Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарда рақобатбардошлик муҳитини ривожлантириш

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
184-190
11
3
Поделиться
Халилов, Н., & Азимов, Ж. (2011). Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарда рақобатбардошлик муҳитини ривожлантириш. Экономика и инновационные технологии, (2), 184–190. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7753
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Бозор иқтисодиѐти эски, самарасиз хўжалик юритиш механизми ўрнига бозор муносабатларини шакллантиришга каратилган махсус чора-тадбирлар тизими рақобат муҳитини яратади. Бозор иқтисодиѐти муносабатлари тамойилларига амал қилган ҳолда ривожланаѐтган мамлакатлар тажрибасига кўра, рақобат муносабатларини ривожлантириш анча мураккаб ва узоқ даврни олувчи жараѐн ҳисобланади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2 ноябрь, 2011 йил

1

Н.Х. Халилов,

Ж.Д. Азимов,

Андижон машинасозлик институти

ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ

КОРХОНАЛАРДА РАҚОБАТБАРДОШЛИК МУҲИТИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ


Бозор иқтисодиѐти эски, самарасиз хўжалик юритиш механизми ўрнига

бозор муносабатларини шакллантиришга каратилган махсус чора-тадбирлар
тизими рақобат муҳитини яратади. Бозор иқтисодиѐти муносабатлари
тамойилларига амал қилган ҳолда ривожланаѐтган мамлакатлар тажрибасига
кўра, рақобат муносабатларини ривожлантириш анча мураккаб ва узоқ даврни
олувчи жараѐн ҳисобланади.

Соғлом рақобатни ривожлантиришда аксарият ҳолларда ўтиш даври

иқтисодиѐтига хос қуйидаги муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлар
тизими ишлаб чиқилиши муҳим аҳамият касб этади:

- тармоқлар тузилишидаги номувофиқликлар ва ишлаб чиқаришда юқори

технологияларнинг етишмаслиги;

- соҳа ва тармоқлар миқѐсидаги рақобатда адолат мезонларининг

бузилиши;

- мансабдор шахслар томонидан тадбиркорлик фаолияти борасида

суистеъмоллик ҳолатларига йўл қўйилиши;

- нарх белгилашда монопол мавқенинг сақланиб қолиши, хусусан,

иқтисодиѐтнинг аграр ва индустриал секторида нархларнинг кескин
фарқланиши;

- мамлакатга товарларнинг контрабанда йўли билан кириб келиши;
- фаолият тури ва даромадларнинг яшириш ҳолатлари мавжудлиги;
- соғлом пул муомаласи учун ҳозирги шароитдан келиб чиқадиган бозор

инфратузилмасининг етарли эмаслиги;

- миллий валютани хориж валюталарига эркин алмаштириш

имкониятлари чекланганлиги;

- субъектларнинг бозор иқтисодиѐти қоидаларини чуқур тушуниб

етмасликлари;

- иқтисодий жиноятчилик ҳолатлари мавжудлиги.
Иқтисодиѐти ривожланган мамлакатларда рақобат бозор хўжалигининг

ажралмас қисми сифатида табиий равишда пайдо бўлган бўлса, ўнлаб йиллар
давомида маъмурий буйруқбозлик тартиби ҳукмрон бўлган, рақобат ва
бозорнинг бошқа белгиларини тан олмаган мамлакатларда бу жараѐн
элементларини "жорий қилиш" ва ҳатто мажбуран қабул қилишга тўғри келади.
Шу муносабат билан иқтисодиѐтнинг ўтиш даври ҳолатида рақобат
муносабатларини ривожлантиришнинг мавжуд реал имкониятларини ҳисобга
олиш муҳим роль ўйнайди.

Биринчидан, рақобатсиз иқтисодиѐтнинг самарали ҳаракат қила

олмаслигига ишонч шаклланди. Бу ишонч таъсирида яқин вақтларгача хукмрон
мавқега эга режали-буйруқбозлик тизимининг ғоявий қарашлари емирилмоқда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2 ноябрь, 2011 йил

2

Иккинчидан, республикада рақобатни давлат томонидан рағбатлантириш

ва тартибга солишнинг кенг режали ҳаракатлари шаклланмоқда. Учинчидан,
рақобат ҳали кенг жорий қилинмаса-да, бозор иқтисодиѐтига ўтишда муҳим
қадамлар қўйилмоқда.

Бозор иқтисодиѐти даврида рақобатни шакллантиришнинг асосий

тамойиллари қаторида, биринчи навбатда, бозор муносабатларининг қарор
топтирилишини

таъкидлаш мумкин. Шундай экан, бозор иқтисодиѐтини юзага

келтириш айни вақтда рақобатчилик муҳитининг шаклланишини англатади.

Рақобатнинг тўлақонли амал қилиши иқтисодий жараѐнларнинг

эркинлигини тақозо этади. Иқтисодиѐтдаги фаолият ва жараѐнларнинг
эркинлигининг ҳар қандай кўринишдаги чекланиши, ўз навбатида рақобатнинг
ҳам чекланиши ҳолатларига олиб келади. Бугунги кунда эркинлаштириш
жараѐнларини амалга ошириш

тамойили маъмурий-буйруқбозлик тизимидан

бозор иқтисодиѐтига ўтаѐтган кўплаб мамлакатларга хос бўлиб, бу қуйидаги
ҳодисаларнинг содир бўлиши билан боғлиқ:

- кўп укладли иқтисодиѐтни шакллантириш;
- хусусий секторни ривожлантириш;
- рақобат муҳитини яратиш, яккаҳукмронлик ҳолатини бартараф этиш ва

монополияга қарши тартиблашни такомиллаштириш;

- бозор инфратузилмасини ривожлантириш, молия ва банк тизимини

такомиллаштириш, банк ислоҳотларини жадаллаштириш;

- ташқи иқтисодий фаолият ҳамда валютани тартибга солишни

эркинлаштириш;

- хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига давлатнинг аралашувини

чеклаш, уларнинг иқтисодий ва молиявий масъулиятларини ошириш,
банкротлик институти ролини кучайтириш, хўжалик судларини фаоллаштириш.
Шунингдек, таъкидлаш ўринлики, фаолият эркинлиги, ҳар бир кишининг
танлаш имкониятига эга бўлишигина рақобат учун кенг йўл очади ва бу
жараѐнда саноат корхоналарида экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқариш
ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унда рақобат муҳитининг шаклланиши ўзига
хос хусусиятларга эга (1-жадвал).

1-жадвал

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик маҳсулотлари рақобатбардошлиги

стратегиясини солиштириш

Стратегия

Устунлиги

Бозор шароити

Ишлаб чиқаришни

ташкил этиш ва

бошқариш

Издан

чиқариш омиллари

1

2

3

4

5

Маҳсулот
таннархини
камайтириш

Маҳсулот

ҳажми

ўсиши, фойданинг
кўпайиши, кириш-
даги тўсиқларнинг
ортиши,

таъмин-

лашда нарх ошиши
билан

боғлиқ

резервлар

Бозордаги

катта

улуш,

маҳсулотга

нарх бўйича талаб-
нинг эгилувчанлиги,
нарх-наво рақобати,
стандартлашган
маҳсулот

Ишлаб чиқаришнинг
оптимал

ҳажми,

юқори

даражадаги

технологик

тайѐр-

гарлик, маҳсулот тан-
нархининг

қатъий

назорати

Технологик янгилик-
ни киритилиши, рақо-
батчилар томонидан
кўзбўямачилик,
талабдаги ўзгаришлар,
янги маҳсулотлар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2 ноябрь, 2011 йил

3

1-жадвал давоми

1

2

3

4

5

Маҳсулот
табақалашуви

Маҳсулот

Истеъмолчилар
томнидан

товар-

нинг жиҳатли хусу-
сиятлари тушунар-
ли ва қадрланади,
асосан нарх билан
боғлиқ

бўлмаган

рақобат

Мослашувчан
ишлаб

чиқариш

мавжудлиги, юқори
даражадаги

кон-

структорлик тайѐр-
гарлиги, салоҳиятли
маркетинг хизмати

Товарнинг обрўлили-
ги учун сарфланади-
ган ҳаражатлар, нарх-
нинг ўсиши, рақобат-
чиларнинг ноқонуний
хатти-ҳаракати

Бозорни
сегментлаш

Сотиш ҳажмининг
ўсиши, фойданинг
ортиши,

аниқ

сегментга

ҳар

томонлама хизмат
кўрсатиш

Истеъмолчиларнинг
аниқ

белгиланган

гуруҳлари

Мослашувчан иш-
лаб чиқариш, кичик
сериядаги

ишлаб

чиқариш тури

Ўхшаш

товарларга

нархни камайтириш,
рақобатчилар сегмент-
ларнинг маълум қис-
мини ўз томонига
оғдириши

Бозор
эҳтиѐжига
зудлик билан
таъсир қилиш

Фойдани ошириш,
мижозлар эҳтиѐжи-
ни ҳисобга олувчи

Маҳсулотга

талаб

эгилувчан

эмас,

бозорга кириш ва
ундан чиқиш учун
тўсиқларнинг кам-
лиги, рақобатчилар
сони камлиги

Узоқ

муддатга

мўлжалланмаган
юқори рентабелли
лойиҳалар

бўйича

маркетинг хизмати

Харажатларнинг
юқори улуши, ташқи
муҳитнинг

беқарор-

сизлиги

Янгиликларни
жорий этиш

Монопол

баҳо

ҳисобига

юқори

фойда олиш

Ўхшаш маҳсулот-
нинг йўқлиги, янги
маҳсулотга

талаб

мавжудлиги

Ходимларнинг
юқори фан-техника
малакаси,
бошқариш таркиби

Молиялаштиришнинг
катта ҳажми, ногирон-
лик хавфи, рақобатчи-
лар томонидан янги
маҳсулот чиқарилган-
лиги

тўғрисидаги

нотўғри маълумот.

*

Манба: Муаллиф ишланмаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 7 июлдаги

“Ўзбекистон савдо-саноат палатасини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони
бугунги кунда хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш борасида
зарурий шарт-шароитларни яратиш, бизнес муҳитини такомиллаштириш,
республика тадбиркорларининг салоҳиятли хорижий ҳамкорлар билан
алоқаларини мустаҳкамлаш, маҳаллий товар ва хизматларнинг ташқи
бозорларга фаол олиб чиқилиши, рақобатбардош тайѐр маҳсулотлар ишлаб
чиқарилишини таъминлаб берувчи ишлаб чиқариш соҳаларини техник қайта
қуроллантириш ва модернизация қилинишини таъминлаш мақсадида
республика иқтисодиѐтига хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш билан
боғлиқ муаммоларни бартараф этишда муҳим омил бўлиб хизмат қилди.

Бозор иқтисодиѐти шароитида саноат корхоналарида экспортбоп

маҳсулотларни ишлаб чиқариш корхоналарида рақобатни ривожлантириш
тамойилларидан яна бири соғлом рақобатни таъминлашга йўналтирилган
меъѐрий-ҳуқуқий асоснинг яратилиши ҳисобланади.

Иқтисодиѐтни эркинлаштириш ва ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг

устувор йўналишларидан бири иқтисодиѐтга инвестицияларни жалб қилиш
масаласидир. Хорижий инвестияларни жалб этмай, айниқса, етакчи
тармоқларда чет эл сармояси иштирокини кенгайтирмай туриб, иқтисодиѐтда
таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ва модернизациялаш, корхоналарни
замонавий техника-технологиялар билан жиҳозлаш ҳамда рақобатбардош
маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мумкин эмас.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2 ноябрь, 2011 йил

4

Шунинг учун ҳар бир мамлакат жумладан, Ўзбекистонда ҳам саноат

корхоналарида экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқариш лойиҳаларини
молиялаштиришнинг ташқи манбалари билан бир қаторда, молиялашнинг ички
манбаларидан ҳам оқилона фойдаланишга ҳаракат қилинади. Бозор
иқтисодиѐти шароитида давлат стратегик аҳамиятга эга ҳамда кам фойда
келтирса-да, миллий иқтисодиѐтимиз учун зарур маҳсулотларни ишлаб
чиқарувчи

объектларни

молиялаштиради.

Лекин

шундай

бўлса-да,

хусусийлаштиришнинг кенгайиши ҳамда хусусий секторнинг ривожланиб
бориши билан давлат бюджети маблағлари эвазига инвестициялаш камайиб
боради.

Бундай ҳолларда бозор иқтисодиѐтига эндигина ўтиб бораѐтган

давлатларда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам давлат бюджети томонидан тиббиѐт,
соғлиқни сақлаш, фан ва маданият, маориф ва бошқа ижтимоий соҳалар
лойиҳалари молиялаштирилади ва бу мақсадга мувофиқдир. Бунга мисол
қилиб, кейинги пайтларда мамлакатда кенг миқѐсда қурилиб фойдаланишга
топширилаѐтган соғлиқни сақлаш муассасалари, академик лицейлар ҳамда
касб-ҳунар коллежлари ва ҳокозоларни кўрсатиш мумкин. Бундай мақсадлар
учун давлат бюджети, маҳаллий бюджетлар ҳамда бошқа манбалардан
маблағлар ажратилади.

Республикада саноат корхоналарида экспортбоп маҳсулотларни ишлаб

чиқариш субъектлари секин-аста бўлса-да ривожланиб, молиявий жиҳатдан ўз-
ўзини молиялашнинг янги маблағлари шаклланиб бормоқда ва булар
қуйидагилардан ташкил топиши мумкин:

- саноат корхоналарида экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқариш

субъектларининг тақсимланмаган фойдаси;

- амортизация ажратмалари фонди;
- акциялар чиқариши ҳисобига шакллантирилган маблағлар;
- махсус фондлар.
Бу

маблағлар

манбаидан

саноат

корхоналарида

экспортбоп

маҳсулотларни ишлаб чиқариш субъектлари ўз ишлаб чиқариш қувватларини
кенгайтириш, янги ишлаб чиқаришни барпо қилиш, модернизациялаш ѐки
техник-технологик жиҳатдан янгилаш, айланма маблағларни кўпайтиришда
фойдаланишлари мумкин. Ҳозирги кунда кўпгина саноат корхоналарида
экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқариш субъектлари моддий жиҳатдан
таъминланмаганлиги ва молиявий ҳолатининг беқарорлиги боис, уларни давлат
томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадга мувофиқдир.

Давлат томонидан олиб борилаѐтган қўллаб-қувватлаш сиѐсати асосида

саноат корхоналарида экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқариш субъектлари,
айниқса, эндигина иш бошлаган хорижий инвестиция иштирокидаги ѐки бошқа
турдаги кичик корхоналар ва хусусий тадбиркорлик субъектларига берилган
солиқ имтиѐзлари ҳам алоҳида аҳамият касб этиб, улар имтиѐзли давр
мобайнида солиқ тўловларини амалга оширмайдилар ва уни ишлаб чиқаришни
кенгайтириш мақсадида сарфлашлари мумкин. Бундан ташқари, саноат
корхоналарида экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқариш субъектлари
ўзларига кераксиз бўлган асосий восита ва бошқа мулкларни сотиши ѐки
ижарага бериши орқали ҳам қўшимча маблағларга эга бўлишлари мумкин.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2 ноябрь, 2011 йил

5

Республикамизда аҳолининг бўш пул маблағларини жамғариш

тижорат банкларида амалга оширилмоқда ва ушбу жамғарма маблағлари
кўпроқ қисқа муддатли кредитлашга йўналтирилмоқда. Бунинг биринчи
сабаби, инфляция даражасининг юқорилиги бўлса, иккинчи сабаби, аҳолининг
банк тизимига бўлган ишончи камлигидир. Шунинг учун республикамизда
маҳаллий инвесторлар сони саноқли десак муболаға булмайди. Пул

маблағ-

ларининг тақчиллиги шароитида ва маҳаллий инвесторлар фаоллигининг
сустлиги боис, давлатимиз асосий эътиборни хорижий инвестицияларни жалб
қилишга қаратмоқда. Ҳар бир мамлакатнинг жаҳон ҳамжамиятидаги роли ва
салоҳияти унинг иқтисодий ва сиѐсий ҳамда ижтимоий ривожланиш даражаси
билан белгиланади. Шунинг учун ҳам чет эл инвестицияларини миллий
иқтисодиѐтимизнинг хусусий секторига жалб қилишнинг оқилона йўлларини
танлаш Ўзбекистон учун энг муҳим вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.

Бозор

иқтисодиѐти

шароитида

рақобатни

ривожлантириш

тамойилларидан бири иқтисодиѐтда корхоналарнинг сунъий равишда устунлик
мавқеига эга бўлиши учун имкон яратмасликдир. Бу борадаги энг самарали
чора-тадбирлар сифатида монополист-корхоналарнинг товар бозоридаги
эгаллаб турган устунлик мавқеини суистеъмол қилишнинг олдини олиш ва унга
йўл қўймаслик бўйича назорат олиб бориш майдонга тушади. Устунлик
мавқеига эга корхона товар бозорларида юзага келган муносабатларга ўз
таъсирини кўрсатиш имкониятига эга бўладилар. Баъзида истеъмолчилар
монополистик корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган маълум бир
товарларга эҳтиѐжининг юқори бўлганлиги сабабли, уларнинг турли хил
ноқонуний шартларига кўникишга мажбур бўладилар.

Монополистик корхоналарнинг бозордаги устунлик мавқеини суистеъмол

қилиш ўз-ўзидан товар ва хизматлар нархининг асоссиз равишда ўсиши ва
сифатинининг пасайишига олиб келади. Бундан ташқари, устунлик мавқеини
суистеъмол қилишнинг салбий оқибатлардан бири товар бозорларида
истеъмолчилар ўртасида тенгсизлик ҳолатларини юзага келтириш, яъни айрим
истеъмолчиларларга маҳсулот етказиб бериш ѐки хизматлар кўрсатишдан
асоссиз равишда бош тортиш, монопол қиммат нархларда сотиш ва бошқаларга
олиб келади.

Ўзбекистонда давлатнинг рақобатчилик муҳитини шакллантиришга

қаратилган

сиѐсатида

хусусийлаштириш,

давлат

мулки

ҳисобидан

мулкчиликнинг бошқа шаклларини вужудга келтириш асосий ўрин тутади.
Хусусийлаштириш натижасида, биринчидан, мулк ўз эгалари қўлига
топширилса, иккинчидан, кўп укладли иқтисодиѐт ва рақобатчилик муҳитини
вужудга келтиради. Ўзбекистонда рақобатчилик муҳитини вужудга
келтиришнинг асосий йўли, бу рақобатни инкор қилувчи давлат
монополиясидан нодавлат, турли хўжалик шаклларининг мавжудлигига
асосланган ва иложи борича эркин рақобатни тақозо этувчи бозор тизимига
ўтишдир.

Бу ерда рақобатчилик муносабатларини шакллантириш, аввало, мустақил

эркин товар ишлаб чиқарувчиларнинг пайдо бўлишини тақозо килади, чунки
рақобатнинг асосий шарти алоҳидалашган, мулкий масъулият асосида ўз
манфаатига эга ва тадбиркорлик таҳликасини зиммасига олувчи эркин хўжалик


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2 ноябрь, 2011 йил

6

субъектларининг мавжудлиги ва уларнинг бозор орқали иқтисодий алоқани
йўлга қўйиши ҳисобланади.

Бозор иқтисодиѐти шароитида рақобатчилик муҳитини шакллантириш

узоқ муддатли ва мураккаб жараѐн бўлиб, у жуда кўплаб омилларнинг таъсири
остида шаклланади. Айниқса, иқтисодиѐтдаги мулкчилик муносабатларининг
янада такомиллашувига, самарадорлигининг ошишига олиб келувчи мулкни
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш рақобат муҳитининг
ривожланишида етакчи ўрин тутади.

Хусусийлаштириш доирасида давлат корхоналари хусусий шаклга

ўтказилади. Бу одатда расмий хусусийлаштириш деб аталиб, у кейинги
хусусийлаштириш жараѐнлари учун ҳуқуқий асос сифатида майдонга тушади.
Сўнгра мулкчилик ҳуқуқи корхоналарга ўтказилиб, хусусий шахслар учун
манфаатларини рўѐбга чиқариш имконияти яратилади. Учинчи вазифа янги
мулкдорнинг самарали хўжалик юритишини рағбатлантириш (масалан,
дотацияларни қисқартириш ҳамда рақобат муҳитини яратиш ва ҳ.к.) орқали,
тадбиркорлик жавобгарлиги ва хавф-хатарни ўз зиммасига олишига мажбур
этишдан иборат.

Хусусийлаштириш кенг қамровли ислоҳотларнинг бир қисми эканлигини

қуйидаги расм орқали тасаввур этиш мумкин:

Барқарор макроиқтисодий муҳитни

яратиш

(мулкчилик хуқуқига эга жамият тузилмаси,

валюта курсининг барқарорлиги, ижтимоий

таъминот ва б.)

Рақобатни кучайтириш

(бозорларни ташкил этиш, қайта

тартибга солиш, йирик иқтисодий

тузилмаларни майдалаштириш ва ҳ. к.)


Тадбиркорлик соҳасидаги

салоҳиятли муассасаларни

рағбатлантириш

(уюшмалар, молиявий муассасалар, назорат

муассасалари ва б.)

Ижтимоий тузилмаларни

хусусийлаштириш

(моддий жиҳатдан хусусийлаштириш ва

ҳ.к.)

Расм.

Хусусийлаштириш жараёнида рақобатбардошлик

муҳитини яратиш

*Манба: Муаллиф ишланмаси

Расмга кўра хусусийлаштириш ва рақобатни рағбатлантириш иқтисодий

жараѐнга ҳаракатчанликни бахш этувчи ислоҳотларнинг муҳим элементларини
намоѐн зтади. Фойда олишга рағбат ишлаб чиқарувчиларнинг иқтисодий
жиҳатдан тўқнашуви ва навбатдаги рақобат курашига олиб келиб, пировардида
иқтисодиѐт барча субъектлари фаровонлигининг ошишига замин яратади.

Хусусийлаштириш жараѐнининг тезлашиши ва унинг асосида турли мулк

шаклларининг барпо қилиниши субъектлар ўртасида рақобат муҳитининг
шаклланиши ва унинг ривожланишига туртки ҳисобланади. Чунки аниқ бир
мулк эгасигина бу мулкни асраш, уни янада кўпайтиришга ҳаракат қилади.
Мулкни кўпайтириш йўлида қилинган саъй-ҳаракат ишлаб чиқариш суръатлари
ва ҳажмини ошириш, маҳсулот турларини кўпайтириш, бозор ва
истеъмолчилар талабларини ҳисобга олган ҳолда товарлар ишлаб чиқариш учун


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2 ноябрь, 2011 йил

7

ундайди. Бозор муносабатларида иштирок этувчи ҳар бир субъектнинг бундай
хоҳиши улар ўртасида рақобат муҳитининг юзага келиши ва янада
ривожланишига

асос

солади.

Шу

боис

мамлакат

иқтисодиѐтини

ривожлантиришнинг муҳим жиҳати рақобат муҳитини яратиш билан бир
қаторда, ишлаб чиқариш ва товарлар рақобатбардошлигига кенг йўл очиб
бериш асосий масала ҳисобланади.

Рақобатбардошлик очиқ иқтисодий тизимнинг ҳар қандай иқтисодий

субъектга қўядиган асосий талабидир. Рақобатбардошлик товар ва
хизматларнинг ташқи ѐки ички бозорга мўлжалланганлигидан қатъий назар
истеъмол, сифат ва баҳо кўрсаткичларини дунѐ стандартлари даражасига
кўтаришдан иборат бўлиб, корхоналарнинг рақобатчилар билан иқтисодий
курашда устунликка эга бўлиши кўп жиҳатдан мамлакатдаги иқтисодий
шароит, рақобатчилик афзалликларининг тўрт асосий белгиси: омил
шароитлари (табиий, меҳнат, технологик ва инвестицион ресурслар,
инфратузилма ва ҳ.к) нинг жаҳон бозоридаги рақобатбардош, ѐрдамчи
соҳаларнинг мавжудлиги, маҳсулот ва хизматларга талаб, корхонанинг
стратегияси ва уни ички бозордаги рақобати таркиби ва мазмуни билан
белгиланади.

Ўзбекистондаги бозор муносабатлари режали иқтисодиѐтнинг етмиш

йиллик ҳукмронлигидан сўнг ва мамлакат ичидаги рақобатга умуман шароит
яратмаган собиқ Иттифоқнинг узоқ муддат давомида жаҳон иқтисодиѐтидан
узилиб қолганлигидан кейин шакллана бошлади. Ўзбекистонда алоҳида бозор
ва институтларнинг шаклланиши ҳамон тугагани йўқ. Ислоҳотларгача бўлган
даврда мавжуд таркибий камчиликлар бугунги кунда ҳам маълум
қийинчиликларнинг вужудга келишига сабаб бўлмоқда.

Шу сабабли рақобатдаги афзалликлар ўтиш давридаги иқтисодиѐтнинг

хусусиятларидан келиб чиқадиган, ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар ўз
рақобатбардошлилигини ошириш ва мустаҳкамлаш имкониятларига таъсир
этувчи, ўзига хос кўринишга эга бўлиши лозим.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов