Методологические вопросы повышения качества и конкурентоспособности продукции на промышленных предприятиях

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
50-56
30
5
Поделиться
Халилов, Н. (2015). Методологические вопросы повышения качества и конкурентоспособности продукции на промышленных предприятиях. Экономика и инновационные технологии, (1), 50–56. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8244
Н Халилов, Андижанский институт машиностроения

Исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье раскрывается методологические решения конкурентоспособности повышения и качества продукции промышленных предприятий.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Н.Х. Халилов,

тадқиқотчи, Андижон машинасозлик институти

САНОАТ КОРХОНАЛАРИДА МАҲСУЛОТ СИФАТИ ВА

РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ МЕТОДОЛОГИК

МАСАЛАЛАРИ


В

статье

раскрывается

методологические

решения

конкурентоспособности повышения и качества продукции промышленных
предприятий.

In article was opened methodological decisions to competitiveness of

increasing and quality to product industrial enterprise.

Калитли сўзлар:

сифат менежменти, сифатни бошқариш усуллари,

сифат, рақобатбардошлик, тизим, кўрсаткич.


Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишига улкан ҳисса қўшиб келаётган

соҳалардан бири саноатдир. Иқтисодиётнинг мазкур тармоғи юқори салоҳиятга
эга бўлиб, унда аҳоли эҳтиёжларини қондириш учун зарур маҳсулотлар ишлаб
чиқарилади ва саноат корхоналарида самарадорликнинг ошиши аҳоли турмуш
даражаси яхшиланишини таъминлайди. Иқтисодиётни модернизациялаш ва
диверсификация қилиш борасидаги туб ислоҳотларимиз амалга оширилиши
саноат корхоналарининг иқтисодий, техник ва молиявий салоҳиятидан
самарали фойдаланган ҳолда аҳоли турмуш даражасини оширишни талаб этади.
Саноат корхоналарида бугунги кунда уларда маҳсулот сифати ва
рақобатбардошлигини ошириш ҳисобига инновацияларнинг қўлланилиши
билан боғлиқ.

Мамлакатимизда саноатни инновацион ривожлантириш бўйича қатор

чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, саноатни ривожлантириш
бўйича турли дастурлар ишлаб чиқилиб, уларнинг асосида кўплаб лойиҳалар
амалиётга татбиқ этилаётир.

Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, “Юртимизда қабул

қилинган 2011-2015 йилларда саноатни устувор даражада ривожлантириш
дастури ва ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик
янгилашга доир тармоқ дастурларининг изчил амалга оширилиши натижасида
саноат таркибида юқори қўшимча қийматга эга бўлган, рақобатдош
маҳсулотлар тайёрлаётган қайта ишлаш тармоқларининг ўрни тобора ортиб
бормоқда. Бугунги кунда мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган саноат
маҳсулотларининг 78 фоиздан ортиғи айнан ана шу тармоқлар ҳиссасига тўғри
келмоқда. 2013 йилда юқори технологияларга асосланган машинасозлик ва
металлни қайта ишлаш саноати 121 фоизга, қурилиш материаллари саноати
113,6 фоизга, енгил саноат 113 фоизга ва озиқ-овқат саноати 109 фоизга ўсгани
мисолида буни яққол кўриш мумкин. Телекоммуникация ускуналари,
компьютер техникаси ва мобиль телефонлар, кенг турдаги маиший
электроника маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган замонавий корхоналар ташкил


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

этилмоқда. Иқтисодиётимизнинг деярли барча тармоқлари модернизация
қилиниб, амалда технологик жиҳатдан янгиланмоқда. Ана шундай ўзгаришлар
натижасида ялпи ички маҳсулот таркибида саноатнинг улуши ҳозирги вақтда
24,2 фоиздан зиёдни ташкил этмоқда. Бу кўрсаткич 2000 йилда 14,2 фоиздан
иборат эди”[1].

Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти 2013 йилда 8 фоизга ошди,

саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 8,8 фоизга кўпайди, 2013 йилда жами
61105,8 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Мамлакатимизда
қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2011-2015
йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор
йўналишлари тўғрисида”ги, “2011-2013 йилларда саноат кооперацияси
негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб
чиқаришни маҳаллийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2012-2015 йилларда ноозиқ-овқат
истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш бўйича
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ва бошқа қарорлари саноат
маҳсулотлари

ишлаб

чиқаришнинг

маҳаллийлаштиришни

янада

ривожлантириш ва диверсификация қилишни, меҳнат унумдорлигини
ўстиришни, ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархини изчил
пасайтиришни, саноат маҳсулотлари рақобатбардошлигини оширишни,
энергия ва ресурсларни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этишни,
унумсиз сарф-харажатларни бартараф этиш ҳисобига саноат ишлаб чиқариш
самарадорлигини муттасил ошириб боришни, саноат корхоналарини
мамлакатнинг барча минтақаларида жойлаштириш ва импорт ўрнини босадиган
саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ошириб боришни кўзда тутади.
Шунингдек, мамлакатимизда саноатни ривожлантириш шу жиҳатдан муҳимки,
мазкур тармоқ истеъмол бозорини шакллантириш ва уни тўлдириш, бозордаги
зарурий

мувозанатни

таъминлаш,

миллий

иқтисодиётнинг

рақобатбардошлигини ошириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш,
бугунги кунда мамлакатимиз учун ниҳоятда муҳим бўлган бандлик ва аҳоли
даромадларини ошириш каби муаммоларни самарали ечишда етакчи тармоқ
бўлиб ҳисобланади.

Мамлакатимизда саноатни ривожлантиришда Ўзбекистон Республикаси

Президентининг 2011 йил 29 июлдаги ПҚ-1590-сонли “2011-2013 йилларда
саноат кооперацияси негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва
материаллар

ишлаб

чиқаришни

маҳаллийлаштириш

чора-тадбирлари

тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш муҳим роль ўйнамоқда.
Мамлакатимизда истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни тубдан ошириш
бўйича ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар ҳам амалий самарасини бермоқда.
2013 йилда ана шундай товарлар ишлаб чиқаришнинг ўсиш ҳажми 14,4 фоизни
ташкил этди ва ялпи саноат ҳажмида уларнинг улуши 35,5 фоизга етди. Бундай
товарларнинг рақобатдошлиги нафақат ички бозорда, балки ташқи бозорда ҳам
тобора ортиб бормоқда. Бу борада саноат кооперацияси асосида тайёр
маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни
маҳаллийлаштириш кўламини кенгайтириш бўйича бажарган ишларимиз


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

муҳим роль ўйнади. Сўнгги 3 йилда мамлакатимизда маҳаллийлаштирилган
маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми қарийб икки баробар ошди. Фақат ўтган
йилнинг ўзида 455 та корхонада маҳаллийлаштириш дастури асосида 1 минг
140 та лойиҳа амалга оширилди. Бунинг натижасида ишлаб чиқариш ҳажми 1,2
баробар кўпайди ва импорт ўрнини босиш бўйича якуний самара 5 миллиард
300 миллион АҚШ долларини ташкил этди.

Шу

ўринда

саноат

корхоналарида

маҳсулот

сифати

ва

рақобатбардошлигини ошириш мақсадида унинг методологик масалаларига
тўхталиб ўтмоқчимиз. Шунинг учун, “меҳнат сифати” тушунчаси муайян
меҳнат жараёнини характерлайди ва у ўз аҳамиятига кўра иш жараёнининг
бажарилиш сифатини характерловчи “иш сифати” тушунчасининг ўзидир.

“Меҳнат сифати” тушунчасининг моҳиятига, биринчи навбатда, меҳнат

турлари ўртасида сифат билан боғлиқ фарқларнинг мавжудлиги нуқтаи
назаридан қаралади, қайсики ушбу фарқлар турлича бўлган истеъмол
қийматларини ҳосил қилади. Иккинчидан эса, муайян меҳнат туридаги сифат
бўйича фарқлардан келиб чиқилади. Иш сифати ишнинг натижасида, меҳнат
предметидаги ўзгаришларда намоён бўлади. Иш жараёни таркибини бир қатор
ўзаро бир-бирига боғлиқ бўлган операциялар ташкил этади[2].

Ушбу операцияларнинг ҳар бирини у ёки бу ишчи бажаради. Биз

айтаётган ушбу босқичма-босқич иш жараёнидаги иш сифати – бу иш
жараёнида бажариладиган бир ёки бир нечта операцияларнинг белгиланган
талаблар, стандартлар ва меъёрларга мувофиқлик даражаси. Иш сифатининг
босқичма-бочқич даражасидан ташқари умумий иш сифати даражасини ҳам
айтиб ўтишимиз мумкин. Ишлаб чиқариш жараёнидаги иш сифати
бажариладиган иш жараёнларининг белгиланган талаблар тизимига
мувофиқлик даражаси бўлиб, бунда чиқариладиган маҳсулот сони ортиши ва
сифати кўтарилишидаги тенг шарт-шароитлар ҳамда ишлаб чиқариш
ресурсларидан оқилона фойдаланилганлик даражасидан келиб чиқиб ушбу
талаблар қўйилади (1-расм).











1-расм. Саноат корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқаришнинг алоҳида бир

жараёнида мавжуд категориялар ўртасидаги ўзаро боғлиқликлар схемаси

1

1

Муаллиф ишланмаси

Маҳсулот сифати

Меҳнат сифати

Иш сифати

Алоҳида

ишлаб

чиқариш

жараёни

Алоҳида иш
жараёнлари

Меҳнат

Қисман ишлаб

чиқариш жараёнлари

Натижалар

(маҳсулот сони

ва сифати),

маҳсулот

рақобатбардошл

иги

Меҳнат

воситалар

и

Меҳнат

предмети

Меҳнат предмети

ўзгаришининг табиий

жараёнлари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Шунинг учун корхонада маҳсулот сифатини бошқариш, биринчи

навбатда, иш сифатини бошқаришдан бошланиши керак.

Саноат корхонаси маҳсулотининг сифати ва рақобатбардошлигини

кўзланган даражасига олиб чиқишга фақатгина бошқарувнинг барча
поғоналарида функция ва усуллар мажмуидан режа асосида фойдаланиш
орқали эришиш мумкин. (2)

У ёки бу бошқарув тизимини танлаш кўп жиҳатдан маҳсулотлар

бозорининг таъминланганлик даражасига боғлиқ (1-жадвал).

1-жадвал

Маҳсулотлар бозорининг таъминланганлигини турли даражаларида

қўлланиладиган стратегия вариантлари

Бозорнинг маҳсулот

билан

таъминланганлик

даражаси/Стратегия

варианлари

Танқислик,

талабнинг

таклифдан

ортиқлиги

Талаб ва

таклиф

ўртасидаги

нисбий тенглик

Таклифлар бозори

(таклиф талабдан

ортиқлиги)

1

2

3

4

Маҳсулот ишлаб

чиқариш стратегияси

Сонга

асосланган

Сифатга

асосланган

Рақобатга асосланган

Бизнесни ташкил

қилишдаги ёндошувлар

Диққат марказда

ишлаб чиқариш

Диққат марказда

маҳсулот

Диққат марказда

истеъмолчи

Маҳсулотни

истеъмолчигача етказиш

бўйича фаолият

Маҳсулотни

тарқатиш,

таъминлаш

Савдо (товар

айирбошлаш)

Маркетинг (бозор ва

ишлаб чиқаришни

ташкил этиш қуроли

сифатида)

Манба: Муаллиф томонидан тузилган.

Жадвал маълумотларидан хулоса қилиш мумкинки, рақобатга асосланган

стратегия қолган икки стратегияларнинг негизи ҳисобланади. Хусусан улар
ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ва боғланганлик сифат бошқарув тизими орқали
яққол кўринади. Шу мақсадда уларни бошқариш тизими моделлари орқали
кўриб чиқамиз. Жумладан, маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигини
бошқариш тизими моделларини қуйидаги кўринишда ифодалаш мумкин
(2-расм). Булар: -бошқариладиган объектга киришларига таъсир

(n+r)

кўрсатади ва бунда уларнинг

(Wi)

бир қисмини баҳолаш анча мушкул. Схемада

Xi билан кўрсатилган киришларнинг бошқа қисмини ва давлат маъмурий
органларидан ўтиб, турли тартибга солувчи таъсирлар

(R)

кўринишида ўз

ифодасини топадиган қисмини ҳам корхонанинг маркетинг хизмати ўрганиши
ва баҳолаши керак. Шу ўринда маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигини
бошқариш тизимининг мақсади - кўзланган ишлаб чиқариш харажатлари
даражасига эришишдан иборат бўлиб, токи маҳсулот харидорлар эҳтиёжларини
оптимал тарзда қондирилишигача бўлган жараёндир. Бошқача айтганда, бу

X

ва

W

нинг исталган қийматларида

Y

нинг муайян қийматига эришишдир. Шунга

кўра бошқарув тизимини уч асосий блокдан ташкил этиш мумкин: ишлаб
чиқариш, сифат ва маркетинг хизматлари.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

















2-расм. Саноат корхонаси маҳсулоти сифати ва рақобатбардошлигини

бошқариш тизимлари модели

Манба: Муаллиф ишланмаси.

Маркетинг хизмати мунтазам олиб бориладиган маркетинг тадқиқотлари

орқали реал ва потенциал истеъмолчилар талабларини ўрганади ва ушбу
маълумотларни

(Xi)

раҳбарга (қарор қабул қилувчи шахсга) етказади,

шунингдек, ишлаб чиқариш хизмати

(U1)

, сифатни бошқариш хизматига

(U2)

маслаҳатлар беради, токи улар ўзларининг бошқарув қарорларига

(U4, U5)

тўғрилаш ва тузатишлар киритсинлар. Шу билан бирга, маркетинг хизматининг
ўзи ҳам бозорга таъсир кўрсатиш

(U3)

учун комплекс чора-тадбирларни ишлаб

чиқади (реклама, савдони рағбатлантириш ва ҳ.к).

Бошқариладиган объектга корхонанинг юқорида санаб ўтилган

хизматлари томонидан кўрсатиладиган бошқарув ҳаракатлари натижага,
маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигига

(У)

таъсир этади. Шундай қилиб,

маҳсулот сифати ва рақобатбардошлиги қуйидаги кўринишдаги функцияни
ўзида акс эттиради:

y=F(X,U,W)

. Раҳбарнинг вазифаси маҳсулот сифати ва

рақобатбардошлигини бошқариш тизимини шундай ҳолатга олиб келишдан
иборатки, бунда корхона бозор ҳақида маълумотга эга бўлган ҳолатда айни
дамда ўзи учун керак бўлган маҳсулот рақобатбардошлиги

(У)

даражасига

эришиб олиши керак. Бу эса бошқарув тизими

U=F(x,y)

кўринишидаги

боғланишни амалга оширишини билдиради[3]. Ушбу боғлиқлик ёрдамида
бошқарув тизими бошқариладиган объектга нисбатан керакли бошқарув
ҳаракатини топиши керак.

Юқорида келтирилган моделга (2-расм) асосланган ҳолда саноат

корхонаси маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигини бошқариш жараёнини
схема кўринишида (3-расм) намойиш этиш мумкин.

U

U2

2

U5

Z2

Z1

Ишлаб чиқариш

хизмати

Сифатни бошқариш хизмати

Маркетинг хизмати

Корхона раҳбари

X1…n

Y1…

m

Y

1..m

U

1

U

4

W

1..r

U3

2

X1,2.
.

Y1

Бошқариладиган

объект (ишлаб

чиқариш цехлари,

учатскалари,

бригадалари)

Бозор (барча реал

ва потенциал

истеъмолчилар

ва

таъминотчилар)

Сертификатлаш ва

экспертиза хизматлари

R

2

X

n

R

1

X1,2
,

3…


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz























3-расм. Саноат корхонасида маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигини

бошқариш схемаси

Манба: Муаллиф ишланмаси.


3-расмда келтирилган схемада миллий иқтисодиётнинг исталган

соҳасидаги корхоналар фаолиятига тааллуқли ривожланиш салоҳияти ва
мослашувчанлик

намойиш

этилган,

шунингдек,

ундан

корхона

ахборот-маркетинг тизимини яратишда ёки бутун корхона бошқарув
тизимидаги таркибий тизим кўринишида фойдаланиш мумкин.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, ривожланган бозор

иқтисодиётига эга кўпгина хорижий мамлакатларда ўтган 15-20 йил давомида
маҳсулот сифатини бошқариш тизимини яратиш, такомиллаштириш ва
сертификатлашга эътибор кучаяётганлиги кузатилди, сифатга нисбатан янгича
бошқарув тафаккури шаклланди. Бунинг асосида ялпи сифат бошқаруви
вужудга келди. Бундай сифат бошқаруви нафақат йирик саноат корхоналари,
балки ўрта ва кичик корхоналарда ҳам қўлланилмоқда.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Каримов И.А. 2014 йил – юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш,

барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар

Мақсад ва стратегияларни белгилаш (комплекс

ёндошув асосида)

Маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигини бошқариш

тизими фаолияти натижаларини баҳолаш

Стратегияларга эришиш ва уларни

амалга ошириш усул ва воситаларни

танлаш

Маҳсулотнинг бутун ҳаёт даври

бўйича тадбирларни режалаштириш

Ижрони ташкил этиш ва назорат

қилиш

Саноат корхонаси маҳсулотлари

бозоридаги вазиятни таҳлил қилиш

Корхона ташқи муҳити

таҳлили

Корхона ички муҳити

таҳлили

Сегментлаш ва бозорни эгаллаш

вариантини танлаш

Маҳсулот рақобатбардошлигини

баҳолаш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади. //Халқ сўзи, 2014 йил 18
январь.

2. Мескон М.Х., Альберт М., Хедоури Ф. Основы менеджмента. -М.:

Дело, 2009 – 546 с.

3. Cauchik M. The Strategic Role of Quality Management in the Brasilian

Auto Parts Industry: An Empirical Study. In Strategic Management of Manufacturing
Value Chain. Ed. by Bititci U. Kluwer Academic Publishers, 1998, Norwell, MÀ.
Р.595-652.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. 2014 йил - юкори усиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, узини оклаган ислохотлар стратсгиясини изчил давом эттириш Йили булади. //Халк сузи, 2014 йил 18 январь.

Мескон М.Х., Альберт М., Хедоури Ф. Основы менеджмента. -М.: Дело, 2009 - 546 с.

Cauchik М. The Strategic Role of Quality Management in the Brasilian Auto Parts Industry: An Empirical Study. In Strategic Management of Manufacturing Value Chain. Ed. by Bititci U. Kluwer Academic Publishers, 1998, Norwell, MA. P.595-652.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов