Показатели производительности труда на предприятиях и пути совершенствования их определения

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
131-140
20
5
Поделиться
Ирматова, З. (2015). Показатели производительности труда на предприятиях и пути совершенствования их определения. Экономика и инновационные технологии, (1), 131–140. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8254
З Ирматова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Статья представляет показатели трудовых ресурсов компании, определение пути их совершенствования. Была разработана теоретическое описание производительности труда, и рассмотрены системные показатели в оценке производительности труда. Особое внимание уделена на определение формулы производительности предприятий и их содержанию


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

З.Б. Ирматова,

катта илмий ходим-изланувчи, ТДИУ

КОРХОНАЛАРДА МЕҲНАТ УНУМДОРЛИГИНИ ИФОДАЛОВЧИ

КЎРСАТКИЧЛАР ВА УЛАРНИ АНИҚЛАШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЙЎЛЛАРИ

Статья представляет показатели трудовых ресурсов компании,

определение пути их совершенствования. Была разработана теоретическое
описание производительности труда, и рассмотрены системные показатели в
оценке производительности труда. Особое внимание уделена на определение
формулы производительности предприятий и их содержанию.

The article presents indicators of the labor force, the definition of ways to

improve them. Developed a theoretical description of labor productivity, and system
performance are considered in the evaluation of labor productivity. Particular
attention is paid to the definition of the formula performance of enterprises and their
content.

Калитли сўзлар:

меҳнат унумдорлиги,

ишлаб чиқариш ҳажми,

ишлаб

чиқарилган маҳсулот ҳажми, ўлчов бирликлари, таъриф.

Корхоналар самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлардан бири ва энг

муҳими меҳнат унумдорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар ҳисобланади. Ушбу
кўрсаткични турли соҳаларда турлича аниқланиши бўйича бир қанча
ёндашувлар мавжуд. Чунки ҳар бир соҳа ва тармоқнинг ўзига хос хусусиятлари
ушбу кўрсаткични аниқлашга бўлган ёндашувларни ҳам турлича бўлишини
тақозо қилади. Аммо барча ҳолларда ҳам битта методологик ёндашув бор.
Унинг мазмуни яратилган маҳсулот (иш, хизмат) ҳажмини шуни яратишга
иштирок этган ходимлар сонига бўлиш йўли билан аниқланади. Бироқ натижа
кўрсаткичи учун қайси ҳолда қандай кўрсаткични олиш ва ходимлар сонининг
ҳам қайси турини олиш масаласи ҳамиша муаммо бўлиб келган.

Ушбу кўрсаткичларга аниқлик киритиш учун мазкур кўрсаткичнинг

таърифига назар ташлашни мақсадга мувофиқ, деб топдик. Аммо иқтисодий
адабиётларда ҳам, иқтисодий таҳлилга оид адабиётларда ҳам унинг таърифига
деярли тўхталмаган. Фақат меҳнат унумдорлиги кўрсаткичи қандай аниқланади
ва унинг мазмунигагина аҳамият берилган. Бу борада ҳам бир қанча фикрлар
айтилган. Буларни қуйидаги жадвалда кўриш мумкин (1-жадвал).

Кўриниб турибдики, меҳнат унумдорлиги турли соҳада турли олимлар

аниқлашда турлича ёндашганлар. Уларни назарий жиҳатдан бир хил ҳолатга
келтириб олиш учун ушбу кўрсаткичнинг нафақат аниқланиш йўлларини,
балки назарий жиҳатдан унинг таърифини ҳам ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ,
деб ўйлаймиз. Чунки меҳнат унумдорлиги ижтимоий ишлаб чиқариш нуқтаи
назаридан у иқтисодий категория ҳисобланади. Ушбу категориянинг нечоғлик
амал қилишини билиш учун унинг кўрсаткичлари аниқланади. Агар меҳнат
унумдорлигига иқтисодий категория деб қаралса, унинг таърифини ишлаб
чиқиш керак, агар унга кўрсаткич деб қаралса, ушбу кўрсаткичнинг аниқланиш
йўлларини қараб чиқиш лозим.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

1-жадвал

Меҳнат унумдорлиги кўрсаткичининг иқтисодий адабиётларда ҳамда

иқтисодий таҳлилга оид адабиётлардаги таҳлили

Т/р

Муаллифларнинг

исми ва шарифи

Меҳнат унумдорлигини аниқлаш йўллари бўйича турли

қарашлар

Ушбу қарашлар берилган

манбалар

1

2

3

4

1.

А.В. Вахабов,

А. Иброҳимов,

Н. Ишанкулов

Меҳнат

унумдорлиги

ишлаб

чиқариш

самарадорлигини

ифодаловчи

асосий

кўрсаткич

сифатида қаралган ва уни ифодалаш учун ҳам
кўрсаткичлар

тизимидан

фойдаланиш

лозимлиги

уқтирилган. Бунда: битта ишловчига тўғри келадиган
ўртача ишлаб чиқарилган маҳсулот олинган

Вахабов А., Иброҳимов

А., Ишанкулов Н.
Молиявий ва бошқарув
таҳлили. – Дарслик. Т.:
Шарқ, 2005.- 135 б.

2.

Э.А. Маркарьян,

Г.П. Герасименко,

С.Э. Маркарьян.

Бунда иккита кўрсаткич билан ифодалаш тавсия
қилинган: Битта ходимга ва битта ишчига тўғри
келадиган ўртача ишлаб чиқарилган маҳсулот

Маркарьян Э.А. и.др.
Экономический анализ
хозяйственной
деятельности:

учеб.

пособ./–2-е изд. перераб.
и доп. – М.: КНОРУС,
2010.–45с.

3.

Г.В. Савицкая

Меҳнат

унумдорлиги

кўрсаткичлар

тизимида

ифодаланади,

деб

кўрсатган

ва

асосий

умумлаштирилган кўрсаткич сифатида битта ишловчига
тўғри келадиган ўртача ишлаб чиқарилган маҳсулот
олинган

Савицкая Г.В. Анализ
хозяйствен-ной
деятельности
предприятия.

Учеб.

пособие. – Минск: ООО
“Новое знание” 2000;
386-396 бетлар.

4.

Ш.Р. Холмўминов

Х.М. Хакимов,

И.А. Боқиева,

М.А. Аллаева,

А.Т. Маҳкамбоев

Меҳнат унумдорлиги даражасига баҳо бериш учун
умумлаштирувчи, хусусий ва ёрдамчи кўрсаткичлар
тизими қўлланилади. Умумлашти-рувчи кўрсаткичларга
битта ишчининг ишлаб чиқарган ўртача йиллик, ўртача
кунлак ва ўртача соатлик маҳсулоти, шунингдек, битта
ишловчига тўғри келадиган ўртача йиллик маҳсулот
ишлаб чиқаришнинг қиймат ифодаси киради

Холмўминов Ш.Р., ва
бошқалар.

Меҳнат

кўрсаткичлари таҳлили.
– Ўқув қўлланма. – Т.:
ТДИУ, 2004. – 57 б.

5.

З. Акбарова

Меҳнат унумдорлиги даражаси қилинган меҳнатдан
олинган самарани (маҳсулот ёки хизмат) баҳолаб
бериши лозим. Шунинг учун бу кўрсаткични
ҳисоблашда сарф қилинган меҳнат – Т, натижавий
кўрсаткич – Q лар нисбати олинади

Акбарова

З.

Меҳнат

статистикаси.

Ўқув

қўлланма. – Т.: ТДИУ,
2014. – 63 б.

6.

М.Қ. Пардаев,

Б.А. Ҳасанов,

Ж.И. Исроилов,

М.Э. Пулатов,

Ў.Т. Эшбоев,

А.Н. Холиқулов

Меҳнат унумдорлиги вақт бирлиги (соат, смена, ой,
чорак, йил) ичида битта ходим томонидан ишлаб
чиқарилган маҳсулот миқдори ёки бир маҳсулот
бирлигини ишлаб чиқаришга сарф қилинган вақт
бирлиги билан ўлчанади

Пардаев

М.Қ.

ва

бошқалар. Молиявий ва
бошқарув таҳлили. Ўқув
қўлланма. – Т.: “Чўлпон”
нашриёти, 2012.- 147 б.

7.

М.Қ. Пардаев,

А.Н. Холикулов,

Ҳ.А. Раҳимов

Бунда меҳмонхона хўжалигида меҳнат унумдорлигини
аниқлаш айтилган. Бунда битта ходимга тўғри
келадиган меҳмонхона хўжалигининг соф тушуми
олинган

Пардаев М.Қ., Холикулов

А.Н., Раҳимов Ҳ.А.
Меҳмонхона
хўжаликларида
самарадорликни ошириш
муаммолари.
Монография.

–Т.: Иқтисодиёт, 2013. –

81 б.

8.

Б.А.Абдукаримов,

А.Б.Бектемиров,

М.Қ. Пардаев,

Ш.С. Салимов,

Э.Ш. Шавқиев,

Ф.Б. Абдукаримов

Меҳнат унумдорлиги даражаси иккита кўрсаткич билан
тавсифланади: вақт бирлигида маҳсулот ишлаб чиқариш
(бевосита кўрсаткич); маҳсулот яратишнинг меҳнат
сиғими (тезкор кўрсаткич)

Абдукаримов Б.А. ва
бошқалар.

Кор-хона

иқтисодиёти. Дарслик. 2-
нашри. –Т.: “Фан ва
технология”, нашриёти,
2013. – 368 б.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

1-жадвалнинг давоми

1

2

3

4

9.

М.Қ. Пардаев,

И.С. Очилов

Хизмат

кўрсатиш

соҳасининг

умумий

меҳнат

унумдорлиги шу соҳада банд бўлган ходимлар
меҳнатининг самарадорлигини ифодалайди. Ушбу
кўрсаткичнинг миқдори битта ходимнинг маълум вақт
бирлигида

қанча

маҳсулот

(хизмат)

ишлаб

чиқарилганлигини ифода этади.

Пардаев М.Қ., Очилов
И.С. Хизмат кўрсатиш
соҳаси корхоналарида
самарадорликни ошириш
йўллари. Монография. –
Т.: “ИҚТИСОД-
МОЛИЯ”, 2011. – 67-78
бетлар.

10.

И.Т.

Абдукаримов,

Л.Г.

Абдукаримова,

В.В. Смагина

Меҳнат унумдорлиги битта ходим томонидан бир вақт
бирлигида ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдорини
ифодалайди ва ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмини
(натурал ва қиймат кўринишида) ўртача банд бўлган
ходимлар сонига бўлиш йўли билан аниқланади

Абдукаримов

И.Т.,

Абдукаримова

Л.Г.,

Смагина В.В. Анализ
финансово

хозяйств-

енной

деятельности

предприятия.

Учебное

пособие. 2-е –Тамбов:
Издательский дом ТГУ,
2008.-667 с.

Манба: Муаллиф томонидан тузилган.

Шундай қилиб меҳнат унумдорлигининг таърифини беришни мақсадга

мувофиқ деб топдик. Аммо шуни эътироф этиш керакки, бозор муносабатлари
шароитида нашр қилинган иқтисодий адабиётларда ушбу масалага, яъни
меҳнат унумдорлигининг таърифига жуда кам эътибор қаратилган. Аммо ушбу
иқтисодий категория ўз моҳиятини йўқотган эмас. Шу нуқтаи назардан биз
ушбу категориянинг таърифини микроиқтисодиёт даражасига мос ҳолда ишлаб
чиқишни мақсадга мувофиқ деб топдик.

Меҳнат унумдорлиги деганда, битта ходимнинг бир вақт бирлиги

(соат, смена, ой, чорак, йил) давомида ишлаб чиқарилган маҳсулот (иш,
хизмат) ҳажмининг миқдори (натурал, натурал-шартли, қиймат, меҳнат)
ёки бир маҳсулот бирлигини ишлаб чиқаришга сарф қилинган вақт
бирлиги билан ўлчаниши тушунилади.

Ушбу таърифни назарий жиҳатдан қуйидагича асослаш мумкин.

Биринчидан, меҳнат унумдолиги ҳамиша битта банд бўлган ходимнинг ўртача
меҳнат натижасини ифодалайди. Шу туфайли унда битта ходимга тўғри
келиши ўз аксини топган.

Иккинчидан, ҳар бир ходимнинг меҳнат натижаси маълум бир вақт

бирлигида бажарилган бўлиши керак. Шу туфайли таърифда ходимларнинг
маълум бир вақт бирлиги (соат, смена, ой, чорак, йил) олинган.

Учинчидан, шу вақт давомида ҳар бир ходим ишлаб чиқарилган маҳсулот

(иш, хизмат) ҳажмининг ўртача миқдори олинади. Мазкур кўрсаткич соҳага
қараб турли номланиши ва ўлчамда қўлланилиши мумкин. Шу туфайли
таърифга маҳсулот, иш, хизмат тушунчалари киритилган.

Тўртинчидан, айнан мазкур ҳажм кўрсаткичлари турли ўлчамларда,

хусусан натурал, натурал-шартли, қиймат, меҳнат кўрсаткичлари шаклида
бўлиши мумкин. Шу туфайли ушбу масалалар ҳам таърифга худди шу ҳолатда
киритилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Бешинчидан, меҳнат унумдорлиги яна бошқача тарзда ҳам аниқланиши

ва баҳоланиши мумкин. Бунда бир маҳсулот бирлигини ишлаб чиқаришга сарф
қилинган меҳнат бирлиги олинади. Шу туфайли таърифда мазкур масала ҳам
эътиборга олинган. Булардан ҳам кўриниб турибдики, мазкур таъриф меҳнат
унумдорлиги кўрсаткичининг мазмунини иқтисодий категория сифатида тўлиқ
ўзида ифода этади.

Маҳсулот ҳажмини муттасил ошириш ва шу асосда халқнинг турмуш

фаровонлигини оширишдаги муҳим омил – меҳнат унумдорлигини бетўхтов
оширишдир. Ҳукуматимиз қарорлари асосида ишлаб чиқилган кўплаб
дастурларда ижтимоий ишлаб чиқаришни ривожлантиришда меҳнат
унумдорлиги ҳал қилувчи аҳамият касб этиши чуқур илмий тарзда таҳлил
қилиб берилган.

Тадқиқотлар кўрсатдики, меҳнат унумдорлигини ошириш йўллари жуда

кўп ва хилма-хилдир. Бунда асосий эътиборни ишлаб чиқариш жараёнларини
модернизация қилиш эвазига уни автоматлаштириш ва механизациялаштириш,
инновациялар ҳисобига янги машина ва технологияларни жорий қилиш,
ишлаётган дастгоҳларни замонавийлаштириш, дастгоҳлардан самарали
фойдаланиш, ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, унда меҳнатни илмий
тарзда ташкил этишни яхшилаш, иш вақтидаги йўқотишларни бартараф қилиш,
хориждаги ва ўзимиздаги синалган илғор ишлаб чиқариш тажрибаларидан
фойдаланиш, меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тизимини тўғри
ташкил қилиш кабиларга қаратишни тақозо қилади.

Иқтисодий адабиётларда, хусусан, таҳлилга оида асарларда ҳам эътироф

этилишича, меҳнат унумдорлигини ҳисоблашда асосан қуйидаги учта
кўрсаткични қўллаш мумкинлиги қайд этилган:

1. Натурал кўрсаткичлар.
2. Шартли-натурал кўрсаткичлар.
3. Пул (қиймат) кўрсаткичлар[1,2,3,4,5,6,7,8,9].
Тадқиқотларимиз кўрсатдики, меҳнат унумдорлигини ифодаловчи

кўрсаткичлар тизимига яна меҳнат кўрсаткичларини ҳам киритиш мумкин. Бу
ҳолда ушбу кўрсаткичлар тизими тўртта бўлади. Бу қуйидаги жадвалда ўз
ифодасини топган (2-жадвал).

2-жадвал

Меҳнат унумдорлигини ҳисоблашда қўлланиладиган кўрсаткичларнинг

ўлчовлари

Т/р

Кўрсаткичларнинг номи

Кўрсаткичларнинг ифодаланиши

1

2

3

1.

Натурал кўрсаткичлар

Тонна, метр, дона, гектар кабилар.

2.

Шартли-натурал кўрсаткичлар

Тонна/километр, одам/кунлар, одам/соат ва ҳ.к.

3.

Пул (қиймат) кўрсаткичлари

Сўм, минг сўм, миллион сўм, миллиард сўм ва ҳ.к.

4.

Меҳнат кўрсаткичлари

Бир бирлик маҳсулотга сарф қилинган меҳнат
(ходимлар сони, иш вақти кабилар)

Ушбу кўрсаткичларнинг ҳар бирини қараб чиқиш лозим, деб ўйлаймиз.

Чунки ҳар бир кўрсаткичнинг ўзига хос хусусиятлари, ижобий томонлари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

билан бирга айрим камчиликлари ҳам йўқ эмас. Масалан, натурал кўрсаткичлар
бир хил маҳсулот ишлаб чиқарадиган корхоналарда қўлланилиши мумкин.
Унда меҳнат унумдорлиги тонна, метр, дона ва ҳ.к. кўрсаткичларда
ифодаланиши мумкин. Бунга нефть ёки кўмир қазиб чиқаришни мисол қилиб
олиш мумкин. Ушбу маҳсулотларнинг миқдори натурал ҳолда масса ёки ҳажм
бирликларида ифодаланади. Яна бир мисол пахта ёки дон етиштиришда ҳам
натурал кўрсаткичлардан фойдаланиш мумкин. Бунда пахта ёки дон
етиштиришни тонна ёки центнерларда ифодалаш мумкин. Пахта етиштиришда
нафақат меҳнат унумдорлиги, балки ҳосилдорликни ҳам центнерда кўрсатиш
мумкин. Енгил ёки юк автомобилларини ишлаб чиқаришни эса бир русмда
бўлса доналарда ўлчаш ҳам мумкин.

Шуни эътироф этиш керакки, кейинги йилларда маҳсулотни ишлаб

чиқаришни ва мос равишда меҳнат унумдорлигини ҳам натурал ўлчовларини
такомиллаштириш юзасидан анча ишлар қилинди. Масалан, хомашёдан
яхшироқ фойдаланиш мақсадида қоғоз ишлаб чиқариш тармоғида қоғоз ишлаб
чиқариш олдингидек тонналарда эмас, балки квадрат метрларда ўлчанади.
Натурал кўрсаткичлар ҳозирги эркин иқтисодиётга асосланган бозор
муносабатлари шароитида хўжалик механизмининг энг зарур элементларидан
бирига айланиб бормоқда. Чунки ходимларга ҳам ишбай иш ҳақи тўланишида
асосий ўлчов воситаларидан бири сифатида натурал кўрсаткичлардан
фойданиш кенг қўлланилмоқда. Бундай ёндашув ҳар бир кишининг меҳнат
натижасини реал ифодалаш имконини беради ва ходимларни тўғри
рағбатлантиришга эришилади.

Аммо натурал кўрсаткичларнинг айрим камчиликлари ҳам йўқ эмас.

Буларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

-

агар корхона турли хил маҳсулотлар ишлаб чиқарса, уларни умумий

тарзда баҳолаш учун натурал кўрсаткичда аниқлаш қийин;

-

бир хил маҳсулот ишлаб чиқарилган тақдирда ҳам уларнинг нави ва

ўлчами ҳар хил бўлганда ҳам ушбу кўрсаткичдан фойдаланиб бўлмайди.

Шу туфайли ушбу кўрсаткичнинг такомиллашган ўлчовларидан бири

бўлган шартли натурал кўрсаткичлардан фойдаланилади. Чунки ушбу
кўрсаткич орқали турли хил ўлчамдаги маҳсулотларни ягона ўлчовга келтириш
мумкин. Бунга мисол қилиб, от кучи бирлигига келтириб ҳисобланган
автомашиналар, тракторларнинг маторини айтиш мумкин. Булардан ташқари,
шартли банкада ишлаб чиқарилган консерва маҳсулотларини оладиган бўлсак,
уни ифодалаш учун қуйидагиларни инобатга олиш лозим. Масалан, кичик
корхонада бир кунда 500 та 3 литрлик, 250 та 2 литрлик ва 600 та 1 литрлик
банкада консерва ишлаб чиқилди. Агар уларнинг ҳаммасини қўшадиган бўлсак,
1350 та банка (500+250+600) ишлаб чиқарилганлиги тўғрисида хулоса қилиш
мумкин. Аммо бу нотўғри бўлади, чунки уларнинг ҳар бири турли ўлчамга эга.
Шу туфайли 2 литрлик банкига мослаштириб, шартли банка мисолида оладиган
бўлсак натижа қуйидагича чиқади:

{(500*3):2} + {(250*2):2} + {(600*1):2} = 750 + 250 + 300 = 1300 дона.
Ишлаб чиқарилган банкалар сони шартли натурал, яъни таққосланадиган

ҳолда 1350 эмас, балки 1300 та ишлаб чиқарилганлигини кўрамиз. Худди


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

шундай ҳисоб-китобларни бошқа бир қанча ўлчамларда ифодаланадиган
маҳсулотлар ўлчовини ҳам келтириш мумкин. Аммо ҳамма маҳсулотлар ҳам
натурал ўлчамда ифодаланиши қийин. Шу туфайли универсал ўлчов бирлиги
сифатида қиймат кўрсаткичи қўлланилади. Бунга бир қанча сабаблар бор:

Биринчидан, иқтисодий механизмлар ва уларнинг ҳаракати ва

умумлашган кўрсаткичлари қиймат ўлчови орқали амалга оширилади.

Иккинчидан, турли солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳам пулда

ифодаланади ва мос равишда тўловлар ҳам шу ўлчамда амалга оширилади.

Учинчидан, турли маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган корхоналарда натурал

ва шартли натурал кўрсаткичларни қўллаш мумкин бўлмаган жойда меҳнат
натижасини баҳолаш учун қиймат ўлчовидан фойдаланилади. Шу нуқтаи
назардан қиймат кўрсаткичлари турли хил маҳсулот ишлаб чиқарадиган
корхоналарда олдин ҳам қўлланилган, ҳозир ҳам қўлланилмоқда ва кейин ҳам
худди шундай бўлади. Чунки ушбу кўрсаткич универсал кўрсаткич сифатида
иқтисодиётнинг макро ва микродаражаларида қўлланилиб келинади.

Таъкидлаш жоизки, қиймат кўрсаткичлари корхона ва бирлашмалар

ишини баҳолашда, унинг натижалари бўйича моддий рағбатлантиришда, ишлаб
чиқариш самарадорлигини аниқлашда, меҳнат унумдорлигини қиёсий
жиҳатдан таҳлил қилишда муҳим роль ўйнайди. Корхоналарнинг ишлаб
чиқарган маҳсулоти, бажарилган иши ва кўрсатилган хизматлари ҳажми,
маҳсулот таннархи ва фойда кўрсаткичлари ҳам қиймат ўлчовида аниқланади.
Меҳнат унумдорлиги, асосий воситалар самарадорлиги ва маҳсулотга кетган
материаллар сарфлари ҳам қиймат ўлчовида ифодаланади.

Ишлаб чиқарилган ва сотилган маҳсулот ҳам, улар ўртасидаги нисбат

ҳам, реализация қилинган товарлар ва соф маҳсулотлар ҳам қиймат
кўрсаткичларида ҳисобланади. Қиймат кўрсаткичини қўллашда иккита шартни
ҳисобга олиш лозим. Биринчиси, маҳсулотга қўйилган баҳо таҳлил қилинаётган
даврда ўзгармаган бўлиши ва иккинчидан, маҳсулотларнинг ассортиментидаги
таркибий ўзгаришларда ҳам кескин барқарор сақланиб қолган бўлиши лозим.

Агар баҳода ўзгариш бўлса, уни таққослаш учун баҳо индексини инобатга

олиш лозим ва таққосланадиган қийматни аниқлашни тақозо қилади. Бу
қуйидаги формула орқали ифодаланади:

Qтб = Qҳ : i

p

.

Бунда:

Qтб

– ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг таққосланадиган баҳода

ифодаланган қиймати;

– ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ҳақиқий қиймати;

i

p

– таҳлил даврида баҳо ўзгаришига мос бўлган баҳо индекси.

Агар ассортиментида таркибий ўзгариш бўлса, унинг бошланғич

таркибидаги қиймати қайта ҳисоблаб олинади. Ушбу кўрсаткични аниқлаш
учун қуйидаги формуладан фойдаланилади:

Qтас = Qр + (ΔQҳ : Кас

p

).

Бунда:

Qтас

ишлаб

чиқарилган

маҳсулотнинг

маҳсулот

ассортиментидаги ўзгаришларни инобатга оладиган таққосланадиган қиймати;

– ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг режадаги қиймати;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

Δ

– режадан ортиқча (ёки кам) ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг

қиймати;

Кас

р

– маҳсулотнинг ички ассортиментидаги ўзгаришини ифодаловчи

коэффициент.

Ушбу кўрсаткични, яъни маҳсулотнинг ички ассортиментидаги

ўзгаришини ифодаловчи коэффициентни аниқлаш учун қайси ассортиментда
нарх ошган бўлса, шу ассортиментнинг режадаги нархига бўлиш йўли билан
аниқланади. Мазкур коэффициент ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми билан
қайта ҳисобланиб олинади.

Корхоналарнинг меҳнат унумдорлигини аниқлашда натижа кўрсаткичи

сифатида юқорида келтирилган таққосланадиган кўрсаткичлар олинади ва
улардан барча ҳисоб-китобларда фойдаланиш мумкин.

Шуни эътироф этиш керакки, меҳнат унумдорлигини ифодаловчи

кўрсаткичлар тизимида жонли меҳнат билан бирга буюмлашган меҳнатнинг
ҳам қиймати бор. Бу қиймат яратилган маҳсулотнинг таркибида мавжуд. Шу
туфайли жонли меҳнатнинг ҳиссаси кам бўлиб, буюмлашган меҳнатнинг
ҳиссаси катта бўлса, озгина меҳнат билан ҳам юқори меҳнат унумдорлигига
эришиш мумкинлиги аён бўлади. Шу туфайли иқтисодиётда яна бир нарсанинг
фарқига боришни хоҳлар эдик. Булар ишлаб чиқариш ҳажми ва ишлаб
чиқарилган маҳсулот ҳажми. Булар бир-биридан фарқ қилади.

Ишлаб чиқариш ҳажми

деганда, маълум вақт бирлигида (кун, ой, йил

каби) яратилган маҳсулот таркибида фақат жонли меҳнатнинг ҳиссаси
тушунилади.

Ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми

деганда, маълум вақт бирлигида

(кун, ой, йил каби) яратилган маҳсулотнинг таркибида нафақат жонли
меҳнатнинг, балки буюмлашган меҳнатнинг ҳам қиймати тўлиқ олинган ҳажми
тушунилади.

Энди меҳнат унумдорлигини аниқлашда қўлланиладиган формуланинг

махражига эътибор қаратамиз. Бунда вақт ва меҳнат бирлигини олиш мумкин.
Чунки моддий ишлаб чиқаришда меҳнат унумдорлиги вақт бирлиги давомида
ҳосил қилинган маҳсулот миқдори билан ўлчанади. Бунда инобатга олиш лозим
бўлган жиҳатлар ҳам кўп. Жумладан, меҳнат унумдорлиги индивидуал якка
тартибда ишловчилар бўйича, цехда банд бўлган ходимлар бўйича, корхона
миқёсидаги ходимлар меҳнат унумдорлиги ва тармоқдаги банд ходимлар
меҳнат унумдорлигини аниқлаш мумкин. Булардан ташқари, барча иқтисодиёт
кўламидаги ижтимоий меҳнат унумдорлиги тушунчалари ҳам амалиётда
қўлланилади. Булар табиий равишда бир-биридан фарқ қилади.

Ижтимоий меҳнат унумдорлиги мамлакат иқтисодиётида яратилган ялпи

ички маҳсулот миқдорини унда банд бўлган ҳар бир ишловчи ходимга нисбати
билан ўлчанади. Ушбу методологик асосни корхоналарда меҳнат
унумдорлигининг даражасини аниқлашда ҳам фойдаланиш мумкин. Бунда
ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ҳажмини ишлаб чиқаришда банд бўлган
ходимларининг сонига нисбати билан аниқланади. Шу тариқа уларни
аниқлашда ягона методологик асос шаклланади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

Меҳнат унумдорлигини аниқлашда ходимлар сони иккита йўналишда

олинади: корхонада банд бўлган умумий ходимлар сони ва бевосита ишлаб
чиқаришда банд бўлган ходимлар сони. Меҳнат унумдорлигининг ҳақиқий
даражасини ишлаб чиқаришда банд бўлган ходимлар сони ифода этади. Аммо
бошқарувда иштирок этадиган ходимлар ҳам ишлаб чиқаришда банд бўлган
ходимларга тегишли шароитни яратиб беради. Шу туфайли юқорида
келтирилган иккита кўрсаткичдан фойдаланиш мумкин.

Бундан ташқари, ҳар бир маҳсулотга сарф қилинган меҳнатни аниқлаш

учун ходимларнинг ишлаган вақти ва уларга тўланган иш ҳақи миқдорини ҳам
олиш мумкин. Меҳнат унумдорлигини ушбу кўрсаткичлар иштироки билан
аниқланганда унинг даражаси анча аниқ ифодаланади. Чунки ҳар бир
маҳсулотга фақат сарф қилинган меҳнат инобатга олинади. Аммо ҳозирги
амалдаги ҳисоботларда ушбу кўрсаткичлар расмий тарзда ўз ифодасини топган
эмас. Шу туфайли меҳнат унумдорлигини аниқлашда махражида бир қанча
кўрсаткичлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ, деб ўйлаймиз. Буларга:

- корхонада банд бўлган умумий ходимлар сони;
- бевосита ишлаб чиқаришда банд бўлган ходимлар сони;
- барча ходимларнинг сарф қилган иш вақти;
- корхонада банд бўлган ходимларга тўланган иш ҳақининг умумий

ҳажми.

Агар меҳнат унумдорлигини аниқлашда ушбу кўрсаткичлардан

фойдаланилса, табиийки уни ифодалаш учун битта кўрсаткич эмас, балки
кўрсаткичлар тизимидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Тадқиқотларимиз
кўрсатдики, меҳнат унумдорлигини баҳолашда қуйидаги кўрсаткичлар
тизимидан фойдаланиш лозим, деган хулосага келдик:

1.

Корхонада банд бўлган битта ходимга тўғри келадиган сотилган

(ишлаб чиқарилган) маҳсулот ҳажми.

2.

Корхонада бевосита ишлаб чиқариш жараёнида банд бўлган

ходимларга тўғри келадиган сотилган (ишлаб чиқарилган) маҳсулот ҳажми.

3.

Сотилган (ишлаб чиқарилган) маҳсулот бирлигига тўғри келадиган

ходимларнинг умумий сони.

4.

Сотилган (ишлаб чиқарилган) маҳсулот бирлигига тўғри келадиган

умумий иш вақтининг миқдори.

5.

Сотилган (ишлаб чиқарилган) маҳсулот бирлигига тўғри келадиган

ходимларга тўланган иш ҳақининг умумий миқдори.

Юқорида келтирилган иккита кўрсаткичнинг миқдори (1 ва 2

кўрсаткичлар) қанча ошиб борса, корхонада меҳнат унумдорлиги шунча юқори,
деб баҳоланади. Қуйидаги учта кўрсаткичнинг миқдори (3-5 кўрсаткичлар)
қанча камайиб борса, мос равишда меҳнат унумдорлигини шунча юқори деб
баҳоланади. Корхонада меҳнат унумдорлигининг даражасига тўғри баҳо бериш
учун ушбу кўрсаткичлар тизимидан тўлиқ фойдаланиш мақсадга мувофиқ, деб
ҳисоблаймиз.

Ушбу кўрсаткичларни аниқлашнинг алгоритми қуйидаги жадвалда

келтирилган (3-жадвал).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

3-жадвал

Корхонада меҳнат унумдорлигини аниқлаш формуласи ва уларнинг

мазмуни

Т/р

Кўрсаткичлар

Аниқланиш формулалари

1

2

3

1.

1.

Корхонада банд бўлган битта
ходимга тўғри келадиган сотилган
(ишлаб

чиқарилган)

маҳсулот

ҳажми

Му = Q : Ry

;

Му

– меҳнат унумдорлиги;

Q

– сотилган (ишлаб чиқарилган) маҳсулот

ҳажми;

Ry

– умумий ходимларнинг ўртача сони

2.

2.

Корхонада

бевосита

ишлаб

чиқариш жараёнида банд бўлган
ходимларга

тўғри

келадиган

сотилган

(ишлаб

чиқарилган)

маҳсулот ҳажми

Му

иш

= Q : Ry

иш

;

Му

иш

ишчи

ходимларнинг

меҳнат

унумдорлиги;

Q

– сотилган (ишлаб чиқарилган) маҳсулот

ҳажми;

Ry

иш

– ишлаб чиқаришда банд ходимларнинг

ўртача сони

3.

3.

Сотилган

(ишлаб

чиқарилган)

маҳсулот

бирлигига

тўғри

келадиган ходимларнинг умумий
сони

Qм = Ry : Q ;

сотилган

(ишлаб

чиқарилган)

маҳсулотнинг ходимлар бўйича меҳнатлилиги

4.

4.

Сотилган

(ишлаб

чиқарилган)

маҳсулот

бирлигига

тўғри

келадиган умумий иш вақтининг
миқдори

Qив = Иву : Q ;
Qив

сотилган

(ишлаб

чиқарилган)

маҳсулотнинг иш вақти бўйича меҳнатлилиги;

Иву

умумий ходимлар

иш вақтининг миқдори

5.

5.

Сотилган

(ишлаб

чиқарилган)

маҳсулот

бирлигига

тўғри

келадиган ходимларга тўланган иш
ҳақининг умумий миқдори

Qиҳ = Иҳ : Q ;
Qиҳ

сотилган

(ишлаб

чиқарилган)

маҳсулотнинг иш ҳақи бўйича меҳнатлилиги;

Иву

умумий ходимлар

иш ҳақининг умумий

миқдори

Манба: Муаллиф ишланмаси.

Юқорида

келтирилган

меҳнат

унумдорлиги

кўрсаткичларининг

корхонада банд бўлган битта ходимга тўғри келадиган сотилган (ишлаб
чиқарилган) маҳсулот ҳажми ва корхонада бевосита ишлаб чиқариш жараёнида
банд бўлган ходимларга тўғри келадиган сотилган (ишлаб чиқарилган)
маҳсулот ҳажми меҳнат унумдорлиги бўйича меҳнатнинг самарадорлигини
ифодалайди.

Қолган учта кўрсаткичнинг ҳажми, яъни сотилган (ишлаб чиқарилган)

маҳсулот бирлигига тўғри келадиган ходимларнинг умумий сони, сотилган
(ишлаб чиқарилган) маҳсулот бирлигига тўғри келадиган умумий иш вақтининг
миқдори ва сотилган (ишлаб чиқарилган) маҳсулот бирлигига тўғри келадиган
ходимларга тўланган иш ҳақининг умумий миқдори билан баҳоланадиган
меҳнат унумдорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар меҳнатнинг тежамкорлигини
тавсифлайди.

Бошқарув таҳлили жараёнида қайси кўрсаткич муҳим бўлса, ўша

кўрсаткичдан фойдаланиш мумкин. Агар умумий хулоса қилиш лозим бўлса,
барча кўрсаткичлар тизимидан фойдаланилади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

Фойдаланилган адабиётлар

рўйхати

1.

Вахабов А., Иброҳимов А., Ишанкулов Н. Молиявий ва бошқарув

таҳлили. Дарслик. – Т.: Шарқ, 2005.- 135 б.

2.

Маркарьян Э.А. и. др. Экономический анализ хозяйствен-ной

деятельности.: учеб. пособ. 2-е изд. перераб. и доп. – М.: КНОРУС, 2010.–45с.

3.

Акбарова З. Меҳнат статистикаси. Ўқув қўлланма. – Т.: ТДИУ, 2014. –

63 б.

4.

Савицкая Г.В. Анализ хозяйственной деятельности предприятия. Учеб.

пособие. – Минск: ООО “Новое знание”, 2000, 386-396 бетлар.

5.

Холмўминов Ш.Р. ва бошқалар. Меҳнат кўрсаткичлари таҳлили. – Ўқув

қўлланма. – Т.: ТДИУ, 2004. – 57 б.

6.

Пардаев М.Қ., Очилов И.С. Хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарида

самарадорликни ошириш йўллари. Монография. – Т.: “ИҚТИСОД-МОЛИЯ”,
2011. – 67-78 бетлар.

7.

Абдукаримов И.Т., Абдукаримова Л.Г., Смагина В.В. Анализ

финансово хозяйственной деятельности предприятия. Учебное пособие. 2-е.
– Тамбов: Издательский дом ТГУ, 2008.-667 б.

8.

Пардаев М.Қ., Холикулов А.Н., Раҳимов Ҳ.А. Меҳмонхона

хўжаликларида самарадорликни ошириш муаммо-лари. Монография. – Т.:
Иқтисодиёт, 2013. – 81 б.

9.

Абдукаримов Б.А. ва бошқалар. Корхона иқтисодиёти. Дарслик. 2-

нашри. –Т.: Фан ва технология, 2013. – 368 б.

Библиографические ссылки

Вахабов А., Иброхимов А., Ишанкулов Н. Молиявий ва бошкарув тахлили. Дарслик. - Т.: Шарк, 2005.- 135 б.

Маркарьян Э.А. и. др. Экономический анализ хозяйствен-ной деятельности.: учеб, пособ. 2-е изд. перераб. и доп. - М.: КНОРУС, 2010.^45с.

Акбарова 3. Мехнат статистикаси. Укув кулланма. - Т.: ТДИУ, 2014. -63 б.

Савицкая Г.В. Анализ хозяйственной деятельности предприятия. Учеб, пособие. - Минск: ООО “Новое знание”, 2000, 386-396 бстлар.

Холмуминов Ш.Р. ва бошкалар. Мехнат курсаткичлари тахдили. - Укув кулланма. - Т.: ТДИУ, 2004. - 57 б.

Пардаев М.К-, Очилов И.С. Хизмат курсатиш сохаси корхоналарида самарадорликни ошириш йуллари. Монография. - Т.: “ИКТИСОД-МОЛИЯ”, 2011.-67-78 бетлар.

Абдукаримов И.Т., Абдукаримова Л.Г., Смагипа В.В. Анализ финансово хозяйственной деятельности предприятия. Учебное пособие. 2-е. - Тамбов: Издательский дом ТГУ, 2008.-667 б.

Пардаев М.К-, Холикулов А.Н., Рахимов Х.А. Мехмонхона хужаликларида самарадорликни ошириш муаммо-лари. Монография. - Т.: Иктисодист, 2013. - 81 б.

Абдукаримов Б.А. ва бошкалар. Корхона иктисодиёти. Дарслик. 2-нашри. -Т.: Фан ва технология, 2013. - 368 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов