Пахтачиликда ресурс тежовчи технологияларни жорий этиш самарадорлигини ошириш йўллари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
76-84
4
0
Поделиться
Рашидов, Р. (2020). Пахтачиликда ресурс тежовчи технологияларни жорий этиш самарадорлигини ошириш йўллари. Экономика и инновационные технологии, (3), 76–84. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11427
Рахматулло Рашидов, Наманганский инженерно-технологический институт

начальник отдела внутреннего контроля и мониторинга

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Пахтачиликда фойдаланилаётган ресурслардан самарали фойдаланиш, янги инновацион ресурс тежовчи технологияларни жорий этиш орыали фермер хўжаликларидаа кўпроқ фойда олиш имконини беради. Ушбу мақолада пахтачиликда ресурс тежовчи технологияларни жорий этиш самарадорлигини ошириш йўналишда муаммо ва камчиликлар ёритилиб, тавсиялар берилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

76

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ПАХТАЧИЛИКДА РЕСУРС ТЕЖОВЧИ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ

Рашидов Рахматулло Аъложонович

НамМТИ ички назорат ва мониторинг бўлими бошлиғи

E-mail:

r.rashidov84@mail.ru

Аннотация:

Пахтачиликда фойдаланилаётган ресурслардан самарали фойдаланиш

,

янги инновацион ресурс тежовчи технологияларни жорий этиш орыали фермер
хўжаликларидаа кўпроқ фойда олиш

имконини беради. Ушбу мақолада пахтачиликда ресурс

тежовчи технологияларни жорий этиш самарадорлигини ошириш

йўналишда муаммо ва

камчиликлар ёритилиб, тавсиялар берилган.

Калит сўзлар:

пахтачилик, ресурс, инновацион технология, ресурс тежовчи

технология,

самарадорлик

.

Abstract:

Efficient use of resources used in cotton growing, the introduction of new innovative

resource-saving technologies will allow farms to get more profit. This article highlights the problems
and shortcomings in the introduction of resource-saving technologies in the cotton industry and
provides recommendations.

Keywords:

cotton, resource, innovative technologies, resource-saving technologies, efficiency.

Кириш

Халқаро ишлаб чиқаришда пахта энг асосий тола маҳсулоти ҳисобланади. Дунё

миқёсида пахта экин майдонлари 35 миллион гектарни ташкил этиб, 25,5 миллион
тоннага яқин пахта етиштирилади

[1].

Таҳлиллар кўрсатишича, бугунги кунга келиб

инсоният 2 млрд. гектар ҳосилдор ерларни йўқотиб бўлди. 2050 йилга бориб дунё
аҳолиси сони 9,6 миллиард бўлишини инобатга олганда, уларни сифатли озиқ

-

овқат

маҳсулотлари билан таъминлашда мавжуд аграр ресурслардан тежамли фойдаланиш
масаласи тобора долзарблик касб этмоқда. БМТ Бош котиби Пан Ги Мун “Она

-

еримизни сақлаш, инсонларни қашшоқликдан халос қилиш, иқтисодий юксалиш...
масалалари ягона кураш мақсади доирасида эришилиши”

[2]

ни

таъкидлаган эди.

Дунё мамлакатларида пахта етиштириш рентабеллиги сўнгги бир неча йил

мобайнида ўзгаришсиз қолмоқда. Бунга сайёрамизда юз бераётган глобал иқлим
ўзгариши, пахтачилик учун муҳитнинг стресс омиллари –

экиш даврида ҳаддан зиёд

ёмғир ёғиши, гуллаш босқичида ҳароратнинг ошиши, тупроқ унумдорлигининг
пасайиши, зараркунанда ва касалликлар гуруҳи кўпайиши, ресурслар тақчиллигига
қарши

агротехнологиялар

етишмаслиги

каби

муаммолар

салбий

таъсир

кўрсатмоқда

[3].

Шу жиҳатдан пахтачиликдаги ушбу муаммоларни ечиш, пахтачиликда

фойдаланилаётган ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, тармоққа
инновацион, ресурс тежамкор технологияларни жорий этиш каби тадбирларни амалга
ошириб борилиши лозим.

Мамлакатимиз пахтачилик тармоғида ресурслардан самарали фойдаланиш,

ресурс тежамкор технологияларни амалиётга жорий этиш самарадорлигини оширувчи
тадбирлар давлат аҳамиятига молик масалалардан ҳисобланади. Жумладан, 2017

-

2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида

[4]

қишлоқ хўжалигини модернизация


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

77

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

қилиш,

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришга интенсив усулларни, энг аввало, сув ва

бошқа ресурсларни тежайдиган замонавий агротехнологияларни жорий этиш,
унумдорлиги юқори бўлган қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш каби
масалалар устувор вазифа қилиб белгиланган. Шунингдек,

пахтачиликда сув тежовчи

технологияларни жорий қилишни иқтисодий рағбатлантириш, томчилатиб суғориш
тизимларини бутловчи қисмлар билан таъминловчи маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни
давлат томонидан қўллаб

-

қувватлашнинг самарали механизмлари мавжуд эмаслиги

таъкидланган. Шу нуқтаи назардан, пахтачиликда ресурс тежовчи технологияларни
жорий этиш самарадорлигини ошириш йўналишида илмий

-

тадқиқот кўламини

кенгайтириш долзарб масала ҳисобланади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Пахтачилик тармоғи қишлоқ хўжалигининг етакчи тармоғи сифатида, айниқса

мустақилликнинг дастлабки даврларида мамлакат иқтисоди учун беқиёс аҳамият касб
қилган. Жумладан, пахта толаси ва пахтачилик маҳсулотлари экспорти мамлакатга
валюта тушумини таъминлаш, республика учун муҳим бўлган озиқ

-

овқат

маҳсулотлари, дори

-

дармонлар, техника ва технологияни импорт қилишда муҳим

аҳамиятга эга бўлган

.

Шунингдек, пахтачилик тармоғининг республика иқтисодиётида тутган ўрни

аҳамияти

-

мазкур тармоқ иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари учун хомашё етказиб

бериши; тармоқда қўлланиладиган саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг
истеъмолчиси ҳисобланиши; қишлоқ жойларда истиқомат қилувчи аҳолини иш билан,
уларнинг оилавий бюджетини даромад билан таъминлаш масалалари ҳал этилмоқда.
Мамлакатимизда пахта етиштириш фермер хўжаликлари зиммасида бўлиб, бунда
фермер хўжаликларининг

даромадини таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 9
декабрдаги Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган тантанали маросимдаги
нутқида, “...сувни тежайдиган технологияларни жорий этишга қаратилган тадбирлар
қўллаб

-

қувватланиб, бунинг ташаббускори бўлган хўжалик ва ташкилотларга қўшимча

имтиёз ва преференциялар яратиб берилаётгани, ... пахта майдонларида
ҳосилдорликни ошириш ва ердан самарали фойдаланиш мақсадида чигитни
“қўшқатор” ва “олтмишлик” схемаси асосида экишни йўлга қўйиш ва самарасиз бўлган
“тўқсонлик” схемадан босқичма

-

босқич воз кечиш керак. Шунингдек, хитойлик

олимлар билан ҳамкорликда Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида ғўза
парваришини замонавий технологиялар асосида олиб боришимиз зарур” дея
таъкидлаганларида, биринчи навбатда ердан унумли фойдаланиш, маҳсулот
етиштиришда ресурсларни нисбий тежаш масаласига эътибор қаратган эдилар

[5].

Аммо, сўнгги йилларда республикамизда пахта толаси экспорти миқдори

камайиши

ва унинг ўрнига тайёр маҳсулотлар сотиш йўналишидаги тадбирлар кўлами

ортмоқда. Республикада 2018 йилда 2017 йилга нисбатан пахта толаси экспорти 2,4
мартага камайиб, жами экспорт миқдори 115,6 минг тоннани ташкил қилган (2017
йилда 278,9 минг тонна бўлган). Шу ўринда республикамизда 2018 йилда ўтган йилга
нисбатан тайёр тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилиш 1,4 мартага ортганлиги
таъкидлаш лозим [

6].

Пахтачилик тармоғида агросаноат кластерларини ривожлантириш пахта толаси

экспортини камайтириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири ҳисобланади. Хусусан,
Республика Президенти Шавкат Мирзиеёев 2018 йил 12 сентябрида ўтказган
йиғилишида “...қишлоқ хўжалигида бозор муносабатларини кенг жорий қилиш учун


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

78

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

пахта

-

тўқимачилик кластерларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш лозим”

лигини таъкидлагани ҳолда, 2018 йилда республиканинг 20 та туманларида 164 минг
гектар экин майдонларида кластер тизими жорий қилинганлиги айтиб ўтилган.
Шунингдек, 2019 йилда 16 та пахта

-

тўқимачилик кластерлари томонидан

тайёрланадиган пахта хом ашёси, республикадаги жами пахта экин майдонларининг 51
фоизини қамраб олиши белгиланган [

7].

Агарда дунёда аҳоли сони 2019 йилнинг январь ҳолатига 7,6 млрд нафардан ошиб

кетганлигини ҳисобга оладиган бўлсак, шундан 5,1 млрд нафардан ортиқ аҳоли ёки
жами аҳолининг 67 фоизи мобил тизимдан фойдаланувчилар ҳисобланади [

8].

Юқоридаги фикрлардан шундай хулоса қилиш мумкинки, пахтачиликда

самарадорликни

оширишда ресурс тежовчи технологияларни амалиётга жорий этиш

олинадиган якуний соф фойда миқдорини ошириш имконини беради

.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқотнинг

методологик

асоси

пахтачиликда

ресурс

тежовчи

технологиялардан

фойдаланиш

иқтисодий

самарадорлик

кўрчаткичлари

тушунчасининг моҳиятини очиб бериш ва таҳлил қилиш. Таҳлил жараёнида таққослаш,
тизимли таҳлил усулларидан фойдаланилган. Пахтачилик ресурс тежовчи
технологиялардан фойдаланиш иқтисодий самарадорлиги асосий кўрсаткичлари

таҳлил қилиш амалга оширилган

ва инноваион рақамли технологиялар салмоғи

кўрсаткичидан фойдаланиш тавсия этилган. Кузатув методи орқали пахтачиликда
ресурслардан фойдаланиш

ҳолати баҳоланган ва абстракт

-

мантиқий фикрлаш орқали

инновацион рақамли тежамкор технология ва техник воситалар салмоғига баҳо бериш
орқали ресурс тежамкорлик коэффициентини (П

ТТ

) аниқлаш тавсия этилган

.

Таҳлил ва натижалар

Пахта етиштириш ресурслар сарфи, айниқса, сув ва меҳнат ресурслари сарфи

жуда юқори бўлган ишлаб чиқариш жараёни ҳисобланади. Шу боисдан ҳам маҳсулот
рақобатбардошлигини таъминлашда ресурс тежаш масаласи муҳим аҳамият касб
этиб, пахта хом ашёси ишлаб чиқаришда ресурсларни тежаш масаласига илмий ва
амалий жиҳатдан қуйидаги йўналишларда ёндашиш тавсия қилинади:

Биринчиси –

пахтачиликда ресурслар сарфи миқдорини мутлақ тежаш йўналиши

сифатида қабул қилиниши мақсадга мувофиқ. Бунда –

пахта хом ашёси ишлаб чиқариш

жараёнига жалб қилинадиган моддий

-

техник ва меҳнат ресурслари миқдорини пахта

экин майдони ҳисобига мутлақ камайтириб бориш масаласи назарда тутилади.
Масалан, бир гектар экин майдони ҳисобига сув сарфи миқдорини камайтириш, бир
гектар майдон ҳисобига меҳнат ресурслари сарфи миқдорини ёки экин майдони
ҳисобига ёқилғи мойлаш материаллари миқдорини камайтириш

кўринишидаги

ресурслар сарфини назарда тутиш мумкин. Бунда асосий таққосланадиган мезон
сифатида ресурслар сарфи меъёрлари ёки илғор пахта етиштирувчи хўжаликларида
тажрибадан ўтган амалдаги кўрсаткичлар хизмат қилади; пахта экин майдони ҳисобига
сарф қилинаётган моддий

-

техник ресурслар сарфини айни пайтда аниқ вақт давомида

қимматроқ ресурсларни бошқа турдаги арзонроқлари билан алмаштириш йўли билан
ресурслар сарфини камайтириш масаласи сифатида қабул қилиниши лозим. Масалан,
қиммат минерал ўғитларни арзонроқ бўлган ва экологик жиҳатдан зарарсиз бўлган
маҳаллий ўғитлар билан алмаштириш мумкин.

Иккинчиси –

пахтачиликда ресурслар сарфи миқдорини нисбий тежаш йўналиши

сифатида қабул қилиниши мақсадга мувофиқ. Бунда –

пахта экин майдони ҳисобига

ресурслар сарфи миқдори ўзгаришсиз қолгани ҳолда пахта ҳосилдорлигини ошириш


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

79

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

натижасида маҳсулот бирлиги ҳисобига тўғри келадиган сарф

-

харажатлар миқдорини

камайтириш масаласи назарда тутилади.

Учинчиси –

пахтачиликда ресурслар сарфи миқдорини тежашдаги мажмуали

йўналиш сифатида ёндашиш қабул қилиниши мақсадга мувофиқ. Бунда –

пахтачиликда харажатларни камайтиришда “Ресурслар сарфи миқдорини мутлақ
тежаш йўналиши” ва “Ресурслар сарфи миқдорини нисбий тежаш йўналиши” дан
биргаликда фойдаланиш назарда тутилади.

Пахтачилик тармоғида ресурстежамкорлик тизимида инновацион рақамли

тежамкор технология ва техник воситалар салмоғига баҳо бериш орқали ресурс
тежамкорлик коэффициентини (П

ТТ

) аниқлаш тавсия этилади. Шу боисдан ҳам

пахтачиликда тежамкорликнинг ижтимоий

-

иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари

тизимида ушбу кўрсаткичларни ҳам ҳисоблаш таклиф этилмоқда (1

-

расм).

1-

расм. Пахтачиликда ресурс тежовчи технологиялардан

фойдаланиш иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичлари тизими

1


1-

расмда акс эттирилган тўртта кўрсаткичларнинг арифметик ўртачаси орқали

баҳолаш таклиф этилади.

Яъни,

пахта

етиштириш

технологияларида

рақамли,

инновацион

технологияларнинг

салмоғи

(ТС

тт

);

инновацион

ресурстежамкор

рақамли

1

Муаллиф тадқиқотлари асосида тузилган. (Пунктир чизиқли квадратлардаги иқтисодий кўрсаткичларни муаллиф

томонидан киритиш тавсия қилинмоқда)

Натурал

кўрсатк

ич

-

л

ар

.

Пахта ҳосилдор

-

лиги миқдори

ортиши,

(ц/га)

Бир га майдон

ҳисобига ресурс

сарфи камайиши,

(кг, киши/соат)

Бир ц. маҳсулот

ҳисобига ресурс

сарфи камайиши,

(кг, киши/соат)

Бир ишчи

ҳисобига ресурс

сарфи камайиши,

(кг, м

3

)

Нисбий

кўрсатк

ич

-

л

ар

.

Ишлаб чиқариш

рентабеллиги

даражасининг

ортиши, (%)

Пахта хомашёси

таннархининг

пасайиши,

(сўм/кг

Бир ишчига тўғри

келувчи маҳсулот
миқдори ортиши,

(киши/кг)

Агротехник

жараёнларни

механизациялаш

даражаси ортиши

Тўлдирувчи

кўрсаткичлар.

Маҳсулотнинг

меҳнат сиғими

камайиши

Маҳсулотнинг

фонд сиғими

камайиши

Маҳсулотнинг

материал сиғими

камайиши

Тупроқ экологик

ҳолати

яхшиланиши

Пахтачилик ресурс тежовчи технологиялардан фойдаланиш

иқтисодий самарадорлиги асосий кўрсаткичлари

Қи

ймат

кўрсат

-

кич

л

ар

.

Бир га майдон

ҳисобига ялпи

ҳосил қиймати

ортиши

Бир ц. маҳсулот

ҳисобига

ресурс сарфи

камайиши

Бир ўртача

йиллик ишчи

ҳисобига ресурс

сарфи камайиши

Бир га экин

майдон ҳисобига

ресурс сарфи

камайиши

Ин

нов

ац

ио

н

ра

қ

амл

и

т

ехнол

оги

я

-

л

ар

са

л

м

оғ

и

Технологияларда

инновацион,

рақамли

техноло

-

гиялар

салмоғи, %

Инновацион те

-

жамкор техноло

-

гияларнинг ялпи

махсулот қийма

-

тига нисбати, %

ПТТ нинг

пахтачиликдаги

жами йиллик

харажатларга

нисбати, %

ПТТ га киритилган

йиллик инвестиция

жами йиллик

инвестиццияга

нисбати, %


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

80

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

технологияларнинг пахтачилик тармоғи ялпи махсулот қийматига нисбатан салмоғи
(КС

тт

); инновацион ресурстежамкор рақамли технологияларнинг пахтачиликдаги жами

ишлаб чиқариш харажатлари миқдоридаги салмоғи (ХС

тт

); инновацион ресурстежамкор

рақамли технологияларнинг хўжаликда пахтачилик тармоғига киритилган йиллик
инвестиция миқдорига нисбати (ИС

тт

) каби кўрсаткичлар асосида.

4

ИС

ХС

КС

ТС

Птт

ТТ

ТТ

ТТ

ТТ

+

+

+

=

(1)

Мазкур кўрсаткичнинг ортиб бориши пахтачилик тармоғида ресурстежамкорлик

тизимидаги замонавий технологиялардан фойдаланиш кўлами ортиши ва тармоқнинг
ривожланиши барқарорлиги келажакда ҳам сақланиши хусусида хулоса қилиниши
мумкин бўлади.

Бугунги кунда пахтачилик тармоғида муҳим масалалардан бири бу чигит экиш

жараёнидир. Бу эса ушбу йўналишда ресурстежамкор технологиялардан фойдаланиш
зарурати туғилмоқда (

1-

жадвал).

1-

жадвал

Мингбулоқ туманида “Аъзамжон ўғли Азамат” ҳамда “Бусолиҳа Отабоев” фермер

хўжаликларида чигит экишда тежамкор технология самараси

2

(2018 йил)

Кўрсаткичлар

“Аъзамжон ўғли

Азамат” фермер

хўжалиги

“Бусолиҳа

Отабоева”

фермер

хўжалиги

Тежамкор технология

ҳисобига фермер хўжалиги

ихтиёрида қоладиган

моддий ва молиявий

ресурслар

Анъанавий

технология

Тежамкор

технология

Пахта майдони, га

30

30

0

Ҳосилдорлик, ц/га

25,0

26,7

1,7

Бир га майдонга уруғ сарфи, кг

45

25

20

Бир кг уруғни сотиб олиш баҳоси, сўм

6000

6000

0

Бир га пахта майдонига уруғлик
харажати, сўм

270 000

150 000

120 000

Бир га майдонга ёқилғи миқдори, литр

7

2,5

4,5

Бир га майдонга ёқилғи сарфи, сўм

30 100

10 750

19 350

Бир га майдонга чигит экишда иш ҳақи
сарфи, сўм

140 000

140 000

0

Бир

га

майдон

хисобига

жами

харажатлар, сўм

440 100

165 750

274 350

Хўжаликнинг жами харажатлари, сўм

13 203 000

4 972 500

8 410 500

Бир соатда иш унуми, га

1

3

2

Уруғ экиш муддати, кун

3

1

2

2018 йилги мавсумда шундай ресурстежамкор технологиялардан бири бўлган

Францияда ишлаб чиқарилган Kuhn 8M сеялкадан Наманган вилояти Мингбулоқ
туманида фойдаланилди. Мингбулоқ тумани Навоий МТП “Бусолиҳа Отабоев” фермер
хўжалигида Kuhn 8M сеялкадан қўллаш бўйича маълумотлар ўрганилди. Ушбу фермер
хўжалигида жами 30 гектар пахта майдони бўлиб, ҳосилдорлик 26,7 центнерни ташкил
этади. Анъанавий технологиядан фойдаланганда 1 гектарга уруғлик сарфи 45 кг ни
ташкил этган. Тежамкор технологиядан фойдаланиш натижасида уруғ сарфи 1 гектар
майдон учун 25 кг бўлган. Бу эса қўшимча 1 гектар пахта майдонидан 20 (45

-

25) кг ёки

120000 (20*6000) сўмлик уруғлик чигитини иқтисод қилиш имконини берди.

2

Фермер хўжаликлари маълумотлари асосида тузилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

81

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Шу билан бир қаторда 1 гектар майдонга ёқилғи сарфи ҳам 4,5 л камайган. Ушбу

техниканинг 1 соатлик иш унуми 3 гектарни ташкил этади. “Бусолиҳа Отабоев” фермер
хўжалигида Kuhn 8M сеялкадан фойдаланиш натижасида

8 410

500 сўм харажат тежаб

қолинган.

Пахтачиликни техник ва технологик жиҳатдан модернизациялаш шароитида

тармоққа ресурс тежовчи техника ва технологияларни жорий этишни иқтисодий
рағбатлантириш давлат томонидан амалга оширилиши лозим. Давлатнинг қўллаб

-

қувватловчи тадбирлари ресурс тежовчи технологияни жорий этишни иқтисодий
рағбатлантиришда –

молиявий

-

иқтисодий қўллаб

-

қувватловчи ҳамда ташкилий

-

иқтисодий қўллаб қувватлаш дастакларидан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.

Мазкур

йўналиш

доирасида

таклиф

этилаётган

“Қишлоқ

хўжалигида

ресурстежамкор

технологиялар яратиш жараёнига қўшимча инвестиция йўналтириш”

учун қуйидаги тизим таклиф қилинади (2

-

расм).

2-

расм. “Пахтачилик тармоғида тежамкор инновацион техника ва

технологияларни жорий қилишни қўллаб

-

қувватлаш жамғармаси” шаклланиши

механизми

3

Жамғармага ажратиладиган маблағлар фермер хўжаликлари томонидан пахта экин

майдонларининг бир балл

-

бонитети ҳисобидан меъёрий асосда етиштирилаётган пахта

3

Муаллиф тадқиқотлари асосида тузилган.

Жамғарма директори

Жамғарманинг ижро

аппарати

Жамғарманинг бошқарув

кенгаши

Асосий вазифаси

.

Фермер хўжаликларида

тежамкор техника ва

технологияларни жорий

қилишни бошқариш,

жамғарманинг бошқарув

қарорлари ижросини

таъминлаш, тежамкор

технологиялардан

фойдаланиш бўйича

ходимларни ўқитиш.

Жамғарманинг

молиявий

манбаси

Асосий вазифаси

.

Манфаатдор вазирлик ва

идоралар вакилларидан

иборат фермер хўжалик

-

ларида тежамкор техника

ва технологияларни

жорий қилиш билан

боғлиқ қарорлар қабул

қилиш.

Тежамкор техника ва

технологияларни жорий

қилишни молиялаштириш

ва лойиҳалар

мониторинги билан

боғлиқ тадбирлар.

Молиявий манбанинг

шаклланиши.

Пахтачилик фермер

хўжаликлари томонидан

тўланадиган ягона ер

солиғи ҳисобига шаклла

-

нади.

Тежамкор техника ва

технологияларни жорий

қилувчи пахтачилик

фермер хўжаликлари.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

82

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

хом ашёсининг қийматидан 1,0 фоиз ҳисобида амалга оширилади (қуйида тавсия
қилинаётган услуб асосда).

Бунда:

ўтган йилда туман бўйича пахта экин майдонларининг ўртача балл бонитети

аниқланади (Ергеодезкадастр туман бўлими ёки инспектори маълумотлари асосида)

(

УБ

Тум

);

ўтган йилда туман бўйича амалдаги пахта экин майдонларининг ўртача

ҳосилдорлиги (ц/га) Туман қишлоқ хўжалиги бўлими ёки Статистика бўлими
маълумотлари асосида аниқланади.

Юқоридаги маълумотлар асосида тегишли туман бўйича пахта экин майдонларининг

бир балл

-

бонитети ҳисобига етиштириладиган пахта хом ашёси миқдорининг меъёрий

кўрсаткичлар асосида тўғриланган миқдори бўйича бир балл бонитет ҳисобига
етиштириладиган маҳсулот қиймати аниқланади. Бунда қуйидагича ёндашиш таклиф
этилади (

ТП

Х

):

Б

Х

ПХ

Х

ПХУ

2

АП

ББ

ТП

+

=

(2)

Бу ерда:

ББ

ПХ

1 балл

-

бонитет ҳисобидан етиштириладиган

меъёрий пахта ҳосилдорлиги, ц/га;

АП

Х

амалда бир балл

-

бонитет ҳисобига етиштилган пахта

хом ашёси (тумандаги ўртача ҳосилдорлик асосида), ц/га;

ПХУ

Б

туман бўйича ўтган йилги пахта хом ашёсининг

ўртача сотиш баҳоси, ц/сўм.

Туман бўйича пахта экин майдонларининг бир балл

-

бонитети бўйича меъёрий

ҳосилдорлиги ва амалдаги ҳосилдорилги асосида ҳисоблаб топилган (тўғриланган) маблағ
ажратиш учун асос бўлувчи жами етиштирилган пахта хом ашёси қийматига таянадиган,
жамғармага йўналтириладиган маблағлар миқдорини аниқлашда қуйидаги усул таклиф
қилинади (ЖП

К

).

100

+

=

Б

Х

ПХ

Тум

Тум

К

ПХУ

2

АП

ББ

УБ

ЖМ

ЖП

(3)

Бу ерда:

ЖМ

Тум

туман бўйича жами пахта экин майдони, га.

Ушбу тавсия этилаётган услубни Наманган вилояти Уйчи туманида

фойдаланилганда қуйидаги натижага эришилди (2

-

жадвал).

2018 йилда ўртача ҳосилдордик 24,6 центнерни ташкил этган. Туман бўйича

ўртача балл

-

банитети 78,2 баллни ташкил этади.

Демак, амалда бир балл

-

бонитет ҳисобига етиштирилган пахта хом ашёси 0,3 ц/га

тенг

(АП

Х

).

2018 йилда туман бўйича ўртача пахта хом ашёсининг сотиш баҳоси 1 центнер учун

339

700 сўм (

ПХУ

Б

) ни ташкил қилган. Меъёр бўйича бир балл

-

бонитет учун 0,4 центнерни

ташкил қилади (

ББ

ПХ

). Юқоридаги формула орқали ҳисобласак қуйидагича натижага

эришамиз.





background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

83

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

2-

жадвал

Уйчи тумани бўйича жамғармага йўналтириладиган маблағлар

миқдори бўйича маълумот

4

Кўрсаткичлар номи

Ўлчов

бирлиги

Амалда

Меъёр

бўйича

Меъёрга

нисбатан

фарқи, (+,

-)

1.

Туман бўйича жами пахта экин
майдони

(ЖМ

Тум

)

га

6269

х

2.

2018 йилда туман бўйича пахта экин
майдонларининг ўртача балл
бонитети (

УБ

Тум

);

балл

78,2

х

3.

Бир балл

-

бонитет ҳисобидан

етиштириладиган пахта хом ашёси

ц/га

0,3

0,4

- 0,1

4.

Туманда бир

-

балл бонитет ҳисобига

етиштириладиган маҳсулот
қиймати

сўм

118 895

135 880

- 16 985

5.

Туман бўйича ўтган йилдаги ўртача
пахта хом ашёсининг сотиш баҳоси

(ПХУ

Б

)

ц/сўм

339 700

х

6.

Жами фермер хўжаликлари сони

дона

156

х

7.

Жамғармага йўналтириладиган
маблағлар

сўм

582 865 854

х

8.

Битта фермер хўжалигига тўғри
келадиган жамғармага
йўналтириладиган маблағлар

сўм

3 736 320

4 270 080

- 533 760

Уйчи туман бўйича бир балл бонитет ҳисобига етиштириладиган маҳсулот 118895

сўмга тенг бўлади.

118895

339700

2

0,3

0,4

ТП

Х

=

+

=

Уйчи тумани бўйича жамғармага йўналтириладиган маблағлар миқдорини

ҳисоблайдиган бўлсак (ЖП

К

):

(

)

41

,

582865854

100

118895

2

,

78

269

=

=

6

ЖП

К

2018 йилда туман бўйича жами пахта экин майдони

6269 гектарни ташкил этган

(ЖМ

Тум

)

.

Туманда 2018 йилда пахта экин майдонларининг ўртача балл бонитети

78,2

баллни ташкил этган (

УБ

Тум

).

Уйчи тумани бўйича пахта экин майдонларининг бир балл

-

бонитети бўйича меъёрий

ҳосилдорлиги ва амалдаги ҳосилдорлиги асосида ҳисоблаб топилган маблағ ажратиш
учун асос бўлувчи жами етиштирилган пахта хом ашёси қийматига таянадиган,
жамғармага йўналтириладиган маблағлар миқдори

582

865 854 сўмни ташкил этади.

Хулоса ва таклифлар

1. Пахтачилик ресурсларни тежаш масаласига учта асосий нуқтаи назардан

ёндашиш мумкин:

4

Уйчи тумани статистика бўлими маълумотлари асосида тузилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

84

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

биринчиси –

пахтачиликда ресурслар сарфи миқдорини мутлақ тежаш йўналиши

сифатида қабул қилиниши мақсадга мувофиқ;

иккинчиси –

пахтачиликда ресурслар сарфи миқдорини нисбий тежаш йўналиши

сифатида қабул қилиниши мақсадга мувофиқ;

учинчиси –

пахтачиликда ресурслар сарфи миқдорини тежашдаги мажмуали

йўналиш сифатида ёндашиш қабул қилиниши мақсадга мувофиқ. Бунда –

харажатларни камайтиришда “Ресурслар сарфи миқдорини мутлақ тежаш йўналиши”
ва “Ресурслар сарфи миқдорини нисбий тежаш йўналиши” дан биргаликда
фойдаланиш назарда тутилади.

2.

Пахтачиликда ресурс тежовчи технологияларни қўллашда маълум бир

ресурсларни камроқ ишлатиш ҳисобига йўқотиладиган имконият бошқа технологик
жараён ҳисобига қопланиши лозим. Шу боисдан ҳам пахта етиштиришда сарф

-

харажатларини тежашга таъсир этувчи омиллардан ўзаро узвий боғликликда
фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

3. Ресурс тежовчи технологиялар иқтисодий самарадорлиги пахтачилик

тармоғида, ҳар бир гектар экин майдони ҳисобига нисбатан кам харажатлар сарф
қилиниши, маҳсулот бирлиги

ҳисобига тўғри келадиган сарф харажатлар камайиши

орқали намоён бўлиши лозим.

4. Ресурсларни тежашга нисбатан иқтисодий самарадорлик мезони деганда –

пахта етиштиришда ресурсларни тежашнинг иқтисодий самараси сифатида қандай
масалаларни ҳал этиш лозимлиги тушунилиши мақсадга мувофиқ. Бунда амалда
эришилган кўрсаткичлар танланган мезонлар билан таққосланиши талаб этилади.

5

. Ҳозирда пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида пахта

етиштиришда уларнинг жойлашган ҳудудлари ҳам пахтачилик иқтисодига турли хил
таъсир кўрсатмоқда. Лекин, фермер хўжаликларида пахтачилик тармоғи иқтисодий
самарадорлигини оширишга ва хўжаликларнинг молиявий барқарорлигини
таъминлашга қаратилган тадбирлар қаторида экин майдонларида фақат давлат
буюртмасига асосан пахта ва ғалла

етиштириш билангина чегараланмай, хўжаликлар

молиявий ҳолатини яхшилаш мақсадида кўпроқ фойда келтирувчи экинларни
жойлаштиришга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ.

Фойдаланилган адабиётлар


1. https://www.netafim.co.za/offering/irrigation/agriculture/field/cotton/?id=77
2. http://www.un.uz/uzb/pages/display/world

environment

day

3. https://www.dawn.com/news/252184

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада

ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ

-4947-

сон Фармони,

1-

ИЛОВА ЎзР қонун ҳужжатлари тўплами 2017 йил, 6

-

сон, 70

-

модда

.

5. http://www.un.uz/uzb/pages/display/world

environment

day

6. https://tj.sputniknews.ru/asia/20190123/1028060168/uzbekistan

2018

god

sokratil

eksport

hlopka

2

4

raz. html

7. https://president.uz/ru/lists/view/2024
8. https://www.web

canape.ru/business/vsya

statistika

interneta

na

2019

god

v

mire

i

v

rossii/

Библиографические ссылки

https://www.netafimxo.za/offering/irrigation/agriculture/field/cotton/7ich77

http://www.un.uz/uzb/pages/display/world-environment-day

https://www.dawn.com/news/252184

Узбекистон Республикаси Президентининг "Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича Харакатлар стратегияси тутрисида"ги ПФ-4947-сон Фармони, 1-ИЛОВА УзР конун ^ужжатлари туплами 2017 йил, 6-сон, 70-модда.

http://www.un.uz/uzb/pages/display/world-environment-day

https://tj.sputniknews.ru/asia/20190123/1028060168/uzbekistan-2018-god-sokratil-eksport-hlopka-2-4-raz. html

https://president.uz/ru/lists/view/2024

https://www.web-canape.ru/business/vsya-statistika-interneta-na-2019-god-v-mire-i-v-rossii/

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов