Нефть-газ тармоғини ривожлантиришда инвестиция стратегиясини баҳолаш мезонлари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
120-130
9
3
Поделиться
Косимова, Д. (2011). Нефть-газ тармоғини ривожлантиришда инвестиция стратегиясини баҳолаш мезонлари. Экономика и инновационные технологии, (1), 120–130. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7675
Д Косимова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

д.э.н, профессор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Нефть ва газ конденсатини қазиб олишни янада ошириш, уларни қайта ишлаш бўйича технология жараѐнларини чуқурлаштириш ҳамда углеводородлар захирасини кўпайтириш билан бир қаторда республикамизда углеводород хомашѐси янги конларини очишга йўналтирилган 2005 йилгача бўлган даврга нефть-газ конларини қидириш ишларини жадаллаштириш бўйича истиқболли режа ишлаб чиқилган. Ҳорижий мутахассислар фикрича, «Ўзбекнефтгаз» томонидан ишланаѐтган конлар нефть ва газ қазиб олишни амалга ошириш бўйича катта ҳажмдаги захираларга эга. Ушбу омил мамлакатимиз нефть-газ соҳасида сармоя лойиҳаларини яратиш бўйича ҳорижий сармоядорлар қизиқишини оширди. 2001 йилда Ўзбекистонда илк бор Буюк Британиянинг «Тринити Энерджи» компанияси билан Марказий Устюрт ва Жанубий-Ғарбий Ҳисор лицензия худудларида нефт конларини ишлаш ва инфратузилма барпо этиш бўйича тўғридан-тўғри сармояларни киритиш шартлари билан келишув имзоланди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

1

Д.С.Қосимова,

иқтисод фанлари доктори, профессор

НЕФТЬ-ГАЗ ТАРМОҒИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА

ИНВЕСТИЦИЯ СТРАТЕГИЯСИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

Нефть ва газ конденсатини қазиб олишни янада ошириш, уларни қайта

ишлаш

бўйича

технология

жараѐнларини

чуқурлаштириш

ҳамда

углеводородлар захирасини кўпайтириш билан бир қаторда республикамизда
углеводород хомашѐси янги конларини очишга йўналтирилган 2005 йилгача
бўлган даврга нефть-газ конларини қидириш ишларини жадаллаштириш
бўйича истиқболли режа ишлаб чиқилган. Ҳорижий мутахассислар фикрича,
«Ўзбекнефтгаз» томонидан ишланаѐтган конлар нефть ва газ қазиб олишни
амалга ошириш бўйича катта ҳажмдаги захираларга эга. Ушбу омил
мамлакатимиз нефть-газ соҳасида сармоя лойиҳаларини яратиш бўйича
ҳорижий сармоядорлар қизиқишини оширди. 2001 йилда Ўзбекистонда илк бор
Буюк Британиянинг «Тринити Энерджи» компанияси билан Марказий Устюрт
ва Жанубий-Ғарбий Ҳисор лицензия худудларида нефт конларини ишлаш ва
инфратузилма барпо этиш бўйича тўғридан-тўғри сармояларни киритиш
шартлари билан келишув имзоланди.

Ўзбекистон нефть-газ соҳасига сармояларини киритишга, айниқса

геология-қидирув ишлари ва нефть ва газ конларини ишлаб чиқишга, дунѐнинг
бир нечта нефть-газ компаниялари ўз қизиқишини бирдирди. Масалан,
«ЎзМалойл» қўшма корхонасининг Малайзиянинг «Пробади» компанияси
билан Карактай конида нефтни қазиб олиш, «Бейкер Хьюз» (АҚШ) компанияси
билан Шимолий Ўртабулоқ конида нефтни қазиб олишни ошириш бўйича
лойиҳалари. «Лукойл» (Россия) компания бошчилигидаги консорциум билан
маҳсулотни тақсимлаш битими (МТБ) шартлари бўйича Устюртда геология-
қидирув ишларини олиб бориш ва Бухоро-Хива ҳудудида углеводородларни
қазиб олиш бўйича сармоя лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда.

Қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида 2008 йил декабрь ойида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан «Маҳсулотларни бўлиш
тўғрисидаги Келишувлар ҳақида»ги Қонун қабул қилинди. Ушбу қонунга
мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз сармоя лойиҳаларини амалга
ошираѐтган хорижий сармоядорларга катта имтиѐзлар берилган ва келишув
шартлари барқарорлиги кафолатланган.

2009 йилда «Газпром» ОАЖ ва «Ўзбекнефтгаз» МХК ўртасида газ

соҳасида стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги Келишув имзоланган, унинг
мақсади томонлар ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш ва кенгайтиришдир.

Ушбу келишув доирасида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг 2004 йил 9 апрелдаги 168-сонли қарорига мувофиқ 2004 йил 14
апрелда «Ўзбекнефтгаз» МХК ва «Зарубежнефтгаз» ЁАЖ Устюрт нефть-газ
ҳудудида Шакпахти кони маҳсулотини бўлиш ва ишлаш бўйича Келишув
имзоланди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

2

«Ўзбекнефтгаз» компанияси қуйидаги хорижий сармоядорлар билан

лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган ва
тайѐрланган:

«Софрегаз» компанияси (Франция) билан Зеварди, Кўлток ва Памук

конларида ДКС қуриш ишлари;

«BSI Industries» компанияси (АҚШ) –ПХГ «Газли»да ДКС қуриш;

«Ту-Ха» компанияси (Хитой) – «Газли» конидан газ қазиб олишни

кўпайтириш.

Масалан, 1997 йилда Кўкдумалоқ конида «Дрессер-Ренд» компанияси

(АҚШ) агрегатлари билан компрессор станцияси қурилганлиги ва
фойдаланишга топширилганлиги, у кондан «сайклинг-жараѐн» усулини
қўллаган ҳолда газ конденсатини максимал олиш имконини таъминлайди.
Кўкдумалоқ компрессор станцияси қуриш Ўзбекистон нефть-газ соҳасини
ривожлантиришнинг муҳим босқичи бўлди, ушбу лойиҳани «Келлог»
компанияси (АҚШ), «Нишо Иваи» компанияси (Япония) билан амалга
оширилганлиги ҳорижий сармоядорларни жалб қилишнинг бошланиши бўлди.

Республика аҳолисини қиш фаслида газ билан таъминлашни яхшилаш ва

мавжуд газ транспорт тармоқларини мақбул ишлатиш учун 1999 йилда «BSI
Индастриез» компанияси (АҚШ) билан биргаликда Хўжаобод ер ости газ
омбори «Дрессер-Ренд» компрессорларини қўллаган ҳолда ишга туширилди.

АҚШ компаниялари билан лойиҳалар бўйича бажарилган ишлар

натижалари Шўртан конида компрессор станциясини қуришга «Дрессер-Ренд»
компанияси ускуналарини жалб қилишга асос бўлди. Ушбу лойиҳа Исроилнинг
«Бейтман» инжиниринг компанияси билан амалга оширилган.

1997 йилда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ишга туширилди. Ушбу

завод «Текнип» (Франция), «Марубени», «Джей Джи-Си» (Япония)
компаниялари консорциуми билан биргаликда қурилди. Завод жаҳон
талабларига жавоб берувчи экспортли нефт маҳсулотларини ишлаб чиқаради.

1997 йилда саноат мойларини чиқариш бўйича қўшма ишлаб

чиқаришларни ривожлантириш учун Фарғона нефтьни қайта ишлаш заводи
негизида АҚШнинг «Тексако» компанияси билан «Ўзтексако» қўшма
корхонаси тузилди. Ушбу корхона асосан Марказий Осиѐ мамлакатларига
халқаро андозаларга жавоб берувчи саноат мойларини чиқаришни йилдан-
йилга ошириб бормоқда.

Юқори сифатли нефть маҳсулотларини ишлаб чиқаришни амалга

ошириш учун Япониянинг «Мицуи» ва «Тойо инжиниринг» компаниялари
билан Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг реконструкцияси бажарилди.
Ушбу лойиҳага Европа реконструкция ва тараққиѐт банки 90,0 млн. АҚШ
доллари миқдорида маблағ ажратди.

Шўртан газкимѐ мажмуасининг қурилиши «АББ Луммус Глобал»

консорциуми (АҚШ) бошчилигида «Мицуи», «Тойо Инжиниринг» ва «Нишо
Иваи» (Япония) ва «АББ Соими» (Италия) компаниялари билан амалга
оширилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

3

Таҳлил қилинаѐтган даврда, асосий урғу Ўзбекистон Рсепубликаси нефт-

газ соҳасига сармояларни жалб қилишга берилган. Ушбу муаммонинг ҳал
этилишига республикада яратилган хорижий сармоядорларга катта имтиѐз ва
устунликларни таъминловчи қулай инвестиция шароити ѐрдам берди (1-расм).

1-расм. Ўзбекистон нефть-газ тармоғига киритилган чет эл

инвестициялари динамикаси, млн. АҚШ доллари

Манба: «Ўзбекнефтгаз» МХК маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.

Қулай инвестиция муҳитини яратишнинг асосий шартлари ижтимоий-

иқтисодий барқарорлик, мукаммал солиқ ва кредит тизими, бозор
инфратузилмасининг ривожланганлиги, бозор муносабатларини бошқарувчи
қонунчилик

ва

ҳуқуқий

механизмларнинг

мукаммаллиги,

хорижий

сармояларни суғурта қилиш механизмларининг ишлаб чиқилганлиги ва қарз
бериш шаклларининг амалга оширилишидир.

Нефть-газ тармоғини ривожлантиришда инвестиция стратегиясини

баҳолаш зарурати қуйидаги мезонларга таянган ҳолда асослаб берилган:

компаниянинг инвестиция стратегияси унинг иқтисодий ривожланиш

умумстратегиясига мувофиқлиги;

инвестиция стратегиясининг ички мувозанатланганлиги;

инвестиция стратегиясининг ташқи муҳит билан ҳамжиҳатлиги;

инвестиция стратегиясининг мавжуд ресурслар салоҳиятини ҳисобга

олган ҳолда амалга оширилиши;

инвестиция стратегиясини амалга ошириш билан боғлиқ таваккалчилик

даражасининг мақбуллиги;

инвестиция стратегиясининг самарадорлиги.

Юқорида санаб ўтилган мезонлардан ҳеч бири ўз-ўзича инвестиция

стратегиясини қабул қилиш учун етарли бўла олмайди. Маблағларни инвес-

0

500

1000

1500

2000

2001

2002

2003

2004

2005

2006

2007

2008

2009

5,5

9.5

12.3

46.2

78.3

290

545.4

902.6

1852


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

4

тициялаш ҳақидаги қарор юқорида санаб ўтилган мезонларнинг барчасини ва
инвестицион лойиҳа қатнашчилари манфаатларини ҳисобга олган ҳолда қабул
қилиниши лозим.

2004-2009 йилларда «Муборакнефтгаз» УШК жалб этилган сармоялар

ҳажми 11423 млн. сўмдан 93646 млн. сўмга, яъни 8 баробар ошди (2-расм).

Сармояларнинг асосий ҳажмлари нефть ва газ қазиб олиш бўйича янги

қувватларни ишга туширишга ва технология ускуналарини модернизация-
лаштиришга йўналтирилди (3-расм).

2-расм. 2004-2009 йилларда «Муборакнефтгаз» УШК жалб

этилган сармоялар ҳажми, млн. сўм

Манба: Муаллиф томонидан тайёрланди.

3-расм. 2004-2009 йилларда «Муборакнефтгаз» УШК асосий

фондларни киритиш ҳажмлари, млн. сўм

Манба: Муаллиф томонидан тайёрланди.

2004

2005

2006

2007

2008

2009

11423

19057

43846

40172

53518

93646

2004

2005

2006

2007

2008

2009

4822

11875

34587

47013

49789

71974


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

5

Сармоя стратегиясини баҳолаш учун кўрсаткичлар танланиб баҳолаш

модели ишлаб чиқилган ҳамда унинг асосида тегишли услуб тайѐрланган. Бу
корпоратив тизимнинг сармоя стратегиясини режалаштириш бўйича пул
оқимларини моделлаштиришни амалга ошириш имконини беради. Бу ўз ўрнида
стратегияни амалга оширишда «муаммоли» жойларни олдиндан билиш ва
молиялаштириш ҳажмларини ва амалга ошириш вақтларини асосланган ҳолда
ташқи шартларнинг режадагилардан оғишларининг жараѐнга таъсирини (яъни
баҳолаш ишончлилигини ошириш)ни аниқлаш имконини беради (4-расм).

Бунда, корпоратив тизимларга сармоя стратегияларини самарадорлигини

баҳолашнинг қуйидаги асосий кўрсаткичларини қўллаш тавсия этилади: соф
фойда, даромаднинг ички меъѐри, қўшимча молиялаштиришга эҳтиѐж, ўзини
оқлаш даври.

4-чизма. «Муборакнефтгаз» УШК инвестицион стратегияси

самарадорлигини баҳолаш кетма-кетлиги

Манба: Муаллиф томонидан тайёрланди.

Дастлабки маълумотларни тайѐрлаш

Иқтисодий

муҳит

Сармоя

харажатлари

Маркетинг

Ишлаб чиқариш

харажатлари

Ясама моделни қуриш, ҳисобларни амалга ошириш

Маблағлар ҳаракати

тўғрисидаги ҳисобот

Фойда

тўғрисидаги

ҳисобот

Лойиҳали

баланс

Сармоя стратегияси

самарадорлигини

баҳолаш кўрсаткичлари

Олинган натижаларни таҳлил қилиш

Сотиш бўйича қарорлар

қабул қилиш

Шартномани имзолаш

Сармояларни ажратиш

Лойиҳани амалга

оширишни бошлаш

Дастлабки маълумотларни

тўғрилаш

Ҳисобларни қайтадан амалга

ошириш

Олинган натижаларни таҳлил

қилиш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

6

Техник жиҳатдан лойиҳани амалга оширишда ҳисоблашнинг

t

босқичида

харажатлар, натижалар ва самараларни базис вақтига келтириш уларни дисконт

Е

доимий меъѐри учун аниқланадиган дисконтлаш коэффициентига

кўпайтириш орқали қўлайдир:

't

t

t

)

E

1

(

1

L

,

(1)

бунда:

t

– ҳисоблаш босқичи рақами (

,

2

,

1

,

0

t

),

Т

– ҳисоблаш кўлами

(объект тугатилаѐтган ҳисоблаш босқичи рақамига тенг).

Агар дисконт меъѐри вақт давомида ўзгарса ва ҳисоблашнинг

t

босқичида

1

Е

га тенг бўлса, дисконтлаш коэффициенти:

.

0

)

1

(

1

1

1

0

бўлганда

t

E

Ф

L

ва

L

k

t

к

t

(2)

Турли сармоя лойиҳаларини солиштириш (ѐки лойиҳа вариантларини) ва

улардан яхшисини танлаш турли кўрсаткичлардан (соф дисконтланган
даромад-СДД ѐки интеграл самара; даромад индекси – ДИ; даромаднинг ички
меъѐри-ДИМ; ўзини қоплаш вақти ва иштирокчилар манфаатлари ѐки лойиҳа
хусусиятларини акс этувчи бошқа кўрсаткичлар (5-расм).

5-расм. Амалга ошириш учун сармоя лойиҳасини танлаш усули

Турли сармоя лойиҳалари (лойиҳалар вариантлари)ни солиштириш учун

кўрсаткичлардан фойдаланишда улар солиштирма кўринишга келтирилиши
лозим.

Соф дисконтли даромад (СДД) - ҳисобот давридаги жорий самаралар

йиғиндиси, бошланғич босқичга келтирилган ѐки интеграл натижаларнинг
интеграл харажатлардан ортиши.

Агар ҳисобот даврида нархларнинг инфляция ўзгаришлари юз бермаса

ѐки ҳисоблар базисли нархларда ўтказилса, СДД катталиги дисконтнинг
доимий меъѐри учун қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

t

T

0

t

t

t

)

E

1

(

1

*

)

S

R

(

СДД

С

(3)

Амалга ошириш

учун сармоя

лойиҳасини

танлаш усуллари

Балли усул

Мезонлар рўйхати

усули

Ўзини оқлаш муддати

усули

Даромадлиликнинг

ички меъѐрлари усули

(ДИМ)

Даромадлилик

индекси усули (ДИ)

Соф дисконтланган

даромад усули (СДД)

Бошқа усуллар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

7

Бунда,

t

R

– ҳисобнинг

t

босқичида эришиладиган натижалар,

t

S

– ўша

босқичдаги харажатлар;

T

– ҳисоб кўлами.

Агар сармоя лойиҳаси СДД си ижобий бўлса, лойиҳа самаралидир

(дисконтнинг мазкур меъѐрида) ва уни қабул қилиш тўғрисида масала кўриб
чиқилиши мумкин. СДД қанчалик катта бўлса лойиҳа шунчалик самаралидир.
Агар сармоя лойиҳаси салбий СДД амалга оширилса, сармоядор зарар кўради,
яъни лойиҳа самарасиздир.

Амалиѐтда СДД ни аниқлаш учун модификациялаштирилган формуладан

фойдаланилади. Бунинг учун

S

таркибидан капитал қўйилмалар чиқарилади ва

t

босқичда капитал қўйилмалар

t

К

орқали белгиланади;

К

– капитал

қўйилмалар йиғиндиси, яъни:

t

T

0

t

t

)

E

1

(

1

*

K

K

(4)

Капитал қўйилмалар киритилмаган шартда

t

босқичда

S

– харажатлар.

Бунда СДД қуйидаги кўринишда ѐзилади:

'

)

1

(

1

*

)

(

0

K

E

S

R

C

ДД

t

T

t

t

t

(5)

ва келтирилган самаралар ва ўша вақтда келтирилган капитал қўйилмалар (

К

)

катталиги ўртасидаги фарқни ифодалайди.

Даромадлилик индекси (ДИ) келтирилган самаралар йиғиндисини

келтирилган капитал қўйилмалар нисбатини ифодалайди:

t

T

0

t

t

t

)

E

1

(

1

*

)

S

R

(

*

'

K

1

ДИ

(6)

Даромадлик индекси СДД билан чамбарчас боғланган. У ўша

элементлардан қурилади ва унинг қиймати СДД қиймати билан боғланган: агар
СДД ижобий бўлса. ДИ > 1 ва акси. Агар ДИ > 1 лойиҳа самаралидир, агар ДИ
< 1 лойиҳа самарасиздир.

Даромадлиликнинг ички меъѐри (ДИМ) келтирилган самаралар катталиги

келтирилган капитал қўйилмалар катталиги тенглигида дисконт меъѐрини (

Е

)

ифодалайди. Агар сармоя лойиҳаси СДД ҳисоби у берилган дисконт меъѐри
(

Е

) самаралими ѐки йўқми деган саволга жавоб берса, лойиҳа ДИМ ҳисоблаш

жараѐнида аниқланади ва сармоядорнинг қўйилаѐтган капиталига даромад
меъѐри билан солиштирилади. Сармоя лойиҳаларига сармояларни киритиш
ДИМ сармоядор талаб этаѐтган капиталга даромад меъѐрига тенг ѐки катта
бўлганида ўзини оқлайди ва уни қабул қилиш тўғрисида масала кўриб
чиқилиши мумкин. Акс ҳолда, мазкур лойиҳага сармоялар мақсадга мувофиқ
эмас. СДД ва ДИМ бўйича муқобил сармоя лойиҳаларини солиштириш бир-
бирига қарши натижаларга олиб келса СДД ни танлаш лозим.

Ўзини қоплаш муддати – минимал вақт интервали (лойиҳани амалга

оширишдан бошлаб), унинг ташқарисида интеграл самара кейинчалик ҳам
ижобий бўлиб қолади. Бошқача қилиб айтганда, сармоя лойиҳалари билан
боғлиқ дастлабки қўйилма ва бошқа харажатлар уларни амалга оширишнинг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

8

йиғинди натижалари билан қопланадиган давр (ойлар, чораклар ѐки йилларда
ўлчанади) билан белгиланади.

Лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ натижа ва харажатларни

дисконтлаш ва усиз ҳисоблаш мумкин. Демак, ўзини қоплашнинг иккита турли
муддати бўлади. Аммо қоплаш муддатини дисконтлашни қўллаш орқали
аниқлаш тавсия қилинади.

Юқорида кўрсатилган усулни кўриб чиқиб қуйидаги хулосаларни қилиш

мумкин:

таклиф этилаѐтган лойиҳа самарадорлигини баҳолаш усулини қўллаш,

кирилаѐтган

сармоялар

даромадлилигига

бевосита

таъсир

этувчи

корхоналарнинг ички ва ташқи омилларини ҳисобга олиш имкони кўрсатилган;

саноат корхоналарининг сармоя лойиҳаларини яратишнинг асосий

босқичлари ва амалга ошириш келтирилган;

сармоя лойиҳаси самарадорлигини баҳолаш ҳисобланади ҳамда

сармояларни қўллашнинг мақбул вариантини танлаш;

босқичлар (вариантни танлаш, сармоядорни баҳолаш, сармоя ғоясини

яратиш ва амалга ошириш босқичлари, иқтисодий кўрсаткичлар мониторинги,
самарадорликни баҳолаш ва бошқалар) билан боғланган сармоя тизимлари
ҳисобга олган ҳолда сармоя лойиҳасининг мақбул вариантини қўллаш дастури
шакллантирилган.

«Муборакнефтгаз» УШК ривожлантиришнинг шаклланган стратегиялари

унинг ташкилий шаклларига мувофиқ таъминланган бўлиши керак. Бу масала
ташкилий тузилмаларни қуришнинг дастурий-услубий аппарати кўринишида
ишлаб чиқилган. Ушбу ташкилий тузилмалар ички ишлаб чиқариш ташкилий-
хўжалик механизми, ташкилотларнинг тузиш жараѐни технологияси,
бўлинмалар ўзаро алоқаси механизмини таҳлил қилишдан иборат.

«Муборакнефтгаз» УШК бошқаришнинг таклиф этилаѐтган тузилмаси

корхона ташкилий тузилмалари тавсифини аниқлаш ва унинг самарадорлигини
баҳолаш мураккаблигини кўрсатади (6-расм).

Таклиф этилаѐтган ташкилий тузилма самарадорлигини баҳолаш

қуйидагилардан иборат.

Таклиф этилаѐтган ташкилий тузилма самарадорлигини аниқлашда бир

қатор бошқарув кўрсаткичларидан фойдаланиш ѐрдамида ҳисобланган. Улар
бўлим, ҳудудий концентрациялаш ва бошқариш ташкилий тузилмаси
самарадорлиги

коэффициентлари

сифатида

ҳисобланган.

Бўлинмалар

коэффициентини аниқлашда қуйидаги формула ишлатилди:

,

О

к

К

ТТ

ТТ

б

(7)

бунда:

б

К

– қисмлар коэффициенти;

ТТ

к

– ташкилий тузилмаларда қисмлар миқдори;

ТТ

О

– ташкилий тузилма қисмларининг оптимал миқдори.


background image


























6-чизма. «Муборакнефтгаз» УШК бошқаруви таклиф этилаётган ташкилий тузилмаси

ДИРЕКТОР

Бош муҳандис

Умумий

масалалар

бўйича бош

муовин

Капитал

таъмирлаш

бўйича муовин

Бош геолог

Нефтни қазиб

олиш ва тайѐрлаш

бошқармаси

Газ ва конденсат

қазиб олиш

бошқармаси

Иқтисод ва молия

бўйича муовин

Тартиб ва қўриқ

бўйича муовин

Транспорт

бўлими

Капитал

таъмирлаш

бўлими

Янги конларни

ўзлаштириш

бўлими

ПДС

Техник бўлим

Меҳнат ва иш

ҳақи бўлими

2-бўлим

Маъмурий-

хўжалик

бўлими

Бош маслаҳатчи

ООС

М ва ТХ бўлими

АБТ

Бухгалтерия

ҳисоби

Даромад маркази

Моддий-

техника

таъминоти

бўлими

Капитал

қурилиш

ва сармоя

лойиҳалари

Геология

хизмати

Тайѐр маҳсулот

ҳисоблаш ва

сотиш бўлими

Бош технолог

Режа-иқтисод

бўлими

1-бўлим

Девонхона

Ходимлар

бўлими

Юридик

бўлим

ОКиО

Бош

маркшейдер

бўлими

М ва ТХ бўйича

бош мухандис

муовини

Бош энергетик

бўлими

Бош метролог

хизмати

Бош бухгалтер

Стратегик

ривожлантириш

маркази

Манба: Муаллиф томонидан тайѐрланди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

10

Ҳудудий концентрация бўйича бу формула қуйидаги кўринишга эга:

М

Т

К

конц

(8)

бунда:

конц

К

– худудий концентрация коэффициенти;

Т

– ташкилотлар миқдори;

М

– ташкилот ҳудуди майдони.

Бошқаришнинг ташкилий тузилмаси самарадорлиги бўйича:

Х

С

К

Т

,

(9)

бунда:

Т

К

- бошқаришнинг ташкилий тузилмаси самарадорлиги коэффициенти;

С

– таклиф этилаѐтган ташкилий тузилма ишлашидан самара.

Х

– бошқариш харажатлари (иш ҳақи фонди, маъмурий-бошқариш

харажатлари, хоналарга харажатлар, воситаларни таъмирлаш ва сотиб олиш,
ахборотни қабул қилиш ва узатиш).

Кўпгина ҳолларда ташкилий тузилманинг самарадорлиги ва ҳолати

бошқарилаѐтган объект фаолиятини кўрсатувчи кўрсаткичлар орқали
баҳоланади.

Бошқариш самарадорлиги

с

У

бошқаришнинг тежамлилиги

У

ни ишлаб

чиқариш самарадорлиги

И

га нисбати кўрсаткичи билан ифодаланади.

У

катталик

Х

харажатларни асосий ишлаб чиқариш ва айланма фондлар

қиймати

К

га бўлиш орқали ҳисобланади ҳамда фондларнинг бирлигини

бошқариш харажатларида акс эттирилади.

И

– шартли соф маҳсулот ҳажми

СМ

ни саноат ишлаб чиқариш ходимлари миқдори

ХМ

га бўлиш орқали

аниқланади ҳамда бир кишига ишлаб чиқариш маҳсулоти миқдорида акс
эттирилади:

.

ХМ

СМ

К

Х

И

У

У

с

(10)

Фикримизча, бошқариш самарадорлигини аниқлаш учун энг тўғри

келадиган формула:

,

ФК

Ф

S

Х

1

У

М

с

(11)

бунда:

с

У

– бошқариш самарадорлиги коэффициенти;

Х

– битта ишчини бошқариш учун харажатлар;

S

– бошқарув ходимларининг умумий ишлаѐтганлар сонидаги улуши;

к

Ф

– меҳнатни фондлар билан қуролланганлиги;

ФК

– фонд қайтими.

Шундай қилиб, сармоя стратегиясини шакллантириш жараѐни – корхона

мақсадларини аниқлашдан аниқ лойиҳани ишлаб чиқишгача – ўзаро боғланган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

11

ва ички келишилган бўлиши керак. Стратегик мақсадларнинг тўғри
қўйилганлиги амалга оширишнинг турли боскичларда ва уларнинг кетма-кет
ҳаракати компанияларнинг асосий мақсадга эришиш - узоқ муддатли
истиқболда фойдани максималлаштириш ва эҳтимолли хавф-хатарларни
минималлаштириш имкониятини яратади. Шу билан бирга у компанияларни
бошқариш тузилмаси билан ривожлантириш стратегиясининг ишлаб чиқилиши
ва даромад манбаларини диверсификациялаш учун масъул бўлган таркибий
тузилмалар билан боғлиқ ўхшаш ўзгартиришларни талаб этади.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов