Значение методической работы учителя в модернизации образовательных процессов

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
141-147
12
9
Поделиться
Файзуллаева, Д., & Умидова, Ф. (2015). Значение методической работы учителя в модернизации образовательных процессов. Экономика и инновационные технологии, (1), 141–147. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8255
Д Файзуллаева, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.т.н., доцент

Ф Умидова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

технический редактор редакционно-издательского отдела

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассмотрена методические содержание преподавателей и значение работы. Приведены рекомендации и предложения о важности использование методической работы преподавателей и учителей, а также модернизации в процессе обучения.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Д.М. Файзуллаева, п.ф.н., доц.,

Ф.И. Умидова, таҳририй нашриёт

бўлими техник муҳаррири, ТДИУ

ТАЪЛИМ ЖАРАЁНЛАРИНИ ЗАМОНАВИЙЛАШТИРИШДА

ЎҚИТУВЧИНИНГ УСЛУБИЙ ИШЛАРИНИ АҲАМИЯТИ

В статье рассмотрена методические содержание преподавателей и

значение работы. Приведены рекомендации и предложения о важности
использование методической работы преподавателей и учителей, а также
модернизации в процессе обучения.

The article considers the methodological and content of the work of teachers.

The recommendations and suggestions about the importance of the use of methodical
work of teachers and educators, as well as the modernization of the learning process.

Калитли сўзлар:

Таълим жараёни, педагогик фаолият, услубий иш, ўқув

жараёни, педагогик технологиялар.


Таълим жараёнларини замонавийлаштириш жаҳон талабларига мос

ўқувчиларни тарбиялаш, уларга таълим бериш ва таълим олувчини ўз
ортларидан эргаштира олиш учун бугунги ўқитувчига қандай тартибда ёрдам
бериш мумкин? Улар муносиб илмий, услубий ва маънавий муҳит
яратилишининг йўллари қай тарзда белгиланади? Фақат ўқитувчилар
малакасини ошириш институтлари ёрдамида муайян муаммоларни ечиш
мукминми? Ўқитувчи, ўқувчиларга ижодкорлик муҳитини яратиш орқали ўз
устида мустақил ишлай олиши, изланиши, мавжуд муаммоларни еча олишини
қандай ташкиллаштирса бўлади? каби саволлар ўз ечимини кутмоқда.

Педагогик фаолият чексиз, мураккаб, сермеҳнатдир. Ўқитувчи меҳнатида

ўзгармаган элементлар мавжуд эмас доимо билим соҳаси ривожланади, яъни
ўқитувчи ўқитадиган унинг асоси бўлган ўқувчилар контингенти ўзгаради,
педагогик фани тўлиб боради. Буларнинг барчаси муҳим бўлган мазмунни,
мақсадга мос келадиган ўқитишнинг шакл, усул ва ўқитиш воситаларини, ўқув
жараёнида ўқувчилар билан ҳамкорликнинг самарали йўлларини доимий
равишда излаб топишни талаб этади.

Ўқитувчининг касбий педагогик маҳоратини такомиллаштиришнинг

қисми, унинг имлий-услубий иши ҳисобланиб, у қуйидагиларни назарда
тутади, яъни тўпланган тажрибаларни таҳлил, тизимлаштириш ва
умумлаштиришдир. Услубий иш – ўқитувчини мажбуриятларидан бири
ҳисобланиб, махсус фанлардан ўқитиш методиксини ишлаб чиқиш ва
такомиллаштиришга йўналтирилган бўлади. Унинг натижаси бўлиб ўқув
машғулотларида фан бўйича топшириқлар ва вазифалар мажмуи, дидактик
материаллар, ўқув-кўргазмали қуролларни яратишдан иборат бўлади.

Услубий иш- бу илм-фан ва илғор педагогик тажрибаларнинг ютуқларига

ва ҳар бир ўқитувчини касбий билимдонлигини ва касбий маҳоратини ҳар
томонлама оширишга йўналтирилишга асосланувчи, амалий тадбирларнинг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

махсус мажмуидир

[3]

.

Услубий ишлар кенг миқёсдаги муаммоларни қамраб олади, булар:

мутахассисларни касбий фаолияти таҳлили; асосий меҳнат ишлари ва

касбий малакаларини аниқлаш (мутахассис фаолиятини моделини ишлаб
чиқиш);

ўқув жараёнида мутахассисни касбий фаолиятини моделлаштириш

(мутахассисни касбий тайёргарлик моделини ишлаб чиқиш);

зарур кўникмаларни эгаллаш учун топширқлар мажмуини ишлаб

чиқиш, ўқитиш мазмунида унинг ўрнини аниқлаш;

ўқув дастурларига ўзгартиришлар киритиш;

ўқитиш мазмунида (аниқ соҳа мутахассислигида) илм-фан, ишлаб

чиқариш соҳаларидаги ривожланиш башоратларини акс эттириш;

ўқувчиларни фикрлаш фаоллигини ривожлантиришни таъминловчи,

таълимнинг шакл ва усулларини (муаммоли таълимнинг шакл ва усуллари)
такомиллаштириш;

ўқувчиларни

фикрлаш

фаоллигини

ва

мустақиллигини

ривожлантиришни

таъминловчи,

таълимнинг

шакл

ва

усулларини

(ўқувчиларнинг мустақил ишларининг шакл ва усуллари) такомиллаштириш;

таълимни индивидуаллаштириш (индивидуал топшириқлар ва ишлар,

жамоавий

шаклдаги

ишларда

топшириқларни

индивидуаллаштириш,

индивидуал ўқув дастурлари бўйича ўқитиш);

дидактик материалларни (дастурлаштирилган таълим учун ўқитувчи

дастурлар, топшириқлар мажмуи, машқлар, ишбилармон ўйинлар, таҳлил учун
ишлаб чиқарувчилик вазиятлар баёни) ишлаб чиқиш.

Аниқ мавзуни танлаш педагогик маҳоратдан келиб чиқади. Тажрибали

ўқитувчи ўзининг ишини ва ҳамкасбини ишини таҳлил қилиши ва
умумлаштириши

мумкин,

у

мустақил

равишда,

ўзининг

ижодий

имкониятларини қўллаб таълимнинг янги усулларини ишлаб чиқиши мумкин.
Шу билан бирга ўқитувчи шахсига қўйиладиган талаблардан бири шуки, у
ўзининг фанини чуқур билиши, унинг методикасини ўзлаштириб олган бўлиши
керак. Фан ва унинг назариясини чуқур билиши, уни қизиқарли қилиб
ўқувчиларга етказа олиши ўқувчиларни шу фанга бўлган қизиқишини оширади.
Ўқувчилар ўқитувчи билимининг уларга етказа олиш имкониятларини
қадрлабгина қолмай, балки унинг шу фанга бўлган қизиқишини, унинг
фидойилигини тақдирлашади.

Олий таълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг ўқитувчилари

барча ўқитувчиларга қўйилган талаблар билан бирга бевосита фаолият
йўналишларига оид қуйидагиларни билишлари ва уддалай олишлари лозим:

Олий таълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимида ўқув ишлаб

чиқариш жараёни ва амалиётларини назарий-методологик, педагогик
асосларини;

ўқитилаётган умумкасбий фанлар ва махсус фанлар, ишлаб чиқариш

таълими ва амалиёти бўйича тармоқ таълим стандартлари талабларини;

мутахассислик йўналишига оид фанлар бўйича ишлаб чиқариш

амалиётини режалаштириш, лойиҳалаштириш, ташкиллаштириш, бошқариш,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

такомиллаштириш, назорат қилиш асосларини ҳамда уларга оид меъёрий
ҳужжатларни юртилишини;

ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётининг долзарб муаммолари ва уларни

ечиш усулларини;

меҳнатни ташкил этишни илмий асосларини;

иқтисод соҳасига оид меҳнат қонунчилигини;

ўқувчилар билан ўзаро муносабат одоб-аҳлоқ меъёрларини ва муомала

маданияти асослари ва шу кабиларни.

Услубий ишнинг асосий мақсади

- бу ўқитувчилар малакасини узлуксиз

ошириш, аниқ бир фан доирасида унинг билимдонлигини оширишдан келиб
чиқиб, унинг асосий вазифаларини ажратиб кўрсатиш мумкин, яъни уларга
қуйидагиларни киритиш мумкин:

ўқитувчиларни касбий ва маданий даражаларини ошириш;

унинг хизмат ва жамоат ишлари фаоллигини рағбатлантириш;

ўқитаётган ўқув фани соҳасидаги билимларини янгилаш ва

такомиллаштириш;

илғор-педагог ва ижодий ишловчи ўқитувчилар ғояси асосида

педагогик ва услубий маҳоратини такомиллаштириш;

ўқувчилар билан ўзаро ҳаракат усул ва йўлларини инсонпарварлик,

ошкоралик ва эркинлак принципларида такомиллаштириш;

ўқувчиларни машғулотда ва дарсдан ташқари вақтларида ижодий,

мустақил ишлари бўйича фаолиятларини такомиллаштириш;

умумий ҳолда таълим жараёнини таҳлил қилиш ва шу билан бирга

ўқув-тарбия жараёнидаги ўз фаолиятини ўзи таҳлил қила олиш кўникма ва
малакаларини шакллантириш;

илғор педагогик тажрибани аниқлаш, умумлаштириш ва татбиқ этиш;

ўқитувчиларни содда ва тушунарли бўлган услуб асосида

тадқиқотчилик фаолиятига қатнаштириш.

Услубий ишлар шакли қуйидагича бўлади

:

педагогик ўқишлар ва анжуманлар;

очиқ ўвув машғулотлари ва тарбиявий тадбирлар;

услубий бирлашмаларнинг семинарлари;

ижодий ишлар кўриги;

услубий кўргазма, кабинетларни ташкиллаштириш;

услубий қўлланмаларни ишлаб чиқиш;

семинар-амалиётлар;

илмий, техник, педагогик, иқтисодий ва бошқа адабиётлар шарҳи;

махсус машғулотлар ва бошқа шакллар.

Услубий ишлар одатда якка тартибда ва жамоавий шаклларда ташкил

этилиб, қуйидагиларни кўзда тутади:

-

илғор педагогик ва ишлаб чиқариш тажрибаларини ўрганиш,

умумлаштириш ва уларни оммалаштириш мақсадида тарғиб қилиш;

-

ўқитувчиларга услубий ёрдам кўрсатиш;

-

ахборот ресурс маркази имкониятларидан самарали фойдаланиш;

-

ўқитувчиларга ўз имкониятларини намоён этишларига шарт-шароит


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

яратиш;

-

намунавий дарс ташкил этиб ўтказувчи ўқитувчиларга кўмак бериш;

-

педагогик жамоани янгиликлар билан мунтазам равишда таништириб

бориш;

-

фан ютуқларини амалий тажриба- синовидан ўтказиш;

-

ўқувчиларни олимпиадалар, кўрик-танловлар ва турли тадбирларга

тайёрлашга кўмаклашиш кабилардан иборат.

Услубий ишларга қуйидаги талаблар қўйилади.

Ғоявий йўналганлик

- услубий ишлар замон талабларига ҳамнафас

чуқур

ғоявийликка

эга

бўлиши

керак.

Мустақил

Ўзбекистон

республикасининг келажаги буюк давлат эканлигини ўқувчилар онгига
сингдириш, тарбия асосида миллий мустақиллик ғоялари билан суғорилган
билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш. Бунинг учун ёшлар билан
ишлаётган ўқитувчи ва тарбиячилар билан олиб бориладиган методик
ишларнинг мазмуни ҳам давр ва истиқбол талаблари даражасида бўлиши
муҳимдир.

Илмийлик

- услубий ишларни илмий ғоялар, назарияларга таянган ҳолда

олиб боришни кўзда тутади. Шунинг учун ўқитувчилар ўқувчиларнинг
психологияси, физиологияси ва гигиенасини ўқитадиган ўқув предмети
мазмунини, таълим-тарбия назарияси қонуниятлари, принциплари, ташкил
этиш шакллари, ўқитиш метод ва воситаларини ҳар томонлама мукаммал
билиши зарур. Улар касбий педагогик маҳоратларини оширишлари учун
мунтазам равишда ўз устида мустакил ишлаб ижод қилиши керак.

Мақсадга

мувофиқлик

ва

тизимлилик

-долзарб

педагогик

муаммоларнинг мақбул ечимларини топишни режалаштиришда шарт-
шароит, имконият, талаблар мувофиқлигини таъминлаш ва амалга
ошириш тизимини яратишда ўз ифодасини топади.

Ижодийлик ва мустақиллик

-ўқув

юрти раҳбарияти ҳар бир

фан ўқитувчиларининг ўз қобилияти ва истеъдодларини намоён этишлари
учун шарт-шароит яратиб кўмак беришларини кўзда тутади. Чунки услубий
ишлар ижодкорлик, фаоллик, илғорликка асослангандагина кўзланган
натижаларни беради.

Таъсирчанлик ва ошкоралик

- услубий ишларнинг таъсирчанлиги энг

аввало ўқувчиларга таълим ва тарбия бериш сифати билан аниқланади. Агар
ўқувчиларда шаклланган билим, кўникма ва малакалари сифатида
ижобий силжишлар бўлмаса, услубий ишларнинг самараси паст
ҳисобланади. Бу борада сусткашликка йўл қўйиш мумкин эмас. Шунинг учун
услубий ишларнинг таъсирчанлиги кўп жиҳатдан режалаштирилишига,
режаларининг аниқлигига, амалга оширилган ишларнинг ҳажмига ва бошқа
омилларга боғлиқ. Шунингдек, ўқув юртларида услубий ишларни ташкил
этиш ва бошқаришда ошкораликка эътиборни қаратиш зарур бўлиб, бунда ҳар
бир ўқитувчи меҳнатининг натижаларини ўз вақтида холисона кўрсатиш,
рағбатлантириш, танқид қилишни меъёрида амалга ошириш мақсадга
мувофиқ. Одатда услубий ишлар маълум аниқ режага биноан бажарилади. Бу
ҳолат айрим ишларни бир неча марта такрорланишини бартараф этиб,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

ўқитувчилар ўртасида ишларни мақбул тақсимланишини ҳам таъминлайди [2].

Ўқув юртларида услубий ишларнинг умумий режасида илмий-

педагогик кенгаш, услубий кенгаш, семинар-амалиётлар очиқ дарслар,
педагогик ўқишлар, илғор педагогик тажриба мактаблари каби ўз ифодасини
топади.

Шу билан бирга ўқитувчилар услубиётчи ва мутахассис сифатида бир

неча талабларга риоя қилиши талаб этилади (1-расм).



















1-расм. Услубиётчи ва мутахассис фаолияти

Манба: Муаллифлар ишланмаси.

Ўқитувчилар услубчи ва мутахассис сифатида қуйидаги талабларга риоя

қилиш керак:

психологик-педагогик билимлар юзасидан малака, маҳорат ва

ижодкорлик фаолиятларини бойитиш, кенгайтириши;

ижтимоий билимларни бойитиш, кенгайтириш, янгилаши;

касби бўйича тажриба ошириш заминида тайёргарлик;

ишнинг охирги натижаларига қараб, ўз фаолиятини назорат қилиш

қобилиятига эга бўлиш, ҳамкасблари билан доимо келишишга интилиши;

янгиликларга интилишда ижодий имкониятларни маълум бир тизимга

келтириб, улар юзасидан кўникма ҳосил қилиш ҳамда уларни тезлик билан ҳал
этиш, ахборотларни мустақил қабул қилиш ва баҳолаш, хулоса чиқариш,
натижаларни баҳолаш, фаразларни ифодалаш, уларни мужассамлаштириб,
ноанъанвий қарор қилишидир.

Ўқитувчини юксак маданияти, унинг теран билими доираси таълим-

Услубиётчи ва мутахассис фаолиятида

Янги дарс шаклларини билиши,
қўллаши ва тарғиб этиши

Услубий тавсиялар тайёрлаши

Услубий бирлашма, семинарлар,
анжуманларда иштирок этиш

Янгиликларни кузатиш,
умумлаштириш ва дарслардан
улардан фойдаланиш

Дарсларни

таҳлили

қилиш,

умулаштириш ва оммалаштириш

Педагогик ва услубий ғояларни
тамойилларни,

янгиликларни

дарсларда

қўллаш

услубларини

ишлаб чиқиш.

Янгиликлар асосида расмий услубий

ҳужжатларга ўзгартиришлар

киритиш

Янгиликлар асосида дидкатик ва
услубий материаллар тайёрлаш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

тарбия ишларини муваффақиятли кечишига ёрдам беради. Ҳозирги замон
ўқитувчиси миллий қадриятларимизни билибгина қолмай, уни кенг ўқувчилар
жамотчилиги ичида, тарғиботчиси ҳам бўлиши керак. (2-расм).















2-расм. Тарбиячи фаолиятида

Манба: Муаллифлар ишланмаси.

Шулардан келиб чиққан ҳолда ўқитувчи ўқув жараёнида тарбиячи

сифатида умумий ва касбий маданияти юзасидан эгаллаши лозим бўлган
асосий талабларга жавоб бериш керак, яъни:

маънавий-ахлоқий маданиятни эгаллаш, миллий ғурур ва маънавий

ғояларга эгалик ва уларни кундалик ҳаёт билан мувофиқлаштириш, бўш
вақтдан унумли фойдаланишнинг ижтимоий аҳамиятга молик йўлларини
амалга оширишга интилиш;

қадриятларимизни эгаллаши. Қадимий маданиятни билишга интилиш;

иқтисодиёт ва бозор муносабатлари маданиятини эгаллаш. Замонавий

иқтисодиёт ва тадбиркорлик фаолиятлари юзасидан билим ва кўникмаларга эга
бўлиш;

сиёсий маданиятни эгаллаш. Шахсий ҳуқуқ ва эркинликларни ҳимоя

қилишни таъминлайдиган давлат тузилмалари ва касаба уюшмалари
функцияларини билиш, сиёсий партиялар, ҳаракатлар, ёшлар ташкилоти дастур
ва ҳаракатлари бўйича баҳолайдиган фикрларага эга бўлиш бошқарувида
иштирок этишда тайёрланиш ҳамда мазкур масалага фуқаролик бурчи билан
ёндашиш;

экологик маданиятни эгаллаши. Таълим тизимида қабул қилинаётган

кадрларга экологик жавобгарликни англаш, табиатни муҳофаза қилиш соҳасида
табиий бойликлардан унумли фодаланишда муаммо ва билимларга қизиқишни
ривожлантириш ҳамда экологик муаммолар юзасидан хулосалар чиқаришни
англаш;

Тарбиячи фаолиятида

Таълим тарбияни узвий боғлаш

Маърифий тадбирларни тайёрлаш

ва ўтказиш

Маънавий тадбирларни тайёрлаш ва

ўтказиш

Мутахассисликка хос маънавий-
маърифий ва маданий фазилатларни
талабаларда шакллантириш

Талабаларга авлод-аждодларга,оила, ва

оила аъзоларига, ҳудудига, Ватанига меҳр-

ҳавас уйғотиш.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

шахслараро мулоқот ва ҳулқ-атвор маданиятини англаш. Бошқалар

билан олиб бориладиган келишувлар, суҳбатлар, баҳслар ва ҳар хил вазият ва
имкониятлар шароитида ўтказишни турли шакл ва усулларидан фойдаланишга
эга бўлиш.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Каримов И.А. янгича фикрлаш ва ишлаш давр талаби.-Т.: Ўзбекистон,

1997. 382 б.

2.

Абдуқуддусов О.А., Рашидов Ҳ. Касб-ҳунар педагогикаси.

Тошкент.ЎМКҲТТКМО ва ЎҚТ. 2009. 238б.

3. Магзумов П.Т., Ан С. Педагогическое творчество как основа инноваций

в педагогике // Ж. Kasb-hunar talimi.-Т.: 2001.-№ 6.-Б. 30-31.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. янгича фикрлаш ва ишлаш лавр талаби.-Т.: Узбекистон, 1997.382 б.

Абдукуддусов О. А., Рашидов Касб-хунар псдагогикаси. Тошкент.УМКХТТКМО ва УКТ. 2009. 2386.

Магзумов П.Т., Ан С. Педагогическое творчество как основа инноваций в педагогике // Ж. Kasb-hunar talimi.-T.: 2001.-№ 6.-Б. 30-31.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов