Финансовый анализ выполнения смет в бюджетных организациях

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
31-37
18
9
Поделиться
Тўйинов, Б. (2015). Финансовый анализ выполнения смет в бюджетных организациях. Экономика и инновационные технологии, (5), 31–37. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8450
Б Тўйинов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье проведен финансовый анализ исполнения сметы расходов бюджетных организаций и предложена методика организации эффективного и целевого использования бюджетных и внебюджетных средств.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Б.И. Тўйинов,

мустақил изланувчи, ТДИУ

БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИДА ХАРАЖАТЛАР СМЕТАСИ

ИЖРОСИНИНГ МОЛИЯВИЙ ТАҲЛИЛИ

В данной статье проведен финансовый анализ исполнения сметы

расходов бюджетных организаций и предложена методика организации
эффективного и целевого использования бюджетных и внебюджетных
средств.

In this article the analysis of the financial performance of the estimates of

budgetary organizations and the technique of the organization of effective and
targeted use of budgetary and extra-budgetary funds.

Калитли сўзлар:

харажатлар сметаси, бюджет харажатлари

гуруҳлари, бюджетдан ташқари маблағлар, ҳомийлик маблағлари, таълим
хизматлари

2015 йилнинг тўққиз ойида Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-

иқтисодий ривожлантириш якунлари мамлакатимизда ҳар томонлама пухта
ўйланган тараққиётнинг «ўзбек модели» ҳаётга изчил ва мақсадли жорий
этилаётгани самарасида жаҳон иқтисодиётида сақланиб қолаётган инқирозли
ҳодисаларга ва глобал иқтисодий ривожланиш суръатлари сусайганига
қарамай, Ўзбекистонда макроиқтисодий барқарорлик ҳамда юқори иқтисодий
ўсиш суръатлари таъминланаётганидан далолат беради.

Бугун Ўзбекистон Республикаси дунёда иқтисодиёти жадал ривожланиб

бораётган давлатлар орасида бешинчи ўринни банд этиб турибди ва бу жаҳон
ҳамжамияти ҳамда халқаро молия институтлари томонидан кенг эътироф
этилмоқда. 2015 йилнинг сентябрида Халқаро валюта жамғармасининг IV
Моддага мувофиқ маслаҳатлари якунлангач, жамғарманинг Ижрочи
директорлари баёнотида «Ўзбекистон сўнгги йилларда юқори иқтисодий ўсиш
суръатларини намоён этиб, ҳукумат макроиқтисодий сиёсатни эҳтиёткорлик
билан амалга ошираётгани ва улар бюджетнинг соғлом мувозанатини, ташқи
захиралар юқорилигини ҳамда давлат қарзининг паст даражасини
таъминлаётгани»ни юқори баҳолади

1

.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб
палатаси, молия вазирлиги ва бошқалар ваколатли идоралар ҳар йили
мамлакатимизда иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш учун
таркибий ўзгаришлар жараёнини чуқурлаштириш, ишлаб чиқаришни
модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, аҳоли бандлигини
таъминлаш, молиявий ресурслардан тежамли, самарали ва мақсадли

1

Ўзбекистон Республикасини 2015 йилнинг тўққиз ойида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари

тўғрисида. http://www.gov.uz/uz/news/view/3279


background image

2

www.iqtisodiyot.uz

фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилганини мониторингини
олиб борадилар

2

.

Ўзбекистон Республикасининг “Бюджет тизими тўғрисида”ги қонуни

ижроси юзасидан давлат бюджетининг жорий йилидаги ижроси тўғрисидаги
ҳисобот ташқи аудит ва баҳолашдан ўтказилиб, келаси йилги лойиҳа юзасидан
солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари экспертизаси амалга
оширилади.

Бу жараёнда асосий эътибор давлат бюджети маблағларининг истиқбол

кўрсаткичлари ҳаққонийлигига, солиқлар ва мажбурий тўловларнинг
иқтисодиётни ривожлантириш ва аҳоли даромадлари даражасини оширишга
таъсир этувчи восита сифатида тутган ўрни, иқтисодиётнинг реал секторида,
айниқса, ҳудудлар ва тармоқлар бўйича давлат бюджети даромад қисмининг
тўғри шаклланиши ҳамда бажарилишига қаратилган.

Бюджет сиёсатининг ижтимоий йўналтирилганлиги сақланиб турибди:

харажатлар қисмининг 59,2 фоизи ижтимоий соҳани ривожлантиришга
йўналтирилди.

Бироқ, ўтказилаётган тафтиш ва текширишлар натижалари ҳам бюджет

ташкилотлари

ва

муассасалари

томонидан

харажатлар

сметасини

режалаштиришда

амалдаги

меъёрий

ҳужжатлар

талаблари

чуқур

ўрганилмаганлиги натижасида бюджетдан ортиқча маблағ олиш; турли
сабаблар билан ўтилмаган дарс соатлари ва вакант сақланаётган штат
бирликлари ҳисобидан иқтисод бўлган маблағларни ўз вақтида тегишли
бюджетга қайтарилмаслик; меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси
разрядларини ва коэффициентларини ҳамда устама тўловларини нотўғри
қўллаш ҳисобига ортиқча ҳаражатларга йўл қўйиш; ишламайдиган
ходимларнинг пластик карточкаларига маблағ ўтказиб бериш; муассаса
раҳбарлари ўз номларига ва яқин танишлари номига очилган пластик
карточкаларига бюджет маблағларини ортиқча ўтказиб ўзлаштириш; пул тўлов
варақаларини сохталаштириш орқали ўзлаштириш каби бошқа кўплаб ҳоллар
учрамоқда.

Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги ва «Бюджет тизими

тўғрисида»ги қонунларини изчиллик билан амалга оширишнинг муҳим
йўналишларидан бири олий таълим муассасаларида бюджет ва бюджетдан
ташқари маблағлардан самарали фойдаланиш ҳисобланади.

Бу ўз навбатида, давлат дастурларида кўзда тутилган зарурий

тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши натижасида бюджет ва
бюджетдан ташқари маблағлар тасдиқланган йиллик сметалар доирасида
сарфланишини таъминлашга хизмат қилади.

Ҳисобот йилида олий таълим муассасаси фаолиятини бюджет

маблағлари ҳисобидан молиялаштириш ҳажми – 5 038 539,5

минг сўмга тенг

бўлган. 2014 йилда бюджет маблағлари харажатлари умумий харажатларнинг

2

Депутатлар Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқдилар. http://www.parliament.gov.uz


background image

3

www.iqtisodiyot.uz

15,58 %ни ташкил этди. 2013 йилда бу кўрсаткич 19,08 %ни ташкил этган (1-
жадвал).

1-жадвал

Олий таълим муассасасида

бюджет маблағларининг сарфланиши

таҳлили

3

(минг сўм ҳисобида)

№

Сарфланиш йўналишлари

2013 йил

харажатлари

2014 йил

Тасдиқланган

харажатлар

сметаси ,

минг сўм

Касса

харажат-

лари, минг

сўм

Умумий

сарфга

нисбатан,

%

1

2

3

4

5

6

1.

Иш ҳақи ва унга
тенглаштирилган
харажатлар

2182480,0

2357228,0

2343628,0

46,51

2.

Стипендия

2069273,0

1925717,0

1896125,6

37,63

3.

Иш берувчи ажратмалари

544211,3

640247,0

625768,0

12,42

4.

Хизмат сафарлари
харажатлари

5614,0

5944,0

5944,0

0,11

5.

Коммунал хизмат
харажатлари

81845,6

64330,0

64330,0

1,28

6.

Ўқитиш харажатлари

6075,0

6200,0

6199,9

0,12

7.

Телефон хизматлари,
Интернет хизмати

5550,0

6000,0

6000,0

0,12

8.

Жорий таъмирлаш
харажатлари

2843,0

949,0

949,0

0,02

9.

Ижара, эксплуатация ва
бошқа хизматларни тўлаш
харажатлари

4009,0

4009,0

3892,0

0,08

10.

Асбоб-ускуналар ва
жиҳозлар сотиб олиш
мақсадидаги жорий
харажатлар

14100,0

13000,0

12996,7

0,26

11.

Компьютер техникасини
сотиб олиш

78501,0

63600,0

63471,8

1,26

12.

Ижтимоий нафақалар

15529,0

8986,0

8986,0

0,18

13.

Ҳисобот йичорагининг
охирги иш куни охирида
ривожлантириш
жамғармасига ўтказилган
маблағлар

522,4

248,5

0,01

ЖАМИ

5 010 553,3

5096210,0

5038539,5

100


Таҳлилларга кўра, муассасада коммунал тўловлар харажатлари тузилган

шартномалар, тасдиқланган йиллик харажатлар сметалари ва ажратилган
лимитлар асосида назорат қилиб борилган. Барча тўловлар ўлчагич
кўрсатгичлари асосида амалга оширилган. 4-гуруҳ таркибига кирган бошқа
харажат моддалари бўйича ҳам харажатлар сметада ажратилган маблағлар
доирасида амалга оширилган.

Бюджетдан

ташқари

маблағларни

тасдиқланган

смета

асосида

сарфланишига эришилган (2-жадвал).


3

Таҳлиллар шартли бюджет ташкилоти рақамлари мисолида тадқиқ этилган.


background image

4

www.iqtisodiyot.uz

2-жадвал

Олий таълим муассасасида ўқитиш учун тўлов-контракт маблағларининг

сарфланиши таҳлили

(минг сўм ҳисобида)

№

Сарфланиш йўналишлари

2014 йил

Тасдиқланган

харажатлар

сметаси

Касса

харажатлари

Умумий

сарфга

нисбатан, %

1

2

3

4

5

1.

Иш ҳақи

9295583,0

8612565,1

31,55

2.

Вақтинча мехнатга қобилиятсизлик
ва ҳомиладорлик нафақаси

92770,0

112509,0

0,41

3.

Стипендия

10726560,0

9081999,5

33,27

Жами I гуруҳ харажатлари

20 114 913,0

17807073,6

65,22

4.

Иш берувчи ажратмалари

2331156,0

2163057,0

7,92

Жами II гуруҳ харажатлари

2 331 156,0

2163057,0

7,92

5.

Хизмат сафарлари харажатлари

33162,0

33030,8

0,12

6.

Коммунал тўловлар

575164,0

408216,8

1,50

7.

Телефон хизматлари, Интернет

86100,0

67057,6

0,25

8.

Жорий таъмирлаш харажатлари

216300,0

145352,6

0,53

9.

Ижара, эксплуатация ва бошқа
хизматларни тўлаш харажатлари

16000,0

1727,5

0,01

10. Жорий мақсадлар учун асбоб-

ускуналар, жиҳозлар сотиб олиш
харажатлари

387523,0

355798,6

1,30

11. Мебель ва офис жиҳозларини сотиб

олиш харажатлари

796000,0

665936,0

2,44

12. Компьютер техникасини сотиб олиш

харажатлари

370000,0

252519,4

0,92

13. Бошқа асосий воситаларни сотиб

олиш харажатлари

497000,0

294373,0

1,08

14. Капитал таъмирлаш

4285700,0

3050068,5

11,17

15. Бошқа харажатлар

2194191,0

2056793,9

7,53

Жами IV гуруҳ харажатлари

9457140,0

7330874,7

26,85

ЖАМИ

31903209,0

27301005,3

100,00


Жадвал маълумотларига кўра, ҳисобот даврида профессор-ўқитувчи ва

ишчи-ходимлардан 996 нафарига 620649,9 минг сўмлик, 314 нафар талабаларга
142898,3 минг сўм мукофот берилган, профессор-ўқитувчи ва ишчи-
ходимлардан 16 нафарига 6300,0 минг сўмлик, 1 нафар талабага 192,2 минг
сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди, 329 нафар профессор-ўқитувчи ва ишчи-
ходимларга 285873,1 минг сўмлик устама ҳақ тўланди. Моддий
рағбатлантириш ва устама хақи жами 1 055 958,5 минг сўмни ташкил этди.

Олий таълим муассасасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик

фаолияти турли йўналишларда олиб борилган. 2014 йил давомида
тадбиркорлик фаолиятидан умумий тушумлар миқдори 688 438,2 минг сўмни
ташкил этган. Бу кўрсаткич 2013 йилга нисбатан 107,8%ни ташкил этиб, 7,8%га
кўпайган. (3-жадвал).

Шунга қарамай ҳисобот йилида олий таълим муассасаси битта

профессор-ўқитувчисига тадбиркорлик тушуми кўрсаткичи бўйича олий
таълим муассасалари орасида етакчи ўринни эгаллаган.


background image

5

www.iqtisodiyot.uz

3-жадвал

Олий таълим муассасасида тадбиркорлик фаолиятидан тушган маблағлар

таҳлили

(минг сўм ҳисобида)

№

Кўрсаткичлар номи

2013 йил

ҳақиқатда

(ҳисобот)

2014 йил

ҳақиқатда

(ҳисобот)

Мутлоқ

фарқи,

+,-

Режа

бажарили

шининг

нисбий

фарқи,

%

1

2

3

4

5

6

1.

Пуллик таълим хизмати кўрсатиш

48447,5

36695,5

-11752

75,7

2.

Хўжалик шартномалари асосида илмий-
тадқиқот ишлари

96928,4

84223,9

-12705

86,8

3.

Ижарага бериш

78907,3

97141,6

+18234,3

123,1

4.

Ноширлик ва босмахона хизмати

47484,9

56098,8

8613,9

118,1

5.

Хомийликдан тушумлар

19600,0

350,0

-19250,0

1,79

6.

Ҳисобдан чиқарилган асосий восита ва
металлом сотиш

61320,9

9051,7

-52269,2

14,8

7.

Меҳмонхона ва ётоқхона хизмати

150757,8

109504,8

-41253,0

72,6

8.

Ёзги дам олиш оромгоҳи

51915,0

81237,5

+29322,5

156,4

9.

Коммунал хизматлари ва бошқалар

69888,4

67584,3

-2304,1

96,7

10.

Ёрдамчи хўжаликдаги чорва молларини
сотишдан

13350,0

-

-

-

11.

Ошхоналар хизмати

-

146550,1

-

-

Жами

638 600,2

688 438,2

+49838

107,8

Ҳисобот даврида олий таълим муассасасининг 2013 йил 1 декабрдан 2014

йил 1 декабр ҳолатигача бўлган фаолиятини молиявий назорат қилинганида
Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида”ги қонуни ижроси юзасидан
талабаларнинг замонавий таълим олишлари учун яратилган шароитлар, таълим
бериш жараёни, пул маблағларидан мақсадли ва манзилли фойдаланилиши ва
талабаларга стипендиянинг тўланиши аҳволи юзасидан, харажатлар сметаси
бўйича бюджетдан ажратилган ҳамда бюджетдан ташқари маблағларнинг
шаклланиши ва мақсадли сарфланиши юзасидан текширув ўтказилган ва
аниқланган камчиликлар ўз вақтида бартараф этилган.

Ҳисобот йили даврида эришилган ютуқлар билан бирга айрим

камчиликларга ҳам йўл қўйилган:



профессор-ўқитувчилар ва ходимларнинг иш ҳақи ҳамда ишловчи

нафақахўрларни пенсиясини тарқатишда кечикишлар бўлган;



пуллик таълим хизмати кўрсатишдан тушадиган маблағлар миқдори

юқори даражада эмас;



ҳомийлик тушумлари ўтган йилларга нисбатан кам бўлган;



капитал таъмирлаш бўйича ҳисобот йилига режалаштирилган ишлар

охирига етказилмаган;



айрим моддий жавобгар шахслар томонидан хизмат вазифасини

бажаришда лоқайдликка йўл қўйилган ва ҳ.к.

Олий таълим муассасасида молиявий ва хўжалик фаолиятларида қайд

этилган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш ва эришилган ижобий


background image

6

www.iqtisodiyot.uz

натижаларни кўпайтириш мақсадида «Олий таълим муассасасининг 2015 йил
учун молиявий-иқтисодий ва хўжалик фаолиятлари бўйича Ҳаракатлар
дастури» ишлаб чиқилган.

Мазкур Дастурни самарали татбиқ этиш учун қуйидаги асосий чора-

тадбирларни амалга ошириш лозим:



барча турдаги даромадларни кўпайтириш билан бирга харажатларни

камайтириш ва уларни оптимал молиялаштиришга эришиш;



бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларнинг оқилона сарфланишига

эришиш;



замонавий янги ўқув адабиётлари нашр этишни 2,5 мартага кўпайтириш;



ҳомийлардан маблағлар жалб этиш миқдорини 3,0 мартага ошириш;



кичик бизнес ва тадбиркорлик ишларидан тушумларни камида 1,4

мартага ошириш;



хўжалик шартномаси асосида илмий-тадқиқот ишларидан тушумларни

1,3 мартага кўпайтириш;



таълим хизмати кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш ҳажмини

1,4 мартага ошириш;



профессор-ўқитувчилар, хизматчи ходимлар ва талабаларни моддий

рағбатлантиришни камида 1,2 мартага ошириш;

Мазкур дастурни амалга ошириш учун молия-иқтисодиёт ишлари

соҳасида қуйидаги тадбирларни амалга оширишлари лозим:



олий таълим муассасасининг молиявий-хўжалик ишлари устидан доимий

назорат олиб боришни кучайтириш;



бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни тасдиқланган сметалар

асосида оқилона сарфланишига эришиш;



иш ҳақи ва стипендиялар тўловлари ҳисобланиши ва ўз вақтида

тўланишини қатъий назоратга олиш;



банк ходимлари билан узвий ҳамкорликда барча ходимларнинг иш ҳақи

ва талабаларнинг стипендияларини белгиланган муддатларда берилишини
таъминлаш;



замонавий янги ўқув адабиётларини нашр этиш миқдори ва сифатини

ошириш;



кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятидан тушумлар

миқдорини 1,4 мартага ошириш;



таълим хизмати кўрсатиш ва сервис соҳасини кенгайтириш ҳажмини

1,4 мартага ошириш.

Режа-молия бўлими зиммасига юклатилган вазифалар қаторига:



бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларнинг келаси йил учун

даромадлар ва харажатлар сметаларини ишлаб чиқиш ва уларни молия
вазирлигидан тасдиқдан ўтказиш ҳамда маблағларни сарфланишини доимий
мониторинги ва қатъий назоратини олиб бориш;



олий таълим муассасасининг бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва

ўқув-ёрдамчи ходимларини ишга қабул қилишда тасдиқланган намунавий
штатларга қатъий риоя қилиш.


background image

7

www.iqtisodiyot.uz

Олий таълим муассасаси бухгалтерия ҳисоби ва ички аудит хизмати

олдига қўйилган асосий вазифалар қуйидагилар ҳисобланади:



молиявий интизомга қатъий риоя қилган ҳолда молиявий фаолиятга

тааллуқли бўлган қарорларни ўз вақтида амалга татбиқ этиш;



корхона, ташкилотлар ва моддий жавобгар шахслар билан бўладиган

ҳисоб-китоблар устидан назоратни кучайтириш;



молиявий маблағлардан тасдиқланган даромадлар ва харажатлар

сметаларига асосан мақсадли фойдаланишни ташкил этиш.



олий таълим муассасаси раҳбариятига молиявий фаолият ҳақида доимий

ахборот бериб бориш.



моддий жавобгар бўлган ходимларни ҳисоб-китоб ишларини қатъий

назоратга олиш кабилар.

Хулоса қилиб шуни таъкидлаш зарурки, бюджет ташкилотларида

бухгалтерия ҳисобининг ҳолатини мунтазам иқтисодий таҳлил ва молиявий
назоратдан ўтказишда ички назорат тизими (ИНТ),шунингдек, жамоатчилик
назоратини давлат назорати билан биргаликда олиб бориш мақсадга мувофиқ.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

“Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси” Ўз.Р 1995 йил 21

декабрдаги №161-I – сон Ўзбекистон Республикаси қонуни билан тасдиқланган

2.

Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августдаги «Бухгалтерия

ҳисоби тўғрисида»ги Қонуни, № 279-I.

3.

Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги «Бюджет тизими

тўғрисида»ги Қонуни, № 158- II.

4.

Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августдаги «Давлат

бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида»ги Қонуни, № 664-II.

5.

Ўзбекистон Республикасини 2015 йилнинг тўққиз ойида ижтимоий-

иқтисодий

ривожлантириш

якунлари

тўғрисида.-http://www.gov.uz/-

uz/news/view/3279

6.

Депутатлар Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқдилар.

http://www.parliament.gov.uz/uz/events/chamber/14252

7.

Останақулов М. Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби. Ўқув

қўлланма. - Т.: "IQTISOD-MOLIYA", 2009.

8.

Интернет сайтлари:

-

www.gov.uz

-

www.mf.uz

www.buh.uz

- www.TDIU.uz
- www.tfi.uz

Библиографические ссылки

“Узбекистон Республикасининг Мсхнат кодскси” Уз.Р 1995 йил 21 декабрдаги №161-1 - сон Узбекистон Республикаси конуни билан тасдикланган

Узбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августдаги «Бухгалтерия хисоби тугрисида»ги Конуни, № 279-1.

Узбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги «Бюджет тизими тугрисида»™ Конуни, № 158- II.

Узбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августдаги «Давлат бюджетининг газна ижроси тугрисида»™ Конуни, № 664-П.

Узбекистон Республикасини 2015 йилнинг туккиз ойида ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якуилари тугрисида.-http://www.gov.uz/-uz/news/view/3279

Депутатлар Х,исоб палатасининг хисоботини куриб чикдилар. http://www.parliamcnt.gov.uz/uz/cvcnts/chambcr/14252

Останакулов М. Бюджет ташкилотларида бухгалтерия хисоби. Укув кулланма. - Т.: "IQTISOD-MOLIYA", 2009.

Интернет сайтлари:

- www.gov.uz

- www.mf.uz

www.buh.uz

- www.TDIU.uz

- www.tfi.uz

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов