Совершенствование анализа уровня обеспеченности трудовыми ресурсами предприятий

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
300-305
8
23
Поделиться
Ирматова, З. (2015). Совершенствование анализа уровня обеспеченности трудовыми ресурсами предприятий. Экономика и инновационные технологии, (4), 300–305. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8437
З Ирматова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

Исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье исследовано уровень обеспеченности трудовыми ресурсами предприятия и даны предложения по совершенствованию их экономического анализа


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

З.Б. Ирматова,

тадқиқотчи, ТДИУ

КОРХОНАЛАРНИНГ МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИ БИЛАН

ТАЪМИНЛАНГАНЛИК ДАРАЖАСИНИНГТАҲЛИЛИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

В данной статье исследовано уровень обеспеченности трудовыми

ресурсами предприятия и даны предложения по совершенствованию их
экономического анализа.

This article investigated the level of security of the enterprise and human

resources present a proposal for the improvement of their economic analysis.

Калитли сўзлар:

меҳнат ресурслари

,

меҳнат ресурсларининг сиғими,

соф

фойданинг меҳнатлилиги

,

меҳнат ресурслари рентабеллиги.

Корхоналарда меҳнат ресурсларини ифодаловчи кўрсаткичлар хусусида

иқтисодий таҳлилга оид адабиётларда турфа фикрлар билдирилган. Булар
жумласига Абдукаримов И.Т., Пардаев М.Қ, Шоалимов А.Х., Пардаев И.Р.,
Исроилов Ж.И.,Исроилов Б.И. кабиларни[1] киритиш мумкин. Сўнгра мазкур
масала бўйича Исаев Р.А., Ҳасанов Б.А., Алиқулов А.И.лар пахта тозалаш
корхоналари хусусиятларини инобатга олган ҳолдатадқиқот олиб борилган ва
ушбу соҳанинг хўжалик фаолияти таҳлили номли ўқув қўлланмада шу
кўрсаткичларни қўллаш мумкинлигини таъкидлаган[2]. Юқорида келтирилган
олимлар асарларида кўрсатилишича, меҳнат ресурсларини ифодаловчи барча
кўрсаткичлар уч гуруҳга бўлинади. Буларга:

-

меҳнат ресурслари ҳолатини ифодаловчи кўрсаткичлар;

-

меҳнат ресурслари билан таъминланганликни ифодаловчи кўрсаткичлар;

-

меҳнат ресурслари самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар.

Биз ҳам тадқиқотларимиз учун ушбу гуруҳ кўрсаткичлар таснифини

назарий ва методологик асос сифатида қабул қиламиз. Чунки уларнинг ҳар
бири ўзига хос бўлиб, бир қанча кўрсаткичларни ўз ичига олади. Бу
кўрсаткичларнинг сони, таркиби ва мазмуни соҳа ва тармоқларга қараб бир
қанча ўзига хос хусусиятларга эга бўлади. Юқоридаги кўрсаткичлардан, бири
меҳнат ресурслари билан таъминланганликни ифодаловчи кўрсаткичлардир.

Ушбу кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқиш учун унинг назарий

масалаларига, хусусан таърифига аҳамият бериш лозим.

Бу масалани ёритишда шуни инобатга олиш лозимки, барча таҳлилга оид

адабиётларда турли кўрсаткичлар таҳлил қилинган, аммо уларнинг таърифи
ҳаммасида ҳам берилмаган. Бу борадаги фикрни М.Қ.Пардаевнинг
тадқиқотларида учратдик. Унда иқтисодий кўрсаткичларга таъриф қуйидагича
берилган.

“Иқтисодий кўрсаткич деганда, жамиятда ва унинг ҳар бир

бўғинида (хўжалик юритувчи субъектда) содир бўлган, бўлаётган ва
бўладиган ижтимоий-иқтисодий жараёнларни рақамларда ифода этувчи
маълум категориянинг номи билан аталувчи тушунчага айтилади”

[3], деб


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

таъкидланган. Биз ҳам ушбу таърифни назарий жиҳатдан асос қилиб олдик ва
ундан меҳнат ресурсларини ифодаловчи кўрсаткичлар таърифини ишлаб
чиқишга ҳаракат қилдик. Хуллас, мазкур тушунчага қуйидагича таъриф
беришни мақсадга мувофиқ, деб топдик.

Меҳнат ресурсларини ифодаловчи

кўрсаткичлар деганда, ҳар бир хўжалик юритувчи субъектда (корхона,
фирма кабиларда) содир бўлган, бўлаётган ва бўладиган меҳнат
ресурслари билан боғлиқ фаолиятнинг номи билан аталадиган
варақамларда ифодаланадиган тушунчага айтилади.

Масалан, корхонада

банд бўлган ходимларга тўланадиган иш ҳақи, харажат нуқтаи назаридан,
меҳнатга тўланадиган ҳақ ёки меҳнат харажатлари деб юритилади. Ходимлар
томонидан ўртача ишлаб чиқарилган маҳсулот – меҳнат унумдорлиги, деб
юритилади ва ҳ.к.

Юқоридаги

таърифга

мувофиқ,меҳнат

ресурслари

билан

таъминланганликни ифодаловчи кўрсаткичларнинг ҳам таърифини ишлаб
чиқиш мумкин. Бунда ҳам ҳар бир хўжалик юритувчи субъектнинг (корхона,
фирма кабиларнинг) фаолиятида содир бўлган, бўлаётган ва бўладиган меҳнат
ресурслари билан таъминланганликни ифодаловчи кўрсаткичлар инобатга
олинади. Агар ушбу нуқтаи назардан қарайдиган бўлсак, меҳнат ресурслари
билан таъминланганликни кўрсатувчи фаолиятнинг номи билан аталадиган ва
рақамларда ифодаланадиган тушунчадан келиб чиқилади. Ушбу қараш
қуйидагича таърифни беришни тақозо қилади.

Меҳнат

ресурслари

билан

таъминланганликни

ифодаловчи

кўрсаткичлар деганда, ҳар бир хўжалик юритувчи субъектнинг (корхона,
фирма кабиларнинг) меҳнат зарур бўлган қисмлари кесимида меҳнат
ресурслари билан етарли даражада таъминланганлик даражасининг
рақамларда ифодаланган миқдори тушунилади.

Агар ушбу таърифдан келиб

чиқиладиган бўлса, меҳнат ресурслари билан таъминланганликни ифодалаш
учун кўрсаткичлар тизимидан фойдаланилади. Чунки ушбу мураккаб ва кенг
қамровли жараённи битта кўрсаткич билан ифодалашнинг имкони йўқ. Бу
иқтисодий таҳлилга оид адабиётларда айрим фикрлар айтилган. Хусусан
Пардаев М.К., Абдукаримов И.Т., Исроилов Б.И.лар ўзларининг “Корхонанинг
иктисодий салохияти таҳлили” номли монографиясида[4] корхоналарда меҳнат
салоҳияти (потенциали) билан таъминланганликни ифодаловчи кўрсаткичлар
тизими келтирилган. Ушбу кўрсаткичлар гуруҳини биз бевосита меҳнат
ресурслари

билан

таъминланганликни

ифодаловчи

кўрсаткичларга

мослаштирдик ва ушбу гуруҳга қуйидаги кўрсаткичларни киритиш тавсия
қилинади:

-

корхоналар

штат

жадвалининг

меҳнат

ресурслари

билан

таъминланганлик даражаси;

-

корхоналарда меҳнатресурслари сиғими;

-

корхоналарнинг меҳнат ресурслари билан қуролланганлик даражаси;

-

айланма маблағларнинг меҳнат ресурслари билан таъминланганлик

даражаси.

-

соф фойданинг меҳнатлилиги ёки меҳнат ресурслари рентабеллигини

ифодаловчи кўрсаткичлар.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

Таҳлил қилишда юқорида келтирилган ҳар бир кўрсаткичнинг аниқланиш

йўлларини унинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда тегишли
формулалар ёрдамида кўриб чиқиш лозим бўлади. Таҳлил жараёнида ушбу
кўрсаткичларнинг сониникўпайтиришёкиқисқартириш ҳам мумкин. Бунда
тармоқ ва аниқ жараёнлардан келиб чиқилади. Ушбу кўрсаткичларни аниқлаш
жараёнини ишлаб чиқарувчи корхоналар нуқтаи назардан қараб чиқамиз

Корхоналар

штат

жадвалининг

меҳнат

ресурслари

билан

таъминланганлик даражаси

ишлаб чиқарувчи корхоналар учун ўта муҳим.

Чунки, штат жадвали унинг нормал фаолият кўрсатиши учун зарур бўлган
ходимлар сонини ифодалайди. Ушбу кўрсаткични аниқлаш учун бир неча
ҳисоб-китобларни амалга ошириш мумкин. Энг аввало бу бўйича қуйидаги
формула орқали умумий кўрсаткични аниқлаш мақсадга мувофиқ:

Т

МР

=

МР

ҳақ

МР

штат

×100,

(2.4)

бу ерда

Т

МР

– корхона штат жадвалининг меҳнат ресурслари билан

таъминланганлик даражаси;

МР

ҳақ

– меҳнат ресурсларининг ҳақиқий миқдори;

МР

ш

– меҳнат ресурсларининг штат жадвалидаги миқдори.

Корхоналарда

штат

жадвалининг

меҳнат

ресурслари

билан

таъминланганлик даражаси унинг алоҳида гуруҳлари бўйича ҳам аниқлаш
мумкин. Масалан,

олий маълумотли ходимлар штат жадвалининг

таъминланганлик даражаси

қуйидаги формула орқали аниқланади:

Т

Ð¥

олий маъл.

=

Ð¥

олий маъл. ҳақ.

Ð¥

олий маъл. штат

×100,

(1)

бу ерда

Т

Ð¥

олий маъл.

– олий маълумотли ходимлар штат жадвалининг

таъминланганлик даражаси;

Ð¥

олий маъл. ҳақ.

– олий маълумотли ходимларнинг ҳақиқий миқдори;

Ð¥

олий маъл. штат

– олий маълумотли ходимларнинг штат жадвали бўйича

миқдори.

Ушбу гуруҳ кўрсаткичга яна бир мисол.

Корхонанинг муҳандис-

техниклар билан таъминланганлик даражасини

қуйидаги формула орқали

аниқлаш мумкин:

Т

Ð¥

муҳ.

=

Ð¥

муҳ. ҳақ.

Ð¥

муҳ. штат

×100,

(

2

)

бу ерда

Т

Ð¥

муҳ.

–

корхонанинг

мухандис-техниклари

билан

таъминланганлик даражаси;

Ð¥

муҳ. ҳақ.

– корхонада банд бўлган муҳандис-техникларнинг ҳақиқий

миқдори;

Ð¥

муҳ. штат

–

корхонада штат жадвали бўйича мухандис-техник

мутахассислари миқдори.

Ушбу кўрсаткичларнинг миқдори, мазмуни ва аниқланиш йўллари шу

соҳа бўйича қандай жараённи, қай тарзда таҳлил қилинишига боғлиқ.

Корхоналарда меҳнат ресурсларининг сиғими

ҳам ушбу гуруҳга


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

кирувчи муҳим кўрсаткичлардан биридир. Чунки, у бевосита маҳсулотнинг
меҳнатлилигини ифодалайди. Яратилган маҳсулотда жонли меҳнатнинг
миқдори қанча кўп бўлса, унинг таннархи шунча юқори бўлади ва мос равишда
нархи юқори бўлиши мумкин. Бу ҳолат ҳозирги рақобат шароитида
кечирилмайдиган ҳол бўлиб қолади. Зеро бундай вазият корхоналарнинг
рақобатбардошлигини тушуриб юборади ва мос равишда мазкур корхонани
банкротликка олиб келиши мумкин. Ушбу кўрсаткични аниқлашда қуйидаги
формуладан фойдаланишни тавсия қиламиз:

С

МР.

Q

=

МР

Q

×100,

(3)

бу ерда

С

МР.

Q

– маҳсулотнинг меҳнат ресурслари бўйича сиғимлилиги;

МР

– корхона меҳнат ресурслари миқдори;

Q

– корхонада яратилган (сотилган) маҳсулот (иш, хизмат) ҳажми.

Корхоналарда

меҳнат

ресурсларини

таҳлил

қилганда

мазкур

кўрсаткичнинг ҳақиқий миқдори, унинг режадаги миқдорига ва ўтган даврлар
кўрсаткичларига таққосланади ва тегишли тарзда таҳлил қилиниб, зарур
хулосалар чиқарилади ҳамда таъсирчан бошқарув қарорларини қабул қилади.

Корхоналарнинг меҳнат ресурслари қуролланганлик даражаси

ни

ифодаловчи кўрсаткични аниқлаш ва таҳлил қилиш ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Чунки, ушбу кўрсаткич асосий воситалар фаол қисми билан меҳнат ресурслари
таъминланганлигини ифодалайди. Мамлакатимизда ҳозирги шароитда
модернизация жараёни, жаҳонда эса илмий-техника тараққиёти жадал
ривожланаётган пайтда мазкур кўрсаткични аниқлаш ва таҳлил қилиш ўта
зарурдир. Ўзбекистон ҳам мазкур жараёндан орқада қолмаслиги, шу ютуқ
томон интилиб яшаши лозим. Бу эса меҳнатнинг энг илғор техника ва
технология билан қуролланишини тақозо қилади.

Шу туфайли ушбу кўрсаткични ҳар бир корхонада аниқлаш ва таҳлил

қилиш мақсадга мувофиқ. Буни аниқлаш учун қуйидаги формуладан
фойдаланилади:

Қ

МР

=

В

ас. актив

МР

×100,

(4)

бу ерда

Қ

МР

– корхонанинг меҳнат ресурслари қуролланганлик даражаси;

В

ас.актив

– корхона асосий воситаларининг актив қисми;

МР

– корхона меҳнат ресурслари миқдори.

Айланма маблағларнинг меҳнат ресурслари билан таъминланганлик

даражаси

ҳам меҳнат ресурсларини таҳлил қилишда ва бошқа кўрсаткичлар

ўзгаришига шу билан боғлиқ омилларнинг таъсирини аниқлашда кенг
қўлланилади. Ушбу кўрсаткич бир вақтнинг ўзида ҳам натижа ва ҳам омил
сифатида ҳам намоён бўлиши мумкин. Ушбу кўрсаткич қуйидаги формула
билан аниқланади:

Т

МР. М

айл.

=

МР

М

айл.

×100,

(5)

бу ерда

Т

МР. М

айл.

– корхона айланма маблағларининг меҳнат ресурслари

билан таъминланганлиги;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

МР

– корхонамеҳнатресурсларинингўртача сони;

М

айл.

– корхонанингайланмамаблағлариҳажми.

Меҳнат ресурслари билан таъминланганликни ифодаловчи яна бир муҳим

натижавий кўрсаткич

соф фойданинг меҳнатлилиги

бўлиб ҳисобланади.

Ушбу кўрсаткични аниқлаш учун қуйидаги формула тавсия қилинади:

Ф

соф. м.

=

МР

Ф

соф

×100

,

(6)

бу ерда

Ф

соф. м.

– соф фойданинг меҳнатлилиги;

МР

– ходимларнингўртача сони;

Ф

соф

– соф фойданингҳисоботдавридагимиқдори.

Шуни эътироф этиш жоизки, мазкур кўрсаткичнинг кўпайиши хўжалик

фаолиятининг ёмонлашганлигидан далолат беради. Шу туфайли мазкур
кўрсаткичнинг тескарисини, яъни

меҳнат ресурслари рентабеллиги

ни

аниқлаш ҳам мумкин бўлади:

Р

МР

=

Ф

соф

МР

×100,

(7)

бу ерда

Р

МР

– меҳнат ресурслари рентабеллиги.

Таҳлил жараёнида ушбу кўрсаткичлар тизими аниқ маълумотларни

қўллаган ҳолда аниқланади. Ҳар бири бўйича таққослаш жараёни амалга
оширилиб, тегишли таҳлилий хулосалар чиқарилади. Табиийки, холис ва тўғри
хулосалар таъсирчан бошқарув қарорларини чиқариш имкониятини ҳам беради.

Юқоридагилардан шундай хулоса қилиш мумкинки, корхоналарнинг

меҳнат ресурслари билан таъминланганлигини таҳлил қилиш масаласи
иқтисодий адабиётларда кенг ёритилишига қарамасдан, уларнинг таърифлари
ва кўрсаткичлари етарли даражада асосланмаганлиги билан тавсифланади Шу
жиҳатдан айрим кўрсаткичлар ва категорияларнинг таърифларини ишлаб
чиқиш ва уларни ифодаловчи кўрсаткичлар тизимини такомиллаштириш
объектив зурурат экан.

Мазкур объектив заруратдан келиб чиқиб, мақоланинг

илмий янгилиги

шакллантирилди. Бунга кўра меҳнат ресурсларини ифодаловчи кўрсаткичларга
ва меҳнат ресурслари билан таъминланганликни ифодаловчи кўрсаткичларга
илк бор таъриф берилди. Шу таърифдан келиб чиқиб,меҳнат ресурслари билан
таъминланганликни ифодаловчи кўрсаткичлар тизимига аниқликлар киритилди
ва уларнинг тизими кенгайтирилди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Пардаев М.К., Абдукаримов И.Т., Исроилов Б.И. Корхонанинг

иктисодий салоҳияти таҳлили. Т.: “Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси” нашриёт уйи,
2003.- 256 бет.

2.

Пардаев М.Қ, Шоалимов А.Х., Пардаев И.Р., Исроилов Ж.И. Бошқарув

таҳлили. Ўқув қўлланма. Т.: “Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси” нашриёт уйи, 2005.-
328 бет.

3.

Пардаев М.Қ., Шоалимов А.Х., Пардаев И.Р., Исроилов Ж.И. Бошқарув

таҳлили. Маърузалар курси. Самарканд. СамДУ, СамКИ, 2004.- 256 бет.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

4.

Пардаев М.Қ.Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида иқтисодий

таҳлилнинг назарий ва методологик муаммолари. И.ф.д. илмий даражасини
олиш учун диссертация автореферати. Т.: Банк-молия академияси., 2002.- 16 б.

5.

Исаев Р.А., Ҳасанов Б.А., Алиқулов А.И. Пахта тозалаш корхоналари

хўжалик фаолияти таҳлили. – Т.: ‘Fan va tеxnoloqiya’, 2008. – 220 бет

.

Библиографические ссылки

Пардасв М.К., Абдукаримов И.Т., Исроилов Б.И. Корхонанинг иктисодий салох,ияти тахдили. Т.: “Иктисодиёт ва хукук дунёси” нашриёт уйи, 2003,-256 бет.

Пардаев М.К, Шоалимов А.Х., Пардаев И.Р., Исроилов Ж.И. Бошкарув тахдили. Укув кулланма. Т.: “Иктисодиёт ва хукук дунёси” нашриёт уйи, 2005.-328 бет.

Пардасв МД., Шоалимов А.Х., Пардасв И.Р., Исроилов Ж.И. Бошкарув тахдили. Маърузалар курси. Самарканд. СамДУ, СамКИ, 2004,- 256 бет.

Пардаев М.КИктисодиётни эркинлаштириш шароитида иктисодий тахдилнинг назарий ва методологии муаммолари. И.ф.д. илмий даражасини олиш учун диссертация автореферата. Т.: Банк-молия академияси., 2002,- 16 б.

Исаев Р.А., Х,асанов Б.А., Аликулов А.И. Пахта тозалаш корхоналари хужалик фаолияти тахдили. - Т.: ‘Fan va texnoloqiya’, 2008. - 220 бет.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов