Фермер хўжаликлари фаолиятини индикатив режалаштириш ва башоратлаш

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
252-256
11
3
Поделиться
Алимов, Р., Юлчиева, Г., & Юлдошева, Д. (2011). Фермер хўжаликлари фаолиятини индикатив режалаштириш ва башоратлаш. Экономика и инновационные технологии, (2), 252–256. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7784
Р Алимов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

д.э.н, профессор

Г Юлчиева, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.э.н

Д Юлдошева, Ташкентский Государственный Университет Экономики

стажер-исследователь-исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Фермер хўжаликлари асосий товар ишлаб чиқарувчи хўжалик субъекти сифатида шаклланиб, аграр соҳани ислоҳ қилишдаги ўрни ва мавқеи ўсиб бормоқда. Мулкка эгалик қилиш ҳиссиѐти таркиб топди, мулкдан самарали фойдаланиш кўникмаси пайдо бўлиб, хўжаликни бошқариш тажрибаси мустаҳкамланди. Президентимиз И.А Каримов таъкидлаганларидек , “Ҳозирги вақтда фермер хўжаликлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг энг самарали шакли эканини ҳаѐтнинг ўзи тасдиқлаб бермоқда”.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

1

Р.Х. Алимов,

иқтисод фанлари доктори, профессор,

Г.Т. Юлчиева,

иқтисод фанлари номзоди,

Д.Х. Юлдошева

стажѐр-тадқиқотчи-изланувчи,

ТДИУ

ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ИНДИКАТИВ

РЕЖАЛАШТИРИШ ВА БАШОРАТЛАШ

Фермер хўжаликлари асосий товар ишлаб чиқарувчи хўжалик субъекти

сифатида шаклланиб, аграр соҳани ислоҳ қилишдаги ўрни ва мавқеи ўсиб
бормоқда. Мулкка эгалик қилиш ҳиссиѐти таркиб топди, мулкдан самарали
фойдаланиш кўникмаси пайдо бўлиб, хўжаликни бошқариш тажрибаси
мустаҳкамланди. Президентимиз И.А Каримов таъкидлаганларидек , “Ҳозирги
вақтда фермер хўжаликлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни
ташкил этишнинг энг самарали шакли эканини ҳаѐтнинг ўзи тасдиқлаб
бермоқда”.

Ўтган давр мобайнида орттирилган тажрибамиз фермерликни янада

ривожлантириш учун бир қатор жуда муҳим муаммоларни, хусусан, фермер
хўжаликларининг барқарорлиги, энг муҳими уларнинг самарадорлигини
ошириш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишни талаб этмоқда. Фаолият
юритаѐтган аксарият фермер хўжаликлари тажрибаси шундан далолат
берадики, фермер хўжаликларини шакллантиришнинг дастлабки босқичида
уларга ажратиб берилган ер майдонларининг камлиги ишлаб чиқариш
рентабеллиги ўсишига кўп жиҳатдан тўсқинлик қилмоқда. Имконияти, куч-
қуввати кам бўлган фермер хўжаликлари ўзини зарур техника, айланма
маблағлари билан таъминлаш, кредит қобилиятига эга бўлиш, энг асосийси,
харажатларни қоплаш ва фойда кўриб ишлаш, даромадни оширишнинг
ишончли асосига айлана олмаслигини бугун ҳаѐтнинг ўзи кўрсатмоқда. 2011
йилда мамлакатимиз ижтимоий –иқтисодий ривожланишининг энг муҳим
мақсади ва асосий устувор вазифаси - бу ислоҳотларни давом эттириш ва
чуқурлаштириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, 2009 – 2012 йилларга
мўлжалланган Инқирозга қарши чоралар дастурини сўзсиз бажариш ва шу
асосда иқтисодий ривожланишнинг юқори ва барқарор суръатларини,
самарадорлигини ҳамда макроиқтисодий мувозанатни таъминлашдан
иборатдир. Жумладан, аграр тармоқ барқарор ривожланмоқда. “2010 йилда
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2009 йилга нисбатан 6,8
фоизга, 2000 йилга нисбатан эса 1,8 баробар ошгани ҳам шундан далолат
беради”.

1

Фермер хўжаликлари ишлаб чиқаришини ва инновацион тараққиѐтини

индикатив режалаштириш ва башоратлаш чуқур сифат ва миқдорий таҳлил

1

Каримов И.А. Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиѐтини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини

оширишга хизмат қилади. 2010 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011
йилда мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларга бағишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. //Халқ сўзи, 22.01.2011. № 14 (5158).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

2

олиб боришни тақозо қилади. Бу ерда албатта илғор инновацияларни қўллаш,
ресурслардан тежамли фойдаланиш, фермер хўжаликлари ўртасида
ихтисослашув, интеграциялашувини такомиллаштиришга таъсир этувчи
омилларни тадқиқ этиш ва ривожланиш тенденцияларини аниқлаш зарурати
туғилади. Фермер хўжаликлари барқарор ривожланишини таъминлашнинг
асосий шарти уларда илғор агротехника ва фан ютуқларини тўхтовсиз жорий
этиш, барча табиий, капитал ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишни
талаб этади. Шу сабабли башорат қилинаѐтган ечимларнинг оптималлигига
иқтисодий барқарор ўсиш омиллари ва манбаларнинг ишлаб чиқариш
идентификациясини ошириш, шартларнинг тизимли тахлили, шунингдек,
иқтисодий жараѐнларга мажмуавий ѐндашувни татбиқ этиш орқали эришилади.

Ҳар қандай режалаштириш ва башоратлаш жорий холатни чуқур

ўрганишни тақозо этади, шу туфайли биз Тошкент вилояти фермер
хўжаликларининг олдинги ўн йилликдаги тараққиѐтини ўрганиб чиқдик.

Жумладан, 2000-2010 йиллардаги ҳақиқий ривожланиш кўрсаткичлари,

бу кўрсаткичларни намоѐн этган тенденциялар, ижтимоий-иқтисодий муҳит,
тизимдаги тузилмаларнинг тубдан ўзгариши, иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар,
мулкчилик шаклларининг ўзгариши, молия-банк тизими, инфратузилма ва
тақсимот шакллари ва бошқа омилларнинг ҳақиқий ҳолати ўрганилиб, таҳлил
қилиб чиқилди ва улар ўртасидаги боғлиқликлар баҳоланди. Вилоят фермер
хўжаликларининг келажакдаги ишлаб чиқариш ва иқтисодий жараѐнларнинг
ривожланишини таҳлил этиш ва индикатив режалаштириш прогнозлаш
жараѐни функциясининг заминини ташкил этади. Илмий башоратлашнинг
вазифаси эса ҳудуд фермер хўжаликларида муаммо ва зиддиятларнинг юзага
келиш сабаблари, кечиши, ижтимоий-иқтисодий оқибатлари ва уларни ҳал
қилиш имкониятларини олдиндан кўра билишдан иборат қилиб белгиланди.
Илмий башоратлашнинг заруратини эса бозор иқтисодиѐти шароитига ўтишни
шархлаш эмас, балки келажакни қўрқмасдан кўра билиш ва амалга оширишга
қаратилган шижоатли амалий фаолият сифатида қарашлар шарт қилиб олинди.

Таҳлилимиз шундан далолат берадики, 2000-2010 йилларда Тошкент

вилоятида фаолият кўрсатаѐтган фермер хўжаликларининг 38 фоизида
фойдалилик даражаси 10 фоиздан паст бўлиб, сарфланган харажатлар
қопланмаяпти. 1 гектар суғориладиган ер майдонидан вилоятда ўртача
ҳосилдорик кўрсаткичидан 10,1 центнер пахта, 17,6 центнер дон кам
етиштирилаяпти. Вилоятдаги 63 фоиз фермер хўжаликларида пахта
ҳосилдорлиги ўртача 31 центнер атрофида бўлса, 29 фоиз фермер
хўжаликларида 22,2 центнер ҳосил етиштирилиб, самарадорлик пастлигича
қолмоқда. Шунингдек, 57 фоиз фермер хўжаликлари ғалладан 56 центнер дон
етиштириб келаѐтган бўлса, 17 фоиз фермер хўжаликлари 31,4 центнер дон
ҳосили олиб, самарасиз фаолият юритмоқда

2

.

Давлатимиз томонидан кўрсатилаѐтган эътибор ва амалий ѐрдам туфайли

мамлакатимизда 2010 йилда фермер хўжаликларининг пахта етиштиришдаги
улуши 99,4 %ни, ғалла тайѐрлашда 81,5 %, мевалар етиштиришда 47,7 %ни

2

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси маълумотлари.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

3

ташкил қилди. Таққослаш учун 2006 йилда фермер хўжаликлари томонидан
86,4 % пахта ва 71,3 % ғалла ҳосили етиштирилган. Статистик маълумотлар
шуни кўрсатадики, қолган қишлоқ хўжалиги экин турларини етиштиришда ҳам
фермер хўжаликларининг салмоғи ўсиб борган.

Жадвал

2006-2010 йилларда Тошкент вилояти фермер хўжаликларида

етиштирилган айрим қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий

ҳажмидаги улуши, фоизда.

Маҳсулот турлари

2006 й.

2007 й.

2008 й. 2009 й. 2010 й.

Донли экинлар

70,2

79,8

79,2

82,0

80,5

Пахта

96,4

98,4

99,1

99,2

99,5

Картошка

13,6

16,0

18,2

20,1

29,9

Сабзавотлар

40,4

43,2

42,9

45,0

44,9

Полиз экинлари

53,8

59,5

57,1

59,1

60,4

Мевалар

51,3

55,7

56,3

57,7

57,7

Узум

50,8

54,5

51,5

55,2

56,4

Гўшт

2,1

2,5

2,5

2,6

2,6

Пилла

75,0

94,2

96,0

97,9

98,9


* Тошкент вилояти статистика бошқармаси материаллари.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, чорвачилик махсулотларини

ишлаб чиқаришда фермер хўжаликларининг улуши (гарчи уларнинг улуши
кичик бўлса ҳам) ошиб бормоқда. Агар 2006 йилда жами гўшт ишлаб
чиқаришда фермер хўжаликларининг улуши 2,1 %га тенг бўлган бўлса, 2010
йилга келиб бу кўрсаткич 2,6 %ни ташкил этди. Бошқа турдаги маҳсулотлар
бўйича ҳам худди шундай ҳолатни кўрсатиш мумкин. Тошкент вилояти фермер
хўжаликларидаги ҳолат ҳам республикамизда ислоҳотлар даражасига мос
келади.

Ушбу мақолада фермер хўжалиги ривожланишини индикатив

режалаштириш ва башоратлаш тажрибасини умумлаштириш асосида Тошкент
вилоятида суғориладиган деҳқончиликка нисбатан тегишли башоратлаш
концепцияси ва тамойилларини ифодалашга ҳаракат қилдик. Башоратлаш- бу
илмий асосланган режавий қарорлар қабул қилишнинг асоси ҳисобланади. Шу
сабабли режалаштиришнинг илмий даражасини ошириш ва илмий маълумот
базасини асослаш услубларидан бири сифатида ўрта ва узоқ мудатли режа
концепцияси, тизимли таҳлил ва оптимал режали қарорлар қабул қилишни
қўллаб-қувватлашнинг воситаси бўлиб хизмат қилади. Амалда индикатив
режалаштиришда

илмий

асосланган

башоратларни

қўллаш

фермер

хўжалигининг ривожланиш истиқболларини, ишлаб чиқариш дастурий-
мақсадли ривожланишининг энг самарали йўлларини аниқлашни амалга
оширади. Башоратлаш иқтисодий ўсишнинг нохуш тенденцияларини
аниқлашга ва уларни ўз вақтида олдини олиш ҳамда ижобий ҳодисалар
ривожланишини рағбатлантиришга ѐрдам беради.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

4

Тошкент вилояти қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини 2015 йилгача

бўлган даврда башоратлашнинг асосий функциялари сифатида қуйидагилар
асос қилиб олинди:

-

аграр-иқтисодий ва ижтимоий-иқтисодий жараѐнларнинг сифат ва

миқдор жиҳатдан таҳлили, улар ривожланишининг асосий тенденцияларини
ишлаб чиқиш;

-

иқтисодий ўсишнинг муқобил вариантларининг дастлабки мажмуасини

ишлаб чиқиш;

-

ҳудудга мос келадиган фермер хўжалигининг типик модели асосида

инновацион барқарор иқтисодий ривожланишнинг муқобил вариантларини
асослаш ва ушбу вариантларни вилоятдаги бошқа тармоқлар билан боғлаш.

Башоратлаш фермер хўжалиги инновацион барқарор ривожланишининг

асосий тенденцияларини, режавий қарорларнинг эҳтимолий вариантларини ва
ишлаб чиқариш ривожига фаол таъсир кўрсатиш чораларини белгилашга
хизмат қилади.

Ривожланишнинг ўрта муддатли башоратида кутилаѐтган даража ва

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тузилмасининг янги маҳсулот суръати ва
пропорцияси, ер ресурслари чекланганлиги, кимѐлаштириш, мелиорация,
фермер хўжаликлари ва туманларнинг ихтисослашуви ва кооперацияси
даражасини ошириш йўллари ва улар асосида қишлоқ хўжалиги экинлари
ҳосилдорлигини ҳамда чорва маҳсулдорлигини ошириш имкониятини илмий
асослаш, меҳнат ресурслари, инвестициялар салоҳияти ўсишини тақсимлаш ва
уларни қўллаш, хўжалик механизмининг ишлаб чиқариш самарадорлигига
таъсирини кучайтириш асосида фермер хўжалиги ишлаб чиқаришини самарали
бошқаришни такомиллаштириш ва бошқа масалалар муҳим аҳамият касб этади.

Фермер хўжаликларининг инновацион барқарор ривожланишини

башоратлашнинг асосий вазифалари:

- мамлакатнинг

берилган

ассортиментдаги

қишлоқ

хўжалиги

маҳсулотларига буюртмаси ва тармоқнинг ишлаб чиқариш салоҳияти,
шунингдек, эҳтиѐжларини қондириш даражасини белгилаш;

- фермер хўжалиги ишлаб чиқаришини бошқаришнинг самарали тизими

ва фаолият юритишининг самарали механизмини йўлга қўйиш ва шу асосда
барқарор иқтисодий ривожланишини таъминлаш;

- фермер хўжалигида такрор ишлаб чиқариш динамикасини белгилаш ва

унинг ривожланишини саноат ва ҳудуддаги бошқа тармоқлар билан боғлаш;

-

иқтисодий ўсишнинг тезланиши ва барқарор суръатларини,

ресурслардан фойдаланишнинг энг яхши комбинацияларини ва қишлоқ
хўжалиги ишлаб чиқариш кучларининг такомиллашувини таъминлаш.

Қишлоқ хўжалиги ривожланишини башоратлашда қишлоқ хўжалиги

ишлаб чиқариши даражаси ва тузилмасини, ер ресурслари миқдори ва
сифатини илмий асослашга, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини, чорва
маҳсулдорлигини оширишга ва маҳсулот сифатини яхшилаш ва бошқаларга
катта эътибор берилади.

Вилоят фермер хўжаликлари ишлаб чиқаришини башоратлаш бошқа

объектларга нисбатан бир қатор ўзига хосликка эга. Аввало, тармоқ
ривожланишининг ижтимоий-иқтисодий характери мамлакатнинг табиий-


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

5

иқлимий ҳудудлари ва минтақалари бўйича жойлашган қишлоқ хўжалиги
ерларининг иқтисодий ҳосилдорлигини ошириш билан боғлиқ. Қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари истеъмоли барча жойларда амалга оширилади, лекин
истеъмол даражаси ва тузилмасида минтақавий хусусиятлар мавжуд. Бу ҳолни
минтақа аҳолисининг сони ва зичлиги, унинг демографик тузилмаси ва қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи саноат корхоналари ривожланиши
даражасини ўрганишни тақозо этади. Ишлаб чиқаришнинг асосий воситаси - ер
ҳам минтақавий ўзига хосликка эга.

Тошкент вилояти фермер хўжаликларида истиқболда ишлаб чиқаришни

ривожлантириш ва барқарор иқтисодий ўсишини таъминлаш учун барча
имкониятлар мавжуд, аммо уларни ишга солиш ва ресурслардан самарали
фойдаланишни ташкил этиш маҳоратини жорий қилиш, инновацияларни кенг
қўллаш, бозор механизмларини моҳирона қўллашни рағбатлантириш
кераклигидан далолат беради.


inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов