Бюджетирование деятельности высших учебных заведений

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
271-276
29
5
Поделиться
Туйинов, Б. (2014). Бюджетирование деятельности высших учебных заведений. Экономика и инновационные технологии, (6), 271–276. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8232
Б Туйинов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматриваются сущность и значение бюджетирования деятельности бюджетных организаций. Вкратце изложена история бюджетирования. Также проведен сравнительный анализ определений “бюджет” и “бюджетирование”.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Б.И. Тўйинов,

мустақил изланувчи, ТДИУ

ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

БЮДЖЕТЛАШТИРИШ

В статье рассматриваются сущность и значение бюджетирования

деятельности бюджетных организаций. Вкратце изложена история
бюджетирования. Также проведен сравнительный анализ определений
“бюджет” и “бюджетирование”.

The article examines the nature and significance of budgeting activities of

budgetary organizations. Briefly describes the history of budgeting. Also, a
comparative analysis of the definitions of "budget" and "budgeting".

Калитли сўзлар:

бошқарув ҳисоби, бюджет, бюджетлаштириш, смета,

режа, молиявий режа.

Бошқарув ҳисобини ривожлантиришнинг инновацион йўналишлари

ичида

бюджетлаштириш

муҳим

ўрин

эгаллайди.

Ҳозирги

кунда

бюджетлаштиришнинг аҳамияти янада ортиб бормоқда. “Бюджетлаштириш”
атамасининг кўплаб таърифлари мавжуд бўлиб, унда бюджетлаштиришга
кўпроқ бошқарув воситаси сифатида қаралмоқда.

Турли манбаларга кўра, бюджетлаштириш ҳақидаги дастлабки фикрлар

XIX асрнинг охирларида Англияда пайдо бўлган.

Илк бор бюджетлар тузилиши АҚШда 1912 йилда шаҳар аҳолисининг

жамоат фондларидаги суиистеъмолчиликларга чек қўйиш ҳақидаги талабига
биноан қўлланилган.

Кўпгина муаллифлар бюджетлаштиришнинг ривожланишини ёрқин

тенденцияси сифатида 1961 йилда АҚШ Мудофаа вазирлиги томонидан жорий
этилган “режалаштириш - дастурлаш - бюджетлаштириш” (РДБ) тизимини назарда
тутишади.

Бизнинг

мамлакатимизда

ҳам

РДБ

тизимга

ўхшаш

тизим

“техсаноатмолиярежаси” мавжуд бўлган, бироқ у мазкур тизимдан тубдан фарқ
қилган. Бу режа ишлаб чиқариш самарадорлигини мунтазам ошириб бориш
билан режаларни муваффақиятли бажаришга йўналтирилган ташкилот

ишлаб

чиқариш-хўжалик фаолиятининг кенг дастурини англатган.

Бюджетлаштириш (инглизча budgeting сўзидан олинган

) –

смета ва

иқтисодий кўрсаткичлар ёрдамида бўлинмалар фаолиятини бошқариш ва
келишилган холда режалаштириш жараёнидир.

Иқтисодий адабиётларда бюджетлаштириш атамаси билан смета

режалаштиришни биргаликда фойдаланиш ҳолатлари учраб туради. Бизнингча,
бу нотўғри. Чунки профессор А.З. Бобылев муҳаррирлиги остида чоп этилган
“Финансовый менеджмент. Проблемы и решения” дарслигида тўғри
таъкидланганидек, “бюджетлаштириш атамаси кўпгина сабабларга кўра,
қўлланилади: бу ҳолат ҳозирги кунда Россияда ва бозор иқтисодиёти


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

ривожланган мамлакатлардаги режалаштиришга бўлган ёндашувларнинг
умумий жиҳатларини таъкидлайди ва махсус хорижий адабиётларни ўрганишга
ёрдам беради ”[1.257-б.].

Бошқа иқтисодчи олимлар “режалаштириш” ва “бюджетлаштириш”

синоним ҳисобланади, деган фикрни билдирмоқда. Аслида, режалаштириш ва
бюджетлаштириш “интеграллашган режалаштириш” жараёнининг бир
қисмидир. Бюджетлаштиришни режалаштиришсиз жорий этиш мумкин эмас.
Агар

жорий

этиладиган

бўлса,

у

ҳолда

“режалаштириш”

ва

“бюджетлаштириш”нинг

кесишган

жойида

турғунлик,

пасайиш

ва

тўсқинликлар пайдо бўлади.

Шуни ҳам эътироф этиш лозимки, амалиётни ўрганиш мавжуд

режалаштириш тизими қуйидаги камчиликларга эга эканлигини кўрсатмоқда:

- ташкилотларнинг барча хўжалик жараёнларини режалаштириш, алоҳида

бўлинмалар фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш имконини берувчи
керакли режалар мавжуд эмас;

- режа кўрсаткичларини прогнозлаштириш даражаси етарли даражада

батафсил ва аниқ эмас;

-

режалар ва режа моддалари аниқ бир масъул шахсларга

бириктирилмаган, оқибатда улар назоратсиз қолмоқда.

Бюджетлаштиришни жорий этиш орқали режалаштиришнинг юқорида

таъкидланган камчиликларини бартараф этиш мумкин.

Бироқ мазкур хилма-хиллик икки томонлама самарага эга, бир томондан, бу

кўп маълумотларни олиш имконини беради, иккинчи томондан бюджетлаштириш
атамаси бўйича ягона бир қарашлар бўлмаганлиги сабабли, маълум бир
терминологик ва мазмун жиҳатидан чалкашликларга олиб келади.

Бошқа бир гуруҳ тадқиқотчилар бюджетлаштириш жараёнига таъриф

берганда бошқарув функцияларини кенгайтиришни таклиф этмоқдалар.
Масалан,

Б. Дука

бюджетлаштиришнинг

афзаллигини

“Компания

фаолиятининг барча томонларини мувофиқлаштириш”да кўради [2, 14-б.].
Бунда бюджетлаштиришни интеграциялашув жараёнидаги ролига кўпроқ
эътибор қаратилган.

Б.А. Ананжолова бюджетлаштириш деганда, бюджетларни ишлаб чиқиш

жараёни, уларнинг бажарилиши устидан назорат қилиш ва четланишларни таҳлил
қилишни тушунишини ёзган. Бунда тадқиқотчи бюджетлаштириш бўйича
таърифга “режалаштириш”, “назорат” ва “таҳлил” функцияларини қўшмоқда.
Шунга яқин нуқтаи назарни В.Е. Хруцкий, Т.В. Сизова и В.В. Гамаюновларнинг
тадқиқотида

ҳам

учратиш

мумкин.

Улар

“Бюджетлаштириш

прогнозлаштириладиган ва олинган молиявий кўрсаткичларни таҳлил қилиш
имконини берадиган даромад ва харажатлар ҳисоби, назорати ва молиявий
режалаштириш технологиясидир”[3, 22-б.], деб таъриф берганлар. Бизнингча,
мазкур таърифда бюджетлаштириш объектлари даромад ва харажатлар
даражасида таҳлил қилинган ва бунинг натижасида ташкилот маблағлари
бюджетлаштириш доирасидан четда қолиб кетмоқда.

Бюджетлаштириш

энг аввало, режалаштириш, ҳисоб, назорат ва таҳлил

жараёнини бир тизимга бирлаштирувчи ахборот тизимидир, чунки


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

режалаштириш назоратсиз ҳеч қандай мазмунга эга бўлмайди, назорат учун
ишлатилмайдиган ҳисоб тегишли самара бермайди, режалаштирилган ва
ҳужжатлар билан тасдиқланган маълумотларга асосланмаган назоратдан ҳеч
қандай наф бўлмайди.

Бюджетлаштириш, ижодий жараён ҳисобланади, чунки ҳар бир ташкилот

ўзига хос бошқарув усуллари, таркибий тузилиш, раҳбариятнинг мақсади ва
кадрларнинг билим даражасига эга. Шунинг учун ҳар бир ташкилотдаги
бюджетлаштириш тизими такрорланмас, ўзига хос ва ягона ҳисобланади.

Бюджет ташкилотларида бюджетлаштириш таҳлил этилаётганида мазкур

ташкилотнинг ўзига хос хусусиятларига қараб турлари танланади (1-жадвал).

1-жадвал

Бюджетлаштириш турларининг таққослама таҳлили

Иқтисодий адабиётларда бюджетлаш-

тиришнинг таклиф этилган турлари

Бюджет ташкилотларида бюджет-

лаштиришнинг турлари

1. Статик

бюджет

(киритилган

ўзгартиришлар

билан

тасдиқланган

бюджет)
2. Мослашувчан бюджет
3. Ҳақиқий бюджет

1. Смета

бюджети

(киритилган

ўзгартиришлар билан тасдиқланган
бюджет)
2. Ҳақиқий бюджет
3. Касса бюджети (бюджет ижросининг
банкдаги ҳисоби)
4. Тасдиқланган бюджет

Бюджетлаштириш ташкилот фаолиятини аниқ ва мақсадга йўналтирилган

ҳолда олиб борилишига ёрдам беради. Бюджетлардан фойдаланиш бюджет
ташкилотлари учун бир қанча афзалликларга олиб келади. Хусусан, стратегик
ва тактик режалаштириш натижасида ташкилот фаолиятини мониторинг
қилишга ёрдам беради.

Бюджетлаштиришнинг мақсадлари қуйидагилар ҳисобланади:
- ходимлар онгида бош мақсадга интилишни кучайтириш ва улар

фаолиятини пировард натижасига йўналтириш;

- келажакда ташкилот ривожланишининг самаралироқ вариантларини

танлаш ва уларнинг жозибадорлигини ошириш;

- ташкилот фаолиятини бюджетлаштиришни жорий босқичда эмас, балки

дастлабки режалаштириш босқичида илмий асосланган ва халқаро
стандартларга мувофиқ тажриба ҳамда меъёрлар асосида амалга ошириш;

- барча таркибий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш;
- режа кўрсаткичларини бажаришга йўналтирилган рағбатлантириш ва

ходимлар масъулиятини ошириш тизимини шакллантириш;

Бюджет тузишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
-

ташкилотлар фаолиятини режалаштириш;

- ташкилотнинг турли бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва

уларнинг ўзаро ҳамкорлиги уйғунлигини таъминлаш;

- турли масъулият марказлари фаолияти учун жавобгар шахсларга

режаларни етказиш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

- бошқарув ходимларини ташкилот мақсадларига эришиши борасида

олиб бораётган ишларини рағбатлантириш;

- фаолият турларини бошқариш ва назорат қилиш;
- менежерлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш;
- менежерларнинг малакасини ошириш.
Амалдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида турувчи

ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тузиш, кўриб
чиқиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом”га мувофиқ
харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини, вақтинчалик харажатлар сметасини,
бюджетдан ташқари маблағлар бўйича сметаларни тузиш, кўриб чиқиш ва
тасдиқлаш, ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва ҳудудий молия органларида
рўйхатдан ўтказиш тартиби белгилаб қўйилган [4. 1-б].

Шунингдек, харажатлар сметаси, штатлар жадвали, бюджетдан ташқари

маблағлар бўйича даромадлар ва харажатлар, капитал қурилишлар бўйича
харажатлар сметаси, рўйхатдан ўтказиш карточкаси, бюджет ташкилотлари
харажатлар сметаси ва штатлар жадвали ҳисобининг журнали, харажатлар
сметасига ўзгартиришлар рўйхати, конвертация учун кўзда тутилган
маблағлардан фойдаланиш туфайли харажатлар сметасига киритилаётган
ўзгартиришлар ҳам тасдиқланган [4. 1-б].

2-жадвал

Бюджет ташкилотларида харажатлар гуруҳлари бўйича смета тузиш

Моддалар номи

Т

оифа

М

одда

ва

ки

чи

к

м

одда

Э

л

ем

ен

т

Контракт

Бюджет

Жами

I гуруҳ харажатлари бўйича жами:

Иш ҳақи

41

10

000

13 693 132

3 027 037

16 720 169

Пул шаклидаги иш ҳақи

41

11

000

6 363 281

1 290 302

7 653 583

Асосий иш ҳақи

100

6 363 281

1 290 302

7 653 583

Стипендиялар

48

21

400

7 329 851

1 736 735

9 066 586

II гуруҳ харажатлари бўйича жами:

Иш берувчининг ажратмалари

1 594 483

341 465

1 935 948

Ягона ижтимоий тўлов

41

21

100

1 590 820

340 781

1 931 601

Ижтимоий эҳтиёжларга бошқа
ажратмалар/ бадаллар

200

3 663

684

4 347

III гуруҳ харажатлари бўйича жами:

Асосий воситаларни
лойиҳалаштириш

43

10

000

52 000

52 000

Асосий воситаларни қуриш ва
реконструкция қилиш

43

20

000

84 208

84 208


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

IV гуруҳ харажатлари бўйича жами:

Бошқа харажатлар – жами:

жумладан:

Товар ва хизматлар бўйича
харажатлар

42

00

000

2 120 865

87 494

2 208 359

Сақлаб туриш ва жорий
таъмирлаш

42

30

000

662 000

34 935

696 935

Моддий айланма воситалар
захираларига харажатлар

42

50

000

272 900

23 088

295 988

Товар ва хизматлар сотиб
олиш учун бошқа харажатлар

42

90

000

584 600

584 600

Асосий воситалар бўйича
харажатлар

43

00

000

889 836

889 836

Асосий воситаларни капитал
таъмирлаш

43

30

000

176 836

176 836

Асосий воситаларни сотиб
олиш

43

50

000

713 000

5 408

718 408

Бошқа харажатлар

48

00

000

1 149 651

1 149 651

Манба: Муаллиф томонидан олий таълим муассасаси мисолида шартли

рақамларда ишлаб чиқилган.

Ҳар йили биринчи чоракда молия органлари барча ташкилотларининг

харажатлар сметаси (бюджетдан ташқари маблағлар бўйича смета ва
вақтинчалик

харажатлар

сметаси)нинг

тузилиши,

тасдиқланишининг

тўғрилигини ва ўз вақтида етказилишини текширувдан ўтказиши, ҳудудий
молия органлари томонидан мазкур ишларнинг ўз вақтида ва сифатли олиб
борилганлигини тизимли назорат қилиб, текширувларни ташкиллаштиришда ва
ўтказишда уларга зарур ёрдам кўрсатади.

Амалдаги Низомга мувофиқ, текширув тасдиқланган дастурга мувофиқ

амалга оширилади ва текширувлар ўтказишда қуйидагиларга амал қилиш талаб
этилади:

- смета-молия ҳужжатларини, бунда бюджет маблағларидан қонунчиликка

ва бюджет маблағларининг тежамли йўналтирилишига қатъий риоя этилишига
эришган ҳолда, чуқур таҳлил қилишни ва ҳар томонлама ўрганишни амалга
ошириш;

-

Ўзбекистон

Республикаси

ва

Қорақалпоғистон

Республикаси

вазирликлари, идоралари, ҳокимиятларнинг тегишли бошқармалари ва
бўлимларида харажатлар сметасини кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва ўз вақтида
ташкилотларга етказиш бўйича ишларни тўғри ташкиллаштиришга эришиш;

- даромадларнинг тўлиқ ҳисоби, пул маблағларининг ўтувчи қолдиқлари,

бу маблағлардан тежамли ва самарали фойдаланишни инобатга олган ҳолда,
бюджетдан ташқари маблағлар бўйича даромадлар ва харажатлар сметасининг
тузилишининг қонунийлиги ва режалаштиришнинг асосланганлигини
эътиборга олиш;

- сметани режалаштиришда аниқланган камчиликларни бартараф этишда

тезкор ҳолда чора-тадбирларни қўллаш, смета харажатлари бўйича аниқланган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

ортиқча ажратилган маблағлар суммасини бу ҳақда ташкилот раҳбарига хабар
берган ҳолда ўз вақтида бюджетдан молиялаштириш миқдорини қисқартириш.

Хулоса

қилганимизда,

бюджет

ташкилотлари

фаолиятини

бюджетлаштиришни жорий этишнинг аҳамияти шундаки, халқаро амалиётда
бошқарув

ҳисобида

қўлланилаётган

бюджетлаштиришнинг

статик,

мослашувчан ва ҳақиқий каби турларини олий таълим тизимидаги бюджет
ташкилотларида қўллаш давлат молиясини ислоҳ қилишнинг муҳим босқичи ва
таркибий қисми ҳисобланади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Финансовый менеджмент. Проблемы и решения. Учебник для

магистров. /Под ред. Бобылева А.З. – М.: Изд. Юрайт, 2012. С. 257.

2. Дука Б. Бюджетирование: где “спотыкаются” ваши финансы... // ФПА

АКДИ “Экономика и жизнь”. 2001, выпуск 18. С.14.

3. Хруцкий В.Е., Сизова Т.В., Гамаюнов В.В. Внутрифирменное

бюджетирование: настольная книга по постановке финансового планирования. -М.:
Финансы и статистика, 2003.С.22.

4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2010 йил 19 ноябрда

2157-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
2010 йил 29 октябрдаги 92-сонли буйруғи билан тасдиқланган Низом.

Библиографические ссылки

Финансовый менеджмент. Проблемы и решения. Учебник для магистров. /Под ред. Бобылева А.З. - М.: Изд. Юрайт, 2012. С. 257.

Дука Б. Бюджетирование: где “спотыкаются” ваши финансы... И ФПА АКДИ “Экономика и жизнь”. 2001, выпуск 18. С. 14.

Хрупкий В.Е., Сизова Т.В., Гамаюнов В.В. Внутрифирменное бюджетирование: настольная книга по постановке финансового планирования. -М.: Финансы и статистика, 2003.С.22.

Узбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2010 йил 19 ноябрда 2157-сон билан руйхатга олинган Узбекистон Республикаси Молия вазирининг 2010 йил 29 октябрдаги 92-сонли буйруги билан тасдикланган Низом.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов