Хусусийлаштириш тушунчасининг мазмуни, мақсади ва аҳамияти тўғрисидаги айрим назарий қарашлар

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
16-23
32
4
Поделиться
Хожиев, Ж. (2013). Хусусийлаштириш тушунчасининг мазмуни, мақсади ва аҳамияти тўғрисидаги айрим назарий қарашлар. Экономика и инновационные технологии, (1), 16–23. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8015
Ж Хожиев, Ташкентский Государственный Университет Экономики

Исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Бозор муносабатларига асосланган эркин иқтисодиѐтга ўтиш хусусий мулк устуворлигини тан олиш ҳисобидан тараққий топаѐтган мамлакатлар тажрибасини инобатга олган ҳолда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб беришни тақозо этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳам “Бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиѐтининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади”, - деб таъкидланади. Шу мақсадда Ўзбекистонда МДҲ мамлакатлари орасида биринчилардан бўлиб, хусусий мулкнинг ҳуқуқий мақоми, мулк субъектларининг ваколатлари ва бурчлари қонуний мустаҳкамлаб қўйилди.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

1

Ж.Д. Хожиев,

Тадқиқотчи ТДИУ

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ТУШУНЧАСИНИНГ МАЗМУНИ, МАҚСАДИ

ВА АҲАМИЯТИ ТЎҒРИСИДАГИ АЙРИМ НАЗАРИЙ ҚАРАШЛАР

Бозор муносабатларига асосланган эркин иқтисодиѐтга ўтиш хусусий

мулк устуворлигини тан олиш ҳисобидан тараққий топаѐтган мамлакатлар
тажрибасини инобатга олган ҳолда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка
кенг йўл очиб беришни тақозо этади. Ўзбекистон Республикаси
Конституциясида ҳам

“Бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган

Ўзбекистон иқтисодиѐтининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил
этади”

, - деб таъкидланади. Шу мақсадда Ўзбекистонда МДҲ мамлакатлари

орасида биринчилардан бўлиб, хусусий мулкнинг ҳуқуқий мақоми, мулк
субъектларининг ваколатлари ва бурчлари қонуний мустаҳкамлаб қўйилди.

1991 йилнинг февраль ойида эса Ўзбекистон Республикасида

“Тадбиркорлик тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов томонидан 2011

йил “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ” йили деб эълон қилинди.
Бундан мақсад кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш
орқали жамиятимизнинг иқтисодий негизини ташкил этадиган мулк
масаласини ҳал этишга эътиборни кучайтириш эди. Сабаби жамиятда
мулк инсонларни иқтисодий ва сиѐсий фаолликка ундайди. Мулдор инсон
барқарорликка, тинчликка интилади. Мулки йўқ инсон аламзада бўлиб,
ҳеч нарсасини йўқотишдан қўрқмайди. Шу боис ҳам жамиятда ўрта
мулкдорлар синфи сони қанчалик кўпайса, мамлакатимизда қурилаѐтган
миллий давлатчилигимизнинг иқтисодий ва сиѐсий негизлари шунчалик
мустаҳкамланади.

Бундай сиѐсатни, чуқур ўйланган ва узоқни кўзлаган дастурларни амалга

ошириш натижасида бу соҳа юртимизда қайтадан шаклланди, унинг мустаҳкам
пойдевори яратилди. Бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
мамлакатимиз ЯИМ таркибида ҳал қилувчи тармоққа, иқтисодий фаол
аҳолимизнинг катта қисмини қамраб олган соҳага айланган, иш билан банд
аҳолининг 74% дан ортиғи айнан шу соҳада меҳнат қилмоқда. (1-жадвал).

1-жадвал

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиш

суръатлари

Кщрсаткичлар

2000й.

2005й.

2010й.

2011й.

1.

2.

3.

4.

5.

Кичик бизнес ва хусусий тадбир-
корликнинг улуши, фоиз

ЯИМда

31,0

38,2

52,5

54,0


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

2

1-жадвал давоми

1.

2.

3.

4.

5.

Саноатда

12,9

10,0

21,1

-

Иш

1

билан банд бўлганларнинг

умумий сонида

49,7

64,8

74,3

74,3

Экспортда

10,2

6,0

13,6

16,3

Хусусий сектор улуши ошиб борар экан,

“хусусийлаштириш”

тушунчасининг мазмуни, мақсади ва аҳамияти борасидаги назарий қарашларни
тадқиқ этиш муҳим ўрин тутади.

Бозор иқтисодиѐтига ўтаѐтган мамлакатларда хусусийлаштиришга

нисбатан Р.Коуз ѐндашуви қўлланилади. Бу

“бизнинг турли ижтимоий

келишувлар (бозор ѐки вазирлик) амал қилиш харажатларига ҳамда янги
тизимга ўтиш харажатларига эътибор қаратишимиз”

2

билан белгиланади. Коуз

томонидан ишлаб чиқилган назарий қоидалар бир қарашда турли ижтимоий
келишувларга асосланган янги иқтисодий тизимда хусусийлаштиришни таҳлил
қилиш учун ўринлидир.

Р.Коуз ишлаб чиқариш омиллари тушунчаларидаги хато анъанавий

(неоклассик) ѐндашувни танқид қилди

3

. Неоклассик назарияда ишлаб чиқариш

омиллари тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқариш жараѐнида қўлга
киритиладиган ва фойдаланиладиган физик субстанция ҳисобланиши кўзда
тутилади. Ушбу анъанвий нуқтаи назардан хусусийлаштириш давлатга тегишли
моддий активларни хусусий қўлларга ўтказишдан иборат эканлиги келиб
чиқади. Шу сабабли моддий активлар учун улгуржи бозорни яратиш
хусусийлаштиришнинг етарли шарти бўлиб кўриниши мумкин. Ўз навбатида,
Коуз ишлаб чиқариш омилини “маълум ҳатти-ҳаракатларни амалга ошириш
ҳуқуқи сифатида” таърифлайди.

Ушбу фикрида Коуз А.Пгунинг ташқи самаралар таҳлилига янгиланган

танқидий ѐндашувини таклиф қилишга уринди. Бунда салбий экстерналиялар
(ташқи таъсирлар) ресурслардан фойдаланишда ҳар икки томон – яъни ташқи
муҳитни ифлосланишдан азоб чекаѐтган томонлар ҳаракатлари билан
белгиланди

4

. Пигу салбий ташқи таъсирлар вужудга келган вазиятда давлат

аралашувига таянишни таклиф қилади. Давлат хусусий ва ижтимоий
харажатлар ҳамда фойдадаги номувофиқликларни қисқартиради деб кўрсатади.
Коуз эса мақсадга йўналтирилган бозор муассасаларини яратиш илгари
ижтимоий мулк бўлган ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширувчи
мулкчилик ҳуқуқини эркин айрибошлашга ѐрдам бериши мумкинлигини
кўрсатиб берди.

“Коуз теоремаси”

, деб номланган бу таъминот ишлаб чиқариш омиллари

ва ижтимоий харажатларга назарий ѐндашувларга нисбатан икки томонлама

1

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қумитаси маълумоти асосида тузилди.

2

Coase R. H. (1960); The Problem of Social cost; The Journal of LAN and Economics. 3(1), 1-44.

3

Coase R. H. (1960); The Problem of Social cost; The Journal of LAN and Economics. 3(1), 1-44.

4

Pigeon A. C. (1920), The Economics of Welfare, London: Macmillan.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

3

қарашни ифодалайди. Ушбу теоремага кўра, мулкчилик ҳуқуқини дастлабки
тақсимлаш иқтисодий самарадорлик нуқтаи назаридан муҳим эмас. Чунки
бунда бу ҳуқуқлар пухта аниқланган ва улар томонидан такомиллашган
рақобатли бозорда айирбошлаш мумкин. Бошқача айтганда, “агар қонун
чиқарувчилар мулкчилик ҳуқуқини ва шартномавий мажбуриятларни пухта
белгилаган бўлса, юстиция идоралари эса уларга риоя қилинишини кузатиб
турсалар самарали натижаларга эриша оладилар”.

5

Бозор иқтисодиѐтига ўтаѐтган мамлакатларга мослаштирилган ҳолда

теорема қуйидагича мазмун касб этади: “Бозор иқтисодиѐтини яратишни
мақсад қилиб қўйган давлатлар, энг аввало, самарали ҳуқуқий тизимни вужудга
келтиришга ғамхўрлик қилишлари зарур бўлиб, унинг ѐрдамида ҳимоя қилиш
ва айирбошлаш осон бўладиган мулкчилик ҳуқуқлари пухта белгиланади.
Ҳаттоки, давлатлар мулкчилик ҳуқуқини дастлабки тақсимлашда янглишса
ҳам, Коуз теоремаси хусусий шерикларни эркин айирбошлаш жараѐнида
тегишли хусусий битимлар тузиш орқали бу хатони тузатишга ўргатади”

6

.

Р.Коузнинг ўзи теореманинг қўлланиш соҳасини бозор рақобати

такомиллашган, яъни нарх тизими харажатларсиз амал қилган ва демак,
трансакцион харажатлар нолга тенг бўлган вазият билан чеклайди. Бир
томондан, мулкчилик ҳуқуқини дастлабки белгиламай – уларни тўла
ихтисослаштирмай туриб, айирбошлаш ва демак, ҳуқуқий ҳужжатларнинг
ўзгариши бўйича битимлар тузиш мумкин эмас. Бошқача айтганда, моддий
активлар, хомашѐ ва бутловчи жиҳозлар улгуржи бозорини ташкил қилиш
давлат мулкини хусусий қўлларга ўтказиш учун етарли эмас. Хусусий
мулкчилик ҳам хусусий шахсларга мулкчилик ҳуқуқи, яъни давлат назорати
остида турган активларга нисбатан “маълум ҳаракатларни амалга ошириш
ҳуқуқини ўтказишни тақозо этади. Аввало, қимматли қоғозлар бозорининг
таркибий қисми бўлган акциялар бозорини ташкил қилиш талаб қилинади, бу
бозор иқтисодиѐтига ўтаѐтган мамлакатларда хусусийлаштиришнинг муҳим
шартидир. Ислоҳотларнинг бу кетма-кетлиги Ўзбекистон ва бошқа бозор
иқтисодиѐтига ўтаѐтган мамлакатларда эътибордан четда қолди, деб айтиш
мумкин эмас. Аммо айрим мамлакатларда мулкни тез ва бепул хусусий
шахсларга тарқатиш қимматли қоғозлар бозорининг вужудга келишига олиб
боради ва қимматли қоғозлар биржаларининг пайдо бўлиши мулкчилик легал
ҳуқуқларининг ким мулкдан самаралироқ фойдаланишини хоҳласа ва
фойдалана олса, ўша қўлларга ўтишини енгиллаштиради, деб ҳисобланади.

Шуни қайд этиш жоизки, биз Ўзбекистонда хусусийлаштириш дастурини

ишлаб чиқариш ва амалга оширишда ушбу кўринишда шакллантирилган Коуз
теоремасига қуйидаги сабабларга кўра таяна олмаймиз.

-мулкчилик ҳуқуқини янада пухтароқ белгилашга уриниш, уларнинг

дастлабки ихтисослашуви тўлиқ бўлмаган, қимматли қоғозлар бозорининг
мавжуд эмаслиги эса уларни айрибошлашни жиддий қийинлаштирганда;

5

Cooter Robert, „Coase Theorem‟, in J. Eat well, M. Milgate and P. Newman (eds), The New Palgrave: A. Dictionary

of Economics, London; Macmillan 1987, pp. 457- 459

6

Rapaczynski A. (1996), „The Roles of the State and the Market in Establishing Property Rights‟, Journal of Economic

Perspectives, 10 (1), 87-103


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

4

-мулкчилик ҳуқуқини айрибошлаш юзаки ўтказилган, бу бозор

такомиллашган рақобат вазиятидан олисда бўлганда;

-қимматли қоғозлар бозоридаги нарх механизми харажатлар билан амал

қилишини ҳисобга олиб, трансакцион харажатлар нолинчидан анча фарқланди.
Институционаллашган қимматли қоғозлар бозори доирасидан ташқарида
мулкчилик ҳуқуқини айирбошлаш билан боғлиқ трансакцион харажатлар эса
юқори бўлди.

Демак, Коуз теоремасидан қўшимча таҳлилларсиз ўз харажатларини ва

кўп сонли аниқликларнинг ягона асоси сифатида хусусийлаштириш
дастурларида фойдаланила олмайди.

Агар трансакцион харажатларнинг нолга тенглиги тўғрисидаги фараз

олиб ташланса, унинг фирма табиатига бағишланган аввалги асарига мурожаат
этиш мумкин

7

.

Фирма ичида трансакцион харажатлар нолга тенг бўлиши мумкин,

чунки бозор трансакциялари бу ерда йўқолади. Фирма нарх механизмидан
фойдаланиш харажатларига, яъни трансакцион харажатларга жавобан вужудга
келади (аниқроғи, ташкил қилинади).

Фирма ва бозор ўртасидаги мазкур қарама-қаршилик жуда

соддалаштирилган бўлиб кўриниши мумкин. Шу сабабли Р. Коуз қуйидагини
қўшимча қилади; “Шуниси тўғрики, шартномалар фирма ичкарисида, аммо
кесилган кўринишда сақланади” ва яна: “фирма ичкарисидаги қўшимча
трансакцияларни ташкил қилиш харажатлари унинг ўсиши билан ошиб
боради”

8

. Шундай қилиб, фирмага нолдан фарқли трансакцион харажатлар

дунѐсида тузиладиган битимлар мажмуи сифатида қараш мумкин.

Фирма ва бозор ўртасидаги чегара ҳам бозорда ва фирма ичкарисидаги

трансакцион харажатлар нисбий миқдори билан белгиланади: “Фирма
ичкарисидаги қўшимча чораларга харажатлар очиқ бозорда уни амалга ошириш
харажатлари билан таққосланмас экан, фирма ўсиб боради”. Шу сабабли
кейинроқ О.Уильямсон қайд этганидек, “иқтисодий ташкилот муаммоси бозор
ѐки иерархия муқобилига хато равишда боради, бозор ва иерархияни ўзаро
тўлдириш тўғрисида гапиришга тўғри келади”

9

.

Фирмани ташкил қилиш бозорнинг амал қилиши билан боғлиқ

харажатлардаги тежамкорликка олиб келади (музокаралар олиб бориш ва
битимлар тузиш харажатлари, ахборотлар излаш ва маркетинг харажатлари,
қисқа муддатли битимларни бажариш устидан назорат ва уларни қайта тузиш
харажатлари), аммо бунда фирманинг кенгайиши ташкилий харажатларнинг
ўсишини келтириб чиқаради (бошқарувчилик харажатлари), улар эртами-кечми
бозордаги трансакцион харажатларни кўпайтиради.

Бозор қарорларига қайтиш шу билан белгиланади. Демак,

такомиллашган рақобат шунчаки амал қилмайди, деб эътироф этиш лозим.
Нолинчи трансакцион харажатлар – бу иқтисодий таҳлилда, айниқса,

7

Coase R.H. (1937), „The Nature of the Firm‟, Economica, November, pp.386-405.

8

Coase R.H. (1937), „The Nature of the Firm‟, Economica, November, p.391

9

Williamson O.E. (2002), „ The Theory of the firm as Govermance Structure: Form Choise to Contract, Journal of

Economic Perspectives, 16(3), p.175


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

5

Ўзбекистон ва бошқа бозор иқтисодиѐтига ўтаѐтган мамлакатлар иқтисодий
воқелигига мослаштирилган хусусийлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш
жиҳатдан қутилишга тўғри келадиган утопиядан бошқа нарса эмас

10

.

Такомиллашган рақобат ва нолинчи трансакцион харажатлар гипотезаси

ташланар экан, биз Коуз теоремасиннг қуйидаги талқинларидан воз кечиш
заруратига дуч келамиз:

А)

олдиндан ихтисослашган мулкчилик ҳуқуқи билан айирбошлаш

харажатлар билан боғлиқ ва бу харажатлар иқтисодий самарадорликка таъсир
кўрсатади.

Б)

янги фирмаларни тузиш ва эскисини ривожлантириш учун

мулкчиликнинг қайд қилинган ҳуқуқларидан легал фойдаланиш ҳам
бошқарувчилик харажатлари тушунчаларида баѐн қилинган харажатлар билан
боғлиқ.

Шундай қилиб, бутун тузилаѐтган битимларда фирма ва бозор ўртасида

чегара ўтказиш имконини нима беради? Бир томондан, бу чегара бозордаги
трансакцион харажатларни фирмада трансакцияларни амалга ошириш
харажатлари, шу жумладан, бошқарувчилик харажатлари билан таққослаш
билан боғлиқ (2-жадвал). Бошқа томондан, Р.Коузнинг асосий далили ҳам
шунда, фирма иштирокчилари ўртасидаги алоҳида муносабатлар билан
фарқланиб, уларни бозорда ўхшаши бўлмаган иш берувчилар ва ишчилар ѐки
хўжайин ва хизматчи ўртасидаги муносабатлар, деб номлаш мумкин

11

. Бошқача

айтганда, “Хўжайин ѐ бевосита, ѐки ўз вакил ѐрдамида хизматчисининг ишини
назорат қилиш ҳуқуқини кўзлайди”. Бу фикр мулкчилик ҳуқуқи назариясини
принципал ва агент моделига ўтказишдан далолат беради.

2-жадвал

Бозор, фирма ва трансакцион харажатлар

Бозор

Фирма

1.

2.

3.

Нолинчи

трансакцион

харажатлар

Такомиллашган рақобат Марказлашган бошқарув

Нолинчи

бўлмаган

трансакцион харажатлар

Такомиллашмаган рақо-
бат, жумладан, фирма-
лар ўртасидаги ўзаро
таъсирнинг

нархсиз

шакллари

Номарказлашган

бош-

қарув (дивизионал тар-
киб)

ва

фирманинг

беқарор

чегаралари

(майдалашиш)


Хусусийлаштириш дастури учун бу оқибатлар эҳтимолдан ҳоли эмас.

Уни ишлаб чиқарувчилар хусусийлаштирилган корхоналар акцияларини фонд
биржаси ва бу корхоналарнинг бошқа фирмалар билан ўзаро таъсирин ташкил
қилиш орқали (вертикал интеграция шаклида, пудрат шартномаси ѐки олди-

10

Andreff W. (1982). „La firme et le Systeme economique; les non lieux de la theorie des droits de propriete; in W.

Andreff et al. eds., L‟economic fiction. Contre kes nouveaux economists, Paris: Maspero.

11

Coase R.H. (1937), „The Nature of the Firm‟, Economica, November, p.403


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

6

сотди шартномалари тузиш) қайта тақсимлаш масалалари билан чеклана
олмайдилар.

Хусусийлаштирувчилар

хусусийлаштирилган

фирма

ичкарисидаги, хусусан, хўжайин ва хизматчи (ѐки принцпал ва агент) ўзаро
муносабатларига тегишли трансакцияларни ташкил қилиш масалаларини йўққа
чиқара олмайдилар. Хусусийлаштириш фирмаларнинг майдалашишига олиб
келадими, қачонки, ташкилий ва бошқарувчилик харажатлари бозордаги
трансакцион

харажатларга

нисбатан

юқори

бўлса,

фирмаларнинг

майдалашишига олиб келадми, яъни “бозорга қайтиш реалми”? Бошқа
томондан, юзага келаѐтган бозор иқтисодиѐтида юқори трансакцион
харажатлар принципал ва агент соддалаштирилган моделига мувофиқ,
инсайдерлар томонидан фирма устидан назорат ўрнатишга олиб келмайдими?
Аутсайдерлар томонидан назорат мулкчилик ҳуқуқларининг рақобатли ва
самарали бозорининг, яъни анча паст ва олдиндан аниқ трансакцион
харажатлар билан амал қиладиган бозорнинг мавжудлигини тақозо этади.

Демак, хусусйлаштириш натижаларини корпоратив бошқарув таркибини

ҳисобга олмаган ҳолда бахолаш мумкин эмас. Бу хусусийлаштирилгандан
кейинги даврда юзага келади.

Коузнинг 1937 ва 1960 йиллардаги асарлари ўртасидаги зиддият

икки оқибатга эга. Биринчиси назарий тавсиф касб этади. Активлардан
фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидагина эмас, балки улардан фойдаланишдан
даромад олиш ҳуқуқи тўғрисида ҳам гап боришини ҳисобга олиб, “илк” ва
“кечки” Коуз ўртасидаги зиддият қандай бартараф қилинади, унга
нисбатан акционерлар ва менежерларнинг манфаатлари тўғридан-тўғри
қарама-қаршими?

12

.

Иккинчиси хусусийлаштириш дастурларининг

мазмунига тегишли; мулк ҳуқуқини дастлабки тақсимлаш муҳим бўлади
ва шу сабабли хусусийлаштиришнинг бирор усулини афзал кўриш унинг
натижасига таъсир кўрсатади. Хусусийлаштириш натижасида мос
бўлмаган бошқарувчилик тузилмалари юзага келса, бошқарувчилик
харажатлари кескин ошса, мулкни хусусий қўлларга ўтказиш иқтисодий
самарадорликни ошириш ва иқтисодий ўсишни жадаллаштириш учун
етарли бўлмаслиги мумкин. Шундай қилиб, бозор иқтисодиѐтига ўтаѐтган
мамлакатларда хусусийлаштириш дастурини ишлаб чиқишда Коуз
ѐндашувидан фойдаланиш кўпгина қийинчиликларга дуч келмоқда.
Чунки унинг 1937 ва 1960 йиллардаги мақолаларида корпаратив
бошқарувнинг очиқ тузилмаларига кам даражада эътибор қаратилди.
Уларда асосан, фирма ичкарисида ва улар ўртасидаги турли шаклдаги
битимлар ва фонд бозорида мулкчилик ҳуқуқини айирбошлаш
масалалари муҳокама қилинади.

Бозор иқтисодиѐтига ўтаѐтган мамлакатларда мулкчилик ҳуқуқлари

билан айирбошлашни самарали, адолатли, бошқача айтганда, ютувчилар учун
ҳам, ютқазувчи томон ҳам ижтимоий қабул қилинган ижтимоий келишувларни

12

Nivet J.F. (2003), „Ownership and the Firm; Some Theoretical Gaps Revealed by Rivatization in Transition

Economies, in W. Andreff and Y.Kalyuzhnova (2003). p.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

7

ишлаб чиқишдан иборат ислоҳотларнинг асосий вазифасини ҳал қилиш
хусусан, Коуз теоремаси доирасидан ташқари чиқади.

Хусусийлаштириш дастурлари кўпинча қуйидаги мақсадларни кўзлади;

1.

мулкчилик ҳуқуқлари тўғрисидаги янги келишувлар ѐрдамида тизимли

ўзгаришлар;

2.

ижтимоий мақсадлар (хусусийлаштириш аҳоли орасида бойликни

текис тақсимлайди);

3.

иқтисодий

самарадорлик

(хусусийлаштириш

иқтисодий

самарадорликни ҳам бозордаги аллоактив, ҳам корхоналар хусусийлаштириш
самарадорлиги ва бошқарув самарадорлигни ошириш воситаси сифатида
чиқади);

4.

молиявий мақсадлар (давлатга тегишли активларни сотиш ижтимоий

дастурларни молиялаштириш, янги пенсия тизимига ўтиш ва фискал
тақчилликни камайтириш имконини беради)

Бозор иқтисодиѐтига ўтаѐтган мамлакатларнинг хусусийлаштириш

дастурларида иқтисодий самарадорлик билан боғлиқ мақсадлар кўп ҳолларда
кейинги ўринга қўйилди

13

. Хусусийлаштириш олдига биттадан ортиқ мақсад

қўйилса, муваффақиятсизликка учрайди. Тинберген теоремасига мувофиқ,
иқтисодий сиѐсат самарадорлигининг асосий шарти унинг олдига турган
мақсадлар сонининг унинг амалга ошириш воситалари сонига тенглигидан
иборатдир. Агар мақсад иқтисодий самарадорлик бўлса, бозор иқтисодиѐтига
ўтаѐтган мамлакатларда унинг фискал ва ижтимоий-сиѐсий мақсадларини
унитишга тўғри келади. Агар давлат бюджетини тўлдириш асосийси бўлиб
кўринса, у ҳолда иқтисодий самарадорлик масалалари ва сиѐсий жиҳатлар
иккинчи ўринга суриб қўйилади. Бундан ташқари, хусусийлаштириш
натижасида рақобатнинг кучайиши саноат корхоналарини реструктуриза-
циялаш вазифаларига зид: янги мулкдор реструктуризациялашдан манфаатдор
бўлмай, у монополистик мавқенинг йўқотилишига олиб келади. Аксинча, янги
мулкдор тармоққа киришни иложи борича чеклашга ҳаракат қилади.

Самарадорлик масалалари бу жиҳатдан аҳамиятли. Энг аввало, рақобатли

фонд бозори ва камроқ даражада, рақобатли маҳсулотлар бозори бу ерда
аллоактив самарадорликка эришишнинг асосий шарти сифатида қаралади.
Хусусийлаштириш рақобатнинг (агар трансакцион харажатлар нолга тенг
бўлса, такомиллашган, бошқа вазиятларда такомиллашмаган) вужудга
келишига ѐрдам беради, бу бозор иқтисодиѐтига ўтаѐтган мамлакатларда
хусусийлаштириш дастурларининг асосий шиорларидан биридир. Нолдан
фарқли трансакцион харажатларда Коуз фирма даражамидаги саноат (қишлоқ
хўжалиги, иқтисодий) реструктуризациялашнинг асосий воситаси сифатида
хусусийлаштиришдан фойдаланиш тўғрисидаги ўз ғоясининг тасдиғини
топади

14

. Хусусан, хусусийлаштириш режали иқтисодиѐт даври саноатининг

аввалги ташкил қилинишини бузади ҳамда корхоналар ва маъмурий тузилмалар
ўртасидаги, корхоналар ва вужудга келаѐтган бозорлар ўртасидаги чегараларни

13

Andreff W. (1993), La crise des economies socialistes. La rupture d‟un systeme, Grenoble: Presses Universitaires de

Grenoble.

14

Coase R.H. (1937), „The Nature of the Firm‟, Economica, November, 386-405


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

8

трансакцион харажатларни камайтириш мақсадида қайта кўриб чиқиш учун
имкониятлар очади. Саноатнинг янгича ташкил қилиниши

15

шу сингари бозор

трансакцияларини амалга ошириш харажатларига нисбатан кам харажатлар
билан фаолият юритаѐтган фирмаларга асосланади. Шундай қилиб,
хусусийлаштиришдан кейинги саноат таркиби фирма ичкарисидаги ташкилий
ва бошқарувчилик харажатлари ҳамда бозор трансакцион харажатлари
ўртасидаги нисбатга боғлиқ бўлиши керак.

Хусусийлаштириш қўшилиб кетиш ѐки майдалашиши, янги фирмаларни

тузиш орқали фирмалар ўртасида вазифаларни қайта тақсимлаш учун
имкониятларни мужассамлаштиради. Шу сабабли хусусийлаштиришнинг
асосий вазифаси ишлаб чиқариш бирлашмаларининг қайта ташкил қилинишига
олиб келиб, улардан илгариги социалистик иқтисодиѐт вужудга келади,
уларнинг вертикалига ва горизонталига тарқалиши ҳамда шундан кейинги
тарқалишлари орқали қайта ташкил қилинганда эса жами трансакцион
харажатлар

ва

бошқарув

сарфлари

камаяди.

Бошқача

айтганда,

хусусийлаштириш ҳар бир фирмада хўжайин – хизматкор ѐки принципал –
агент хилидаги муносабатларни ва шу орқали бошқарув харажатларини
камайтириш учун активларни қайта гуруҳлашга олиб келиши зарур.

Принципал ва агент модели тушунчасида корпоратив бошқарув қатъий

таркиби доирасидаги муносабатлар оптималидир. Ниҳоят, бюджетни тўлдириш
ва қайта тақсимлаш мақсадлари Коузнинг хусусийлаштиришга бўлган
ѐндашувига ѐддир. Шартномалар тузиш эркинлиги таъминланиши биланоқ
Коуз теоремаси ҳар қандай сиѐсий мақсадларни қўйишни ҳам истисно этади

16

.

Демак, Коуз бўйича хусусийлаштиришнинг мазмуни исталган нолдан фарқли
трансакцион харажатлар шароитида унинг жадаллашишига олиб келмайди.

Фикримизча хусусийлаштириш, энг аввало, иқтисодий самарадорлкни

ошириш мақсадини кўзлаши зарур. Бироқ бунда Коуз ѐндашувига қатор
аниқликлар киритиш талаб этилади. Хусусийлаштириш ҳар бир фирмани
барқарор фойда оладиган корхонага айлантиради. Акс ҳолда янги
мулкдорларнинг ҳуқуқлари доимо ноаниқлигича қолган бўлар эди. Дивиденд
олмайдиган акционер (ўзининг usus fructus ҳуқуқига кўра) унга тегишли
акцияларни сотади (аbusus ҳуқуқи) ва шу тариқа активларни назорат қилишдан
воз кечади (usus ҳуқуқи). Демак, зарар кўриб ишлаѐтган корхонани
хусусийлаштириш кўпинча мумкин эмас ѐки иқтисодий самарасиздир.
Активлар фойдалилиги муваффақиятли хусусийлаштиришнинг муҳим шарти
ҳисобланади, чунки у активлар мусбат қийматини кафолатлайди ва шу орқали
улар савдосини енгиллаштиради.

15

Coase R.H (1972), „Industrial Organization: A Proposal for Research in O.E. Williamson, S.E. Masten (1999).

16

Coase R.H (1972), „Industrial Organization: A Proposal for Research in O.E. Williamson, S.E. Masten (1999).

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов