Анализ показателей экономической эффективности выращивания хлопка и направления повышения эффективности отрасли

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
93-101
53
5
Поделиться
Рашидов, Р. (2017). Анализ показателей экономической эффективности выращивания хлопка и направления повышения эффективности отрасли. Экономика и инновационные технологии, (2), 93–101. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9223
Рахматулло Рашидов, Наманганский инженерно-технологический институт

начальник отдела

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

На сегодняшний день в хлопководстве стремятся получить большую прибыль за счёт эффективного использования трудовых, материальных и природных ресурсов. Для этого им созданы организационные, экономические и правовые условия. В данной статье описаны анализ показателей экономической эффективности выращивания хлопка, а также проблемы и недостатки в этой области и представлены рекомендации

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

1

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ПАХТА ЕТИШТИРИШ ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИК

КЎРСАТКИЧЛАРИ ТАҲЛИЛИ ВА ТАРМОҚ САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Рашидов Рахматулло Аъложонович

НамМТИ бўлими бошлиғи

E-mail:

r.rashidov84@mail.ru

Аннотация:

Бугунги кунда пахтачиликда меҳнат, моддий, табиий

ресурслардан самарали фойдаланиш ҳисобига кўпроқ фойда олишга
интилмоқда. Бунинг учун уларга ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий шарт-
шароитлар яратилган. Ушбу мақолада пахта етиштириш иқтисодий
самарадорлик кўрсаткичлари таҳлил қилинган ҳамда ушбу йўналишда муаммо
ва камчиликлар ёритилиб, тавсиялар берилган.

Аннотация:

На сегодняшний день в хлопководстве стремятся получить

большую прибыль за счёт эффективного использования трудовых,
материальных и природных ресурсов. Для этого им созданы организационные,
экономические и правовые условия. В данной статье описаны анализ
показателей экономической эффективности выращивания хлопка, а также
проблемы и недостатки в этой области и представлены рекомендации.

Abstract:

Today cotton tend to make big profits at the expense of efficient use of

labor, material and natural resources. To do this they created the organizational,
economic and legal conditions. This article describes the analysis of indicators of
economic efficiency of cotton cultivation, as well as the problems and shortcomings
in this area and make recommendations.

Калит сўзлар:

қишлоқ хўжалиги, фермер хўжалиги, пахтачилик,

ҳосилдорлик, рентабеллик, самарадорлик, иқтисодий самарадорлик.

Кириш

Мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида бозор ислоҳотларини амалга ошириш

жараёнида пахтачилик тармоғида хусусий мулк фаолияти таъмин этилди ва
бунда асосий ўринни фермер хўжаликлари эгаллади. Ўзбекистон
Республикасининг Биринчи Президенти И.А. Каримов фермер хўжаликларини
“Қишлоқларимизнинг таянч устунидир” деб бежизга таъкидламаганлар [1].
Мулкни хусусийлаштириш натижасида, маҳсулот етиштирувчиларда ерга,
мулкка, ўз меҳнатининг натижаларига эгалик қилиш, сарфланаётган меҳнат,
моддий, табиий ва маънавий ресурслар ҳисобига кўпроқ фойда олишга
қаратилган тадбиркорлик асосидаги фаолият юритиши учун ташкилий,
иқтисодий ва ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилди.

Мустақиллик йилларида қишлоқ хўжалиги экинлари таркибини

диверсификация қилиш йўналишидаги тадбирлар натижасида пахта
яккаҳокимлиги барҳам топди ва пахта экин майдонлари ҳажми
оптималлаштирилди. Дастлаб ташкил топган аксарият фермер хўжаликларида
ер

майдонлари

ҳажмининг

кичиклиги

маҳсулот

ишлаб

чиқариш

рентабеллигининг ўсишига ва барқарор фойда олишга тўсқинлик қилди. Шу ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

2

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

бир қатор бошқа омилларни инобатга олган ҳолда, ҳукуматимиз томонидан
фермер хўжаликларининг ер майдонларини тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш
ва улар фаолиятини танқидий баҳолаш асосида фермерларга бириктирилган ер
майдонларини мақбуллаштириш бўйича кенг кўламли, шу билан бирга, пухта
ўйланган ишлар амалга оширилди[2].

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Пахтачиликда иқтисодий самарадорликни ошириш, самарадорлик

кўрсаткичларини аниқлаш, уларга баҳо бериш асосида тегишли хулосалар
ишлаб чиқишда муҳим аҳамиятга эга. Ишлаб чиқариш иқтисодий
самарадорлигини ошириш борасидаги тадқиқотлар умумиқтисодий муаммо
сифатида мамлакатимизнинг қатор назариётчи ва амалиётчи олимлари
томонидан тадқиқ этилган. Жумладан, А.Абдуғаниев фикрича, «Иқтисод
фанларида "самарадорлик" ва "иқтисодий самарадорлик"' тушунчалари -
мавжуд. Улар мамлакат, тармоқ, корхона, йўналишлар ҳамда айрим
маҳсулотлар бўйича аниқланиши мумкин[3].

Иқтисодий самарадорлик тушунчаси самарадорлик тушунчасига нисбатан

кенгроқ мазмунга эга. Иқтисодий самарадорлик деганда бир йил давомида
(маълум даврда) амалга оширилган тадбирлар билан боғлиқ бўлган харажатлар,
улар натижасида олинган соф фойда суммаси билан таққосланади. Шунда
сарфланган харажатлар эвазига олинган соф фойда суммаси қанча кўп бўлса
иқтисодий самарадорлик даражаси шунча ошган ҳисобланади ва аксинча.
Самарадорликни эса у ёки бу тадбирларни, ишларни, маҳсулотларни
етиштириш натижасида эришилган ютуқлар ифодалайди».

Иқтисодчи олим И.Қ.Ражабов фикрича, “Самарадорлик тушунчаси бу

ишлаб чиқариш жараёни пировард натижаларини ўзида акс эттирувчи
иқтисодий кўрсаткич сифатида тушунилиши лозим. Иқтисодий самарадорлик
моҳияти нафақат ишлаб чиқариш натижалари ва харажатлар ўртасидаги
арифметик рақамлар билан, балки фойдали натижаларга эришиш йўлида
харажатлар миқдорини камайтириш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш,
тақсимот ва айирбошлаш муносабатлари орқали ифодаланади. Ишлаб чиқариш
самарадорлиги харажатлар ва натижалар ўртасидаги арифметик нисбатгина
бўлмасдан, балки ишлаб чиқариш муносабатларини акс эттирувчи иқтисодий
атама...” ҳисобланади[4].

Р.Ҳусанов, Ю.Дадабоевлар эса “Самара – қишлоқ хўжалигида ўтказилган у

ёки бу тадбирларнинг оқибати, натижасидир. Иқтисодий самарадорлик- ишлаб
чиқариш воситаларининг ва жонли меҳнатнинг қўлланилишидан олинган
якуний фойдали самарани, жами сармоялардан эришилган натижани кўрсатади”
деб таъкидлашади[5].

О.А.Шерматов самарадорлик ва иқтисодий самарадорлик тўғрисида

билдирган мулоҳазасида, “Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш ресурсларни
такомиллаштириш ва улардан оқилона фойдаланиш туфайли эришилган
натижани шу мақсадлар учун сарфланган жонли ва буюмлашган меҳнат
миқдорига нисбати ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлигини
ифодалайди. Кишилик жамиятида моддий ноз-неъматлар ишлаб чиқариш
ҳаётий зарурат бўлиб, бу жараёнда моддий ноз-неъматлар ишлаб чиқаришни


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

3

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

кўпайтириш билан бир қаторда маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланадиган
жонли ва буюмлашган меҳнат сарфини камайтириб бориш иктисодий
самарадорликка эришишнинг асосий омилидир. «Самара» - бу қандайдир бир
фаолиятни натижавийлигини ўзида акс эттирувчи кўрсаткич бўлиб
ҳисобланади. Самаранинг натижаси самарадорликда ўз аксини топади.
Самарадорлик - бу сарфланган ресурслар эвазига қанча самара
кўрилганлигини ўзида акс эттирувчи кўрсаткичдир. Ишлаб чиқариш
иқтисодий самарадорлиги самарани (натижа) сарфланган ресурсларга
нисбати билан аниқланади. Шу жиҳатдан, иқтисодий самарадорлик
сарфланган ҳар бир сўмлик ресурс эвазига канча самара олинганлигини акс
эттиради” деган талқинни ифода этади[6].

Юқоридаги фикрлардан шундай хулоса қилиш мумкинки, қишлоқ

хўжалигида иқтисодий самарадорлик кам меҳнат ва моддий ресурслар сарфлаб,
атроф муҳит ва экологик мувозанатга салбий таъсир кўрсатмаган ҳолда ресурс
сарфи миқдори ҳисобига олинадиган якуний соф фойда миқдорида ўз аксини
топади.

Иқтисодий самарадорликни ошириш, хўжаликлар даромадининг ўсишига

эришишда экинлар ҳосилдорлиги ва маҳсулот сифатини ошириш билан бир
қаторда ресурсларни тежовчи технологиялардан фойдаланиш, қиммат ва ноёб
ресурслар истеъмол қиладиган ишлаб чиқариш жараёнларини диверсификация
қилиш масаласи муҳим аҳамият касб этади.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқотни амалга ошириш жараёнида иқтисодий-статистик таҳлил,

абстракт фикрлаш, монографик кузатиш усулларидан кенг фойдаланилган.

Таҳлил ва натижалар

Бугунги кунда қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни янада чуқурлаштириш,

соҳанинг барча тармоқларини модернизация қилиш, ер-сув ресурсларидан
оқилона фойдаланиш, замонавий ресурс тежамкор агротехнологияларни жорий
этиш, иқтисодий муносабатларни янада такомиллаштириш орқали ишлаб
чиқариш самарадорлиги ва барқарорлигини таъминлайдиган ташкилий чора-
тадбирлар амалга оширилиши натижасида 2016 йилда ялпи қишлоқ хўжалиги
маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 2015 йилга нисбатан қиёслама баҳоларда 6,6
фоиз ўсишига эришилди, пахта майдонлари 30,5 минг гектарга қисқартирилиб,
ушбу ерларга ички ҳамда ташқи бозорда талаб юқори бўлган мева-сабзавотлар,
чорва моллари учун озуқабоп экинлар экилди[8].

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15

декабрдаги 362-сон “Фермер хўжаликларига бериладиган ер участкалари

майдонларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан

фермер хўжаликларининг ер майдонларини мақбуллаштириш ишлари изчил

давом эттирилди. Натижада 2015 йил якунига келиб республикамиздаги бир

фермер хўжалигига тўғри келувчи ўртача ер майдони ҳажмини 43,9 гектардан

36,1 гектарга, шу жумладан, пахтачилик ва ғаллачиликда 65,1 дан 52,7 гектарга,

сабзавотчилик ва полизчиликда 12,5 дан 8,1 гектарга, боғдорчилик ва

узумчиликда 9,5 дан 6,8 гектарга ва чорвачиликда 34,6 дан 31,2 гектарга

камайтирилди(1-жадвал).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

4

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

1-жадвал

Фермер хўжаликлари ер майдонларини мақбуллаштириш натижалари

(2015 йил 1 декабрь ҳолатига)

Кўрсаткичлар

Фермер хўжаликларининг ихтисослашуви

Жами

Пахтачи-

лик ва

ғаллачи-

ликда

Сабзавот-

чилик ва

полизчи-

ликда

Боғдор-

чилик ва

узумчи-

ликда

Чорва-

чилик-да

1

2

3

4

5

6

-мақбуллаштиришдан олдин
(01.10.2015й)

83514

48264

2982

19575

6770

-мақбуллаштириш
натижасида(01.12.2015й)

101070

60695

3655

24730

6572

Мақбуллаштиришдан сўнг
ўзгариш(+,-)

+17556

+12431

+672

+5155

-198

Мақбуллаштиришдан сўнг
жами фермер хўжаликлари
сонига нисбатан, фоизда

100

60,0

3,6

24,5

6,5

Ўртача бир фермер хўжалигига тўғри келадиган ер майдони, га:

-мақбуллаштиришдан олдин
(01.10.2015й)

43,9

65,1

12,5

9,5

34,6

-мақбуллаштириш
натижасида(01.12.2015й)

36,1

52,7

8,1

6,8

31,2

Мақбуллаштиришдан сўнг
ўзгариш(+,-)

-7,8

-12,4

-4,4

-2,7

-3,4

Манба: И.А. Каримов “Бош мақсадимиз-иқтисодиётимизда олиб бораётган

ислоҳотларни ва таркибий ўзгаришларни кескин чуқурлаштириш, хусусий мулкчилик,
кичик бизнес ва тадбиркорликка кенг йўл очиб беришдир” номли маърузасини
ўрганиш бўйича илмий-оммабоп рисола.Т:, 2016 й, 113-114-б.

Наманган вилоятида пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари

фаолияти таҳлил этилганда 2011-2015 йиллар давомида вилоятда пахта
майдонлари қисқарганлигини кўришимиз мумкин(1-расм).

80000

81000

82000

83000

84000

85000

86000

87000

2011

2012

2013

2014

2015

пахта экин майдони, га

1-расм. Наманган вилояти фермер хўжаликларида пахта етиштириш экин

майдонларининг ўзгариши

Манба: Наманган вилояти Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси маълумотлари

асосида тайёрланган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

5

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Бу ўз навбатида вилоятда пахта ҳосилига таъсир кўрсатиб, бу кўрсаткич

ўрганилган йиллар мобайнида экин майдонлари камайишига мутаносиб
равишда камайиб борган (2-жадвал).

2-жадвал

Наманган вилояти фермер хўжаликларида пахта ишлаб чиқариш

иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичлари


Кўрсаткичлар

2011

йил

2012

йил

2013

йил

2014

йил

2015

йил

2015 йилда

2011 йилга

нисбатан,%

1

2

3

4

5

6

7

Жами пахта экин майдони, (га)

86600

82600

83874

82600

82600

95,4

Ҳосилдорлик,
(ц/га)

28,5

28,2

28,0

27,9

27,9

97,9

Ялпи ҳосил,
(минг тонна)

246,9

232,7

234,6

230,0

230,4

93,3

Жами харажат (млн.сўм)

129791

165229

159296

179603

187956

144,8

Ялпи ҳосил қиймати (млн.сўм)

131808

174506

168860

192484

201660

152,9

Фойда(+)
Зарар (-) (млн.сўм)

2017

9277

9564

12881

13704

679,4

Манба: Наманган вилояти Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси маълумотлари

асосида тайёрланган.

Хусусан вилоят бўйича 2011 йилда 86600 гектар майдонда пахта экилган

бўлиб, бу кўрсаткич 2015 йилга келиб 82600 гектарни ташкил этган ва 2015
йилда 2011 йилга нисбатан пахта майдони 5,6 фоизга қисқарган. Вилоятда
пахта майдонлари камайиши билан бирга ҳосилдорлик ҳам кейинги йилларда
камайган. Жумладан, 2011 йилда пахта ҳосилдорлиги 28,5 центнерни ташкил
этган бўлса, 2012 йилда 28,2 центнерни, 2013 йилда 28,0 центнерни ва 2015
йилда эса ҳосилдорлик 27,9 центнерга тенг бўлган.

Вилоят миқёсида ялпи ишлаб чиқарилган пахта миқдори 2015 йилда 2011

йилга қараганда 6,7 фоизга камайган. Бунга ўз навбатида пахта экин
майдонларининг камайиши таъсир этган.

Юқоридаги таҳлиллардан хулоса қиладиган бўлсак, вилоятда пахта

хомашёси ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгариб боришига ҳам интенсив, ҳам
экстенсив омиллар таъсир кўрсатганлиги билан мамлакат миқёсида амалга
оширилган тадбирлар асосий омил ҳисобланган: Жумладан:

- биринчидан, республика аҳолисининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган

талабини қондириш ва дон мустақиллигини таъминлаш мақсадида ғалла экин
майдонларини кенгайтирилиши;

- иккинчидан, экологик мувозанатни сақлаш ва тупроқ унумдорлигини

ошириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар натижасида пахта якка
ҳокимлигига барҳам бериш йўналишида олиб борилган тадбирлар;

- учинчидан, пахта экилаётган майдонларга солинаётган минерал

ўғитларнинг илмий асосланган нисбати бузилиши ва алмашлаб экиш тизими
издан чиқиши натижасида тупроқ унумдорлигини ошириш имкониятлари
чекланиб қолмоқда ва натижада экин майдонларининг тупроқ унумдорлиги


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

6

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

салоҳиятидан фойдаланиш имкони пасаймоқда.

Кўп укладли бозор иқтисодиёти шароитида пахтачилик тармоғини

ривожлантиришда ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотишдан тушум тармоқ
рентабеллигини таъминлаш билан бир қаторда, келгуси йил учун
кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни таъминлаши лозим, акс ҳолда
маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни иқтисодий мазмунини йўқотади.

Пахтачилик тармоғининг молиявий ҳолати таҳлиллари кўрсатишича 2011

йилда Наманган вилоятининг аксарият туманларида пахта хомашёси
етиштириш рентабелли бўлиб, вилоят бўйича бу кўрсаткич ўртача 1,6 фоизни
ташкил этган. Аммо, шу билан биргаликда фермер хўжаликлари томонидан
пахта хомашёси ишлаб чиқариш қатор туманларда зарар билан якунланган (3-
жадвал).

3-жадвал

Наманган вилоятида пахта хом ашёси етиштиришнинг

рентабеллик даражаси

(фоизда)

Туманлар номи

2011

йил

2012

йил

2013

йил

2014

йил

2015

йил

1

2

3

4

5

6

Мингбулоқ

-4.0

3.3

5.9

6.8

11.1

Косонсой

-14.3

0.5

0.9

1.5

0.2

Наманган

12.5

9.4

14.8

11.1

9.4

Норин

14.3

9.6

10.3

7.9

8.3

Поп

-8.2

2.5

2.9

2.6

7.5

Тўрақўрғон

1.8

5.5

2.5

2.8

4.9

Уйчи

14.9

10.4

10.7

11.2

13.5

Учқўрғон

13.4

8.5

3.5

11.1

4.6

Чортоқ

-13.1

2.9

3.2

10.2

0.1

Чуст

-9.6

0.9

2.2

3.8

0.2

Вилоят бўйича

1.6

5.9

6.0

7.2

7.3

Манба: Наманган вилояти Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси маълумотлари

асосида тайёрланган.

Жумладан, 2011 йилда энг юқори зарарлилик Мингбулоқ (–4,0 фоиз),

Косонсой (-14,3 фоиз), Поп (–8,2 фоиз) ва Чуст (-9,6) туманларига тўғри келган
бўлса, 2012 йилдан бошлаб вилоятда пахтачилик тармоғини зарарлилик
даражасини маълум даражада камайиб бориш тенденцияси кузатилади. Яъни,
вилоят бўйича бу кўрсаткич 2012 йилда 5,9 фоизни, 2013 йилда эса ўртача 6,0
фоизни, 2015 йилда эса ўртача 7,3 фоизни ташкил этган.

Вилоятда энг юқори рентабеллик 2011 йилда Уйчи туманида кузатилган.

Лекин, ушбу туманда ҳам 2015 йилда рентабеллик 13,5 фоизга тушиб қолган.
Бундай салбий ҳолатларга бизнингча қуйидаги омиллар таъсир қилган:

- биринчи навбатда давлат харид баҳолари миқдори сарф харажатларни

кўпчилик фермер хўжаликларида қопламаслиги;

-пахта хомашёси ишлаб чиқариш ҳажмининг ва пахта нархини қатъий

белгиланиши натижасида маҳсулот етиштирувчиларда харажатларни тежаш ва
кўпроқ даромад олишга қаратилган бозор муносабатларининг иқтисодий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

7

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

механизмлари тўлиқ ишламаслиги;

-пахтачилик тармоғида ишлатиладиган саноат маҳсулотлари, моддий-

техник ресурсларни ҳамда тармоқда сервис хизматлари баҳоларининг ўсиши
пахта баҳосига нисбатан бир неча баробар юқори бўлиши натижасида
сарфланаётган харажатлар қопланмаётганлиги кабилар.

Шунинг учун вилоятда пахтачиликни ривожлантириш ва тармоқ

самарадорлигини оширишда қуйидагиларга эътибор бериш лозим:

- экин майдонлари тупроқ унумдорлигини оширишнинг муҳим омили

бўлган алмашлаб экишни илмий асосда жорий этиш;

- алмашлаб экиш тизими издан чиққан туманларда экин майдонларига

минерал ва маҳаллий ўғитларни солишда илмий асосланган нисбатларга
эътибор қаратиш;

-ҳудудларнинг табиий-иқлим шароитларига қараб ғўза навларини

жойлаштириш ва бошқалар.

Тадқиқотлар кўрсатишича Наманган вилояти туманлари бўйича пахта

ҳосилдорлиги 2011-2015 йиллар давомида пасайиб борган. Жумладан, вилоят
бўйича 2015 йилда 2011 йилга нисбатан ҳосилдорлик 2,1 фоизга камайган (4–
жадвал).

4-жадвал

Наманган вилоятида пахта ҳосилдорлиги даражаси

ўзгариши динамикаси

Туманлар

Йиллар бўйича хосилдорлик даражаси %

2015 йилда

2011йилга нисбатан,

(%)

2011

йил

2012

йил

2013

йил

2014
йил

2015
йил

1

2

3

4

5

6

7

Мингбулоқ

23,1

22,9

22,3

23,0

22,3

96,5

Косонсой

24,4

25,4

25,5

25,0

25,1

102,9

Наманган

34,8

35,0

35,9

36,4

34,5

99,1

Норин

33,8

33,5

31,5

32,7

32,0

94,7

Поп

24,0

23,5

23,0

20,8

22,1

92,1

Тўрақўрғон

33,1

27,7

32,2

32,8

33,9

102,4

Уйчи

33,9

35,0

34,6

35,0

33,9

100

Учқўрғон

35,7

34,0

33,5

34,1

33,6

94,1

Чортоқ

26,8

31,0

26,3

29,6

29,1

108,65

Чуст

23,8

24,7

24,7

22,5

25,0

105,0

Вилоят бўйича

28,5

28,2

28,0

27,9

27,9

97,9

Манба: Наманган вилояти Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси маълумотлари

асосида тайёрланган.


Вилоятда 2011-2015 йилларда ҳосилдорлик ошиши Косонсой, Тўрақўрғон,

Уйчи, Чортоқ ва Чуст туманларида кузатилган. Энг юқори ўсиш Чортоқ
туманида содир бўлган. Туманда 2011 йилда ҳосилдорлик 26,8 центнер, 2012
йилда 31,0 центнер, 2015 йилга келиб ҳосилдорлик 29,1 центнерни ташкил
этган.

Таҳлиллар кўрсатишича, Наманган вилоятида пахтачилик йўналишидаги

фермер хўжаликлари ердан, моддий-техника воситаларидан самарали


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

8

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

фойдаланиш ҳамда молиявий жиҳатидан ўзларини таъминлай олишлари учун
мақбул миқдор деб ҳисоблаймиз.

Хулоса ва таклифлар

Юқоридаги таҳлил маълумотлари асосида қуйидаги хулосалар ишлаб

чиқилди:

1. Вилоятда пахта ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгариб боришига ҳам

интенсив, ҳам экстенсив омиллар таъсир кўрсатганлиги билан мамлакат
миқёсида амалга оширилган тадбирлар асосий омил ҳисобланган: Жумладан:

- биринчидан, республика аҳолисининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган

талабини қондириш ва дон мустақиллигини таъминлаш мақсадида ғалла экин
майдонларини кенгайтирилиши;

- иккинчидан, экологик мувозанатни сақлаш ва тупроқ унумдорлигини

ошириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар натижасида пахта якка
ҳокимлигига барҳам бериш йўналишида олиб борилган тадбирлар;

- учинчидан, ерларнинг экологик жиҳатдан бузилиши кимёвий моддалар,

минерал ўғит ва пестицидларни тинимсиз ишлатиш оқибатида янада
кучаймоқда[7]. Пахта экилаётган майдонларга солинаётган минерал
ўғитларнинг илмий асосланган нисбати бузилиши ва алмашлаб экиш тизими
издан чиқиши натижасида тупроқ унумдорлигини ошириш имкониятлари
чекланиб қолмоқда ва натижада экин майдонларининг тупроқ унумдорлиги
салоҳиятидан фойдаланиш имкони пасаймоқда.

2. Вилоятда пахтачиликни ривожлантириш ва тармоқ самарадорлигини

оширишда қуйидагиларга эътибор бериш лозим:

- экин майдонлари тупроқ унумдорлигини оширишнинг муҳим омили

бўлган алмашлаб экишни илмий асосда жорий этиш;

- алмашлаб экиш тизими издан чиққан туманларда экин майдонларига

минерал ва маҳаллий ўғитларни солишда илмий асосланган нисбатларга
эътибор қаратиш ва бошқалар.

3. Ҳозирда пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида пахта

етиштиришда уларнинг жойлашган ҳудудлари ҳам пахтачилик иқтисодига
турли хил таъсир кўрсатмоқда. Лекин, фермер хўжаликларида пахтачилик
тармоғи иқтисодий самарадорлигини оширишга ва хўжаликларнинг молиявий
барқарорлигини

таъминлашга

қаратилган

тадбирлар

қаторида

экин

майдонларида фақат давлат буюртмасига пахта ва ғалла етиштириш билангина
чегараланмай хўжаликлар молиявий ҳолатини яхшилаш мақсадида кўпроқ
фойда келтирувчи экинларни жойлаштиришга эътибор қаратиш мақсадга
мувофиқ.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Каримов И. 2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча

мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар
стратнгиясини изчил давом эттириш йили бўлади. –Т.: Ўзбекистон, 2014 йил 3-
б.

2. Каримов И. Бош мақсадимиз-иқтисодиётимизда олиб бораётган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

9

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ислоҳотларни ва таркибий ўзгаришларни кескин чуқурлаштириш, хусусий
мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка кенг йўл очиб беришдир номли
маърузасини ўрганиш бўйича илмий-оммабоп рисола.Т:, 2016 й, 113-114-б.

3. Абдуғаниев А. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти. – Т.: Ўзбекистон

Ёзувчилар уюшмаси Адабиёт Жамғармаси. 2004,26-бет

4. Ражабов И. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида агроресурслар

бозори мувозанати ва ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги. Дис. иқтисод
фанлари доктори. Т.2006й 11бет.

5. Хусанов Р.А., Дадабоев Т.Ю., Дадабоев Д.Ю. Агросаноат комплекси

иқтисодиёти. - Т.: Ўзбекистон. 2003. Бет 470.

6. Шерматов О.А. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида пахтачиликни

ривожлантириш ва иқтисодий самарадорлигини ошириш йўллари. Дис. иқт.
фан. ном. – Т.: 2006. (10-11 б.)

7. И.Каримов “Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг

муҳим захиралари” мавзусидаги халқаро конференциядаги нутқи. //Халқ сўзи,
2014 йил 6 июнь.

8.

http://agro.uz/uz/news/agro

Библиографические ссылки

Каримов И. 2014 йил юкори усиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, узини оклаган ислохотлар стратнгиясини изчил давом эттириш Йили булади. -Т.: Узбекистан, 2014 йил 3-б.

Каримов И. Бош максадимиз-иктисодиётимизда олиб бораётган ислохотларни ва таркибий узгаришларни кескин чукурлаштириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка кенг йул очиб беришдир номли маърузасини урганиш буйича илмий-оммабоп рисола.Т:, 2016 й, 113-114-6.

Абдуганисв А. Кишлок хужалиги иктисодиёти. - Т.: Узбскистон Ёзувчилар уюшмаси Адабиёт Жамгармаси. 2004,26-бет

Ражабов И. Иктисодиётни эркинлаштириш шароитида агрорссурслар бозори мувозанати ва ишлаб чикаришнинг самарадорлиги. Дис. иктисод фанлари доктори. Т.2006Й 11бст.

Хусанов Р.А., Дадабоев Т.Ю., Дадабоев Д.Ю. Агросаноат комплекси иктисодиёти. - Т.: Узбскистон. 2003. Бет 470.

Шерматов О.А. Иктисодиётни эркинлаштириш шароитида пахтачиликни ривожлантириш ва иктисодий самарадорлиги и и ошириш йуллари. Дис. икт. фан. ном. -Т.: 2006. (10-11 б.)

И.Каримов “Узбекистонда озик-овкат дастурини амалга оширишнинг мухим захиралари” мавзусидаги халкаро конференциядаги нутки. //Халк сузи, 2014 йил 6 июнь.

http '.Иagro

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов