ҳар бир муайян вақт оралиғида

бошқариш аппаратининг тузилмаси

тўғрисида статик схема сифатида гапириш мумкин бўлади.

Ахборот тизимлари ва ахборот технологиялари корхона бошқаруви

тизимининг

функционал қисмини ташкил этиб

функционал бошқарув вазифаларини ҳал этишни

амалга оширади. Корхона ахборот тизимининг бошқарув функциялари бошқарув
фаолиятининг нисбатан алоҳида соҳаларидир. Унда асосий ва қўллаб

-

қувватловчи

функциялар мавжуд. Асосий функциялар

корхонани

шакллантириш ва ривожлантириш

стратегиясини амалга оширишга қаратилган бўлиб

уларни амалга ошириш учун шароит

яратишдир

.

Тадқиқотимиз объекти бўлган “Муборак ГҚИЗ” МЧЖни ўрганиш жараёнида

маъмурий аппаратларнинг функционал муаммоларини эчиш учун ахборот тизими,
қарорларни қўллаб

-

қувватлаш тизими, ахборот ва ахборот

-

қидирув тизимларининг

фаолияти учун ахборот

-

технологик асос

ҳисобланган ахборот тизимлари va ахборот

технологияларининг структуравий компонентларини таклиф этдик

(2-

расм

).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

12

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

2-

расм. –

Ахборот тизимлари

va

ахборот технологияларининг

структуравий

компонентлари

4

Ушбу таклиф этилган ахборот тизимлари va ахборот технологияларининг

структуравий компонентларини қўллаш натижасида корхонада маълумотлар
алмашиш тизимининг яхлитлиги, ташқи муҳит билан ахборот алоқаларининг самарали
йўлга қўйилиши ва улар оқимининг назорат

қилиниши ҳамда моддий, энергия ва

бошқа ресурслар оқимининг назорат қилинишига эришилади.

Хулоса

Тадқиқотимиз мобайнида шунга амин бўлдикки бугунги кунда саноат

корхоналарида АКТ ва тизимларига корхона учун муҳим восита сифатида қараш лозим.

4

Муаллиф тадқиқотлари асосида ишлаб чиқилган

Ахборотнинг ташқи ахборот

алоқалари оқими

Ташқи муҳит

Бошқарув апарати

ва уларнинг

бажарадиган

вазифалари

Те

хн

о

л

о

ги

к

ё

рдам

уй

и

т

изимл

ар

н

и

таъ

м

ин

лаш

)

инвестициялар

асосий ишлаб чиқариш

ёрдамчи ишлаб чиқариш

маркетинг

бизнес жараёнлари

логистика жараёнлари

молиявий фаолият

ходимлар

ташқи иқтисодий фаолият

бухгалтерлик

офис иши

Ахборот оқимлари

(ички тизимдаги

ахборот алоқалари)

Иқтисодий объектнинг

ахборот тизими

АТФМҲҚ (АТ функционал

муаммоларни ҳал қилиш)

Ахборот

-

маълумот

тизими

Ахборот

-

қидирув

тизими

Ахбор

о

т те

хн

о

л

о

ги

ял

ар

и

ҚҚҚТ (қарорларни қўллаб

-

қувватлаш тизими)

Муҳандислик бизнес

жараёнлари

Сунъий разведка

тизимлари

• эксперт тизимлари

• ноаниқ мантиқий
тизимлар

• нейрон тармоқ тизимлари

• генетик алгоритмлар

Бизнес жараёнларни

қайта тиклаш

Назорат қилиш

Моддий, энергия ва бошқа

ресурслар оқими

Бошқарув

объекти


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

13

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

Бунда ахборот ва

билимларнинг қандай манбаалари корхона учун доимий

рақобатдошлик устунлигини таъминлаши, қандай ташкилий тамойиллар ва бошқарув
амалиёти корхона бошқаруви ҳолатига таъсир этишини, корхонада ҳозирги кунда ва
келажакдаги ўзгаришларни самарали бошқариш учун мавжуд бўлган АКТни қўллаш
қандай самара беришини ва ахборот тизимлари ва ҳолати ҳамда ўзгаришлар
стратегияси ўртасида тафовутни ўрнатиш учун нималарни ўзлаштириш кераклигини
узлуксиз равишда ечимларини излаш лозим. Шундагина корхона бугунги глобаллашув
шароитида нафақат ички бозорда балки жаҳон бозорида ўз ўрнига эга бўлади ва ўз
маҳсулотлари рақобатбардошлигини таъминлай олади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Романов А.Н., Одинцов Б.Е. Информационные системы в экономике (лекции,

упражнения задачи): Учебное пособие.

-

М: Вузовский учебник, 2006.

-

300 с

.

2.

Косарев В.П., Левит Б

.

Ю.,

Шуремов

Е

.

Л., Анненков А.П., Лёвочкина Г.А.,

Мамонтова Е.А. и др. Информационные системы в экономике.

-

М.: Финансы и

статистика, Перспектива, 2004.

-

160с

.

3.

Титоренко Г.А. Информационные

технологии управления: Учебное

пособие

для вузов / Под ред. Проф. Г.А.

Титоренко.

-2-

е изд., доп.

-

М.: ЮНИТИ

-

ДАНА, 2007.

-439

с.

4.

Дик В.В. Методология формирования решений в экономических системах и

инструментальные среды их поддержки.

-

М.:

Финансы и статистика, 2000,

-

300с.

5.

Информатизация менеджмента: Учебник. Под ред. М. С. Клыкова и Э. С.

Спиридонова. М

.

: ЛКИ, 2008. 584 с.

6.

Кабулов В.К. Алгоритмизация в социально

-

экономических системах.

-

Т.: Фан,

1989.

7.

Гулямов С.С. и др. Тенденции формирования информационной экономики.

«Иктисодиётни баркарор ижтимоий

-

иктисодий ривожлантириш: ютуклар, муаммолар

ва

вазифалар»

мавзусидаги

университет

профессор

-

ўқитувчилари

ва

ёш

олимларининг илмий

-

амалий анжумани тезислар тўплами. 2007 й. 4

-

5 май, 7

-

11 б.

8.

Ходиев Б.Ю., Мусалиев А.А., Бегалов Б

.

А. Менеджмент информационных

систем.

-

Т.:

ФАН, 2007,

-

300 с.

9.

Ахборот тизимлари ва технологиялари: Олий ўқув юртлари талабалари учун

дарслик // Муаллифлар жамоаси : С.С. Ғуломовнинг умумий таҳрири остида.

-

Т.: Шарк,

2000.

10.

Кенжабаев А.Т. Тадбиркорлик фаолиятида ахборотлаштириш миллий

тизимини шакллантириш муаммолари. Иқтисод фанлари доктори илмий даражасини
олиш учун ёзилган диссертация автореферати.

-

Т.: 2005. 32 б.

11.

Бегалов Б.А. Ахборот

-

коммуникациялар бозорининг шаклланиш ва

ривожланиш тенденцияларини эконометрик моделлаштириш. Иқтисод фанлари
доктори илмий даражаси даъвогарлигига диссертация иши. Т.:

- 2001, -

330б.

12.

Умаров О.С. Коммунал тўловлари жараёнларини ахборот тизимлари

асосида самарали ташкил этишнинг тадқиқоти. Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа
доктори (phd) илмий даражаси даъвогарлигига диссертация иши. Т.:

- 2018, -

144б.

13.

Одилов Ш.Ғ. Компания логистик жараёнларини ахборот

-

коммуникация

технологиялари асосида такомиллаштириш механизмлари. Иқтисодиёт фанлари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

14

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

бўйича фалсафа доктори (phd) илмий даражаси даъвогарлигига диссертация иши. Т.:

-

2018, -

152б.

14.

Португал В. М., Семенов А. И., Кубликов В. К. Организационная структура

оперативного управления производством. М. : Наука, 1986.

15.

Джамай Е. В. Рынок информационных продуктов и услуг: учеб. пособие. М.:

Изд

-

во МАИ, 2008; Калянов Г. Н. CASE

-

технологии. М.: Горячая линия, 2000; Калачанов

В. Д., Турищева М. А. Организация производства и менеджмент в промышленности:
учеб. пособие. М.: Доброе слово; Изд

-

во МАИ, 2003.

Библиографические ссылки

Романов А.Н., Одинцов Б.Е. Информационные системы в экономике (лекции, упражнения задачи): Учебное пособие. - М: Вузовский учебник, 2006. - 300 с.

Косарев В.П., Левит Б.Ю., Шуремов Е.Л., Анненков А.П., Лёвочкина Г.А., Мамонтова Е.А. и др. Информационные системы в экономике.- М.: Финансы и статистика, Перспектива, 2004. - 160с.

Титоренко Г.А. Информационные технологии управления: Учебное пособие для вузов / Под ред. Проф. Г.А. Титоренко. -2-е изд., доп. - М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2007. -439 с.

Дик В.В. Методология формирования решений в экономических системах и инструментальные среды их поддержки. - М.: Финансы и статистика, 2000,- 300с.

Информатизация менеджмента: Учебник. Под ред. М. С. Клыкова и Э. С. Спиридонова. М.: ЛКИ, 2008. 584 с.

Кабулов В.К. Алгоритмизация в социально-экономических системах. - Т.: Фан, 1989.

Гулямов С.С. и др. Тенденции формирования информационной экономики. «Иктисодиётни баркарор ижтимоий-иктисодий ривожлантириш: ютуклар, муаммолар ва вазифалар» мавзусидаги университет профессор-уцитувчилари ва ёш олимларининг илмий-амалий анжумани тезислар туплами. 2007 й. 4-5 май, 7-11 б.

Ходиев Б.Ю., Мусалиев А.А., Бегалов Б.А. Менеджмент информационных систем. - Т.: ФАН, 2007, - 300 с.

Ахборот тизимлари ва технологиялари: Олий уцув юртлари талабалари учун дарслик // Муаллифлар жамоаси : С.С. Туломовнинг умумий та^рири остида. - Т.: Шарк, 2000.

Кенжабаев А.Т. Тадбиркорлик фаолиятида ахборотлаштириш миллим тизимини шакллантириш муаммолари. Ик,тисод фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферати. -Т.: 2005. 32 б.

Бегалов Б.А. Ахборот-коммуникациялар бозорининг шаклланиш ва ривожланиш тенденцияларини эконометрик моделлаштириш. Ицтисод фанлари доктори илмий даражаси даъвогарлигига диссертация иши. Т.: - 2001, -3306.

Умаров О.С. Коммунал туловлари жараёнларини ахборот тизимлари асосида самарали ташкил этишнинг тадк,ик,оти. Ицтисодиёт фанлари буйича фалсафа доктори (phd) илмий даражаси даъвогарлигига диссертация иши. Т.: - 2018, -1446.

Одилов ШТ. Компания логистик жараёнларини ахборот-коммуникация технологиялари асосида такомиллаштириш механизмлари. Ицтисодиёт фанлари буйича фалсафа доктори (phd) илмий даражаси даъвогарлигига диссертация иши. Т.: -2018, -1526.

Португал В. М., Семенов А. И., Кубликов В. К. Организационная структура оперативного управления производством. М.: Наука, 1986.

Джамай Е. В. Рынок информационных продуктов и услуг: учеб, пособие. М.: Изд-во МАИ, 2008; Калянов Г. Н. CASE-технологии. М.: Горячая линия, 2000; Калачанов В. Д., Турищева М. А. Организация производства и менеджмент в промышленности: учеб, пособие. М.: Доброе слово; Изд-во МАИ, 2003.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов