Ўзбекистонда меҳнат бозорининг мувозанатга эришиши борасида амалга оширилаётган ишлар

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
232-241
16
6
Поделиться
Шоюсупова, Н. (2011). Ўзбекистонда меҳнат бозорининг мувозанатга эришиши борасида амалга оширилаётган ишлар. Экономика и инновационные технологии, (2), 232–241. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7780
Н Шоюсупова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.э.н, доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мамлакатимизда меҳнат ресурсларини шакллантириш ва ривожлантириш республикамизда амалга оширилаѐтган иқтисодий ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири бўлиб ҳисобланади. Меҳнат ресурслари сони жадал ўсиши, уларнинг таркибида ѐшларнинг салмоғи юқорилиги, қишлоқ жойларида кўп болали ва кам таъминланган оилаларнинг мавжудлиги ишсизлик муаммосига жиддий муносабатни талаб этилади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2 ноябрь, 2011 йил

Н.Т. Шоюсупова,

иқтисод фанлари номзоди, доцент,

ТДИУ

ЎЗБЕКИСТОНДА МЕҲНАТ БОЗОРИНИНГ МУВОЗАНАТГА

ЭРИШИШИ БОРАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР

Мамлакатимизда меҳнат ресурсларини шакллантириш ва ривожлантириш
республикамизда амалга оширилаѐтган иқтисодий ислоҳотларнинг устувор
йўналишларидан бири бўлиб ҳисобланади. Меҳнат ресурслари сони жадал
ўсиши, уларнинг таркибида ѐшларнинг салмоғи юқорилиги, қишлоқ
жойларида кўп болали ва кам таъминланган оилаларнинг мавжудлиги
ишсизлик муаммосига жиддий муносабатни талаб этилади.

Иқтисодиѐтни модернизациялаш босқичида меҳнат муносабатларининг

изчиллик билан ислоҳ қилиниши, ишчи кучи таклифи ва талабини
шакллантириш, меҳнат бозорини тартибга солиш ва бошқаришнинг назарий ва
амалий жиҳатларини тадқиқ этиш илмий аҳамиятга эга.

Мамлакатдаги мавжуд меҳнат ресурсларидан юқори даражада

фойдаланиш ҳудудда амал қилаѐтган меҳнат бозори фаолият кўрсатиши билан
чамбарчас боғлиқ. Меҳнат бозори эса ўз навбатида ҳуқуқий, иқтисодий,
ижтимоий, демографик, табиий шарт-шароитлар асосида ва бир қатор омиллар
таъсири остида шаклланади ва амал қилади.

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида ишчи

кучининг ортиқчалиги мавжуд ва меҳнат бозорида таклиф талабдан юқоридир.
Шу боис ишлашни хоҳловчиларнинг меҳнат бозорида эркин ҳаракат
қилишлари ва мустақил иш билан таъминланишлари учун давлат фуқароларга
иш билан таъминлаш турини, шу жумладан, турли меҳнат режимидаги ишни
танлаш эркинлигини; ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад
этишдан ва меҳнат шартномасини ғайриқонуний равишда бекор қилишдан
ҳимояланишни; мақбул ишни танлаш ва ишга жойлашишга бепул ѐрдам
беришни; ҳар ким касб ва ишга эга бўлишда, меҳнат қилиш ва иш билан
таъминланиш шарт-шароитларида, меҳнатга ҳақ тўлашда, хизмат поғонасидан
юқорилаб боришда тенг имкониятлар яратишни; янги касбга (мутахассисликка)
бепул ўқитишни, маҳаллий меҳнат органларида ѐки уларнинг йўлланмаси
билан бошқа ўқув юртларида стипендия тўлаб малакасини оширишни; бошқа
жойдаги ишга қабул қилинганда сарфланган моддий харажатлар учун қонун
ҳужжатларига мувофиқ компенсация тўлашни кафолатлайди.

Маълумки,

мустақилликнинг

дастлабки

йилларидан

бошлаб

мамлакатимиз меҳнат қонунчилигида бир қатор ижобий ўзгаришлар содир
бўлиб, меҳнат қилишнинг ихтиѐрийлиги ва ҳуқуқий асоси белгилаб қўйилган.

Меҳнат бозори шаклланиши ҳамда унинг конъюнктурасига ҳудуддаги

демографик ҳолат ҳам таъсир кўрсатади.

Республика Президенти И.А. Каримов Ўзбекистон Республикаси Олий

Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги
маърузасида

мамлакатдаги

демографик

вазиятга

алоҳида

тўхталиб,

қуйидагиларни айтиб ўтдилар:

“...аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш учун


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2 ноябрь, 2011 йил

йўналтирилган давлат харажатларининг 5 баробар кўпайгани, турмуш
даражаси сезиларли равишда яхшилангани ва бунинг натижасида оналар
ўлими 2 баробардан кўпроқ, болалар ўлими 3 баробар камайгани,
одамларнинг ўртача умр кўриши 67 ёшдан 73 ёшга, жумладан, аёлларнинг
ўртача умр кўриши 75 ёшга етганини мамнуният билан таъкидласак
арзийди, деб ўйлайман”

1

.

Ўзбекистон Республикаси аҳоли табиий кўпайиши юқори бўлган

мамлакатлар сирасига кириб, 2011 йил 1 январь маълумоти бўйича
мамлакатимиз аҳолиси сони 28466,4 минг кишини ташкил қилди (1-жадвал).

1-жадвал

Ўзбекистонда аҳолининг демографик таркиби

(минг киши)

Ёш гуруҳлари

Йиллар

2010 йилда 2005

йилга нисбатан

ўзгариши,

%

2005

2007

2008

2009

2010

Жами аҳоли сони

26312,5 26663,8

27072,2

28001,4 28466,4

108,1

Шундан:

Меҳнатга
қобилиятли ѐшгача
бўлган аҳоли сони
(0-15 ѐш)

9217,0

9110,4

9025,4

8982,9

8881,5

96,3

Меҳнатга
қобилиятли ѐшдаги
аҳоли сони
(16-54 ѐшдаги
аѐллар, 16-59
ѐшдаги эркаклар)

15241,3 15664,0

16101,9

16953,6 17478,4

114,6

Меҳнатга
қобилиятли ѐшдан
катта аҳоли сони
(55 ва ундан
юқори ѐшдаги
аѐллар,
60 ва ундан юқори
ѐшдаги эркаклар)

1854,2

1889,4

1944,9

2064,9

2106,5

113,6


Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари


Жадвалдан кўриниб турганидек, 2005-2010 йиллар давомида Республикада

жами аҳоли сони – 8,1 %га, меҳнатга қобилиятли ѐшдаги аҳоли сони – 14,6 %га,
кексалар сони эса 13,6 %га кўпайган, аксинча аҳолининг ѐш таркибида болалар
сони 3,7 %га камайган.

2010 йили республикада жами аҳоли таркибида кексалар улуши 7,4 %ни

ташкил қилди. Ваҳоланки, 2000 йил бу кўрсаткич 7,2 %га тенг бўлган. Шу

1

Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини

ривожлантириш концепцияси // Халқ сўзи, 13 ноябрь 2010 йил. №220 (5135).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2 ноябрь, 2011 йил

билан бирга, иккинчи жаҳон урушидан кейинги “демографик тўлдириш”
даврида туғилган аҳолининг бугунги кунда кексалар гуруҳи қаторига
қўшилиши туфайли ҳам аҳолининг бу қатлами сонининг янада юқори суръатда
ўсиши кузатилади.

Мустақиллик даврларида мамлакатимизда аҳоли сонининг ўсиш

суръатлари олдинги йилларга нисбатан бирмунча пасайди. Бу ҳолатни
биринчидан, ҳукуматнинг оилани режалаштириш билан боғлиқ сиѐсати,
иккинчидан, миграция соф сальдосининг манфий кўрсаткичларда рўй
бераѐтгани билан изоҳлаш мумкин.

Иқтисодий фаол аҳолининг хорижда иш билан банд бўлиши натижасида,

республикамизда ишсизлик даражаси ва ишсизлар учун бюджетдан
ажратмалар камайиб, аҳоли турмуш даражаси яхшиланиши ҳамда мамлакатга
хорижий валюта тушуми ортиб бормоқда. Бироқ, мамлакатимиздаги миграция
жараѐнларининг демографик, ижтимоий салбий таъсирларини ҳам инобатга
олиш зарур. Юқори даромад топишга интилиб, четга чиқиб кетаѐтганларнинг
аксарият қисми меҳнат қилиш ѐшидаги ҳали турмуш қурмаган, ѐш келин-
куѐвларнинг бўлиши, келгусида туғилиш даражаси камайишига олиб келиши
мумкин.

Юқоридаги омиллардан айтиш мумкинки, республика меҳнат бозорида

ишчи кучи таклифи талабга нисбатан юқори (1-расм).

1-расм.

Ўзбекистон меҳнат бозорида ишчи кучига бўлган талаб

ва унинг таклифи, минг киши ҳисобида

Манба: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш

вазирлиги маълумотлари

1-расмдан кўриниб турибдики, 2001-2010 йиллар давомида республикада

ишчи кучи таклифи юқори бўлган. Яъни, 2001 йилда ишчи кучи таклифи –
924,0, 2010 йилда – 978,3 минг кишини ташкил этган бўлса, бу даврда ишчи
кучига талаб мос равишда 209,0 ва 261,5 минг кишига тенг бўлган.

Шу ўринда айтиш жоизки, мамлакатимизда аѐлларнинг меҳнат


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2 ноябрь, 2011 йил

бозоридаги иштироки эркакларга нисбатан суст бўлиб, бу эса миллий хусусият,
яъни аѐлларнинг кўпроқ уй-рўзғор ишлари, фарзанд тарбиясига машғул
бўлишлари билан изоҳланади.

Ўзбекистон Республикаси меҳнат бозорида ишчи кучи таклифининг

юқори, аксинча ишчи кучига талабнинг паст бўлиши унинг шаклланиши
таркибий қисмлари билан боғлиқ. Буни қуйидаги 2-жадвалда кўришимиз
мумкин.

2-жадвал

Ўзбекистон меҳнат бозорида ишчи кучига бўлган талаб ва

унинг таклифи, минг киши ҳисобида*

Кўрсаткичлар

Йиллар

2001

2005

2008

2009

2010

Ишчи кучи таклифи, жами

924,0

865,9

913,6

944,0

978,3

Шу жумладан: меҳнат
бозорига чиқиш**

250,0

250,0

250,0

250,0

250,0

Йирик корхоналардан (шу
жумладан, қишлоқ хўжалиги
корхоналаридан )
бўшатилганлар

232,0

295,7

278,2

286,1

210,0

Ишга жойлашишга муҳтож
бўлганлар

389,0

320,2

318,1

330,1

402,0

Ишчи кучига талаб, жами:

209,0

201,3

251,2

259,1

261,5

Шу жумладан: фермер
хўжаликлари

7,0

27,0

32,0

34,0

42,0

Кичик корхоналар (тугатган
ва фаолият кўрсатмаѐтган
кичик корхоналарни ҳисобга
олган ҳолда)

203,0

174,3

143,1

151,4

168,1

Ишчи кучига талабнинг
таклифга нисбати, %

23,1

23,2

28,5

31,6

38,4




*Манба: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш

вазирлиги маълумотлари

** ўрта ҳисобда 250,0 минг киши олинди.

2-жадвалдан кўриниб турганидек, 2001-2010 йиллар давомида ишчи кучи

таклифи ишчи кучига талабдан юқори бўлиб, унинг нисбати 2001 йилдаги 23,1
фоиздан 2010 йилда 38,4 фоизгача ошган. Шу билан бирга, таҳлил қилинаѐтган
даврда йирик корхоналардан (шу жумладан, қишлоқ хўжалиги корхона-
ларидан) бўшатилганлар, ишга жойлашишга муҳтож фуқаролар сонининг
кўплиги ишчи кучига таклиф юқори бўлишини таъминлаган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2 ноябрь, 2011 йил

Меҳнат муассасалари томонидан меҳнат бозоридаги талаб ва таклифни

мувофиқлаштириш фаолияти, ишсиз фуқароларни турли касбларга тайѐрлаш,
пуллик жамоат ишларини ташкил этиш, меҳнат ярмаркалари уюштириш,
меҳнат бозоридаги талаб ва таклифни тадқиқ этиш, бу бозордаги талабни
ўсишига кўмаклашиш, ҳукуматнинг меҳнат муносабатларидаги ижтимоий
кафолатларини амалга ошириш ишлари қилинмоқда (3-жадвал).

3-жадвал

Ишсизлик бўйича нафақа олганлар, жамоат ишларига жалб

қилинган ва қайта тайёрлашга йўналтирилган ишсизлар сони, бирлик

(2011 йил 1 январь)

Манба: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш

вазирлиги маълумотлари

3-жадвалдан кўриниб турганидек, 2010 йил давомида республика бўйича

116,7 минг кишига ишсизлик бўйича нафақа тўланган, жамоат ишларига жалб
қилинган ва қайта тайѐрлашга йўналтирилган. Шу билан бирга, республикада
аҳолини бир марталик ишга жалб қилиш ишлари ҳам йилдан-йилга
такомиллашиб бормоқда. Бу фаолиятнинг моҳияти шундаки, ўз меҳнат

Ҳудудлар

Жами

Шу жумладан:

Касбий

ўқишга ва

қайта

тайёрлашга

йўналтирил
ганлар сони

Ҳақ

тўланадиган

жамоат

ишларига жалб

қилинганлар

сони

Ишсизлик

бўйича

нафақа

тайинланган

лар сони

Ўзбекистон

116779

26239

49608

116779

Қорақалпоғистон

6633

972

3406

6633

Вилоятлар:

Андижон

14516

2735

4929

14516

Бухоро

9476

1707

3680

9476

Жиззах

4509

840

1862

4509

Қашқадарѐ

8475

1385

4349

8475

Навоий

3474

982

1927

3474

Наманган

5631

802

3597

5631

Самарқанд

11210

1072

5500

11210

Сурхондарѐ

5463

1966

3255

5463

Сирдарѐ

3556

721

1241

3556

Тошкент

8364

2218

4273

8364

Фарғона

16119

3126

6273

16119

Хоразм

7857

1273

2587

7857

Тошкент ш.

11496

6440

2729

11496


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2 ноябрь, 2011 йил

лаѐқатини қисқа муддатли (тўлиқ бир иш кунида ѐки тўлиқсиз бир иш кунида,
икки ѐки ундан ортиқ, лекин бир ойдан кам иш кунида) сотиш истагида бўлган
фуқароларга меҳнат муассасалари иш берувчи ва ѐлланма ишчини бир-бири
билан учраштириш ва келишиб олишларига кўмаклашмоқда. Бундай тадбирлар
аҳоли гавжум бўлган ва илгаридан норасмий тарзда меҳнат лаѐқати савдоси
амалга оширилган жойларда ташкил қилинмоқда.

Республика ҳудудларида Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш марказларига иш излаб мурожаат қилган фуқароларни ишга
жойлаштиришга алоҳида эътибор қаратилган (4-жадвал).

4-жадвал

Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш

марказларига иш излаб мурожаат қилган фуқаролар сони ва таркиби

(2011 йил 1 январь ҳолатига кўра)

Кўрсаткичлар

Мурожаат қилганлар

Ишга

жойлаштирилганлар

киши

фоиз киши

фоиз

Жами

671482

100,0

595695

88,7

1. Яшаш жойи бўйича

- шаҳар жойлари

178480

26,6

155429

87,1

- қишлоқ жойлари

493002

73,4

440266

89,3

2. Ёш бўйича

- 16 дан 18 ѐшгача

5820

0,9

5321

91,4

- 18 дан 30 ѐшгача

356122

53,0

317299

89,1

- 30 дан 50 ѐшгача

299213

44,6

264292

88,3

- 50 ѐш и юқори

10327

1,5

8783

85,0

3. Маълумоти бўйича

- олий

40366

6,0

35814

88,7

- ўрта махсус

186954

27,8

167123

89,4

- умумий ўрта

444162

66,1

392758

88,4

4. Жинси бўйича

- эркаклар

380327

56,6

337241

88,7

- аѐллар

291155

43,4

258454

88,8

Манба: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш

вазирлиги маълумотлари

4-жадвалдан кўриниб турганидек, республика ҳудудларидаги бандликка

кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларига 2010 йил
мобайнида 671, 4 минг киши иш излаб мурожаат қилган, шундан 595,6 минг
киши ишга жойлаштирилган. Мурожаат қилган фуқароларнинг асосий қисми


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2 ноябрь, 2011 йил

қишлоқ аҳолиси улушига, умумий ўрта маълумотга эга бўлганларга тўғри
келади.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда меҳнат бозорининг шаклланишида ҳуқуқий

асослар мамлакатдаги қонун ҳужжатлари, турли меъѐрий кўрсатмалар билан
етарлича яратиб берилган. Меҳнат бозори шаклланишида иқтисодий
омиллардан иш ҳақи юқори чегарасининг белгиланмаслиги, талаб ва
таклифнинг эркин ҳаракатланиши ижобий ҳолатдир. Шунингдек, жисмоний
шахслардан олинадиган солиқ ва бошқа тўловлар миқдори оқилона
белгиланган бўлиб, меҳнат бозоридаги таклиф ўсишига тўсқинлик қилмайди.

Республикадаги ҳозирги демографик вазият меҳнат бозорига юқори

даражада салбий таъсир кўрсатмайди. Миграциянинг юқорилаб бораѐтган
манфий сальдоси, туғилиш даражасининг пасайиб бораѐтгани, вилоят аҳолиси
кексайиб бораѐтгани узоқ келажакда вилоят меҳнат бозори таклифи
қисқаришига сабаб бўлади. Шунинг учун, оилани режалаштириш, оилада кам
фарзанд бўлишини рағбатлантириш сиѐсатини камроқ ташвиқот қилиш, оилада
кўп фарзандликни юзага келтириш ва аҳоли иқтисодий фаоллигини ошириш
тадбирларини жорий қилиш лозим.

Қишлоқ жойларида кўпроқ оналик ва болаликни муҳофаза қиладиган

шифохоналар, замонавий жиҳозлар ва малакали шифокорлар билан
таъминланган туғруқхоналар ташкил қилиш мақсадга мувофиқ, деб
ҳисоблаймиз. Шунингдек, вақти-вақти билан шифокорларнинг билимларини
синовдан ўтказиш, ҳамда юқори натижаларга эга бўлган шифокорларни моддий
ва маънавий рағбатлантириш, натижаси пастроқ бўлган шифокорларга
нисбатан интизомий жазолар қўллаш вилоятда ўлим даражасини янада
пасайтириб, туғилиш ва аҳолининг табиий ўсишини рағбатлантиради, деб
ҳисоблаймиз.

Меҳнатга лаѐқатли аҳоли орасида шаҳар жойларида ѐши каттароқ

кишиларнинг салмоғи устун бўлса, қишлоқ жойларида нисбатан ѐшроқ
кишилар кўпчиликни ташкил этади. Бундай ҳолатнинг вужудга келишида
маълум меҳнат малакаси, юқори маълумот ва ҳаѐтий тажрибага эга бўлган
кишиларнинг асосий қисми ўз иш кучининг сифат кўрсаткичларига мувофиқ
ҳолда шаҳардан иш топишга интилишлари, бунда шаҳар жойларидаги меҳнат
шароитлари яхшилиги, иш ҳақининг нисбатан юқорилиги, иш ҳақининг ўз
вақтида тўлаб борилиши каби омилларнинг таъсири катталиги аҳамиятлидир.
Умуман, вилоятда аҳоли ўртача ѐшининг узунлиги жиҳатидан шаҳар олдинда
бўлиб, бу ҳолат маълум даражада шаҳар жойларида кўрсатиладиган тиббий
хизмат даражаси юқорилиги билан ҳам изоҳланади. Санаб ўтилган бу
омилларнинг таъсирига қарамасдан, кейинги йилларда шаҳарга нисбатан
қишлоқ жойларида яшовчи аҳоли сони йилдан йилга ортиб бормоқда.

Ўзбекистон

Республикасида

ижтимоий-иқтисодий

ривожланишни

таъминлаш ва аҳолини иш билан бандлигини ошириш давлатнинг ижтимоий-
иқтисодий сиѐсатининг муҳим йўналишларидан биридир. Тўла иш билан
бандликни таъминлаш ва иқтисодий фаол меҳнат ресурсларини самарали
тақсимлаш иқтисодиѐт ривожланишининг потенциал даражасига етганлигини
билдиради (5-жадвал).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2 ноябрь, 2011 йил

5-жадвал

Ўзбекистон Республикасида меҳнат ресурслари таркибининг ўзгариши*

(минг киши)

Кўрсаткичлар

Й и л л а р

2010 йилда

2005 йилга

нисбатан

ўзгариши, %

2005

2006

2008

2009

2010

Жами аҳоли сони

26167,0

26488,2

27555,3 28000,8

28466,4

108,7

Меҳнат ресурслари
сони

14453,2

14816,5

15644,9 16123,6

16504,2

114,2

шундан:

Иқтисодий фаол аҳоли
сони

10224,0

10492,5

11603,1 11929,2

12286,6

120,1

Иш билан банд бўлган
аҳоли сони

10196,3

10467,0

11035,4 11327,7

11628,4

114,0

Иқтисодий нофаол
аҳоли сони

4229,2

4324,0

4041,8

4186,4

4217,6

99,7


* жадвал Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида

тузилган.

Жадвалдан кўриниб турибдики, 2005-2010 йиллар давомида Ўзбекистон

Республикаси аҳолисининг сони 8,7 %га, меҳнат ресурсларининг сони 14,2 %га кўпайган.
Шу билан бирга, республикада меҳнат ресурсларининг ўртача йиллик ўсиш суръати 2,64
%га тенг бўлган. Шунингдек, кўрилаѐтган даврда республикада жами аҳолининг ўртача
йиллик ўсиш суръати 1,22 %ни ташкил этган. Республикада меҳнат ресурслари
таркибида меҳнатга лаѐқатли ѐшдаги аҳоли (16-54 ѐшдаги аѐллар, 16-59 ѐшдаги эркаклар)
сони ортиб бормоқда. Статистик маълумотлардан кўриниб турганидек, 2005-2010
йиллар давомида республикада меҳнатга лаѐқатли ѐшдаги аҳоли сони 12630,0 минг
кишидан 14998,7 минг кишига ѐки 18,7 %га кўпайган.

Шуни алоҳида таъкидлаш

лозимки, ўрганилаѐтган даврда республикада меҳнат ресурслари таркибида ишлаѐтган
нафақахўр ва ўсмирлар мутлақ сони 1,7 %га ўсган.

Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикасида иқтисодий фаол ва

иш билан банд бўлган аҳоли сони йил сайин кўпайиб бормоқда. Хусусан, 2005-2010
йилларда республикада иқтисодий фаол аҳоли сони 23,1 %га, иш билан банд бўлган
аҳоли сони 17,5 %га кўпайган.

Таҳлил қилинаѐтган йилларда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида айрим

ҳолларда меҳнат ресурсларининг ўртача йиллик ўсиш даражаси пасайиши
кузатилди, яъни ушбу кўрсаткич 2006 йилда 4,7 %ни ташкил қилган бўлса, 2010
йилда 3,2 %ни ташкил қилди. Ҳаттоки 2006 йилда шаҳар меҳнат
ресурсларининг ўртача йиллик ўсиш даражасининг 7,9 %гача пасайиши
кузатилди.

Натижада қишлоқ жойларидаги меҳнат ресурсларининг жами республика

меҳнат ресурсларидаги салмоғи 1998 йилда 61,8 %ни ташкил қилган бўлса,
ушбу кўрсаткич 2010 йилда 68,3 %ни ташкил қилди. Яъни, меҳнат ресурслари
таркибининг учдан икки қисми қишлоқ аҳолиси ҳисобига кўпайди. Шунинг
учун ҳам вилоятда аҳолини иш билан таъминлаш муаммоларини ҳал этишда
биринчи навбатда қишлоқ жойларига алоҳида эътиборни қаратмоқ лозим.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2 ноябрь, 2011 йил

Бугунги кунда мамлакатимизда иш билан банд бўлган аҳолининг

аксарият қисми иқтисодиѐтнинг нодавлат секторида банд бўлмоқда (2-расм).

2361,8

8373,6

2325,7

9302,7

0

1000

2000

3000

4000

5000

6000

7000

8000

9000

10000

2007

2010

давлат сектори

нодавлат сектор


2-расм.

Иш билан банд бўлган аҳолининг мулкчилик шакли

бўйича тақсимоти

Манба: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш
вазирлиги маълумотлари

2-расмдан

кўриниб

турибдики,

2007-2010

йиллар

давомида

иқтисодиѐтнинг нодавлат секторидаги бандларнинг ўртача сони 11,1 фоизга
ортган, аксинча давлат секторида банд бўлганлар сони 1,6 фоизга камайган. Шу
билан бирга, таҳлил қилинаѐтган йилларда давлат секторида банд бўлганлар
улуши 22,1 фоиздан 20,0 фоизгача камайган, аксинча нодавлат секторда
бандлар улуши 77,9 фоиздан 80,0 фоизгача ортган.

Мамлакатимиз мустақилликни қўлга киритгач, асосий эътибор

республикада саноат тармоқларини ривожлантириш, хомашѐ етиштиришдан
тайѐр маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиш, қишлоқ жойларда саноат
корхоналарини барпо этиш ва ишлаб чиқариш кучларини қайта тақсимлашга
қаратилди. Ушбу чора-тадбирлар юзасидан амалга оширилган ишлар
натижасида аҳоли бандлигининг тармоқлар бўйича структурасида ижобий
ўзгаришлар рўй берди.

Олиб борилган таҳлиллар республикада иқтисодий фаол, иш билан банд

аҳоли сонининг юқори суръатда ўсганлигини кўрсатди. Аммо, кўрилаѐтган
даврда Ўзбекистон Республикасида иш билан банд бўлган аҳоли сонининг
иқтисодиѐт тармоқлари бўйича тақсимланишида анча ўзгаришлар юз
берганлигини кўришимиз мумкин (6-жадвал).







background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2 ноябрь, 2011 йил

6-жадвал

Аҳоли бандлигини иқтисодиёт тармоқлари бўйича тақсимоти

(% ҳисобида)


Иқтисодиёт тармоқлари

2008 й

2009 й 2010 й

2010 йилда

2008 йилга

нисбатан

ўзгариши

(+,-)

Жами банд бўлганлар

100,0

100,0

100,0

-

шундан:

саноатда

13,4

13,4

13,2

0,2

қишлоқ ва ўрмон хўжалигида

27,6

26,7

25,5

-2.1

қурилишда

8,5

8,9

9,1

0,6

транспорт ва алоқада

5,0

5,1

5,2

0,2

савдо ва сотиқ, умумий
овқатланиш, тайѐрлашда

10,3

10,5

10,7

0,4

турар жой-коммунал хўжалиги
ва аҳолига номаиший хизмат
кўрсатиш турларида

3,3

3,4

3,5

0,2

соғлиқни сақлаш, жисмоний
тарбия ва ижтимоий таъминотда

7,6

7,6

7,7

0,1

таълим, маданият, санъат , фан
ва илмий хизмат кўрсатишда

13,9

13,9

13,9

-

бошқа соҳаларда

10,4

10,5

11,2

0,8


* Манба: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш

вазирлиги маълумотлари

Жадвалдан кўриниб турганидек, иқтисодиѐт тармоқлари ичида саноат,

қишлоқ ва ўрмон хўжалигида банд бўлган аҳоли улуши камайган, қолган
тармоқларда эса ортган. Шу ўринда айтиш жоизки, мамлакатимизда кенг
бунѐдкорлик ишларининг жадал амалга оширилиши натижасида қурилиш
тармоқларида меҳнат қилаѐтганлар улуши юқори суръатларда кўпаймоқда. Бу
ҳолатни, айниқса, қишлоқ жойларида ҳам кўриш мумкин, чунки қурилиш
соҳасида банд бўлган қишлоқ аҳолиси сони 1991 йилга нисбатан 2,4 мартага
ўсди.

Шундай қилиб, иқтисодиѐтни янгилаш ва модернизация қилиш

шароитида республикада аҳолининг иш билан бандлиги ўзига хос хусусиятга
эга бўлган ва йил сайин ошиб бормоқда. Бу эса ўз навбатида меҳнат бозорини
самарали фаолият кўрсатишида алоҳида аҳамиятга эгадир.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов