Особенности и факторы развития агроцепных хозяйств

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
83-89
32
4
Поделиться
Эргашев, Э. (2015). Особенности и факторы развития агроцепных хозяйств. Экономика и инновационные технологии, (5), 83–89. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8463
Э Эргашев, Ташкентский Финансовый Институт

к.э.н., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье с одновременным повышением возможности влияния на изменения спроса и предложения на рынке сельского хозяйство изложены мысли направленные на производство продуктов хозяйств данной отрасли, их особенности и влияющие на них факторы, а также выявление и поиск решений существующих проблем развития отрасли.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Э.И. Эргашев,

и.ф.н., доц. ТМИ

АГРАР ТАРМОҚ ХЎЖАЛИКЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ

ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ ВА ОМИЛЛАРИ

В статье с одновременным повышением возможности влияния на

изменения спроса и предложения на рынке сельского хозяйство изложены
мысли направленные на производство продуктов хозяйств данной отрасли, их
особенности и влияющие на них факторы, а также выявление и поиск решений
существующих проблем развития отрасли.

In this paper, with a simultaneous increase in the possibilities of influence on

changes in demand and supply of Agriculture, presented the ideas directed at
production of Agriculture, its characteristics and the factors influencing it, as well as
identifying and searching solutions to existing problems in developing the industry.

Калитли сўзлар:

модернизациялаш, деҳқон, фермер хўжалиги, деҳқон

бозорлари, маркетинг, рақобатбардошлик, интенсив, хомашё, сақлаш,
саралаш, қадоқлаш, конъюнктура, кооперация.

Мамлакатимизда

кейинги

йилларда

ички

бозорни

озиқ-овқат

маҳсулотлари билан тўлдириш ва экспорт салоҳиятини оширишни
таъминловчи

қишлоқ

хўжалиги

соҳасидаги

ислоҳотларни

янада

чуқурлаштириш, соҳани замонавий техник ва технологик қайта жиҳозлаш,
модернизация қилиш борасида алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Жумладан, бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом

Каримовнинг

мамлакатимизни

2014

йилда

ижтимоий-иқтисодий

ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг
энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг
мажлисидаги маърузасида “2010 - 2014 йиллар давомида қарийб 50 минг
гектар майдонда янги боғлар, жумладан, 14 минг гектардан ортиқ майдонда
интенсив боғлар, 23 минг гектарда узумзорлар яратилди. Интенсив боғлар
ташкил этиш учун Польша, Сербия ва бошқа мамлакатлардан 6 миллиондан
зиёд кўчат олиб келинди.

Бундай боғларнинг кўплаб афзалликларга эга экани бугунги кунда амалда

намоён бўлмоқда. Мисол учун, оддий мевали дарахт экилганидан бошлаб
дастлабки ҳосилини бергунига қадар, одатда, 4-5 йил ўтади. Интенсив
боғдорчиликда эса дарахт иккинчи-учинчи йилдаёқ ҳосилга киради. 2011 йилда
яратилган боғларнинг ҳар гектаридан 2014 йилнинг ўзида ўртача 300
центнердан ҳосил олингани ва ҳосилдорлик йил сайин кўпайиб бораётгани
буни тасдиқлайди”[1], деган эдилар.

Албатта, янгидан ташкил этилган боғдорчилик йўналишидаги фермер

хўжаликлари учун лозим бўлган барча қўлайликлар яратилмоқда, жумладан,
ягона ер солиғи тўлашдан 5 йил муддатга; фермер хўжаликлари, қайта ишлаш
ва хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналари иштирокида ихтиёрийлик асосида


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

янгидан ташкил этилган агросаноат фирмалари эса даромад (фойда) солиғи
тўлашдан, ер солиғи, мулк солиғи, қўшилган қиймат солиғи (импортга
қўшилган қиймат солиғидан ташқари), ягона солиқ тўлови тўлашдан 3 йил
муддатга озод қилинди.

Айни пайтда солиқ солишдан бўшайдиган маблағлар мақсадли равишда

мева-сабзавотни қайта ишлаш соҳасини ривожлантириш, янги боғ ва
узумзорлар яратиш, кенгайтиришга йўналтирилиши қатъий белгилаб қўйилди.
Ушбу тадбирлар янги боғ ва узумзорлар барпо этилиши ҳамда мавжудларининг
ҳосилдорлигини оширишни, агросаноат фирмалари ташкил қилишни
рағбатлантирувчи муҳим иқтисодий дастак вазифасини ўтади

.

Қишлоқ хўжалигида давом этаётган таркибий ўзгаришлар жараёни

фермерликни, деҳқон хўжаликлари билан бир қаторда, қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқаришини ташкил қилишнинг асосий шаклларидан бирига айлантирди (1-
расм).

1-расм. Хўжалик юритиш тоифалари бўйича маҳсулот ишлаб чиқариш

таркиби (%да)

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

асосида тузилган.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг хўжалик шакллари

бўйича таркибида фермер ва деҳқон хўжаликлари улушининг ортиб
бораётганлиги ва барқарор ривожланаётганлиги тармоқда амалга оширилаётган
кенг қамровли таркибий ва институционал ўзгаришларнинг муҳим ижобий
натижаси ҳисобланади.

Деҳқон хўжаликлари барқарор ривожланиши давом этганлигини қайд

этиш лозим. Ушбу 1-расмдан кўринадики, шу даврда уларнинг ялпи қишлоқ
хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқаришдаги улуши 61,7 %дан 64,0 %га ўсишини,
ишлаб чиқаришдаги мавқеи мустаҳкамланиб бораётганлигини ижобий жараён
тарзида таъкидлаш мумкин. Деҳқон хўжаликлари фаолиятидаги яна бир муҳим
ўзгариш шундан иборатки, уларнинг сони 4,5 миллиондан 4,7 миллионга,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

кўпайди, шу жумладан, юридик шахс мақомига эга бўлган деҳқон хўжаликлари
сони 33264 тага етиб, улуши 2012 йилга нисбатан 7 фоиздан ортди. Юридик
мақомга эга деҳқон хўжаликларининг экин майдонлари 441,9 мингдан 470,4
минг гектарга ёки 28,5 минг гектарга кўпайиб, республикада қишлоқ
хўжалигида фойдаланилаётган жами экин майдонларидаги улуши 12,1 %дан
12,9 %га ошди.

2005 – 2013 йиллар даврида фермер хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги

ялпи маҳсулотидаги улуши 9,7 фоизли бандга ошди ва 2013 йилда 34,0 фоизни
ташкил қилди. Айни пайтда фермер хўжаликлари пахта хомашёси (2013 йилда
– 99,5%) ва ғалла экинларининг (2013 йилда – 80,6%) асосий ишлаб
чиқарувчиси ҳисобланади.

Бугунги кунда фермер ер ва ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотнинг эгаси

бўлиб, ўз меҳнатининг натижасидан бевосита манфаатдордир. Натижада
фермерларнинг дунёқараши тубдан ўзгарди, уларда ер-сув ресурсларидан
оқилона фойдаланиш учун масъулият ҳисси кучайди.

2014 йил 1 январь ҳолатига 73588 та фермер хўжаликлари фаолият

юритиб, уларга 5939,1 минг га ер майдони ажратилган бўлиб, бир фермер
хўжалигига ўртача 80,7 га ер тўғри келади.

Кўп тармоқли фермер хўжаликлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари

етиштириш билан бирга, уларни чуқур қайта ишлаш, қурилиш ишларини
амалга ошириш ва қишлоқ аҳолисига хизмат кўрсатиш каби йўналишларда
самарали фаолият кўрсатмоқда ва ўз истиқболини топмоқда. Бугунги кунда
мамлакатимизда бундай фермер хўжаликларининг сони 18 мингдан зиёдни
ташкил этмоқда.

Фермер хўжаликларининг юқори натижаларга эришишининг асосий

омиллари қуйидагилардир:

-

биринчи галда тармоқдаги реал аҳволни ҳисобга олиб ҳамда хорижий

мамлакатлар тажрибасини чуқур ўрганган ҳолда қишлоқ хўжалигини
иқтисодий ислоҳ қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиши;

-

қишлоқда бозор муносабатлари жорий этилиши ва хусусий мулкчилик

шакли ривожлантирилиши;

-

фермерлик ҳаракатини барқарор ривожлантириш учун ҳуқуқий,

ташкилий, молиявий ва замонавий агроинновацион шарт-шароитлар
яратилганлиги;

-

деҳқон, фермер ва механизаторларнинг, қишлоқ хўжалиги бўйича

барча мутахассисларнинг касбий маҳорати ва ўз ишига содиқлиги, шунингдек,
қишлоқ хўжалигидаги барча ресурслар ва имкониятларнинг тўлиқ сафарбар
қилиниши.

Демак, фермерлик ҳаракатини янада барқарор ривожлантириш, уларнинг

иқтисодий ва молиявий мустақиллигини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон
Республикаси Президенти томонидан “Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини
ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида” Фармон[2] имзоланди, унга мувофиқ фермерлик
ҳаракатини ташкил этиш ва бошқариш тизими такомиллаштирилди. Хусусан,
Ўзбекистон Фермер хўжаликлари уюшмаси, Фермер ва деҳқон хўжаликларини


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

қўллаб-қувватлаш жамғармаси тугатилиб, Ўзбекистон Фермерлар Кенгаши,
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманларнинг фермерлар
кенгашлари ташкил этилди.

Фермер хўжаликларининг барқарор ривожланиши ва самарали фаолият

юритишини таъминлаш, уларга ер участкаларини ижарага ажратиш, қишлоқ
хўжалиги экинларини етиштириш, уларни йиғиш, ташиш, қайта ишлаш ва
реализация қилиш билан боғлиқ барча масалаларни фермерлар кенгашининг
бевосита иштирокисиз ҳал этиб бўлмайди. Шундай экан, бугунги кунда фермер
хўжаликларининг барқарор ривожланиши кўп жиҳатдан фермерлар кенгаши
фаолиятига боғлиқ.

Бугунги кунда замонавий фермер хўжалиги фаолияти фақатгина

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан чекланиб қолмаслиги
керак. Фермер, бозор талабларидан келиб чиққан ҳолда, агар фойда олишга
кўзи етса, қайта ишлаш, сақлаш, сотиш, тижорат, маркетинг, пуллик
хизматлар кўрсатиш, хуллас, тадбиркорликнинг қонунда таъқиқланмаган
хоҳлаган турлари билан ҳам шуғулланиши мақсадга мувофиқ. Бунинг учун
эса, қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, соҳанинг
моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, энг муҳими, қишлоқ хўжалиги
иқтисодиётини юксалтириш, юртимизни обод этиш йўлида тобора ҳал қилувчи
кучга айланиб бораётган фермерлик ҳаракатининг самарадорлигини янада
ошириш, уларнинг барқарор ривожланишини таъминлаш учун кенг қамровли
чора-тадбирлар тизими янада такомиллаштирилмоғи лозим.

Фeрмeрликни тaшкилий жиҳaтдaн мустaҳкaмлaшда, соҳанинг иқтисoдий

мустaқиллиги вa мoлиявий бaрқaрoрлигини oшириш муҳим аҳамиятга эга.
Айниқса, қoнунчилик вa мeъёрий-ҳуқуқий бaзaни янaдa тaкoмиллaштириш, бир
томондан, фeрмeр xўжaликлaрининг ўзини-ўзи бoшқaриш бўйича тaъсирчaн
мexaнизмлaрини ярaтиш, улaрнинг дaвлaт вa xўжaлик бoшқaруви oргaнлaри,
тaйёрлoв, тaъминoт вa xизмaт кўрсaтиш тaшкилoтлaри билaн ўзaрo
мунoсaбaтлaрини янада яхшилаш имконини берса, иккинчи томондан,
фермерларнинг олган мажбуриятларини ўз вақтида ва сифатли бажариш
борасидаги масъулиятини оширади[3].

Шунингдек, фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш иқтисодий

механизм самарадорлигини оширишда фермер хўжалиги фаолияти ичида
ишлаб чиқариш ва меҳнат муносабатлари ҳамда моддий рағбатлантиришни
ташкил этиш ва такомиллаштириш муҳим ўрин тутади. Бироқ ҳозирги даврда
ушбу йўналишда кўп иш қилиниши даркор. Яъни фермер хўжалиги раҳбари
билан унда ишлаётган фермер хўжалиги аъзолари ўртасидаги меҳнатга ҳақ
тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби талабга жавоб бермайди.

Албатта, бир-бирига боғлиқ ички ва ташқи омилларнинг ўзаро

мутаносиблигини таъминлаш, бунинг учун эса, аввало, мамлакат миқёсида
мавжуд шарт-шароитларни яхшилаш, ривожлантириш талаб этилса, бошқа
жиҳатдан эса фермер хўжалигининг ички ишлаб чиқариш фаолиятида хўжалик
доирасида ташкил этилиши ва амалга оширилиши лозим бўлган жараёнлар
такомиллаштирилмоғи лозим.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Бозор иқтисодиёти даврида мамлакат аграр тармоғини янада

ривожлантириш ҳамда мазкур тармоқда сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш
муҳим ҳисобланади. Албатта, аграр тармоқда янада кўплаб сифатли
маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳамда тармоқ ривожланишига бир неча
омиллар таъсир этади, ана шундай муҳим омиллардан бири рақобарбардошлик
омили ҳисобланади, албатта бу омилнинг ўрни беқиёс эканлиги сир эмас,
хусусан, аграр тармоқ ишлаб чиқаришида асосий тармоқ хўжаликларининг
устувор ривожланиши ҳамда уларда қишлоқ хўжалиги махсулотлари ишлаб
чиқаришдаги рақобатбардошлигини ошириш муаммоларини ўрганиш ва тадқиқ
этиш зурур. Ушбу муаммонинг ечими аксарият жиҳатдан қишлоқ хўжалиги
ишлаб чиқаришини давлат томонидан тартибга солишнинг комплекс
усулларини ишлаб чиқиш ва амалиётга қўллашга боғлиқдир. Ваҳоланки,
ресурслар чекланганлиги шароитида улардан самарали фойдаланиш учун аграр
тармоқ хўжаликларини ривожланиши асосий омил бўлиши ҳамда уларда
рақобатбардошликни янада ошириш тармоқ ривожланиши ҳамда сифатли
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришда зарур.

Шунингдек, аграр тармоқ хўжаликларида хатарлар билан боғлиқ

масалалар мамлакатнинг устувор аҳамиятга эга масалаларидан бири
эканлигидан келиб чиқиб, рақобатбардошлигини таъминлашда мавжуд ҳолатни
эътиборга олган ҳолда бозор тамойилларига мос меъёрий-услубий
таъминотларни янада кенгайтириш зарур.

Аграр тармоқ хўжаликлари рақобатбардошлигини баҳолашнинг асосий

мезонларидан бири-тадбиркорлик даражаси ҳисобланади. Тадбиркорлик
даражаси эса, бевосита қишлоқ хўжалиги товарлари бозорида шаклланган
талаб-таклифлар ва баҳо асосидаги тадбиркорликнинг даромад даражасига
боғлиқдир. Бу эса аграр тармоқ хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашувидан келиб чиққан ҳолда турли
товарлилик даражасига эга бўлиши орқали, уларнинг рақобатбардошлилиги
даражасини ҳам белгилаб беради.

Аграр тармоқ хўжаликларининг ривожланиш стратегиясини ишлаб

чиқиш, авваламбор, қишлоқ хўжалигининг ўзига хос хусусиятларидан келиб
чиққан ҳолда аграр тармоқ хўжаликларининг табиий-иқтисодий шароити,
ихтисослашуви, уларнинг фаолият йўналишлари ва натижалари бўйича
табақалашуви ҳамда мослашуви, турли тадбиркорлик тизимларининг ички ва
ташқи имкониятларидан фойдаланишнинг турли даражаси объектив
жараёнларга боғлиқ. Шу нуқтаи назардан ҳам аграр тармоқ хўжаликларининг
ривожланиш стратегиясини, улар фаолиятини тавсифловчи гуруҳларни мавжуд
реал шароитдаги ҳолатидан келиб чиққан ҳолда белгилаш мақсадга мувофиқ.

Бундай

бўлиш

аграр

тармоқ

хўжаликларини

ривожлантириш

стратегиясини аниқлашда мезон сифатида хизмат қилади. Ҳозирги
иқтисодиётни эркинлаштириш ва модернизация қилиш шароитида, аграр
тармоқ хўжаликларининг бозор шароитидан келиб чиққан ҳолда аграр тармоқ
хўжаликларининг юқорида таъкидланган қайси хусусиятига мос келишига
қараб, ривожланиш стратегиясини танлаши нафақат назарий, балки реал
шароитни тўлиқ ҳисобга олиш даражаси юқорилигини таъминлайди. Шунинг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

учун ҳам аграр тармоқ хўжаликларининг рақобатбардошлиги ва барқарор
ривожланишида ушбу омил муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, ушбу
йўналишдаги аграр тармоқ хўжаликларининг меҳнат сиғими юқори бўлган ва
улар фаолият юритаётган ҳудудда рақобатнинг пастлиги шароитида
маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашганлари учун диверсификациялаш
стратегиясини танлаши мақсадга мувофиқдир.

Тадбиркорлик туридаги аграр тармоқ хўжаликлари учун кооперация

ривожланиш стратегияси билан минтақавий ҳолда ўсиш стратегиясини
биргаликда олиб бориш ва ривожлантиришни амалга оширишни тавсия этиш
мумкин. Минтақавий стратегияни танлашда улар маълум бир қишлоқ
хўжалиги маҳсулоти етиштиришга ихтисослашиб, асосий эътиборни шунга
қаратиш мумкин.

Аграр тармоқ хўжаликларнинг ривожланиш стратегиясини амалга

ошириш, авваламбор маълум даражада ресурсларни талаб этади. Шунинг учун
ҳам аграр тармоқ хўжаликларининг ҳозирги ресурслар билан таьминланганлик
даражаси, кредит олиш имконияти ва инвестициялаш уларнинг танлаган
ривожланиш стратегиясини амалга оширишда муҳим роль ўйнайди[4].

Мамлакат аграр тармоқ ривожланишига салбий таъсирининг олдини

олиш ва юмшатишда

қишлоқ хўжалиги, хўжалик юритиш субъектлари

фаолиятини ривожлантириш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт
салоҳиятини оширишнинг қуйидаги чора-тадбирларини амалга ошириш бугунги
кунда энг долзарб масалалардан ҳисобланади:

- бозор нархлари конъюнктураси талабларидан келиб чиққан ҳолда

ишлаб чиқарилаётган махсулотлар рақобатбардошлигини таъминлаш учун ишлаб
чиқариш

харажатларини

камайтириш

тадбирларини

жорий

этиш,

агротехнологик жараёнларни рационализациялаш ҳисобига маҳсулот таннархини

арзонлаштириш;

- аграр тармоқ хўжаликларида маҳсулот таннархини камайтириш, унинг

рақобатбардошлиги ҳамда ташқи ва ички бозорда сотиш ҳажмини оширишдаги
фаолияти самарадорлигини баҳолаш механизмини такомиллаштириш;

- мавсум давомида

маҳсулот етиштирувчилардан шартнома асосида

сифатли маҳсулотлар қабул қилиш, уларни тозалаш, сархиллаш, қолиплаш ва ўз
муддатларида экспортга жўнатиш ишларини ташкил қилиш ва ҳк.

Ҳозирги даврда мамлакатимиз аграр тармоқ хўжаликлари фаолиятини

барқарор ривожлантиришда қуйидаги тадбирларга устуворлик берилиши
мақсадга мувофиқдир:

- аграр тармоқ хўжаликларига хизмат кўрсатувчи инфратузилма

объектлари ишини янада ривожлантириш;

- аҳолини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турлари

билан арзон нархларда ва узлуксиз равишда таъминлашни ташкил этиш
мақсадида мева-сабзавот ҳамда узум маҳсулотлари ва картошкани аграр тармоқ
хўжаликларидан мақбул нархларда сотиб оладиган, сақлайдиган, ташийдиган,
ички истеъмол бозорларига реализация қиладиган, экспортини амалга
оширадиган ҳамда молиялаштирадиган ихтисослашган компаниялар ташкил


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

қилиш ва уларни етарли миқдордаги айланма маблағлар ҳамда зарур моддий-
техника базаси билан таъминлаш;

- бугунги кунда жаҳон миқёсида кузатилаётган озиқ-овқат муаммоси

салбий оқибатларининг олдини олиш мақсадида, қишлоқ хўжалиги экинларини
жойлаштиришдаги оптималлаш, мавжуд ишлаб чиқилган тавсиялардан
самарали фойдаланиш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишдан иборат.

Ушбу чора-тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш пировардида аграр

тармоқ хўжаликларининг замонавий инновацион агротехнологияларни жорий
қилиш орқали барқарор ривожланишини таъминлашда муҳим омил бўлиб
хизмат қилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

Ислом

Каримовнинг

мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва
2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор
йўналишларига

бағишланган

Вазирлар

Маҳкамасининг

мажлисидаги

маърузаси. //Халқ сўзи, 19.01.2015 й.

2.

“Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада

такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-
4478-сон, 22.10.2012 й.

3.

Olimjonov O. va boshqalar. Fermerlik faoliyatining asoslari va ishlab

chiqarishni tashkil etish. – Т.: Sharq, 2003, -270 b.

4.

Salimov B. va boshqalar. Fermer va dehqon xo’jaliklari iqtisodi. –T.:TDIU,

2004, 124 b.

5.

Umurzoqov U.P., Toshboyev A.J., Toshboyev A.A. Fermer xo‘jaligi

iqtisodiyoti. – T.: IQTISOD- MOLIYA, 2007. – 226 b.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президента Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мулжаллангаи иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маърузаси. //Халк сузи, 19.01.2015 й.

“Узбекистонда фсрмерлик фаолиятини ташкил килишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тугрисида” ПФ-4478-сон, 22.10.2012 й.

Olimjonov О. va boshqalar. Fermerlik faoliyatining asoslari va ishlab chiqarishni tashkil etish. - T.: Sharq, 2003, -270 b.

Salimov B. va boshqalar. Fenner va dchqon xo’jaliklari iqtisodi. -T.:TDIU, 2004,124 b.

Umurzoqov U.P., Toshboyev A.J., Toshboyev A.A. Fermer xo‘jaligi iqtisodiyoti. - T.: IQTISOD- MOLIYA, 2007. - 226 b.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов