Зарубежный опыт налогообложения доходов физических лиц и его преимущества

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
31-42
26
4
Поделиться
Худойқулов, С., Бабаев, Ш., & Ражапов, Ш. (2016). Зарубежный опыт налогообложения доходов физических лиц и его преимущества. Экономика и инновационные технологии, (1), 31–42. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8592
С Худойқулов, Ташкентский государственный университет

к.э.н., доцент

Ш Бабаев, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший преподаватель

Ш Ражапов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

При изучении и анализе зарубежного опыта системы декларирования валовых доходов физических лиц и внедрения его в национальную экономику данная статья является одним из актуальных вопросов нынешней налоговой системы, потому что это является важным фактором повышения доходов государственного бюджета и развития культуры налогов.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

С.К. Худойқулов,

и.ф.н., доц. ТДУ,

Ш.Б. Бабаев, Ш.З.Ражапов,

катта ўқитувчилар, ТДИУ

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ДАРОМАДЛАРИНИ СОЛИҚҚА

ТОРТИШНИНГ ХОРИЖИЙ ТАЖРИБАСИ ВА УНИНГ

АФЗАЛЛИКЛАРИ

При изучении и анализе зарубежного опыта системы декларирования

валовых доходов физических лиц и внедрения его в национальную экономику
данная статья является одним из актуальных вопросов нынешней налоговой
системы, потому что это является важным фактором повышения доходов
государственного бюджета и развития культуры налогов.

Studying and analysis of gross income declaration on individuals of foreign

experience and its implementation in the national economy, this article is one of the
main issues of the current tax system, because it is an important factor in increasing
the revenues of the state budget and the development of tax culture.

Калитли сўзлар:

декларация, моддий наф, икки ёки ундан кўп манба,

федерал солиқ, миллий суғурта.

Республикамиз солиқ тизимида жисмоний шахсларнинг жами

даромадларини

декларациялаш

орқали

солиққа

тортиш

иқтисодий

ислоҳотларнинг дастлабки вақтлардан катта эътибор берила бошланган эди,
айниқса бу борадаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил
5 сентябрдаги "Жисмоний шахсларнинг жами даромадини декларациялаш
тизимини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғриси"да ПФ-3127-
сонли фармони[1]да белгиланган талабларни бажаришда жами даромадларни
декларациялаш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилган. Республикамизда
аҳоли даромадлари ошиб бориши, уларнинг реал пул даромадлари
мидқорининг йил сайин мустаҳкамланиши, қолаверса, аҳоли даромадларининг
таркибининг ўзгариши (трансформациялашуви) ва унда тадбиркорлик ва
қимматли қоғозлардан келадиган даромадларнинг ҳам ошиб бориши бундай
даромадларни солиққа тортишда декларациялаш усулининг ҳам ролининг
ошишини тақозо этиб бормоқда.

Ҳозирги кунда эса жаҳон амалиётида солиқ декларацияси "Tax

declaration" "tax return" каби атамалар билан изоҳланиб, улар ҳам солиқ
декларациясининг мазмунини ифодалайди. Декларация тушунчасига, жумладан
унинг солиқларга тегишлиги бўйича Ўзбекистон Миллий энциклопедиясида
"ДЕКЛАРАЦИЯ (лот. declaratio -маълум қиламан, эълон қиламан) бир ёки бир
неча ҳукуматлар, сиёсий партиялар, халқаро ёки жамоат ташкилотларининг
дастурий ҳужжат, муҳим халқаро воқеа, қонун ва ҳ.к.ни умум эътиборига
етказувчи баёноти; умумсиёсий принципларни тантанали равишда эълон этиш
(масалан,

Инсон

ҳуқуқлари

умумжаҳон

декларацияси,

Ўзбекистон


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Республикаси Мустақиллик декларацияси); солиқ тўловчининг даромадлар
хусусияти ва миқдори тўғрисида баён қилиши; почта билан мамлакат
ташқарисига юбориладиган пул ва қимматбаҳо пакетларга илова қилинадиган
ҳужжат; чегарадан ўтувчи шахс ўзида буюмлар, қимматбаҳо нарсалар ва ҳ.к.
борлиги ва улар миқдори тўғрисида божхонага топширадиган маълумот (қ.
Божхона декларацияси)" сифатида таърифи келтирилган бўлса-да, аммо Солиқ
кодексида солиқ декларацияси тушунчасининг моҳияти келтирилмаган.

Фикримизча солиқ декларациясига "бу солиқ тўловчилар томонидан

ўзларининг олган даромад манбалари ва миқдорлари ҳақида тизимлашган
ахборотларни тегишли давлат органларига тақдим этиш шакли ва воситаси" деб
таъриф бериш лозим. Шу жиҳатдан олганда солиқ декларациясининг ўзига хос
хусусиятлари намоён бўлади. Солиқларнинг муҳим хусусияти солиқ манбалари
ва объектларини аниқлаш ва уни кўпайтиришнинг муҳим воситаси
эканлигидир. Бу хусусияти солиқ хизмати органлари қўшимча солиқ манбалари
ҳақида маълумотга эга бўлиб, улардан хабардорлиги ошади. Солиқ
декларациясининг кейинги муҳим хусусияти у солиқ тўловчиларга ўзлари
олган даромадларининг солиққа тортилиш даражасини ўлчаб беради. Яъни
солиққа тортилмай қолган қисми ёки ортиқча тўланган солиқлар хусусида
ахборотга эга бўлади. Яна бир хусусияти унинг солиқ тўловчиларнинг солиқ
саводхонлигини оширишга хизмат қилиши ҳамда солиқлар йиғилувчанлиги
даражасини оширишга хизмат қилишидир.

Агар хорижий тажрибаларни ёритишдан аввал республикамиз солиқ

тизимида солиқ декларациясини қўллашнинг ўзига хос хусусиятларига
тўхталадиган бўлсак, амалдаги Солиқ кодексининг 189-моддасида қайд этилган
даромадларига, декларация асосида солиқ солинади. Бу каби даромадларга
мулкий даромадлар, агар бу даромадларга тўлов манбаида солиқ солинмаган
бўлса, жисмоний шахсларнинг фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик
ҳамда улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи тариқасида олган
даромадлари, асосий бўлмаган иш жойидан олинган моддий наф тарзидаги
даромадлари, икки ёки ундан кўп манбадан олинган солиқ солинадиган
даромадлари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги манбалардан
олинган даромадлари, солиқ агентлари бўлмаган манбалардан олинган
даромадлари киради. Жисмоний шахслар ушбу даромадлари бўйича жами
йиллик декларацияни доимий яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига
ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этиши
лозим. Декларация доимий яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига
шахсан бориб топшириш, почта орқали буюртма хат шаклида, шунингдек,
электрон шаклда тақдим этилиши мумкин. Республикамиз қонунчилигида эса
солиқ декларацияларини ўз вақтида топширмаганлиги учун жавобгарлик
чоралари белгиланган бўлиб, даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим
этмаган, ўз вақтида тақдим этмаган ёки уни атайин нотўғри маълумотларни
кўрсатган

ҳолда

тақдим

этган

фуқароларга

нисбатан

Ўзбекистон

Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 174-
моддаси[2] учинчи қисмида энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч
бараваригача миқдорда жарима қўлланилиши белгилаб қўйилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 574- ва

603-моддаларига[3] ҳамда Уй-жой кодекси 86-моддасига мувофиқ фуқаролар
ўртасида тузилган кўчмас мулк–уй-жойни ва нотурар жойни ижарага бериш
шартномаси нотариал тасдиқланиши шарт. Ижара шартномасининг бўлмаслиги
ёхуд унинг мажбурий нотариал тасдиқланишига риоя қилмаслик Ўзбекистон
Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 159¹-
моддасига мувофиқ энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача
миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади.

Давлат солиқ қўмитасидан маълум қилишларича[4], 2014 йилда асосий

бўлмаган иш жойларидан даромад олган жисмоний шахслар 304 минг нафардан
ортиқни ташкил этган. Бу 2013 йилга нисбатан қарийб 43 минг нафар кўпдир,
бундан кўринадики, жисмоний шахсларни солиққа тортишда декларациялаш
усулининг роли ошиб бормоқда. Албатта, бу борада хорижий давлатлардаги бу
борадаги тажрибаларни ўрганиш асосида бу жараёндаги илғор тажрибалардан
республикамиз солиқ тизимида фойдаланиш фойдадан холи бўлмайди деб
ҳисоблаймиз. Шу боисдан жаҳон солиқ тизимида солиқ декларациялаш тизими
энг ривожланган давлатлар қатори АҚШ ва Буюк Британия давлатлари солиқ
тизимида жисмоний шахсларнинг даромадларини солиққа тортиш ва унда
декларация тизимининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида қуйида тўхталиб
ўтамиз.

Маълумки, давлат тузилиши нуқтаи назаридан АҚШ федерал[5] давлат

ҳисобланиб, унинг солиқ тизими ҳам уч поғана: федерал солиқлар, штат
солиқлари ва муниципиал маҳаллий солиқлардан иборат. АҚШда аҳолидан
олинадиган даромад солиғи "personal income tax" ёки "individual income tax"
солиғи деб аталади ва у тўрт турга бўлинади:

1. Федерал даромад солиғи (Federal income tax).
2. Штатлар даромад солиғи (State income tax).
3. Социал ҳимоялаш солиғи (Social Security tax ёки Social Insurance Tax).
4. Тиббий суғурта учун тўловлар (Medicare tax).
Федерал даромад солиғи (Federal income tax) бутун давлат миқёсида бир

хил тартибда прогрессив солиқ ставкаларини қўллаган ҳолда ундирилади.
Аммо бу солиқ айрим штатларда (масалан, Аляска, Флорида, Невада, Южная
Дакота, Техас, Вашингтон, Янги-Гемпшир ва Теннесси каби) ундирилмайди,
яъни бу штатларда яшовчи аҳоли фақат федерал даромад солиғини тўлайдилар.
Бироқ бу штатларда даромад солиғи ўрнини босадиган бошқа солиқлар,
масалан Невада штатида қимор ўйинлари ва шоу бизнесдан олинадиган махсус
солиқлар (gambling tax) ундирилса (айниқа Лас-Вегас шаҳрида), Янги-
Гемпшир ва Теннесси штатларида аҳолидан банкдаги депозитларидан олган
фойдаси ҳамда диведендлардан оладиган даромадларидан 5-6 фоизлик солиқ
ундирилади. Федерал даромад солиғини тўлашда солиқ тўловчиси-жисмоний
шахс ўзи учун ёки оиласи (турмуш ўртоғи) учун ёки бутун оиласи учун солиқ
тўлаши ёки тўламаслигни танлайди. Келгуси йилда ўтган йилда олган
даромадлари бўйича солиқ декларациясини топширганда ана шундан келиб
чиқиб солиқ тўлайди. АҚШда ушбу солиқни ундириш механизмлари ўзига хос
хусусиятга эга. Бундай хусусиятнинг дастлабкиси, бу даромад эгасининг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

солиқни тўлаш тартибини танлашидир. Яъни ходим у ёки бу ташкилот
(корхона, фирма ва ш.к.)га ишга киришда солиқни қандай шаклда тўлаши
мумкинлигини танлайди. Биринчи шакли бу иш берувчи даромад солиқларни
ушлаб қолади ва қолган қисмини даромад эгасига беради. Бунда солиқ
ставкалари махсус шкалаларни қўллаган ҳолда солиқ ҳисобланиб, ўртача 17-18
фоиз атрофида солиқ ундирилади. Иккинчи шаклида даромаддан солиқ
ушланмасдан тўлиқ даромад эгасига берилади, бунда эса йилнинг охирида
солиқни жисмоний шахс ўзи ҳисоблаб тўлайди. Иккала шаклда ҳам жисмоний
шахс солиқ хизмати органларига олган даромадлари ҳақида декларация
топширади. Солиқ тўлашнинг бундай тартиби жорий этилиши АҚШда солиқ
маслаҳатининг ривожланишига таъсир қилди. Чунки жисмоний шахс қайси
шаклда солиқ тўлаши унга иқтисодий самарадорлиги ва жавобгарликни
аниқлаш учун солиқ маслаҳатчиларига мурожаати ошади.

Социал ҳимоялаш солиғи (Social Security tax ёки Social Insurance Tax)

асосан пенсия фонди ҳамда ногиронлар ва ишсизларга нафақа тўлашни
таъминлашга қаратилган давлат дастурини амалга ошириш мақсадида
ундирилади. Ушбу солиқ жисмоний шахснинг умумий иш ҳақи шаклидаги
даромадларидан 4,2 фоиз (2014 йил учун) ва иш берувчининг иш ҳақи
фондидан 6,2 фоиз ундирилади. Агар жисмоний шахс ўзи солиқ тўласа, у ҳолда
(4,2+6,2) 10,4 фоизда ушбу солиқни ҳам ўзи учун ҳам иш берувчи учун ҳам
тўлайди. Иш берувчилар жисмоний шахснинг йиллик даромадининг 117 минг
доллар миқдорига қадар ушбу социал солиқни 6,2 фоиз миқдорда ушлаб
қолади, 117 минг доллардан ошган қисмидан солиқ ушланмайди.

Тиббий суғурта учун тўловлар (Medicare tax) ҳам худди социал ҳимоялаш

солиғи сингари камбағал ва қари ёшдаги аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишнинг
давлат дастурини молиялаштириш мақсади иш ҳақидан ундириладиган солиқ
бўлиб, ҳам иш ҳақи йиллик даромаднинг 200 минг долларгача бўлган қисми
суммасидан 1,45 фоиз миқдорда, 200 минг доллардан ошган қисмидан эса 2,35
фоиз миқдорда ҳамда иш берувчи корхона(ташкилот)дан ҳам шунча миқдорда
солиқ ундирилади. Агар солиқ тўловчи ўзи солиқни тўласа, у ҳолда ушбу
солиқни 2,9 фоиз миқдорда тўлайди.

Даромад эгаси ва иш берувчи ўртасида солиқни тўлаш борасидаги ўзаро

келишувларда кўпинча корхоналар жисмоний даромадлардан ундириладиган
солиқларни умумий тартибда 25 фоиз миқдорга асосланади. Бу ҳолда иш
берувчи жисмоний шахсга қанча даромад олганлиги ва улардан қанча солиқлар
ушлаб қолганлиги ҳақида маълумотнома беради. Йилнинг охирида эса
жисмоний шахс давлат солиқ хизмати органлари (IRS-Internal Revenue Servise-
Федерал Солиқ хизмати)га олган даромадлари ҳамда ундан иш берувчи
томонидан даромадларидан ушлаб қолинган солиқлари ҳақида маълумотларни
акс эттирадиган солиқ декларациясини топширади. Агар ортиқча тўланган
бўлса, ортиқча тўланган солиқ суммаси даромад эгасига қайтариб берилади,
агар кам солиқ ушланган бўлса, у ҳолда қўшимча солиқ тўланади. Жисмоний
шахслар ўтган йилнинг олган даромадлари бўйича жорий йилнинг 1 январидан
15 апрелга қадар солиқ декларацияларини Федерал Солиқ хизматига
топширади. Агар декларацияларни тўлдиришда қийинчилик туғилган бўлса,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

декларацияни электрон шаклда айрим муҳим маълумотларни киритган ва
даромадлар билан боғлиқ ҳужжатларни Федерал Солиқ хизматининг махсус
сайти (Turbo Tax ёки Turbo Art) орқали 15-30 долларлик тўловни тўлаш эвазига
солиқ маслаҳатлари олиши мумкин (бу сайтда онлайн тартибда ёки ходимлар
томонидан декларация тўлдирилган ҳолда жисмоний шахсга қайтарилади).

АҚШда корхоналар томонидан жисмоний шахсларга тўланадиган

даромадлар ва жисмоний шахсларни икки гуруҳга бўлади. Даромадларни
"Боғлиқлик хизматлар учун тўловлар (компенсациялар)" (Compensation for
Dependent Services) ва "Мустақил хизматлар учун тўловлар" (Compensation for
Independent Services)га ажратиб олинади. Шунга мувофиқ тарзда "Боғлиқлик
хизматлар учун тўловлар(компенсациялар)" шаклидаги даромадларни
олувчиларни ходимлар (employee) деб номланса, "Мустақил хизматлар учун
тўловлар"ни олувчиларни эса пудратчилар (independent contractor) деб аталади.

Пудратчилар (independent contractor) шаклида даромад тўлаш ва ундан

солиқ ундириш анча қулай бўлиб, бунинг учун иш берувчилари ходимга W-9
шаклидаги махсус бланкларни тўлдириб олади ва келгуси йилнинг январининг
31 санасигача 1099 формадаги маълумотни тақдим этади, бунда ходимга
ҳисобланган иш ҳақи ва ундан ушлаб қолинган солиқлар ҳақида маълумотлар
акс эттирилган бўлади ва ушбу форманинг бир нусхасини Федерал Солиқ
хизматига ҳам юборади. Федерал Солиқ хизмати эса ушбу форма маълумотлари
билан

жисмоний

шахс

топшириладиган

солиқ

декларациясидаги

маълумотларни таққослаб, қўшимча ҳисоб-китобларни (ортиқчасини қайтариш
ёки камини ундириш) амалга оширади.

Агар биринчи шаклда, яъни "Мустақил хизматлар учун тўловлар"

даромад тўланса, у ҳолда бу иш берувчиларга кўпроқ масъулиятни юклайди.
Чунки бундай тартида иш берувчилар социал ҳимоялаш солиғи (Social Security
tax ёки Social Insurance Tax) ва тиббий суғурта учун тўловлар (Medicare tax)ни
ҳисоблаб уни ушлаб қолишлари зарур. Бундан ташқари, жисмоний шахсдан
унинг иш ҳақидан (117000 доллар қийматидан) (4,2+1,45) 5,65 фоиз миқдорида
солиқ ушлаб қолиши билан биргаликда иш берувчи корхона ҳам шунча
миқдорда, яъни иш ҳақи фондидан 7,65 фоиз миқдордаги солиқни ўзи қўшимча
тўлайди. Бундан ташқари, бу тартибда иш берувчи (117000 доллар қийматидан)
6 фоиз миқдорда (540 доллар) федерал ишсизлик солиғи (Federal Unemployment
Tax)ни ҳам тўлайди. Шу жиҳатдан олган иш берувчиларга "Мустақил
хизматлар учун тўловлар" шаклда даромад тўлаш ноқулай ҳисобланади.

АҚШда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини Техас

штатида яшовчи жисмоний шахс мисолида кўриб чиқамиз. Фараз қилайлик,
Техас штатида яшовчи фуқаро 75000 доллар миқдорда даромад олди. АҚШ
солиқ қонунларига кўра барча учун стандарт чегирмалар мавжуд бўлиб, у бир
йилда (2014 йил учун) 6100 долларни ташкил этади. Техас штатида юқорида
айтиб ўтганимиздек, федерал даромад солиғи амал қилмайди. Ушбу шахс
бошқа чегирмаларга эга эмас, деб ҳисоблайлик (агар у битта боласи бўлса 3900
доллар чегирмага эга бўлади). У ҳолда ушбу шахснинг даромад солиғи базаси
68900 долларни ташкил этади. АҚШда 2014 йил учун ёлғиз ўзи яшайдиган ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

даромад солиғи тўлайдиган жисмоний шасхлардан олинадиган даромад солиғи
ставкалари қуйидагича белгиланган:

1-жадвал

АҚШда ёлғиз ўзи яшайдиган ва даромад солиғи тўлайдиган жисмоний

шасхлардан олинадиган даромад солиғи ставкалари

Даромад

минимал

чегараси

Даромад

максимал

чегараси

Ундириладиган

солиқ миқдори

(+) %

Ошган

қисмидан

1

2

3

4

5

$ 0

$ 8925

$ 0.00

10

$ 0

8925

36250

892

15

8,925

36250

87850

4991

25

36250

87850

183250

17891

28

87850

183250

398350

44603

33

183250

398350

400000

115586

35

398350

400000

-----

-----

39,6

-----

Манба: http://www.worldwide-tax.com/

Ушбу солиқ ставкаси шкаласидан фойдаланиб, даромад солиғини

ҳисоблайдиган бўлсак, 68900 доллар даромаднинг 8925 доллар миқдоридан
10 % миқдорида, яъни 892,5 долларлик, 8925-36250 ўртасидаги даромаддан
4098,75 доллар, 68900-36250 ўртасидаги даромаддан эса 8162,5 долларлик
солиқ ундирилади. Агар ундирилган барча солиқларни ҳисобласак,
892+4098,75+8162,5 =13153,75 долларни ташкил қилади. Бундай шароитда
ушбу жисмоний шахснинг штат даромад солиғи суммаси умумий 19 фоизни
ташкил этмоқда. Маълумки, иш берувчилар социал ҳимоялаш солиғи (Social
Security tax ёки Social Insurance Tax) ва тиббий суғурта учун тўловлар (Medicare
tax)ни ҳисоблаб уни ушлаб қолишлари зарур бўлади, сабаби бу солиқлар
федерал солиқлар ҳисобланади. Агар ушбу солиқлар ҳам даромаддан ушлаб
қолинадиган бўлса, социал ҳимоялаш солиғи-68900*4,2%= 2893,8 доллар,
тиббий суғурта учун тўловлар учун эса-68900*1,45%= 999,0 долларлик солиқ
ундирилади. Жами ундирилган солиқлар эса 13153,75+2893,8+999 = 17046,6
долларни ташкил қилади. Бу эса 68900 долларнинг 24,7 фоизни ташкил этади.
Шу боисдан юқорида иш берувчилар томонидан жисмоний шахсларга 25
фоизлик миқдорда солиқ ушлаб қолиш таклифини беришининг мазмуни ҳам
шунда кўринади.

Албатта, ушбу мисолимиз федерал даромад солиғисиз ундирилган. Агар

ҳам федерал, ҳам штат даромад солиғини ундириш тартибини кўрмоқчи бўлсак,
бир йилда 100000 доллар миқдордаги даромадга эга бўлган Калифорния
штатида яшовчи жисмоний шахсдан даромад солиқлари, федерал, штат ва
социал солиқларни ундириш тартибини кўрадиган бўлсак, у қуйидагича
ундирилади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

Бунинг учун Калифорния штати учун штат даромад солиғининг

ставкаларини аниқлаб олишимиз лозим. Бу эса (2014 йил учун) қуйидагича
белгилаган[7]:

2-жадвал

Калифорния штати учун штат даромад солиғининг ставкалари

Ёлғиз даромад солиғи

тўлайдиганлар учун

солиққа тортиладиган

даромадлар чегараси

Биргаликда(турмуш ўртоғи билан)

даромад солиғи тўлайдиганлар учун

солиққа тортиладиган даромадлар

чегараси

Энг юқори

солиқ

ставкаси

(фоиз)

1

2

3

4

1.

$0+

$0+

1,00

2.

$7124+

$14248+

2,00

3.

$16890+

$33780+

4,00

4.

$26657+

$53314+

6,00

5.

$37005+

$74010+

8,00

6.

$46766+

$93532+

9,30

7.

$ 1000 000+

$ 2000 000

10,30

Манба:http://www.tax-rates.org/california/income-tax

Бу солиқ ставкалари Калифорния штати учун белгиланган бўлиб, бу штат

АҚШдаги энг бой штатлардан бири бўлиб, солиқ ставкаларини белгилашда
1 млн. доллардан ортиқ шкаланинг киритилиши ҳам бундай даромад олувчилар
бу штатда кўпчиликни ташкил этишидан келиб чиқиб белгиланган. Федерал
тартибдагидек, штатларда ҳам солиқ тўловчи ўзи учун (ёлғиз) ёки турмуш
ўртоғи билан биргаликда солиқ декларациясини топшириши мумкин. Бундай
ҳолатлар учун даромад чегаралари ва уларга белгиланган солиқ ставкалари ҳам
турлича белгиланади. Энди ушбу маълумотлардан келиб чиқиб, солиқ тўловчи
ўзи ёлғиз ҳолда (ўз даромадлари бўйича) солиқ декларацияси асосида солиқ
ҳисобланишини аниқлаймиз (доллар ҳисобида).

3-жадвал

Солиқ тўловчи ўзи ёлғиз ҳолда (ўз даромадлари бўйича) солиқ

декларацияси асосида солиқ ҳисобланиши

Кўрсаткичлар

Калифорная
штати

учун

даромад солиғи

Федерал
даромад
солиғи

1

2

3

4

1.

Декларация қилинаётган умумий даромад

100 000

100 000

2.

Солиқ

ҳисоблашда

даромаддан

чегирмалар

(солиққа тортилмайдиган минимум):

Стандарт (федерал) солиқ чегирмалар

-

6100

Штат бўйича солиқ чегирмалар

7009,76

3.

Умумий солиққа тортиш базаси

100 000

86980,24

4.

Калифорния штати бўйича солиқ ставкалари
асосида ундириладиган даромад солиғи

$ 0,00+ $7124*1%

+$ 71,24

$ 7124+ $9766*2%

+$ 195,32

$16890+$9767*4%

+$ 390,68


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

3-жадвалнинг давоми

1

2

3

4

$26657+$10340*6%

+$ 620,88

$37005++$9761*8%

+$ 780,88

$46766+53234*9,3%

+$ 4950,76

Жами штат даромад солиғи суммаси

+$ 7009,76

5.

Федерал солиқ ставкалари асосида ундириладиган
даромад солиғи

$ 0,00+ $8925*10%

+$ 892,5

$8925+$27325*15%

+4098,75

$36250+$51330*25%

+$12832,5

Жами федерал даромад солиғи суммаси

+$17823,75

6.

Штат даромад солиғи суммаси

+$ 7009,76

7.

Федерал даромад солиғи суммаси

+$17823,75

8.

Ходимдан ушлаб қолинган жами даромад солиғи

+$24833,51

9.

Солиқ ушлаб қолингандан сўнгги даромад

+$75166,49


Демак, Калифорния штатида яшовчи фуқаронинг 100000 долларлик

даромадидан 7009,76 долларлик штат даромад солиғи ва 24833,51 долларлик
федерал даромад солиғи ундирилиб, даромад солиғининг даромаддаги улуши
эса 24,8 фоизни ташкил этади. Энди бунга социал солиқлар социал ҳимоялаш
солиғи (Social Security tax ёки Social Insurance Tax) ва тиббий суғурта учун
тўловлар (Medicare tax)дан ундириладиган қисми (100000*4,2%, 100000*1,45%)
5650 долларни ҳам қўшсак, у ҳолда ходимнинг ҳақиқий қўлига оладиган
даромади 69516,49 долларни ташкил қилади.

АҚШда жисмоний шахслар томонидан солиқ декларациясини топшириш

асосан учта омилдан келиб чиқади. Булар жумласига жисмоний шасхнинг
оилавий аҳволи, ёши ва умумий даромади кабилардир. Буни яхшироқ англаш
мақсадида қуйидаги жадвални келтириб ўтамиз:

4-жадвал

АҚШда жисмоний шахсларнинг солиқ декларациясини

топширишнинг омилли мезонлари

Жисмоний шахснинг

оилавий аҳволи

Жисмоний шахснинг йил

охиридаги ёши

(2014 йил учун)

Солиқ декларацияси топширишга
асос бўлувчи (мезон) даромаднинг
энг кам йиллик миқдори (долларда)

Ёлғиз

65 ёшдан кичик

10,150.00

65 ёшдан юқори

11,700

Оила бошлиғи

65 ёшдан кичик

13,050

65 ёшдан юқори

14,600

Оилали, турмуш ўртоғи

билан биргаликда

Эр ва хотиннинг иккаласи
ҳам 65 ёшдан кичик

20,300

Эр ва хотиннинг исталган
биттаси 65 ёшда ва ундан
юқори

21,500

Эр ва хотиннинг иккаласи
ҳам 65 ёшдан юқори

22,700

Оилали, алоҳида

Қайси ёшда бўлишидан
қатъи назар

3,950.00


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

Қаромоғида ёш боласи

бўлган исталган бева

65 ёшдан кичик

16,350

65 ёшдан юқори

17,550

Манба: www.irs.gov.

АҚШ солиқ қонунчилигига кўра, ҳар бир даромадга эга бўлган шахсга

солиқ декларация топшириш мезони сифатида даромадларни аниқлашда
стандарт (Standard Deduction) ва шахсий чегирма (Personal Exemption)ларни
қўллайди. Декларация топширилишининг чегарасини ҳам ушбу икки
поғанадаги чегирмалар белгилаб беради. Бундай чегирмаларнинг максимал
миқдори АҚШ ҳукумати томонидан нархлар ва инфляция даражасидан келиб
чиқиб белгиланади ва ўзгартириб турилади. Масалан, 2014 йилда стандарт
чегирма миқдори 6200 доллар, шахсий чегирма миқдори эса 3900 доллар қилиб
белгиланган. Агар уйланмаган ва 65 ёшдан кичик бўлган фуқаро учун буни
кўрадиган бўлсак, унинг даромадининг йиллик ҳажми 30000 долларни ташкил
этган бўлсин. У ҳолда унинг солиқ декларация топшириш ёки топширмаслиги
қуйидаги тартиб асосида аниқланади: Жами даромад (Gross Income) – Стандарт
чегирма (Standard Deduction) – Шахсий чегирма (Personal Exemption) = $30 000
— $6 200 — $3 900 = $19 800. Демак ушбу шахс солиқ декларациясини
топширади. Агар ушбу шахснинг даромади 10 100 доллардан кам бўлганда эди
солиқ декларациясини топширмаслиги мумкин эди. Шу жиҳатдан ҳам солиқ
декларациясини топширишнинг мезони умумий чегирмалар миқдоридан
ошганда, яъни Filing Requirement = Standard Deduction + Personal Exemption =
6200+3900 =10100 доллардан ошганда юз беради, аммо, бу мезон оилавий аҳвол
ва солиқ декларациясини қандай тартибда (ёлғиз ўзи, турмуш ўртоғи билан
биргаликда, турмуш ўртоғи билан алоҳида-алоҳида, қаромоғида боласи
мавжудлиги ва ш.к.) топширишидан келиб чиқиб белгиланган, буни эса
юқоридаги жадвалдан аниқлаб олиш мумкин.

Буюк Британияда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини

декларациялаш асосида ундиришнинг хусусиятлари.

Буюк Британияда

жисмоний шахслардан олинадиган даромадларини солиққа тортишда даромад
солиғи –Income Tax ва мажбурий миллий суғурта тўловлари (National
Insurance) ундирилади. Даромад солиғини ундиришдаги хусусиятларидан бири
бу айрим турдаги пенсиялар, мол-мулкни ижарага беришдан олинган
даромадлар ҳам даромад солиғи сифатида солиққа тортилишидир. Солиқни
ундиришда солиққа тортилмайдиган минимум (Personal Allowance)лар
қўлланиладики, у ҳудудлар бўйича табақаланади. Бунинг умумий миқдори бир
йиллик даромадлар бўйича ҳар йили ўзгариб туриши мумкин бўлиб, 2014-2015
йиллар учун 10000 фунт стерлинг қилиб белгиланган. Буюк Британияда
жисмоний шахслардан даромад солиғини ундиришдаги қўлланиладиган
солиққа тортилмайдиган минимумни қўллашда ходимларнинг туғилган
вақтлари ҳам эътиборга олинади.

Масалан, 1948 йилга қадар туғилган шахсларга нисбатан солиққа

тортиладиган минимумнинг йиллик миқдори 15000 фунт стерлинггача
қўлланилади. Буюк Британияда аҳолидан ундириладиган даромад солиғини
ундириш мажбурияти иш берувчилар (солиқ агентлари) зиммаларига


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

юклатилган. Иш берувчилар ушлаб қолинган солиқлар ва қўлланилган солиққа
тортилмайдиган минимумларни қўлланиши ҳақида солиқ хизмати органи
(Буюк Британияда бу орган “Revenue and Customs” деб аталади)га тақдим қилиб
боради. Буюк Британияда 2014-2015 йил учун жисмоний шахслардан
олинадиган даромад солиғи учун солиқ ставкалари прогрессив тарзда
қуйидагича белгиланган:

5-жадвал

Солиққа

тортиладиган

даромад

чегаралари(фунт стерлинг)

Солиқ ставкаси(фоиз)

1

2

3

1.

31865

20

2.

31866-150000

40

3.

150000 ва ундан ошадиган

45

Манба: http://www.worldwide-tax.com/

Мисол учун Лондон шаҳрида яшовчи фуқаронинг йиллик даромади

158400 фунт стерлингни ташкил қилди. Иш берувчи ташкилот (корхона)
ходимдан даромад солиғини қуйидагича ундиради. Дастлаб биринчи шкалага
тушадиган даромаддан солиққа тортилмайдиган минимумни чегириб ташлаган
ҳолда ундан солиқ ҳисобланади. Яъни (31865-10000)*20% = 4373 фунт
стерлинг (баъзи жойларда ходимнинг розилигига кўра, умумий даромаддан ёки
солиққа тортиладиган дастлабки даромад гуруҳидан чегирилади. Бу борада ҳам
айрим тоифадаги аҳолига имтиёзлар берилган. Биз бу ерда солиққа
тортиладиган дастлабки даромад гуруҳидан чегирилган ҳолда келтириб
ўтаяпмиз). 150000-31866 орасидаги даромаддан эса (118134*40% ) 47253,6 фунт
стерлинг, 150000 дан ошадиган қисмидан эса (158400-150000)*45%) 3780 фунт
стерлинг миқдорда, жами эса (4373+47253,6+3780) 55406,6 фунт стерлинг
миқдорда солиқ ундирилади. Агар шу билан биргаликда мулкни ижарага
беришдан даромад олган бўлса, у ҳолда ушбу турдаги даромадларга солиқ
ставкалари ҳудудий табақаланиш ва шаҳарлар мақомидан келиб чиққан ҳолда
ўрнатилган бўлиб, ундан келиб чиқиб солиқ тўланади. Бундай даромадлар эса
солиқ декларацияси орқали тўланади.

Буюк Британияда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи иш

берувчилар (корхона, ташкилот) томонидан PAYE (PAY AS You Earn-
даромадингиздан тўлов) схемаси асосида ушлаб қолинади ва тўланади. Солиқ
хизмати органлари (Revenue and Customs) ҳар бир солиқ тўловчига солиқ коди
(Tax code) беради, агар солиқ тўловчи жисмоний шахснинг даромади
ўзгарадиган бўлса, ушбу солиқ кодида акс эттирилиб қўйилади ва буни солиқ
хизмати органлари солиқ тўловчи жисмоний шахсга (унинг солиқ коди
ўзгарганлиги, даромад манбаларида хатоликлар мавжудлиги ва шу кабилар
ҳақида) тўлов коди хабарномаси (PAYE Coding Notice)ни юбориш орқали
маълум қилади. Ушбу хабарномалар бир вақтнинг ўзида иш берувчига ҳам
тақдим қилинади ва жисмоний шахснинг даромад олиш билан боғлиқ
ҳужжатларида солиқ коди ва бошқа маълумотлар бирга сақланади, иш
берувчининг иш ҳақи бериш ҳақидаги қайдномада (Plaeslip) акс эттирилади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

11

www.iqtisodiyot.uz

Буюк Британияда жисмоний шахсларга иш берувчилар томонидан кўрсатилган
хизматлар (масалан, тиббий суғурта қилиниши, шахсий машиналарига ёқилғи
маҳсулотлари берилиши ва шу кабилар) жисмоний шахснинг жами
даромадидан чегирилади ва бу ҳақда иш берувчи солиқ хизмати органларини
дарҳол хабардор қилиши, солиқ тўловчи томонидан тақдим қилинадиган солиқ
декларациясида акс эттирилиши шарт.

АҚШ ва Буюк Британия солиқ тизимида солиқ декларациялари орқали

солиқ ундиришнинг давлат солиқ хизмати органлари учун ортиқча меҳнатни
талаб қилса-да, аммо солиқ тўловчи учун унинг қулайликлари жуда кўп.
Биринчидан, бу давлатларда солиқ тўлашдан қочган шахсларни ижтимоий
хавфли тоифадаги аҳоли қатлами сифатида баҳоланиши бўлиб, солиқ
декларациясини топшириш орқали ҳар бир фуқаро ўзининг давлат олдидаги
қарзини аниқлаб олади ва қайта ҳисоб-китобни амалга оширади. Солиқ
декларациясининг бошқа яна муҳим афзаллиги шундаки, агар сиздан иш
берувчи корхона даромад солиғини ушлаб қолган бўлса-да, аммо сизнинг жами
йиллик даромадингиз солиқ декларациясини топшириш мезони сифатидаги
даромаддан кам бўлган бўлса, у ҳолда илгари ушлаб қолинган солиқларни
бюджетдан тўлиқ қайтариб берилади.

Қайд қилинганлардан кўринадики, жаҳон тажрибаси, хусусан АҚШ ва

Буюк Британияда жисмоний шахсларнинг даромадларини декларациялаш
тизимининг ўзига хос афзаллиги гарчи, солиқ хизмати органларининг иш
ҳажмларини оширса-да, аммо аҳолининг солиқ маданиятини оширишга хизмат
қилиши билан биргаликда уларнинг солиқлар борасидаги билимлари ошириб
борилишига хизмат қилади. Юқорида таъкидлаганимиздек, солиқ тўловчилар
қайси тартибда солиқ тўлаш унга иқтисодий жиҳатдан қулайлигини танлаш
имкониятига эга бўлиб, бу уларни иқтисодий таҳлил қилишни ва солиққа оид
қонунларни ўрганишга ундайди.

Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, бизнинг республикамизда

аҳолининг реал пул даромадлари ва даромаднинг қонуний шакллари турли-
туманлиги ошиб бораётган бир шароитда жисмоний шахсларнинг
даромадларини солиқ декларацияси орқали солиққа тортиш механизмларини
кучайтириб бориш ўз самарасига эга бўлади, деб ҳисоблаймиз.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

2002

йил

5 сентябрдаги "Жисмоний шахсларнинг жами даромадини декларациялаш
тизимини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғриси"да ПФ-3127-
сонли фармони.

2.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги

кодекси.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й.,

3-сон.

3.

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси.

Ўзбекистон

Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 2-сон.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

12

www.iqtisodiyot.uz

4.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси расмий сайти

www.soliq.uz

5.

Шамситдинов Ф.Ш., Шамситдинова Ф.Ш. //Чет мамлакатлари солиқ

тизими. Дарслик. –Т., 2011.

6.

http://www.worldwide-tax.com/

7.

http://www.tax-rates.org/california/income-tax

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Президентининг 2002 йил 5 сснтябрдаги "Жисмоний шахсларнинг жами даромадини декларациялаш тизимини боскичма-боскич жорий этиш чора-тадбирлари тугриси"да ПФ-3127-соили фармони.

Узбекистан Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тугрисидаги кодекси. Узбекистан Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 3-сон.

Узбекистан Республикасининг Фукаролик кодекси. Узбекистан Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 2-сон.

Узбекистан Республикаси Давлат солик кумитаси расмий сайти www.soliq.uz

Шамситдинов Ф.Ш., Шамситдинова Ф.Ш. //Чет мамлакатлари солик тизими. Дарслик. —Т., 2011.

http://www.worldwide-tax.com/

http://www.tax-ratcs.org/califomia/incomc-tax

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов