Зарубежный опыт финансирования логистических компаний

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
13-20
26
3
Поделиться
Махмудов, С. (2021). Зарубежный опыт финансирования логистических компаний. Экономика и инновационные технологии, (3), 13–20. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11862
Самариддин Махмудов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

Ассистент кафедры корпоративного управления

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье представлены все аспекты денежно-рыночных отношений в экономике Узбекистана, в частности, анализ деятельности предприятий в различных секторах логистической инфраструктуры и совершенствование использования и планирования элементов логистики, роль лизинговых компаний в финансировании логистических компаний и свои решения и предложения.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

13

ЛОГИСТИК КОМПАНИЯЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШДА

ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ


Махмудов Самариддин Бахриддинович

ТДИУ “Корпоратив бошқарув” кафедраси ассистенти

E-mail:

samariddin.makhmudov@bk.ru

Аннотация:

Ушбу мақолада Ўзбекистон Иқтисодиёти тармоқларида замонавий

бозор муносабатларининг барча кўринишлари, хусусан, логистика инфратузилмаларини
турли соҳалардаги корхоналар фаолиятини таҳлил қилиш ва унда логистик
элементларнинг қўллашни ва режалаштиришни такомиллаштириш, логистик
компанияларнинг молиялаштиришда лизинг ташкилотларининг ўрни мавжуд муаммолар
ва уларни бартараф этиш бўйича муаллиф ёндашувлари ва таклифлари келтирилган.

Калит сўзлар:

Логистика, логистик тизим, логистик элементлар, логистик

занжир, логистик хаблар, инфратузилма,лизинг, молиялаштириш, кредитлаш.

Аннотация:

В данной статье представлены все аспекты денежно

-

рыночных

отношений в экономике Узбекистана, в частности, анализ деятельности предприятий в
различных

секторах

логистической

инфраструктуры

и

совершенствование

использования и планирования элементов логистики, роль лизинговых компаний в
финансировании логистических компаний и свои решения и предложения.

Ключевые слова:

Логистика, система логистики, элементы логистики,

логистическая цепочка, логистические узлы, инфраструктура, лизинг, финансирование,
кредитование

.

Abstract:

In this state, all aspects of monetary and market relations in the economy of

Uzbekistan are presented, in particular, an analysis of the activities of enterprises in various sectors
of the logistics infrastructure and improvements in the development and implementation of design.

Key words:

Logistics, logistics system, logistics elements, supply chain, logistics hubs,

infrastructure, leasing, financing, crediting.


Кириш

Бозор иқтисодиёти шароитида мамлакатда логистиканинг тараққий этиш

хусусиятини ички ва ташқи бозор имкониятлари ривожланиш даражасига туртки
бўлмоқда. Унинг асосини хусусий корхоналарнинг бир –

бири билан ўзаро

муносабатларига хизмат кўрсатиш жараёнида товар етказиш сифатини оширишда ва
маҳсулотни энг кам харажатлар билан етказиб боришда ўз

аксини топди. Хусусан,

кейинги ривожланиш босқичи маҳсулотлар бозорида рақобатбардошликни
оширишнинг мустаҳкам усули сифатида логистика имкониятларидан фойдаланиш
ривожланиб бормоқда.

Рақобатчилар билан кескин курашда корхонанинг бошқариш тизимининг

фаолиятида асосий масала унинг фаолияти, логистик стратегияси ва тактикасини
бозорнинг ва истеъмол соҳасининг узлуксиз ўзгариб турувчи вазиятига иложи борича
максимал мослаштиришдан иборат. Ушбу истиқболли соҳани ривожлантириш
мақсадида, давлатимиз томонидан муҳим тадбирлар амалга оширилмоқда ва турли
имтиёзлар яратилмоқда. Бу борада Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

14

2

декабрдаги “2018

-

2022 йилларда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш

ва юк ташишнинг ташқи савдо йўналишларини диверсификациялаш чора

-

тадбирлари

тўғрисида”

ПҚ

-3422-

сон қарорида

логистик инфратузилмасини ривожлантириш

ҳамда модернизациялаш юксак халқаро талаблар ва стандартларга мос келадиган
миллий транспорт тармоғини ривожлантириш соҳасида ягона комплекс стратегияни
ишлаб чиқиш, республика маҳсулот ишлаб чиқарувчиларининг ўз маҳсулотини
минтақа ва жаҳон бозорларига истиқболда олиб чиқиш талаб

-

эҳтиёжларини ҳисобга

олган ҳолда унинг халқаро транспорт коммуникацияларига кенг миқёсда
интеграциялашувини таъминлаш дея таъкидлаганди

[6].

Республикада сўнгги йилларда логистик компанияларда молиялаштиришда

лизинг хизматлари бозорини ривожлантириш ишлари анча фаоллашди. Кичик ва
хусусий бизнес корхоналарида, хўжаликларида логистик фаолиятини йўлга қўйиш ва
унинг ривожланишини таъминлаш учун кўплаб амалий ҳаракатлар қилиш талаб
этилади. Ушбу масаланинг долзарблиги яна шундаки, логистик тизимини қўлламай
туриб молия хизматлари бозорида самарали фаолият кўрсатиб бўлмайди. Бундан
ташқари Ўзбекистон Республикасининг бозор муносабатларига асосланган ягона
иқтисодий тизимга интеграциялашиши ҳам мамлакатимзда ташқи иқтисодий
фаолиятни

ривожланиб

бориши,

логистик

инфратузилмалардан

самарали

фойдаланишни, мазкур йўналиш

логистикаси стратегияларни ишлаб чиқиш долзарб

масалалар жумласидандир

.

Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш босқичида мамлакатимизда кичик

бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини такомиллаштириш борасида айрим ўз ечимини
кутаётган муаммолар ҳам мавжуд. Юқоридаги фикрлар асосида мамлакатимизда
логистик тизимларни ривожлантиришда логистик компанияларнинг молиялаштириш
механизмларини такомиллаштириш ҳамда иқтисодиёт йўналишида амалга
оширилаётган ижобий тенденциялар билан узвий боғлиқлигини эътироф этиш
мумкин.

Мавзуга доир адабиётлар таҳлили

Логистика ва унинг фаолияти бўйича кўплаб илмий ишлар қилинган, қтиоблар

ёзилган ва таърифлар берилган. Европалик иқтисодчи олимлардан бири Джеймс
С.Джонсоннинг фикрича: “Логистика –

маҳсулотларини қайта ишлаб, тайёр маҳсулот

сифатида тайёрланганда олинадиган иқтисодий самарадорлиги

ҳақида маълумотлар

келтирганлар” деб таъриф берган

[1].

Ушбу таърифни таҳлил қиладиган бўлсак, бозор муносабатлари жуда мураккаб

тузилган ва логистика фаолияти барча бозор муносабатларига хизмат кўрсатиши
деярли имконсиздир. Масалан, давлатнинг барча минтақалари бир хил даражада
ривожланмаган,

баъзи

ҳудудларда

ўзаро

олди

-

сотди

ва

бошқа

бозор

муносабатларида логистика фаолиятининг иштироки яхши ривожланмаган.

Логистика

фаолиятини

молиялаштиришнинг

ноанъанавий

усулларини

такомиллаштириш соҳасида Америкалик иқтисодчилар Ж.У.Фени, ва П.Д.
Джонсонлар венчур капитали кичик бизнес ва логистик корхоналарини акциядорлик
капиталини молиялаштириш деб тушунтириб ўтганлар

[4].

Россиялик иқтисодчи Б.С. Есенкиннинг фикрича: “Молиявий логистика

молиявий оқимларни моддий

-

техник жиҳатдан оптималлаштириш сифатида

логистика тизимларида моддий оқимларнинг ҳаракатланишини оптималлаштириш,


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

15

асосан молиявий оқимларга хизмат кўрсатишни такомиллаштириш орқали амалга
оширилади”. [

2]

Ушбу таърифдаги

транспорт компаниялари ва уларнинг

имкониятлари, омборхоналар, юкларни ташиш, қадоқлаш, инвентаризацияни
бошқариш, юкларни юклаш ва тушириш терминаллари ва чакана дўконларга
тегишлидир деган жумла ҳам фалсафий, ҳам иқтисодий жиҳатдан тўғри эмас. Чунки
логистика фаолияти фақат транспорт компаниялари ўртасида фаолиятни амалга
оширмайди, балки улар ўртасидаги муносабатларда бир тарафнинг розилиги ва
топшириғига кўра иккинчи ёки бошқа иштирокчиларга маҳсулотни етказиб беришда
воситачи бўлади.

Ўзбекистонлик иқтисодчи олимлар Б.Т. Салимов ва М.С. Юсуповларнинг

фикрича “Логистикада мева

-

сабзавот маҳсулотлари етиштириш ва экспорт қилишни

давлат томонидан қўллаб

-

қувватлаш йўналишлари ҳақида маълумотлар бериб

ўтишган

[3].

Ўзбекистонлик иқтисодчи олимлар Хўжаев Ф.Е. Пўлатхўжаева Д.М Иқтисодий

логистика асосан тўртта

бўғинда шаклланади. Булар молиявий, тижорат, ахбарот,

сервис логистикалари. Ушбу тизимда Тижорат ва сервис логистикаси асосий ўрин
эгаллайди. У материал оқимларини қонуний ташкил етилганлиги, моддий оқимларни
кузатиб борувчи молиявий, ахборот ва сервис оқимларини ўрганади

[5].

Тадқиқот методологияси

Тадқиқотда илмий абстракциялаш, гуруҳлаш, қиёслаш, ретроспектив ва

истиқболли, эмпирик таҳлил ва бошқа услублардан фойдаланилди. Мақолада илмий
абстракциялаш усули ёрдамида логистик компанияларнинг молиялаштиришнинг
хорижий тажрибаси мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантиришда

-

ги аҳамияти ва

зарурати асосланди ва логистик компанияларнинг молиялаштиришнинг ноанъанавий
усулларини ташкилий ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришнинг илмий ва амалий
аҳамияти келтириб ўтилди. Шунингдек, қиёсий таққослаш усулида жаҳон амалиётида
ва тараққий этган мамлакатларда логистика фаолиятини молиялаштириш
усулларининг ташкилий

-

ҳуқуқий асосларини мамлакатимиздаги мавжуд асослар

билан таққослаб тегишли хулосалар шакллантирилди.

Таҳлил ва натижалар

Харажатларни бошқариш ва молиялаштириш турли соҳаларда бўлгани каби

логистика саноатида ҳам энг муҳим рақобатдош омиллардан биридир. Логистика
компаниялари ёки логистика хизматларини етказиб берувчилар ушбу тобора кучайиб
бораётган интенсив рақобат шароитида бошқалар қаторида олдинга силжиш учун ўз
харажатларини камайтириш ва даромадларини кўпайтириш мақсадига эришиш
йўлларини изламоқдалар. Логистика хизматларини ташкил қилувчилар етказиб
бериш занжирининг бир неча босқичларида қатнашганлиги сабабли, ушбу мақсад
нафақат улар учун фойдали бўлади, балки таъминот занжирида бошқа томонлар учун
ҳам мақсадга мувофиқ. Бироқ, амалиётда логистик хизматларни ташкил қилувчилар
ва харажатларни бошқариш бўйича тадқиқотлар етарли эмаслиги кузатилмоқда.
Хусусан, мавжуд тадқиқотлар шуни кўрсатадики, логистик хизматларни ташкил
қилувчиларнинг харажатлар таркибини ҳар томонлама, тизимли таҳлил қилиш
логистика соҳасида етарли даражада эмас. Шу нуқтаи назардан, ушбу доимий
изланишларда

логистика

компанияларининг

харажатлар

таркиби

ва

молиялаштиришга бағишланган тадқиқотлар ўрганилмоқда.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

16

Логистикани молиялаштиришда моддий оқим

-

тижорат логистикасининг асосий

тури бўлиб бу бир вақтнинг ўзида иқтисодий материянинг ташкилий ва унинг ҳаракат
шакли ҳисобланади. Иқтисодий оқимларни ташкил қилишнинг шаклларини ўрганиш
учун алоҳида ёндашув зарур: улар фақат логистика тизимининг мувозанатли
шароитларида самарали бўлиши мумкин

[5].

Логистик

компанияларнинг

молиялаштиришда

хориж

тажрибаларини

ўрганилганда АҚШ мамлакатида логистика ва транспорт саноати рақобатбардош ва
хилма

-

хил соҳалардан бири эканлиги аҳамиятлидир, айниқса ушбу соҳа билан боғлиқ

харажатларнинг нисбатан пастлигини кузатишимиз мумкин. Логистика соҳаси
компаниянинг таъминот занжирини таҳлил қиладиган ва мувофиқлаштирадиган
логистлардан иборатдир, логистика соҳаси билан боғлиқ бўлган мураккабликлар
туфайли АҚШ давлатида логистларнинг ўртача иш ҳақи йилига 74

000

АҚШ

долларини

ташкил этади. Умуман олганда, сўнгги бир неча йил ичида логистика саноати
барқарор бўлиб, ўсиш суръатлари қарийб 2 фоизни ташкил этди. 2015 йилда Қўшма
Штатларнинг

логистика ва транспорт соҳаси 1,48 триллион доллар даромадга

эришди, бу йиллик ялпи ички маҳсулотнинг (ЯИМ) 8 фоизини ташкил этди. Ушбу
улкан рақамлар 2016 йилда ҳам давом этди, 2017 йилги кутишлар ижобий кўринишга
эга

[7].

Одатда, логистика компанияларининг аксарияти турли хил соҳалардаги

компаниялар учун етказиб бериш занжирининг турли хил эҳтиёжлари билан
шуғулланадилар, Масалан: кирувчи ва чиқувчи транспортни бошқариш, паркни
бошқариш, омборхоналар, материаллар, буюртмаларни бажариш, логистика
тармоқлари, инвентаризация ва захираларни бошқариш, талаб ва таклиф
режалаштириш, учинчи томон логистика менежменти) ва бизнес учун товарларни
ташишни режалаштириш ва бажаришда зарур бўлган бошқа ҳар қандай логистика
хизматидан иборатдир. Логистика ва транспорт саноати бугунги кунда Америка
Қўшма Штатлари иқтисодиётида муҳим роль

ўйнамоқда, аммо ижобий ўсишга ҳисса

қўшадиган логистика саноатининг асосий кичик тармоқлари мавжуд. Ушбу кичик
бўлимларга қуйидагилар киради:

Ҳаво

ва тезкор етказиб бериш хизматлари (логистика компаниялари ҳаво ва

тезкор етказиб бериш хизматлари орқали турли хил нарсалар учун тезкор ва вақтни
сезгир ташишни таклиф қилишлари мумкин. Ҳаво ва тезкор етказиб бериш
хизматлари

-

бу 82 миллиард долларлик соҳадир, бу фақат таъминот занжири

эҳтиёжларини қондиришга қодир бўлмаган кичик ва ўрта бизнесга фойда келтиради.

Темир йўлда юк ташиш: Қўшма Штатларнинг темир йўл тармоғи орқали кўплаб

логистика корхоналари катта миқдордаги оғир юкларни ва маҳсулотларни АҚШ
бўйлаб олиб ўтишга қодир. Ушбу товарларни ташиш усули деярли ҳар бир саноат,
чакана савдо ва ресурсларга асосланган саноат учун ўртача 5 миллион тонна
маҳсулотни ташкил этади.

Денгиз орқали: логистика соҳасидаги денгиз субъектлари халқаро юкларни

ташишнинг катта қисмини ташкил этади. Денгиз жўнатмаларига юк ташувчилар,
денгиз портлари, терминаллар ва ишчи кучи киради

[1].

Автотранспорт: бу логистика саноатининг энг кенг тарқалган ва таниқли ташув

тури бўлиб, ушбу орқали 10,5 миллиард тоннадан ортиқ юкларни ташийди. Бу АҚШ
бўйлаб юкларни қисқа ва ўрта масофаларга ўтказишга имкон беради.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

17

Логистика саноати бугунги кунда дунё учун ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга.

Логистика саноатисиз қишлоқ хўжалиги, кўмир ва бошқалар каби қимматбаҳо
ресурсларни тақсимлаш бутун дунёда фавқулодда вазиятларга олиб келади. Бутун
саноат 2008 йилдаги таназзулдан орқага қайтганини кўрди, аммо тезда тикланди,
айниқса, бугунги кунда логистика саноатини қайта шакллантираётган ҳаётий
тенденцияларга мослашиб бормоқда.

Логистика саноатининг

молиялаштиришда қуйидаги қийнчиликлар

мавжуд.

Барқарорлик ҳаракати:

Бутун дунё бўйлаб барқарорлик ва яшил дўстона амалиётни ўраб турган

ҳукумат меъёрларининг кўпайиши ҳар бир соҳада бизнес юритиш услубини
ўзгартирмоқда. Афсуски, бу кўплаб логистика компаниялари учун қимматга
тушмоқда.

Бугунги кунда табиий газ билан ишлайдиган турли хил транспорт

воситалари ишлаб чиқарилмоқда, ҳатто Пенске каби йирик транспорт компаниялари
ҳам ушбу ҳаётий экологик амалиётни эрта татбиқ этиш орқали саноат соҳасида
олдинда қолишмоқда.

Технология:

Технология бугунги кунда ҳар бир соҳанинг энг муҳим, инқилобий таркибий

қисмларидан бири ҳисобланади, аммо аксарият саноат тармоқлари ушбу муқаррар
ўтиш даврларининг логистик фаолиятида секин қабул қилишмоқда. Хусусан логистика
ва транспорт соҳаси

учун технология эволюцияси таъминот занжирини бошқаришда

бизнес юритишнинг ҳар қандай услубига катта таъсир кўрсатишда давом этади

[7].

Бугунги кунда логистика ва транспорт саноатига таъсир кўрсатадиган энг катта

технологик ютуқлар

қуйидагилардир

:

Интернет

:

Доимий равишда ўсиб борадиган интернет орқали логистика соҳаси

таъминот занжирларини бошқариш соҳасида ишларни тубдан ўзгартирадиган янги
ақлли қурилмаларни яратилиши

юк ташиш жараёнларининг қисқариши,

инвентаризациясини бошқариш ва кузатишни янада

самарали ўтказиш ва

истеъмолчиларнинг қониқишини оширишга

(бу ўз навбатида кўпроқ бизнесга олиб

келиши мумкин)

олиб келиши мумкин

.

Электрон тижорат бугунги кунда логистика соҳасида инқилобни амалга

оширмоқда ва логистика хизматлари ва маълумотларга асосланган ечимларга катта
ишончини яратмоқда. Тобора кўпроқ логистика компаниялари ўзларининг
эътиборларини катта маълумотларга эга бўлиш учун кўпроқ воситаларни татбиқ
этишга қаратадилар, бу эса истеъмолчиларнинг қониқиш даражасини оширишда ва
муваффақиятли таъминот занжирини яратади.

Ушбу соҳада логистика компанияларининг кундалик операцияларини

бошқариш услубини ўзгартирадиган турли хил янгиликлар мавжуд.

Автоматлаштириш: Ушбу концепция бугунги кунда тўлиқ яратилмаган бўлса

-

да,

тўлиқ автоматлаштирилган юк машинаси ёки автомашинаси ғояси аниқ ишлайди. Бу
секин ўтиш бўлади: бу оддий круиз назорати вариантидан бошланди, у марказда тура
оладиган ва атрофдаги автоуловлардан етарлича узоқроқ турадиган ва охир

-

оқибат

юк машинасига айлана бошлайди. Буларнинг барчаси қанча вақт ўтиши ҳозирча
номаълум, аммо логистика соҳасидаги кўпчиликнинг умид қилишича, бу соҳада ишчи
кучи етишмовчилигига ёрдам бериш тезроқ

амалга ошади. Объектларнинг Интернети

билан

бирлаштирилган

автоматлаштириш

логистика

соҳасидаги

омбор


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

18

операцияларига ҳам таъсир қилади. Кўплаб стартаплар ва технологик компаниялар
омборларни самарали бошқариш ва талабларини соддалаштиришга ёрдам бериш
учун кўпроқ автоматлаштириш ва бошқариш вариантларини ишлаб чиқишни
бошлайдилар

.

1-

жадвал

Логистик компанияларнинг молиялаштириш турларининг

таққослама жадвали

Турлар

Рейтинг

Муддат

Молиялаштириш

даври

Банк

6-10%

3-7

йил

14-30

кун

СБА

6-10%

3-7

йил

10-30

кун

Кредит линияси

5-15%

1-3

йил

7-30

кун

Факторинг

1-20%

1

йил

7

кун

Муқобил

6-25%

1-5

йил

5-7

кун

Нақд пул

1.16-1.55

3-24

ой

1-3

кун

Манба. https://www.researchgate.net/publication

АҚШ давлатида логистика

компанияларнинг молиялаштиришда

банклар

муҳим аҳамиятга эгадир

[8].

Кичик банклар, йирик банклар, кредит уюшмалари ва жамоат кредиторлари

томонидан тақдим этиладиган муддатли кредитлар ва кредит йўналишлари бунга
мисол бўла олади. Молиялаштиришни сотиб олиш, қайта молиялаштириш, сотиб
олиш, айланма маблағлар, иш ҳақи тўлаш, компаниянгизни кенгайтиришга ёрдам
бериш ва бизнесдан деярли ҳар қандай фойдаланишни ўз ичига олган кенг кўламли
мақсадларда фойдаланиш мумкин.

Логистик компанияларни молиялаштириш механизмлари ўз

-

ўзидан ташқи

иқтисодий логистик

стратегиясини ишлаб чиқишда

жорий этишни қуйидаги моделлар

бўйича амалга ошириш тавсия этилади:

“кредит + лизинг”;

“equity + лизинг”;

“консалтинг + лизинг”;

“венчур+лизинг”;

“ҳудудий лизинг”;

“корпорациялар учун лизинг пакети”;

“технология

+ жиҳозлар” схемаси бўйича юқори технологик жиҳозлар

импорти.

Логистик компанияларнинг молия хизматлари бозорида юз бераётган

ўзгаришларни умумлаштирган ҳолда, қуйидаги хулосаларга келиш мумкин:

Маркетинг, логистик инфратузилмалар ва инжиниринг лизингли инвестиция

лойиҳаларининг таркибий ва ажралмас қисмлари бўлиб қолмоқда, айниқса,
саноатнинг қайта ишлаш тармоқларини ривожлантиришда технологик янгиланиш,
инновациялар ва ишлаб чиқариш диверсификацияси билан боғлиқ йирик масштабли
мураккаб индустриал ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш;

Ўзбекистонда

айрим

жиҳозлар

етказиб

бериладиган

анъанавий

молиялаштиришга доир меъёрий ҳужжатлардан алоҳида корхоналарга янги
техникалар тўпламини ташкиллаштириш ва илғор технологияларни жорий этиш йўли


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

19

билан технологик лизинг концепциясига, сўнгра устувор йўналишдаги тармоқлардаги
бир нечта индустриал логистик кластерлар ва минтақалардаги агро озиқ

-

овқат

кластерлари доирасида ўзаро боғлиқ қайта тақсимот ва ишлаб чиқариш техника ва
технологиялари модернизация қилинадиган кластер лизинги концепциясига ўтиш
талаб қилинмоқда, бу эса умуман олганда, синергетик ва мультипликатив самара
беради.

Логистик компаниялар маҳаллий молия бозорини мустаҳкамлаш ва

ривожлантириш жараёнида янги

-

янги йўналишлар юзага келитириши лозимдир.

Улар қуйидагилардан иборат:

лизинг бозорида янги иштирокчиларнинг юзага келиши:

давлат ва банк шуъба лизинг компаниялари билан бир қаторда лизинг

бозорида хорижий лизинг компаниялари ҳам фаолият олиб бориши мумкинлиги;

машина ва жиҳозлар ишлаб чиқариш ва етказиб бериш билан боғлиқ лизинг

компаниялари; тармоқ ва минтақавий лизинг компаниялари, шунингдек, тижорат
банклари ва бошқалар.

Хулоса ва таклифлар

Мамалкатимиз устувор вазифасида экспорт ва импорт амалиётлари тобора

кўлами ошиб борар

экан, транспорт логистикасига ҳам талаб ошиб бораверади.

Мамлакатимизда асосий муаммолардан бири мультимодал транспорт логистикасида
маҳаллий корхоналарнинг сони камлиги рақобот мавжуд эмаслиги натижасида
логистик компанияларни молиялаштиришда лизинг ташкилотларининг ўзида бўш
турган пул

маблағларини молиялаштириш орқали нуфузли Европа, Осиё ва Жаҳон

банкларидан имтиёзли кредит линияларини шаклллантириш билан ўз тасарруфида
транспорт логистик

корхонасини молиялаштиришни йўлга қўйиши, бошқа логистик

корхоналарини молиявий жиҳатдан таъминланишида

ушбу логистик корхоналарга

мамлакат ичида ва ташқарисида мультимодал логистик ташувларини амалга
ошириш, уни халқаро даражада йўлга қўйиши, ушбу орқали чет эл мултимодал
логистик корхоналарига эхтиёжини пасайиши хўжалик юритувчи субъектларнинг
халқаро валюталарда эмас балки миллий валютада хисоб китоб қилиниши, логистик
харажатларининг камайиши, бунинг натижасида маҳсулотлар таннархининг
тушишига ва дунё бозорида корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган тайёр
маҳсулотлари рақобатга киришига замин яратади.

1.

Омборхона логистикасини озиқ

-

овқат маҳсулотлари билан ички бозорни

тўйинтириш ҳамда чет мамлакатларга экспорт ҳажмини оширишда мураккаб
системали агрегат совутгичларни олиб келинишида ва ўрнатишда лизинг хизматлари
корхона ва ташкилотларга ўз хизматларини таклиф қилиши, корхоналар лизинг
орқали амалга оширишдан иборатдир. Ушбу холат келажакда мавжуд ресурсларнинг
тежалишига мамлакатимизда истъемол харажатларини пасайишида ўз ўрнини
топади.

2.

Хориж амалиётлар тажрибасини инобатга

олган ҳолда

инфратузилмаларни

ривожлантириш ва логистика вазирлиги агентлиги ёки қўмитаси ташкил қилиниши,
ушбу ташкилот ўз тасарруфига саноат зоналари, эркин иқтисодий зоналар, логистик
марказлар, технопарклар ҳамда кластерларни олиб логистик амалиётларни амалга
ошириш.

3.

Логистик компанияларнинг молиялаштиришда


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

20

-

лизинг хизматлари бозорининг ривожланиш тенденцияларини чуқурроқ

ўрганиш;

-

лизинг олувчиларни рағбатлантириш чора

-

тадбирларини амалга ошириш;

-

лизинг хизмати кўрсатиш чоғида қониқмаган

эҳтиёжларни аниқлаш;

-

республика ва халқаро молия бозорларида банк капитални фаол аралшувини

таъминлаш;

-

молиявий хизматлар бозорини жадал ривожлантириш;

-

йирик молиялаштириш манбаларининг фонд бозорига йўналтириш;

-

банк кредитларини паст фоизли ставкаларини жорий этиш;

-

ўз тасарруфида транспорт логистик

корхонасини йўлга қўйиши, бошқа

логистик корхоналарини молиявий жиҳатдан таъминланишида ушбу логистик
корхоналарга мамлакат ичида ва ташқарисида мултимодал логистик

ташувларини

амалга ошириш, уни халқаро даражада йўлга қўйишдан иборатдир. Логистик
компаниялар яқин келажакда молия

-

инвестиция занжиридаги барча иштирокчилар

ўртасидаги тартибланган ва химояланган муносабатларни, иқтисодиёт ва ҳудудий
логистик инфратузилманинг асосий тармоқларининг модернизация қилинишини
таъминловчи молиявий инновацион иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини
таъминлаб берувчи истиқболли воситалардан бирига айланиши мумкин.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Мирзиёев Ш.М

.

2017 йил 2 декабрдаги №3422

-

ПҚ

2.

Есенкин Б.С

,

Крылова М.Д.

“Логистика в книжном деле”

.

Учебник

URL:

http://www.hi-edu.ru/e-books/xbook118/01part-014.htp (

дата обращения 10.09.2016)

.

3.

Салимов Б.Т., Юсупов М.С. Ўзбекистонда мева

-

сабзавот маҳсулотлари

етиштириш ва экспорт қилишни давлат томонидан қўллаб

-

қувватлаш йўналишлари.

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, 2015 йил
июль

-

август

.

4.

Стратегическое развитие малаго бизнеса и формы поддержки

индивидуального предпринимательства [Элктронный ресурс]: монография. Нижний
Новогород: НОО “Профессиональная наука”,

2018. -

Режим доступа: http: //

scipro. Ru /

Conf / monographbusiness.

5.

Джеймс С.Джонсон, Дональд Ф.Вуд, Дэниел Л.Вордлоу, Поль Р.Мерфи

-

мл.

Modern logistics (Современная логистика). Учебное пособие. –

М.: “Вильямс”, 2015.

6.

Хўжаев Ф.Е. Пўлатхўжаева Д.М.

Aйтиева С.A.

Тижорат ва сервис логистикаси

“Тошкент” 2018 йил ўқув қўлланма.

7.

https://gudcapital.com/logistics-loans-freight-transport-financing/

8.

https://www.researchgate.net/publication.

Библиографические ссылки

Мирзиёев Ш.М. 2017 йил 2 декабрдаги №3422-ПК,

Есенкин Б.С, Крылова М.Д. "Логистика в книжном деле". Учебник URL: http://www.hi-edu.ru/e-books/xbookll8/01part-014.htp (дата обращения 10.09.2016).

Салимов Б.Т., Юсупов М.С. Узбекистонда мева-сабзавот ма^сулотлари етиштириш ва экспорт цилишни давлат томонидан к,уллаб-к,увватлаш йуналишлари. "Ицтисодиёт ва инновацион технологиялар" илмий электрон журнали. № 4, 2015 йил июль-август.

Стратегическое развитие малаго бизнеса и формы поддержки индивидуального предпринимательства [Элктронный ресурс]: монография. Нижний Новогород: НОО "Профессиональная наука", 2018. - Режим доступа: http: //scipro. Ru / Conf / monographbusiness.

Джеймс С.Джонсон, Дональд Ф.Вуд, Дэниел Л.Вордлоу, Поль Р.Мерфи-мл. Modern logistics (Современная логистика). Учебное пособие. - М.: "Вильямс", 2015.

Хужаев Ф.Е. Пулатхужаева Д.М. Айтиева С.А. Тижорат ва сервис логистикаси "Тошкент" 2018 йил уцув кулланма.

https://gudcapital.com/logistics-loans-freight-transport-financing/

https://www.researchgate.net/publication.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов