Авторы

  • Ж Хожиев
    Ташкентский Государственный Университет Экономики
  • Ш Ражапов
    Ташкентский Государственный Университет Экономики

Биографии авторов

  • Ж Хожиев, Ташкентский Государственный Университет Экономики

    помощник

  • Ш Ражапов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

    старший преподаватель

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.economics_and_innovative.8479

Ключевые слова:

акционерное общество форма собственности налог льготы стоимость акций уставный фонд корпоративное управление

Аннотация

В данной статья рассмотрени роль акционерных обществ в экономике в целом и обеспечение условий для их развития, а также широкое использование предоставленных льготы предпринимателей от налогов и обязательных платежей в Республике Узбекистан.

background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Ж.Д. Хожиев, ассистент,

Ш.З. Ражапов, катта ўқитувчи, ТДИУ

АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИГА ҚУЛАЙ ШАРТ-ШАРОИТЛАР

ЯРАТИШ ВА МЕЪЁРИЙ ҲУЖЖАТЛАРГА ЎЗГАРТИРИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР ТАВСИФИ

В данной статья рассмотрени роль акционерных обществ в экономике в

целом и обеспечение условий для их развития, а также широкое использование
предоставленных

льготы предпринимателей от налогов и обязательных

платежей

в Республике Узбекистан.

In this

article by looking at

the role of

corporations

in the economy as

a whole,

and

ensuring conditions for

their development

, as well as

the widespread use of

the

benefits

provided by

employers

from taxes and

compulsory payments

in the Republic

of Uzbekistan.

Калитли сўзлар:

Акциядорлик жамияти, мулкчилик шакли, солиқ

имтиёзлар, акция қиймати, устав жамғарма, корпоратив бошқарув.

Ўтказилаётган ислоҳотлар муҳимлигини таъкидлаб, Ўзбекистон

Республикаси Президенти И.А. Каримов Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йилда
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилги
иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларига бағишланган “2015
йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш,
модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш
ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш –
устувор вазифамиздир” номли маърузасида “…иқтисодий ўсиш суръатлари ҳар
томонлама чуқур ва пухта ўйланган изчил солиқ ва пул-кредит сиёсатини
амалга ошириш орқали таъминланади. Ушбу сиёсат, авваламбор, иқтисодиётда
солиқ юкини камайтириш, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида унинг
рағбатлантирувчи ролини кучайтиришга қаратилади.

Биринчи навбатда амалга ошириладиган вазифалар қаторига даромад

солиғи ставкасини 7,5 фоизга камайтириш киради. Шу билан бирга, қурилиш
соҳасида фаолият юритаётган корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкаси,
саноат корхоналарида бўлганидек, 6 фоиздан 5 фоизга туширилади...”[1].

Президентимиз Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йилда мамлакатни

ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилги иқтисодий
дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларига бағишланган маърузасида “…Энг
аввало, корпоратив ёки акциядорлик бирлашмаларимизнинг фаолияти
самарадорлигини танқидий баҳолаш, уларни хорижий давлатлардаги ана
шундай корхоналар билан таққослаб кўриш зарур. Чунки, бугунги кунда
иқтисодий

ривожланган

мамлакатларда,

айниқса,

саноат

соҳасида

мулкчиликнинг бундай шакли муҳим ўрин тутади.

Мамлакатимизда ҳам мулкчиликнинг мазкур шакли тобора катта

аҳамиятга эга бўлиб бормоқда. Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

хусусийлаштириш натижасида айни пайтда республикамизда 1 минг 100 дан
ортиқ акциядорлик жамияти ташкил этилди ва фаолият юритмоқда. Уларнинг
умумий устав капитали 11 триллион 700 миллиард сўмдан ортиқ бўлиб, сўнгги
ўн йилда 5,3 баробар ўсди. ”[1] деган фикирни баён қилиб ўтган эдилар.

Мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқларини жадал модернизация қилиш,

улар фаолиятининг ҳуқуқий пойдеворини мустаҳкамлаш жаҳонда молиявий-
иқтисодий инқироз давом этаётган бир шароитда муҳим аҳамият касб этиши
шубҳасиз. Акциядорлик жамиятларининг ҳуқуқий ва иқтисодий ҳолатини
янада такомиллаштириш ана шундай чора-тадбирлардан биридир.

Жорий йилнинг 1 май ҳолатига кўра, республикамизда рўйхатдан ўтган

акциядорлик жамиятлари(АЖ)нинг оддий ва имтиёзли акциялари умумий сони
2 трлн. донадан ортган ва уларнинг номинал қиймати 12,87 трлн. сўмни ташкил
этади. Шу йилнинг бошида уларнинг сони 965,2 млрд. дона, 2014 йилнинг 1
май ҳолатига кўра эса 10,4 млрд донага тенг эди[2].

2014 йилнинг майида янги таҳрирда қабул қилинган “Акциядорлик

жамиятлари ва акционерлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикасининг Қонуни акциялар сонининг кескин кўпайишига асосий сабаб
бўлди. Чунончи, ушбу қонуннинг 23-моддасига биноан акция қиймати 5 минг
сўмдан юқори бўлмаслиги керак. 1996 йилнинг апрелидан ўтган йилнинг
майигача амалда бўлган қонуннинг эски таҳририда эса акцияларнинг номинал
қиймати 100 сўмдан кам бўлмаслиги шарт, деб белгиланган эди.

Маълумки, илгари аксарият АЖларда акцияларнинг номинал қиймати

100 сўмдан анча марта юқори эди (баъзи пайтларда бир акция учун юз
миллионлаб сўмгача етган). Бу эса ташкил этилган савдоларда акциялар
айланишини қийинлаштириб, салоҳиятли харидорлар сонини камайтирарди. Бу
вазият, одатда, акционерлар сафига бошқа, айниқса миноритар акционерлар
қўшилишини хоҳламайдиган йирик акционерлар учун манфаатли эди. Бунга
сўнгги йиллар амалиёти ҳам мисол бўла олади. АЖнинг устав капитали кўп
ҳолда қўшимча акциялар чиқариш ҳисобига эмас, балки акцияларнинг номинал
қиймати ўсиши эвазига кўпаяр эди. Гарчи устав капитали кўпайиши билан
боғлиқ ҳаражатлар ҳажми бир хил бўлсада.

Шу ўринда номинал қиймат акцияларнинг реал қийматини акс

эттирмайди. Шу билан бирга акциялар нархи бирламчи жойлаштирилганида
унинг номинал қийматидан паст бўлиши мумкин эмас. У ҳисоб-китоб учун
зарур, чунки АЖ устав капиталининг умумий миқдори жамият томонидан
жойлаштирилган барча акциялар номиналининг умумий суммасига тенгдир.

Акционерлар ва инвесторлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро

тажрибадан келиб чиқиб акциялар номинал қийматининг максимал ҳажми
бўйича белгиланган чекловлар акционерларга бир эмас, бир нечта акцияларга
эга бўлиш имконини берди.

2015-йилниг 1- чорагида Марказ ва унинг ҳудудий органлари томонидан

1,4 трлн. сўмлик (номинал қиймати бўйича) 94 та акциялар чиқарилувлари
давлат рўйхатига олинди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

Умумий акциялар ҳажми ва акцияларни эмиссияси мидорини ўзгариши

динамикаси[3].

Манба: http://csm.gov.uz

Акциядорлик жамиятлар фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва

корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш, уларда миноритар
акциядорлар ҳуқуқларини ҳимояланиши ҳамда ҳорижий инвестицияларни жалб
қилиш учун қулай шароитларни яратиш бўйича республикада амалга
оширилаётган ислоҳотлар натижасида жорий йилнинг 1- чорагида акциялар
эмиссияси умумий ҳажми 1,4 трлн. сўмдан ошди, 2014 йилнинг шу давридаги
кўрсаткичидан акциялар чиқарилуви миқдори 2,5 мартага ва чиқарилган
акциялар (дона) сони 12 мартага ошди.

Хусусан, жорий йилнинг 1- чорагида “Республика ихтисослаштирилган

акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази” АЖнинг 31,84
млрд. сўмлик, “Алоқа банк” АТБнинг 15,0 млрд. сўмлик, “Чирчиқ
транформатор заводи” АЖнинг 12,5 млрд. сўмлик, “Давр-Банк” ХАТБнинг 10,5
млрд. сўмлик (номинал қиймати бўйича) акциялари чиқарилувлари рўйхатга
олинди.

Умуман олганда, республика бўйича қуйидагича акциялар чиқарилувлари

рўйхатга олинган:

АЖларни тузишда акцияларнинг бирламчи чиқарилувлари– 160,6 млрд.

сўм;

қўшимча акциялар чиқарилувлари – 83,9 млрд. сўмлик, шулардан

жойлаштирилётган акциялар:

уюшган савдода очиқ обуна орқали жойлаштирилётган акциялар – 23,2

млрд. сўм;

Эмиссиянинг умумий ҳажми (млрд. сўм)
Акция ва эмиссиялар миқдори миллион дона


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

ёпиқ обуна орқали амалдаги акциядорлар ўртасида (фойдани

реинвестицияси) жойлаштирилаётган акциялар - 60,7 млрд. сўм.

Натижада, 01.04.2015 йил ҳолатига барча АЖларнинг амалдаги

акцияларни чиқарилувлар умумий номинал қиймати 12,9 трлн. сўмни ташкил
этди, бу ўтган йилнинг биринчи чорагига нисбатан 1,63 трлн. сўмга кўпдир.

Миноритар акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва АЖларни

ривожлантиришга фуқароларнинг бўш пул маблағларини (юқори номинал
қийматли акцияларни майдалаш орқали) жалб қилиш бўйича амалга
оширилаётган чора-тадбирлар натижасида муомаладаги акцияларнинг умумий
сони 970,5 млрд. донага етди, йил бошида эса бу кўрсаткич 965,2 млрд. донани,
2014 йилнинг биринчи чорагида 10,4 млрд. донани ташкил этган.

Шунингдек, муомалада умумий қиймати 357,5 млрд. сўмлик 53 та

корпоратив облигациялар чиқарилуви мавжуд.

Қонунчилликка киритилган ўзгартиришларни кўриб чиқадиган бўлсак, –

2014 йил 6 майда янги таҳрирдаги «Акциядорлик жамиятлари ва
акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун қабул
қилиниши билан мамлакатимизда фаолият юритаётган мингдан ортиқ
акциядорлик жамиятларини Қонундан кутилаётган янгилик ва ўзгаришлар
жиддий қизиқтираётган эди. Республика биржа марказида Қимматли қоғозлар
бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази томонидан ишлаб
чиқилган янги таҳрирдаги Қонун акциядорларнинг манфаатларини ифода этиш
ва ҳимоялашга қаратилган ҳужжат бўлганлиги шубҳасиз. Сабаби, биринчидан,
биздаги акциядорлик жамиятларининг 90 фоиз акциядорлари жисмоний
шахслар ҳисобланади, қолаверса янги қонун ҳужжати яна миллионлаб
ватандошларимизни қимматли қоғозлар бозорида иштирок этиши орқали
хусусий секторга жалб этишга йўл очади[4].

Мазкур қонуннинг эски таҳрирдагисидан фарқ қиладиган асосий

жиҳатларидан бири ундан акциядорлик жамиятларининг очиқ ёки ёпиқ шаклда
бўлиш тушунчасининг чиқариб ташланишидир.

Қонуннинг 8-моддасида жамият акциядорлик жамияти ёки масъулияти

чекланган жамият шаклидаги шуъба ва тобе хўжалик жамиятларига эга бўлиши
мумкинлиги белгиланган. Ушбу меъёрнинг киритилиши эндиликда юртимизда
фаолият кўрсатаётган акциядорлик жамиятлари айнан икки турдаги мулкчилик
шаклида – акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият
шаклларидагина шўъба ва тобе хўжалик жамиятларига эга бўлишлари
мумкинлигини ҳамда амалдаги унитар ва шўъба корхоналар эндиликда
акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият шаклларида қайта
ташкил этилишини билдиради.

Жамиятнинг уставида келтирилиши лозим бўлган маълумотлар эски

Қонуннинг 15-моддасида белгиланган бўлиб, улар 12 банддан иборат эди. Янги
таҳрирдаги қонунда бу меъёр 13-моддада белгиланган бўлиб, энди бундай
маълумотлар қуйидаги 5 банддан иборатдир:

• жамиятнинг тўлиқ (агар бўлса қисқартирилган) фирма номи,

жойлашган ери (почта манзили) ва электрон почта манзили;

• фаолиятининг соҳаси (асосий йўналишлари) ва мақсади;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

• устав фондининг (устав капиталининг) миқдори;
• жамият акцияларининг сони, номинал қиймати, турлари (оддий,

имтиёзли);

• жамият бошқарувининг тузилмаси, жамият кузатув кенгашининг,

тафтиш комиссиясининг ва ижроия органининг аъзолари сони, бу органларни
шакллантириш тартиби, уларнинг ваколатлари.

Мазкур ўзгартириш акциядорлик жамиятининг уставига қўйиладиган

ортиқча талабларни соддалаштириб, жамиятлар ва инвесторларга енгиллик
яратиб беради.

Яна бир муҳим янгилик шундаки, авваллари акциялар номинал

қийматининг энг паст чегараси белгиланган бўлиб, у 100 сўмдан кам бўлиши
мумкин эмас эди (эски Қонуннинг 25-моддаси), эндиликда эса акциялар
номинал қийматининг энг паст чегараси эмас, балки юқори чегараси белгилаб
берилди унга кўра акцияларнинг номинал қиймати 5000 сўмдан ортиқ бўлиши
мумкин эмас (янги Қонуннинг 23-моддаси). Ушбу норманинг киритилиши
юртимиздаги кўплаб акциядорлик жамиятлари акцияларининг номинал
қийматини камайтиришга олиб келади ва шу тариқа ушбу жамият
акцияларининг кичик инвесторлар томонидан харид қилинишига имконият
яратиб берилади. Бир сўз билан айтганда, оддий аҳолининг қимматли қоғозлар
бозорига янада кенг жалб этилишига замин яратилади.

Муқаддам қонунчиликда жамият соф активлари қандай аниқланиши

белгилаб берилмаган бўлса, янги қонунга кўра, «жамият соф активларининг
қиймати бухгалтерия ҳисоби маълумотлари бўйича, жамият активлари ва
мажбуриятларининг умумий суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади».
Ушбу тушунчани аниқлаштириш жамият томонидан йирик битимлар
тузилаётганда муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Шунингдек, Қонуннинг 83-моддасига асосан жамият томонидан мол-

мулкни олиш ёки уни бошқа шахсга бериш ёхуд мол-мулкни бошқа шахсга
бериш эҳтимоли билан боғлиқ битим (шу жумладан қарз, кредит, гаров,
кафиллик) ёки ўзаро боғланган бир нечта битим, агар бошқа шахсга
берилаётган мол-мулкнинг ёки олинаётган мол-мулкнинг баланс қиймати
бундай битимларни тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинаётган санада жамият
соф активлари миқдорининг 15 фоизидан ортиғини ташкил этса, йирик битим
деб ҳисобланади (кундалик хўжалик фаолиятини юритиш жараёнида
тузиладиган битимлар ҳамда акцияларни ва бошқа қимматли қоғозларни
жойлаштириш билан боғлиқ бўлган битимлар бундан мустасно). Олдинги
таҳрирда жамият томонидан тузиладиган йирик битимлар жамият соф
активлари миқдорининг 25 фоизидан ортиғини ташкил этиши белгиланган эди.

Қонуннинг

янги

таҳрирининг

68-моддасига

биноан,

агар

акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш
тугалланган пайтда жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи
акцияларининг жами 50 фоизидан кўпроқ (эски таҳрирда 60 %) овозига эга
бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса,
акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатли (кворумга эга) бўлади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Агар акциядорларнинг ўтказилмай қолган йиғилиши ўрнига чақирилган

такрорий умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш
тугалланган пайтда жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг
жами 40 фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг
вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг такрорий умумий
йиғилиши ваколатли бўлади. Мазкур нормаларнинг киритилиши, сўзсизки,
акциядорларнинг умумий йиғилишларини ўтказишни соддалаштиришга олиб
келади.

Қонуннинг яна бир муҳим янгилигини айтишим мумкин: хусусан, унинг

75-моддасига асосан аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик
ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини
белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш ваколати жамият устави билан кузатув
кенгаши ваколатига берилиши мумкин. Буни ҳам хусусий бизнес субъекти
сифатида акциядорлик жамиятларига берилган қулайликлардан бири деб қабул
қилса бўлади.

Таъкидлаш жоизки, хусусий секторни жадал ривожлантиришни

рағбатлантириш, мамлакат иқтисодиётида унинг роли ва аҳамиятини тубдан
оширишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари
алоҳида аҳамият касб этмоқда. Жумладан, давлатимиз раҳбарининг 2015 йил 24
апрелдаги «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув
услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4720-сонли
Фармони бу борада амалга оширилаётган ишларнинг мантиқий давомидир.

Чунончи, Фармоннинг 10-бандига асосан, акциядорлик жамиятлари

бошқарув ходимлари сифатида жалб қилинган хорижий мутахассисларнинг
меҳнатига ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўлов тўлаш, хорижий
мутахассисларнинг бошқарув ходимлари сифатидаги фаолиятидан олган
даромадлари даромад солиғи, тўлов манбаидан олинадиган даромад солиғи,
шунингдек, фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланадиган мажбурий
суғурта бадалларидан озод этилди.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, тадбиркорлик субъектларига

берилаётган имтиёзлар юртимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётига улкан таъсир
кўрсатиб, тадбиркорлик субъектларининг янада кўпайишига, бунинг
натижасида аҳоли бандлигининг ортишига, энг муҳими, халқимизнинг турмуш
фаровонлиги яхшиланишига хизмат қилади. Ишбилармон, тадбиркорлар
манфаатини кўзловчи имтиёзларни эса том маънода имконият калити дейиш
мумкин.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

Ислом

Каримовнинг

мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва
2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор
йўналишларига

бағишланган

Вазирлар

Маҳкамасининг

мажлисидаги

маърузаси. Халқ сўзи, 2015 йил 19 январ.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

2.

http://www.uzrepor.uz

3.

«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя

қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.

4.

http://csm.gov.uz


Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президента Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маърузаси. Халк сузи, 2015 йил 19 январ.

«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хукукларини химоя килиш тугрисида»ги Узбекистон Республикаси Конуни.

Наиболее читаемые статьи этого автора (авторов)

С Худойқулов, Ш Бабаев, Ш Ражапов, Зарубежный опыт налогообложения доходов физических лиц и его преимущества , Экономика и инновационные технологии: № 1 (2016): Экономика и инновационные технологии

И Алимарданов, Ш Ражапов, Д Ташмухамедов, Вопросы стимулирования субъектов малого бизнеса и частных предпринимателей к экспорту товаров и услуг за счет налогов , Экономика и инновационные технологии: № 2 (2016): Экономика и инновационные технологии

Ж Хожиев, Хусусийлаштириш тушунчасининг мазмуни, мақсади ва аҳамияти тўғрисидаги айрим назарий қарашлар , Экономика и инновационные технологии: № 1 (2013): Экономика и инновационные технологии

Ш Бабаев, Ш Ражапов, Если вы забыли расчет и представление декларации о совокупном годовом доходе физических лиц.. , Экономика и инновационные технологии: № 6 (2015): Экономика и инновационные технологии