Мировой финансовый рынок: теоретические взгляды и общая характеристика

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
105-115
23
10
Поделиться
Хожиматов, Р. (2015). Мировой финансовый рынок: теоретические взгляды и общая характеристика. Экономика и инновационные технологии, (3), 105–115. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8344
Р Хожиматов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

На данном статье было рассмотрено экономического сущность, общественного характеристика и его теоретическое и методические аспектов идеи мировой финансовой рынок, выполняющие его основные и дополнительные функции и принципы, инструменты рынков, а также научно обосновано через с точки зрения выполняющие функции его специфические аспектов участвующие институты.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Р.Х. Хожиматов,

катта ўқитувчи, ТДИУ

ЖАҲОН МОЛИЯ БОЗОРИ: НАЗАРИЙ ҚАРАШЛАР ВА УМУМИЙ

ТАВСИФ

На данном статье было рассмотрено экономического сущность,

общественного характеристика и его теоретическое и методические
аспектов идеи мировой финансовой рынок, выполняющие его основные и
дополнительные функции и принципы, инструменты рынков, а также научно
обосновано через с точки зрения выполняющие функции его специфические
аспектов участвующие институты.

On given to article it has been considered economic essence the world market,

public the characteristic and its ideas of the theory which are carrying out it the
basic functions and principles, tools in the market and also it is scientifically proved
through the analysis from the point of view carrying out functions its specificity of
aspects participating institutes.

Калитли сўзлар:

Жаҳон молия бозори, халқаро молия бозори, капитал

аккумуляцияси, қайта тақсимот, қарз капитали, қарз воситалари, ҳосилавий
шартномалар, евровалюталар бозори, услубий ёндашув, иқтисодий агентлар
манфаати.

Бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодий тушунчаларни моҳиятини

олимлар, экспертлар томонидан тортишув(дискуссия)лар, илмий-назарий
жиҳатдан қарашлар, ўша давр ғоялари билан уйғунлашган, уни бажарадиган
функциялари, тамойиллари, ўзига хос хусусиятлари, характерли томонлари,
бозор сегментлари орқали ҳамда уларнинг иштирокчилари ўртасидаги
иқтисодий муносабатлар

нуқтаи назаридан

янада чуқурроқ илмий асослаб

бериш такомиллашиб бир тизимга келтирилмоқда, замон талаблари ва
фундаментал омилларга мос ҳолда у илмий жиҳатдан асосланган ҳолда
ривожлантириб борилмоқда.

Хусусан, жаҳон молия бозорининг иқтисодий моҳиятини турли даврларда

яшаб ўтган иқтисодчи олимлар томонидан турли хил ғоялари орқали
назариялар яратилган. Лекин, ҳар бир иқтисодий категориялар доимий равишда
замонавий омиллар асосида такомиллашиб боради. Жаҳон молия бозори ҳам
ҳозирги кунда қўшимча тарзда ноанъанавий замонавий янги ва хилма-хил
функцияларни бажармоқда. Шу нуқтаи назардан унинг иқтисодий моҳиятини
бир нечта иқтисодчи олимларнинг назарий илмий қарашларини, ҳозирги
замонавий омилларни ва бошқа ўзига хос томонларини ҳисобга олган ҳолда
чуқурроқ ўрганиб чиқиш мавзунинг долзарблигини билдиради.

Охирги йилларда шиддат билан бошланган глобал молиявий инқироз

арафасида жаҳон молия муҳитида иқтисодий агентларнинг ўзаро
муносабатлари ва воситалари жуда мураккаб шаклга эга бўлди.

Молия бозори

га

қизиқиш доимий равишда ортиб борган ва ортиб бормоқда, янги тушунча –


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

жаҳон молия бозори (ЖМБ) шаклланмоқда, у нафақат жаҳон иқтисодиёти,
балки миллий иқтисодиётларнинг ҳам кўпгина томонларига маълум таъсир
кўрсатади.

Турли муаллифлар жаҳон молия бозори атамасини бир хилда

изоҳламайдилар. Кўпинча ушбу тушунчадан кўпликда: жаҳон молия бозорлари
кўринишида фойдаланилади. Бундан ташқари, жаҳон молия бозорини халқаро
молия бозорлари ва жаҳон ссуда капитали бозори тушунчасига ўхшатиш учраб
туради. Жаҳон молия бозори атамасининг турли изоҳлардаги қатъий фарқи
унинг кенг ёки тор маънодаги изоҳи ҳисобланади. Бунда кенг ёки тор
маънодаги изоҳи ҳам турлича тушунилади.

Масалан, таниқли олим Л.Н.Красавинанинг қайд этишича, “жаҳон молия

бозорлари кенг маънода –

мамлакатлар орасида пулли капиталларнинг

аккумуляцияси ва қайта тақсимотини таъминловчи бозор муносабатлари
соҳасидир

. Моҳиятан, бу тушунча халқаро молия битимлари шартларини

белгиловчи унинг

иштирокчилари

манфаатларининг ўзаро таъсирини

англатади. Жаҳон молия бозори тор маънода фонд бозори, яъни қимматли
қоғозлар билан операциялар бозоридир”[1].

Бунда Красавина жаҳон молия бозорларини қатор мезонлар бўйича ва

бозор тузилмаси нуқтаи назаридан таснифлайди:

валюта бозорлари (шу жумладан евровалюталар бозори);

ссуда капиталлари бозори, улар пул бозори, капиталлар бозори, Европа

бозорига бўлинади;

фонд бозорлари;

суғурта бозорлари;

олтин бозорлари[1].

Бундан ташқари, Красавина жаҳон молия бозорлари тузилмасини миллий

ҳамда халқаро даражадаги иштирокчилар билан ўзаро боғлиқликда тақдим эган
(1-жадвал).

1-жадвал

Жаҳон молия бозорлари тузилмаси ва иштирокчилари

Миллий иштирокчилар

Бозор тузилмаси

Халқаро

иштирокчилар

1

2

3

Корпорациялар

Валюта бозорлари, шу

жумладан евровалюта бозори

Халқаро корпорациялар, ТМК

Банклар ва

ихтисослаштирилган кредит-

молия институтлари, шу

жумладан суғурта

компаниялари

Ссуда капиталлари бозорлари:

а) пул бозори;

б) капиталлар бозори;

в) евробозор

Халқаро банклар, ТМБ

Ихтисослаштирилган кредит-

молия институтлари, шу

жумладан суғурта

компаниялари

Фонд ва товар биржалари

Фонд бозорлари

Йирик фонд ва товар

биржалари

Халқаро валюта-кредит ва

молия ташкилотлари

Суғурта бозорлари

Олтин бозорлари

Манба: 1.

Международные валютно-кредитные и финансовые отношения.

/Под ред. Красавиной Л.Н. – М.: Финансы и статистика, 2007. – С.290.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

Халқаро молиявий муносабатлар соҳасида таниқли олим Д.М. Михайлов

жаҳон молия бозорини

унда муомалада бўлган воситалар нуқтаи назаридан

кўрсатиб ўтади.

Бунда унинг фикрича, жаҳон ссуда капитали бозори ва жаҳон молия

бозори “тушунча нуқтаи назаридан бу тушунчадан кўпроқ амалий
фойдаланишда ўхшаш категориялар ҳисобланади”[2], жаҳон молия бозорида
эса

қарз капитали, қарз воситалари ва ҳосилавий шартномалар савдо

объектлари сифатида намоён

бўлади.

Бундан ташқари, Михайлов жаҳон молия бозорини бажарадиган

функцияси нуқтаи назаридан(

амалий нуқтаи назардан)

фарқлайди, у айнан:

“халқаро молия бозори деганда банк воситалари бозорида пул капиталини
субъектлар ўртасида қайта тақсимлаш ва йиғиш билан боғлиқ йўналишни
таъминловчи, халқаро ва маҳаллий бозорларни ўзаро уйғунлашуви ва
йиғиндиси ҳамда бошқа молиявий муассасалар ҳам эришиш мақсади учун
такрор ишлаб чиқиш ва капиталга талаб ва таклиф ўртасидаги меъёрий
нисбатга эришиш”[2] деб эътироф этилган. Михайловнинг қайд этишича,
иқтисодий моҳиятга кўра, жаҳон молия бозори – “

кредит ресурсларини

рақобат асосида мамлакатлар, минтақалар, тармоқлар, иқтисодиёт
агентликлари орасида қайта тақсимлаш ҳамда йиғиш ва тўплашнинг ўзига
хос механизми ва маълум муносабатлар тизимидир

”.

Молия бозори ва ссуда бозори тушунчаларининг ўхшашлигини бошқа

манбаларда ҳам учратиш мумкин. Масалан, “Молия бозори (ссуда капиталлари
бозори) – капиталга талаб ва таклиф асосида капитални воситачилар ёрдамида
кредитор ва қарздорлар ўртасида қайта тақсимлаш механизми. У амалиётда пул
маблағлари оқимини мулкдорлардан қарздорларга ва аксинча йўналтирувчи
кредит-молия институтлари йиғиндисини намоён этади. Молия бозори (ссуда
капиталлари бозори)нинг асосий вазифаси ҳаракатсиз пул маблағларини ссуда
капиталига трансформациясидан таркиб топган”[3] деган тушунчаларни
учратиш мумкин.

Шунингдек, таъкидлаш жоизки, қатор муаллифлар (хусусан, В.А. Слепов

ва Е.А. Звонова) халқаро молия бозори таърифида бозорнинг моҳиятини эмас,
балки

молиявий тизим тушунчаси

ни асос қилиб оладилар: “Халқаро молия

бозори – халқаро молиянинг халқаро молия тизимидаги маълум доиралардаги
ҳаракати шакли”[4]. Мазкур муаллифларнинг фикрича,

жаҳон молия бозори

тушунчаси халқаро молия бозорига нисбатан кенгроқ тушунча ҳисобланади,

бунда халқаро ва миллий молия бозорлари йиғиндисини тушуниш лозим,
уларнинг ҳар бири ўзига хос хусусиятлар, (ягона)алоҳидалик ва мустақилликка
эга. Халқаро молия бозорига келсак, у қуйидаги бозорлар: валюта, кредит,
фонд, инвестициялар, суғурта бозорини ўз ичига олади. Бироқ муаллифлар
эътиборни шунга қаратадиларки, ушбу градация етарлича шартли кўринишга
эга, яъни ҳосилали воситалар бозори сингари яна бир ҳодиса мавжудки, уни
ҳам валюта бозори, ҳам кредит бозори ва ҳоказо бозорларга ҳам киритиш
мумкин. Ушбу муаллифларнинг жаҳон молия бозори сингари мураккаб
ҳодисанинг бир хил таснифи мақсадга мувофиқ эмас деган фикрларини
маъқуллаш лозим[4].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

С.В. Бажанов фан доктори илмий даражасини олиш учун ёзган

диссертациясида

халқаро молия бозори тушунчасини

кўриб чиқади ҳамда ўзига

хос таърифни келтиради. Бунда жаҳон молия бозори атамаси тадқиқот объекти
ҳисобланмайди, муаллиф уни асосан жаҳон иқтисодиёти, жаҳон банк тизими
сингари тушунчалар билан бир қаторда кўрсатиб ўтади. Бироқ унинг
таъкидлашича, сўнгги йилларда жаҳон молиявий муҳити туб ўзгаришларга юз
тутиб, улар доирасининг сезиларлича ўзгариши, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш
ҳамда жаҳон молия бозорининг аҳамиятини кучайтиришни белгилаб беради[5].

С.В. Бажановнинг фикрича, “халқаро молия бозори – иқтисодий муҳит

бўлиб, унда ссуда капитали эркин муомаладаги валюта сифатида намоён
бўлади. Ссуда капитали ҳаракати фақатгина эркин муомаладаги валютада
амалга оширилувчи мамлакатларда миллий ва халқаро молия бозорлари
тушунчалари мос келади”[5]. Бошқача айтганда, муаллиф халқаро молия
бозори тушунчасини “умумийлик (яхлитлик) сифатида изоҳлаб, у ссуда
капиталининг айланишига асосланади”[5]. Муаллиф эътибор қаратадики, бозор
маълум яхлитлик сифатида ўзаро боғлиқ алоҳида қисмларни ўз ичига олади,
ушбу ҳолатда халқаро молия бозори 4 сегментдан, айнан эса: фонд бозори,
кредит бозори, валюта бозори ва қимматбаҳо металлар бозоридан иборат.
Муаллиф ссуда капиталининг аҳамиятини изоҳлаган ҳолда қайд этадики, у
мамлакатлар ва секторлар орасида жаҳон банк тизимида очилган
ҳисобрақамлар орқали жойини доимий равишда ўзгартириб туради, шу тариқа
жаҳон иқтисодиётининг амал қилиши таъминланади ҳамда

молия бозори

иқтисодий агентларининг манфаатлари

амалга ошади[5].

О.В. Драгомирецкаянинг иқтисодиёт фанлари номзоди илмий даражасини

олиш учун ёзган диссертациясида жаҳон молия бозори атамасининг бошқа
варианти ва қизиқарли изоҳини топиш мумкин. О.В. Драгомирецкая глобал
молия-кредит бозори атамасидан фойдаланиб, муаллифнинг фикрича, у

молиявий ресурсларни эркин жаҳон пул ресурсларини сафарбар этиш ва

уларни ссуда капиталига ўзгартириш имконини берувчи мамлакатлар,
иқтисодий минтақалар ва молия-кредит муносабатлари субъектлари орасида
қайта тақсимлаш бўйича универсал иқтисодий механизмни намоён этади

”.

Муаллифлар, ушбу бозорнинг шаклланиши ўзаро бир-бирига боғлиқ жаҳон

ҳақидаги тасаввур, маълум маънода интеграцияланган бозор ҳақидаги тасаввур
билан боғлиқ эканини қайд этади. Глобал молия-кредит бозорини қуйидагича
тасвирлайди.











background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz
















1-расм. Глобал молия-кредит бозори тузилмаси

Манба: Драгомирецкая О.В. Стратегическое управление в современном коммерческом

банке. – Диссертация на соискание степени кандидата экономических наук. – СПб.: СПбГУЭФ,
2009. – С.47-48.

Ушбу таърифда биз жаҳон молия бозорини тушунчаси бўйича ўзига

хосликни кўришимиз мумкин. Муаллиф бу тушунчага халқаро молиявий
ҳамкорликни киритиб, бунда давлатлараро кредит ва грантлар, шунингдек,
халқаро ташкилотларнинг кредит ва грантлари тушунилишини таърифлаган.
Олтин-валюта захиралари алоҳида ажратилган. Жаҳон капитал бозорига валюта
бозори, деривативлар бозори, суғурта хизматлари бозори, акциялар бозори ва
кредитлар бозори сингари бозорлар киритилган. Фикримизча, бунда
бозорларни бирмунча чалкаштириш юз беради, чунки халқаро амалиётда
капиталлар бозори ва пул бозори фарқланади. Бу фарқ молия воситаларининг
муддатлари билан боғлиқ. Бундан ташқари, валюта бозори икки кўринишда
тақдим этилган: нақд (ёки спотли) бозор ва муддатли бозор (икки иш кунидан
ортиқ ҳисоб-китоблар). Муддатли бозор валютали деривативлар бозорининг
ўзидир. Муддатли бозордаги муддатлар ҳам 3 иш кунига ҳисоб-китоблардан
тортиб 1,5,10 йилдан ортиқ ҳисоб-китобларгача ўзгариши мумкин (масалан,
ваюта своплари).

Шундай қилиб, фикримизча, жаҳон капитал бозорлари атамасидан

фойдаланиш чекланган кўринишга эга. Бундан ташқари, кредит бозори нима
учун қарзга оид қимматли қоғозлар ва банк кредитлари бозоридан иборат
бўлиши ноаниқ бўлиб қолмоқда, бунда давлат ва халқаро ташкилотлар
томонидан берилган кредитлар

алоҳида ажратилган. Бир томондан, уларнинг

ўзига хослигини фарқлаш учун алоҳида кўрсатиш мақсадга мувофиқ, лекин

ГЛОБАЛ МОЛИЯ-КРЕДИТ БОЗОРИ

Халқаро молиявий

ҳамкорлик

Жаҳон капитал бозорлари

Жаҳон олтин-валюта

захиралари

Давлатлараро кредит

ва грантлар

Халқаро

ташкилотларнинг кредит

ва грантлари

Валюта бозори

Деривативлар бозори

Суғурта хизматлари бозори

Акциялар бозори

Кредит бозори

Расмий олтин-

валюта

захиралари

Хусусий олтин-

валюта

захиралари

Қарзга оид қимматли

қоғозлар бозори

Банк кредитлари бозори


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

бошқа томондан, улар ҳам кредит бозори категориясига, фақат ушбу муаллиф
изоҳи ҳолатида бошқа даражада киради.

Хорижий иқтисодий адабиётларда жаҳон молия бозорини турли-туман

молиявий воситалар, шу жумладан акция, облигация, валюта, муддатли
шартномаларни ҳосил қилувчи ҳамда ўзаро қайта сотувчи харидор ва
сотувчиларнинг шартли (ёки реал) учрашув жойи сифатида кенг (ҳатто кенг
прагматик) маънода тушуниш устунлик қилади

1

. Фикримизча, жаҳон молия

бозори тузилмаси қуйидаги тарзда муваффақиятли тақдим этилган:

Жаҳон молия бозорини ички ва ташқи бозорларга ажратиш шубҳасиз

асосланган. Масалан, Россия қонунчилигида Россия Федерацияси “Валютани
тартибга солиш ва валюта назорати тўғрисида”ги федерал қонунида ички
валюта бозори тушунчаси кўзда тутилган.

Бироқ, фикримизча, хорижий ва халқаро бозорларга ажратишда маълум

чалкашликлар юзага келиши мумкин. Айнан эса халқаро молия бозорлари
атамаси кўпинча жаҳон молия бозорларига ўхшатилади. Бу ёндашувда маълум
маъно мавжуд.

Агар умумий кўринишда миллий бозор чегарасидан ташқари операциялар

ҳақида фикр билдирилса, у ҳолда жаҳон молия бозорлари ва халқаро молия
бозорларини бир-бирига тенглаштириш мумкин.











2-расм. Жаҳон молия бозори тузилмаси


Ўзбекистонлик

иқтисодчи

олимлардан

А.

Ваҳобов,

Н.Жумаев,

У.Бурхоновларнинг “Халқаро молия муносабатлар” Ўқув қўлланмасида[6]
“Халқаро молия бозорлар - мамлакатлар миллий манфаатларини ҳимоя қилувчи
тамойилларига асосланган бўлиб; бу давлатлараро ҳар томонлама ҳамкорликни
бир кўринишдаги халқаро молия бозорлари ва уларнинг фондли куринишдаги

1

Frederic S. Mishkin, The Economics of Money, Banking, and Financial Markets, Seventh Edition, Addison-Wesley,

Boston, Ma. – URL:

http://www.investopedia.com/terms/f/financial-market.asp

. Таъкидлаш жоизки, Америка

академик доираларида Фредерик Мишкиннинг “Деньги, банковское дело и финансовые рынки” дарслиги
иқтисодиёт соҳаси талабалари учун асосий қўлланмалардан бири ҳисобланади.

Жаҳон молия бозори

Ички молия бозорлари

Ташқи молия бозорлари

Миллий

бозор

Хорижий
валютада

операциялар

бозори

Хорижий

молия

бозорлари

Халқаро

молия бозорлари

(Европа

бозорлари)


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

умумжаҳон бозорлар йиғиндисидир ёки давлатларни ягона молия ва кредит
сиёсатини амалга оширувчи бозорлар мажмуасидир деб эътироф этишган.

Ёки, давлатларнинг миллий ва халқаро молия институтлари фаолиятини

мувофиқлаштирувчи махсус бозорлар мажмуасидир деб ҳам эътироф этиб,
улар давлатлараро фондли бозорларни даромадларини ташкил этиш усуллари
ва молиялаштириш турига кўра қуйидаги турлари орқали ёритиб беришга
харакат қиладилар;

-

1 чи турига: молия кредит ташкилотларига давлатлараро ва халқаро

фондлари киради;

-

2 чи турига: иштирокчиларнинг хар йиллик бадаллари эвазига ташкил

этилган бюджетли ташкилотлар киради;

-

3чи турига: халқаро ташкилотларга вақтинчалик тусига эга бўлган илмий

дастурлар ва конгресслар киради;

-

4чи турига: халқаро ташкилотлар – халқаро илмий лабораториялар,

институтлар, иттифоқлар, яхлит ва соҳалар ассоциациялар, маълум илмий
сохалар бўйича бюролар киради;

-

5чи турига: фаолиятнинг маълум соҳаларига кўмаклашиш ва тадбирларни

молиялаштириш учун маблағларни йиғиш билан шуғулланувчи халқаро
ташкилотлар киради(20 ва 21 бет).

Жаҳон молия бозори иқтисодий (молиявий) ресурсларни бир мамлакатдан

бошқасига кўчиб ўтиши ёки аксинча, ушбу жараён чегараланиши, жаҳон
иқтисодиётдаги

манфаатларга

хизмат

кўрсатувчи

мухитни

бозор

иштирокчилари орқали мувофиқлаштирувчи бозорлар мажмуасиди(28 бет) деб
эътироф этадилар.

Шунингдек, Ж.Х Атаниязов, Э.Д.Алимардоновларнинг “Халқаро молия

муносабатлари» номли дарслигида

жаҳон молия бозори

ни таркиби ва мазкур

бозорга чиқиш механизми тўғрисида фикр билдиради. Хусусан, жаҳон молия
бозори миллий молия бозори ва халқаро молия бозоридан таркиб топганлигини
эътироф этади. Муаллифлар, чет эл қимматли қоғозлар яъни мамлакатларда
еврооблигацияларни халқаро муомалага чиқариш орқали юзага келаётган
бозорлар йиғиндисига асосий эътиборни қаратади[7].

Жаҳон молия бозорида сотиш учун чиқарилган молиявий активлар

жаҳондаги халқаро фонд бозорларда котировка қилинсада, улар дунёдаги
йирик молия марказларида сотилади. Масалан, London SE, Yaponya SE, Nyu
York SE ва бошқа йирик молия марказларда халқаро савдоси ташкил этилади.

Ўтказилаётган операцияларнинг хусусиятларини аниқлаштириш вазияти

бошқа вариант ҳисобланади. Одатда хорижий бозорлардаги операциялар
деганда маълум давлатлар бозорларида ўтказилаётган операциялардаги
валюталарда ифодаланган молиявий активлар олди-сотдиси бўйича битимлар
тушунилади. Агар молиявий активлар билан операциялар эмиссиялари
мамлакат ташқарисидаги ҳисобрақамларда жойлаштирилган валюталарда
амалга оширилса, у ҳолда халқаро молия бозорлари ёки Европа бозорларидаги
операциялар сингари атамалардан фойдаланилади. Шунингдек, Европа
бозорларидаги операциялар кўпинча оффшор операциялар дейилади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

Фикримизча, сўнгги йилларда жаҳон молия бозоридаги иқтисодий

агентларнинг ўзаро муносабатлари, воситалари ва операциялари фавқулодда
турли-туман бўлиб, жуда мураккаб шаклларга эга бўлмоқда. Шунингдек ўзаъро
клиринг жараёни юз берди, бу жаҳон молия бозорини

умумий тарзда унда

муомалада бўлган молиявий воситалар турли-туманлиги нуқтаи назаридан
кўриб чиқишнинг

мақсадга мувофиқлигига сабаб бўлди. Сегментларни ҳар

қандай қисқартириш натижасида тор маънодаги тасниф туфайли маълум
операциялар ёки битимларнинг бир қисми ёки иқтисодий муносабатлар ҳисобга
олинмаслиги, шу билан бирга жаҳон молия муҳитининг яхлит ифодаси юзага
келмаслиги мумкин.

Глобал молиявий инқироз кучайиши натижасида иқтисодий муҳитда янги

молия архитектурасини ҳосил қилиш зарурлиги ҳақидаги фикрлар оммалаша
бошлади. Бир неча йил ўтгач, бу масала муҳокама(тортишув)лар доирасидан
четга чиқди, бироқ фикримизча, инқироз арафасида жаҳон молия бозорининг
ҳолати бўйича хулосалар чиқариш, янада зарур молия воситалари, операция
турлари ва бозордаги стратегиялар бўйича умумий тушунча бериш,
инқирознинг кескин босқичидан ўтиш имконини берувчи ҳамда келгуси бозор
истиқболларига эга восита ва стратегияларни ажратиш мақсадга мувофиқ.

Фикримизча,

жаҳон молия бозорини кенг маънода, лекин бир жиҳатдан

эмас, бир неча жиҳатдан: унда айланувчи молия воситалари нуқтаи назаридан
(мазкур ҳолатда воситаларнинг ҳамма эҳтимолий турлари ҳақида фикр
билдирилади), амалий ва институционал нуқтаи назардан кўриб чиқиш лозим.

Бунда жаҳон молия бозори сегментларини таснифлаш бир томонлама
бўлмаслиги керак, чунки бундай мураккаб тушунча учун кўп даражали
ёндашув қўлланиши керак деб тахмин қилинади.

Бизнинг фикримизча, жаҳон молия бозори (ЖМБ

) – миллий чегаралар

ҳисобга олинмаган глобал бозор бўлиб, унда турли-туман молиявий активлар
муомалада бўлади. Моҳиятан, бу глобал молиявий муҳитдир. Бироқ гап жаҳон
молия бозори миллий бозорларнинг механик тузилиши ҳисобланиши ҳақида
эмас.

Жаҳон молия бозори (ЖМБ) деганда, турли миллий ва халқаро: кредит,

валюта, фонд, деривативлар, қимматбаҳо металлар бозорларида муомалада
бўлган турли молиявий воситалар йиғиндиси тушунилади.

Биз бошқа муаллифлар фикрига қўшиламиз, бунда жаҳон молия

бозорининг турли сегментларини ажратиш мақсадга мувофиқ, бироқ тасниф
кўп даражали бўлиши керак, яъни мақсадга кўра турли мезонлардан
фойдаланиш лозим.

Фикримизча, жаҳон молия бозори сегментлари таркибига

молиявий

активларнинг турлари нуқтаи назаридан

муаллиф муносабатини белгилаш

муҳимдир. Ушбу изчиллик биринчи даражани ташкил этади. Фикримизча,
молиявий активлар (ёки воситалар)нинг асосий турлари мезони бўйича
қуйидаги сегментларни ажратиш мумкин:

валюта бозори;

кредит бозори;

фонд бозори;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

деривативлар (ҳосила воситалари) бозори;

инвестиция мақсадида харид қилинувчи қимматбаҳо металлар бозори.

Қайд этиш жоизки, гарчи сўнгги йилларда бошқа молия воситаларига

етакчи ўринларни берган ҳолда қимматбаҳо металлар ва улар бўйича якуний
(ҳосилавий) шартномаларнинг аҳамияти сезиларлича камайган бўлса-да,
анъанавий равишда улар жаҳон молия бозори тузилмасига киритилади.

Суғурта бозорини жаҳон молия бозори таркибига киритмасликни асослаш

борасидаги фикримизни аниқлаштириш зарур. Юқорида изоҳланганидек,
профессор Красавинанинг фикрича, суғурта бозори жаҳон молия бозори
таркибига киради. Фикримизча, суғурта молия бозоридаги фаолият тури ёки
хизмат туридир. Суғурта компаниялари маблағларни молиявий воситаларга
инвестициялайди, лекин бу ишни пенсия жамғармалари ва институционал
инвесторларнинг бошқа турлари ҳам бажаради. Суғурта компаниялари ҳар бир
давлат, бинобарин эса умуман жаҳон молия тизимининг таркибий қисми
ҳисобланади. Лекин молия бозорининг бир қисми эмас.

Воситаларнинг тезкорлиги нуқтаи назаридан бошқа мезон муомала

муддати ҳисобланади. Ушбу мезондан келиб чиққан ҳолда пул бозори ва
капитал бозорини ажратиш мумкин, улар иккинчи даражани ташкил этади.
Иқтисодий адабиётларда кўпинча мазкур изчилликдан фойдаланилади.

Молия воситасининг юзага келиш мезони бўйича учинчи даража, айнан

эса: бирламчи бозор ва иккиламчи бозорни ажратиш мумкин.

Жаҳон молия бозорни ташкил этиш бўйича тўртинчи даражага алоҳида

эътибор бериш керак. Бунда ташкилий (биржа) бозор ва ташкил этилмаган
(биржадан ташқари) бозорни ажратиш мумкин. Жаҳон молия бозори, биринчи
навбатда, молиявий воситаларнинг умумий турли-туманлиги нуқтаи назаридан
изоҳлангани сабабли ташкилий ҳамда ташкил этилмаган воситаларни назарда
тутишни таъкидлаш муҳимдир.

Жаҳон молия бозорининг муҳим жиҳати сифатида унинг иштирокчилари,

яъни унда турли операцияларни амалга оширувчи иқтисодий агентлари намоён
бўлади. Шу муносабат билан жаҳон молия бозори ҳақидаги тушунчани
институционал нуқтаи назардан фикр билдириш мумкин. Тижорат банклари,
суғурта ва инвеситиция компаниялари, пенсия ва инвестиция жамғармалари,
турли давлат тузилмалари, корхона ва ташкилотлар, хусусий шахслар жаҳон
молия бозорининг иштирокчилари сифатида намоён бўлади.

Турли категориядаги иштирокчилар жаҳон молия бозорига чиққан ҳолда

ҳал этувчи вазифаларни моҳиятан қуйидагиларга боғлаш мумкин: молиялашни
излаш, вақтинча бўш пул маблағларини жойлаштириш, инвестициялаш,
шунингдек, олиб-сотиш ёки арбитраж йўли билан қўшимча фойда олиш.

Жаҳон молия бозори унга чиқувчи иқтисодий агентлар учун катта

имкониятлар тақдим этади. Иштирокчиларда миллий бозорлар доирасида
юзага келувчи чекловларни четлаб ўтиш истиқболи юзага келади. Бу чекловлар
турли кўринишда бўлиши мумкин: молия воситалари ёки молиялаштириш
ҳажмининг етарлича танланмаслиги, пул воситаларини жойлаштириш ёки жалб
этишдаги номақбул шароитлар.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

Агар жаҳон молия бозори тушунчасига унинг иқтисодий моҳияти нуқтаи

назаридан ёндашилса, у молия воситалари ёки институтларининг оддий
йиғиндиси эмаслиги шубҳа туғдирмайди. Жаҳон молия бозори мамлакатлар,
минтақалар, тармоқлар ва бошқа бозор иштирокчилари орасида молия
ресурсларини рақобат асосида қайта тақсимлаш ва жамғариш механизми
сифатида намоён бўлганда унинг иқтисодий моҳияти акс этади.

Фикримизча, жаҳон молия бозори тушунчасига услубий ёндашув ушбу

тушунчани бир томондан изоҳлашнинг иложи бўлмаганлиги туфайли, кўп
ўлчамлилигини тушунишга асосланиши керак. Ҳатто энг асосий тушунча ҳам
бир неча омилларни – бозорда юзага келувчи муносабатларнинг иқтисодий
моҳияти, унда айланувчи молия активлари, бозорда битимларни амалга
оширувчи субъектлар, шунингдек, уларнинг жаҳон иқтисодиётидаги
аҳамиятини рад этиши мумкин.

Шунинг учун турли муаллифларнинг жаҳон

молия бозори тушунчасига таҳлил этилган ёндашувларидан ўзаро тўлдирувчи
сифатида фойдаланиш мумкин

.

Жаҳон молия бозори ривожланишининг географик тузилиши таҳлили

ривожланган мамлакатларнинг устунлигини кўрсатади. Шимолий Америка
мамлакатлари (АҚШ ва Канада), Европа Иттифоқи мамлакатлари ва Япония
умуманжаҳон бозорининг учдан бир қисмини эгаллайди.

Жаҳон бозоридаги жорий йўналишларнинг тадқиқ этилишига кўра, яқин ва

узоқ муддатли истиқболда аксарият давлатлар молия секторида чуқур
ўзгаришлар эҳтимоли мавжуд. 2009-2010 йилларда ишбилармонлик
фаолиятининг жонланишига қарамай, ҳозирги жаҳон молиявий инқирози
оқибатлари тўлиқ бартараф этилмаган. Бизнинг фикримизча, яқин бир неча
йилда жаҳон молия бозорида икки асосий омил – жаҳон молиявий инқирози
оқибатларининг бевосита таъсири, шунингдек, барқарорроқ молия тизимини
ташкил этишга қаратилган ва инқирозни келтириб чиқарувчи тартибга солиш
муҳитининг ўзгариши ҳукмронлик қилади.

Натижада, молия сектори фаолияти, молия институтлари ҳажми,

операцияларни молиялаштириш усуллари, хатарларни бошқариш сиёсати,
алоҳида давлат (мамлакат)лар ва жаҳон молия бозорларидаги рақобат
хусусиятларида миқёсли ўзгаришларнинг эҳтимоли мавжуд.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Международные валютно-кредитные и финансовые отношения. /Под

ред. Красавиной Л.Н. – М.: Финансы и статистика, 2007. – С.289.

2. Михайлов

Д.М. Мировой финансовый рынок: тенденции и

инструменты. – М.: Издательство «Экзамен», 2000. – С.150.

3. Авдокушин Е.Ф. Международные экономические отношения. – М.:

Маркетинг, 2003.

4. Международный финансовый рынок. / Под ред. В.А.Слепова,

Е.А.Звоновой. – М.: Магистр, 2009. – С.34


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

11

www.iqtisodiyot.uz

5. Бажанов С.В. Интеграция российского и международного финансового

рынка. Автореферат диссертации на соискание степени доктора экономических
наук. – СПб.: СПбГУЭФ, 2006.

6. А.Ваҳобов, Н.Жумаев ва У.Бурхонов. Халқаро молия муносабатлар,

Дарслик. Шарқ Тошкент -2003.:.. 20 ва 28 бет.

7. Ж.Х

Атаниязов,

Э.Д.Алимардонов.

Халқаро

молия

муносабатлари»Тошкент -2014.ЎФМЖ., Дарслик 279,280 ва 281 бетлар.


Библиографические ссылки

Международные валютно-кредитные и финансовые отношения. /Под род. Красавиной Л.Н. - М.: Финансы и статистика, 2007. - С.289.

Михайлов Д.М. Мировой финансовый рынок: тенденции и инструменты. - М.: Издательство «Экзамен», 2000. - С. 150.

Авдокушин Е.Ф. Международные экономические отношения. - М.: Маркетинг, 2003.

Международный финансовый рынок. / Под ред. В.А.Слепова, Е.А.Звоновой. - М.: Магистр, 2009. - С.34

Бажанов С.В. Интеграция российского и международного финансового рынка. Автореферат диссертации на соискание степени доктора экономических наук. - СПб.: СПбГУ ЭФ, 2006.

А.Вахобов, Н.Жумаев ва У.Бурхонов. Халкаро молия муносабатлар, Дарслик. Шарк Тошкснт -2003.:.. 20 ва 28 бет.

Ж.Х Атаниязов, Э.Д.Алимардонов. Халкаро молия муносабатлари»Тошкент -2014.УФМЖ., Дарслик 279,280 ва 281 бстлар.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов