Демографик ўзгаришларнинг шаҳар меҳнат ресурсларини тартибга солишга таъсири

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
206-213
14
2
Поделиться
Шоюсупова, Н. (2011). Демографик ўзгаришларнинг шаҳар меҳнат ресурсларини тартибга солишга таъсири. Экономика и инновационные технологии, (1), 206–213. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7685
Н Шоюсупова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.э.н, доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Иқтисодиѐтни модернизация қилиш ва янгилаш жараѐнида аҳолини иш билан таъминлаш долзарб масалалар қаторига киради. Бозор иқтисодиѐти даврида миллий иқтисодиѐт барқарорлигига эришиш ва аҳоли турмуш даражасини юксалтириш кўп жиҳатдан ресурсларнинг, жумладан меҳнат ресурсларининг тўлиқ бандлилигини таъминлаш билан чамбарчас боғлиқ. Яратилаѐтган кенг қамровли иш ўринлари меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш имконини бермоқда.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

1

Н.Т.Шоюсупова,

иқтисод фанлари номзоди, доцент

ДЕМОГРАФИК ЎЗГАРИШЛАРНИНГ ШАҲАР МЕҲНАТ

РЕСУРСЛАРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШГА ТАЪСИРИ

Иқтисодиѐтни модернизация қилиш ва янгилаш жараѐнида аҳолини иш

билан таъминлаш долзарб масалалар қаторига киради. Бозор иқтисодиѐти
даврида миллий иқтисодиѐт барқарорлигига эришиш ва аҳоли турмуш
даражасини юксалтириш кўп жиҳатдан ресурсларнинг, жумладан меҳнат
ресурсларининг тўлиқ бандлилигини таъминлаш билан чамбарчас боғлиқ.
Яратилаѐтган кенг қамровли иш ўринлари меҳнат ресурсларидан самарали
фойдаланишни таъминлаш имконини бермоқда.

Мамлакатдаги аҳоли бандлигини таъминлаш, мавжуд ѐки вужудга

келиши мумкин бўлган ишсизликнинг олдини олиш муаммоси, одатда,
давлатнинг кучли ижтимоий-иқтисодий сиѐсати орқали ҳал этилиб, бунинг
учун ҳар бир мамлакат, унинг айрим минтақалари, ҳудудларининг ўзига хос
хусусиятларини эътибор олувчи изчил чора-тадбирлар тизими ѐки дастури
ишлаб чиқилиши лозим. Шунга кўра, мамлакатимизда ҳам йилдан-йилга ўсиб
келаѐтган меҳнат ресурслари иш билан бандлик даражасини оширишда
ислоҳотларни чуқур-лаштиришга алоҳида эътиборни қаратиш лозим.

Ушбу мақсадда мамлакатимиз Президенти И.А. Каримов:

«Aҳoли

бaндлигини тaъминлaш вa янги иш ўринлaрини тaшкил қилиш
муaммoсини ҳaл этиш 2011 йил вa яқин истиқбoлдa мaмлaкaтимизни
мувaффaқиятли вa бaрқaрoр ривoжлaнтиришнинг aлoҳидa устувoр
йўнaлиши вa ҳeч мубoлaғaсиз энг муҳим шaртидир. 2011 йилгa мўлжaллaб
қaбул қилингaн вa мaмлaкaтимиз Пaрлaмeнти тoмoнидaн мaъқуллaнгaн
Рeспубликa дaстуридa 950 мингдaн oртиқ янги иш ўрнини aсoсaн қишлoқ
жoйлaрдa ярaтиш кўздa тутилгaн. Бу иш жoйлaрининг 600 мингдaн
зиѐдини кичик бизнeс вa xусусий тaдбир-кoрлик сoҳaсидa oчиш
мўлжaллaнмoқдa. 73 мингдaн oртиқ иш ўрни трaнспoрт вa муҳaндислик-
кoммуникaция инфрaтузилмaсини жaдaл ривoжлaнтириш лoйиҳaлaрини
aмaлгa oшириш нaтижaсидa тaшкил этилaди. Кaсaнaчиликни, aввaлo,
мeҳнaт шaртнoмaлaри бўйичa кoрxoнaлaр билaн кooпeрaция aсoсидaги
кaсaнaчиликни, шунингдeк, oилaвий тaдбиркoрликни ривoжлaнтириш
бaндликни тaъминлaшнинг муҳим йўнaлиши бўлиб қoлaди вa бу қaрийб
220 минг кишини иш билaн тaъминлaш имкoнини бeрaди»

1

,

-деб

таъкидладилар.

Ҳар бир мамлакатда давлатнинг меҳнат бозори сиѐсатига у ердаги

демографик ўзгаришлар жиддий таъсир кўрсатади. Тошкент шаҳар аҳолиси
2011 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, шаҳарда ўртача аҳоли сони 2239,4 минг
кишини ташкил қилди. Шаҳар аҳолисининг ўртача кўрсаткичи 2006 йилда

1

Каримов И.А. Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиѐтини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини

оширишга хизмат қилади. //Халқ сўзи , №16 (5183), 2011 йил 22 январь.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

2

2225,01 минг киши, 2008 йилда эса 2168,0 минг кишини ташкил қилган. Шаҳар
аҳолиси сонининг ўсиши 2007 йилда 2005 йилга нисбатан 1,4 %га, 2009 йилда
2007 йилга нисбатан 1,4 %га ўсган. Тошкент шаҳар туманлари бўйича аҳоли
сонининг ўсиши таҳлил қилинганда, 2007 йилда 2005 йилга нисбатан
ҳисобланганда Сергели туманида (99,9 %) энг паст даражани ташкил қилган. Бу
даврда Тошкент шаҳрининг баъзи туманларида, Бектемир (0,4 %), Ҳамза (0,1
%), Мирзо Улуғбек (0,5 %), Миробод (0,6 %), Чилонзор (0,7 %) ва Юнусобод
(1,3 %) туманларида бу кўрсаткич шаҳар аҳолиси сони ўсишининг ўртача
даражасидан пастроқ. 2007 йилда 2005 йилларда шаҳар аҳолиси сони
ўсишининг энг юқори улуши Шайхонтоҳур (3,2 %), Олмазор (2,8 %), Яккасарой
(2,1 %) ва Учтепа (1,7 %) туманлари ҳиссасига тўғри келади (1-жадвал).


1-жадвал

Тошкент шаҳрида аҳоли сонининг ўзгариши

(йил бошига, минг киши)

Туманлар

номи

2006 й.

2008 й.

2010 й.

Аҳоли сонининг

ўсиши, %

2008 йилда

2006 йилга

нисбатан

2010 йилда

2008 йилга

нисбатан

1.

Бектемир

42,8


43,1

43,3

100,7

100,4

2.


Мирзо Улуғбек

241,5

242,8

267,6

100,5

110,2

3.

Миробод

120,7

121,4

133,2

100,6

109,7

4.

Олмазор

288,3

296,4

299,2

102,8

100,9

5.

Сергели

137,4

137,3

137,5

99,9

100,1

6.

Учтепа

227,7

227,9

228,1

100,1

100,1

7.

Ҳамза

219,4

219,6

219,9

100,1

100,1

8.

Чилонзор

223,9

227,3

229,5

101,5

101,0

9.

Шайхонтоҳур

237,4

241,0

245,7

101,5

102,0

10.

Юнусобод

287,2

291,0

310,2

101,3

106,6

11.

Яккасарой

110,8

113,1

124,1

102,1

109,7

Шаҳар бўйича

2137,1

2160,9

2239,4

101,1

103,6


Манба: Тошкент шаҳар Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош бошқармаси маълумотлар

асосида муаллиф томонидан тузилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

3

1-жадвал маълумотлари таҳлил қилинганда, Тошкент шаҳар аҳолисининг
сони 2010 йилда 2008 йилга нисбатан барча туманларида ўсиш тенденциясига
эга. 2008-2010 йилларда шаҳарнинг Бектемир (0,4 %), Сергели (0,1 %), Ҳамза
(0,1%), Учтепа (0,1%), Олмазор(0,9 %), Чилонзор (1,0 %) ва Шайхонтохур (2,0
%) туманларида нисбатан паст даражани ташкил қилган. Шаҳар туманларининг
аҳолиси сони ўсишининг юқори даражаси Мирзо-Улуғбек (10,2 %), Миробод ва
Яккасарой (9,7 %) ва Юнусобод (6,6 %) туманлари ҳиссасига тўғри келади.

Аҳоли сонига унинг табиий ҳаракатланиш кўрсаткичлари катта таъсир

қилади. Умуман олганда, Ўзбекистон Республикасида 1992-1998-2010 йилларда
абсолют туғилиш кўрсаткичи 1992 йилдаги 710,2 минг кишидан 1998 йилда
550 минг кишига, 201 йилда эса 646,1 минг кишига камайган бўлиб, туғилиш
коэффициенти эса шу даврда 10,1 бирликка ва 9,5 бирликка камайиб,
1998 йилда 23,0 промиллега ҳамда 2010 йилда 23,6 промиллега тенг бўлди.

1991-95 йилларда туғилиш суръати ортди, бу тенденция айниқса

жойларда кучли сезилади. 1991-94 йилларда аҳолисининг абсолют ўсиши
шаҳар аҳолисидан 4,3 баравар юқори бўлган. Шаҳар аҳолисининг нисбий
ўсиши шу даврда 104,4 %ни, аҳолиси – 112,0 %ни ташкил қилган.
1995-98 йилларда эса бу кўрсаткичлар мос равишда 103,7 ва 107,2 % ни ҳамда
1998-2010 йилда эса бу кўрсаткичлар 104,3 % ва 120,6 % ни ташкил қилади.
1998 йилгача аҳолисининг ўсиш суръатлари ҳам сезиларли секинлашганлигини
қуйидаги маълумотлардан билиб олишимиз мумкин: 1992 йилда аҳолисининг
ўсиш суръати шаҳар аҳолисининг ўсиш суръатидан 2,4 баравар юқори эди,
1995 йилда бу кўрсаткич – 2,7 ни, 1998 йилда 1,6 ни ташкил қилди. 2010 йилдан
эса аҳолисини шаҳар аҳолисига нисбатан яна ўсиши кузатилиб 2,5 бараварни
ташкил қилди.

Тошкент шаҳрида 2010 йил давомида туғилганлар сони 44208 кишини

ташкил қилди ва 2009 йилнинг шу даврига нисбатан 1632 киши ѐки 3,8 фоизга
ўсган, туғилиш коэффициенти 2009 йилга (19,2 ‰) нисбатан 19,7 промиллега
ўзгарган. Тошкент шаҳрида 2009 йил давомида 17237 киши, 2010 йилда эса
15953 киши вафот этган. 2009 шу даврига нисбатан 2010 йилда ўлганлар сони
1284 киши ѐки 7,4 фоизга камайди. Шаҳар бўйича ўлим коэффициенти 2010
йилда 7,1 промиллени ташкил қилди (2-жадвал).

2-жадвал

2009-2010 йилларда Тошкент шаҳри аҳолисининг табиий

ҳаракатланиши кўрсаткичлари

Кўрсаткичлар

2009 й.

2010 й.

Фарқи,

ўзгариши

(+; -)

2009 й.

2010 й.

киши

ҳар 1000 кишига

1

2

3

4

Туғилганлар

42576

44208

1632

19,2

19,7

Ўлганлар

17237

15953

-1284

7,8

7,1


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

4

1

2

3

4

5

6

Табиий ўсиш

25339

28255

2916

11,5

12,6

Манба: Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий кўрсаткичлари.

2010 йил январь-декабрь. – Т.: Тошкент шаҳар статистика бошқармаси ТМБ, 2011.

Тошкент шаҳрида аҳолининг табиий ўсиши 2009 йилда 25339 кишини

ташкил қилган бўлса, бу кўрсаткич 2010 йилда 28255 кишини ташкил қилиб,
2916 кишига ортган. Тошкент шаҳрида 2009 йил давомида аҳолининг табиий
ўсиши 11,5 промиллени ва 2010 йилда 12,6 промиллени ташкил қилди.

Тошкент шаҳри бўйича 2006 йилда туғилиш 15,7 промиллени ташкил

қилган. Тошкент шаҳрининг туманлари бўйича таҳлил қилинганда, 2006 йилда
Яккасарой (10,4 ‰), Чилонзор (13,0 ‰), Ҳамза (13,6 ‰) ва Мирзо Улуғбек
(14,8 ‰) туманларида туғилиш нисбатан паст бўлган. Бу даврда шаҳарнинг
Шайхонтоҳур (20,7 ‰), Бектемир (19,5 ‰), Олмазор(18,2 ‰) ва Сергели (17,8
‰) туманларида туғилиш юқори даражада бўлган.

Тошкент шаҳрида 2006 йил давомида ўлим ўртача 8,6 промиллени

ташкил қилди. Шу даврда шаҳарда ўлим даражаси энг кам улуши Шайхонтоҳур
(5,8 ‰), Олмазор ва Яккасарой (6,5 ‰) ва Учтепа (8,5 ‰) туманларига тўғри
келди.

Таҳлиллардан кўринадики, 2008 йилда Тошкент шаҳри бўйича туғилиш

17,6 промиллени ва ўлим 8,1 промиллени ташкил қилган. Ушбу даврда
туғилишнинг энг кам улуши Яккасарой (11,2 ‰), Ҳамза (14,7 ‰), Чилонзор
(15,0 ‰), Юнусобод (16,4 ‰), Мирзо Улуғбек (16,9 ‰) ва Миробод (17,0 ‰)
туманларга тўғри келади. Бу даврда шаҳарнинг Олмазор(22,0 ‰), Бектемир
(20,8 ‰) ва Сергели (20,3 ‰) туманларида туғилиш даражаси юқори даражада
сақланган. 2008 йил давомида Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур (5,1 ‰),
Яккасарой (6,2 ‰) ва Олмазор(6,6 ‰) туманларида ўлим даражаси камайган.

2010 йилда Тошкент шаҳри бўйича туғилиш 19,2 промилле ва ўлим 7,8

промиллени ташкил қилди. Туғилишнинг паст даражаси 2010 йил давомида
Тошкент шаҳрининг Ҳамза туманида 16,0 промилле, Яккасарой туманида 16,2
промилле, Чилонзор туманида 16,7 промилле ва Юнусобод туманида 17,3
промиллени ташкил қилган. Бу даврда шаҳарда туғилиш даражасининг юқори
улуши Шайхонтохур туманида 24,4 промилле, Бектемир туманида 21,4
промилле, Сергели туманида 20,6 промилле, Олмазор туманида 20,4 промилле
ва Миробод туманида 20,1 промилле ташкил қилган. 2010 йилда шаҳарнинг
Шайхонтоҳур (4,9 ‰), Олмазор ва Яккасарой (6,2 ‰), Чилонзор (7,5 ‰),
Бектемир (7,6 ‰) ва Юнусобод (7,9 ‰) туманларида ўлим даражаси камайган
(3-жадвал).

3-жадвал маълумотлари туманлар бўйича таҳлил қилинганда, Тошкент

шаҳрида 2006 йилда аҳолининг табиий ўсиши 6,8 промиллега, 2008 йилда 9,4
промиллега ва 2010 йилда 12,6 промиллега ўсган. Шаҳар аҳолисининг табиий
ўсиши 2006 йилда энг юқори кўрсаткичлари Шайхонтоҳур туманида 14,9
промилле, Олмазор туманида 11,7 промилле ва Бектемир туманида 10,4


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

5

промиллени ташкил қилган. 2008 йил давомида аҳолини табиий ўсишининг
юқори даражаси Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 15,4 промилле,
Шайхонтохур туманида 14,8 промилле, Бектемир туманида 12,3 промилле ва
Учтепа туманида 10,4 промиллени тўғри келди.

3-жадвал


Тошкент шаҳри ва унинг туманлари бўйича аҳолининг табиий

ҳаракатланиш кўрсаткичлари

Туманлар

номи

Демографик вазият

ҳар 1000 кишига

тўғри келадиган

туғилиш

ҳар 1000 кишига

тўғри келадиган

ўлим

ҳар 1000 кишига

тўғри келадиган

табиий ўсиш

йиллар

2006

2008

2010

2006

2008

2010

2006

2008

2010

Бектемир

19,5

20,8

21,4

9,1

8,5

7,6

10,4

12,3

13,8

Мирзо Улуғбек

14,8

16,9

19,5

12,1

8,7

8,7

2,7

8,2

10,8

Миробод

15,6

17,0

20,1

10,2

10,0

9,3

5,4

7,0

10,8

Олмазор

18,2

22,0

20,4

6,5

6,6

6,2

11,7

15,4

14,2

Сергели

17,8

20,3

20,6

12,6

10,5

10,9

5,2

9,8

9,7

Учтепа

15,5

18,2

18,5

8,5

7,8

7,5

7,0

10,4

11,0

Ҳамза

13,6

14,7

16,0

9,3

8,8

8,6

4,3

5,9

7,4

Чилонзор

13,0

15,0

16,7

9,2

8,4

7,5

3,8

6,6

9,2

Шайхонтоҳур

20,7

19,9

24,4

5,8

5,1

4,9

14,9

14,8

19,5

Юнусобод

14,0

16,4

17,3

9,0

8,2

7,9

5,0

8,2

9,4

Яккасарой

10,4

11,2

16,2

6,5

6,2

6,2

3,9

5,0

10,0

Шаҳар бўйича

15,7

17,6

19,2

8,6

8,1

7,8

6,8

9,4

12,6

Манба: “Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий кўрсаткич-лари” статистик
тўпламининг тегишли йилларидаги маълумотлар бўйича муаллиф томонидан тузилган.



background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

6

Тошкент шаҳрида 2010 йилда аҳолини табиий ўсишининг энг паст

даражаси Ҳамза (7,4 ‰), Чилонзор (9,2 ‰), Юнусобод (9,4 ‰) туманларига
тўғри келади. Бу даврда аҳолини табиий ўсишининг юқори ўсиш даражаси
Шайхонтоҳур (19,5 ‰), Олмазор(14,2 ‰) ва Бектемир (13,8 ‰) туманларига
тўғри келади.

Меҳнат ресурсларини самарали тартибга солиш учун шаҳар аҳолиси

сонини билиш жуда муҳимдир. Шунинг учун шаҳар аҳолисининг истиқболдаги
сонини билиш мақсадга мувофиқдир.

Аҳоли сонининг маълум бир вақт оралиғидан кейинги қийматини турли

усуллар ѐрдамида аниқлаш мумкин бўлиб, бу усуллар аҳолининг умумий
сонини ѐки айрим ѐшдагилар сонини аниқлаш кераклигига қараб турлича
бўлади.

4-жадвал

Тошкент шаҳри аҳолиси сонининг прогноз кўрсаткичлари

(минг киши)

Туманлар номи

йиллар

2011

2012

2013

2014

2015

1.

Бектемир

27,9

28,3

28,6

28,9

29,3

2.

Мирзо Улуғбек

249,5

252,5

255,5

258,5

261,6

3.

Миробод

124,8

126,3

127,8

129,3

130,9

4.

Олмазор

312,3

316,1

319,8

323,7

327,6

5.

Сергели

151,3

153,1

154,9

156,8

158,7

6.

Учтепа

242,2

245,1

248,0

251,0

254,0

7.

Ҳамза

208,0

210,5

213,0

215,5

218,1

8.

Чилонзор

220,7

223,4

226,0

228,8

231,5

9.

Шайхонтохур

291,7

295,2

298,7

302,3

305,9

10.

Юнусобод

302,1

305,7

309,4

313,1

316,8

11.

Яккасарой

117,0

118,4

119,8

121,2

122,7

Шаҳар бўйича

2247,3

2274,3

2301,6

2329,2

2357,2

Манба: Жадвал муаллиф ҳисоб-китоблари асосида тузилди.



background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

7

Тошкент шаҳар аҳолисининг ўсишини 2011-2015 йиллардаги прогноз

кўрсаткичи ишлаб чиқилди. Ушбу демографик прогноз амалга оширилишига
кўра қисқа муддатга – 5 йилга, экстрополияция усули орқали. Бизга маълумки,
ҳар қандай ижтимоий-иқтисодий прогноз демографик прогноз асосида
тузилади. Чунки, келажакда ишлаб чиқариш лозим бўлган маҳсулотлар
миқдорининг режалаштириш, аҳолига хизмат кўрсатувчи барча ижтимоий
соҳаларни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш ва шаҳар меҳнат
ресурсларини тартибга солиш учун аввало истиқболдаги аҳолининг сонини
белгилаш лозим.

Тошкент

шаҳри аҳолиси 2010 йилда 2239,4 минг кишини ташкил этди.

2011-2015 йиллардаги аҳолининг прогноз кўрсаткичларига асосан Тошкент
шаҳрида 2011 йилда аҳоли сони 2247,3 минг кишидан, 2012 йилда 2274,3 минг
кишидан, 2013 йилда 2301,6 минг кишидан, 2014 йилда 2329,2 минг кишидан
ҳамда 2015 йилда 2357,2 минг кишидан ортиши прогноз қилинди. Шаҳарнинг
айрим туманлари – Юнусобод, Олмазор, Шайхонтоҳур ва Мирзо Улуғбек
туманларида аҳолининг сони юқори ўсиш даражасида бўлади. Тошкент
шаҳрининг бу туманларида аҳоли сони прогноз кўрсаткичларга асосан 2014
йилда Олмазор туманида 327,6 минг кишига, Юнусобод туманида 316,8 минг
кишига, Шайхонтохур туманида 305,9 минг кишига ва Мирзо Улуғбек
туманида 261,6 минг кишига етиши прогноз қилинди.

1 – диаграмма

Манба: муаллиф ҳисоб-китоблари асосида тузилди

2220,7

2274.3

2301.6

2329.2

2357.2

2180

2200

2220

2240

2260

2280

2300

2320

2340

2360

2380

2011 й.

2012 й.

2013 й.

2014 й.

2015 й.

Тошкент шаҳар аҳолиси сонининг прогноз

кўрсаткичлари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

8

1-диаграмма маълумотлари таҳлил қилинганда, Тошкент шаҳар аҳолиси

сонининг прогноз кўрсаткичларига асосан, 2015 йилда 2357,2 минг кишидан
ортиши мумкин. Бу кўрсаткич 2015 йилда 2010 йилга нисбатан 5,3 фоизга ѐки
117,8 минг кишига ўсиши кузатилади. Тошкент шаҳар аҳолиси сонининг
прогноз кўрсаткичларига асосан 2011-2015 йиллар давомида аҳолининг сони
ўртача 1,2-1,3 фоизга ўсиши мумкин.

Мавжуд демографик тенденциялар шаҳар меҳнат ресурсларини қуйидаги

йўналишларда тартибга солишни талаб қилади:

ишчи кучи таклифининг йиллик ўсиши юқори - 1,7 фоиз бўлиши

иш билан бандлик даражасини сақлаб туриш ва ишлаб чиқариш
самарадорлигига эришиш учун ишлаб чиқариш ҳажмларини оширишнинг
қуйи чегарасини белгилайди;

меҳнат бозорига ишчи кучи таклифи томонидан энг катта босим

шаҳар жойларида кўрсатилади - бу соҳа ишлаб чиқаришнинг ҳар йили
деярли 3 фоизга ортишини талаб қилади;

меҳнат ѐшига етмаган болалар улушининг юқорилиги мактабгача

тарбия ва мактаб муассасалари соҳасида ишловчи малакали мутахассис-
ларга бўлган талабнинг юқори бўлишига сабаб бўлади.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов