Ўзбекистон республикасида соғлиқни сақлаш муассасаларини молиялаштиришнинг устувор йўналишлари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
117-122
6
1
Поделиться
Рахмонов, Д. (2012). Ўзбекистон республикасида соғлиқни сақлаш муассасаларини молиялаштиришнинг устувор йўналишлари. Экономика и инновационные технологии, (1), 117–122. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7859
Д Рахмонов, Академия банковского дела и финансов

стажер-исследователь-исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасини тубдан ислоҳ этиш, аҳолига кўрсатилаѐтган тиббий хизматлар сифатини халқаро андозалар ва талаблар асосида шакллантириш муҳим масалага айланди. Амалга оширилаѐтган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад тизимнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, молиявий маблағлар билан таъминлашнинг такомиллашган шаклларини жорий этиш ҳисобланади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

1

Д.А. Рахмонов,

стажёр-тадқиқотчи-изланувчи,

Банк-молия академияси

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ

МУАССАСАЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШНИНГ УСТУВОР

ЙЎНАЛИШЛАРИ

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасини тубдан ислоҳ этиш, аҳолига

кўрсатилаѐтган тиббий хизматлар сифатини халқаро андозалар ва талаблар
асосида шакллантириш муҳим масалага айланди. Амалга оширилаѐтган
ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад тизимнинг моддий-техник базасини
мустаҳкамлаш, молиявий маблағлар билан таъминлашнинг такомиллашган
шаклларини жорий этиш ҳисобланади.

Хусусан, Президентимиз И.А. Каримов таъкидлаган “Жаҳон молиявий-

иқтисодий инқирози давом этаѐтганига қарамай, кейинги уч йилда соғлиқни
сақлаш соҳасини молиялаш ҳажми 2,5 баробар кўпайди” – ушбу сўзлар
замирида соҳада амалга оширилган ислоҳотларнинг натижаси десак хато
бўлмайди

1

.

Жорий этилаѐтган чора-тадбирлардан кўзланган асосий вазифа

республикамизда халқаро амалиѐтни ҳисобга олган ҳолда, соғлиқни сақлаш
муассасаларини молиялаштиришда давлат сарф-харажатларини мумкин бўлган
меъѐргача камайтириш ва аҳолини тиббий хизматлар билан ялпи қамраб олувчи
маблағлардан самарали ва натижавий фойдаланишни таъминловчи янгича бир
тизимни яратиш муҳим бўлиб қолмоқда.

Фикримизча,

соғлиқни

сақлаш

тизимини

молиялаштиришни

такомиллаштириш

марказлаштирилган

бошқарув

усуллари

ва

ривожлантиришнинг бозор иқтисодиѐтига хос механизмларини излаш
заруратини намоѐн этмоқда.

Соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантиришга бундай ѐндашувнинг

долзарблиги республикада иқтисодиѐтнинг институционал ва таркибий
такомиллашуви, иқтисодиѐтнинг изчил ривожланишида ушбу соҳага халқаро
амалиѐтда тажрибадан ўтган тамойил ва услублар жорий этилиши билан ҳам
изоҳланади. Ушбу тажрибаларни таҳлил этиш соғлиқни сақлаш тизимини
молиялаштириш тенденцияларини башорат қилиш усулларини ишлаб чиқишга
имкониятлар яратади.

Тадқиқотларимиз натижасида айрим хорижий мамлакатлар, хусусан, АҚШ,

айрим МДҲ, Европа ва Осиѐ мамлакатлари каби давлатлари соғлиқни сақлаш
тизимини

молиялаштириш

тажрибаларини

қиѐсий

таҳлил

этиб,

республикамизда жорий этишнинг зарурий шарт-шароитлари сифатида
қуйидаги тавсиялар ишлаб чиқдик:

1

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг Ўзбекистонда она ва бола саломатлигини муҳофаза

қилишнинг миллий модели: “Соғлом она – соғлом бола” мавзуидаги халқаро симпозиум очилишидаги нутқи.
//Халқ сўзи, 29 ноябр №231(5398).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

2

иш берувчи томонидан ишчи-ходимлар учун ўзининг махсус ҳисоб

рақамида тиббий хизматларни молиявий таъминлаш мақсадида маълум
ҳажмдаги маблағни жамғариб бориш;

кичик бизнес субъектларига ўз ходимлари учун тиббий суғурта

тўловларини амалга оширишларини рағбатлантириш мақсадида солиқ
имтиѐзлари бериш;

жамғарилган маблағларни фақат тиббий хизмат билан боғлиқ

харажатларни қоплаш мақсадида фойдаланишни ѐхуд манфаатдор томонидан
ҳам бошқа мақсадларга йўналтирилмаслигини таъминлаш;

маблағларни тиббий хизматдан фойдаланиш даврида уни тасарруф этиш

услубиятини жорий этиш;

соғлиқни сақлаш муассасаларини молиялаштиришнинг маълум

муддатларга, 3-5 йилларга мўлжалланган Давлат дастурларини ишлаб чиқиб
амалиѐтга жорий қилиш;

халқаро молия институтлари билан ҳамкорликдаги дастурлар асосида

амалга ошириладиган кенг кўламли ишлар ҳажмини ошириш;

жамғарилган тиббий хизмат фондидан молиялаштириладиган тиббий

хизмат давомийлиги ва шу доирадаги ҳажмини аниқлаш;

тиббий хизмат сифати ва бошқа кўрсаткичларини талаб этиш

ҳуқуқларини тиббий хизматдан фойдаланувчи ихтиѐрида мавжуд бўлишини
таъминлаш;

хусусий

амалиѐт

билан

шуғулланувчи

тиббиѐт

ходимлари

масъулиятини ошириш мақсадида касб жавобгарлиги мажбурий суғуртасини
жорий этиш;

тиббий ходим томонидан даволанувчига етказилган зарарни тиббиѐт

муассасаси, тиббий ходимнинг суғурталовчиси ѐки тиббий ходим ҳисобидан
қопланишини назорат қилиш;

ташкил этилган ишларни жадал ривожлантириб бюджетдан ташқари

маблағларни мамлакат ЯИМдаги улушини ошириб бориш;

иш ҳақига нисбатан ажратилаѐтган мазкур маблағни жисмоний

шахслардан олинадиган даромад солиғи базасига киритилмаслиги бўйича
бериладиган чегирма албатта соғлиқни сақлаш тизимида ўзининг ижобий
самарасини беради.

Юқорида келтирилган илмий тавсияларни ҳисобга олган ҳолда

мамлакатимизда фуқароларнинг жамғариб бориладиган тиббий фондини
ташкил этишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

Республикамизда иш берувчи томонидан ишчи-ходимлар учун ўзининг

махсус ҳисоб рақамида тиббий хизматларни молиявий таъминлаш мақсадида,
шахснинг жамғариб бориладиган тиббий фондини ташкил этиш, жамғарилган
маблағларни фақат тиббий хизмат билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун
фойдаланишни, ѐхуд манфаатдор томонидан ҳам бошқа мақсадларга
йўналтирилмаслигини таъминлаш, маблағларни тиббий хизматдан фойдаланиш
даврида уни тасарруф этиш услубиѐтини жорий этиш.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

3

Олиб борган тадқиқотларимиз асосида, мазкур фондни жорий этишда

турли

хорижий

мамлакатлар

тажрибаларини

тадқиқ

этган

ҳолда,

фуқароларнинг жамғариб бориладиган тиббий фонди тўловларининг
миқдорининг прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқдик. Биз уни 1-жадвал
маълумотларидан кўрамиз.

1-жадвал

Жамғариб бориладиган тиббий фонд

2

, (фоиз ҳисобида)

Кўрсаткичлар

Ишчи

Ходим

Пенсионер

18

ёшгача

Иш берувчи

(иш ҳақи / иш берувчи)

6/5

6/5

7

-

Давлат муассасаси

(иш ҳақи/муассаса)

8/3

8/3

7

-

Ўзини иш билан таъминлаш

(даромади)

15

-

7

-

Давлат кафолати

-

-

-

100





Изоҳ: давлат кафолати фақат касаллик даври учун.


Хорижий тажрибалардан фойдаланган ҳолда, уларнинг ўзига хос

хусусиятларини республикамиз шароитида жорий этиш муҳим аҳамият касб
этади. Соғлиқни сақлаш тизимида ташкил этилган пуллик тиббий хизматлардан
аҳоли талабларини тўла қондириш мақсадида мазкур тизимни жорий этиш
чора-тадбирларини ишлаб чиқиб амалга ошириш лозим.

Фикримизча, мазкур жамғарилиб бориладиган тиббий фонд маблағларини

шакллантиришда, иш ҳақига нисбатан ажратилаѐтган ушбу маблағни жисмоний
шахсларнинг солиқ солинадиган даромадига киритилмаслиги бўйича чегирма
бериш мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз.

Бунинг натижасида, биринчидан, аҳоли даромадлари ошади; иккинчидан,

аҳолининг пуллик тиббий хизматлардан фойдаланиш даражаси ортади, яъни
мазкур маблағларни бошқа мақсадларда тасарруф этишда чекловлар борлиги
сабабли, доимий тарзда тиббий хизматлардан фойдалана боради, натижада
аҳоли саломатлик кўсаткичлари ортади; учинчидан, соғлиқни сақлаш тизимида
бюджетдан ташқари маблағлар улуши ҳажми ортиб, тиббий хизматлар
бозорида рақобат муҳити вужудга келади.

Шу билан биргаликда, мазкур фонд маблағлари ҳисобидан тиббий

хизматларнинг тўловини амалга оширишда хизматлар сифатини ошириш учун:
а) тиббий хизмат сифати ва бошқа кўрсаткичларни талаб этиш ҳуқуқларини
тиббий хизматдан фойдаланувчи ихтиѐрида мавжуд бўлишини таъминлаш; б)
тиббиѐт ходими томонидан даволанувчига етказилган зарарни тиббиѐт
муассасаси, тиббиѐт ходимининг суғурталовчиси ѐки тиббиѐт ходими
ҳисобидан қопланишини назорат қилиш мақсадга мувофиқ.

2

Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

4

Соғлиқни сақлаш тизимини молиявий ресурслар билан таъминлашда

молиявий режалаштириш моделидан фойдаланиш ҳамда уларни ҳудудларда
амалга ошириш лозим, деб ўйлаймиз.



1-расм. Соғлиқни сақлаш соҳасида молиявий

режалаштириш тузилмаси

3

Соғлиқни сақлаш соҳасини молиялаштиришни амалга ошириш маълум

ҳудуд доирасида бепул тиббий хизматлар аҳоли жон бошига тўғри келувчи
харажатлар миқдори билан режалаштирилиши, бу эса ҳудуднинг демографик
ҳолати, тиббий ѐрдамларга бўлган эҳтиѐжи билан белгиланади. Бу ҳолатда
ўлчов бирлиги шифохоналарда – касал ўрни-кун, амбулатория клиникаларда –
врачга қатновлар сони, тез тиббий ѐрдамни чақирувлар орқали ифодаланади.

Соғлиқни сақлаш муассасалаларини молиялаштиришни мақсадли

ѐндашувлар асосида такомиллаштириш бир неча босқичларни ўз ичига олади,
уларга қуйилагиларни киритиш мумкин:

давлат кафолати остида бўлган тиббий ѐрдам ва молиявий ресурслар

ўртасидаги ўзаро боғлиқлик даражасини таъминлашни янада кучайтириш;

тизимда маблағларни тасарруф этишнинг натижавийлигини ошириш;

соҳада бозор муносабатлари шароитига мос тарзда тажрибадан ўтган ва

самарали суғурта тизимини ривожланишини жадаллаштириш;

сифатли тиббий хизмат кўрсатилишини молиявий рағбатлантириш;

тўғридан-тўғри тўловлар ва тиббий суғурта ҳисобига кўрсатиладиган

бир турдаги тиббий хизматлар ўртасидаги ўзаро фарқ даражаси бўлишига йўл
қўймаслик;

соғлиқни

сақлашнинг биринчи бўғини

бўлган амбулатория-

поликлиника муассасаларига уларга бириктирилган аҳолининг тиббий

3

Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган

Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат сиѐсатининг устувор йўналишларига мос тарзда молиявий

режалаштиришнинг мақсадини аниқлаш

Қўйилган мақсадга эришишда молиявий ресурсларга талабни асослаш

Соғлиқни сақлаш соҳасининг молиявий режасини амалга ошириш

Аҳолига тиббий хизматлар кўрсатишда соҳанинг молиявий режаси даромадлари ва харажатларини

ишлаб чиқиш

Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишда молиявий режа бажарилиши мониторингини амалга ошириш

Молиявий режани амалга ошириш натижасида соғлиқни сақлаш тизими функциялари самарадорлигини

баҳолаш методологиясини шакллантириш

Иқтисодий ва ижтимоий самарадорлик кўрсаткичлари тизими ѐрдамида соғлиқни сақлаш тизимида

молиявий режани амалга ошириш натижаларини баҳолаш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

5

Бюджет

Тўловлар

Натижага

йўналтириш

Тиббиѐт

муассасаси

Тиббий-

демографик

Молиявий-

иқтисодий

Самарадорлик

ЖБТФ*

Суғурта

хизматларга бўлган талабидан келиб чиқиб молиявий режалаштиришни
бошқариш ваколатларини кенгайтириш.

2-расм. Соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш тизими

4

Фикримизча, юқоридаги чора-тадбирларни амалга ошириш соғлиқни

сақлаш тизимини молиялаштиришда бир қатор самарадорликларга эришишни
таъминлайди, деб ўйлаймиз. Ушбу ҳолатни биз янада соддароқ ифодалаш
мақсадида 2 ва 3-расм маълумотларидан фойдаланишимиз мумкин. Тиббиѐт
муассасаларини молиялаштиришда эътиборни белгиланган харажатларни
бажаришга эмас, балки ушбу маблағларни бевосита инсон соғлиғи бош мезон
сифатида олинган фаолиятни самарали таъминлашга йўналтириш зарур

2-расмда келтирилган жараѐнларни шакллантириш ва республикамиз

шароитида жорий этиш муҳим аҳамият касб этади, деб ўйлаймиз. Унга кўра,
бюджетдан ажратилаѐтган маблағлар доирасида аҳоли

саломатлиги

кўрсаткичлари талабларига жавоб беришини таъминлаш, бошқа кўрсатилган
тўловларни амалга оширишда беморларнинг тиббий хизматларни танлаш
имкониятларини

яратиш,

яъни

тиббиѐт

муассасалари

томонидан

кўрсатиладиган тиббий хизматлар бозорида рақобат муҳитини кучайтириш
зарур. Натижада, сарф этилаѐтган молиявий ресурслардан мақсадли
фойдаланиш ва хизматлар билан улар орасида ўзаро боғлиқлик даражасини
ошириш орқали самарадорликка эришилади ҳамда тизимни молиявий
ресурслар билан таъминлаш жараѐнлари такомиллашади. Пировардида,
аҳолининг ўртача умр кўриши ошиб, болалар ўртасида ўлим турли юқумли
касалликлар даражаси ва бошқа шу каби кўрсаткичлар оптималлашади.


3-расм. Соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштиришнинг

замонавий модели

5

*ЖБТФ – фуқароларнинг жамғариб бориладиган тиббий фонди.

4

Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

5

Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

Тўловлар

Бюджет

Тиббиѐт

муассасаси


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

6

Яна шуни таъкидлаш жоизки, республикамизда меҳнатга лаѐқатли аҳоли

1991 йилда 49,1 фоизни ташкил этган бўлса, 2009 йилда 60,3 фоизга етган. Шу
жумладан, ушбу кўрсаткичнинг асосий қисмини ўртача 27 ѐшга тўлганлар
улушига тўғри келади

6

.

Шу боисдан соғлиқни сақлашга қаратилган молиявий маблағларни

йўналтиришда, айниқса, ўсмирларга тиббий хизмат кўрсатишда ҳам молиявий,
ҳам ижтимоий самарадорликка эришиш лозим. Зеро, мамлакат иқтисодий
барқарорлигини таъминлашда мазкур фаолият билан боғлиқ кўрсаткичлар
муҳим ҳисобланади.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, соғлиқни сақлаш муассасаларини

молиялаштиришни такомиллаштиришда ишлаб чиқилган ва илмий тавсиялар
сифатида таклиф этилган чора-тадбирларни амалиѐтда қўллаш ўзининг
самарали натижасини беради.

6

Каримова Д., Тищенко Е. Потенциал системы здравоохранения и образования для роста качества жизни

населения. // Бозор, пул ва кредит, 2011. – № 2(165). – Б.30-33.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов