“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил
1
www.iqtisodiyot.uz
И. Алимарданов, и.ф.д. проф., ТДИУ,
Ш.З. Ражапов, катта ўқитувчи, ТДИУ,
Д. Ташмухамедов, Солиқ академияси
КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ
ТОВАР ВА ХИЗМАТЛАРИНИ ЭКСПОРТ ҚИЛИШДА СОЛИҚЛАР
ОРҚАЛИ РАҒБАТЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
В данной статье расмотрены, принятые указы и постановления с целью
поощрения внешнеэкономической деятельности предприятий, экпортно-
импортные операции и применение налоговых льгот в данной сфере.
This article examines the adopted decrees and regulations to encourage foreign
economic activity of enterprises, export-import operations and the use of tax incentives
in this area.
Калитли сўзлар:
ташқи иқтисодий фаолият, экспорт ва импорт
амалиётлари, солиқ имтиёзлари, ташқи савдо.
Жаҳон мамлакатлари тажрибасидан маълумки, иқтисодиётнинг ўсиш
суръати ва халқнинг турмуш даражаси, унинг халқаро савдо ва халқаро меҳнат
тақсимоти афзалликларидан самарали фойдаланаётганлигига бевосита боғлиқ.
Жахон
мамлакатлари
иқтисодиётининг
интеграциялашуви
шароитида,
республикада ташқи иқтисодий алоқалари ривожланишини давлат томонидан
қўллаб-қувватлаш, солиқлар воситасида рағбатлантириш ҳамда солиққа тортиш
механизмини янада такомиллаштириш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистоннинг самарали ташқи иқтисодий сиёсати натижасида, ташқи
иқтисодий алоқалар жадал суръатларда ривожланиб бормокда. Tаъкидлаш
керакки, иқтисодиётнинг етакчи тармоқларида таркибий ўзгаришларни амалга
ошириш ва бу соҳаларни диверсификация қилишга қаратилаётган улкан эътибор
экспорт ҳажми, унинг таркиби ва сифатига ижобий таъсир кўрсатди.
Президентимиз таъкидлаганидек, “Жаҳон бозорларида рақобат тобора
кучайиб бораётган бугунги шароитда иқтисодиётимизнинг рақобатдошлигини
тубдан ошириш, экспортга маҳсулот чиқарадиган корхоналарни қўллаб-
қувватлашни кучайтириш, фермер хўжаликлари, кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик субйектларининг экспорт фаолиятидаги иштирокини ҳар
томонлама рағбатлантириш устувор аҳамият касб етади.
Айнан ана шу соҳаларда ҳали фойдаланилмаган улкан имконият ва салоҳият
кўп. Экспортга маҳсулот чиқарадиган саноат корхоналаридан фарқли равишда
кичик бизнес субъектлари ва фермерлар ўз маҳсулотларини экспорт қилишдан
олган валюта тушумларининг 50 фоизини банкларга сотиш мажбуриятидан озод
қилингани ва уларнинг экспортга маҳсулот етказиб беришдан, аввало, ўзларининг
манфаатдор бўлишини эътибордан четда қолдирмаслигимиз даркор.
Биринчи навбатда, экспортга маҳсулот чиқарадиган корхоналар учун тақдим
этилаётган имтиёзлар тизимини яна бир марта танқидий кўриб чиқиш, божхона
тартиб-таомилларини
янада
соддалаштириш,
уларни
амалга
ошириш
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил
2
www.iqtisodiyot.uz
муддатларини қисқартириш ва ташқи савдо операцияларини бажариш учун
тарифларни пасайтиришга доир қўшимча чоралар кўриш лозим. Маҳсулот
экспорти билан боғлиқ барча ҳужжатлар ва рухсат бериш тартиб-таомилларини
расмийлаштиришнинг электрон шаклини кенг жорий етиш керак.” [1].
Tашқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳузурида махсус ташкил этилган
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектларининг экспортини қўллаб-
қувватлаш жамғармасининг роли бу борада тобора ошиб бормоқда.
Ялпи ички маҳсулотни шакллантиришда кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик соҳасининг улуши 2000-йилдан буён 31 фоиздан бугунги кунда
56,7 фоизга йетгани ёки 1,8 баробар ошган. Ҳозирги пайтда ушбу соҳада жами
саноат маҳсулотларининг учдан бир қисми, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг
98 фоизи ишлаб чиқарилмоқда. Иш билан банд жами аҳолимизнинг 77 фоиздан
ортиғи мазкур тармоқда тўғри келади.
Банк, суғурта, лизинг, консалтинг ва бошқа турдаги бозор хизматлари
барқарор суръатлар билан ривожланмоқда, улар хусусий сектор ва кичик бизнес
ривожига хизмат қилмоқда. Хизмат кўрсатиш соҳасида 80 минг 400 та кичик
бизнес субъекти фаолият юритмоқда ва бу хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналари
умумий сонининг 80 фоиздан ортиғини ташкил қилади.
Бозор иқтисодиётига йўналтирилган кўпгина мамлакатларда кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорлик экспорт бозорлари фаолиятида фаол иштирок этиб, ялпи
ички маҳсулот (ЯИМ)нинг кўпайишига кўмаклашиб ва аҳоли бандлигини
таъминлаб, иқтисодиётнинг асосини ташкил қилади. Ривожланган мамлакатларда
банд аҳолининг катта қисми айнан кичик бизнесда банд бўлиб, уларнинг мамлакат
ЯММни ишлаб чиқаришдаги улуши юқоридир. Шу сабабли ривожланган
мамлакатларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка иқтисодий ўсиш ва аҳоли
турмуш даражасининг ошишини таъминловчи асосий ричаглардан бири сифатида
қаралиши бежиз емас. Буни 1-жадвалда келтирилган маълумотлари асосида ҳам
кўриш мумкин.
1-жадвал
Хорижий мамлакатларда кичик бизнеснинг ривожланиши даражаси [2]
Мамлакатлар
Кичик бизнес
субъектлари
сони (минг)
1000 кишига
тўғри келадиган
кичик бизнес
сони
Кичик бизнесда
бандларнинг умумий
бандликдаги улуши
(%)
Кичик
бизнеснинг
ЯИМдаги
улуши (%)
1
2
3
4
5
Буюк Британия
2930
46
49
50-53
Германия
2290
37
46
50-54
Италия
3920
68
73
57-60
Франция
1980
35
54
55-62
АҚШ
19300
74
54
50-52
Япония
6450
50
78
52-55
Жадвалга кўра, бир қатор мамлакатларда кичик бизнеснинг умумий
иқтисодиётдаги улуши анча катта ва устувордир. Меҳнатга яроқли аҳолининг
ярмидан кўпроғи шу соҳада ишлайди ва бу соҳада бутун маҳсулотнинг 50-60
фоизи ишлаб чиқарилади.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил
3
www.iqtisodiyot.uz
Ташқи иқтисодий муносабатларни жумладан экспорт фаолиятини
рағбатлантириш ва тартибга солишга қаратилган имтиёзлар Солиқ кодекси,
Божхона кодекси, “Бож тарифи тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси
Президенти фармонлари ва қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси қарорларига кўра белгиланган. Қонунчиликка мувофиқ экспорт
қилувчи корхоналарга қуйидаги солиқ имтиёзлари ва афзалликлари берилган:
Солиқ кодексининг 230-моддасига асосан, акциз тўланадиган
товарларни уларнинг ишлаб чиқарувчилари томонидан экспортга реализация
қилишга акциз солиғи солинмайди, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси томонидан белгиланадиган акциз тўланадиган товарларнинг айрим
турлари бундан мустасно[3];
Солиқ кодексининг 212-моддасига асосан, товарларни чет эл валютасида
экспортга реализация қилиш (қимматбаҳо металлар бундан мустасно) оборотига
ноль даражали ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 5 июндаги
«Экспорт маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш борасидаги
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ–2613-сонли Фармонига мувофиқ,
экспорт қилувчи корхоналар (хом ашё товарларини сотиш бундан мустасно) учун
фойда солиғи, мулк солиғи ва ягона солиқ тўлови ставкаси умумий сотиш
ҳажмида ўзи ишлаб чиқарган ва эркин алмаштириладиган валютага сотилган
товар (иш, хизмат)лар экспортидаги улушига боғлиқ ҳолда камайтирилади:
экспорт улуши 15 фоиздан 30 фоизгача миқдорда бўлганида — 30 фоизга; экспорт
улуши 30 ва ундан кўпроқ фоиз бўлганида – 2 маротаба камайтирилади[4].
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 мартдаги
ПҚ–1512-сонли қарорига мувофиқ, 2016 йил 1 январга қадар республикадаги ўз
маҳсулоти ҳажмининг, жумладан ярим тайёр маҳсулотларининг (калава, газлама,
трикотаж газлама ва пахта йигириш чиқиндилари) 80 фоизи ва ундан ортиғини
эркин алмаштириладиган валютага сотадиган тўқимачилик саноати корхоналари
мулк солиғи тўлашдан озод қилинган[5].
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 25 августдаги
«Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини
янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–1604-сонли қарорига асосан,
товарларни экспорт қилишда тўланадиган божхона расмийлаштируви
йиғимларининг амалдаги ставкасига қараганда ўртача 2 маротабага
камайтирилган янги ставкалари тасдиқланган[6].
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 24 августдаги
ПФ–4354-сонли Фармонига мувофиқ, микрофирмалар ва кичик корхоналар ўзи
ишлаб чиқарган товар (иш, хизмат)ларни экспорт қилишдан тушадиган валюта
тушумининг 50 фоизини мажбурий сотишдан озод этилган[7].
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 26 мартдаги
“Экспорт
қилувчи
корхоналарни
рағбатлантиришни
кучайтириш
ва
рақобатбардош маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кенгайтириш борасида
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–1731-сонли қарорига мувофиқ
қуйидаги имтиёзлар берилган[8]:
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил
4
www.iqtisodiyot.uz
-2012 йил 1 апрелдан бошлаб янги қурилиш, мавжуд ишлаб чиқаришларни
модернизациялаш ва технологик янгилашга валюта кредитлари бўйича асосий
қарзни қайтаришга жорий тўловлар бўйича йўналтириладиган валюта тушуми
қисмини ваколатли банкларга мажбурий сотишдан асосий қарз батамом тўлаб
бўлинадиган муддатга қадар озод қилинди;
-тижорат
банкларига
экспорт
операциялари
бўйича
факторинг
хизматларини амалга оширишнинг чекланган муддатини 60 кундан 90 кунга
узайтирган ҳолда экспорт операциялари бўйича факторинг хизматларини амалга
ошириш ҳажмини кенгайтириш.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ташқи иқтисодий фаолиятдаги
ўрни ҳам аста-секин кенгайиб бормоқда (1-расмга қаранг). Унинг мамлакатимиз
экспорт ҳажмидаги улуши 2000 йилда 10,2 фоизни ташкил этган бўлса, 2014
йилда 25,9 фоизни ташкил этиб, бу кўрсаткич 2000 йилга нисбатан икки
баробарга кўпайган. Кичик бизнес субъектларининг асосий экспорт
маҳсулотларини қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, ишлов берувчи, электротехник
ишлаб чиқариш маҳсулотлари, халқ амалий санъати буюмлари ташкил этади.
1-расм.
Кичик бизнесни мамлакат экспортидаги улуши, (%)
Республикамиз ташқи иқтисодий фаолиятини рағбатлантиришга қаратилган
қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш, уни янада ривожланишини
таъминлашда муҳим аҳамиятга эга:
ташқи иқтисодий фаолиятни янада эркинлаштириш;
божхона божлари тарифларини қайта кўриб чиқиш;
экспорт фаолияти ривожланишини рағбатлантиришга қаратилган
самарали солиқ механизмини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;
республикамизда импорт ўрнини қопловчи товарлар ишлаб чиқарувчи
маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга қўшимча солиқ имтиёзларини жорий этиш.
экспортга махсулот ишлаб чиқарувчиларга солиқ имтиёзларини
белгилашда кичик корхоналар ва йирик корхоналарга адолатлилик тамойилига
асосланиб алоҳида тартибда қўллаш.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил
5
www.iqtisodiyot.uz
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг товар ва
хизматларини экспорт қилишда солиқлар орқали рағбатлантиришларни
қуйидагича гуруҳларга ажратилган ҳолда тақдим этилади:
қўшимча қиймат солиғидан имтиёз;
акциз солиғидан имтиёз;
фойда солиғидан имтиёз;
мулк солиғидан имтиёз.
Қўшимча қиймат солиғига бўлган имтиёзлар:
Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 212-моддасига асосан
товарларни чет эл валютасида экспортга реализация қилиш (қимматбаҳо металлар
бундан мустасно) оборотига ноль даражали ставка бўйича қўшилган қиймат
солиғи солинади, яъни экспорт қилишга мўлжалланган товарлар ишлаб чиқариш
жараёнида моддий манба учун қўшимча қиймат солиғидан озод қилинади.
Акциз солиғига бўлган имтиёзлар:
Акциз тўланадиган товарларни уларнинг ишлаб чиқарувчилари томонидан
экспортга реализация қилишга акциз солиғи солинмайди, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган акциз тўланадиган
товарларнинг айрим турлари бундан мустасно (Ўзбекистон Республикасининг
Солиқ кодекси, 230-модда).
Қуйидагиларга акциз солиғи солинмайди:
- акциз тўланадиган товарларни уларнинг ишлаб чиқарувчилари томонидан
экспортга реализация қилишга, бундан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси томонидан белгиланадиган акциз тўланадиган товарларнинг айрим
турлари мустасно;
- кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб чиқиб
кетилиши шарти билан "божхона ҳудудида қайта ишлаш" божхона режимига
жойлаштирилган товарлардан ишлаб чиқарилган қайта ишлаш маҳсули бўлган
акциз тўланадиган товарларни топширишга.
Фойда ва мулк солиғига бўлган имтиёзлар:
“Экспорт маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш борасидаги
қўшимча
чора-тадбирлар
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг 05.06.2000й. ПФ-2613-сон Фармонига асосан экспорт қилувчи
корхоналар (хом ашё товарларини сотиш бундан мустасно) учун фойда солиғи ва
мулк солиғи ставкаси умумий сотиш ҳажмида ўзи ишлаб чиқарган ва эркин
алмаштириладиган валютага сотилган товар (иш, хизмат)лар экспортидаги
улушига боғлиқ ҳолда камайтирилади:
-
экспорт улуши 15 фоиздан 30 фоизгача миқдорда бўлганида - 30 фоизга;
-
экспорт улуши 30 ва ундан кўпроқ фоиз бўлганида - 2 маротаба.
Мазкур солиқ имтиёзи ягона солиқ тўловини ҳисоблаш чоғида
микрофирмалар ва кичик корхоналарга тадбиқ этилади.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки,
Жорий йилда ҳам ҳукумат
томонидан
республика
экспорт
салоҳиятини
янада
ривожлантиришга
йўналтирилган чора-тадбирлар давом эттирилди. Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 08.08.2013й. ПҚ-2022-сонли Қарорига мувофиқ кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш,
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил
6
www.iqtisodiyot.uz
уларга замонавий, чет эл бозорларида рақобатдош маҳсулот ишлаб чиқаришни
кўпайтиришда ва уни экспортга чиқаришда зарур ҳуқуқий, молиявий ва ташкилий
ёрдам кўрсатиш, мамлакатимизнинг экспорт қилувчи тадбиркорларини ташқи
бозор конъюнктураси ўзгаришлари хавф-хатарларидан ишончли ҳимоя қилишни
таъминлаш мақсадида Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки қошида Кичик
бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш
Жамғармаси ташкил этилди[10].
Шунингдек, ҳар йил Ҳукуматимиз томонидан кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик субъектларига бир қатор енгилликлар ва имтиёзлар бериб
келинмоқда. Бу ўз навбатида, аҳолини иш билан таъминлаш яъни янги иш
ўринларини барпо этилишга жуда катта ҳисса қўшмоқда.
Экспорт қилувчи кичик тадбиркорлик субъектларини солиқлар орқали
рағбатлантириш мақсадида қуйидаги таклифларни бериш мақсадга мувофиқдир.
1. Кичик бизнесни мамлакат экспортидаги улушини янада ошириш ва
экспорт маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш мақсадида,
соддалаштирилган тартибда ягона солиқ тўловини тўловчи микрофирма ва кичик
корхоналарга, ўзи ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг эркин
алмаштириладиган валютадаги экспорти улуши қуйидагиларни ташкил этса:
-агар сотишнинг умумий ҳажмида 15 фоизгача бўлса – ягона солиқ тўлови
ставкасини 15 фоизга камайтириш;
-агар сотишнинг умумий ҳажмида 15 фоиздан 30 фоизгача бўлса – ягона
солиқ тўлови ставкасини 30 фоизга камайтириш;
-агар сотишнинг умумий ҳажмида 30 фоиздан юқори бўлса – ягона солиқ
тўлови ставкасини 50 фоизга камайтириш мақсадга мувофиқдир.
Бунда, солиқ имтиёзидан қолган маблағни янги техника-технология сотиб
олиш ва жиҳозлаш шарти билан берилиши мақсадга мувофиқдир.
“Экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантиришни кучайтириш ва
рақобатбардош маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кенгайтириш борасида
қўшимча
чора-тадбирлар
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг 26.03.2012й. ПҚ-1731-сонли Қарорига асосан маҳаллий товар
(иш, хизмат) ишлаб чиқарувчи корхоналарга қуйидаги ҳуқуқлар берилган:
- халқаро молия институтлари, донор мамлакатлар, хорижий давлатлар
ҳукуматлари, бошқа норезидентлар маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича халқаро
тендерларда хорижий қатнашчилар билан тенг шароитларда, жумладан ишлаб
чиқарилган товар (иш, хизмат)ларни етказиб беришга чет эл валютасида
шартномалар тузган ҳолда иштирок этиш;
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш назарда тутилган ўзида
ишлаб чиқарилган товар (иш, хизмат)ларни етказиб беришга тўғридан-тўғри
битимлар шартида норезидентлар билан хорижий валютада шартномалар тузиш.
Қарорнинг мазкур (5) бандида кўрсатилган шартномалар фақат хизмат
кўрсатаётган ваколатли банкда ҳисобга қўйилган ва экспорт қилувчи
корхоналардек солиқ имтиёзлари берилган ҳолда экспорт шартномаларига
тенглаштирилади.
Қарорнинг 6-бандига кўра, 2012 йил 1 апрелдан бошлаб янги қурилиш,
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил
7
www.iqtisodiyot.uz
мавжуд ишлаб чиқаришларни модернизациялаш ва технологик янгилашга валюта
кредитлари бўйича асосий қарзни қайтаришга жорий тўловлар бўйича
йўналтириладиган валюта тушуми қисмини ваколатли банкларга мажбурий
сотишдан асосий қарз батамом тўлаб бўлинадиган муддатга қадар озод қилинган.
Сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш, маҳсулотларнинг халқаро
стандартларга
мувофиқлигини
сертификациядан
ўтказиш,
шунингдек
лаборатория тестлари ва синовларини ўтказиш комплексларини харид қилишга
йўналтириладиган маблағларга янги технологик ускуналарни сотиб олишда
назарда тутилган ягона солиқ тўлови бўйича солиқ солинадиган базани
камайтиришнинг амалдаги тартиби микрофирмалар ва кичик корхоналар учун
татбиқ этилган (7 банд).
Тижорат банкларига экспорт операциялари бўйича факторинг хизматларини
амалга оширишнинг чекланган муддатини 60 кундан 90 кунга узайтирган ҳолда
экспорт операциялари бўйича факторинг хизматларини амалга ошириш ҳажмини
кенгайтириш тавсия этилган.
Маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарда халқаро стандартлар сериясидан
ИСО 9000 фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида комплекс чора-тадбирлар жорий
этиш кўзда тутилган. ИСО 9000 нинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- юридик шахсларнинг солиққа тортилувчи даромад (фойда) базасини
сифатни бошқариш системасининг ривожланишига йўналтирилган инвестиция
миқдорида камайтириш;
- синов лабораториялари томонидан лаборатор тадқиқотлар ва тестлар
ўтказиш мақсадида олиб кирилган технологик ускуналар бож ва қўшимча қиймат
солиғидан озод қилиш.
Фойдаланган адабиётлар рўйхати
1.
Каримов И.А. Мамлакатимизни 2015-йилда ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш якунлари ва 2016-йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг
муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг
кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси. – Тошкент.: Халқ сўзи газетаси, 2016,
17 январь;
2.
Блинов А. Условия регулированиея малого бизнеса. – Российский
экономический журнал, №7, 1998.
3.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси: Расмий нашр -Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлиги.-Т.: "Адолат", 2014.
4.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 5 июндаги «Экспорт
маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида»ги ПФ–2613-сонли Фармони.
5.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 мартдаги ПҚ–
1512-сонли қарори.
6.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 25 августдаги
«Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини
янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–1604-сонли қарор.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил
8
www.iqtisodiyot.uz
7.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 24 августдаги ПФ–
4354-сонли Фармони.
8.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 26 мартдаги
“Экспорт
қилувчи
корхоналарни
рағбатлантиришни
кучайтириш
ва
рақобатбардош маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кенгайтириш борасида
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–1731-сонли қарори.
9.
www.stat.uz. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси
маълумотлари.
10.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 8 августдаги ПҚ-
2022-сонли Қарори.