Хизмат кўрсатиш соҳасида инвестицион фаолиятни тартибга солиш механизми

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
263-270
8
5
Поделиться
Эргашев, Э. (2012). Хизмат кўрсатиш соҳасида инвестицион фаолиятни тартибга солиш механизми. Экономика и инновационные технологии, (2), 263–270. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7951
Э Эргашев, Самаркандский государственный университет

Исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Хизмат кўрсатиш соҳасида инвестицион фаолиятни тартибга солишнинг амалий механизмларини такомиллаштириш учун давлат томонидан тартибга солиши ўз ичига қонунчилик, ижро этиш ва назорат қилиш характеридаги чоратадбирлар тизимини олиши керак ва улар давлат бошқарув органлари томонидан амалга ошириладиган, белгиланган мақсадларга эришишга қаратилган бўлиши зарур.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

1

И.И. Эргашев,

тадқиқотчи, СамДУ

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИДА ИНВЕСТИЦИОН

ФАОЛИЯТНИ ТАРТИБГА СОЛИШ МЕХАНИЗМИ

Хизмат кўрсатиш соҳасида инвестицион фаолиятни тартибга солишнинг

амалий механизмларини такомиллаштириш учун давлат томонидан тартибга
солиши ўз ичига қонунчилик, ижро этиш ва назорат қилиш характеридаги чора-
тадбирлар тизимини олиши керак ва улар давлат бошқарув органлари
томонидан амалга ошириладиган, белгиланган мақсадларга эришишга
қаратилган бўлиши зарур. Масалан, АҚШда 80 мингдан зиѐд турли даражадаги
давлат тузилмалари мавжуд: федерал ҳукумат органлари, штатлар ҳукумати ва
маҳаллий ҳукумат органлари. Уларнинг биргаликдаги бюджети суммаси
ЯММнинг 35 %ини ташкил этади

1

. Шу билан бирга, амалий инвестициялаш

сиѐсатига амал қилиш жараѐнида хизмат кўрсатиш соҳасида амалга
оширилаѐтган инвестицион жараѐнларни тартибга солишда ушбу таркибий
тузилмада юқори даражадаги рақобатдошликни таъминлаш мақсадида
давлатнинг вазифалари қуйидагилардан иборат бўлиши керак:

ҳуқуқий асосларни яратиш ва ҳуқуқий нормаларга амал қилиниши

устидан назоратни амалга ошириш давлат ва инвестицион фаолиятнинг турли
иштирокчилари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик жараѐнида хизмат кўрсатиш
соҳаси хўжалик субъектларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш
бозорнинг иқтисодий субъектлари манфаатларини ҳимоялашга қаратилган
бўлиши керак;

хизмат кўрсатиш соҳаси хўжалик субъектларининг эркин фаолият

юритиши ва рақобатлашиши учун бозор механизми ва шарт-шароитларини
такомиллаштириш;

хизмат кўрсатиш соҳаси хўжалик субъектларининг инвестицион

жозибадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, айниқса,
мавжуд шарт-шароитларда мустақил равишда самарали фаолият кўрсата
олмайдиганлари учун;

аҳолига хизматлар тақдим этувчи ташкилотларни инновацион

ривожлантириш учун шарт-шароитларни яратиш, бу эса уларга зарурий
рақобатбардошлик муҳитини вужудга келтириш имконини беради ва тармоқ
ичида ҳамда тармоқлараро рақобатни шакллантиришга кўмаклашади;

хизмат кўрсатиш соҳаси хўжалик субъектларини рақобатли

ривожлантириш мезонларини ишлаб чиқиш бўйича чора-тадбирларни
шакллантириш;

хизмат кўрсатиш соҳаси хўжалик субъектлари инвестицон фаолиятини

ривожлантиришда турли даражалардаги вертикал ва горизонтал ўзаро
алоқаларни кенгайтириш.

1

Мартынова М.А. Конкурентоспособность российских предприятий: возможности и угрозы при вступлении в

ВТО. - М.: Научная книга, 2003.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

2

Хизмат кўрсатиш соҳасида содир бўлаѐтган инвестицион жараѐнларни

давлат томонидан тартибга солиш механизмининг таркиби давлат бошқаруви
тамойиллари, вазифалари ва усуллари билан аниқланиши керак. Улар аниқ
мақсадларга эришишга қаратилган бўлиши ва давлат ҳокимияти органлари
томонидан турли босқичларда хизмат кўрсатиш соҳаси хўжалик субъектлари
фаолият юритиши ва ривожланишининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга
олиши керак. Шу билан бирга, хизмат кўрсатиш соҳасида инвестицион
фаолиятни давлат томонидан тартибга солиниши турли шаклларда ҳам амалга
оширилиши мумкин. Бунга ҳуқуқий тартибга солиш бевосита таъсир ўтказиб,
ҳуқуқий тизим орқали амалга оширилади: конституцион, маъмурий, фуқаролик,
меҳнат, жиноий ва бошқалар.

Бунда шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, хизмат кўрсатиш соҳаси хўжалик

субъектлари инвестицион фаолиятларини давлат томонидан тартибга солишда
ушбу таркибий тузилманинг ташкилотлари самарали ривожланиши учун
комплекс ѐндашув амалга оширилганда бозор механизмлари билан чекланган
миқдорда уйғунлашиши лозим. Мамлакатимизда бозор муносабатларининг
ривожланиши шарт-шароитларида ушбу ҳолат алоҳида долзарблик касб этади.

Шу сабабли, хизмат кўрсатиш соҳаси хўжалик субъектлари инвестицион

фаолиятини такомиллаштириш йўналишларини ишлаб чиқиш инвестицион
фаолиятни давлат томонидан самарали тартибга солиш ҳамда амалий
инвестициялаш сиѐсати орқали аниқланиши лозим, у эса иқтисодий, илмий-
техник, жаҳон ҳамжамияти билан маданий алоқалар, хизмат кўрсатиш соҳаси
хўжалик субъектларига инвестицион капитал, шу жумладан хорижий капитал,
жалб қилинишига кўмаклашувчи имкониятлардан рационал фойдаланиш ва
мустаҳкамлашга асосланиши керак.

Мавжуд имкониятларни комплекс таҳлил қилиш, хизмат кўрсатиш соҳаси

хўжалик субъекти томонидан ривожланиш стратегиясини танлаш орқали
бозорнинг янги сегментларини ўзлаштириш, инвестицион стратегияларни
амалга ошириш, хорижий бозорларга чиқиш бўйича энг истиқболли чора-
тадбирларни аниқлаш имкони туғилади. Бунда хизмат кўрсатиш соҳаси
хўжалик субъектининг инвестицион сиѐсатини такомиллаштириш жараѐнида
режалаштирилган тадбирларни амалга оширилишини секинлаштирувчи мавжуд
таваккалчиликни инобатга олиш муҳим ҳисобланади.

Хўжалик субъектини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятларини

таҳлил қилиш, инвестицион фаолиятни ривожлантириш жараѐнида у ѐки бу
ташкилотнинг потенциал имкониятлари ва истиқболларини баҳолаш
мезонларини ишлаб чиқишнинг муҳимлиги стратегик мақсад йўналишда қабул
қилинаѐтган тактик чора-тадбирларни аниқлаб беради, бу эса кучайиб
бораѐтган рақобат шароитида нисбатан самарали ва хизмат кўрсатиш соҳаси
хўжалик субъектларини бозор конъюнктурасига ўз вақтида мослашиш
имконини берувчи бошқарув воситаларини ўзлаштириш имконини беради.

Бизнинг фикримизча, хизмат кўрсатиш соҳаси хўжалик субъектларининг

инвестицион сиѐсатини такомиллаштириш жараѐнида ушбу таркибий тузилма
ташкилотлари фаолият юритиш самарадорлигини оширишнинг истиқболли
йўналишларидан бири бўлиб концессия шартномаларини тузиш ҳисобланади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

3

Шу ўринда таъкидлаб ўтамизки, турли инвестицион лойиҳаларни,

хусусан, хизмат кўрсатиш соҳасида амалга оширишда давлат ва хусусий
капитал ўзаро ҳамкорлигининг турли шаклларига қуйидагиларни киритиш
мумкин: хусусийлаштириш; концессион лойиҳалар; фрэнчайз тизими;
шартномали тизим (шартнома тизими); лизинг.

Хизмат

кўрсатиш

соҳасида

давлат

корхоналарининг

хусусийлаштирилиши

уларни субсидиялаш билан боғлиқ (шу жумладан

инвестициялаш мақсадларида) давлат молиялаштиришини сезиларли даражада
қисқаришига олиб келди. Бунда шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки,
хусусийлаштириш аҳолига турли йўналишлардаги хизматлар тақдим этувчи
алоҳида

ташкилотлар

ўртасидаги

ижтимоий-иқтисодий

табақалашиш

даражасининг кучайишига олиб келди.

Хизмат кўрсатиш соҳасида хусусийлаштириш жараѐнининг амалга

оширилиши ушбу таркибий тузилмада конкрет инвестицион лойиҳаларга
бюджет

маблағларини

тўғридан-тўғри

киритилишидан

инвестицион

жараѐнларни билвосита қўллаб-қувватлаш усулларини қўллаш бўйича қайта
ихтисослашишга олиб келди. Лекин, аҳолига ижтимоий йўналишдаги
хизматлар кўрсатишга ихтисослашган хизмат кўрсатиш соҳасининг бир қатор
ташкилотлари иқтисодий самарадорлиги пастлиги сабабли, уларнинг бир қисми
қайтадан давлат тасарруфига ўтказилди. Зарурий ҳуқуқий асоснинг мавжуд
эмаслиги, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш самарадорлигининг пастлиги
шароитида бундай чора-тадбирларнинг қўлланилиши уларнинг ижтимоий-
иқтисодий ривожланиш даражаси кўрсаткичларининг пасайишини кучайишига
олиб келади.

Фрэнчайз

муносабатлари тизимида хусусий тадбиркор давлатдан тайѐр

объектни муайян келишилган муддатга эксплуатация қилиш учун ва ўзига
даромад олиш ҳамда жалб қилиш эҳтимоли бўлган қўшимча инвестициялар
таваккалчилигини олади. Хизмат кўрсатиш соҳасида давлат ва хусусий
тадбиркорларнинг бундай муносабатларини шакли асосан аввалдан фаолият
юритиб

келаѐтган

хўжалик

субъектларининг

ҳудудларда

(минтақа)

бўлимларини (вакилликларини, ваколатхоналари) очиш ѐки уларнинг алоҳида
компанияларга ажралиб чиқишида қўлланилиши мумкин.

Шартномали

тизимга кўра, келишувга асосан хусусий корхона

қурилишни амалга ошириши, баъзида эса муайян муддат давомида
тасдиқланган молиявий шартларда объектни бошқариши мумкин. Хизмат
кўрсатиш соҳасида давлат ва хусусий капитал ўзаро муносабатларининг ушбу
шаклини стратегик истиқболда қўллаш мумкин бўлади, чунки, ҳозирда давлат
ҳокимияти органлари, молиявий институтлар, хусусий шахслар томонидан
молиявий қўллаб-қувватлашни амалга ошириш бўйича давлат томонидан
амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилмаган ҳамда хизмат кўрсатиш соҳасида
шартномали

тизимни

ривожлантиришнинг

зарурий

меъѐрий-ҳуқуқий

таъминоти мавжуд эмас.

Концессион лойиҳалар

механизми давлат томонидан инвестицион

лойиҳани амалга ошириш учун концессиянинг хусусий инвесторга берилишини
ифодалайди. Бунда инвестор қурилиш, молиялаштириш, яратилаѐтган объектни


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

4

концессия муддати тугагунга қадар бошқариш ва сўнгра фаолият юритаѐтган
объектни давлатга қайтариб бериш бўйича жавобгарликни олади. Шу билан
бирга, инвестор концессия муддати давомида инвестицион харажатларни
қоплаш (компенсациялаш) ва муайян миқдордаги фойда олиш учун объектнинг
даромадларига эгалик қилиш ҳуқуқини қўлга киритади. Фикримизча, давлат ва
хусусий капитал ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг ушбу шакли хизмат
кўрсатиш соҳаси хўжалик субъектларини ташкил этиш босқичида самарали
фаолият юритишнинг йўлларидан бири ҳисобланади.

Йирик ташкилотлар асбоб-ускуналарининг

лизинги

юз фоизлик

кредитлашда акс этади, тўловларни бирданига амалга оширилишини талаб
этмайди, банк кредити олишга нисбатан соддалаштирилган лизинг
шартномасини имзоланиши ҳамда молиявий маблағларининг бир қисмини
корхонанинг

ўз

асбоб-ускуналарини

янгилаш

ва

модернизациялаш

мақсадларига йўналтириш имкони, асбоб-ускунани харид қилишга муайян
миқдордаги капитални сарфламасдан туриб ижарага олиш имконининг
мавжудлигини ифодалайди.

Хизмат кўрсатиш соҳаси хўжалик субъектлари фаолият юритиши ва

ривожланиши шароитида давлат ва хусусий тадбиркорлик ўртасидаги
ҳамкорликнинг ушбу шакли кенг қўлланилиши мумкин.

Шундай қилиб, ҳозирги шарт-шароитларда хизмат кўрсатиш соҳасида

инвестицион лойиҳаларни амалга оширишда давлат ва хусусий капитал ўзаро
ҳамкорлигини кенгайтиришнинг объектив белгилари мавжуд. Лекин ушбу
йўналишнинг ривожланиши бутун бир иқтисодий тизимда, хусусан, хизмат
кўрсатиш соҳасида тартибга солишнинг паст даражада эканлиги учун
секинлашмоқда.

1-жадвал

Хизмат кўрсатиш соҳаси хўжалик субъектларига жалб қилинаѐтган турли

шакллардаги хусусий инвестицияларнинг қиѐсий

самарадорлиги

Иштирок

этиш

шакллари

Корхонани

шакллантири-

лишидаги

(қурилишидаги)

самарадорлиги

Фойдала-

нишдаги

самарадорлик

Қўшимча

молиялаш-

тириш

имконияти

Давлат

томонидан

назорат

қилиш

имконияти

Хизмат

кўрсатиш

соҳасида

ушбу

шаклларни

қўллаш

имконияти

Хусусийлаш-

тириш

юқори

ўрта

ўрта

паст

ўрта

Концессион

лойиҳалар

юқори

ўрта

юқори

ўрта

юқори

Фрэнчайзинг

паст/ўрта

ўрта

ўрта

ўрта

ўрта

Шартномали

тизим

паст

паст

ўрта

юқори

паст

Лизинг

паст

юқори

ўрта

юқори

юқори



Манба: Муаллиф ишланмаси.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

5

Бизнинг фикримизча, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш

жараѐнида давлат ва инвестицион фаолият иштирокчилари ўртасида ўзаро
ҳамкорликнинг турли шаклларини қўлланилиши ривожланишнинг стратегик
мақсадларига эришиш имконини беради ва ушбу таркибий тузилма хўжалик
субъектларининг

амалий

инвестицион

сиѐсатини

шакллантиришга

кўмаклашади. Нисбатан энг яхши натижага эришиш учун хизмат кўрсатиш
соҳаси хўжалик субъектларига хусусий инвестицияларни жалб этишнинг турли
шакллари самарадорлигини баҳолаш муҳим аҳамият касб этади.

Бунда, хизмат кўрсатиш соҳаси хўжалик субъектларига жалб қилинаѐтган

турли шакллардаги хусусий инвестициялар иштирокининг самарадорлигини
баҳолашда субъектив нуқтаи назардан уларнинг қиѐсий тавсифи ишлаб
чиқилди. Лекин, олинган натижалар хизмат кўрсатиш соҳаси хўжалик
субъектларини ривожлантириш жараѐнида давлат ва хусусий инвесторларнинг
ўзаро ҳамкорлигини кенгайтириб бориш мақсадга мувофиқ деб хулоса чиқариш
имконини беради.

Мавжуд бозор коньюнктураси, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш,

ушбу таркибий тузилма хўжалик субъектлари фаолият юритишидаги ўзига хос
хусусиятлар, мавжуд ресурслар ва вертикал-горизонтал алоқалардан келиб
чиқиб, хизмат кўрсатиш соҳаси ташкилотларига хусусий капитални жалб
қилишнинг у ѐки бу шаклларини қўллаш мумкин. 1-жадвал маълумотларидан
кўриниб турибдики, хусусий капитал ва давлатнинг ўзаро ҳамкорлик шакли
сифатида концессион лойиҳаларнинг қўлланилиши хизмат кўрсатиш соҳасида
нисбатан самаралироқ ҳисобланади.

Ривожланиш босқичи ҳам муайян миқдордаги молиявий ресурсларни

жалб қилиш зарурати ҳамда ҳар хил турдаги хатарларнинг (таваккалчилик)
пайдо бўлиши билан тавсифланади. Бундай шарт-шароитларда хизмат
кўрсатиш соҳаси корхоналари самарали ривожланмайди ва ўзларининг рақобат
салоҳиятини ошира олмайдилар. Шу сабабли замонавий (аҳолига ҳар хил
турдаги хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар бозори, одатда ушбу хизматлар
ижтимоий характер касб этиб, алоҳида ижтимоий эҳтиѐжларини қондиришга
йўналтирилган бўлади) бозор талабларга жавоб берувчи ривожланишнинг
зарурий босқичида инвестицион оқимларни жадаллаштириш борасидаги
амалий чора-тадбирларни қидириш муҳим ҳисобланади. Бизнинг фикримизча,
ўсиш

босқичи

муайян

хизмат

кўрсатиш

соҳаси

корхоналарини

хусусийлаштириш орқали амалга оширилиши мумкин, ушбу корхоналарнинг
фаолияти стратегик истиқболда фойдани чиқариб олишга қаратилган бўлиши
мумкин.

Улғайиш босқичида хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналари томонидан

аҳолига зарурий хизматлар тақдим этилиши жараѐнида ташқи муҳит
омилларининг таъсир этиш даражаси пасайиши кузатилади, фойда миқдори
кўпайиб боради. Шу сабабли ушбу босқичда иқтисодий самара мақсадга
мувофиқ ҳисобланади. Хизмат кўрсатиш соҳасида бундай шаклнинг
қўлланилиши қуйидаги натижаларга эришиш имконини беради:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

6

хизматлар ҳаѐтий даврининг турли босқичларида молиявий

ресурсларни бюджет ва хусусий инвесторлар ўртасида тақсимланишини
оптималлаштириш;

инвестицион фаолиятни рағбатлантириш;

хизмат кўрсатиш соҳаси хўжалик субъектлари инновацион фаоллигини

ошириш;

аҳолига хизматлар тақдим этувчи ташкилотларни ривожлантириш ва

бошқаришнинг самарадорлигини ошириш;

хизмат кўрсатиш соҳаси субъектлари томонидан зарурий рақобат

муҳитига эга бўлиш;

хизмат кўрсатиш соҳасида янги техника ва технологияларни қўллаш ва

ўзлаштириш;

хизмат кўрсатиш соҳасида амалга оширилаѐтган инвестицион

жараѐнларни рационал ташкил этиш.

Давлатнинг кўмагида хизмат кўрсатиш соҳасига инвестицияларни жалб

қилишнинг

мавжуд

шаклларини

тартиблаштириш

ривожланишнинг

белгиланган марраларига эришиш имконини беради. Лекин, бу жараѐнда
давлат, хусусий инвесторлар, суғурта компаниялари, аҳоли ва хизмат кўрсатиш
соҳаси ташкилотлари ўзаро ҳамкорлигининг самарали механизмини ишлаб
чиқиш асосий вазифа ҳисобланиши керак ва бу кўриб чиқилаѐтган таркибий
тузилмада ўзаро ҳамкорликнинг турли шаклларини амалий қўллаш жараѐнини
тезлаштиради ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаси хўжалик субъектининг
инвестицион сиѐсатини такомиллаштириш имконини беради.

2-жадвал

Хизмат ҳаѐтий даврининг турли босқичларида давлат ва хусусий

инвесторлар ўзаро ҳамкорлигининг зарурлиги

Иштирок этиш

шакллари

Хизматларнинг ҳаѐт даври босқичлари

.

жорий

(тадбиқ) этиш

ўсиш

юксалиш

пасайиш

Хусусийлаш-
тириш

+

Концессион
лойиҳалар

+

Фрэнчайзинг

+

Шартномали
шакл

+

+

Лизинг

+

Манба: Муаллиф ишланмаси.


Бунда қўшимча молиялаштириш манбаси сифатида хусусий инвесторлар

маблағларини жалб қилиш айниқса муҳим аҳамият касб этмоқда, чунки
натижада хизмат кўрсатиш соҳасида инновацион-инвестицион жараѐнлар
ривожланиши тезлашади ва ички инвестицион молиялаштириш жараѐнлари
жадаллашади. Хизмат кўрсатиш соҳасига киритилаѐтган инвестиция
манбаларини кенгайтиришнинг яна бир муҳим йўналиши бўлиб, нобюджет


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

7

маблағларни жалб қилиш ҳисобланади. Шундай қилиб, хизмат кўрсатиш
соҳасида хўжалик субъектлари амалий инвестицион сиѐсатини шакллантириш
учун давлат ва хусусий секторнинг самарали ўзаро ҳамкорлиги муҳим
ҳисобланади ва бу мамлакатимизда содир бўлаѐтган инвестицион жараѐнларни
жадаллаштиришга имкон беради. Шу билан бирга хизмат кўрсатиш соҳаси
хўжалик субъектларини хусусий секторга ўтказишда молиялаштириш,
лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланишга топширишдан олинадиган
даромаднинг бир қисмини олишдан давлат манфаатдор ҳисобланади. Ўз
навбатида, хусусий инвестор узоқ муддатли лойиҳалар, дастурларни амалга
оширишнинг қулай шарт-шароитларини қўлга киритади, яъни унинг фаолияти
пасайтирилган инвестицион таваккалчилик шароитида амалга оширилади.

Хизмат кўрсатиш соҳасига инвестицион ресурсларни жалб қилишнинг

асосий манбалари давлат ҳамда институционал ва хусусий инвесторлар
эканлиги сабабли, уларнинг ўзаро муносабатларини (ҳамкорлигини) схемали
(тизимли, чизмали) акс эттириш мумкин. Хизмат кўрсатиш соҳасига
инвестицион маблағларни киритиш жараѐнида давлат ва инвесторлар фаолияти
самарадорлигини ошириш учун улар ўзаро ҳамкорлигини кучайтиришда
зарурий шарт-шароитларни яратиш орқали (меъѐрий-ҳуқуқий базани
такомиллаштириш, ўзаро алоқаларнинг амалий механизмини шакллантиришда
ҳамкорлик шартларини тизимлаштириш) ушбу таркибий тузилмада
инвестицион

лойиҳаларни

амалга

ошириш

хусусийлаштириш/давлат

тасарруфига қайтариш, концессион келишувлар, фрэнчайз, шартномали тизим,
лизинг муносабатлари каби шаклларни қўллаш мумкин бўлади.

Бунда шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, ҳозирда ушбу шаклларнинг

ривожланиши инвестицион фаолиятни давлат томонидан тартибга солиниши
самарадорлиги пастлиги сабабли секинлашмоқда. Хизмат кўрсатиш соҳасида
бошқарувнинг сифат жиҳатидан янги тизимини қўллаш орқали давлат ва
инвесторлар ҳамкорлигидан олинадиган даромадни ушбу таркибий тузилма
хўжалик

субъектининг

инвестицион

сиѐсатини

такомиллаштириш

йўналишларини шакллантириш имконини беради ва бу ушбу таркибий
тузилмада кейинги инвестицион жараѐнларни амалга оширилишига ѐрдам
беради.

Шундай экан, хизмат кўрсатиш соҳасида инвестицион сиѐсатни

такомиллаштириш учун мамлакатимиздаги бутун бир ишлаб чиқариш
жараѐнини барқарорлаштириш зарур ҳисобланади. Бунда шуни таъкидлаш
зарурки, ушбу муаммонинг (масала, вазифа) ҳал этилиши муайян миқдорда
иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва иқтисодий сиѐсатни олиб боришда
давлатнинг ролини аниқлашга боғлиқдир.

Шундан келиб чиқиб, давлат иқтисодий сиѐсатининг амалий

воситаларини қўллаш орқали бутун бир халқ хўжалиги мажмуасини тартибга
солишнинг (бошқариш) замонавий талабларига жавоб берувчи давлат хўжалик
юритиш тизимини шакллантириш асосли ҳисобланади. Давлат иқтисодий
сиѐсатининг таркибий қисми ҳисобланган инвестициялаш сиѐсатини хизмат
кўрсатиш соҳасида амалга оширилиши давлат, инвесторлар ва хизмат кўрсатиш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

8

соҳаси хўжалик субъектларининг ўзаро манфаатли ҳамкорлиги учун замин
яратиш орқали амалга оширилиши керак.


inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов