Консультативные системы в модульном образовании

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
351-357
6
0
Поделиться
Файзуллаева, Д. (2015). Консультативные системы в модульном образовании. Экономика и инновационные технологии, (6), 351–357. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8586
Д Файзуллаева, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.т.н., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматривается сущность и значение механизмов консультации преподователя со студентами при модульном обучении.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Д.М. Файзуллаева,

п.ф.н., доц. ТДИУ

МОДУЛЛИ ТАЪЛИМДА МАСЛАҲАТ ТИЗИМЛАРИ

В статье рассматривается сущность и значение механизмов

консультации преподователя со студентами при модульном обучении.

The article deals with the essence and importance of teacher consultation

mechanisms with the students during the training module.

Калитли сўзлар:

комил инсон, таълим, модулли таълим, модул, дастур,

касбий фаолият.

И.А.Каримовнинг «Юксак маънавият – енгилмас куч» китобларида

таъкидланишича: «Фарзандларимизни мустақил ва кенг фикрлаш қобилиятига
эга бўлган, онгли яшайдиган комил инсонлар этиб вояга етказиш – таълим-
тарбия соҳасиннг асосий мақсади ва вазифаси бўлиши лозим».

Демак, модулли таълим технологияси асосида ўқитиш етук

мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишга хизмат қилади.

Модулли ўқитиш

- ўқитишнинг истиқболли тизимларидан бири

ҳисобланади, чунки у таълим олувчиларнинг билим имкониятларини ва ижодий
қобилиятларини ривожлантириш тизимига энг яхши мослашгандир.

Анъанавий таълимда ўқув мақсадлари педагог фаолияти орқали

ифодаланган яъни билим беришга йўналтирилган бўлса, модулли ўқитишда
таълим олувчилар фаолияти орқали ифодаланиб, касбий фаолиятга
йўналтирилган бўлади.

Модулли ўқитиш самарадорлиги қуйидаги омилларга боғлиқ

:

- таълим муассасасининг моддий-техник базаси;
- малакали профессор-ўқитувчилар таркиби даражаси;
- талабалар тайёргарлиги даражасига;
- кутиладиган натижалар баҳосига;
- дидактик материалларнинг ишлаб чиқилишига;
- модуллар натижаси ва таҳлилига.
Модулли таълимда ўқув дастурлари тўла қисқартирилган ва

чуқурлаштирилган табақалаш орқали босқичма-босқич ўқитиш имконияти
яратилади. Яъни ўқитишни индивидуаллаштириш мумкин бўлади. Модулли
ўқитишга ўтишда қуйидаги мақсадлар кўзланади:



ўқитишнинг узлуксизлигини таъминлаш;



ўқитишни индивидуаллаштириш;



ўқув материалини мустақил ўзлаштириш учун етарли шароит яратиш;



ўқитишни жадаллаштириш;



фанни самарали ўзлаштиришга эришиш.

Модулли таълим қуйидаги тамойилларга асосланади:
Фаолиятлилик тамойили:

Бу тамойил мутахассиснинг касбий фаолияти

мазмунига мувофиқ шаклланишини англатади. Бу тамойилга кўра модуллар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

фан бўйича фаолият ёндашуви ёки тизимли фаолият ёндашув асосида тузилиши
мумкин.

Тизимли квантлаш усули -

бу принцип дидактик бирликлар

умумлаштирилган назарияларининг талабларига асосланади.

Модулда тизимли квантлаш тамойили ўқув материалининг тегишли

тузилмасини тузиш йўли билан эришилади. Модул умумий кўринишда
қуйидаги элементлардан иборат бўлиши мумкин:

- тарихий - бу муаммо теорема масала кашфиёт ва тушунчаларнинг

тарихига қисқача шарҳ бериш;

- муаммоли - бу муаммони шакллантириш;
- тизимли - бу модул таркиби тизимини намоён этиш;
- фаоллаштириш - бу янги ўқув материалини ўзлаштириш учун зарур

бўлган таянч иборалар ва ҳаракат усулларини ажратиб кўрсатиш;

- назарий - бу асосий ўқув материали бўлиб, унда - дидактик мақсадлар

муаммони ифодалаш гипотезани асослаш муаммони ечиш йўллари очиб
кўрсатилади;

- тажрибавий - бу тажрибавий материални (ўқув тажрибаси тажрибавий

ишни) баён этиш;

- умумлаштириш - бу муаммо ечимини ва модул мазмунини

умумлаштириш;

- жорий этиш- бу ҳаракатларнинг янги усулларини ишлаб чиқиш ва

ўрганилган материални амалиётда қўллаш;

-

хатоликлар – талабаларнинг модул мазмунини ўрганишдаги

ўзлаштиришда кузатиладиган хатоликларини очиб ташлаш, уларнинг сабабини
аниқлаш ва тузатиш йўлларини кўрсатиш;

- боғлиқлик - ўтилган модулни бошқа модуллар билан шу жумладан

ёндош фанлар билан боғлиқлигини намоён этиш;

- тест ва топшириқлар ёрдамида баҳолаш - модул мазмунини талабалар

томонидан ўзлаштириш даражасини назорат қилиш ва баҳолаш.

Модуллилик тамойили

- бу тамойил ўқитишни индивидуаллаштиришнинг

асоси бўлиб хизмат қилади.

Биринчидан, модулнинг динамик тузилмаси фан мазмунини уч хил, яъни

тўла қисқартирилган ва чуқурлаштирилган кўринишда намоён этиш
имкониятини беради. Ўқитишнинг у ёки бу турини танлаш талабанинг ўзига
ҳавола қилинади.

Иккинчидан, модул мазмунини ўзлаштиришда ўқитиш усули ва

шаклларининг турлилигида ҳам модуллилик намоён бўлади. Бу эса ўқитишнинг
фаоллаштиришга шакл ва усуллар (диалог, мустақил ўқиш, ўқув, имитацион
ўйинлар ва ҳоказо) ҳамда муаммоли маърузалар семинарлар маслаҳатлар
бўлиши мумкин.

Учинчидан, модуллилик янги материални поғонасимон ўзлаштиришда

таъминланади, яъни ҳар бир фан ва ҳар бир модулда ўқитиш оддийдан
мураккабга қараб йўналган бўлади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

Тўртинчидан, модулга кирувчи ўқув элементларининг мосланувчанлиги

туфайли ўқув материалини мунтазам равишда янгилаб туриш имконияти
туғилади.

Муаммолилик тамойили

- муаммоли вазиятлар ва машғулотларни амалий

йўналтирилганлиги ўқув материалининг ўзлаштирилиш самарадорлигини
ошишига имкон беради.

Когнитив визуаллик (кўз билан кузатиладиган) тамойили

-бу тамойил

психологик-педагогик қонуниятлардан келиб чиқади. Ўқитишдаги кўргазмалар
нафақат сўроқ вазифасини, шу билан бирга когнитив вазифани бажарган
тақдирдагина ўзлаштириш унумдорлигини оширади. Айнан шунинг учун
когнитив графика-сунъий интеллект назариясининг янги муаммоли соҳаси
бўлиб,

мураккаб

объектлар

компьютер

суръатчалари

кўринишида

тасвирланади. Модулнинг таркибий тузилмаси бўлиб рангли бажарилган
когнитив-график ўқув элементлари хизмат қилади.

Хатоликларга таяниш тамойили

- бу тамойил ўқитиш жараёнида доимий

равишда хатоликларни излаш учун вазиятлар яратилишига талабаларнинг
руҳий фаолияти функционал тизими таркибида олдиндан пайқаш тузилмасини
шакллантиришга қаратилган дидактик материаллар ва воситаларни ишлаб
чиқишга йўналтирилган бўлади.

Ўқув вақтини тежаш тамойили

- бу тамойил талабаларда индивидуал ва

мустақил ишлаш учун ўқув вақтининг заҳирасини яратишга йўналтирилган
бўлади. Тўғри ташкил қилинган модулли ўқитиш ўқиш вақтини 30% ва ундан
ортиқ тежаш имкониятини беради. Бунга эса модулли ўқитишнинг барча
тамойиллари тўла амалга оширилганда, ўқувжараёни компьютерлаштирилганда
ёндош фанларнинг ўқув дастурлари мувофиқлаштирилганда эришиш мумкин.

Модулли таълим юқорида айтиб ўтилганидек “субъект-субъект”

муносабатларига қурилган. Шу сабабали талабаларнинг мустақил фаолиятига
катта эътибор қаратилади. Талаба мустақил фаолиятини самарали бўлиши учун
педагогдан турли хилдаги маслаҳатлар тизими талаб қилинади. Шу сабабли
хориж тажрибасида педагогик ёрдамнинг турли кўринишлари такомиллашиб
борди ва бугунги кунда педагогик фаолиятига кўра бир қанча тушунчалар
келиб чиқишига сабаб бўлди, жумладан:

Тьютер

-

( лот.

tutorem

– маслаҳатчи) фаолияти талабаларга ўқув

жараёнига мослашиш, вужудга келувчи айрим саволларга жавоб топишга
ёрдамлашишга қаратилган.

Эдвайзер

-

(advisor - қадимги француз сўзи “avisen”, “ўйламоқ” сўзидан

олинган ) индивидуал ҳолда диплом иши, курс ишини ишлаб чиқиш, илмий-
тадқиқот олиб бориш, индивидуал дастурларни ишлаб чиқиш жараёнида
маслаҳатчидир.

Модератор

-

(

лот

.

Moderor

– меъёрлаштираман, текшираман)

қабул

қилинган қоидаларга амал қилишни текширади, талабаларнинг қобилиятларни
очилишига, билиш фаолиятини фаоллаштиришга ёрдам беради.

Фасилитатор

(ингл.

facilitator

, лот. facilis

–

«енгил, қулай» деган

маънони билдиради)

–

фасилитатор

груҳларда фаолиятни ташкил этишда

кўмаклашади. У гуруҳлардаги фаолиятни самарали бўлишини таъминлаши,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

гуруҳда соғлом мулоқотни ўрнатиши, груҳда ишлаш қоидалари ва
регаментларига амал қилишни таъминлаши жоиз. Фасилитатор груҳда қулай
психологик муҳитни яратади ва фаолиятни самарали бўлишига ёрдам беради.
Ушбу тушунча мумтоз психолог Карл Роджерс томонидан киритилган бўлиб,
инглиз забон мамлакатларининг таълим муассасаларида кенг фойдаланилади.
1989 йилдан буён Халқаро бош фасилитаторлар ассоциацияси (The International
Association of Facilitators) фаолият юритиб келмоқда. Бугунги кунда унинг
фаолиятида 63 давлатнинг 1200 аъзоси иштирок этмоқда. Фасилитатор
фаолияти турли моделларда учрайди.

Шу ўрнида замонавий шароитда жамиятимизда юз бераётган ижтимоий-

иқтисодий, сиёсий, маънавий соҳадаги ўзгаришлар таълим тизимига ҳам
янгиликлар киритиб боришни жадаллаштирмоқда. Жумладан, таълим
жараёнини ташкил этиш шарт-шароитларнинг шакл ва механизмларини
ўзгартиришга ҳам зарурат туғилмоқда. Айниқса, мазкур ҳолатни касбий таълим
соҳасида яққол кузатиш мумкин. Шу нуқтаи назардан фасилитацион ёндашув
масаласи педагогика ва психологияда тобора қизиқарли характер касб этиб
бормоқда.

Фасилитация

–

ўқувчига ижобий таъсир этиш йўли бўлиб, гуруҳда

ижобий муҳитни ҳосил қилиш, таълим олувчиларни ўз кучларига
ишонишларига эришиш ва мустақил фаолиятларида уларни қўллаб
қувватлашдир.

Ҳозирги вақтда фасилитациянинг ижтимоий ва педагогик турлари

ажратилиб кўрсатилади. Ижтимоий фасилитация ижтимоий психологик
феномен ҳисобланади. Ижтимоий фасилитация лотин тилида - “socialis facilitar”
– ижтимоий қулайлаштириш деган маънони англатади. Педагогик фасилитация
эса таълим олувчиларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш асосида таълимнинг
(ўқитиш, тарбия) самарадорлигини кучайтиришга хизмат қилади. Бунда педагог
томонидан алоҳида мулоқот усулининг касбий-педагогик жараёнда
қўлланилиши натижасида сифат жиҳатдан ривожланишга эришилади.

Фасилитациянинг юқорида айтиб ўтилган икки турини маълум шарт-

шароитлар боғлаб туради. Яъни, фасилитация ҳар қандай фаолият, шу
жумладан педагогик фаолият самарадорлигини ошириши, шубҳасиз.
Фасилитациянинг бу икки тури орасидаги асосий фарқ шундаки, ижтимоий
соҳада фаолиятни қўллаб-қувватлашда субъектни хатти-ҳаракатлари асос
сифатида хизмат қилади. Педагогик фаолиятда эса, фасилитация педагогнинг
ўқувчилар билан индивидуал мулоқот усули ва таълим олувчи шахсига
самарали таъсир этиш билан бевосита боғлиқ.

Фасилитация деганда энг аввало, гуруҳий муаммоларни хал этишнинг

самарали технологияси тушунилади. Фасилитация шундай жараённи қамраб
оладики, бунда фасилитатор барча гурух аъзоларига маъқул келадиган, нейтрал
ва қарор қабул қилишга ҳаққи йўқ, яъни у гуруҳий муаммоларни ҳал этишга
кўмаклашади.

Педагогик фасилитациянинг профессионал таълимдаги аҳамияти фаол

тайёргарликка эга мутахассисларни шакллантиришга ўтиш, битирувчига оид
стандарт бўлмаган хулосаларни қабул қилиш ва мустақил таҳлил этиш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

қобилиятига эга шахсни шакллантиришда ёрқин намоён бўлади. Фаол хулқ-
атвордаги эҳтиёж ва мотивлар ижро этишда эмас, балки ўзаро хатти-ҳаракатни
мўлжалга олишда тўлиқ намоён бўлади. Шунга кўра ўқитувчининг вазифаси
ўқувчиларни ҳамкорликда тўғри мўлжалга олишларини таъминлаш, улар билан
бир қатор бошқарув функцияларини бўлишиши, яъни уларни фанга нисбатан
чуқур қизиқишларини уйғотиш мақсадида шароитлар яратиш ва ҳақиқий
мазмунга эга ўқув мотивларини пайдо қилишдир. Педагогик фасилитация – бу
юқори сифатга эга бўлган, амалиётдаги замонавий талабларга мос келувчи
мутахассисларни ўқитиш даражасидир. Ўқувчида қанча кўп савол туғилса,
шунча кўп билим эгаллайди, бунда унинг ўқув жараёнидаги фаоллиги ҳам
назарда тутилади.

Материалнинг ҳар қандай эмоционал ва мантиқий мазмунга эга бўлишига

қарамай, агар ўқувчилар суст тингловчилар бўлсалар фақатгина маърузада
қатнашиб, маъруза материалини ва мазмунини автоматик кўчириб оладилар,
холос. Фасилитацияли таълимда ўқитувчи догматик методлар ва усулларни
эмас, балки зарур маълумотларни ижодий эгаллаш, фикр юритишни
шакллантириш, маълум материалдаги янги муаммоларни топиш, имконига эга
бўладилар. Бу жараёнда ўқитувчи шундай позицияга эга бўладики, бунда
“ўзимас” балки бошқа ўқувчилар билан “биргаликда” ва “амалиётда мавжуд
муаммоларни билмаслик”, яъни курс давомида ўқувчилар томонидан
иккиланишларга сабаб бўлиши ҳақидаги айбловдан қўрқмаслиги керак. Шу
тарзда у тадқиқотчи сифатида ўқув жараёнида ўз ролини йўқотмайди, ўқув
дастурига тегишли барча саволларга жавоб берувчи догматик-педагог ниқобига
ўранмайди. Буларнинг барчаси ўқувчиларни ҳар қандай шароитда
қизиқувчанликларини

ва

фаол

англашларини

ва

касбий

ўз-ўзини

ривожлантириш жараёнини тезлаштириб беради. Педагогик фасилитация
концепцияси бир қатор шароитларни яратишни амалга оширади. Улар орасида
қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин: а) ўқувчилар учун ўқишнинг
аҳамиятли бўлиши; б) ўқитувчининг рақобатчилиги; в) психологик хавфсизлик
ва психологик эркинлик.

Фақатгина ўқувчи учун аҳамиятли таълимгина самарали ҳисобланиб,

оддийгина билимларни ўзлаштириш эмас, балки ўқувчининг ички ҳиссий-
когнитив тажрибасини ўзгаришига сабаб бўлади.

Ўқитувчининг рақобатчилиги шунда намоён бўладики, у бошқа

одамларга, ўқувчиларга нисбатан ўз муносабатини англайди, яъни бирга
ишлайди, хусусан ўзароҳаракатларни амалга оширади. Ўқувчиларни қандай
вазиятда бўлишига қараб, ўзининг ҳақиқий муносабат ҳиссини тушуниб қабул
қила олади. Бу орқали ўқитувчи таълим олувчилар билан очиқ муносабатда
бўлиш имконига эга бўлади. Фасилитация жараёнидаги психологик хавфсизлик
шахсни қадрият эканлигини тушуниб етиш ва ташқи баҳолаш мавжуд бўлмаган
шароитни яратиб бера олишда намоён бўлади.

Психологик мустақиллик ўқувчиларни креативлигини ва уларнинг

ўзларини ифода эта олиш хусусиятини шакллантиришни таъминлайди.
Фасилитация фикрларни, ҳиссиётлар ва холатларни очилишига имкон беради.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Бунда у самимий ишонч, кутилмаган образ уйғунлиги, ижодий бўлган тушуниш
ва англашни таъминлайди.

Таълим жараёнидаги шароитда фасилитацияни тўғри ташкиллаштиришга

риоя этиш, қуйидаги сифатларни шаклланишига туртки бўлади. Масалан,
мустақиллик, фаол англаш, касбни эгаллашга йўналганлик ва бошқалар.
Буларнинг барчаси келажакда ўқувчиларни етакчи мутахассис бўлишларида
муҳим роль ўйнайди.

Ўқитувчи-фасилитатор гуруҳни ҳамкорликда ишлаш жараёнини

қулайлаштириш ҳисобига таълимни самарасини оширади. Шунга кўра ички
гуруҳий ўзароҳаракатнинг шакл ва усуллари муҳимдир: таълим олувчилар бир-
бирлари билан қандай гаплашаётганликлари, муаммони умумий тушунишлари,
низоларни ҳал қилиб тўғри хулосани қабул қилишлари керак бўлади.

Фасилитация

фаолиятига

асосланган

ўзароҳаракат

қобилиятини

ривожланиши – педагогик таълимдаги педагогик жараённинг долзарб
мақсадларидан бўлиб, фасилитация шахснинг мавжудлигини, уни потенциал
имкониятларини, жамиятда шахс бирлигини таъминлайди.

Фасилитацияга қобилиятли бўлиш – бу шундай англаш сифатики, шахс

бўлиб етишиш учун руҳий етуклик, эмоционал барқарорлик, ўз дунёси билан
янги руҳий-амалий бирлашиши, яхлитлилик ва бир хил ўхшашлик сифатларига
эга бўлишдир.

Фасилитация фаолиятига асосланган ўзароҳаракат қобилиятининг

бўлиши ўзида қуйидагиларни таркиб топтиради:

-

эмпатия;

-

қабул қила олиш;

-

қадриятли ўз-ўзини қабул қила олиш;

-

рефлексивлик;

-

креативлик;

-

толерантлик;

-

бошқа одамалар билан чуқур мулоқотда бўлиб, мулоқот вақтида ёқимли,

психологик иқлим ярата олиш.

Фасилитация ҳақида сўз кетганда, албатта фасилитатор фаолияти

эътиборга лойиқдир. Фасилитатор тренердан фарқли ўлароқ эксперт
ҳисобланмайди. У қатнашувчиларни ўқитмайди, аксинча уларга гурухий
ишлаш учун махсус технологияларни тақдим этади. Фасилитатор гуруҳга
ёрдам беради, муаммолар ечимини топишга ҳаракат қилади. Фасилитатор
қатнашувчиларни ишга йўналтириб боради ва натижаларни мувофиқлаштириб
боради ҳамда тақдим этилган топшириқларни қоидага мувофиқ қатнашувчилар
томонидан бажарилишини кузатади.

Фасилитатор

– дарс самарадорлигини ошириш мақсадида гуруҳларда

гуруҳ ишини ташкил этувчи, олиб борувчи шахс. Машғулотда регламент,
норма ва машғулот учун қулай шароит яратувчи. Гуруҳ аъзоларини
жипслаштирувчи, самарали ишлаш муҳитини яратувчидир.

Фасилитатор – давра суҳбатларини, мунозара, мушоира, дебат, семинар,

тренингларни олиб борувчининг ёрдамчисидир. Унинг мақсади – гуруҳда гуруҳ
аъзоларини қўллаш-қувватлаш, олдида турган вазифани бажаришга


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

йўналтиришдир. У гуруҳ аъзоларининг шахсий ва касбий ривожланишларига
қулай муҳит яратиб берувчи шахс. Фасилитатор гуруҳларда ўзаро бораётган
мулоқот жараёнини олиб борувчидир.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Каримов И.А. Юксак маънавият-енгилмас куч. – Т.: «Маънавият»,

2008. 173 б.

2. Карпов В. В. Инвариантная модель интенсивной технологии обучения

при многоступенчатой подготовке в вузе. — М.; СПб.: Исследовательский
центр проблем качества подготовки специалистов, 1992. — 141 с.

3. Мухина С.А..Соловьёва А.А. Современные инновационные технологии

обучения. М.»׃ГЭОТАР-Медия» 2008 43 с.

4. Махмутов, Ибрагимов, Чошанова ''Педагогические технологии

развития мишления учашихся'', Казань,1993.- 75с.

5. Селевко С.Современние образовательние технологии, Москва.1998.-75-

90 с.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Юксак маънавият-снгилмас куч. - Т.: «Маънавият», 2008.173 6.

Карпов В. В. Инвариантная модель интенсивной технологии обучения при многоступенчатой подготовке в вузе. — М.; СПб.: Исследовательский цен тр проблем качества подготовки специалистов, 1992. — 141с.

Мухина С.А..Соловьёва А.А. Современные инновационные технологии обучения. М.»:ГЭОТАР-Мсдия» 2008 43 с.

Махмутов, Ибрагимов, Чошанова "Педагогические технологии развития мишления учашихся", Казань, 1993.- 75с.

Селевко С.Современние образовательние технологии, Москва. 1998.-75-90 с.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов