Тенденции развития пенсионной системы в странах Евросоюза: направления применения в Узбекистане

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
124-133
35
6
Поделиться
Рахмонов, Д. (2015). Тенденции развития пенсионной системы в странах Евросоюза: направления применения в Узбекистане. Экономика и инновационные технологии, (3), 124–133. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8353
Д Рахмонов, Университет мировой экономики и дипломатии

к.э.н

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В этой статье были изучена становления и развития, исследованы опыт стран ЕС. На основе исследований подход был разработан рекомендаций, которые могут быть использованы в Узбекистане.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Д.А. Рахмонов,

и.ф.н. ЖИДУ

ЕВРОПА ИТТИФОҚИ МАМЛАКАТЛАРИДА ПЕНСИЯ ТАЪМИНОТИ

ТИЗИМИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ: ЎЗБЕКИСТОНДА

ҚЎЛЛАШ ЙЎНАЛИШЛАРИ

В этой статье были

изучена

становления и развития, исследованы опыт

стран ЕС. На основе исследований подход был разработан рекомендаций,
которые могут быть использованы в Узбекистане.

This article has studied the formation and development, studied the experience

of the EU countries. Based on the research approach were developed
recommendations that can be used in Uzbekistan.

Калитли сўзлар:

пенсия таъминоти, пенсия суғуртаси, ижтимоий

суғурта, молиялаштириш


Замонавий иқтисодиёт шароитида ижтимоий ҳимоя институтининг бир

бўғини сифатида пенсия тизими вужудга келди. Инсонларнинг ўртача умр
кўриши, меҳнатга лаёқатлиларга нисбатан аҳоли сонининг сезиларли
ўсаётганлиги ҳамда ҳаёт кечиришнинг ижтимоий мезонлари тўхтовсиз
ўсаётганлиги сабабли ижтимоий сиёсатнинг барча соҳаларида, жумладан,
пенсия таъминоти тизимидаги жараёнларни такомиллаштиришни тақозо этади.

Хусусан, иқтисодиётнинг либераллашиши ва бозор муносабатлари

кенгаяётган айни пайтда кучли ижтимоий сиёсат юқори долзарблик касб
этмоқда. Бу хусусида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов
«Аҳолининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш ислоҳотларнинг барча босқичида
асосий йўналиш бўлиб ҳизмат қилади. Бу ислоҳотларимизга асос қилиб олинган
беш тамойилдан биридир. Биз бундан кейин ҳам шу тамойилга таянган ҳолда
иш олиб боришимиз керак», - дея алоҳида таъкидлайди [1].

Пенсия тизими ижтимоий ҳимоянинг муҳим унсурларидан бири

ҳисобланади. Иқтисодиётда мазкур тизим муҳим функцияларни бажаради, улар
қуйидагилар. Биринчидан, қарилик чоғида камбағалликдан ҳимоя қилади.
Иккинчидан, меҳнат фаолияти тугаши билан кафолатланган даромадни тақдим
этиб, иш ҳақига боғлиқ равишда маълум қийматга эга бўлади. Учинчидан,
мазкур даромад келажакда инфляция натижасида турмуш фаровонлигини
пасайишига йўл қўймайди.

Шу ўринда, қайд этиш лозим мамлакатимизда 1993 йил 3 сентябрда қабул

қилинган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида” Ўзбекистон
Республикаси қонуни билан давлат пенсияларининг қуйидаги турлари
белгиланади (2-модда).

ёшга доир пенсия;

ногиронлик пенсияси;

боқувчисини йўқотганлик пенсияси.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Мазкур пенсия таъминоти тизими доирасида ёшга доир пенсияни

такомиллаштириш масалалари долзарблик касб этмоқда.

Бугунги кунда мамлакатимизда 60 ёшдан ошганлар сони 2 миллион 873

мингдан кўпроқ кишини ташкил этади. Мустақиллик йилларида халқимизнинг
ўртача ёши 1990 йилдаги 67 ёшдан 73,5 ёшга, аёллар ўртасида эса 75,8 ёшга
етди [2].

Таъкидлаш лозим, пенсия ёшидаги аҳолининг ошиб бориши билан пенсия

таъминоти тизимида ҳар томонлама ўйланган ислоҳотларни амалга ошириш
лозим. Бошқача айтганда 2015 йилни “Кексаларни эъзозлаш йили” деб
номланишининг ўзи масаланинг нақадар долзарб эканлигини англатади. Бу
борада эса, синовдан ўтган илғор тажрибаларни тадқиқ этиш ва шу асосда чора-
тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқиш долзарб ҳисобланади.

Пенсия таъминоти тузилмавий жиҳатларига ва унинг хусусиятларига

хорижий олимлар томонидан турли илмий қарашлар мавжуд. Уларда мазмунан
баъзи фарқлар кузатилсада, моҳиятан уйғунликни кўриш мумкин.

Т.Емельянова пенсия таъминотининг шаклланишини қуйидаги турларга

ажратади [3]:

Биринчидан, меҳнатга лаёқатсиз аҳоли қатламини яшаш минимуми ва

моддий жиҳатдан таъминлаш. Камбағаллик оқибатларини баратараф этиш,
меҳнат қилиш имкониятидан қатъи назар ижтимоий тенгликни сақлаб туриш.

Иккинчидан, аҳолининг даромадларига мувофиқ пенсия таъминотини

амалга оширилишида пенсионернинг шахсий меҳнат улушини ҳисобга олиш.

Учинчидан, шахсий ташаббусга асосланган пенсия таъминоти.
А.Ижаев пенсия таъминоти тизимини классификацияларга ажратишда

қуйидаги омилларга эътибор қаратиш лозим, дея таъкидлайди [4]:

пенсия тўловлари ва бадалларини ҳисоблаш методи асосида;

пенсия фондининг функционал (тақсимлаш ва жамғармавий) жиҳати

асосида;

сон ва шакл жиҳатидан, биринчидан – ижтимоий пенсия, иккинчидан,

тақсимлаш тизими, учинчидан, жамғармавий тизими, тўртинчидан, ихтиёрий
жамғарма тизими.

Умуман олганда пенсия тизимини такомиллаштиришда ривожланган

мамлакатлар тажрибаларини тадқиқ этиш, уларнинг ўзига хос тажрибаларини
ҳисобга олган ҳолда соҳани ривожлантиришнинг янгича методологик
асосларини яратиш зарурияти туғилади.

Қайд этиш лозим, пенсия таъминотининг муҳим хусусиятларидан бири –

мажбурий ва ихтиёрий шаклларга ажратилишида. Пенсия таъминотининг
мажбурий шакллари тақсимот ва жамғармавий услубиятлар орқали намоён
бўлса, ихтиёрий пенсия таъминоти шахсий ёки иш берувчи томонидан амалга
ошириладиган тизимни ўзида ифода этади.

Пенсия таъминоти тизимининг бундай гуруҳларга ажратишнинг асосий

сабабларидан бири – бу ижтимоий ҳимоянинг ташкил этиш ва унинг
функциялари бажарилиши юзасидан вужудга келган. Бошқача айтганда,
Бевериж ва Бисмарк моделларининг хусусиятларидан келиб чиқади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

Тадқиқотлар

асосида

таъкидлаш

мумкин,

Европа

Иттифоқи

мамлакатларида шакллантирилган пенсия таъминоти тизимини икки йирик
моделга ажратиш мумкин (1-жадвалга қаранг):

пенсия таъминотининг (миллий) универсал тизими;

суғурта муносабатлари асосида шакллантирилган суғуртавий пенсия

тизими.

1-жадвал

Пенсия таъминоти тизимининг муҳим хусусиятлари [5]

Суғуртавий тизим

Универсал тизим

1

2

3

Таъминланганлик
даражаси

Стандарт

Минимал

Пенсия

таъминоти

шакли

Аввалги

шакллантирилган

даромадларга

асосланган

пенсия

Аввалги

даромадларга

асосланмаган пенсия

Молиялаштириш

Суғурта асосида

Солиқлар асосида

Пенсия таъминотидан
фойдаланишнинг
дастлабки шарти

Суғурта муассасасига аъзолик

Мамлакатда

яшаш

ёки

фуқаролик

Ташкилий шакли

Ўз-ўзини бошқарувчи суғурта
фондлари

Давлат муассасалари


Қайд этиш лозим, Европа Иттифоқи мамлакатларининг ижтимоий соҳа

бюджетининг 60 фоиз маблағлари суғурта ажратмалари ҳисобидан шаклланади
[4].

Бу эса ўз ўрнида, пенсия таъминотини амалга оширишда ижтимоий суғурта

муносабатларининг шаклланганлик даражасини англатади. Сабаби, хорижий
тажрибада ижтимоий соҳа фаолиятини ташкил этишда суғурта муносабатлари
етакчи ўринни эгаллайди. Қолаверса, пенсия таъминотини ижтимоий соҳанинг
йирик бўғинларидан бири эканлиги ҳамда унинг ривожланиш босқичлари
борасида турли фикрлар мавжуд.

Европа Иттифоқи мамлакатларида суғуртавий пенсия таъминоти тизими

қуйидаги тамойиллар асосида шаклланди:

иқтисодий фаол аҳолини суғурталаш;

пенсия тўловларини ишчилар ва суғурталанганларнинг суғурта

бадаллари ҳисобидан молиялаштириш;

амалга оширилаётган пенсия тўловларининг суғурталанувчининг

аввалги даромадлари ва суғурта стажига боғлиқлиги.

Ушбу механизмдан Европанинг Германия, Франция, Италия, Испания ва

Греция каби мамлакатларида кенг фойдаланилди.

Мазкур мамлакатларда пенсия таъминоти тизими ягонa концепция асосида

фаолият юритсада, уларнинг баъзи фарқли жиҳатлари мавжуд. Хусусан,
молишлаштириш, ташкилий тузилма ва функционал вазифалари шулар
жумласидандир. Шу боисдан, суғуртавий пенсия модели Европа Иттифоқи
мамлакатларида аралаш шаклларда намоён бўлади. Масалан, тақсимлаш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

(мажбурий суғурта пенсияси), қўшимча пенсия дастурлари (Франция ва
Испания) тақсимот пенсия тизими шаклида амалга ошади, тўловларни капитал
қўйилмаларга йўналтириш (Нидерландия).

Моҳиятан бир-биридан фарқли тарзда юзага келган бўлсада, лекин

амалиётда улар ўзаро аралаш ҳолда ҳам амалга ошади. Европа Иттифоқи
мамлакатларида тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида ушбу
икки моделнинг интеграциясини кузатиш мумкин. Жумладан, бир қатор
мамлакатларда универсал пенсия таъминоти тизимлари вужудга келиб, амалга
ошаётган туб иқтисодий ўзгаришлар суғуртавий пенсия таъминотини юзага
келишига имкон бермоқда. Ёки қўшимча пенсия таъминоти тизимининг
мажбурий (Буюк Британия) шакли жорий этилиши кабилар бунга мисол бўлади.

Жаҳон тажрибасида ҳеч бир давлатда тўлиқ жамғариладиган ёки

тақсимланадиган пенсия таъминоти мавжуд эмас. Қайд этиш лозим, барча
пенсионерларнинг яшаш минимумини таъминлашга қаратилган тадбирларни
такомиллаштириш натижасида пенсия таъминотининг умумийликка эга
бўлаётганлигини кўрамиз.

Умуман олганда, жаҳон тажрибасида пенсия таъминоти тизимини назарий

жиҳатдан икки йирик гуруҳга ажратилади [6]:

1.

Ўрнатилган тўлов тизими (Defined Benefit - DB).

2.

Ўрнатилган бадал тизими (Defined Contribution - DC).

Ўрнатилган тўлов тизимида пенсия таъминоти иштирокчилари муайян

ҳажмдаги пенсия ва нафақалар билан таъминланиши кафолатланади. Мазкур
ҳолатда тўлов миқдори актуар ҳисоблар ёрдамида охирги йилдаги меҳнат
фаолияти учун иш ҳақлари ва олдинги стажи асосида ҳисобланади. Пенсия
тўлови пенсионернинг умри давомида аннуитет шаклда амалга оширилиб
борилади.

Ўрнатилган бадал тизимида пенсия тўловининг миқдори олдинги тўланган

бадалларнинг ҳажмига боғлиқ бўлади. Бу борада, ушбу турдаги пенсия
фондининг маблағларидан инвестицион фаолият ёрдамида олинган даромадлар
ҳам пенсия миқдорини ошириши мумкин ёки аксинча. Мазкур тизимда ҳар бир
иштирокчи алоҳида ҳисобрақамга эга бўлади ва унда бадаллар жамғариб
борилади. Ушбу тизимнинг фарқли хусусиятларидан бири пенсия тўловларини
олишда рискнинг мавжудлигидир.

Фикримизча, пенсия таъминоти тизими функцияларидан келиб чиқиб

айтиш мумкин, мамлакатда яратилган иқтисодий қийматни тақсимлаш
(ўрнатилган тўлов тизими), жамғариш (ўрнатилган бадал тизими) жараёнлари
юзага келади. Шу боисдан, пенсия таъминоти тизимини ривожлантиришда
мазкур унсурларни инобатга олиш мақсадга мувофиқдир.

Тадқиқотлар асосида таъкидлаш лозимки, пенсия таъминотини қуйидаги

классификация ёрдамида янада ойдинлаштириш мумкин:

давлат мажбурий пенсия таъминоти;

қўшимча пенсия таъминоти тизими, хўжалик субъектлари томонидан

ишчи-ходимлари учун пенсия суғуртасини тўлаш орқали юзага келади;

шахсий суғуртавий пенсия дастурлари.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Қайд этиб ўтилган уч табақали пенсия таъминоти тизими Европа Иттифоқи

мамлакатлари учун характерли бўлиб, уларни ташкил этувчи қуйидаги
тамойилларни қайд этиш мумкин:

пенсия таъминоти тизимини аҳолини қамраб олиш миқёси;

пенсия тўловларини олишда мавжуд бўлган шартлар;

молиялаштириш манбалари ва тамойиллари.

Масалан, ҳозирги кунда Буюк Британияда пенсия таъминоти хизматининг

аҳолини қамраб олиш даражаси қуйидагича [7]:

давлат мажбурий пенсия таъминоти – 65 фоиз;

қўшимча пенсия таъминоти тизими (хўжалик субъектлари томонидан

таъминланадиган пенсия суғуртаси) – 25 фоиз;

шахсий суғуртавий пенсия таъминоти – 10 фоиз.

Пенсия таъминотининг муҳим жиҳатларидан бири – бу аҳолини қамраб

олиш миқёси. Шу боисдан, универсал пенсия таъминоти тизими мамлакатда
доимий истиқомат қилувчи аҳолини таъминланишини назарда тутса, бундан
ташқари, Дания ва Нидерландия каби давлатларда нафақат доимий яшовчи ўз
фуқароларини, балки доимий яшовчи бошқа давлат фуқароларини ҳам яшаш
даврида қамраб олишни кўзда тутади.

Тадқиқотлар натижасида, таъкидлаш мумкин пенсия таъминоти аҳоли

қамраб олиши нуқтаи назаридан уч қисмга бўлинади: биринчидан, пенсия
суғуртаси фақат шартнома асосида фаолият кўрсатувчи кишиларни назарда
тутади (Дания ва Швеция). Иккинчидан, шартнома асосида ишловчилардан
ташқари ўз хусусий фаолиятига эга бўлганларни қамраб олади (Австрия,
Италия ва Нидерландия). Учинчидан, барча банд бўлган аҳолини пенсия
таъминотини ўзида ифода этувчи тизим (Франция, Буюк Британия ва Швеция).

Фикримизча, пенсия таъминоти тизимини мамлакатдаги пенсионерларни

қамраб олишида баъзи мураккабликлар юзага келади. Булар сирасига
қуйидагиларни киритиш мумкин:

меҳнатга лаёқатли аҳолининг ўлим кўрсаткичларининг юқори бўлиши;

аҳолининг меҳнатга лаёқатсиз қисмининг катта улушни ташкил этиши;

давлат мажбурий пенсия тизими бўйича имтиёзларнинг (асосан ёшга

нисбатан) сезиларли даражада кўп бўлиши;

меҳнатга лаёқатли аҳолининг доимий иш жойига эга бўлишида

муаммоларнинг юзага келиши;

иқтисодиётда норасмий иш ҳақларининг сезиларли даражада кўпайиб

кетиши.

Фикримизча, келтирилган биринчи икки муаммонинг вужудга келишида

ижтимоий соҳанинг бошқа бир бўғини – соғлиқни сақлаш тизими муҳим рол
ўйнайди. Бошқача айтганда, оптимал тиббий хизматларни ривожлантириш
натижасида аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги узаяди. Бу эса ўз ўрнида,
пенсия таъминоти тизимида амалий тадбирларни жорий этишни тақозо этади.

Нидерландиянинг

саломатлик

институти

томонидан

ўтказилган

тадқиқотларга кўра, вазни оғир ва зарарли одат (спиртли ичимликлар истеъмол
қилиш, тамаки маҳсулотлари чекиш ва шу каби)ларга эга бўлган кишилар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

бундай жиҳатлари бўлмаган соғлом кишиларга нисбатан иқтисодиёт учун мос
равишда 46-91 минг АҚШ доллари миқдорида кам харажатли бўлади. Сабаби,
улар пенсия ёшига етмай вафот этишлари юқори, давлатнинг тиббий
хизматларидан фойдаланмаслиги каби омиллар билан изоҳланади [8].

Ушбу кўрсаткич масаланинг бир жиҳати бўлса, иккинчидан демографик

муаммоларни юзага келтиради. Яъни меҳнатга лаёқатлилар билан пенсионерлар
ўртасидаги нисбатнинг ортишига олиб келади. Мазкур муаммолар натижасида
Европада ушбу нисбат 1:1,5 (меҳнатга лаёқатлилар:пенсионерлар)ни ташкил
этади. Учинчидан, ўртача умр кўриш давомийлигининг бир йилга узайиши
ЯИМга нисбатан харажатларни 1 фоизга ортишига шароит яратади. Шу билан
бирга, ушбу маблағларнинг 75 фоизи инсон умрининг охирги йилларида тиббий
хизматлар учун сарфланади [9].

Фикримизча, пенсия таъминоти тизимининг қамраб олиш миқёсини

ошириш учун амалга оширилган тадбирларни кенг кўламли шаклда ислоҳ
қилишини тақозо этмоқда. Хусусан, аҳоли соғлиги кўрсаткичларини ошириш,
соғлом турмуш тарзини шакллантириш бюджет маблағларининг ошиши билан
боғлиқ бўлса, бунинг натижасида умр кўришнинг 1 йилга узайиши пенсия
ёшига етган аҳолининг сони ошишига замин яратади. Бу эса ўз ўрнида, пенсия
ёшидаги аҳолининг ҳам моддий эҳтиёжларини, ҳам тиббий хизматларга бўлган
талабини таъминлаш заруратини келтириб чиқаради.

Қайд этилган мураккабликларни баратараф этишда Европа Иттифоқи

мамлакатлари бир қатор чораларни қўлламоқда. Хусусан, Буюк Британия 2008
йил февралда қабул қилинган “Соғлиқни сақлаш” кодексига кўра “масъулият
мезони” жорий қилинди. Унга кўра, зарарли одатлар ва шу каби соғлиққа
кескин таъсир ўтказувчи омиллар натижасида касалланганларга охирги
навбатда тиббий хизмат кўрсатилиши татбиқ этилди. Соғлиқни сақлаш
тизимида давлат харажатларини жисмонан соғлом инсонларга йўналтиришни
назарда тутди. Бундан кўзланган мақсад, пенсионерларнинг турмуш тарзи
сифатини оширишдир [9].

Қайд этиш лозим, иқтисодий тангликлар кескинлашаётган бир вазиятда

меҳнат бозорида нобарқарорликлар юзага келмоқда. Натижасида эса, иш билан
банд бўлганларнинг доимий ёки тўлиқ ишга эга бўлмаётганлиги пенсия
таъминоти фондларига ижтимоий тўловлар динамикасига ҳам сезиларли таъсир
кўрсатмоқда.

Хусусан, Европа Иттифоқи 15дан ортиқ мамлакатларида вақтинчалик ишга

эга бўлаётганлар 25 фоизни ташкил этса, тўлиқсиз иш кунида ишловчилар
улуши эса 20 фоизни ташкил этмоқда [10]. Бу эса ўз навбатида,ижтимоий
суғурта фондларига келиб тушувчи маблағларнинг камайишига сезиларли
таъсир кўрсатмоқда.

Натижада, пенсия таъминоти тизимида давлат харажатлари улушининг

ўсиш тенденцияларини кузатиш мумкин. Масалан, шартли пенсия ҳисобрақами
тизими амал қилувчи Италия, Польша ва Швеция каби давлатларда давлат
харажатларининг кескин ўсмаётганлигини кузатамиз. Бунда мавжуд пенсия
таъминоти институтининг шаклланганлиги муҳим аҳамиятга эга эканлигини
кўриш мумкин (1- ва 2-жадвалларга қаранг).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

Олиб борилган тадқиқотлар асосида, таъкидлаш лозим иқтисодий ва

демографик ўзгаришлар сезиларли даражада юз бераётганлиги пенсия
таъминоти қамрови миқёсига ҳам таъсир кўрсатмоқда. Шу боисдан, пенсияга
чиқиш ёшининг қандай белгиланиши муҳим ҳисобланади. Баъзи Европа
Иттифоқи давлатларида пенсия ёшига етгандан сўнг ҳам иш фаолиятини давом
эттириш ҳолатларига рухсат берилган. Бу эса, пенсия ёшидан ўтгандан кейинги
меҳнат фаолияти пенсия миқдорини оширишга хизмат қилиши мумкин.
Масаланинг иккинчи жиҳати, баъзи ҳолларда меҳнатга лаёқатлилар билан
пенсионерлар ўртасидаги нисбатнинг ошишига сабаб бўлади.

2-жадвал

Европа Иттифоқи мамлакатларида пенсия таъминоти тизимига давлат

харажатлари[13]. ЯИМга нисбатан фоизда

т/р

Мамлакатлар

2010

2015

2020

2030

2040

2050

2060

1

2

3

4

5

6

7

8

9

1.

Австрия

14,1

14,4

15,1

16,7

16,5

16,4

16,1

2.

Белгия

11,0

11,9

13,1

15,5

16,5

16,7

16,6

3.

Чехия

9,1

8,6

8,7

8,9

9,7

11,0

11,8

4.

Дания

10,1

10,4

10,8

10,7

10,3

9,6

9,5

5.

Эстония

8,9

7,8

7,7

8,2

8,1

8,0

7,7

6.

Финлндия

12,0

12,8

14,0

15,6

15,2

14,9

15,2

7.

Франция

14,6

14,4

14,4

14,9

15,2

15,1

15,1

8.

Германия

10,8

10,5

10,9

12,0

12,7

13,0

13,4

9.

Греция

13,6

14,1

13,7

14,1

14,9

15,4

14,6

10.

Венгрия

11,9

11,9

11,5

11,1

12,1

13,5

14,7

11.

Ирландия

7,5

8,3

9,0

9,0

10,0

11,4

11,7

12.

Италия

15,3

14,9

14,5

14,5

15,6

15,7

14,4

13.

Люсембург

9,2

9,9

10,8

14,0

16,5

18,1

18,6

14.

Нидерландия

6,8

6,8

7,4

9,1

10,4

10,4

10,4

15.

Польша

11,8

10,7

10,9

10,9

10,3

10,0

9,6

16.

Португалия

12,5

13,3

13,5

13,2

13,1

13,1

12,7

17.

Словакия

8,0

8,1

8,6

9,5

10,6

12,2

13,2

18.

Словения

11,2

11,8

12,2

13,3

15,8

17,9

18,3

19.

Испания

10,1

10,4

10,6

10,6

12,3

14,0

13,7

20.

Швеция

9,6

9,7

9,6

10,1

10,2

9,9

10,2

21.

Буюк Британия

7,7

7,4

7,0

7,7

8,2

8,2

9,2

22.

ЕИ27

10,8

10,9

11,1

11,9

12,6

13,1

13,2


Қайд этиш лозим, замонавий иқтисодиёт шароитида туғилишлар сонининг

сезиларли камайиши ва ўртача умр кўриш давомийлигининг узайиши
натижасида пенсия таъминоти тизимида мураккабликлар юзага келмоқда.
Хусусан, Европада 65 ёшдан ошганлар аҳолининг 16 фоизини ташкил этса
(2013 йил январ ҳолатига 18,2 фоиз [11]), БМТнинг тадқиқотларига кўра ушбу
кўрсаткич 2030 йилгача 25 фоизга, 2050 йилга бориб эса 28 фоизга етади.
Ҳозирги кунда Европада 65 ёшдан ҳар бир кишига 4 та меҳнат қилувчилар
тўғри келса, 2050 йилга бориб мазкур рақам Буюк Британияда 2,4ни, Францияда
2.3ни ташкил этса, Германия ва Италияда бир мунча мураккаб вазият юзага
келиб, мос равишда 2 ва 1,5ни ташкил этади[12].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

Пенсия таъминоти тизимида пенсия ёшини ошириш орқали баъзим

муаммоларни ҳал этиш тенденциялари ЕИ мамлакатларида кузатилмоқда.
Хусусан, Франция қуйи палатаси томонидан тасдиқланган пенсия
ислоҳотларида пенсия ёши 2018 йилга бориб 60 дан 62 га оширилиши
белгиланди. Бу билан эса, тўлиқ пенсия олиш ҳуқуқи 65 дан 67 га етказилади
[14].

1960-2000 йиллар мобайнида Европа Иттифоқида ўртача умр кўриш

давомийлиги 4 йилга узуайган бўлса, 2060 йилгача бўлган даврда ушбу
кўрсаткич эркакларда 8,5 йилни, аёлларда 6,9 йилни ташкил этади. Шунингдек,
туғилишларла сони ҳар бир аёлга тўғри келувчи 2,1 та туғилиш мезонидан ҳам
кам бўлмоқда. Масалан, ушбу кўрсаткичнинг энг юқори даражаси Францияда
2,0 ни ташкил этмоқда. ЕИ бўйича ўртача кўрсаткич эса, 1,4 бўлмоқда. Мазкур
кўрсаткич Ўзбекистонда 2,5 тага тўғри келмоқда[15].

ЕИ мамлакатларида юзага келаётган бу каби мураккабликлар ижтимоий

соҳада молиявий қийинчиликларни юзага келишига таъсир этмоқда. Бу эса ўз
ўрнида, пенсия таъминоти тизимига давлат харажатлари ҳажмини ошишига
олиб келмоқда (3-жадвалга қаранг). Хусусан, пенсия ёшидаги аҳолининг
жамига нисбатан улуши ошаётганлиги тизимда нобарқарорлик омилини акс
эттирса, иккинчи томондан ёши катта аҳолининг тиббий хизматларга бўлган
эҳтиёжи 2 баробардан зиёд ошади. Бу эса, ижтимоий соҳанинг ривожланишида
комплекс молиявий ислоҳотларни талаб этади.

Фикримизча, пенсия таъминоти тизимида ислоҳотларни амалга оширишда

белгиланадиган пенсия ёши энг муҳим кўрсаткичлардан биридир. Бозор
иқтисодиётининг ривожланиши билан ушбу тизимда ўтказиладиган
ислоҳотларга нисбатан аҳолининг сезувчанлиги ошиб боради. Шу нуқтаи
назардан, ижтимоий ҳимоянинг мазкур йўналишида янги методологик
услублардан фойдаланиш ёки қўшимча ижтимоий ҳимоя механизмларини
жорий этиш зарурати туғилади.

Пенсия таъминоти тизимида ислоҳотларни амалга оширишда қуйидаги

омилларга эътиборни қаратиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.

1.

Пенсия таъминотини қамраб олиш кўрсаткичлари.

2.

Пенсия таъминоти тўловларининг мослашувчанлиги (инфляция ва сотиб

олиш қобилиятини инобатга олган ҳолда).

3.

Пенсия фондларига бадалларни тўловчиларнинг улушларига мос

равишда тўловларни амалга ошириш.

4.

Пенсия таъминоти тизимида даромадлар олишни диверсификациялаш

(давлат ва хусусий суғуртавий).

Ўзбекистонда пенсия таъминоти тизимининг мажбурий шакллари амал

қилади. Бунда давлат пенсия таъминоти ва фуқароларнинг жамғариб
бориладиган пенсия таъминоти институтларини қайд этиш зарур. Давлат пенсия
таъминотига иш ҳақига эга бўлган фуқаролар томонидан тўланадиган мажбурий
суғурта бадали ставкасини оптимал даражада белгилашда халқаро тажрибадан
фойдаланиш муҳимдир. Бунда мавжуд муаммоларнинг юзага келиш шарт-
шароитлари ва омилларини инобатга олиб қўшимча чора-тадбирларни жорий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

этиш лозимдир. Бошқача айтганда, пенсия таъминоти тизимини аҳолини қамраб
олиш даражаси кўрсаткичларини ривожлантириш долзарблик касб этади.

Шу билан бирга, пенсия таъминоти тизими қамраб олиш имкониятларини

баҳолаш унинг жозибадорлигини оширувчи кўрсаткичларга алоҳида эътиборни
қаратиш лозим, деб ўйлаймиз. Бу эса ўз ўрнида, тизим фаолиятини янада аниқ
шакллантириш ва такомиллаштиришга шароит яратувчи тизимни баҳолаш
мезонлари билан изоҳланади. Улар сирасига қуйидагиларни киритиш мумкин:

ижтимоий ҳимоянинг минимал мезонининг халқаро стандартларини

инобатга олиш;

мажбурий ижтимоий суғурта ривожланиши билан боғлиқ муаммоларни

тизимлашган ҳолда ҳал этиш;

мажбурий ижтимоий суғуртанинг ҳуқуқий-меъёрий базанинг тўлиқлиги

ва барқарорлиги;

суғурта тарифларининг илмий асосланганлиги;

суғурта бадалларининг йиғилувчанлигини ошириш;

суғурталовчилар томонидан суғурта тўловларини амалга оширишдаги

узилишларнинг бўлмаслиги;

белгиланган пенсия миқдорини манфаатдор томонидан текшириш

имконининг мавжудлиги;

мажбурий ижтимоий суғурта захирасининг асосланганлиги ва

фойдаланиш самарадорлиги.

Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимизда ижтмиоий ҳимоя институтини

такомиллаштиршда, дастлаб молиявий ислоҳотларга эътиборни қаратиш
муҳимдир. Бу борада эса, пенсия таъминоти тизими соҳанинг етакчи
бўғинларидан бири бўлиб ҳисобланади. Шу боисдан, пенсия таъминоти
тизимини такомиллаштиришда қайд этиб ўтилган фикр ва мулоҳазаларни
инобатга олиш муҳим хусусиятга эга, деб ўйлаймиз.

Фойданилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И.А. Ўзбекистон ХХI асрга интилмоқда. – Т.: Ўзбекистон,

1999.- 18-19-б.

2.

Каримов И.А. Мамлакатимизни демократик янгилаш ва модернизация

қилишга қаратилган тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириш – бош
мақсадимиздир. Халқ сўзи 6 декабр 2014 йил

3.

Емельянова Т.В. Финановое обеспечение пенсионных систем в странах

ЕС и России//Финансы. – Москва, 2008. - №10. – С. 64.

4.

Ижаева А.Р. Концепция развития пенсионной системы Российской

Федерация в посткризисный период: автореф. … к.э.н. – Москва: ФГБОУ ВПО
Гос. Унив. Управ..2013. – 31 с.

5.

Old age in Europe. Luxemburg, 2001. P.5.

6.

Ижаева А.Р. Концепция развития пенсионной системы Российской

Федерация в посткризисный период: автореф. … к.э.н. – Москва: ФГБОУ ВПО
Гос. Унив. Управ..2013. – 31 с.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

7.

Волков Я Моделирование пенсионных реформ и оценка неявного

пенсионного долга//Вопросы экономики. –Москва, 2009. - №4. – С. 113-127.

8.

Данишевская И.В. Модели создания пенсионного капитали за

рубежом//Бизнес. Образование. Право, Вестник Волгоградского института
бизнеса, - 2010. - №3 (13). – С. 43-52.

9.

Каледина А., Горелик О. От здоровых людей сплошной вред//Известия.

– Москва, 2008 (8 февраль). - №22. – С.9,

10.

Хмыз

О.В.

Пенсионная

реформа

и

демографическая

ситуация//Финансы и кредит. – Москва, 2008. - №30(318). – С.54-61.

11.

Dynamic Social Security for Europe: A social model for recovery and

growth // Social Policy Highlight. Geneva: International social security association,
2010. - № 11. - P. 2.

12.

Eurostat regional yearbook 2014. P. 30.

13.

Недосекин А., Могилко С.. Реформирование система пенсионного

обеспечения: мировой опыт:

http://pensionreform.ru/58599

- интернет манбаси

асосида тайёрланган.

14.

http://dx.doi.org/10.1787/888932907927

маълумотлари

асосида

муаллиф томонидан тайёрланган

15.

Муравлева Т.В. Новые подходы к определению пенсионного

возраста//Финансы и кредит. – Москва, 2011. - №43(475). – С.2-6.

16.

Social Policy Highlight. International Social Security Association, 2010.

- №11. - P.2. (

www.issa.int

)

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Узбекистон XXI асрга интилмокда. - Т.: Узбекистон, 1999.- 18-19-6.

Каримов И.А. Мамлакатимизни демократии янгилаш ва модернизация килишга каратилган тараккист йулимизни катъият билан давом эттириш - бош максадимиздир. Халк сузи 6 декабр 2014 йил

Емельянова Т.В. Финановос обеспечение пенсионных систем в странах ЕС и России//Финансы. - Москва, 2008. - №10. - С. 64.

Ижасва А.Р. Концепция развития пенсионной системы Российской Федерация в посткризисный период: автореф. ... к.э.н. - Москва: ФГБОУ ВПО Гос. Унив. Управ..2013. - 31 с.

Old age in Europe. Luxemburg, 2001. P.5.

Ижасва А.Р. Концепция развития пенсионной системы Российской Федерация в посткризисный период: автореф. ... к.э.н. - Москва: ФГБОУ ВПО Гос. Унив. Управ..2013. - 31 с.

Волков Я Моделирование пенсионных реформ и оценка неявного пенсионного долга//Вопросы экономики. -Москва, 2009. - №4. - С. 113-127.

Данишевская И.В. Модели создания пенсионного капитали за рубежом//Бизнес. Образование. Право, Вестник Волго1радского института бизнеса, - 2010. - №3 (13). - С. 43-52.

Каледина А., Горелик О. От здоровых людей сплошной вред//Известия.

- Москва, 2008 (8 февраль). - №22. - С.9,

Хмыз О.В. Пенсионная реформа и демографическая

ситуация//Финансы и кредит. - Москва, 2008. - №30(318). - С.54-61.

Dynamic Social Security for Europe: A social model for recovery and growth // Social Policy Highlight. Geneva: International social security association, 2010. -№ 11.-P. 2.

Eurostat regional yearbook 2014. P. 30.

Недосекин А., Могилко С.. Реформирование система пенсионного обеспечения: мировой опыт: http://pensionreform.ru/58599 - интернет манбаси асосида тайёрланган.

http://dx.doi.org/l 0.1787/888932907927 маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланган

Муравлева Т.В. Новые подходы к определению пенсионного возраста//Финансы и кредит. - Москва, 2011. - №43(475). - С.2-6.

Social Policy Highlight. International Social Security Association, 2010.

- №11. - P.2, (www.issa.int)

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов