Ўзбекистон республикаси иқтисодиётида инвестиция стратегиясини асосий тамойиллари ва тақсимоти

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
29-36
60
5
Поделиться
Алимов , Р., & Байхонов, Б. (2012). Ўзбекистон республикаси иқтисодиётида инвестиция стратегиясини асосий тамойиллари ва тақсимоти. Экономика и инновационные технологии, (3), 29–36. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7967
Р Алимов , Ташкентский Государственный Университет Экономики

д.э.н, профессор

Б Байхонов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

Исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ҳар бир мамлакатда, жумладан Ўзбекистон Республикасида ҳам инвестициялаш жараѐнлари, авваламбор инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва режалаштириш ҳамда уларни инвесторларга тақдим этиш орқали амалга оширилади.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

1

Р.Х. Алимов

иқтисод фанлари доктори, профессор, ТДИУ,

Б.Т. Байхонов,

тадқиқотчи, НМТИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТИДА ИНВЕСТИЦИЯ

СТРАТЕГИЯСИНИ АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ ВА ТАҚСИМОТИ

Ҳар бир мамлакатда, жумладан Ўзбекистон Республикасида ҳам

инвестициялаш жараѐнлари, авваламбор инвестицион лойиҳаларни ишлаб
чиқиш ва режалаштириш ҳамда уларни инвесторларга тақдим этиш орқали
амалга оширилади. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, ҳозирги кунда
инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришнинг ташқи манбалари билан бир
қаторда, ички манбаларидан ҳам оқилона фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Ўзбекистонда инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришнинг ички ва ташқи
манбаларидан фойдаланиш учун, ушбу соҳанинг ҳуқуқий ва иқтисодий
асосларини таъминлаш, унинг очилмаган ва ўрганилмаган қирраларини
ўрганиш ҳамда амалиѐтга татбиқ этиш лозим. Бизга маълумки, капитал
қўйилмаларни молиялаштиришнинг турли хил манбалари мавжуд (1-расм).

Тадқиқотдан келиб чиққан ҳолда муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

1-расм. Капитал қўйилмаларнинг молиялаштиришнинг турли хил

манбалари.

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва ишлаб

чиқарилаѐтган маҳсулотларни жаҳон стандартлари талабига интеграцияла-
шувини таъминлаш учун давлат бюджети томонидан бир қатор йирик ишлаб
чиқариш мажмуалари молиялаштирилмоқда. Иқтисодиѐтни модернизациялаш
ва диверсификация қилиш шароитида давлат миллий иқтисодиѐтимиз учун
зарур бўлган маҳсулотларни (иш хизматларни) ишлаб чиқарувчи объектларни
янги

техник

ва

технологик

жиҳозлаш

учун

молиялаштиради.

Хусусийлаштиришнинг кенгайиши ҳамда хусусий секторнинг ривожланиб
бориши билан давлат бюджети маблағлари эвазига инвестициялаш камайиб

Аҳоли маблағлари

Корхоналарнинг ўз

маблағлари

Давлат бюджети

маблағлари

Банк кредитлари

Чет эл инвестициялари

Бюджетдан ташқари фондлар

маблағлари ва ҳоказо

Капитал

қўйилмаларни

молиялаштириш-

нинг манбалари


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

2

боради. Бундай ҳолларда асосан давлат бюджети томонидан тиббиѐт, соғлиқни
сақлаш, фан, маданият, маориф ва бошқа ижтимоий соҳалар лойиҳалари
молиялаштирилиши мақсадга мувофиқдир. Бунга мисол сифатида, кейинги
пайтларда мамлакатимизда кенг миқѐсда қурилиб фойдаланишга топширила-
ѐтган соғлиқни сақлаш муассасалари, академик лицейлар ҳамда касб-ҳунар
коллежларини ва бошқаларни келтириш мумкин. Албатта, бундай мақсадлар
учун давлат бюджети, маҳаллий бюджетлар ҳамда бошқа манбалардан маблағ
ажратилади (1-жадвал).

1-жадвал

Асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг манбалари бўйича

тақсимланиши(фоиз ҳисобида)

Молиялаштириш
манбалари

2006 2007 2008 2009 2010

2010 йилда
2006 йилга
нисбатан
фарқи (+,-)

1

2

3

4

5

6

7

8

1.

Давлат бюджети

10,4

8,0

8,5

8,1

7,7

-2,7

2.

Корхона ва

ташкилотлар

48,4

45,7

41,2 36,9

32,9

-15,5

3.

Аҳоли маблағлари

11,8

10,9

9,7

10,6

12,5

0,7

4.

Банк кредитлари ва

бошқа маблағлар

4,1

5,1

5,3

5,2

6,5

2,4

5.

Тўғридан-тўғри чет

эл инвестицияси ва

кредити

13,4

20,6

25,0 27,8

28,2

14,8

6.

Давлат кафолати

асосида чет эл

инвестицияси ва

кредитлари

5,1

3,9

4,1

4,0

3,9

-1,2

7.

Бюджетдан ташқари

фондлар

6,8

5,8

6,2

7,4

8,3

1,5

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.

Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, 2010 йилда 2006 йилга

нисбатан Давлат бюджети 2,7 %, корхона ва ташкилотлар томонидан
қилинадиган инвестиция маблағлари 15,5 % ҳамда давлат кафолати асосидаги
чет эл инвестицияси кредитлари 1,2 %га камайган бўлса, бошқа барча
манбаларнинг улуши ортиб борган. Ушбу манбаларнинг энг катта улуши
тўғридан-тўғри чет эл инвестицияси ва кредитига тўғри келган бўлиб, бу 14,8
%га тенг бўлган.

Иқтисодий ислоҳотларни изчиллик билан амалга оширилиб бориши

натижасида республикамиздаги мавжуд корхоналар ривожланиб, молиявий


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

3

жиҳатдан барқарорлашиб бормоқда. Шундан келиб чиқиб, ишлаб чиқаришни
модернизациялаш ва техник-технологик жиҳозлаш учун корхоналарда ўз–ўзини
молиялашнинг янги маблағлари шакллантирилиб бормоқда. Корхонанинг ўз-
ўзини молиялашнинг янги маблағлари шаклланиб бормоқда. Корхонанинг ўз-
ўзини молиялаштириш маблағлари қуйидагилардан ташкил топиши мумкин:

- корхонанинг тақсимланмаган фойдаси;
- амортизация ажратмалари фонди;
- акциялар чиқариш ҳисобига шакллантирилган маблағлар;
- махсус фондлар.
Юқорида санаб ўтилган маблағлар манбаидан корхоналар ўз ишлаб

чиқариш қувватларини кенгайтиришда, янги ишлаб чиқаришни барпо қилишда,
модернизациялаш ѐки техник–технологик жиҳатдан янгиланишда, аборот
маблағларини кўпайтиришда фойдаланишлари мумкин. Ҳозирги кунда кўпгина
корхоналарни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат
томонидан субсидиялар ва бошқа ѐрдам маблағлари ажратилмоқда. Давлат
томонидан олиб борилаѐтган қўллаб-қувватлаш сиѐсати асосида корхоналарга,
айниқса, эндигина иш бошлаган хорижий инвестицияли ѐки бошқа турдаги
кичик ва ўрта корхоналарга солиқ имтиѐзларни бериш ҳам алоҳида аҳамият
касб этмоқда. Корхоналар мана шу имтиѐзли давр мобайнида солиқ
тўловларини амалга оширмайдилар ва шу суммаларни ўз ишлаб
чиқаришларини кенгайтиришга йўналтирадилар. Бундан ташқари, корхоналар
ўзларига кераксиз бўлган асосий восита ва бошқа мулкларни сотиш ѐки
ижарага бериш орқали ҳам қўшимча маблағларга эга бўлишлари мумкин.

Инвестиция

лойиҳаларини

турли

хил

манбалар

ҳисобига

молиялаштиришда банк кредитлари алоҳида аҳамият касб этади. Шуни ҳисобга
олиб, мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ мамлакатимизда банк
тизимини ривожлантиришга катта эътибор қаратилди. Қисқа давр мобайнида
банк тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўнлаб қонун ва қарорлар, йўриқнома ва
тадбирлар ишлаб чиқилди. Ҳозирги кунда республикамизда 40 га яқин тижорат
банки фаолият юритмоқда. Улар мамлакатимиздаги барча хўжалик юритувчи
субъектларга ўз фаолиятларини ривожлантиришлари учун кредитлар
ажратмоқда.

Ушбу банклар ўз маблағлари ҳисобидан ҳамда хорижий банклар ва

халқаро молия институтларининг кредит линиялари орқали лойиҳаларни
молиялаштиришда жонбозлик кўрсатмоқдалар. Умуман олганда эса,
лойиҳаларни молиялаштиришда банк кредитларига таяниш бозор иқтисодиѐти
шароитида ҳам одатий, ҳам мажбурий ҳолатдир. Кейинги пайтларда
республикамизда банк тизимини, шунингдек, пул-кредит тизимини
ривожлантириш бўйича ҳукуматимиз томонидан бир қатор амалий чоралар
кўрилмоқда. Бунга мисол сифатида банк тизимини янада ривожлантириш
бўйича қабул қилинаѐтган ҳукумат қарорлари, Президент Фармонлари ва
меъѐрий ҳужжатларни келтириш мумкин.

Иқтисодиѐтни эркинлаштириш ва ислоҳотларни янада чуқурлаштириш

бўйича қарорларнинг қабул қилиниши натижасида хўжалик юритувчи


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

4

субъектлар фаолиятига ортиқча аралашишлар, кераксиз текширишлар,
шунингдек, улар фаолиятига тўсқинлик қилувчи салбий кучларга барҳам
берилди. Бундан ташқари, улар фаолиятини тижорат банклари томонидан
кредитлашда, ортиқча ҳужжатларни талаб қилиш ва кредитлаш муддатларини
кечиктириш ҳолатларига ҳам аста–секин барҳам берилмоқда.

Республикамиз иқтисодиѐтида хусусийлаштириш ва эркинлаштириш

асосида кўплаб инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришга аҳоли
жамғармаларини ташкил этувчи маблағларни жалб этиш ҳам йилдан-йилга
ортиб бормоқда. Бу борада шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ривожланган
мамлакатлар иқтисодиѐтида аҳоли маблағлари инвестиция лойиҳаларини
молиялаштиришнинг

зарур

манбаи

ҳисобланади.

Ривожланган

ва

ривожланаѐтган мамлакатларда қимматли қоғозлар бозорининг ривожланиши
аҳоли маблағларини тўғридан–тўғри инвестицияларга йўналтириш учун асос
бўлиб хизмат қилади. Республикамизда ҳам қимматли қоғозлар бозори
шаклланиб бормоқда, аҳолининг бўш пул маблағларини жамғариш тижорат
банкларида амалга оширилмоқда ва ушбу жамғарма маблағлари кўпроқ қисқа
муддатли кредитлашга йўналтирилмоқда.

Бундан

ташқари,

мамлакатимизда

иқтисодий

ҳамкорликни

ривожлантириш

учун

олиб

борилаѐтган

инвестицион

муҳитнинг

ривожлантирилиши

ва

инвесторларга

бўлган

ҳуқуқий

ҳимоялашни

такомиллаштирилиши, хорижий инвестицияни кириб келишига ҳамда ишлаб
чиқарилаѐтган маҳсулотларни рақобатбардошлигини оширишга имконият
яратмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мамлакатимизга кириб
келаѐтган хорижий инвестициялар айниқса, тўғридан-тўғри инвестициялар,
муҳим аҳамият касб этади.

Кўпгина мамлакатлардаги инвестиция фаоллиги ва иқтисодий ўсиш чет эл

капитали иштирокида қўллаб-қувватланади ва кучаяди. Очиқ бозор
иқтисодиѐтига эга мамлакатларда капиталнинг халқаро айланиши хўжалик
турмушининг ривожланишига, халқаро меҳнат тақсимотининг чуқурлашишига
олиб келди. Чет эл капитали қўйилмалари, улар билан бирга чет эл
технологиялари, бошқарув тажрибанинг татбиқ этилиши, янги бозорга кириш
йўлининг очилиши ҳам ўтиш типидаги истаган мамлакатда ишлаб чиқаришни
қайта ташкил қилиш учун ҳаѐтий зарур.

Буни бир қатор хорижий давлатларда жумладан, иқтисодиѐти шиддатли

ўсаѐтган Хитойда ўтиш иқтисодиѐтига эга мамлакатлар орасида ташқи
инвестициялар ҳажми бўйича биринчи ўринга чиқди ва фақат АҚШ даги
капитал оқимидан ортда қолмоқда. Хитойдаги ЯИМга нисбатан чет эл
инвестициялари

таҳминан

30

фоизни

ташкил

этади.

Гарчи,

бу

инвестицияларнинг катта қисми Гонконг орқали қайтган Хитойлик
диаспоранинг капиталидир.

Ўзбекистон Республикаси учун инвестиция захираларининг чет эл

манбаларига мурожаат этилиши ҳозирги иқтисодиѐтни модернизациялаш ва
диверсификация қилиш шароитида даврнинг ҳам стратегик, ҳам жорий


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

5

масалаларини ҳал қилиш заруратига кўп жиҳатдан боғлиқдир. Бу вазифалардан
энг муҳимлари:

-

минтақаларнинг

иқтисодий

ва

ижтимоий

тараққиѐтидаги

номутаносибликларни йўқотиш;

- мамлакатнинг экспорт салоҳиятини кучайтириш;
- импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришларни ривожлантириш;
- рақобат муҳитини ривожлантиришга ѐрдам берадиган иқтисодиѐтнинг

хусусий ва аралаш секторларини шакллантириш;

- бозор инфратузилмасини яратиш;
- илғор чет эл технологияси, ноу-хау ва бошқарувчилик тажрибасини жалб

қилиш.

Ҳозирги вақтда иқтисодиѐтни техник ва технологик жиҳозлаш, бозор

ислоҳотларини ривожлантириш ва пировардида барқарор тараққиѐтни
таъминлаш учун чет эл совет давлатларидаги кўпгина иқтисодчи олимлар
томонидан тадқиқ қилинмоқда. Бу соҳадаги ҳамма назарияларни ҳамда сўнгги
йиллардаги амалиѐтини умумлаштириш, чет эл инвестицияларини жалб қилиш
сиѐсатида айрим хатолар мавжуд бўлганда, иқтисодиѐтнинг бозор
трансформацияси эҳтиѐжлари ва вазифаларига ўхшаш чет эл капитали
қўйлмаларини рағбатлантириш бўйича таъсирчан механизм йўқ бўлган, деган
хулосага келишга имкон берди. Бу чет эл инвестициялари ҳажмларини баҳолаш
услубияти ва методикасига, чет эл капиталини жалб қилиш шаклларига ва чет
эл капиталини жалб қилишнинг ташкилий ва иқтисодий механизмларининг йўл
қўйилган кўламларига; минтақавий ва тармоқ тақсимотига тааллуқлидир.

Хориж капиталини Ўзбекистон иқтисодиѐтига тўғридан–тўғри инвестиция

киритиш бошқа бир қатор устунликларига ҳам эга. Дарвоқе, бу устунликлар чет
эл кредитлари билан қиѐслаганда жуда катта. Чет эл тадбиркорлик
капиталининг жалб қилиниши ҳам ички бозордаги монополизм билан
курашнинг ва рақобатни ривожлантиришнинг фаол воситаси. Бундай капитал
нафақат мамлакатнинг етишмаѐтган инвестиция захираларини олишига хизмат
қилади, балки унинг ѐрдамида миллий ишлаб чиқариш кучларидан фойдаланиш
самрадорлигини

жонлаштириш,

кўтариш

ҳам

мумкин.

Оқилона

фойдаланилганда, тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари экспортининг
диверсификациясига, қўшимча иш жойларини яратишга ѐрдамлашади, чет эл
кредитлари билан қиѐслаганда мамлакат қарздорлигини оширмайди, шу орқали
валютани чет элга оқимини камайтиради.

Бизнинг

баҳоларимизга

кўра,

агар

тўғридан–тўғри

чет

эл

инвестицияларининг бутун ҳажми давлат учун бирламчи бўлган дастурлар
бўйича ишлаб чиқаришни инестициялашга сарфланганда эди, Ўзбекистонда
аллақачон ЯИМнинг барқарор ўсишига эришилган бўларди. Аммо тадқиқотда
аниқланишича, иқтисодий ислоҳотларнинг дастлабки босқичида тўғридан–
тўғри чет эл инвестициялари савдо–воситачилик фаолияти соҳасида қўшма
корхоналар (ҚХ) барпо этишга, консалтинг хизматларини кўрсатишга, банк
секторига, кейинчалик эса, чет эл фирмалари бошқарувига ўтказилган саноат


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

6

секторларининг қарзларини тўлашга ва муомаладаги маблағларини тўлдиришга
йўналтирилган эди.

Иқтисодиѐтнинг эркинлашуви чет эл инвесторларининг Ўзбекистон

иқтисодиѐтининг асосий тармоқларига ѐндашувига йўл очиб берди. Ҳозирги
кунда қора ва рангли металлургияга чет эл қўйилмалари 63,5 фоизни, нефть-газ
комплексига тўғридан–тўғри чет эл инвестицияларини умумий оқимидан 19,8
фоизни ташкил қилди.

Назаримизда, чет эл капиталини жалб қилиш ва ундан фойдаланишнинг

энг муҳим муаммоларидан бири инвестиция қўйилмалари шаклини тўғри
танлаш бўлиб, чет эл капиталини жалб қилиш шаклларини танлашдаги асосий
мезонлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:

- фаолият соҳаси ва маҳсулот тури (технологик мураккаб, илмий ва ҳ.к.);
- лойиҳа қўйилмалари (майда, ўртача, йирик).
Шу билан бир вақтда республикамизнинг барча ҳудудларида янги қўшма

корхоналар ташкил этиш, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини модернизация
қилиш ва технологик янгилашга йўналтирилаѐтган хорижий инвестицияларни
киритилишига катта аҳамият бериш ҳамда қишлоқ ҳудудларида саноатни
ривожлантириш мақсадида қулай инвестицион муҳитни яратиш, қишлоқ
туманлари ва алоҳида ҳудудларнинг, айниқса, хорижий инвестицияларни жалб
этишнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш мақсадга мувофиқдир (2-
расм).

Манба: тадқиқот натижаларидан келиб чиққан ҳолда муаллифлар ишланмаси.

2-расм. Худудларнинг инвестицион жозибадорлигини аниқловчи

асосий мезонлар.

Расмдан

кўриниб

турибдики,

ҳудудларнинг

инвестицион

жозибадорлигини

ошириш учун авваламбор, қулай инвестицион муҳитни

Бозорнинг

фойдалилик

даражаси

Бозор

иштирокчиларини

солиққа тортиш

даражаси

Бозорнинг ташкил

қилиш даражаси

Бозорнинг

шаффофлик

даражаси

Тез фойда, даромад

олиш имконияти

Капитални

йўқотиш риски

даражаси

Инвесторнинг

қатнашиши учун

қулайлиги

Бозордан чиқиш

имконияти

мавжудлиги

Қ

Қ

у

у

л

л

а

а

й

й

и

и

н

н

в

в

е

е

с

с

т

т

и

и

ц

ц

и

и

о

о

н

н

м

м

у

у

ҳ

ҳ

и

и

т

т

н

н

и

и

ш

ш

а

а

к

к

л

л

л

л

а

а

н

н

т

т

и

и

р

р

и

и

ш

ш

о

о

м

м

и

и

л

л

л

л

а

а

р

р

и

и


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

7

шакллантириш

омилларини

аниқлаб,

уларни

ривожлантириш

ва

такомиллаштириш лозим.

Ҳозирги иқтисодиѐтни модернизациялаш ва диверсификация қилиш

шароитида ҳудуднинг инвестиция имкониятлари етарли бўлганлигини, аммо
ишлаб чиқариш замонавийлаштириш зарур бўлган йирик лойиҳалар амалга
оширилган (масалан, нефть-кимѐда) шартномавий қўшма корхоналар ташкил
қилиш мақсадга мувофиқдир. Шу билан бирга шартнома корхона
фаолиятининг энг бошиданоқ юртимиз ҳамкорининг низом жамғармасига
тўлиқ эгалиги ва унинг бир қисми ишлаб чиқаришни ташкил қилувчи хорижий
ҳамкорга маълум муддатга берилиши, яъни улар қўшма корхонага вақтинча
айланиши лозим.

Хомашѐ тармоқлари, биринчи навбатда, тоғ-кон саноати ва ѐқилғи–

энергетика комплекслари чет эл инвесторларида энг катта қизиқиш
уйғотмоқда. Бу ерда ҚК билан қиѐслаганда, айниқса, текшириш ва
углеводородлар қазиб чиқариш соҳасида маҳсулотни тақсимлаш учун тузилган
шартномалар анча фойдалидир. Бу турдаги шартноманинг устунлиги
даромадларининг хусусий улушини олишнинг оддий ва таъсирчан механизми,
шартномаларнинг солиқ ва ҳуқуқий режими автономлигидадир.

Концессиялар, яъни янгиланадиган ва янгиланмайдиган табиат

захираларидан фойдаланиш ҳуқуқини хорижий тадбиркорларга тақдим этиши,
халқга узоқ муддатли ижара шартларига кўра, хўжалик фаолиятининг бошқа
турларини амалга ошириш, республика экспорт салоҳиятини орттиришнинг энг
самарали усулларидан биридир. Аммо чет эл капиталини жалб қилишнинг бу
усулидан фойдаланиш шу жараѐнини давлат томонидан бошқариши ва ҳуқуқий
таъминланиши механизмининг пухта ишлашини талаб қилади.

Ички жамғармалардан фойдаланишнинг кучсиз шакллари, ҳам мамлакат

ичида самарали ва камроқ самарадор корхона ва тармоқлар ўртасида, ҳам қатор
мамлакатларининг тармоқ ва соҳалари ўртасида капитал айланишининг икки
тарафлама механизмининг йўқлиги иқтисодиѐт мустаҳкамлигини ва унинг
ўсишини имкониятларини камайтиради. Шунинг учун Ўзбекистонни узоқ
муддатли ривожлантириш стратегиясининг амалга оширилишини, чет эл
капитали ва ички инвестицияларнинг жалб қилиниши, капитални оммавий
инвестордан ҳақиқий мулкдор қўлларига ўтказиш механизми бўлган тўлақонли
фонд бозорини аввало ташкил қилишни талаб қилади.

Мамлакатда фонд бозори ва фонд маданиятининг мавжудлиги капиталга

эркин талаб ва таклифни таъминлайди. Бу эса асл бозор иқтисодиѐтининг реал
сектори тикланиши ва уни ривожлантиришга янги инвестициялар жалб этиши
имкониятини юзага келтиради. Инвестицион институтлар эса ўз навбатида
нафақат корхоналар, балки ўрта ва ҳаттоки майда корхоналар бўйича
портфелларни диверсификация қилади. Бошқача айтганда, хусусийлаштириш
жараѐни стратегик инвестор–монополистларни излаш йўлида эмас, балки
имтиѐз схемаси бўйича кечиши лозим бўлади.

Ишлаб чиқаришга инвестицияларни олиш ва қўйилмаларни кўплаб

иштирокчилар орасида тақсимлаш ҳисобига шу қўйилмаларнинг (ҳатто, унча


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

8

самарали бўлмаган тармоқларга ҳам) таваккалчилик даражасини камайишини
ҳақиқий имконияти–таклиф этилаѐтган схеманинг асосий афзаллигида намоѐн
бўлади. Бунда даромад энг кам таваккал билан узоқ вақт ортиб борадиган
иқтисодиѐтнинг фақат бирламчи секторларига капитал қўйишининг
ривожланаѐтган мамлакатлардаги чет эл инвесторларининг анъанавий
тенденцияларидан четга чиқиши мумкин.

Агар корхоналарнинг сотилиш ѐки бир компания бошқарувига ўтказилиши

уни қидириш, сўнгра эса Ўзбекистон учун энг фойдали ва молиявий мустаҳкам
компания танланиши билан қийинлашса, айни ҳолда таклиф этилаѐтган
ѐндашувда капиталнинг жалб қилиниши йўлида бундай тўсиқлар учраймади.
Даъвогарлар йўқлиги туфайли лойиҳани тўхтатиб қўйиши ҳавфи ҳам бўлмайди,
чунки истаган ҳолда эмиссиянинг бўлмаганда бир қисми сотилиб кетади. Бунда
давлат ўз тасарруфидаги акцияларнинг назорат пакетини ѐки тилла
акцияларини қолдиришга ва корхона устидан ўз назоратини сақлаб қолиши
мумкин.

Хусусийлаштиришда кўздан кечирилаѐтган ѐндашув амалга оширилган

ҳолда, корхонани бошқариш, уни қайта тиклаш, банк хизмати ва бошқалар,
зарурат туғилганда хорижий фирмаларни жалб қилиш, юртимиз тузилмалари
томонидан амалга оширилади. Бу эса ўз навбатида ўзбек иқтисодиѐти
тараққиѐтига янада туртки беради.

Албатта, портфелли инвестициялаш корхонани халқаро стандартлар

бўйича аудит баҳолашни, чет элларда реклама қилишни, акцияларнинг жаҳон
фонд бозорлари рўйхатларига киритилишини, бошқа дастлабки ишни ўтказиш,
қўшимча харажатлар ва вақтни талаб қилади. Аммо пировардида, бу
харажатларнинг ҳаммаси ўрнини оқлайди ва ишлаб чиқаришга самарали
инвестициялар оқимининг кучайишига бинобарин, ишлаб чиқаришнинг
ўсишига олиб келади.

Иқтисодиѐтни модернизациялаш шароитида шуни таъкидлаш лозимки,

иқтисодий ўсишга стратегик жиҳатдан эътибор берилишида, асосан ҳам чет эл
капиталини кўп миқдорда жалб қилиш, ҳам ички жамғармалар ҳисобига
иқтисодиѐтнинг реал секторига инвестицияларни жалб қилишни талаб этилади.
Кўпчилик иқтисодчилар мамлакатда инвестицияларни молиялаштиришнинг
ички манбаларини кўздан кечира туриб, давлатнинг бюджет маблағларидан
ташқари, асосан барча мулк шаклларидаги корхона ва ташкилотлар, фермер
хўжаликларининг хусусий маблағларини кўзда тутган эдилар.

Масаланинг бундай қўйилиши бозор муносабатлари шаклланишининг

бошланғич даврига мос тушган эди. Бу бошланғич давр эса ижтимоий-
иқтисодий тенглик, ишлаб чиқариш пасайиши, инфляциянинг юқори даражаси
ва аҳоли даромадларининг паст даражаси билан ажралиб туради. Бозор
ислоҳотлари чуқурлашгани, иқтисодиѐтнинг жонланиши даврига ўтилган, пул
даромадларининг ўсгани сайин ҳамда узоқ муддатли истиқболда иқтисодий
номаълумликнинг

йўқотилиши

билан

аҳоли

жамғармаларининг

инвестицияларнинг салоҳиятини манбаи сифатидаги ўрни ва аҳамияти ортиб
боради.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов