Улучшение инвестиционной среды при финансировании инвестиций

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
85-94
2
0
Поделиться
Махмудов, С. (2020). Улучшение инвестиционной среды при финансировании инвестиций. Экономика и инновационные технологии, (4), 85–94. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11674
Самариддин Махмудов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

Ассистент кафедры корпоративного управления

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье обсуждаются и делаются выводы, основанные на исследовании особенностей улучшения формирования инвестиционного климата при финансировании инвестиций в стране в сложившейся ситуации.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

97

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШДА ИНВЕСТИЦИОН

МУҲИТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Маҳмудов Самариддин Баҳриддинович

Тошкент давлат иқтисодиёт университети, “Корпоратив бошқарув”

кафедраси ассистенти

E-mail:

samariddin.makhmudov@bk.ru

Аннотация:

Ушбу

мақолада

ҳозирги

шароитда

республикамизда

инвестицияларни молиялаштиришда инвестицион муҳитини шакллантиришни
такомиллаштиришнинг

ўзига хос хусусиятлари бўйича ўрганишлар асосидаги

муҳокама ва хулосалар кўзда тутилган

.

Аннотация:

В данной статье обсуждаются и делаются выводы, основанные на

исследовании особенностей улучшения формирования инвестиционного климата при
финансировании инвестиций в стране в сложившейся ситуации.

Abstract:

This article discusses and draws conclusions based on a study of the features

of improving the formation of the investment climate in financing investments in the country in
this situation.

Калит сўзлар:

инвестиция, инвестиция муҳити

,

инвестицион жозибадорлик,

ялпи

ички

маҳсулот,

инвестор,

инвестицион

фаолият,

инвестицияларни

молиялаштириш

.

Кириш

Ўзбекистон

Республикасида

иқтисодиётнинг

устувор

тармоқларини

ривожлантириш учун хорижий инвестицияларни жалб қилиш сиёсати

-

мавжуд

маблағлардан, вақт ва имкониятлардан тўғри фойдаланиш, яратилган шарт

-

шароитлардан келиб чиққан ҳолда бойликларни самарали тасарруф этиш ва шу йўл
билан мамлакат иқтисодиётини юксалтириш, унинг жаҳон иқтисодий тизимига
интеграциялашувини рағбатлантириш йўли билан инвестицияларни фаол жалб
қилишга ва улардан оқилона

фойдаланишга қаратилган.

Мамлакатнинг ижтимоий

-

иқтисодий тараққиёти аҳоли даромадларининг

ошиши, турмуш шароитининг яхшиланиши, асосан миллий иқтисодиётнинг турли
соҳа ва тармоқларига жалб этилаётган инвестиция маблағларининг ҳажми ва
таркибига боғлиқ. Шундай экан, ҳар бир давлат ўз ҳудудида инвестиция
маблағларини жалб этишнинг жозибадор муҳитини шакллантиришга алоҳида

эътибор қаратиши муқаррар.

Яқин

келажакда

мамлакатнинг

ижтимоий

-

иқтисодий

тараққиётини

ривожланаётган давлатларнинг иқтисодий жиҳатдан юқори ривожланиш даражасига
етказиб олишни мақсад қилган Ўзбекистоннинг инвестицион жозибадорлигини
тадқиқ этиш, инвестиция маблағларининг ички капитал ресурслар ҳамда хорижий
инвестиция ва кредитлар асосида кўпайишига эришиш бўйича таклиф ва тавсиялар
ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади.

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили

Ўзбекистон

Республикасининг

Президенти

Ш.Мирзиёв

томонидан

ривожланишнинг узоқ муддатга мўлжалланган концепциялари ишлаб чиқилиши, бу


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

98

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

борада биринчи қадам сифатида Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат
дастурлари қабул қилиниб, мазкур дастурларни молиялаштириш фонди ташкил
этилиши таъкидланди. Бунда иқтисодиётни ривожлантиришда аҳоли қўлида
тўпланган маблағларни инвестиция шаклида ҳаракатга келтириш, одамларда
тадбиркорлик ҳиссини кучайтириш муҳим вазифаларимиздан бири эканлиги эътироф
этилди [1].

Инвестицион фаолиятни амалга оширишни молиявий жиҳатдан таъминловчи

манбаларнинг таҳлили юзасидан иқтисодчи олимларнинг фикр ва мулоҳазаларига
тўхталадиган

бўлсак,

инвестицион

фаолиятни

молиялаштиришнинг

бозор

механизмларини назарий жиҳатлари қатор иқтисодчи олимлар томонидан тадқиқ

этилган.

Масалан,

проф.

Я.Миркиннинг

фикрига

кўра,

инвестицияларни

молиялаштиришнинг реал, истиқболли шакли компанияларнинг жамғармаларини
иккиламчи бозордан акциядорлик капиталига жойлаштиришни кўпайтириш
ҳисобланади, аммо инвестицияларни молиялаштиришнинг манба даражаси жуда
паст

[2].

Таниқли иқтисодчи олимлардан У. Шарп

ҳам

инвестиция фаолиятини фонд

бозори орқали молиялаштириш механизмига алоҳида эътибор қаратади. Унинг
фикрига кўра, қимматли қоғозларнинг даромадлилиги ва рисклилиги ўртасидаги
тўғридан

-

тўғри алоқага эга бўлган оқилона инвестицион стратегия инвестицион

фаолиятни молиялаштиришнинг асоси ҳисобланади. Молиявий воситачилар (тижорат
банклари, жамғарма ва кредит уюшмалари, кредит иттифоқлари, суғурта
компаниялари, ўзаро ёрдам фондлари, пенсия фондлари) эса, корпорацияларни
фонд бозоридан қўшимча маблағлар жалб қилиш имкониятини билвосита
таъминлайди

[3].

Фикримизча, Я.Миркиннинг фонд бозори орқали инвестицион фаолиятни

молиялаштириш механизми хусусидаги фикри алоҳида илмий

-

амалий аҳамият касб

этади. Бунинг боиси шундаки, кўпчилик МДҲ мамлакатларида корпоратив акция ва
облигацияларга қилинадиган инвестицияларнинг риск даражаси юқорилиги ва
инвесторлар ишончининг пастлиги фонд бозорининг ривожланишига тўсқинлик
қилаётган асосий сабаблар эканлиги қатор илмий изланишларда ўз ифодасини
топган.

У.Шарпнинг

инвестицион

фаолиятни

молиялаштиришда

молиявий

воситачиларнинг роли хусусидаги фикрига мувофик, улар инвестицион фаолиятни
молиялаштиришнинг фаол субъектларидан бири ҳисобланади.

Айрим адабиётларда ишлаб чиқаришни, тадбиркорликни ривожлантириш,

фойда олиш ёки бошқа пировард натижалар олиш мақсадларида турли тармоқлар,
инвестицион лойиҳаларга молиявий, мулкий ва интеллектуал неъматлар
қўйилмаларининг

жами

турини

инвестициялар

деб

аталади

[

4

].

Ушбу

муаллифларнинг фикрича, инвестициялар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга ёки уни
янгилашга, яъни реал капитални оширишга сарфланган ресурслар ҳисобланади.
Лекин шуни ҳам айтиш керакки, инвестициялар нафақат реал капитални оширишга
сарфланадиган ресурслардир, ушбу ресурслар моддий, номоддий активларга,
қимматли қоғозларни сотиб олишга ҳам сарфланади. Инвестициялар келажакда
фойда яратиш мақсадида иқтисодий ресурсларни узоқ муддатга ишлатиш деб ҳам
тушунилади[

5

]. Яъни, капитални капитализациялаш ва жамғармаларни яратиш


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

99

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

мақсадида пировард мақсадга етишгача молиявий ресурсларни банд қилиш
инвестициялар деб аталади[

6].

Ўзбекистонлик олимлар: «Инвестиция –

бу мулк шаклидан қатъи назар

тадбиркорлик асосида фаолият юритаётган жисмоний ва юридик шахслар ёки
давлатнинг иқтисодий ва ижтимоий самара олиш мақсадида ўз ихтиёридаги
молиявий, моддий ва интеллектуал бойликларини қонун доирасида бўлган ҳар
қандай

тадбиркорлик

объектига

сарфлашидир»[

7

].

Фикримизча,

юқорида

келтирилган муаллифларнинг «Инвестиция» тушунчасига берган таърифлари ҳозирги
шароитга ва бозор иқтисодиёти талабларига мос келади.

Шуни айтиш лозимки, дунё ҳамжамиятининг ҳозирги тараққиёт босқичида

бирор мамлакат инвестицияларсиз ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишга эриша

олмайди. Инвестиция ресурсларини ўз вақтида миллий иқтисодиётига жалб қила
олмаган, пул маблағлари танқислигини бошидан кечираётган давлатлар, ижтимоий

-

иқтисодий жиҳатдан орқада қолиб кетиши ҳеч гап эмас. Бундай ҳолатда муаммонинг
энг яхши ечимларидан бири –

молиявий маблағлари ортиқча бўлган ривожланган

мамлакатлардаги капитал ресурсларни, ривожланаётган давлатлар иқтисодиётига
жалб этишдир. Инвестициялар ёрдамида қуйидаги вазифаларни ҳал этиш мумкин.
Биринчидан, инвестиция ички бозорда харидоргир бўлган, импорт товарлари ўрнини
босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган янги корхоналар қуриш, янги иш
ўринларини яратиш имконини беради.

Тадқиқот методологияси

Ушбу мақолада Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар иқтисодчи олимларининг

инвестициялар ва инвестицион муҳит жозибадорлигини

амалга оширишни молиявий

жиҳатдан таъминловчи манбаларнинг таҳлилига бағишланган илмий асарлари
ўрганилган. Тадқиқот методологияси сифатида адабиётларнинг қиёсий таҳлили ва
фаразни асослаш усулларидан фойдаланилган.

Таҳлил ва натижалар

Шуни айтиш лозимки, дунё ҳамжамиятининг ҳозирги тараққиёт босқичида

бирор мамлакат инвестицияларсиз ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишга эриша

олмайди. Инвестиция ресурсларини ўз вақтида миллий иқтисодиётига жалб қила
олмаган, пул маблағлари танқислигини бошидан кечираётган давлатлар, ижтимоий

-

иқтисодий жиҳатдан орқада қолиб кетиши ҳеч гап эмас. Бундай ҳолатда муаммонинг
энг яхши ечимларидан бири –

молиявий маблағлари ортиқча бўлган ривожланган

мамлакатлардаги капитал ресурсларни, ривожланаётган давлатлар иқтисодиётига
жалб этишдир. Инвестициялар ёрдамида қуйидаги вазифаларни ҳал этиш мумкин.

Биринчидан,

инвестиция ички бозорда харидоргир бўлган, импорт товарлари

ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган янги корхоналар қуриш, янги иш
ўринларини яратиш имконини беради.

Иккинчидан,

мамлакатда фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг ишлаб

чиқариш ҳажмини кенгайтириб, уларнинг хусусий капитал миқдорини оширади.

Учинчидан,

миллий иқтисодиётда технологик янгиланиш юз беради,

корхоналарга янги техника ва замонавий ускуналар ўрнатилади. Натижада жаҳон
бозорида рақобатлаша оладиган миллий маҳсулотлар ишлаб чиқарила бошлайди.

Тўртинчидан,

миллий ишлаб чиқарувчилар томонидан кредит маблағлари

ҳисобидан истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш имкони яратилади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

100

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Бешинчидан,

миллий иқтисодиётнинг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашуви

амалга ошади.

Инвесторларнинг миллий иқтисодиётга маблағ киритиши кўп жиҳатдан

нафақат корхоналар рейтинги ёки хўжалик фаолияти натижаларига, балки
мамлакатнинг геосиёсий жойлашуви ва давлат томонидан юритилаётган ички
сиёсатга ҳам боғлиқ. Инвесторлар маблағ йўналтириш учун энг барқарор
мамлакатларни танлайдилар. Шунинг учун дунёнинг барча мамлакатлари имкон
қадар инвестицион рискни камайтиришга оид ишларни бажаришга ҳаракат
қиладилар. Мамлакатимизда ҳам миллий иқтисодиётда инвестиция муҳитининг
жозибадорлигини

ошириш учун бир қанча

ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистонда хорижий инвесторларни жалб этиш учун қуйидаги

шарт

-

шароитлар мавжуд:

сиёсий барқарорлик;

хусусий мулк ва рақобатни ҳимоялайдиган қонунчилик базасининг

шакллангани;

инвестиция жараёнини қўллаб

-

қувватлайдиган инфратузилманинг барпо

этилгани;

мамлакатнинг қулай географик жойлашуви;

агросаноат секторини ривожлантириш салоҳиятининг юқорилиги ва

мамлакатнинг минерал

-

хомашё ресурсларига бойлиги;

юқори малакага эга меҳнат

ресурсларининг мавжудлиги;

савдо учун ички бозор ҳажмининг етарли даражада кенглиги.

Ўзбекистон Республикасида 2019 йилнинг январь

-

декабрь ойларида иқтисодий

ва ижтимоий соҳаларни ривожлантириш учун жами молиялаштириш манбалари
ҳисобидан 189,9 трлн. сўм, (доллар эквивалентида 21,5 млрд. АҚШ долл.) ёки 2018
йилга нисбатан 133,9 % асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилди»[8].

Жаҳон

тажрибаси шуни кўрсатадики, қайси давлат фаол инвестиция сиёсатини юритган
бўлса, ўз иқтисодиётининг барқарор ўсишига эришган

.

Жаҳонда хорижий капитални жалб этиш бўйича мамлакатлар ўртасида кескин

кураш кетмоқда. Хорижий инвестициялар ҳажми, унинг сифати ва қулай шартларидан
фойдаланиш борасида ривожланган мамлакатларда йилдан йилга инвестицион
муҳит

жозибадорлигини

таъминлашга

хизмат

қиладиган

инновацион

инструментларнинг турли кўринишлари юзага келмоқда.

Мамлакатимизнинг

ички

иқтисодиётида

шаклланган

жамғарма

маблағларининг миқдори ялпи ички маҳсулот ҳажми ва истеъмол даражасига
боғлиқдир. Хорижий мамлакатлар, хусусан, янги индустриал давлатлар,

Гонконг,

Сингапур, Жанубий Корея, Тайван амалиёти шуни кўрсатмоқдаки, иқтисодий ўсиш
даражаси 10 фоиздан юқори кўрсаткич қайд қилинган даврда мамлакат
иқтисодиётига киритилган инвестициялар салмоғи ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)га
нисбатан 35–40 фоизни ташкил этган бўлиб, уларнинг катта қисми ички
инвестициялар ҳисобига тўғри келган.

Бир сўз билан айтганда, мазкур даврда оддий фуқаролардан тортиб, то миллий

иқтисодий субъекларнинг барчаси «белни маҳкам боғлаб» иш тутишни лозим топган,
яъни, истеъмол қилиш ҳажмини камайтириб, жамғармалар салмоғини оширишга ўз
ҳиссаларини қўшишган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

101

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Республикамизда асосий капиталга ўзлаштирилган инвестицияларнинг юқори

ўсиш суръатларига эришилишда тўғридан

-

тўғри хорижий инвестиция ва

кредитларнинг юқори ўсиш суръатлари асосий омил

бўлди. Улар 2018 йилга нисбатан

3,9 мартага ўсиб, жами асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажмининг –

31,0 %ини, шундан тўғридан

-

тўғри хорижий инвестицияларнинг 19,6 % (ёки 3,6 марта

ўсишни) ташкил этди

[10].

Аммо мамлакатимиз ижтимоий

-

иқтисодий ривожланиш борасида стратегик

мақсадларни белгилаб олган экан, уларни амалга ошириш учун миллий иқтисодиётга
инвестициялар ҳажмини ошириш зарур бўлади.

Буни,

биринчидан,

ички инвестициялар ҳажмини кўпайтириш,

иккинчидан,

ташқи инвестицияларни миллий иқтисодиётга жалб этиш негизида амалга ошириш
мумкин. Юқорида қайд этилганидек, ички иқтисодиётда шаклланган жамғарма
маблағларининг миқдори ЯИМ ва истеъмол ҳажми билан чекланган

.

Миллий иқтисодиётга инвестициялар ҳажмини ички инвестициялар асосида

кўпайтириш учун қуйидаги ишларни амалга ошириш лозим:

жамғармаларни инвестицияга айлантириш билан боғлиқ мавжуд

механизмни такомиллаштириш;

тижорат банклари томонидан аҳоли қўлида мавжуд пул ресурсларини, хоҳ у

миллий, хоҳ хорижий валютада бўлсин, жалб қилиш ва уларни тадбиркорлик
субъектларига кредит маблағлари

сифатида бериш;

аҳоли қўлида йиғилган пул маблағларини «Тошкент» фонд биржаси орқали

инвестиция жараёнига жалб қилиш ва ҳоказо.

Кўриниб турибдики, ички инвестиция маблағларини миллий иқтисодиётга

янада жадал жалб қилиш, мамлакатимизда мавжуд капитал ресурсларни иқтисодиёт
тармоқларига йўналтириш механизмини такомиллаштириш билан боғлиқ босқични
босиб ўтишни тақозо этади.

Миллий иқтисодиётга инвестициялар киритиш ҳажмини оширишда ички

инвестицияларга муқобил омил –

бу фақат хорижий инвестициялар ва кредит

маблағлари ҳисобланади. Шундай экан, бугунги кунда хорижий инвестицияларни
миллий иқтисодиётга жалб қилиш билан боғлиқ мавжуд

барча ресурс ва захираларни

ўрганиш ва қайтадан кўриб чиқиш, чет эл капиталини миллий корхоналарга
йўналтириш механизмини такомиллаштириш борасида иш олиб бориш лозим
бўлади

.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги «Тўғридан

-

тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги
қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида»ги фармони мамлакатимизда инвестиция

муҳитини янада яхшилаш, хусусийлаштириш, ишлаб чиқаришни модернизация
қилиш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва реконструкция қилиш, республиканинг
ортиқча ишчи кучи мавжуд бўлган минтақаларида янги иш жойларини яратиш,
хорижий инвесторлар учун ишончли ҳуқуқий ҳимоя ва кафолатларни таъминлашга
қаратилган.

Унга кўра, тўғридан

-

тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган

иқтисодиёт тармоқлари корхоналари асосий фаолияти бўйича даромад солиғи, мулк
солиғи, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва ҳудудларни ободонлаштириш
солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган ягона солиқ тўлашдан,


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

102

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

шунингдек, Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан хорижий
инвестициялар ҳажми қуйидагича бўлганда озод қилинади:

300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача –

3 йил муддатга;

3 миллиондан ортиқ АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача –

5 йил

муддатга;

10 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда –

7 йил муддатга.

2019 йилнинг январь

-

декабрида ўзлаштирилган хорижий инвестиция ва

кредитларнинг Ялпи ички маҳсулотга нисбати 16,9 % ни ташкил этиб, 2018 йилга
нисбатан 9,5 % пунктга кўпайди. Ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва
кредитларнинг доллар эквивалентидаги қиймати 9803,5 млн. АҚШ долларини ташкил
этиб, ундан 4205,4 млн. АҚШ доллари тўғридан

-

тўғри хорижий инвестицияларни, ёки

жами хорижий инвестиция ва кредитларнинг 42,9 % ини ташкил этди.

Ўзлаштирилган тўғридан

-

тўғри хорижий инвестицияларнинг ҳажми 2019

йилнинг январь

-

декабрь ойларида 37171,3 млрд. сўмни ёки 2018 йилга нисбатан 3,6

мартани ташкил қилди

[9].

Тўғридан

-

тўғри хорижий инвестициялар (ТТХИ) бугунги кунда нафақат оддий

пул ўтказмалари, балки молиявий ва номоддий активлар, жумладан, технологиялар,
бошқарувчилик қобилияти, маркетинг кўникмалари

кўринишида ҳам кириб

келмоқда

.

Инвестиция қабул қилаётган (реципиент) мамлакат учун ТТХИларнинг асосий

аҳамияти қуйидаги йўналишларда ўз ифодасини топади:

ТТХИ капитал тўпланишнинг қўшимча манбаси сифатида иқтисодий ўсиш

суръатларини тезлаштиради ва иқтисодиётни таркибий қайта қуришга ижобий таъсир
кўрсатади;

ТТХИ оқими бошқа шаклдаги капитал импорти, яъни портфель инвестициялар

ва банк ссудаларининг киришини рағбатлантиради;

ТТХИ оқими мамлакатга янги техника ва технологиялар киришини

рағбатлантиради ва янги иш ўринларини яратиш орқали юқори малакали ишчиларга
бўлган талабни оширади.

Иқтисодиётни модернизация қилиш, ислоҳотларни чуқурлаштириш, янги

ишлаб

чиқариш қувватлари ва асосий фондларни яратиш, мамлакат иқтисодиётининг

тармоқ ва соҳаларида амалда фаолият юритаётган техника ва технологияларни
янгилаш, уларни қўллаб

-

қувватлаш инвестицион жараёнларни нечоғлик тўғри ва

самарали амалга оширишга боғлиқ.

Шу боисдан ҳам, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва

технологик жиҳатдан янгилаш, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, транспорт

-

коммуникация ва ижтимоий инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга
қаратилган фаол инвестиция сиёсатини олиб боришга алоҳида

эътибор

қаратилмоқда.

Бунинг

учун

марказлашган,

марказлашмаган

жамғармалар

маблағлари, хорижий инвестициялар ва кредитларни ўзлаштиришга ҳамда улардан
самарали фойдаланиш масалаларига урғу берилмоқда.




background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

103

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Жадвал

Молиялаштириш манбалари бўйича асосий капиталга инвестициялар

[9].

(2019 йил ҳолатига

)

Инвестициялар

ҳажми, млрд.

сўм

Ўсиш

суръати,

% да

Жамига

нисбатан

% да

Асосий капиталга инвестициялар

189924,3

133,9

100,0

шу жумладан:

Марказлашган инвестициялар

50686,8

120,0

26,6

бюджет маблағлари

14518,0

117,7

7,6

сув таъминоти ва канализация

тизимларини ривожлантириш жамғармаси

1759,2

198,9

0,9

Жисмоний тарбия ва спортни

ривожлантириш жамғармаси

31,3

9,6

0,02

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси

6511,9

71,2

3,4

Ўзбекистон Республикаси

кафолати остида

хорижий кредитлар

27866,4

142,4

14,7

Марказлашмаган инвестициялар

139237,5

139,8

73,4

Корхона маблағлари

39292,3

90,5

20,7

Аҳоли маблағлари

16302,5

103,0

8,6

Тўғридан

-

тўғри хорижий инвестиция ва

кредитлар

58786,7

3,9

31,0

улардан

:

тўғридан

-

тўғри хорижий инвестициялар

37171,3

3,6

19,6

тижорат банклари кредитлари

ва бошқа қарз

маблағлари

24856,0

98,2

13,1


Жадвал маълумотларидан кўринадики, марказлашган молиялаштириш

манбалари ҳисобидан 50686,8 млрд. сўм (жами инвестициялар ҳажмининг 26,6 % ва
ўтган йилдаги кўрсаткичга нисбатан 3,1 % пунктга кам) ёки 2018 йилга нисбатан 120,0
% асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилди, мос равишда, марказлашмаган
молиялаштириш манбалари ҳисобидан 139237,5 млрд. сўм ёки 139,8 % (7

3,4 %)

асосий капиталга

инвестициялар ўзлаштирилган

.

Ўзбекистон Республикаси кафолати остидаги хорижий кредитлар улуши 2018

йил билан солиштирганда 0,9 % пунктга ўсди. 2019 йил давомида қуйидаги йирик
инвестиция лойиҳаларнинг амалга оширилиши Ўзбекистон Республикаси Давлат
кафолати остидаги хорижий кредитларнинг юқори ўсиш суръатларига эришилишига
сабаб бўлди:

-

тозаланган метан асосида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқаришга

мўлжалланган Шўртан газ

-

кимё мажмуаси қурилиши

лойиҳаси бўйича ўзлаштирилган

ҳажм;

-

Навоий иссиқлик электр станциясида 450 MVt қувватли иккинчи буғ

-

газ

қурилмасини кенгайтириш лойиҳаси бўйича ўзлаштирилган ҳажм;

-

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида қуввати 450 MVt дан бўлган икки буғ

-

газ қурилмасидан таркиб топган жами қуввати 900 MVt

бўлган янги иссиқлик электр

станцияси қурилиши лойиҳаси бўйича ўзлаштирилган ҳажм;


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

104

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

-

«Навойазот» АЖ да поливинихлорид (ПВХ), каустик сода ва метанол ишлаб

чиқариш мажмуаси қурилиши лойиҳаси бўйича ўзлаштирилган ҳажм;

-

Поп

-

Наманган

-

Андижон темир йўл участкаларини электрлаштириш лойиҳаси

бўйича ўзлаштирилган ҳажм;

-

Поп

-

Қўқон

-

Андижон участкасини электрлаштириш билан бирга Ангрен

-

Поп

электрлаштирилган темир йўл линияларини қурилиши бўйича ўзлаштирилган ҳажм;

-

“Шарғункўмир” АЖ кўмир қазиб олиш лойиҳавий қувватини йилига 900 минг

тоннага етказиш учун модернизация қилиш лойиҳаси бўйича ўзлаштирилган ҳажм;

-

Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида канализация тизими ва тозалаш

иншоотларини реконструкция қилиш лойиҳаси бўйича ўзлаштирилган ҳажм;

-

Сирдарё вилояти Боёвут,

Ховос, Мирзаобод, Сардоба ва Оқолтин туманлари

аҳоли яшаш пунктларида ва туман марказларида сув таъминоти тизимини
такомиллаштириш лойиҳаси бўйича ўзлаштирилган ҳажм;

-

Бухоро вилояти Олот, ҳамда Қоракўл туманларида ичимлик суви таъминоти

тизимини такомиллаштириш лойиҳаси бўйича ўзлаштирилган ҳажм;

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан иқтисодиётнинг нефт

-

газ,

энергетика тармоқларига ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 6511,9 млрд. сўмни
(доллар эквивалентида 736,7 млн. АҚШ доллари) ва 2018 йилга нисбатан 71,2 % ни
ташкил қилди. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга
оширилган йирик инвестиция лойиҳаларига қуйидагиларни келтириш мумкин:

-

Тахиатош иссиқлик электр станциясида 230

-

280 MVt қувватли иккита буғ

-

газ

қурилмаси қурилиши;

-

Навоий иссиқлик электр станциясида 450 MVt қувватли 2 буғ

-

газ қурилмасини

кенгайтириш бўйича қурилиш ишлари;

-

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида қуввати 450 MVt дан бўлган икки буғ

-

газ қурилмасидан таркиб топган жами қуввати 900 MVt бўлган янги иссиқлик

электр

станцияси қурилиши;

-

"Ауминсо

-

Амантой конлари"да олтин

-

маъданли конларни қазиб олиш ва

қайта ишлаш бўйича конларни қуриш (ТМЗ

-5) (I-

II босқич);

-

Тошкент вилояти (Олмалиқ шаҳри)да “Ёшлик 1” конини ўзлаштириш;

-

“Мурунтау” карьерига ишлов бериш (V босқич)

.

Марказлашмаган инвестицияларнинг молиялаштириш манбалари асосан

тўғридан

-

тўғри ва бошқа хорижий инвестиция ва кредитлар (жами инвестициялар

ҳажмига нисбатан 31,0 %), корхоналарнинг ўз маблағлари (20,7 %) ҳисобидан амалга
оширилди.

Тижорат банклари

кредитлари ва бошқа қарз маблағлари ҳисобидан

Намунавий лойиҳалар асосида шаҳар ва қишлоқ жойларда турар жойлар қурилиши
бўйича йирик давлат аҳамиятидаги ижтимоий инвестиция лойиҳаси амалга
оширилди.

Тўғридан

-

тўғри ва бошқа хорижий инвестиция ва кредитлар

ҳисобидан

қуйидаги йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилди:

-

Қандим

конлар гуруҳини ишлаб чиқаришга тайёрлаш ва газни қайта ишлаш

заводининг қурилиши;

-

Хаузак ва Шоди конларини ишлаб чиқаришга тайёрлаш, шунингдек

ҚувачиОлот конларини кенгайтириш;


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

105

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

-

Хисор инвестиция блоки ва Устюрт ҳудудида маҳсулотни тақсимлаш бўйича

битим асосида конлар билан ишлаш ва углеводород қазиб чиқаришни ташкил этиш;

-

ОАЖ "Unitel" хорижий компанияси томонидан Тошкент шаҳрида уяли алоқа

тизимини кенгайтириш;

-

ОАЖ "Indorama Agro" хорижий компанияси томонидан Қашқадарё ва Сирдарё

вилоятларида пахта тўқимачилик кластерида ишлаб чиқаришни ташкил қилиш.

Давлат бюджети маблағларининг жами асосий капиталга ўзлаштирилган

инвестициялар ҳажмидаги улуши 7,6 % ташкил этиб, 2018 йилга нисбатан 1,1 %
пунктга камайди. Давлат бюджети маблағлари Ўзбекистон Республикаси
инфратузулмасини ривожлантириш, ижтимоий соҳани қўллаб

-

қувватлаш ва турмуш

тарзини яхшилаш мақсадлардаги манзилли инвестиция дастурини бажаришга
йўналтирилди.

Хулоса ва таклифлар

Хулоса ўрнида таъкидлаш лозимки, иқтисодиётга инвестицияларни жалб

этишни ривожлантириш фаол инвестиция сиёсати орқали амалга оширилади.
Инвестиция сиёсати давлат иқтисодий сиёсатининг таркибий қисми сифатида
белгиланган стратегик мақсадларга эришиш ҳамда иқтисодий сиёсатнинг қисқа
муддатли ва узоқ истиқбол учун белгиланган вазифаларини бажаришга хизмат
қилади. Шу нуқтаи назардан у ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш,
иқтисодиётни юксалтириш ва ижтимоий муаммоларни ҳал этиш мақсадида
иқтисодий фаолият

субъектлари учун қулай хўжалик юритиш шароитларини яратиш

орқали мамлакатда инвестиция фаолиятини ривожлантиришга қаратилган мақсадли
тадбирлар мажмуини ифода этади. Унинг асосий мақсади миллий иқтисодиётни
ривожлантиришга йўналтирилган инвестиция фаолиятини янада ривожлантириш ва
жамият ишлаб чиқариши самарадорлигини оширишдан иборат.

Иқтисодиёт

тармоқлари ва ҳудудларининг ривожланиши ҳамда уларда амалга

оширилаётган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш инвестицияларни жалб
этиш манбаларига ва ҳолатига қанчалик боғланганлигини аниқлаш мумкин.

Инвестиция

фаолиятини

молиялаштиришда

инвестицион

муҳитни

ривожлантиришни такомиллаштириш қуйидаги

мақсадлардаги ислоҳотлар ижроси

самарасига бевосита боғлиқдир:

–очиқ иқтисодиёт, соғлом рақобат, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини

тубдан яхшилаш учун зарур шароитларни яратиш;

иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий секторни жадал

ривожлантириш орқали янги иш ўринларини кўпайтириш;

иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш, меҳнат

унумдорлигини

ошириш орқали юқори иқтисодий ўсишни таъминлаш;

«яширин» иқтисодиётга қарши курашиш, унинг ҳажмини кескин

қисқартириш;

валютани эркинлаштириш сиёсатини изчил давом эттириш, барқарор

монетар сиёсатни амалга ошириш;

иқтисодиётни ривожлантиришга доир стратегик вазифаларни рўёбга

чиқаришга қодир малакали кадрларни тайёрлаш мақсадга мувофиқдир

.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

106

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга

Мурожаатномаси, халқ сўзи 2017 йил 22 декабрь.

2.

Миркин Я. Рынок

ценных бумаг России: воздействие фундаментальных

факторов, прогноз и политика развития. –

Москва: Альпина Паблишер. 2002. –

С. 117.

3.

Шарп У. идр. Инвестиции. Пер. с англ

.-

М. ИНФРА

-

М, 2001.

-

С. 9

-10.

4.

Мелкумов Я.С. Инвестиций: Учебное пособие. М.: ИНФРА

-

М,

2003.

5.

Кузиева Н.Р.

Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар молия ва

кредит

механизмини

такомиллаштириш

йўналишлари.

Монография.Т.;”IQTISODMOLIYA”,2006,16

-

бет.

6. Иванов Г.И. Инвестиции: сущность. Виды, механизмы функционирования

/Серия «Учебники, учебные пособия», Ростов н/Д: Феникс, 2002. С.24

-25

7.

Аладьин В.В. Инвестиционная деятельность субъектов Российской

федерации. /В.В. Аладьин. –М: Социум, 2002. С.17.

8. www.stat.uz

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг

201

9 йилдаги маълумотлари асосида.

9.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 20120 йил учун

мўлжалланган энг муҳим устувор вазифалар ҳақидаги Олий Мажлисга
Мурожаатномаси. 2020 йил 24 январь.

10. www.stat.uz

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг

201

9 йилдаги маълумотлари асосида.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, халк, сузи 2017 йил 22 декабрь.

Миркин Я. Рынок ценных бумаг России: воздействие фундаментальных факторов, прогноз и политика развития. - Москва: Альпина Паблишер. 2002. - С. 117.

Шарп У. идр. Инвестиции. Пер. с англ.-М. ИНФРА-М, 2001.-С. 9-10.

Мелкумов Я.С. Инвестиций: Учебное пособие. М.: ИНФРА-М, 2003.

Кузиева Н.Р. Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар молия ва

кредит механизмини такомиллаштириш йуналишлари.

Монография.!.; WIS0DM0LIYA",2006,16-бет.

Иванов Г.И. Инвестиции: сущность. Виды, механизмы функционирования /Серия «Учебники, учебные пособия», Ростов н/Д: Феникс, 2002. С.24-25

Аладьин В.В. Инвестиционная деятельность субъектов Российской федерации. /В.В. Аладьин. -М: Социум, 2002. С.17.

www.stat.uz - Узбекистон Республикаси Давлат статистика цумитасининг 2019 йилдаги маълумотлари асосида.

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 20120 йил учун мулжалланган энг му^им устувор вазифалар х,ак,идаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 2020 йил 24 январь.

www.stat.uz - Узбекистон Республикаси Давлат статистика цумитасининг 2019 йилдаги маълумотлари асосида.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов