Обеспечение эффективности государственного финансового контроля в системе образования

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
57-67
49
8
Поделиться
Хакимов, Н. (2021). Обеспечение эффективности государственного финансового контроля в системе образования. Экономика и инновационные технологии, (4), 57–67. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11924
Нодир Хакимов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассмотрены теоретические и практические вопросы совершенствования механизмов государственного финансового контроля в бюджетной сфере в области образования. Автор обосновал необходимость повышения эффективности государственного финансового контроля бюджетных расходов и ее влияние на устойчивое функционирование образования в условиях нового этапа социально- экономического развития страны. Автор статьи в целях достижения эффективности государственного финансового контроля бюджетных ресурсов в области образования, выдвинул ряд самостоятельных предложений, имеющих теоретическое и практическое значение. 

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

51

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ДАВЛАТ МОЛИЯВИЙ НАЗОРАТИ

САМАРАДОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

Хакимов Нодир Назарович

Ташкент давлат иқтисодиёт университети

мустақил тадқиқотчиси

Email:

vitamin-t88@mail.ru

Аннотация

.

Мақолада, таълим тизимида бюджет маблағларидан самарали

фойдаланиш жараёни назоратини ташкил қилишда, давлат молиявий назоратининг
амалга оширилиш механизмининг назарий ва амалий жиҳатлари, унинг самарадорлигини
таъминлаш масалалари тадқиқ қилинган. Шунингдек, мамлакатнинг янги ижтимоий
иқтисодий ривожланиш даврида, таълим тизимига мўлжалланган бюджет харажатлари
билан боғлиқ бўлган, ҳамда таълимни модернизациялаш учун давлат молиявий
назоратини такомиллаштириш зарурияти асосланган. Муаллиф давлат молиявий

назорати тизими такомилига доир назарий ва амалий таклифларни илгари сурган.

Калит сўзлар

.

Бюджет; молия; харажат; назорат; таълим; давлат; самарадорлик;

тизим.

Abstract

.

The article deals with theoretical and practical issues of improving the

mechanisms

of state financial control in the budgetary sphere in the field of education. The author substantiated
the need to improve the efficiency of state financial control of budget expenditures and its impact
on the sustainable functioning of education in a new stage of the country's socio-economic
development. The author of the article, in order to achieve the effectiveness

of state financial control

of budgetary resources in the field of education, put forward a number of independent proposals
that have theoretical and practical significance.

Key words.

Budget; finance; costs; control; education; the state; efficiency; system.

Аннотация.

В статье

рассмотрены

теоретические

и практические вопросы

совершенствования механизмов

государственного финансового контроля в бюджетной

сфере

в области образования.

Автор обосновал необходимость повышения

эффективности

государственного финансового контроля бюджетных расходов и ее

влияние на устойчивое функционирование образования

в условиях нового этапа социально

-

экономического развития страны. Автор статьи в целях достижения эффективности
государственного финансового контроля бюджетных ресурсов в области образования,
выдвинул ряд самостоятельных предложений, имеющих теоретическое и практическое
значение.

Ключевые слова

.

Бюджет; финансы; расходы; контроль; образование; государство;

эффективность; система.

Кириш

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 41

-

моддасида “Ҳар ким билим олиш

ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб
ишлари давлат назоратидадир” деб белгилаб қўйилган

[1].

Ушбу тамойилга мувофиқ

мамлакатимиздаги таълим муассасалари далат бюджетидан молиялаштирилади.

Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Таълим тўғрисидаги қонуни” 7

-

моддасида мамлакатимиздаги таълим турлари қуйидагилардан

иборат

:”

Мактабгача

таълим ва тарбия; умумий ўрта ва ўрта махсус таълим; профессионал таълим; олий


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

52

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

таълим; олий таълимдан кейинги таълим; кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг
малакасини ошириш; мактабдан ташқари таълим

.

[2].

Шу муносабат билан таъкидлаш лозимки, тараққиётнинг янги босқичида

таълим тизими барқарор ривожланмоқда, Ўзбекистоннинг жаҳон хамжамиятида
муносиб ўрин эгаллаши, унинг жадал ижтимоий иқтисодий ривожланишидаги муҳим
омил ролини бажармоқда. Шу билан биргаликда, мамлакатнинг жадал тараққиёт
босқичига қадам қўйиши, бозор иқтисодиёти муносабатларининг чуқурлашуви
шароитида бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш, унинг харажатларини
оптималлаштириш зарурияти вужудга келди. Таҳлиллар тасдиқлайдики, таълим
тизимида бюджет маблағларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш холлари
учрамоқда. Бунинг асосий сабаби, таълим муассасаларини молиялаштириш ва давлат
молиявий назорати тизимига оид бўлган норматив ҳуқуқий асосларнинг мукаммал
эмаслигидадир. Шунингдек, бюджет маблағларининг харажати, сарфланиши ва ундан
самарали

фойдаланиш тизими устидан мониторинг олиб борадиган муассаса, бу

давлат молиявий назоратидир. Бундай шароитда давлат молиявий назорати тизимида
самарадорлик кутилган даражада эмас. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, таълим
тизимида бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш масалаларини ёритиб
берган ва ушбу жараёнда давлат молиявий назорати мазмуни, мохияти, мақсадлари,
унинг натижаларига бағишланган комплекс, чуқур илмий тадқиқотлар ўтказилмаган.
Назорат тадбирларини

ўтказишнинг замонавий услублари тўлиқ ишлаб чиқарилмаган,

давлат ва нодавлат молиявий назорат тизими ўртасидаги хамкорлик, давлат молиявий
назорати

тадбирларига

мустақил

аудиторларни

иштироки

ва

уларнинг

материаллардан фойдаланиш жараёнида камчиликлар мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси Президенти таъкидлайдики, 2021 йилда “мактабгача

таълим қамровини 65 фоизга, 2023 йил охирида эса 75 фоизга етказишимиз керак. Бу
ишларга бюджетдан 600 миллиард сўм субсидия бериш ҳисобидан қўшимча равишда
2 мингта нодавлат боғча ташкил этилиб, хусусий сектор улуши 25 фоизга
етказилади”

.

[3].

Таъкидлаш лозимки, тадқиқотнинг долзарблиги, ушбу масалага доир

назарий асосларини тадқиқ қилишдаги камчиликлар ва давлат молиявий
назоратининг таълим тизимида бюджет маблағлари самарадорлигини ошириш
зарурати вужудга келганлиги билан характерланади. Тадқиқотнинг предметини
таълим тизимида давлат молия назорати назарияси, метедологик асослари ва
амалиётига доир масалалар ташкил қилади. Тадқиқотнинг мақсадини, Ўзбекистон
Республикаси мактабгача таълим вазирлиги, таълим вазирлиги, олий ва ўрта таълим
вазирлиги, молия вазирлиги фаолияти билан боғлиқ манбалар ва Ўзбекистон
Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан ўтказилган давлат молия назорати, яъни
таълим тизимида бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш тизимини тадқиқи

ташкил қилади. Шу муносабат билан қайд қилиш лозимки, таълим тизимида бюджет
маблағларидан самарали фойдаланиш жараёнида давлат молия назоратининг
назарий асосларини комплекс ўрганиш, унинг яқин келажакдаги имкониятларини
асослаш муҳим амалий аҳамиятга эга. Ҳозирги шароитда, давлат молиявий
назоратининг институционал асосларини, ҳуқуқий ва норматив актларни
умумлаштириш ва таҳлил қилиш асосида давлат молиявий назоратининг таълим
тизимидаги самарадорлигини оширишга доир тадқиқот ишларини олиб бориш ва
таклифлар ишлаб чиқиш зарурияти вужудга келди.

Таъкидлаш лозимки, давлат


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

53

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

молиявий назоратининг методик асосларининг такомиллаштирилиши, таълим
тизимида бюджет маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш жараёни билан
чамбарчас боғлиқдир. Мамлакат тараққиётининг модеринизациялашуви давлат
молиявий назорати ва нодавлат назорат институтлари билан алоқаларини
муқобиллаштириш вазифасини илгари сурди. Шунинг учун хам, таълим тизимида
бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини аниқлашда, давлат молиявий
назорати органлари томонидан ўтказиладиган тадбирларда, нодавлат аудиторларнинг
иштироки, уларнинг материалларидан фойдаланиш мухим ахамият касб этади.

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили

Таъкидлаш лозимки,

давлат молиявий назорати органлари фалияти

2000 йил

14 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими”
тўғрисидаги қонуни билан тартибга солинади ва ушбу қонун тадқиқот мавзусининг
меъёрий ҳуқуқий базаси ҳисобланади.

Қонуннинг 22

-

моддасида “Республика

бюджетидан харажатларни молиялаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган
тартибда қуйидаги йўналишларда амалга оширилиши, жумладан, фан, таълим,
маданият, соғлиқни

сақлаш, жисмоний тарбия ва

спорт (республикага бўйсунадиган

бюджет ташкилотлари бўйича) белгилаб қўйилган

[4].

Хорижлик етакчи иқтисодчи олимлардан

Р. Адаме, Д. Ирвин, Р. Манн, Э. Майер,

Д. Хан.

асарларида

давлат молиявий назорати масаллари тадқиқ қилинган.

Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига кирувчи давлатлар иқтисодчи олимлари

томонидан мавзуга оид илмий тадқиқотлар ўтказилган

ва унинг моҳияти ҳақида

қимматли фикрлар билдирилган. Давлат молиявий назорати моҳияти ва
вазифаларини тадқиқотчи Л.Н. Овсянниковнинг фикрича, давлат молиявий назорати

-

давлатнинг молиявий манфаатларини ва фуқароларнинг молиявий ҳуқуқларини
қонунлар, ташкилий, бошқарув, ҳуқуқни ҳимоя қилиш воситалари

орқали амалга

ошириладиган тадбирдир

[5;5].

В.Д. Ларичев таъкидлайдики

,

давлат молиявий

назоратининг мақсади моддий ресурслардан фойдаланиш жараёнида рўй берадиган,
яъни ҳуқуқий талабларнинг бузилиши, бюджет маблағларининг ноқонуний
сарфланиши билан боғлиқ бўлган қонунбузарликларни олдини олиш, шунингдек
қонунбузарликларга сабаб бўлган шахслардан

давлатга етказилган зарарни ундириш

ва уларга нисбатан

қонуний чораларни кўриш, шунингдек келажакда бундай

қонунбузарликларга йўл қўймасликка қаратилган чора тадбирларни ишлаб чиқишдан
иборатдир

[6;19].

Тадқиқотчи

Э.А. Вознесенский қайд этадики, давлат молия назоратидан

кўзланган мақсад микро ва макро даражада молиявий харажатлар ҳақида

тезкор

маълумотга эга бўлиш, қонунбузарликларнинг олдини олиш учун мўлжалланган,
моливий ресурслар бошқарилишини таъминлайдиган қарорлар қабул қилиб,

янги

вазифаларни белгилашдан иборатдир

[7;27].

Шундай қилиб, давлат молия назорати органлари фаолияти аксарият иқтисодчи

олимлар томонидан ижобий баҳоланган. Ушбу фикрларнинг давлат молия
назоратининг муайян томонларини, элементларини тадқиқ

қилган бўлса, баъзи

олимлар унинг кенг имкониятга эгалигини эътироф этади.

Иқтисодий мавзуда нашр

қилинган илмий адабиётларда ҳозиргача, давлат молия назорати қайси методлардан
фойдаланиб амалга оширилиши ҳақида ягона фикр шакллангмаган

.

Жумладан


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

54

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

тадқиқотчи

М. В. Мельник

давлат молия назорати методларига текшириш, ўрганиш,

таҳлил ва ревизия усулларини кўрсатади.

[8;15].

Ўзбекистонда иқтисодий

ислоҳотларнинг чуқурлашув шароитида, давлат молия

назоратини ташкил қилишнинг ҳуқуқий асослари, уни ташкил қилишни
ривожлантириш, тараққиётнинг ҳозирги давридаги вазифалари, бажариладиган
ишлар мазмуни, натижалари муайян даражада тадқиқ қилинган

.

Давлат молия

назорати вазифалари ва моҳияти бўйича ягона методика мавжуд бўлмаганлиги учун,
иқтисодчи олимлар орасида турли мунозарали фикрлар мавжуд

.

Энг муҳими ягона

илмий асосга эга бўлмаган ёндашувлар амалиётда ҳам учрайди. Бундай ҳолат, яъни
давлат молия назоратини амалга ошириш

жараёнида умимлаштирилган ёндашув

зарурлигини ва бундай ёндашувнинг давлат миқёсидаги ҳужжатларда белгилаб
қўйилиши заруриятини илгари суради.

Ўзбекистонлик иқтисодчи олимлардан З.Х. Сирожиддинова илмий ишларида

давлат молиявий назорати тизимини янада ривожлантиришнинг, ҳозирги даврда
ўтказилаётган иқтисодий ислоҳотлар билан боғлиқлигига эътибор қаратган.

[9].

Мамлакатимизда давлат молиявий назорати органлари фаолиятини янада

такомиллаштиришга оид вазифаларни Д. Пулатов умумлаштиришга ҳаракат
қилган

[10].

Тадқиқотчилар А.К.,Ибрагимов Р.М. Абдуалимов ишларида янги тараққиёт

босқичида давлат молиявий назоратини янада такомиллаштириш муаммолари тахлил
қилинган.

[11]

Ўзбекистонда давлат молия

назоратини ташкил қилишнинг назарий

,

методологик

асослари, бозор иқтисодиёти шароитидаги ташкилий ва услубий

жиҳатлари, уни такомиллаштириш масалалри

иқтисодчи олма М. Тулаходжаева

диссертациясида

ўрганилган

[12].

Мавзу доирасидаги илмий ишлар туркумига

И.Х.Хайитбоев тадқиқотлари ҳам киради.

Тадқиқотчи,

Ўзбекистонда давлат молия

назоратини ташкил қилишнинг ҳозирги даврдаги ҳолати, унинг ҳуқиқий асослари,
ушбу жараёндаги мавжуд камчилликлар ва уларни бартараф қилиш масалларини
ўрганган

[13].

Мавзуга доир илмий ишлар доирасига

Ахунова Е.А., Зайналов Д.Р.,

Худойқулов

С.К., Шеров А.У., Раҳмонов Д.А. тадқиқотлари ҳам киради. Аммо, юқорида келтирилган
тадқиқот ишларида давлат молия назорати органларининг таълим тизимида бюджет
маблағлардиан самарали фойдаланиш масаласи махсус тадқиқ қилинмаган. Шунинг
учун ҳам, биз тадқиқот мавзусини ушбу муаммонинг ечимига бағишладик.

Тадқиқот методологияси

Мавзунинг

методологик асосини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва

Қонунлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев
асарлари, Фармонлари, Қарорлари ташкил қилади. Муаммони

комплекс ўрганиш

жараёнида, Ўзбекистон Республикаси молия, мактабгача

таълим, халқ таълими, олий

ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Хисоб Палатаси фаолиятига доир материлларга
мурожаат қилинди.

Мавзуда белгиланган вазифаларнинг бажарилишига

эришиш учун статистик

маълумотларни тўплаш ва қайта ишлашда монографик ва таққослаш, олинган
натижаларни умумлаштириш ва асослашда назарий таҳлил усулларидан
фойдаланилди. Ушбу методлар мақоланинг таҳлил ва натижалар қисмида
қўлланилиб, хулоса ва таклифлар тайёрлашишимизга асос бўлди. Тадқиқотда


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

55

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

фойдаланилган методларнинг натижаси таълим муасасаларида давлат молиявий
назорати органлари фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилади.

Таҳлил ва натижалар

Ўзбекистонда таълим тизимида 24

863 та давлат таълим муассасалари фаолият

олиб бормоқда. Шу жумладан, 13 500 та мактабгача таълим муассасалари, 9

942 та

ўрта таълим мактаблари, 92 та академик лицейлар, 185 техникумлар, 1

025 та касб

ҳунар коллежлари, 119 олий ўқув юртлари мавжуд. Статистик маълумотларга кўра,
юқорида келтирилган ўқув юртларида 6 млн. 120 минг киши таълим олади.

1-

жадвал

Ўзбекистондаги давлат таълим муассасалари сони бирликда

[14]

Таълим муассасаси тури

Таълим олаётганлар сони

1

Мактабгача таълим муассасаси

13 500

2

Ўрта таълим мактаби

9 942

3

Академик лицей

92

4

Техникум

185

5

Касб ҳунар коллежи

1 025

6

Олий ўқув юрти

119

Республика бўйича

24 863

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

хизмат

кўрсатиш

соҳасини

ривожлантириш масалалари бўйича видеоселекторда Самарқанд ва Андижон
вилоятлари мисолида коррупцияга қарши курашиш сустлиги учун мутасаддиларни
танқид қилди. «Кўп жойларда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, йўл, сув, қурилиш,
тиббиёт, мактабгача таълим соҳасида тушунмаган раҳбарлар жуда катта коррупцияга
берилиб кетган. Пешона теримиз билан мана шундай оғир, шиддатли замонда,
таҳликали замонда, коронавирус пандемияси пайтида иқтисодиётимизни барқарор
қилиш, бир сўм пулни топиб халқимизга етказиш бўйича жуда катта ҳаракатлар
қиляпмиз.

Энди қонун устувор, жазо муқаррар бўлади. Халқимизнинг олдида узр

сўраб, охирги марта сизларни огоҳлантирмоқчиман. Қуйи бўғинларда қанча коррупция
ҳолатлари бор

[15].

Самарқанд вилоятида мансабдор шахсларнинг коррупциявий

жиноятлари сабаб бюджетга 20,9 миллиард сўм зарар

етказилган.

2020 йилнинг январ

ойидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 177 нафар мансабдор шахс турли
кўринишдаги коррупциявий жиноятларни содир этгани учун жавобгарликка тортилган.
Бундай жиноятлар оқибатида давлат бюджетига етказилган моддий зарар миқдори
20,9 миллиард сўмдан ошган. Мазкур жиноятлар соҳалар бўйича таҳлил қилинганда
уларнинг: 6 таси (барчаси 2020 йилда) олий таълим, 18 таси (17 та 2020 йилда, 1 та 2021
йилда) халқ таълими, 16 таси (15

та 2020 йилда, 1 та 2021 йилда) мактабгача таълим

сохаларида амалга оширилганлиги аниқланган. Таҳлилларга кўра, вилоятда бюджет
маблағларини талон

-

тарож қилишнинг турли коррупциявий схемалари кенг илдиз

отган. Қайд этилишича, бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан
ўтказилган ўрганиш ва текширишларда аниқланган ҳолатлар бўйича прокуратура
органлари томонидан 93 та жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки терговларда бюджетга
жами

8 миллиард 688 миллион сўм зарар етказилгани аниқланиб, ундан

8

миллиард

510 миллион сўм қайтарилиши таъминланган

[16].

Ўзбекистон

Республикаси

Хисоб палатаси томонидан ўтказилган

мониторинг

натижаларига кўра, 2020 йилда мамлакат бюджет маблағларидан хатоликка йўл


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

56

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

қўйганлик ва ноқонуний харажатлар натижасида келиб чиққан бир қанча холатлар
аниқланган. Шу жумладан, инқирозга қарши кураш фонди учун ажратилган маблағдан
23,8 млрд. сўм ноқонуний сарфланган. Давлат молия назорат органлари харакати
натижасида, 8,4 млрд. сўм хажмидаги маблағ бюджетга қайтарилан. Халқ таълими
вазирлиги мутахассислари бюджет маблағларидан 2020 йилда 192,2 млрд. сўм
камомад аниқлашган. Ушбу камомадлар молиявий

хатоликлар, камчиликлар ва

ўғирликлар натижасида вужудга келган. Таълим тизимидаги ислохотларга ёрдам
мақсадида тузилган молиявий фонд маблағларидан 21 млрд. сўм самарасиз
тадбирларга сарфланган. Шунингдек, халқаро молия ташкилотлари томонидан
таълимни қўллаб қувватлаш мақсадида шакллантирилган лойихалар маблағларидан
фойдаланишда хам муайян камчиликларга йўл қўйилган. Давлат молия органлари
мутахассислари фикрига кўра, ажратилган маблағлар сифатсиз мебел сотиб олишга
ёки товарларнинг оширилган нархда харид қилишга сарфланган. Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлис Сенатида бюджет маблағларидан таълим муассасаларида
самарали фойдаланиш масаласи мухокама қилинган. Келтирилган маълумотларга
кўра мамлакатда 2020 йилда 2,5 мингдан зиёд бюджет муассасасида 301 млрд

сўмдан

ортиқ бюджет маблағлари талон

-

тарож қилинганлиги, нархларни сунъий ошириш

орқали давлат харидларини амалга ошириш ҳолатлари аниқланган. Коррупцияга қўл
урган мансабдор шахслар 2019 йилда 1 339 нафарни ташкил этган бўлса, 2020 йилда 1
723 нафарга этган. Таҳлилларга кўра, таълим соҳасидаги 96 та қонун ҳужжатининг 18
фоизида (17 тасида) 81 та коррупциявий омиллар

аниқланган

[17].

Статистик

маълумотларга кўра, 2020 йилда Ўзбекистонда коррупциявий жиноят содир этгани
учун судланган шахсларнинг деярли ярми –

ишсизлар, таълим ва тиббиёт соҳаси

ходимларидир. Ўтган йили мингдан ортиқ киши пора бериш моддаси бўйича
судланган бўлса

-

да, бор

-

йўғи 133 нафар шахс пора олишда айбланган

[18].

Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши раиси Танзила Норбоеваинг фикрича,
мамлакатда коррупцияга қарши курашишда катта ўзгариш бўлмаяпти, “амалга
оширилаётган ишларга қарамай, коррупцияга қарши курашишда катта ўзгариш
кузатилмаяпти, бундай жиноятларни сезиларли даражада камайтиришга эриша
олмаяпмиз”. Таҳлилларга кўра, коррупция билан боғлиқ жиноятлар орасида таълим
соҳаси ходимлари 17 фоизни ташкил қилган. Бу жиноятларнинг 89,4 фоизи қуйи бўғин
(туман (шаҳар) ёки уларга тенглаштирилган), 9,2 фоизи ўрта бўғин (вилоят) ёки уларга
тенглаштирилган), 1,4 фоизи юқори бўғин (республика) ёки унга тенглаштирилган)
ходимлари ёки мансабдор шахслари томонидан содир этилган. “Ижтимоий фикр”
маркази Аксилкоррупция агентлиги билан биргаликда 2020 йил якунига қадар ушбу
масала юзасидан аҳоли фикрини ўрганган

[19].

Шунинг учун хам, мактабгача таълим вазирлиги ички аудит, молиявий ва

ҳуқуқий назорат хизмати фаолияти натижасида бюджет маблағларидан самарали
фойдаланиш ва ушбу жараёнда қонунбузарликларга йўл қўйиш холатларини олдини
олишга эътибор берилган. Мактабгача таълим вазирлиги ички аудит хизмати асосан
жорий харажатларнинг мақсадли сарфланишини назорат қилади. Булар иш ҳақи, озиқ

-

овқат, коммунал тўловлар, жорий таъмирлаш ва шунга

ўхшаш харажатларни ўз ичига

олади. Тизимда асосан иш ҳақига ажратилган маблағларнинг ноқонуний ва ортиқча
сарфланишига йўл қўйиш ҳолатлари аниқланмоқда: 2019 йилда 9,4 миллиард сўм,
2020 йилнинг 10 ойида 8,5 миллиард сўм иш ҳақи маблағлари ноқонуний тўланган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

57

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Озиқ

-

овқат харажатларига ажратилган маблағларнинг ноўрин сарфланиши эса 2019

йилда 6,2 миллиард сўм, 2020 йилда 3,6 миллиард сўмни ташкил қилган

.

[20].

Мактабгача таълим вазирлиги тасарруфидаги болалар боғчаларида асосан комплекс
текширувлар натижасида

бюджет маблағларидан самарасиз, ғаразли мақсадларда

фойдаланиш холатлари аниқланган.

Жумладан, 2019 йилда Каттақўрғон шаҳридаги 10

-

сонли мактабгача таълим муасасасида 2014 йилдан 2018 йил январгача 1 миллиарддан
кўпроқ бюджет маблағлари талон

-

тарож қилинган. Самарқанд шаҳар Мактабгача

таълим бўлими ҳисобчиси томонидан 2018–2020 йилларда соҳада ишламаган 22
нафар фуқаронинг номига асоссиз 122 миллион сўм иш ҳақи ёзиб ўзлаштирилган.
Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар Мактабгача таълим бщлими

ҳисобчиси томонидан

2019

–2020 йилларда 80 миллион сўм пластик карточкаларга пул ўтказиш орқали

ноқонуний ўзлаштирилган. Қибрай тумани 26

-

сон боғча

мудираси томонидан

ишламаган сохта ходимлар номига иш ҳақи ёзиш орқали 200 миллион сўмдан ортиқ
маблағ ноқонуний сарфланган. Бухоро вилояти Пешкў тумани 22

-

сонли давлат

боғчасида 202 миллион сўмлик камомад ва ойлик иш ҳақи тўлов қайдномаларининг
қалбакилаштирилиши аниқланган. Ғиждувон тумани 3

-

сонли давлат Мактабгача

таълим муасасасида 2018–2020 йилларда иш вазифасини тўлиқ бажармаган ходимлар
номларига 20 миллион сўм иш хақи ёзилган. Бўстон туман мактабгача таълим бўлими
томонидан юмшоқ жиҳозларни харид қилишда давлат харид қонунчилигига риоя
қилмасдан четлаб

ўтиш натижасида

104 миллион сўмлик чойшаблар қиммат

нархларда харид қилинган

.

[21].

Бюджет маблағларини ноқонуний ўзлаштиришни

аниқлашда давлат молия назоратининг ички аудит хизматининг аҳамиятини алоҳида
қайд этиш лозим. Жумладан, мактабгача таълим вазирлиги тасаррурифидаги
ташкилотларда, 2019 йилда 750 нафар, 2020 йилда 446 нафар «ўлик жон» аниқланган.
«Ўлик

жонлар» –

мактабгача таълим ташкилотига турли лавозимларга

расмийлаштирилган, лекин улар ушбу таълим муассасасида ишламайди. Бундай усул
билан таълим ташкилоти раҳбари ушбу муассасага алоқаси бўлмаган шахсларга иш
хақи ёзган, яъни ёзилган иш ҳақларини ноқонуний ўзлаштирган, ишламайдиган
ходимларга ноқонуний иш стажи расмийлаштирилган.

2-

жадвал.

Вилоятлар кесимида бюджет маблағларини асоссиз сарфлаш млрд. сўм.

[22]

Вилоят

Самарасиз фойдаланилган бюджет маблағи

1

Қашқадарё

14,1

2

Андижон

12,8

3

Фарғона

11,1

4

Сурхондарё

10,6

5

Наманган

9,9

6

Жиззах

9,8

7

Самарқанд

9,2

8

Тошкент вилояти

6,5

9

Хоразм

4,2

10

Тошкент шахри

9,8

11

Қорақалпоғистон Республикаси

6,1

Республика бўйича

104,1


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

58

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Таҳлиллар тасдиқлайдики, фақатгина, 2020 йил 9 ой давомида

айрим маҳаллий

ҳокимликлар давлат ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қимматбаҳо
автомашиналар харид қилмоқда, бюджет маблағларидан асоссиз фойдаланмоқда.
Иккинчи жадвалда бюджет маблағларидан асоссиз фойдаланишнинг вилоятлар
бўйича маълумоти келтирилган

.

Бюджет маблағларидан ноқонуний фойдаланиш холатлари таълим вазирлиги

тизимида хам кузатилган. Давлат молиявий назорати органлари томонидан ўтказилган
мониторинг натижалари кўрсатадики, 2019 йилда Андижон вилояти Жалақудуқ туман
Халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларида малака тоифасига эга
бўлмаган, малака тоифаси сертификати муддати тугаган ёки сунъий равишда
ўзгартирилган ўқитувчиларга ортиқча 422,8 миллион сўм сарфланган. Жиззах вилояти
Ғаллаорол туман ҳалқ таълим бўлимида 2020 йил январь

-

апрель ойларида лавозим

маошларига 472,3 миллион сўм мукофот ва моддий ёрдам пуллари асоссиз қўшиб
тўланган.

Тадқиқот натижасида олинган, натижалар қуйидагилардан иборат.

Мамлакатимизда ижтимоий иқтисодий тараққиётда муҳим рол ўйнётган таълим

тизимида бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш, қонунлар талабига асосан
харажат қилиш, жараёнини илмий асосда ўрганиш амалий ахамиятга эга. Шунинг учун
хам, мақолада давлат молиявий назорати таълим жараёнида бюджет маблағлари
самарадорлигини оширишнинг мазмуни ва моҳияти, мақсадига аниқлик киритилди.
Тадқиқот давомида, давлат молиявий назоратининг асосий йўналишлари ва
ривожланиш тенденциялари асосланди. Шунингдек, давлат молиявий назоратининг
таълим соҳасидаги ташкилий тизимини янада мукаммаллаштиришга доир хулосалар,
таълим муассасаларида комплекс мониторинг олиб бориш ишини ташкиллаштиришга
доир илмий асосланган таклифлар берилди. Шу муносабат билан:

-

биринчидан, таъкидлаш лозимки, давлат молия тизимида таълим

муассасалари молиявий фаолиятини мунтазам ўрганиш, назорат қилиш бўйича
ташкилий тизимни шакллантириш зарур;

-

иккинчидан, таълим тизимига сарфланган молиявий харажатларни назорат

қилиш учун ўтказилган текшириш ва тахлилларнинг шаффофлигини, объективлигини
ва сифатини таъминлаш зарур;

-

учинчидан, таълим муассасалари молиявий фаолиятини мониторинг қилиш

жараёнида, унинг асосий мақсади, фаолиятидан кузатилаётган натижалар билан
боғлиқ холда олиб бориш мақсадга мувофиқ. Муаммонинг ечимига бундай ёндашув,
таълим тизимида давлат молия назорати самарадорлигини таъминлашга ёрдам
беради.

Давлат молиявий назорати бўйича ягона концепция мавжуд бўлмаганлиги учун,

ушбу жараёнга қуйидагича таъриф бериш мумкин. Давлат молия назорати, бюджет
маблағларидан фойдаланишда ҳуқуқий норматив ҳужжатларга қатъий амал қилиш,
харажатларни асослаш, мақсадли сарфлаш, самарадорлигини таъминлаш, ундан
фойдаланишнинг оптимал йўлларини излаб топиш, молиявий ресурслардаги

қонунбузарликларнинг

олдини олиш, бюджет соҳасига

оид шафоф ахборотларни

таъминлашга

қаратилган фаолият туридир.

Давлат молия назорати амалга оширилиш жараёнида бутун жамият аъзоларининг

манфаатлари ҳимоя қилинади.

Давлат молиявий ва моддий бойликларнинг эгаси

сифатида, фуқаролар олдида молиявий ва моддий ресурсларнинг сақланиши ва


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

59

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

самарали фойдаланиши учун маъсулдир. Қонун чиқарувчи ва ижро ҳокимяти назорат
субъектлари сифатида қонунлар ва норматив ҳужжатлар билан таъминлайди.

Давлат

молиявий назоратининг объектини давлат ресурсларининг шаклланиши ва улардан
фойдаланишга алоқаси бўлган давлат, жамоат ва тадбиркорлик ташкилотлари

ва

жамоатчилик молиявий муасасалари ташкил қилади.

Хулоса ва таклифлар

Тадқиқот натижаларига кўра, давлат молия назоратини амалий ва назарий

вазифаларига доир, хамда бюджет маблағларини таълим тизимида самарали
фойдаланишга доир мустақил хулосалар ва таклифлар тайёрланди. Мамлакатнинг
янги тараққиёт босқичида, кўп укладли мулк шакллари кенгаймоқда. Молия иши
усуллари такомиллашмоқда. Ушбу жараёнда, бозор иқтисодиёти муносабатларига
оид норматив хужжатлар қўлланилмоқда. Бундай шароитда, таълим тизимида давлат
молия назоратини олиб бориш бозор иқтисодиёти ислохотлари мақсадига мос бўлиши
лозим. Тадқиқот натижалари кўрсатадики, таълим тизимидаги бюджет маблағларидан
самарали фойдаланишда қўлланилаётган усулларда комплекс ёндашув етишмайди.
Бизнинг фикримизча, мамлакат иқтисодиётини янада ривожлантириш учун, давлат
молия назоратининг асосларини илмий жихатдан чуқур тадқиқ қилиш лозим ва уни
қабул қилинаётган қонунларда акс эттириш лозим. Бундай жараён мазуга доир илмий
адабиётларда давлат ва нодавлат молия назорати хақидаги турли ёндашувларни ягона
фикрга бирлаштиради. Шунингдек, давлат молия назоратининг ташқи, ички молиявий
назорат, дастлабки, жорий, якуний назорат тизими шакллантирилди.

Хулоса сифатида қайд қилиш лозимки, таълим тизимидаги давлат молия

назорати, марказлашган бюджет тизимини бошқаришнинг муҳим шаклидир. Бу
жараён, давлат молия назоратини амалга оширишга давлатнинг мақсадли дастурлари,
йўл харитасини бажаришда мухим рол ўйнайди

,

молиявий барқарорликни

ва молия

тизимига доир қонунчиликни таъминлайди.

Давлат молия назорати таълим тизимида

бюджет маблағларини фойдаланиш жараёнида содир бўлаётган камчиликларни
аниқлайди, жавобгар шахслар томонидан қонунчиликни бузиш холатларини таҳлил
қилади

ва унинг сабабларини кўрсатиб беради. Давлат молия назоратининг муҳим

жиҳати таълим тизимида йўл қўйилган қонунбузарликларни асослаб беради ва
жавобгар шахсларни жазога тортиш бўйича таклифлар тайёрлайди. Давлат молия
назорати таълим тизимида бюджет маблағларини фойдаланишни таҳлил қилиш
жараёнида, ташқи, ички, дастлабки, жорий ва якуний шаклда ўтказилиши мумкин.
Шунингдек, таълим ташкилотларининг молиявий фаолияти яъни, бюджет, солиқ,
божхона, валюта, кредит, инвестициялар ва бошқа жихатлари ўрганилиши мумкин.
Давлат молия назорати усуллари сифатида молиявий холатни тахлил қилиш, молиявий
экспертиза ва ревизия шаклида ўтказилади.

Мақола

муаллифи томонидан қуйидаги таклифлар илгари сурилмоқда:

Биринчидан, таълим тизимида давлат молия назоратини ўтказишда ҳар бир

вилоят, тумандаги иқтисодий холат ва молиявий имкониятлар эътиборга олиниши
лозим.

Иккинчидан, таълим тизимида бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш

жараёнини назорат қилишда жорий қонунчиликка ва норматив хужжатларга қатъий
амал қилган холда иш

олиб бориш лозим. Аммо, давлат молия назоратини

таъминловчи қонун қабул қилинмаган. Хозиргача, давлат молия назорати турли


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

60

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

хуқуқий ва норматив хужжатлар асосида олиб борилган. Шунинг учун хам, давлат
молия назоратининг ягона хуқуқий асосини яратиш керак.

Учинчидан, таълим тизимида давлат молия назоратини ўтказишнинг илмий

асосланган усулларига аниқлик киритиш керак, иқтисодиётнинг янги тараққиёт
босқичида унинг ривожланиш консепциясини ишлаб чиқиш лозим.

Тўртинчидан, таълим тизимида бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш

масалалари давлат молия назоратига юклатилган бўлсада, унинг ташкилий,
методологик асосларини такомиллаштириш керак.

Бешинчидан, давлат молия назорати органлари томонидан таълим тизимида

бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш назорати олиб борилиш жараёнида
камчиликлар мавжуд. Жумладан, ҳар бир вазирликда мавжуд бўлган ички давлат
молия назорати фаолиятини такомиллаштириш зарурияти вужудга келди. Ҳозирги
шароитда, замонавий ташкилий жихатдан пухта бўлган давлат молия назорати
шакллантирилиши зарур бўлиб, унга хўжалик фаолияти назорати вазифаси юкланиши
мақсадга мувофиқ.

Олтинчидан, таълим муассасалари бошқарув тизимига, молиявий хизмат ва

бухгалтерия сохасига рақамли иқтисодиёт имкониятларини мунтазам

жорий этиш,

таълим муассасалари учун зарур бўлган махсулотларни харид қилиш ва улардан
самарали фойдаланишдаги ҳисоб

-

китоб тизимини шаффофлигини таъминлаш, бўш иш

ўринларини ижтимоий тармоқларда ва маҳаллий газеталарда эълон қилиш, таълим
тизими ходимларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, ноқонуний маблағ
ўзлаштириш ҳолатларининг олдини олишда муҳим омил ролини бажаради.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Тошкент., “Ўзбекистон”, 2019. 41

-

модда.

2.

Ўзбекистон Республикаси ”Таълим тўғрисидаги қонуни”. 23 сентябрь 2020 йил.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2020 й., 03/20/637/1313

3.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга

Мурожаатномаси. https://president.uz/uz/lists/view/4057

4.

Ўзбекистон республикасининг бюджет тизими тўғрисида” Қонуни.

https://parliament.gov.uz/uz/laws/adopted/97/3480/

5.

Овсянников Л.Н. Государственный финансовый контроль: подходы к

стандартизации. // Финансы, 2010.,

с.5.

6.

Ларичев В.Д. Теоретические основы предупреждения преступлений в сфере

экономики: Моногр. М.: Юрлитинформ, 2010, с.19.

7.

Вознесенский Э.А. Финансовый контроль за деятельностью промышленных

предприятий

-

М.: Изд

-

во ЛГУ, 2013

,

с.27.

8

. Мельник М. В., Пантелеев А. С., Звездин А. Л. Ревизия и контроль: учебник. ‒

М.: КНОРУС, 2009

,

с.15.

9.

Срожиддинова З.Х. Актуальные аспекты развития государственного

финансового контроля на современном этапе реформ в республике узбекистан. В
сборнике:

Информационные

технологии

в

управлении,

обучении,


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

61

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

правоохранительной деятельности. сборник материалов V Международной
электронной научной конференции. Ташкент,2019. С. 132

-136.

10.

Пулатов Д. Вопросы совершенствования государственного финансового

контроля в узбекистане. Perspectives of Innovations, Economics and Business. 2009. Т. 2.
№ 2. С. 49

-50.

11

. Ибрагимов А.К., Абдуалимов Р.М. совершенствование организации

финансового контроля в республики узбекистан. В сборнике: актуальные вопросы
совершенствования бухгалтерского учета, статистики и налогообложения. Материалы
VII международной научно

-

практической конференции. 2018. С. 41

-49.

12

. Тулаходжаева М. Организация и методы финансового контроля в республике

узбекистан. Диссертация на соискание ученой степени доктора экономических наук /
Москва, 1998.

13

. Хайитбоев И.Х. Вопросы институционального развития государственного

финансового контроля в узбекистане. В сборнике: теоретические и практические
аспекты развития современной науки: теория, методология, практика. Сборник
научных статей по материалам V Международной научно

-

практической конференции.

Уфа, 2021. С. 49

-55.

14.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

(www.stat.uz).

15

. Мирзиёев Ш.М. Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш масалалари

бўйича видеоселектор материаллари.

https://kun.uz/news/2021/04/22/abdurahmonov-

atrofida-kim-yurganini-sezmaydimi-prezident-korrupsiya-holatlari-uchun-mutasaddilarni-
tanqid-qildi.

16.https://kun.uz/news/2021/03/11/samarqand-viloyatida-mansabdor-

shaxslarning-korrupsiyaviy-jinoyatlari-sabab-budjetga-209-milliard-som-zarar-yetkazilgan

17

. Норбоева Т. Коррупция ҳолатлари йил сайин кўпаймоқда».

https://kun.uz/news/2021/04/23/korrupsiya-holatlari-yil-sayin-kopaymoqda-senat-raisi

18

. Ўзбекистонда қайси соҳалар ходимлари энг кўп коррупцияга қўл ураётгани

маълум

қилинди

.

https://kun.uz/news/2021/03/30/ozbekistonda-qaysi-sohalar-

xodimlari-eng-kop-korrupsiyaga-qol-urayotgani-malum-qilindi

19

. Норбоева Т. Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишда катта ўзгариш

бўлмаяпти.

https://kun.uz/news/2021/03/30/ozbekistonda-qaysi-sohalar-xodimlari-eng-

kop-korrupsiyaga-qol-urayotgani-malum-qilindi

20.

Мактабгача таълимдаги коррупция: Бола ҳақига хиёнат, арзимас ойлик ва

«ўлик жонлар»....

https://kun.uz/news/2020/11/29/maktabgacha-talimdagi-korrupsiya-

bola-haqiga-xiyonat-arzimas-oylik-va-olik-jonlar

21.

Мактабгача таълимдаги коррупция: Бола ҳақига хиёнат, арзимас ойлик ва

«ўлик жонлар».... https://kun.uz/news/2020/11/29/maktabgacha

-talimdagi-korrupsiya-

bola-haqiga-xiyonat-arzimas-oylik-va-olik-jonlar

22.

Бюджет маблағлари энг кўп қайси вилоятда асоссиз сарфлангани маълум

бўлди.

https://kun.uz/news/2020/11/17/budjet

-mablaglari-eng-kop-qaysi-viloyatda-

asossiz-sarflangani-malum-boldi

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Конституцияси. Тошкент., "Узбекистон", 2019. 41-модда.

Узбекистон Республикаси "Таълим тутрисидаги цонуни". 23 сентябрь 2020 йил. Крнун ^ужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2020 й., 03/20/637/1313

'Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. https://president.uz/uz/lists/view/4057

Узбекистон республикасининг бюджет тизими тутрисида" Конуни. https://parliament.gov.uz/uz/laws/adopted/97/3480/

Овсянников Л.Н. Государственный финансовый контроль: подходы к стандартизации. // Финансы, 2010., с.5.

Ларичев В.Д. Теоретические основы предупреждения преступлений в сфере экономики: Моногр. М.: Юрлитинформ, 2010, с.19.

Вознесенский Э.А. Финансовый контроль за деятельностью промышленных предприятий - М.: Изд-во ЛГУ, 2013, с.27.

Мельник М. В., Пантелеев А. С., Звездин А. Л. Ревизия и контроль: учебник. -М.: КНОРУС, 2009, с.15.

Срожиддинова З.Х. Актуальные аспекты развития государственного

финансового контроля на современном этапе реформ в республике Узбекистан. В сборнике: Информационные технологии в управлении, обучении, правоохранительной деятельности, сборник материалов V Международной электронной научной конференции. Ташке нт, 2019. С. 132-136.

Пулатов Д. Вопросы совершенствования государственного финансового контроля в Узбекистане. Perspectives of Innovations, Economics and Business. 2009. T. 2. № 2. C. 49-50.

Ибрагимов А.К., Абдуалимов P.M. совершенствование организации финансового контроля в республики Узбекистан. В сборнике: актуальные вопросы совершенствования бухгалтерского учета, статистики и налогообложения. Материалы VII международной научно-практической конференции. 2018. С. 41-49.

Тулаходжаева М. Организация и методы финансового контроля в республике Узбекистан. Диссертация на соискание ученой степени доктора экономических наук / Москва, 1998.

Хайитбоев И.Х. Вопросы институционального развития государственного финансового контроля в Узбекистане. В сборнике: теоретические и практические аспекты развития современной науки: теория, методология, практика. Сборник научных статей по материалам V Международной научно-практической конференции. Уфа, 2021. С. 49-55.

Узбекистон Республикаси Давлат статистика кумитаси маълумотлари (www.stat.uz).

Мирзиёев Ш.М. Хизмат курсатиш со^асини ривожлантириш масалалари буйича видеоселектор материаллари. https://kun.uz/news/2021/04/22/abdurahmonov-atrofida-kim-yurganini-sezmaydimi-prezident-korrupsiya-holatlari-uchun-mutasaddilarni-tanqid-qildi.

https://kun.uz/news/2021/03/ll/samarqand-viloyatida-mansabdor-shaxslarning-korrupsiyaviy-jinoyatlari-sabab-budjetga-209-milliard-som-zarar-yetkazilgan

Норбоева T. Коррупция х,о л атлари йил сайин купаймокда». https://kun.uz/news/2021/04/23/korrupsiya-holatlari-yil-sayin-kopaymoqda-senat-raisi

Узбекистонда цайси сох,алар ходимлари энг куп коррупцияга цул ураётгани маълум к,илинди. https://kun.uz/news/2021/03/30/ozbekistonda-qaysi-sohalar-xodimlari-eng-kop-korrupsiyaga-qol-urayotgani-malum-qilindi

Норбоева Т. Узбекистонда коррупцияга царши курашишда катта узгариш булмаяпти. https://kun.uz/news/2021/03/30/ozbekistonda-qaysi-sohalar-xodimlari-eng-kop-korrupsiyaga-qol-urayotgani-malum-qilindi

Мактабгача таълимдаги коррупция: Бола ацига хиёнат, арзимас ойлик ва «улик жонлар».... https://kun.uz/news/2020/ll/29/maktabgacha-talimdagi-korrupsiya-bola-haqiga-xiyonat-arzimas-oylik-va-olik-jonlar

Мактабгача таълимдаги коррупция: Бола ^ак,ига хиёнат, арзимас ойлик ва «улик жонлар».... https://kun.uz/news/2020/ll/29/maktabgacha-talimdagi-korrupsiya-bola-haqiga-xiyonat-arzimas-oylik-va-olik-jonlar

Бюджет маблаглари энг куп цайси вилоятда асоссиз сарфлангани маълум булди. https://kun.uz/news/2020/ll/17/budjet-mablaglari-eng-kop-qaysi-viloyatda-asossiz-sarflangani-malum-boldi

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов