Пенсия бадали солиқ тўловларидан нима билан фарқланади? (тадбиркорлар ва бўлажак пенсионерларга кўмак сифатида)

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
64-68
11
1
Поделиться
Умурзаков, Б. (2011). Пенсия бадали солиқ тўловларидан нима билан фарқланади? (тадбиркорлар ва бўлажак пенсионерларга кўмак сифатида). Экономика и инновационные технологии, (1), 64–68. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7665
Б Умурзаков, Ташкентский Государственный Университет Экономики

д.э.н, профессор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ўтган 20 йил мобайнида Ўзбекистонда амалга оширилаѐтган кучли ижтимоий сиѐсат жамиятимиздаги ижтимоий-иқтисодий вазиятни барқарорлаштиришда ўзининг ижобий таъсирини кўрсатди ва олиб борилаѐтган иқтисодий ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш учун зарур бўлган шарт-шароитларни яратиб берди


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

Б.Х.Умурзаков,

иқтисодиѐт фанлари доктори, профессор

ПЕНСИЯ БАДАЛИ СОЛИҚ ТЎЛОВЛАРИДАН НИМА БИЛАН

ФАРҚЛАНАДИ?

(ТАДБИРКОРЛАР ВА БЎЛАЖАК ПЕНСИОНЕРЛАРГА КЎМАК

СИФАТИДА)

Ўтган 20 йил мобайнида Ўзбекистонда амалга оширилаѐтган кучли

ижтимоий

сиѐсат

жамиятимиздаги

ижтимоий-иқтисодий

вазиятни

барқарорлаштиришда ўзининг ижобий таъсирини кўрсатди ва олиб борилаѐтган
иқтисодий ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш учун зарур бўлган
шарт-шароитларни яратиб берди. Бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш
ва миллий иқтисодиѐтни модернизациялашнинг бугунги жараѐни жамиятда
аҳоли даромадларини қайта тақсимлашнинг молиявий механизмини такомил-
лаштиришни қатъий талаб қўймоқда. Сўзсиз миллий иқтисодиѐтнинг барқарор
иқтисодий ўсиш суръатлари аҳоли даромадлари даражасининг ўсишига
ишончли замин яратади. Бу эса ўз навбатида, давлатнинг амалдаги иқтисодий
ва ижтимоий кафолатларини таъминлашга қаратилган аҳолининг пул
даромадлари шаклланиши ва уларни қайта тақсимланишини ижро этувчи
давлат молия механизмларини такомиллашириш талабини ўртага асосий
муаммо қилиб қўймоқда. Бу жиҳатдан Ўзбекистонда меҳнат фаолиятидаги
фуқароларни ижтимоий ва пенсия суғурталаш бугунги кунда ўта муҳим
ижтимоий ва иқтисодий омил ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов бозор муносабат-

ларига босқичма-босқич ўтиш жараѐнининг белгилаб берган бешта асосий
тамойилига мувофиқ ҳозирги даврда Ўзбекистон пенсия таъминоти
тизимини марказлаштирилган давлат таъминоти тизимидан бозор
талаблари механизмларига мувофиқлашган мажбурий пенсия суғурта
тизимига ўтиш талаби қўйилмоқда.

Шу муносабат билан жамиятда меҳнат

фаолияти билан банд фуқароларимизга мажбурий пенсия суғуртаси тўловлари
ва солиқ тўловлари тушунчаларининг ижтимоий-иқтисодий моҳият-лари,
уларнинг миллий иқтисодиѐтдаги ўрни, молиявий манбаалари ва вазифа-лари
ҳақида батафсил изоҳ бериш ушбу мақоланинг мақсади қилиб олинди.

Мажбурий пенсия суғуртаси – мажбурий ижтимоий суғурта турига

киради.

Маълумки, ижтимоий суғурталаш дастлаб XIX асрда Германияда

юзага келган. Ҳозирги вақтда ижтимоий суғурталашнинг миллий тизимлари
жаҳоннинг истисносиз деярли барча иқтисодий ривожланган мамлакатларида
амал қилиб, иқтисодиѐтдаги беқарорликка асосланган бозор муносабатлари
шароитларида ижтимоий барқарорликни ўрнатишга кўмак беради.

Ижтимоий суғурта – ишлаб турган фуқаролар ва уларнинг қарамоғида

бўлган оила аъзоларини қарилик, ногиронлик, касаллик, ишсизлик, она-
лик, боқувчисини йўқотиш туфайли ишга лаѐқатсизлик юзага келишида
меҳнат даромадини йўқотган тарзда ҳимоялашни белгиловчи махсус


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

2

тизим ҳисобланади.

Ижтимоий суғурталаш тизими маблағлари, амалда

қоидаларга кўра, ташкилотнинг меҳнат ҳақини тўлаш фондидан иш берувчилар
ҳисобидан ундириладиган ҳамда ходимларнинг меҳнат ҳақи миқдори хисоби-
дан тўланадиган суғурта бадаллари эвазига ҳамкорлик тарзда шакллан-
тирилади.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда Ижтимоий суғурта жамғармаси билан
Пенсия суғурта жамғармасига тушадиган суғурта бадаллари мавжуд бўлган
солиқ тўловларидан мутлақо фарқланади. Бу фарқлар қуйидагилардан
иборатдир:

Биринчидан.

Ижтимоий ва пенсия суғуртаси учун бўлган мажбурий

суғурта бадали

– бу меҳнат билан банд ишчи кучи нархининг бир қисми

бўлиб, жамиятнинг иқтисодий жиҳатдан фаол бўлган меҳнатга лаѐқатли
аъзолари томонидан меҳнатга лаѐқатсизлар фойдасига бериладиган
зарурий маҳсулотнинг умумлаштирилган қисми.

Солиқ тўловлари эса

бу қўшимча маҳсулотнинг фуқароларнинг меҳнат

харажатларига

умуман

алоқаси

бўлмаган

умумлаштирилган

қисми

ҳисобланади.

Иккинчидан.

Мажбурий ижтимоий ва пенсия

суғурта бадаллари

қайтариб олинадиган тўлов бўлиб, у ходимнинг суғурта ҳолати юзага кел-
ган тарздагина пенсия таъминоти ҳуқуқига эквивалентлигини (мутано-
сиблигини) назарда тутади.

Ижтимоий суғурта билан қамраб олинмаган

ходимлар эса суғурта таъминоти (пенсия, нафақалар) ҳуқуқини олиш имконига
эга бўлмайдилар. Бу ниҳоятда муҳим ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий
талаблардан бири хисобланади.

Солиқлар

эса, аксинча, қандай шаклда бўлишидан қатъи назар тўғридан-

тўғри бўлган тўловларга нисбатан юзага келувчи ҳуқуқий муносабатлар билан
боғланмаган, бевосита давлат томонидан белгилаб қўйилган хизматаларни
олиш имконини беради (соғлиқни сақлаш, мактаб таълими, ижтимоий
хавфизлик ҳамда давлат ва маҳаллий бюджет ҳисобига молиялаштириладиган
бошқа хизматлар). Бундай тўловлар қонуний кафолатланган ҳолларда, уларга
бўлган ҳуқуқ тегишли шахс солиқларнинг белгиланган миқдори ѐки турларини
тўлайдими ѐки тўламайдими, ундан қатъи назар юзага келаверади. Бундан
ташқари, талаб этиладиган хизматлар ҳажми фуқаронинг ѐки унинг ўрнига
тўланган солиқлар миқдорига ҳам мутлақ боғлиқ бўлмайди.

Учинчидан.

Суғурта бадалларини тўлов шарти билан юзага келувчи

ҳуқуқ суғурта таъминоти ижтимоий қувватлаш ѐки ижтимоий ҳимоянинг ҳар
қандай ҳолларида ҳам тақдим этилмай, балки қонунчиликда махсус белгилаб
қўйилган суғурта ҳолатлари юзага келгандагина тақдим этилади.

Суғурта бадали ва суғурта ҳолати

– бу фуқароларнинг бир-бирлари

билан ҳамда биргаликда давлат ва нодавлат суғурта жамғармалари
ўртасидаги иқтисодий-ҳуқукий муносабатларнинг муайян шартномалар
асосида ўзаро боғланган, бир-биридан ажратиб бўлмас категориялар.

Мажбурий пенсия таъминотининг хусусияти шундаки, бунда ишлаб турган
фуқаролар ўзлари ѐки уларнинг оила аъзоларининг даромад олишдаги энг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

3

тарқалган –

қарилик, ногиронлик, боқувчисини йўқотиш

каби ҳолатлардан

суғурталанадилар

.

Солиқлар ва солиқ тушумлари ҳисобига давлат бюджетидан амалга
ошириладиган ижтимоий тўловлар, аксинча, суғурта ҳолларининг юзага кели-
шига ҳеч қандай тарзда боғлиқ бўлмайди. Бундай тўловларни олиш учун асос
бўлиб умуман бошқа, даромад топишни йўқотиш билан шартланмаган ҳоллар
хизмат қилади.

Тўртинчидан.

Суғурта бадали ва солиқ тарифлари ўртасида принципиал

тарзда фарқланувчи мақсад ва вазифалар мавжуд, бу ҳол бевосита уларнинг
миқдорини аниқлашда ўз аксини топган.

Мажбурий пенсия суғурталашдаги суғурта бадали миқдори, шу жумладан

бадалга тортиш базаси, келажакдаги пенсиянинг миқдорига тўғридан-тўғри
нисбатда бўлиши лозим.

Пенсия

– суғурталанган шахсга унинг йўқотилган муайян даромад

миқдорини белгилаб турувчи даражасининг компенсациясидир.

Шу муно-

сабат билан пенсия таъминотининг амалдаги ижтимоий миқдор даражаси
пенсия миқдорининг меҳнат ҳақи тўловига бўлган нисбати билан белгиланади
(«ўрин қопловчи коэффициент»).
Шу сабабдан суғурта бадали тарифларининг ва уни ундириш базасининг
ўзгариши мамлакатдаги иш ҳақи даражасининг ўзгаришига бевосита боғланган
бўлиши шарт. Агар мамлакатдаги иш ҳақи ўсиб борса-да, суғурта бадалини
ундириш базаси ўзгармай қолаверса, бу ўрин қопловчи коэффициентнинг
муқаррар ва кескин камайиб кетишига олиб келади.
Солиқларга келганда, унинг ўсиш ѐки камайиш миқдори бундай ўзаро алоқа
ва ўзаро боғлиқлиги мавжуд эмас. Шу сабабдан солиқ ставкаси ва солиққа
тортиладиган база давлат томонидан олиб борилаѐтган иқтисодий сиѐсатга кўра
ҳам кўпайтириш томонга, ҳам камайтириш томонига ўзгариб туриши мумкин.

Бешинчидан.

Мажбурий пенсия суғуртаси бадали турли миқдорда бўлган

даромад даражаси суғурталанганлиги ходимларга нисбатан ѐки бирор касбий
хусусиятларга кўра суғурта тарифи ва бадалга тортиладиган базанинг миқдори-
дан келиб чиқиб, ҳисобланиши мумкин эмас. Бошқача сўз билан айтганда,
суғурта бадали учун прогрессив ѐки регрессив тўлов тизимини ѐхуд бадалга
тортишда имтиѐзлар ўрнатилишига йўл қўйилмайди, чунки бу суғурталанган
шахслар тенглиги тамойилига зид келади ва бошқа ишловчиларга нисбатан
суғуртали таъминотга (пенсия миқдорига) бўлган ҳуқуқларнинг

“етиш-

маслиги”

ѐки

“ортиб кетиши”

да бевосита ўзини намоѐн қилиши мумкин.

Бундан ташқари, иш даромадини йўқотиш хавф-хатари, ижтимоий
суғурталаш тизимида, хусусан, айнан шу ҳол суғурталанади, меҳнат ҳақининг
турли қисмлари учун бошқача (каттароқ ѐ кичикроқ) бўлиши мумкин эмас,
яъни бундай хатарнинг даражаси олинадиган меҳнат даромади миқдорига
мутлақо боғлиқ бўлмаган бўлиши керак.
Ва, аксинча, Ўзбекистонда солиқларни белгилашда солиқ ставкаларини
ҳисоблаб чиқиш, солиққа тортиладиган базанинг

прогрессив

ѐки

регрессив

жадвалларини киритиш, шунингдек солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

4

учун солиқ имтиѐзларини киритиш амалиѐти тарқалган. Солиқ тизимида бу
турларнинг ҳаммасини қўллаш мумкин, чунки бу фуқароларга тегишли ҳуқуқ-
лар ҳажмига таъсир қилмайди.
Айтиб ўтиш жоизки, ижтимоий суғурталашда суғурталанганларнинг баъзи
тоифаларига берилган имтиѐзлар фақат бошқа тоифадаги суғурталанганлар
ҳуқуқларининг бирмунча чекланиши ҳисобига амалга оширилиши ѐки бюджет
манбалари ҳисобидан компенсация қилиниши мумкин.

Олтинчидан.

Солиққа тортиш қоидалари суғурта бадалларини ундириш

мақсадларида қўллаш учун мос келмайди. Мисол учун, солиқ даври, одатда,
тақвимий йилни ташкил қилади. Бироқ, айтайлик, пенсия ҳуқуқларини шакл-
лантирадиган суғурта бадалларига нисбатан уларни ҳисобга олиш учун ўзга
даврийлик талаб этилади, бунда умуман принципиал бошқача технологияни
қўллаш талаб этилади. Ягона ижтимоий солиқ мавжуд бўлган даврда, маж-
бурий пенсия суғурта бадалининг айнан шу солиқ чегирмаси бўлганида, йиллик
солиқ даврига боғланган тарзда тўлиқ пенсия миқдорини белгилаш имконини
бермаслигига (тушган суғурта бадаллар суммаси ҳақидаги зарур маълумот-
ларнинг йўқлиги сабабли), пенсия миқдорини узлуксиз қайта ҳисоблаб чиқиш-
ларга, аниқлаштирилмаган тўловларнинг юзага келиши ва бошқа салбий оқи-
батларга олиб келиши мумкин.
Бошқа мисол. 2002-2009 йиллар даврида суғурта бадалларини ундиришда
солиқ қонунчилигининг ўтиб кетган давр муддати тўғрисидаги кўрсатмалар
қўлланилган. Солиқ тўловчининг манфаатларига йўналтирилган

“ўтиб кетган

давр муддати”

солиқ институти солиққа тортиш тизимида ўринли бўлсада

ижтимоий суғурта тизимига мутлақо мос келмайди. Солиқ тўланмаганда
бюджетга тегишли миқдордаги даромадлар келиб тушмайди, бироқ бу билан
аниқ шахсларнинг манфаатлари камситилмайди (бюджетдагиларнинг ҳуқуқ-
лари аниқ бир шахсга қаратилмаган). Давлат бюджетидан маблағ олишга ҳақли
бўлганлар, солиқ тўламасаларда, барибир бу маблағларни тегишлича қайта
тақсимлаш жараѐни ҳисобидан тўла фойдалана оладилар.
Ижтимоий суғурталаш вазияти бунунлай ўзгача. Суғурта бадалларининг
тўланмаслиги суғурталанган шахслар манфаатларининг бевосита камсити-
лишига олиб келади. Бошқа суғурталанганларнинг бадаллари бу мақсадларга
қайта тақсимланишига йўл қўйилмайди. Шу сабабдан суғурта бадаллари унди-
рилишида ўтиб кетган муддат бўлиши мумкин эмас, афсуски, бугунги кунда
ҳам амалда интизомсиз суғурталовчилар мажбуриятлари мамлакатнинг давлат
бюджети ҳисобидан қопланиб келмоқда.

Еттинчидан.

Суғурта бадаллари ва солиқлар молиявий активлари

бошқариш жараѐнида ҳам фарқли шаклларни талаб қилади. Бу ҳол суғурта
бадалининг қайтариладиган тўлов турига, солиқ эса – қайтарилмайдиган тўлов
турига кириши билан ҳам боғлиқдир. Уларни бошқаришдаги принципиал фарқ-
лар фуқаролар суғурта ҳуқуқларини уларнинг суғурта бадалларини тўлашда
шахсий ҳисобда олиб борилиши зарурати билан шартланади.

2002-2009

йилар даврида мажбурий ижтимоий суғурталаш бадаллари

суғурталовчи томонидан бошқарилмас эди (Ўзбекистон Республикаси Пенсия


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

5

жамғармаси томонидан эмас, Солиқ қўмитаси томонидан амалга ошириларди).
Бунда суғурталовчи пенсия ҳуқуқларининг шахсий ҳисобга олиш каби муҳим
функциясини таъмин этмаган, бу ҳолда ундан иш берувчилар томонидан
тўланган суғурта бадаллари тўғрисидаги тақдим этиладиган маълумотлар
тўғрилигини текшириш талаб этиларди, шунингдек, у тўланмаган суғурта
бадаллари бўйича юридик ва жисмоний шаҳслардан ундириш билан мутлақо
шуғулланмас эди.

Шу тариқа, иш берувчилар томонидан солиқ ва суғурта бадалларини тўлиқ
тўлашга қўлланиладиган умумий услуб тизимини яратиш имкони бўлмади.
Юқорида келтирганимиздек,

суғурта бадалларини бошқариш ва суғурта

ҳуқуқларини ҳисобга олишни бошқариш – бу ажралмас ягона функция-
дир.

Ўзбекистон Солиқ қўмитаси функцияларига, у суғурта бадалларини

бошқаришга бевосита алоқадор бўлмаганлиги сабабли, суғурта ҳуқуқларини
ҳисобга олишни бошқариш вазифаси киритилмаган. Бироқ амалиѐт шуни
кўрсатдики, Пенсия жамғармаси суғурталовчи сифатида ўзи ҳам суғурта
бадалларини бошқаришдан айирган ҳолда суғурта ҳуқуқларини ҳисобга олиш-
ни тўлиқ бошқара олмаган.
Жаҳон амалиѐтида ушбу икки функция бошқаруви ѐ солиқ хизмати қўлида
(мисол учун, Швецияда), ѐ суғурталовчи қўлида уйғунлашганини кўрамиз.
Мажбурий ижтимоий суғурталаш бўйича суғурталовчиларнинг миқдори бир
қанча бўлса, уларни бошқариш, одатга кўра, инфратузилма жиҳатдан энг кучли
бўлган суғурталовчи зиммасига юкланган (масалан, Германияда бирлашган
суғурта бошқарувчисининг бундай вазифаси касалхоналарнинг ғазналари
томонидан бажарилади).
Хулоса қилиб айтганда мавжуд бўлган суғурта бадаллари билан солиқлар
ўртасидаги принципиал фарқлар нуқтаи назардан тадбиркорлик ҳамжамияти
томонидан суғурта бадалларини оддий солиқ тўловларига иккисини ҳам ягона
“солиқ юки” сифатида кўриб тенглаштириш нотўғридир.

Мажбурий

ижтимоий суғурта-лашнинг суғурта бадаллари – бу ходимларининг пул
шаклида ифодалан-ган пенсия ҳуқуқларидир.

Бугунги кунда иш берувчи

Пенсия жамғармасига белгиланган мажбурий тўловларни тўлалигича ўтказса,
унинг ходими қарилик чоғида шу миқдордан келиб чиққан ҳолда яшайди.
Суғурта бадаллари тарифлари миқдори ва келгусидаги тадбиркорлар
пенсиялари миқдорининг эҳтимолдаги ўзгаришларига оид масалани айнан ана
шундай ўзаро боғлиқликда кўриш лозим.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов