Классификация и значение факторов, влияющих на финансовый потенциал регионов

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
190-201
15
2
Поделиться
Худойкулов, С., & Буранова, Л. (2021). Классификация и значение факторов, влияющих на финансовый потенциал регионов. Экономика и инновационные технологии, (5), 190–201. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/12153
Садирдин Худойкулов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

Ректор по делам молодежи и духовно-просветительской работе, д.э.н, доцент

Лола Буранова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассмотрены различные классификации факторов влияющих на финансовый потенциал регионов и предложена собственная классификация с позицииразвития производственного потенциала на примере Сурхандарьинской области в сравнении с другими регионами Республики Узбекистан. По результатам проведённого исследования сформулированы предложения по увеличению финансового потенциала региона и реализации эффективной стратегии социального – экономического развития.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

202

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ҲУДУДЛАРНИНГ МОЛИЯВИЙ САЛОҲИЯТИГА ТАЪСИР

ЭТУВЧИ ОМИЛЛАРНИНГ ТАСНИФИ ВА АҲАМИЯТЛИЛИГИ

Худойқулов Садирдин Каримович

Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор,

иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент

E-mail:

s.khudoykulov@tsue.uz

Буранова Лола Вахабовна

Тошкент давлат иқтисодиёт университети мустақил тадқиқотчиси

E-mail:

buranowalola@mail.ru

Аннотация

.

Мақолада ҳудудлар молиявий салоҳиятига таъсир этувчи омилларнинг

турли таснифи кўриб чиқилган бўлиб, ишлаб чиқариш салоҳиятини ривожлантириш
нуқтаи назаридан Сурхондарё вилояти мисолида, Ўзбекистон Республикасининг бошқа
ҳудудлари билан таққослаган ҳолда ўз таснифи таклиф қилинган. Тадқиқот натижасида,
ҳудудларнинг молиявий салоҳиятини ошириш

ва ижтимоий –

иқтисодий ривожланишнинг

самарали стратегиясини амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

Калит сўзлар

:

молиявий салоҳият, омил, жалб қилинган инвестициялар

,

саноатлашув даражаси, инновацион салоҳият, ер ресурслари таркиби, монетар сиёсат,
молиявий сиёсат

.

Аннотация

.

В статье рассмотрены различные классификации факторов влияющих

на финансовый потенциал регионов и предложена собственная классификация с

позиции

развития

производственного потенциала на примере Сурхандарьинской области в

сравнении

с

другими регионами Республики Узбекистан. По результатам проведённого

исследования сформулированы предложения по увеличению финансового потенциала

региона и

реализации эффективной стратегии социального

экономического развития.

Ключевые слова:

финансовый потенциал, фактор, привлечённые инвестиции

,

степень индустриализации, инновационный потенциал, структура земельных ресурсов,
монетарная политика, финансовая политика.

Abstract.

The article considers various classifications of factors affecting the financial

potential of the regions and proposes its own classification from the standpoint of the development
of production potential using the example of the Surkhandarya region in comparison with other
regions of the Republic of Uzbekistan. Based on the results of the study, proposals were formulated
to increase the financial potential of the region and implement an effective strategy of social and
economic development.

Keywords:

financial potential, factor, attracted investments, degree of industrialization,

innovation potential, structure of land resources, monetary policy, financial policy

Кириш

Ҳудудларнинг

молиявий салоҳиятини ошириш йўлларидан бири бу ҳудуд

даромадлари барқарорлигини оширишдан иборат. Ҳудудларнинг даромад
барқарорлиги ҳудудларнинг бюджет даромадлари базасининг барқарорлигига,
ҳудудда руйхатдан ўтган турли мулк шаклидаги фаолият

юритаётган корхона ва

ташкилотлар барқарорлигига, меҳнат ресурсларининг таркиби, миқдори ва
салоҳиятига, ҳудуднинг инвестицияларни ҳажми, жалб қилиш жозибадорлигига,
давлатда олиб борилаётган монетар сиёсатга, молиявий сиёсатга, ҳудуддаги


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

203

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

иқтисодий салоҳиятини ошириш даражасига боғлиқ. Яъни ҳудудлар иқтисодий
салоҳиятининг ҳар бир элементи ҳудуд бюджет базаси ошиши, ҳудудларнинг
молиявий салоҳияти даражасининг ошишига таъсир этади. Ҳудудларнинг

молиявий

салоҳияти ўсиш даражаси бевосита ҳудуднинг иқтисодий салоҳияти ўсиш даражасига

ҳамда ҳудуднинг ижтимоий –

иқтисодий ривожланиш стратегиясига

боғлиқ бўлади. Бу

ерда

иқтисодий салоҳият қанча

юқори бўлса, ҳудудларнинг

иқтисодий ўсиш

кўрсаткичи

юқори бўлади ва

ўз навбатида ҳудуд даромадлари базасининг ошишига ва

туғридан

-

туғри ҳудуднинг молиявий салоҳияти ошишига олиб келади. Бу

кўрсаткичлар ўзаро боғлиқ, баъзи холатларда пропорционалдир.

Ҳудудларнинг

ижтимоий

-

иқтисодий ривожланиш статегиясини ишлаб чиқишда

ҳудуд молиявий салоҳият кўрсаткичи асосий омил бўлиб ҳизмат қилади.
Ҳудудларнинг молиявий барқарорлиги ҳар доим долзарб ва энг асосий масалалардан
бири бўлиб,

унинг даражаси ҳудуд молиявий мустақиллиги даражасини белгилайди.

Ҳудудларнинг молиявий мустақиллигини миқдорий жиҳатдан баҳолашга имкон
берувчи мезон бу ҳудудларнинг молиявий салоҳиятидир. Шубҳасиз, ҳудудларнинг
молиявий салоҳияти уларнинг мавжуд молиявий ресурслари (солиқ салоҳияти,
маҳаллий бюджетлар даромад базасининг мустақиллиги ва номарказлашуви, аҳолини
меҳнат салоҳияти) орқали талқин қилинади ва ундан фойдаланиш даражаси
республика

бюджетидан

ҳудудлар

маҳаллий

бюджетига

ажратиладиган

бюджетлараро трансфертлар миқдорини тавсифлайди. Бизнинг фикримизча,
ҳудудларнинг молиявий салоҳияти бир томондан, зарур бўлган маблағлар ва
оқимларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш жараёнини таъминласа, иккинчи
томондан, иқтисодий салоҳиятнинг ишлаб чиқариш, меҳнат, инвестицион,
инновацион ва бошқа элементларининг самарали фаолиятисиз амалга оширилиши
мумкин эмас. Бу ўз навбатида ҳудудларнинг молиявий салоҳияти иқтисодий
салоҳиятнинг элементи сифатида ўрнини ва аҳамиятини аниқлайди.

Ҳар

қандай иқтисодий тизимнинг, ҳар бир иқтисодий субъект фаолиятининг

асосини ўсиш салоҳияти ташкил этиб, ҳар доим кўтаётган натижани бермайди, бу
мавжуд

ресурслардан норационал фойдаланилганлиги, улардан фойдаланиш

механизм ва инструментларининг йўқлиги ёки пастлиги ва бошқа бир қатор омиллар
ва инструментларнинг таъсири туфайли содир бўлади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Ҳудудларнинг

молиявий салоҳиятига таъсир этивчи омилларни

бир қатор

иқтисодчи олимлар ёндашувида турлича эканлигини кўришимиз мумкин.

Жумладан,

Е.А.Илларионова ресурслар

базаси ва шу ресурсларни

самарали бошқаришга каратган

бўлиб, кўйидаги омилларни белгилаган:

1.

Геополитик салоҳият –

ҳудуднинг бошқа ҳудудий бирликлар ўртасида қулай

жойлашувини

аниқлайди ва ҳудудларнинг ривожланишига таъсир кўрсатади

;

2.

Табиий салоҳият –

ҳудудларнинг табиий шароити, табий ресурслар билан

таъминланганлигини белгилайди;

3.

Ишлаб чиқариш

салоҳияти –

ҳудудларнинг максимал ишлаб чиқариш

салоҳиятини белгилайди.

4.

Меҳнат ресурсари салоҳияти –

ҳудудлар иқтисодий фаол аҳоли қисмини

белгилайди

ва иш билан бандлик даражасини ифодалайди

;

5.

Инвестиция салоҳияти –

ўз хусусий маблағлар билан таъминланганини,

ҳудудларнинг инвестиция жозибадорлиги ва самарадорлигини ифодалайди.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

204

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

6.

Инфраструктура салоҳияти –

ҳудудларнинг ишбилармонлик, савдо, ташқи

иқтисодий алоқаларини таъминлаш учун моддий маблағларнинг етарлилигини
белгилайди.

[2]

Ҳудудлар

даражасида молиявий салоҳиятга таъсир этувчи омилларнинг

аҳамиятлилиги бўйича С.В.Зенченко ва М.А.Шеметкиналар

[3]

кўйидагиларни

белгилайдилар:

1.

Ресурс –

хом ашёли салоҳият (табий ресурслар асосий турлари билан

таъминланганлик даражасини аниқлайди

)

2.

Ишлаб чиқариш салоҳияти

(

ҳудуд

хўжалик фаолиятининг ялпи ишлаб

чиқариш натижасини ифодалайди);

3.

Истеъмол

салоҳияти

(ҳудуд ахоли истеъмол қобилиятини аниқлайди);

4.

Ҳудудда

инфратузилманинг ривожланиш ҳолати

(ҳудуднинг иқтисодий

жуғрофик жойлашуви ва унинг инфратузилма

билан таъминланганлик даражаси

);

5.

Интеллектуал

салоҳият

6.

Институционал

салоҳият

7.

Инновацион салоҳият

Хориж тажрибасини таҳлил қилишимизни давом этар

эканмиз, Н.А.Чижова

ҳудуд молиявий

салоҳиятга таъсир этувчи омиллани катъий ва юмшоқ турларига

ажратади. Қатъий омилларга –

ишлаб чиқариш даражасини, давлат томонидан

белгиланган солиқ, субсидияларни, яъни асосан маҳсулот ишлаб чиқариш ва
айрибошлашга қаратилган бўлиб, юмшоқ омиллар сифатида –

барқарор сиёсий

ҳолатни, таълим тизимининг сифати, кадрлар тайёрлаш малакалилиги, ҳудуд турмуш
даражасининг сифати кабиларни белгилайди.

Д.И.Кокурин ҳудуд молиявий

салоҳиятига таъсир этувчи ташқи ва ички омилларни белгилайди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ҳудудларнинг ривожланиш даражасини ва улар

ўртасидаги боғлиқлигини эътиборга олган ҳолда тадқиқ этиш мақсадга мувофиқ деб
уйлаймиз.

Тадқиқот методологияси

Ҳудуд

молиявий салоҳияти омилларини аниқлаш ва аҳамиятлилиги даражасини

белгилашда илмий билишнинг фундаментал методологияси асосида шаклланган
бўлиб, индукция ва дедукция, диалектик бирлик, назария ва амалиётнинг ўзаро
боғлиқлиги, таққослаш ва ўхшашлик усуллардан фойдаланилган. Тадқиқот давомида
тизимли ёндошувни қўллаш

орқали иқтисодий –

статистик,

тузилмавий –

динамик

таҳлил қилинган.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси

Асосий масалаларимиздан

бири, ҳудудларнинг молиявий салоҳиятига таъсир

этувчи турли омилларнинг аҳамиятлилик даражасини аниқлаб, молиявий
имкониятларни оширишга қаратамиз, бинобарин

иқтисодий ўсишни молиявий

ресурслар ва инструментларсиз амалга ошириб бўлмайди, бўлар молиявий
салоҳиятнинг зарурий элементлари бўлиб, ўз навбатида ҳудуд иқтисодий ўсиш ва
ривожланишининг асосидир

деб юқорида таъкидлаб ўтганмиз

.

Сурхондарё вилояти

молиявий салоҳиятини “муаммоли нуқта”ларини аниқлаб, Республика миқиёсида
бошқа ҳудудлар билан таққослаган ҳолда таъсир этувчи омилларни

аҳамиятлилик

даражаси бўйича қўйидагиларни белгилаб олдик:

1.

Ҳудудларнинг

саноатлашув даражаси –

ҳудудлар

иқтисодий тизимини

қўллаб қувватловчи тузилмасини ташкил этиб, ҳудудлар иқтисодий ривожланишини,
бюджет даромадларини қўпайишига, молиявий салоҳият ва ҳудудлар мустақиллигини
таъминлашнинг муҳим гарови бўлиб ҳисобланади. “Ҳудудларнинг иқтисодий ўсишини


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

205

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ва ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишда, ҳудудларнинг ишлаб чиқариш
имкониятларига таянмасдан туриб амалага ошириб бўлмайди”

-

деб ҳисоблайди

иқтисодчи олим А.И.Татаркин

[4].

Ҳудудларнинг саноат секторининг барқарор

ривожланишига қаратилган стартегик йўналиши миллий иқтисодиётнинг деярли барча
секторларини иннновацион шаклланишини жорий қилиш ва ривожланиши учун асос
бўлади

[5].

Ҳудудлар

саноати ривожланиш даражаси жамият ишлаб чиқариш кучларининг

ривожланиш даражасига таъсир кўрсатади ва саноат корхоналарининг молиявий
имкониятлари йиғиндисини ифодалайди. Жаҳон тажрибасида, саноати ривожланган
мамлакатларда

табиий ресурслар чекланган шароитида ҳам юқори ривожланган

иқтисодий салоҳиятга эришадилар. Чунки, моддий ишлаб чиқариш даражаси,
тузилиши ва динамикаси ҳудудларнинг иқтисодий имкониятларини аниқлайди.
Ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятининг юқори даражаси молиявий салоҳият
даражасига таъсир кўрсатади ва ялпи ҳудудий маҳсулотнинг ўсиш динамикасини акс
эттиради. Республика ЯММга тўғридан тўғри ўсиш динамикасини акс эттиради ва
барча иқтисодий кўрсаткичларнинг ўсишига олиб келади.

1-

жадвал

2016-

2020йй ЯИМ

шакллантиришда ҳудуларнинг иштироки

Ҳудудлар

2016й

2017й

2018й

2019й

2020й

Ўзбекистон

Республикаси

255421.9

млрд.сў

м

%

317476.4

млрд.сў

м

%

424728.7

млрд.сўм

%

529391.4

млрд.сўм

%

602551.4

млрд.сў

м

%

1.

Қорақапоғистон

Республикаси

8568.3

3,4

10855.1

3,4

15703.5

3,7

19715.0

3,7

21949.3

3,6

2.

Андижон

вилояти

16115.6

6,3

19753.0

6,2

27144.4

6,4

33802.1

6,4

38531.0

6,4

3.

Бухоро вилояти

14390.7

5,7

17191.0

5,4

21928.4

5,2

28143.3

5,3

31525.1

5,2

4.

Жиззаҳ вилояти

7767.1

3,0

9680.7

3,1

12780.1

3,0

16143.6

3,0

18148.1

3,0

5.

Қашқадарё

вилояти

20163.9

7,9

21597.3

6,8

26554.1

6,3

32399.3

6,1

36010.6

6,0

6.

Навоий вилояти

11959.3

4,7

14681.5

4,6

22677.2

5,3

36661.9

6,9

49742.2

8,3

7.

Наманган

вилояти

12874.5

5,0

15311.1

4,8

18916.1

4,5

23920.9

4,5

27903.2

4,6

8.

Самарқанд

вилояти

23083.3

9,0

27039.0

8,5

32863.7

7,7

39050.5

7,4

43834.7

7,3

9.

Сурхондарё

вилояти

12179.6

4,8

14404.4

4,5

18674.9

4,4

22393.5

4,2

24912.0

4,1

10.

Сирдарё

вилояти

6059.8

2,4

6799.6

2,2

8594.2

2,0

11949.2

2,3

12869.4

2,1

11.

Тошкент

вилояти

23876.1

9,4

29092.8

9,2

40219.2

9,5

55306.5

10,

4

64892.7

10,

8

12.

Фарғона

вилояти

18106.3

7,4

20749.2

6,5

27663.1

6,5

32737.8

6,2

37612.1

6,3

13.

Хоразм вилояти

10336.6

4,1

12008.1

3,8

15977.2

3,8

19241.1

3,6

21615.4

3,6

14.

Тошкент шаҳри

37164.3

14,

6

49259.1

15,

5

64519.1

15,

2

86126.2

16,

3

97545.2

16,

2

Манба: Ўзбекистон Республикаси статистика кўмитаси маълумотлари асосида тузилган.


1-

жадвал маълумотларига асосан, 2016

-

2020 йиллар давомида ЯИМни

шакллантиришда энг катта улуши Тошкент шаҳри 2016 йилда 14

,

6%дан –

2020 йилда

16,

2%гача, Тошкент вилояти 2016 йилдан 9,4%дан –

2020 йилда10,8гача, Навоий

вилояти 2016 йилдан 4,7%дан –

2020 йилда 8,3%гача ва Андижон вилояти 2016 йилдан

6,3%дан –

2020 йилда 6,4%гача суръатлари қайд этилди. Сурхондарё вилоятининг


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

206

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ЯИМни шакллантиришда қўшган ҳиссаси 2020 йилда 4,1%ни ташкил қилган. Бу
курсаткич 2016 йилда 4,8%ни ташкил қилган бўлиб, 0,7%га камайган.
Республикамизнинг Хоразм вилоятида 2016 йил 4,1%дан –

2020 йилда 3,6 %гача

пасайган, Жиззаҳ вилоятида 2016 йилда 3,0% сўратлари сақланиб қолган, Сирдарё
вилояти энг кам кўрсаткич билан 2016 йилда 2,4%дан –

2020 йилда 2,1% гача

кўзатилди.

Таъкидлаганимиздек,

ҳудудларнинг

иқтисодий,

жумладан

молиявий

салоҳиятига таъсир этувчи омиллар ичида ҳудуднинг саноатлашув даражаси муҳим
роль ўйнади. Тадиқот

ишимизнинг объекти бўлган Сурхондарё вилоятининг аҳоли жон

бошига тўғри келадиган саноат махсулотлари ишлаб чиқариш

ҳажми ва

ўртача ўсиш

суръатлари

бошқа ҳудудларга нисбатан анчайин паст кўрсаткичларга эга эканлигини

билдиради.

Иқтисодий назарияга кўра, саноатлашув даражаси паст бўлган шароитда

агар, бошқа омиллар, яъни қишлоқ хўжалик маҳсулотларидан олинадиган
даромаднинг юқори бўлмаса,

ҳудуднинг

молиявий салоҳияти ҳам паст бўлади. Биз

буни Сурхондарё вилоятининг маҳаллий бюджетининг охирги беш йилликдаги ҳолати
билан изоҳлашимиз мумкин

(2-

жадвал

).

Дарҳақиқат Сурхондарё вилояти маҳаллий

бюджети даромадларининг охирги олти

йиллик ҳолати таҳлили шундан далолат

берадики, ҳануз вилоят маҳаллий бюджети республика бюджетидан энг кўп субвенция
оладиган ҳудудлар қаторида бўлиб келмоқда.

2-

жадвал

Сурхондарё вилояти маҳаллий бюджет даромадлари ва харажатлари динамикаси

Кўрсаткичлар

2015

2016

2017

2018

2019

2020

1

Маҳаллий бюджет
даромадлари

719.3

823.3

1030.40

1379.0

1844.8

1605.7

2

Маҳаллий бюджет
харажатлари

1593.8

1891.4

1756.3

2590.7

3721.2

3246.6

3

Трансфертлар

875

1068

726

1211

1877

1641

Манба: Ўзбекистон Республикаси статистика кўмитаси маълумотлари асосида тузилган

Ўзбекистон республикаси бўйича 2020 йил якунларига кўра, ЯИМ таркибида

саноат секторининг улуши 29,3%дан 28,5%га камайди. 2019 йилда 2018 йил билан
таққослаганда ЯИМ таркибида

саноат секторининг улуши 29,3 %гача ошиши 2018

йилда 26,5%ни ташкил этган бўлса, яъни 2,8%га ошиши билан боғлиқ сезиларли
ўзгаришлар кузатилди. Сурхондарё вилояти ЯҲМ ўсишдаги саноат тармоғининг
ҳиссаси 2020 йилда

-

0,9%ни ташкил этган бўлсада, 2019 йилда

бу кўрсаткич 0,7%ни

ташкил этган. Саноат секторининг ЯҲМ ўсишдаги ҳиссаси сезиларли даражажа
ўзгармаган

[6].

2020 йилда иқтисодий ўсиш суръатларини секинлашуви чеклов чоралари ва

карантин тадбирларининг жорий этилиши билан боғлиқ бўлиб, тадбиркорлик
субъектларининг иқтисодий фаоллигининг сезиларли даражада қисқариши ва ишлаб
чиқариш ҳажмига, шунингдек истеъмол хажмининг пасайишига олиб келди. 2020 йил
учун саноат ўсиш суръати 0,7% ни ташкил этди. Бу тармоқдаги ижобий динамика
асосан қайта ишлаш саноати, электр таъминоти, газ, буғ ва кондицияланган ҳавода
қушилган

қийматнинг ўсиши билан боғлиқ

1

. Бу кўрсаткичларнинг таҳлилини (

3-

жадвал) маълумотларидан кўришимиз мумкин.

1

Фуқаролар учун бюджет:2020 йил ижроси. Тошкент

-2021-

59б

https://www.mf.uz


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

207

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

3 -

жадвал

Ўзбекистон Республикаси саноат корхоналарининг иқтисодий фаолият

турлари бўйича асосий фондлари ва асосий фондларининг улуши (трлн.сумда ва

жамига

нисбатан фоизда)

Кўрсаткич

2016й

2017й

2018й

2019й

2020й

Миқ

-

дори

Улу

-

ши

Миқ

-

дори

Улу

-

ши

Миқ

-

дори

Улу

-

ши

Миқ

-

дори

Улу

-

ши

Миқ

-

дори

Улу

-

ши

Саноат жами

:

84,3

100

92,0

100

132,4

100

124,6

100

125,5

100

1

Тоғ

-

кон саноати ва очиқ

конларни ишлаш

36,9

43,8

25,8

28,1

33,2

25,1

8,5

6,8

8.7

6.9

2

Ишлаб чиқарадиган саноат

29,9

35,5

47,8

52,0

70,3

53,1

85,6

68,7

86,3

68,8

3

Электр, газ, буғ билан
таъминлаш

ва

хавони

кондициялаш

15,9

18,9

15,9

17,3

25,6

19,3

25,7

20,6

25,6

20,4

4

Сув билан таъминлаш,
канализация,
чиқиндиларни йиғиш ва
утилизация қилиш

1,5

1,8

2,3

2,5

3,4

2,5

4,8

3,9

4,9

3.9

Манба: Ўзбекистон Республикаси статистика кўмитаси маълумотлари асосида тузилган

3-

жадвал маълумотларидан саноат корхоналирининг иқтисодий фаолият

турлари бўйича асосий фондлари ишлаб чиқарадиган саноат тармоғида жойлашган
бўлиб, 2019 йилда 68,7% ташкил этган, 2016 йилда 29,9%ни ташкил этиб, 33,2% пунктга
кўпайган.

Сурхондарё вилояти саноат ишлаб чиқариш таркибида 2020 йилда энг катта

улуш ишлаб чиқарадиган саноат ҳиссасига тўғри келиб, унинг жами саноат ишлаб
чиқаришдаги улуши 89,4%ни, яъни 4,9 трлн.сўмни ташкил этди.

Ишлаб чиқарадиган саноат тармоғи ўсишининг асосий омилларидан бири

бўлиб, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш орқали тайёр истеъмол
махсулотлари ассортиментини кўпайтириш ва рағбатлантиришга қаратилган

давлат

дастурлари ва қарорларидир.

Асосий фондлар қиймати Ўзбекистон Республикаси бўйича 2019 йилда 14,9 трлн

сўмга ошиб, ўзгариш суръати 113,5%ни ташкил этади, 2016 йилга нисбатан 40,35
трлн.сумга кўпайган бўлиб, ўсиш суръати 147,8%ни ташкил этади. Республика
таркибидаги ҳудудларда 2019 йилда асосий фондлар қиймати ижобий ўзгаришларни
акс этади, энг юқори ўсиш кўрсаткичларини Тошкент шаҳри 5,7

6

трлн сўмга ошиб,

ўзгариш суръати 152%ни, Қашқадарё вилоятида 4,47

трлн сўмга ошиб, ўзгариш суръати

82,4%ни, Тошкент вилоятида 0,84 трлн сўмга ошиб, ўзгариш суръати 111,9%ни ташкил
этди. Андижон вилоятида

-

0,24трлн.сум, Жиззаҳ вилоятида

-

1,43 трлн.сум

билан

салбий кўрсаткичларни тақозо қилмоқда. Саноат корхоналарининг асосий фондлар
харакати қиймат кўрсаткичининг паст ўсиш кўрсаткичлари Бухоро вилоятида 0,24
трлн.сум, Фарғона вилоятида 0,06 трлн.сум, Наманган вилоятида 0,43 тлн.сумни,
Сурхондарё вилоятида 0,81 трлн.сумни ташкил қилган.

2.

Ҳудудларга

жалб этилган инвестициялар хажми –

инвестицион

жозибадорлигининг омили бўлиб, ялпи ҳудудий маҳсулотнинг ўсишига ва аҳоли
турмуш даражасининг ошишига олиб келади. Ҳудудларга жалб этилган ички ва ташқи
инвестицион ресурслар ҳудудга узоқ муддатли капиталнинг оқиб келишига ва
молиявий салоҳиятининг ошишига таъсир кўрсатади.

Инвестиция ресурсларини мамлакат ҳудудларида мутаносиб тақсимлаш ва

самарали фойдаланишда ҳудудларнинг молиявий салоҳиятини ошириш учун муҳим
омил бўлиб ҳисобланади. Бундан ташқари, мамлакат

ҳудулари ўзларининг географик


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

208

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

жойлашуви, табиий –

хом ашё ресурслари, меҳнат ва бошқа ресурслари билан, ҳамда

маҳаллий хокимият органлари томонидан яратилаётган шарт шароитлари билан
фарқланади.

Ўзбекистон республикасида хорижий инвесторлар учун шароитлар

яратилмоқда. 2019 йилда Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги хузурида хорижий
инвестицияларни жалб эитш агентлиги ташкил этилди. Мамлакат бўйича 21та эркин
иқтисодий зоналар мавжуд бўлиб, инвесторлар даромад

солиғи, божхона божи,

ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғидан, ягона
солиқ тўлови ҳамда йўл фондига мажбурий туловлардан тўлиқ озод этилган. Бу катта
инвестиция лойихаралини амалга ошириш имконини беради.

Асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар йиллар бўйича динамикасини

кўзатадиган бўлсак 2016 йилда 51,23 трлн. сум ёки 104,1% ўсишни, 2018 йилда 124,23
трлн.сум ёки 129,9% ўсишни ташкил этган бўлиб, 2020 йилда 202,0 трлн.сум
инвестициялар ўзлаштирилган. Ҳудудлар бўйича асосий

капиталга ўзлаштирилган

инвестициялар хажмининг катта қисми яъни 22,2%и Тошкент шаҳри 44,78 трлн. сум,
9,9%и Қашқадарё вилоятида 19,92 трлн.сум, 9,4%и Тошкент вилояти 18,99 трлн.сум,
7,9%и Навоий вилоятида 16,04 трлн.сумни ташкил этган. Хоразм вилоятида –

3,3%

(

6,66 трлн.сум

)

, Сирдарё вилоятида –

3,6% (7,17 трлн.сум), Андижон вилоятида

4,3%(

8,76 трлн.сум

)

, Сурхондарё вилоятида –

4,9% (

9,92 трлн.сум

)

инвестициялар

хажмининг паст даражалари кўзатилган.

Ҳудудга киритилаётган асосий капиталга инвестицияларнинг хажми қанчалик

ошса, маҳаллий бюджетга солиқ тушумлари шунчалик юқори бўлади. Молиявий
салоҳиятнинг асосий элементларидан инвестиция салоҳияти, солиқ салоҳияти,
маҳалий бюджет салоҳияти ўзаро боғлиқ бўлиб,

алоҳида категория сифатида

қаралади, шаклланиши ва фойдаланиш жиҳатидан ўз механизмларига эга. Аммо
маълум даражада ҳар бир категория молиявий томонини ўз ичига олади. Молиявий
салоҳият инвестиция учун молиявий ресурслардан бир қисмини ажратади. Инвестиция
салоҳияти қанчалик ошса маҳаллий ва республика бюджетларига даромадлари
мустаҳкамланади солиқ салоҳиятини кўпайтиради.

3.

Ҳудудлар

ер ресурсларининг таркиби ва унумдорлик даражаси –

катта

аҳамият касб этиб,

қишлоқ

хўжалиги тармоғининг ривожланишига, қишлоқ

хўжалиги

ишлаб чиқарувчиларининг даромадлари ошишига шу билан маҳаллий бюджет
даромадлари мустаҳкамланиши ва ҳудуднинг молиявий салоҳиятга катта таъсир
кўрсатади.

4-

жадвал

Қишлоқ

хўжалиги ерларининг таркиби (1 январ холатига, минг гектар)

Қишлоқ

хўжалиги

ишлаб

чиқариши билан

шуғулланувчи ердан

фойдаланувчилар

ихтиёридаги ер майдони

Шу жумладан

:

Ҳайдаладиган

ерлар

Кўп йиллик

ўсимликлар

Пичанзорлар

яйловлар

Бошқа

ерлар

2017

20174,0

4014,8

371,2

11020,6

4767,4

2018

20261,6

3999,0

376,8

11091,5

4794,3

2019

20236,3

3988,5

383,1

11028,3

4836,4

2020

20761,6

3998,5

388,7

11559,7

4814,7

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари


4-

жадвал маълумотлари асосида, 2020 йилда 2017

-

йилга нисбатан қишлоқ

хўжалиги ишлаб чиқариши билан шуғулланувчи ердан фойдаланувчилар ихтиёридаги
ер майдони

587,6 минг гектарга кўпайган. Шу даврда хайдаладиган ерлар 16,3 минг


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

209

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

гектарга камайган, кўп йиллик ўсимликлар майдони 17,5 минг гектарга, пичанзор ва
яйловлар майдони 539,1 минг гектарга, бошқа ерлар эса 47,3 минг гектарга кўпайган.

Қишлоқ

хўжалиги

ишлаб

чиқариши

билан

шуғулланувчи

ердан

фойдаланувчилар ихтиёридаги ер майдони

кўпайгани учун жами экиладиган

майдонда донли экинлар 2020 йилда 2017 йилга нисбатан 45,6 %дан 47,7%га кўпайган.
Шу даврда картошка 2.3%дан 2.6%га, сабзавотлар 5,5 %дан 6,4%га кўпайган бўлиб,
қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқаришининг 101%дан 103%га кўпайишига олиб
келди. Бу холат бюджет даромадларининг кўпайишига таъсир кўрсатади.

2020 йил 1

-

январ ҳолатига Ўзбекистон Республикаси

қишлоқ хўжалиги

корхоналари ва ташкилотлари ерларининг жами майдони 20761,6 минг гектарни
ташкил этиб, мамлакатимиз ер фондининг 46,2%и ташкил этади. Катта ер майдонига
Навоий вилояти 4501,8 минг гектар, Бухоро вилояти 3441,7 минг гектар,
Қорақалпоғистон республикаси 3260,3 минг гектарга эга. Сурхондарё вилоятида 1357,1
минг гектарни ташкил этиб, шулардан: қишлоқ хўжалик ерлари 1000,3 минг гектар,
томорқа сифатида фойдаланиладиган ерлар 58,4 минг гектар, ўрмонзор ва бошқа
ерлар 298,4 минг гектарни ташкил этади

[6].

Ер ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш учун давлат

томонидан қуллаб қувватлаш механизмлари белгиланган бўлиб, ер майдони
эгаларининг тупроқ унумдорлигини сақлаш ва оширишни таъминлайдиган
табақалаштирилган солиқ имтиёзлари жорий қилинган, ҳар 5 йилда бир маротаба
давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қишлоқ хўжалиги экин майдонларида
тупроқнинг агрокимёвий таҳлиллари

асосида агрокимёвий хариталарни ишлаб чиқиб,

ерларнинг унумдорлигини ошириш ва сувни тежовчи агротехник тадбирларнинг
амалга оширилишини (агротехник регламент)

ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиб

борилади.

[1]

4.

Ҳудуларда

ишлаб чиқаришга инновацияларнинг жалб қилиш даражаси

ҳудуларнинг

молиявий салоҳиятини ривожланиш даражасига тўғридан тўғри таъсир

кўсатади. Хозирги

замонда

иқтисодий ўсишнинг янги модели барча соҳаларда

инновацион

фаолликни

талаб

қилади.

Инновацияларни

ва

инновацион

технологияларни қўллаш орқали меҳнат унумдорлигининг ўсиши ва умуман
иқтисодиёт ўсишининг асосий омилларидан биридир.

Ҳудудларда

ишлаб чиқаришга инновацияларни жалб қилиш даражаси

технологик инновацияларни яратиш учун илмий салоҳиятни ҳам ўз ичига қамраб
олади. Фақатгина иннновацион шаклда амалга оширилган ишлаб чиқариш жараёни
ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг янги имкониятларини очиб беради,
ялпи ҳудудий маҳсулот кўрсаткичининг ўсишига таъсир кўрсатади.

Ўзбекистон Республикасида технологик инновацияларга қилинган жами

харажатлар 2020

йилда 2016 йилга нисбатан 3104,0 млрд.сумга купайган. Худудлар

бўйича 2020 йилда энг катта хажмда инновацияларни Тошкент шаҳри 2789,3 млрд сум,
Тошкент вилояти 881,0 млрд.сўм, Навоий вилояти 449,3 млрд.сум киритган.
Технологик инновацияларнинг кичик хажми

Қашқадарё вилояти 11,0 млрд.сўм,

Хоразм вилояти 87,4 млрд.сўм, Сурхондарё вилояти 30,0

млрд.сўм киритилган.

Жумладан, вилоятда пиллачилик соҳасида амалга оширилган модернизация

ишлари

бўйича

тутзор, қуртхона, пилла етиштиришнинг янги услубларини қўллаб,

2021 йилда жами 8та лойиҳа умумий қиймати 30,8 млн доллар

амалга оширилмоқда

.

Киритилган инновациялар эвазига ҳудуднинг

инвестицион салоҳияти, шу уринда

экспорт салоҳияти 2,5 баробарга, меҳнат

ресурсларини иш билан таъминлаш, янги

ишчи уринларни яратиш

1,4 барбарга

2026 йилгача ошириш прогноз қилинмоқда.



background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

210

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

5-

жадвал

Сурхондарё вилоятида ипакчилик соҳасида ишга туширилган янги инновация

лойиҳалари

Ҳудуд

Лойиҳа номи

Муддати

Йўналиши

Қиймати

Банлик

1

Жарқурғон
тумани

“Silk Village” МЧЖ

2021 йил

Пиллани

қайта

ишлаш

3.2

млн

долл

9079

нафар

2

Қумқурғон

тумани

Silk Town

” МЧЖ

2021 йил

Пиллани

қайта

ишлаш

1,6

млн

долл

8952

нафар

3

Термиз
шаҳри

“Silk Road Text” МЧЖ,

Afghan

Bazar

Silk

Carpets Asia” МЧЖ ҚК

2021 йил

Ипак мато ва тайёр
ипакли маҳсулот
ишлаб чиқариш

15

млн

долл

1788

нафар

4

Термиз
шаҳри

“Inter silk pro” МЧЖ ҚК

2021 йил

Ғумбакдан

оқсил

ишлаб чиқариш

2

,8

млн

долл

15 нафар

5

Термиз
шаҳри

DREAM SILK TEXTILE

МЧЖ

2021 йил

Тайёр
маҳсулотлар
ишлаб чиқариш

0,9

млн

долл

1000

нафар

6

Денов
тумани

Surxondaryo-ipak-qurti-

naslchilik” МЧЖ

2021 йил

Ипак қурти уруғи
ишлаб чиқариш

3.2

млн

долл

110

нафар

7

Денов

тумани

“DENOV

DREAM

TEXTILE” МЧЖ

2023 йил

Тайёр
маҳсулотлар
ишлаб чиқариш

3.2

млн

долл

500

нафар

8

Денов
тумани

DREAM SILK TEXTILE

МЧЖ

2023 йил

Мато хом ашёсини
ишлаб чиқариш

3.2

млн

долл

500

нафар

Манба: Сурхон ипак саноат маълумотлари

ташкилоти

Ҳудудларга киритилган инновациялар ҳажми қанчалик кам бўлса бу ҳудудда

илмий салоҳиятга асосланган, юқори технологияли махсулотга эҳтиёж кўпайиб,
импорт маҳсулотларига боғлиқлиги ошади. Бюджет харажатларини ошириб,
бюджетлараро трансфертларга муҳтож бўлади

.

5.

Ҳудудларнинг

меҳнат ресурслари –

билими, малакаси, куникмалари,

тажрибаси, касбга мослашувчанлиги –

иқтисодий салоҳиятнинг белгиловчи

элементларидан бири бўлиб, иқтисодий ўсиш даражасига ва ялпи ҳудудий
махсулотнинг кўпайишига таъсир қилади. Шу билан бирга

ҳудудларнинг молиявий

салоҳияти ривожланишининг омилидир.

Меҳнат ресурсларининг билими малакаси ҳудудда фалият кўрсатаётган олий

таълим муассасаларга боғлиқ. Ўзбекистон Республикаси бўйича 2016 йилда 27та
университетлар мавжуд бўлган бўлса 2020

йилга келиб университетлар сони 31тага

кўпайиб, 58та университетни ташкил этади. Қабул қилинган талабалар 2016 йилда 29,2
минг нафарни ташкил этган бўлса, 2020 йилда 78,5 минг нафар талабага кўпайган.
Сурхондарё вилояти ҳудудида 2018 йилгача биргина Термиз давлат университети
фаолиятини амалга ошириб келаётган эди.2019 йилдан 7та Университет

фаолият

кўрсатиб қабул қилинган талабал сони 2016 йилда 1,6 минг талабадан, 2020 йилда 6,3
минг талабага кўпайган.

Барча соҳалар бўйича мутаҳассислар бўлиб етишади ва халқ

хўжалигининг барча соҳаларига ишга жойлашади.

Албатта битираётган меҳнат ресурсларининг билими

у

қитаётган

проофессор

-

ўқитувчиларнинг салоҳиятига боғлиқ. Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда
7429нафар илмий даражали профессор

-

ўқитувчилар бўлган бўлса,

2020 йилда

9073

нафарни ташкил этади. Ҳудудлар бўйича катта илмий салоҳияга Тошкент шаҳар –

3910


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

211

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

нафар, Самарқанд вилоятида –

1024 нафар илмий даражали профессор

-

ўқитувчилар

фаолият юритадилар. Энг кичик илмий салоҳиятга эга бўлган Сирдарё вилояти

- 139

нафар, Навоий

вилояти –

158 нафар ва Сурхондарё вилояти

-

187 нафар профессор

ўқитувчилар мавжуд. Илмий тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишларини
Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда 437 тани ташкил этган бўлса, 2018 йилда 668
та, 2019 йилда 304 тага камайган. Ҳудудлар буйича энг юқори кўрсаткичга Тошкент
шаҳар 181 та, Тошкент вилояти –

25та, Фарғона вилояти

-

15, Самарқанд вилоятида

14тани ташкил этган. Сурхонадре вилоятида –

8та, энк кичик кўрсаткичга Сирдарё

вилояти –

4та, Андижон вилояти –

5та, Навоий вилоятида –

6та тажриба –

конструкторлик ишлари бажарилган.

Бу кўрсаткичлар ҳудуднинг молиявий салоҳиятига катта таъсир кўрсатб,

маҳаллий бюджет даромадларини мустаҳкамлашга имконини оширади.

6.

Ҳудудларнинг

инфратузилмаси ривожланиш даражаси

иқтисодий ўсиш

суръатини белгиловчи асосий шарти бўлибгина қолмай, балким, ҳудудларнинг
рақобатбардошлигини,

аҳоли

турмуш

даражасини,

истиқболда

барқарор

ривожланишни таъминлайдиган асос бўлиб хизмат қилади.

Ҳудудларнинг

молиявий салоҳиятини таъминлашда молия –

кредит

инфратузилмаси алоҳида ўрин эгаллайди. Пул маблағларини аккумуляцияси,
йўналтириш, назоратни амалга ошириш, жамғармаларни инвестицияларга жорий
қилишда ривожланган, замонавий молиявий инфратузилма элементи –асосий
омиллардан бири бўлиб, ҳудудга

инвестиция оқимини таъминлайди, саноат, қишлоқ

хўжалиги ва бошқа тармоқлар ривожини таъминлайди, демак, ҳудуднинг барқарор
иқтисодий ўсини ҳам таъминлайди.

6-

жадвал

Масофадан банк хизматларини кўрсатувчи тизимлардан фойдаланувчиларнинг

сони

(1 январ ҳолатига)

Йиллар

Жисмоний шахслар

Юридик шахслар

Жами

1

2016

979,5

81,5

1061022

2

2017

1906,5

135,6

2042111

3

2018

4225,4

227,9

4453240

4

2019

7599,3

359,8

7959107

5

2020

9462,5

691,0

10153458

6

2021

13748,6

822,5

14571094

Манба: Ўзбекистон Республикаси марказий банк маълумотлари

.


6-

жадвал маълумотлари асосида масофодан банк хизматларини кўрсатувчи

тизимлардан фойдаланувчилар сони йилдан йилга кўпаймоқда, 2020 йилда 2016 йилга
нисбатан 12528983 нафарга кўпайган. Бу ўз навбатида, корхона ва ташкилотлар учун
банк ҳисобварақларини масофадан бошқариш тизимлари орқали реал вақт режимида
банк ҳисобварақларидаги маблағларни тасарруф этиш ва тўловларни амалга ошириш,
валюта маблағлари сотиб олиш (конвертация) учун буюртманомани электрон шаклда
хизмат кўрсатувчи банкка юбориш, ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни
ўтказиш учун электрон қайдномани банкка узатиш ва бошқа хизматлардан
фойдаланиш бўйича имкониятлар яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг ҳисоб китоблар клиринг тизими

орқали тўловларни (

Uzcard

ва

Humo

) банк карталари орқали транзакцияларни

бажарилмоқда. Марказий банкнинг ҳисоб –китоблар клиринг тизими орқали 2019
йилда 20030,4 млрд.сўм транзакция амалга оширилиб, 2018 йил (10155,0 млрд.сўм)га
нисбатан қарийиб 2

баробар ошган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

212

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Ўзбекистон республикасида тижорат банкларидан ташқари Микредит

ташкилотлари, ломбардлар ва чет эл банклари ваколатхоналари фаолият кўрсатиб
келмоқда. Ҳудудларда молиявий салоҳиятни ошишига катта таъсир кўрсатади.

7.

Ташқи савдо айланмаси ҳажми –

ҳудудлар

ижтимоий иқтисодий

ривожланишига бевосита ва билвосита таъсир кўрсатади. Билвосита таъсири
ҳудудларнинг тармоқ тузилишида, рақобатбардош маҳсулот ва хизматларни ишлаб
чиқариш учун қувватларни яратиш, меҳнат ресурсларини жойлаштиришда ўз аксини
топади. Ташқи савдо айланмаси ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини кенгайтириб,
аҳоли турмуш даражасини оширади, маҳаллий бюджет даромадларини ошириш учун
қушимча резервларни аниқлаш имконини беради.

Ташқи савдо сальдоси кўрсаткичи ижобий бўлса, ижтимоий

-

иқтисодий

ривожланиш стратегиясини амалга ошириш ва ҳудудлар ишлаб чиқарилган маҳсулот
ва кўрсатилган хизматлар рақобатбардошлигини ошириш имкони ошади. Ўзбекистон
Республикаси экспорти таркибида 2020 йилда энг юқори улушни Тошкент

шаҳри

19,5%ни, 2954,7 млн.АҚШ долларни, Тошкент вилояти 11,8%ни, 1779,3 млн.АҚШ
долларни, Андижон вилояти 3,8%ни, 584,9 млн.АҚШ долларни ташкил этган бўлса,
Республика экспорти таркибида энг қуйи улушни Жиззаҳ вилояти 0,8% билан 124,1
млн.АҚШ долларни, Хоразм вилояти 1,1% билан 168,8 млн.АҚШ долларни ва
Сурхондарё вилояти 1,4% билан 218,3 млн.АҚШ долларни ташкил этган. Энг юқори
улушга эга бўлган ҳудудларда маҳаллий бюджет даромадлари кўп бўлиб, ҳудуд
молиявий салоҳияти бошқа вилоятларга нисбатан катта кўрсаткичга эга бўлади.

Сурхондарё вилояти 2020 йилда ташқи савдо айланмаси 421,7 млн.АҚШ

долларни ташкил этиб, ташқи савдо айланмасининг сальдоси 14,9 млн.АҚШ долларни
ташкил этди. Ҳудудлар кесимида экспорт салоҳияти паст кўрсаткичи билан
изоҳланмоқда, яъни қувватлар етишмаслиги, меҳнат ресурслари салоҳияти пастлиги,
ҳудудий жойлашуви катта таъсир кўрсатмоқда ва маҳаллий бюджет даромадлари
салбий кўрсаткичлар билан изоҳланмоқда. Сурхондарё вилояти чегара ҳудулардан
бири бўлиб, ташқи иқтисодий фаолияти ижтимоий иқтисодий ривожланиш
стратегиясининг асосий омили сифатида молиявий салоҳиятининг шаклланиши
самарадорлигини ошириш керак, аммо Афғонистон республикаси билан чегарадош
бўлгани учун, инвестицион жозибадорлиги камайиб, ишлаб чиқариш кўрсаткичлари
ҳам паст даражаси билан изоҳланган.

8.

Ҳудуд

аҳолисининг реал пул даромадлари ортиши –

аҳоли турмуш

даражасининг ортишига, ялпи талабнинг ортиши ҳисобига иқтисодий салоҳиятнинг
ошишига, солиққа тортиш нуқтаи назаридан бюджет даромадларининг ошишига,
молиявий имкониятларини ошишига таъсир қилади.

Ҳудуд

аҳолисининг даромадлари

номарказлашган молиявий ресурслар

таркибидан иборат бўлиб, ҳудудларнинг молиявий салоҳиятининг шаклланишида
муҳим ўрин эгаллайди. Ҳудуд аҳолисининг даромадлари миллий даромадни
тақсимлаш ва қайта тақсимлаш натижасида иш ҳақи, пенсия, нафақалар ва бошқа
даромад турларидан иборат.

2020 йилнинг ҳолатига кўра аҳоли жон бошига умумий даромадлари 10873,2

минг сўмни ташкил этди. Аҳоли жон бошига умумий даромадларнинг номинал ўсиш
сўръати 112,7%га, реал ўсиш сўръати 100,7%га ошди. Аҳоли жон бошига умумий
даромадлари

2016 йилга нисбатан 5063,2 минг сўмга кўпайган бўлиб, ўртача 117,8%га

ошган. Аҳоли жон бошига умумий даромадлар бўйича Тошкент шаҳри (22473,4 минг
сўм), Навоий вилояти (18576,8 минг сўм), Бухоро вилояти (13006,5 минг сўм), Тошкент
вилояти (11768,1 минг

сўм) юқори кўрсаткичларни ташкил этиб, республика

даражасидан юқори кўрсаткичларни кўрсатмоқда. Энг қуйи кўрсаткичлар эса Фарғона
вилояти –

7922,7 минг сўм, наманган вилояти –

8400,8 минг сўм, Қорақалпоғистон

республикаси –

8425,5 минг сўм ва Сурхондарё вилояти –

8817,6 минг сўм билан қайд

этилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

213

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Булардан ташқари инфляция даражаси, давлатнинг протекционистик сиёсати,

монетар сиёсати ва молиявий сиёсати каби омиллар ҳам ҳудуд молиявий
салоҳиятининг кўрсаткичларига таъсир кўрсатиб, маҳаллий бюджет даромадларининг
шаклланишини ифодалайди.

Хулоса ва таклифлар

Олиб борилган тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатдики, ҳудудларнинг

молиявий салоҳиятига таъсир кўрсат

ўв

чи омилларнинг аҳамиятлилиги бўйича

ҳудудларнинг ишлаб чиқариш салоҳияти, яъни саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш
ҳажми даражаси

,

ҳудуднинг инвестиция, инновация, меҳнат ресурслари салоҳияти ва

бюджет салоҳиятлари каби молиявий салоҳият элементларига тўғридан –

тўғри таъсир

кўрсатиб, маҳаллий бюджет даромадларининг мустаҳкамланишининг асосий
омилларидан биридир.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ҳудудларнинг молиявий салоҳиятига таъсир

этувчи ижобий ва салбий омилларни инобатга олган ҳолдақўйидаги

таклифларни

ишлаб чиқдик.

1.

Ҳудудларнинг

молиявий салоҳиятиини ошириш мақсадида тадқиқотимизда

белгиланган омилларни ўрганган

ҳолда таҳлил қилиш ва ҳар бир ҳудуд учун алоҳида

ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш.

2.

Ўзбекистон Республикаси ҳудулари ишлаб чиқариш салоҳияти бўйича ишлаб

чиқаришнинг юқори даражали, ўрта ва муаммоли ҳудуларга ажратиб ўрганиш керак.

a)

Юқори даражали ҳудудларга

-

саноат махсулотлариини ишлаб чиқариш

даражаси юқори бўлган ҳудудлар;

b)

Ўрта ҳудудлар –

саноат махсулотлариини ишлаб чиқариш даражаси нисбатан

кам

бўлган ҳудудлар;

c)

Муаммоли ҳудудлар саноат махсулотлариини ишлаб чиқариш даражаси паст

бўлган ҳудудлар;

3.

Ҳудудларнинг

молиявий салоҳиятини баҳолаш механизмини ишлаб чиқиш ва

тадбиқ қилиш.

Фойдаланилган адабиётлар


1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ

-5742-

сон “Қишлоқ хўжалигида ер ва

сув ресурсларидан самарли фойдаланиш чора –

тадбирлари тўғрисида” Фармони 17 июн

2019й

2.

Илларионова Е.А. (2015) Экономический потенциал региона: содержание, оценка,

предпосылки сбалансированного развития

3.

Зенченко С.В.,Шеметкина М.А. Инвестиционнқй потенциал региона // Сборник

научнқх трудов СевКавГТУ Сер.:Экономика 2007/№6/142

-

148бет

4.

Татаркин А.И. Системнқй подход к разработке и реализации промқшленной

политики России.

[Systematic Approach to the Development and Implementation of Industrial

Policy of Russia].

Materialy II dal’nevostochnogo

mezhdunarodnogo ekonomicheskogo foruma

[Proceedings of the Second Far Eastern International Economic Forum], Khabarovsk, 2006. Available
at: http://dvforum.ru/2007/doklads/ks1_Tatar.aspx

5.

Кофанов А.А. Диверсификация региональной экономики как доминирующая

стратегия структурного развития в условиях глобализации экономических отношений.
Автореферат

диссертации

на

соискание

учёной

степени

доктора

экономических

наук

.

[Diversi

ϐ

ication of the Regional Economy as a Dominant Strategy for Structural Development in

Conditions of Economic Relations Globalization: Doctor of Economics Dissertation Abstract].
Krasnodar, 2010. 31 p.

6.

Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қумитасининг ижтимоий –

иқтисодий

ҳолати 2020 йил январь –

декабрь маълумотлари.

7.

Сурхондарё вилоятининг статистик ахборотномаси.

2019-

2020 йил январь –

декабрь.

Термез

-2020

8.

Фуқаролар учун бюджет:2020 йил ижроси. Тошкент

-2021-

59б

https://www.mf.uz

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5742-сон "Кишлок, хужалигида ер ва сув ресурсларидан самарли фойдаланиш чора - тадбирлари тугрисида" Фармони 17 июн 2019Й

Илларионова Е.А. (2015) Экономический потенциал региона: содержание, оценка, предпосылки сбалансированного развития

Зенченко С.В.,Шеметкина М.А. Инвестиционной потенциал региона // Сборник научных трудов СевКавГТУ Сер.Экономика 2007/№6/142-148бет

Татаркин А.И. Системной подход к разработке и реализации промошленной политики России. (Systematic Approach to the Development and Implementation of Industrial Policy of Russia]. Materioly II dal'nevostochnogo mezhdunarodnogo ekonomicheskogo foruma [Proceedings of the Second Far Eastern International Economic Forum], Khabarovsk, 2006. Available at: http://dvforum.ru/2007/doklads/ksl_Tatar.aspx

Кофанов А.А. Диверсификация региональной экономики как доминирующая стратегия структурного развития в условиях глобализации экономических отношений. Автореферат диссертации на соискание учёной степени доктора экономических наук. [DiversiSication of the Regional Economy as a Dominant Strategy for Structural Development in Conditions of Economic Relations Globalization: Doctor of Economics Dissertation Abstract]. Krasnodar, 2010. 31 p.

Узбекистон Республикаси давлат статистика цумитасининг ижтимоий - ицтисодий х,олати 2020 йил январь - декабрь маълумотлари.

Сурхондарё вилоятининг статистик ахборотномаси. 2019-2020 йил январь - декабрь. Термез-2020

Фуцаролар учун бюджет:2020 йил ижроси. Тошкент-2021-596 https://www.mf.uz

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов