Если вы забыли расчет и представление декларации о совокупном годовом доходе физических лиц..

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
104-111
10
3
Поделиться
Бабаев, Ш., & Ражапов, Ш. (2015). Если вы забыли расчет и представление декларации о совокупном годовом доходе физических лиц. Экономика и инновационные технологии, (6), 104–111. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8521
Ш Бабаев, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший преподаватель

Ш Ражапов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

На сегодняшний день в стране созданы все условия и возможности для увеличения и свободного распоряжения реальных доходов населения. В частности, физические лица имеют возможности получения неограниченных доходов от работы в других предприятиях и организациях по совместительству, аренды принадлежащего им имущества и другой деятельности, не запрещенной законодательством. В статье основное внимание уделено на изменения и дополнения в налоговое законодательство по расчетам на данную тему.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Ш.Б. Бабаев, катта ўқитувчи,

Ш.З. Ражапов, катта ўқитувчи, ТДИУ

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ЖАМИ ЙИЛЛИК ДАРОМАДЛАР

ТЎҒРИСИДАГИ ДЕКЛАРАЦИЯНИНГ ҲИСОБ-КИТОБИ ВА ТАҚДИМ

ЭТИШНИ ЁДДАН ЧИҚАРИБ ҚЎЙСАНГИЗ..

На сегодняшний день в стране созданы все условия и возможности для

увеличения и свободного распоряжения реальных доходов населения. В
частности, физические лица имеют возможности получения неограниченных
доходов от работы в других предприятиях и организациях по
совместительству, аренды принадлежащего им имущества и другой
деятельности, не запрещенной законодательством. В статье основное
внимание уделено на изменения и дополнения в налоговое законодательство по
расчетам на данную тему.

Nowadays, the country has created all conditions and opportunities to improve

and free disposal of real incomes. In particular, individuals have the ability to
produce unlimited income from work in other enterprises and organizations in
substitute and the rent of their property and other activities not prohibited by law. On
this article main focuse is estimated on the subject on the changes and amendments
to the tax legislation.

Калитли сўзлар:

дастлабки декларация, ўриндош, резидент, ижара, икки

ва ундан кўп манба, грантлар, якуний декларация.

Мамлакатимизда халқ фаровонлигини юксалтириш, аҳолининг реал

даромадларини оширишга алоҳида эътибор қаратилиб, ўз даромадларини
кўпайтириш, уларни эркин тасарруф этиш учун барча имконият ва шарт-
шароитлар яратилган. Жумладан, амалдаги меҳнат қонунчилигига кўра,
жисмоний шахслар асосий иш жойидан ташқари бошқа корхона,
ташкилотларда ўриндошлик асосида ҳамда ўзига тегишли мол-мулкни ижарага
бериш орқали ва қонун билан таъқиқланмаган фаолиятлар билан шуғулланиб
чекланмаган миқдорда даромад олишлари мумкин.

Ўзбекистон

Президенти

Ислом

Каримов

мамлакатимизни

2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга
мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига
бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида шундай
деган эди: “…Иқтисодиётимизнинг жадал ва мутаносиб ривожланиб
бораётгани аҳоли ҳаёт даражаси ва сифатини изчил ошириш учун мустаҳкам
замин яратмоқда. Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсия ва
стипендиялар ҳажми ўтган йили 23,2 фоизга ошди. Аҳолининг жон бошига
тўғри келадиган реал даромадлар эса 10,2 фоизга кўпайди.

Аҳоли даромадлари таркибида тадбиркорлик фаолиятидан олинаётган

даромадлар улуши тобора ортиб бормоқда. Мустақиллик йилларида бу


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

борадаги кўрсаткич 10,6 фоиздан 52 фоизга ўсди. Бу Мустақил Давлатлар
Ҳамдўстлиги мамлакатларидаги энг юқори кўрсаткичлардан биридир….”[1].

Жисмоний шахсларнинг жами даромадларига қонунчиликда белгиланган

тартибда декларация асосида солиқ солинади. Жисмоний шахсларнинг
даромадларини декларация асосида солиққа тортиш муносабатлари Солиқ
кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар асосида тартибга
солинади.

Ўзбекистон

Республикаси

Давлат

солиқ

қўмитасининг

асосий

вазифаларидан бири икки ёки ундан ортиқ манбалардан даромад олган
жисмоний шахслар томонидан жами йиллик даромадлари ҳақида декларацияни
тақдим этиш тартиблари, муддати ва солиқларни ҳисоблашнинг ўзига хос
хусусиятлари ҳамда жорий йилдан бошлаб бу борада солиқ қонунчилигига
киритилган

ўзгартириш

ва

қўшимчалар

мазмун-моҳиятидан

кенг

жамоатчиликни хабардор қилишдан иборат.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси резидентлари (чет эллик жисмоний

шахслар ҳам), яъни солиқ тўловчилар солиқ Кодекснинг 189-моддасида[2]
кўрсатилган даромадлар бўйича жами йиллик даромад тўғрисидаги
декларацияни доимий яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ҳисобот
йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этади.

Чет эллик жисмоний шахс – Ўзбекистон Республикасининг резиденти

солиқ солиниши лозим бўлган даромад келтираётган фаолиятини календарь
йили ичида тугатган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқиб
кетаётган бўлса, унинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган вақтда
жорий солиқ даврида ҳақиқатда олган даромадлари тўғрисидаги декларация
мазкур жисмоний шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқиб
кетишидан бир ой аввал тақдим этилиши лозим. Агар чет эллик жисмоний
шахс – Ўзбекистон Республикасининг резиденти жорий йилнинг февралига
қадар доимий яшаш учун хорижга чиқиб кетаётган бўлса, жорий йил учун
даромадлар бўйича декларация тақдим этилмайди.

Тақдим этиш тартиби даромадлар тўғрисидаги декларация бўйича

ҳисоблаб чиқарилган жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган
солиқни тўлаш декларация топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кун ичида
амалга оширилади.

Грант олган жисмоний шахс даромадлар тўғрисидаги декларацияни

топшираётганда грант бўйича олинган даромад суммасини, жисмоний
шахслардан олинадиган даромад солиғи миқдорини, шунингдек, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ваколат берилган фан ва
технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш бўйича органнинг
тегишли хулосасини кўрсатади.

Мол-мулкни ижарага беришдан даромад олаётган жисмоний шахс

белгиланган тартибда даромадлар тўғрисидаги қуйидаги декларацияларни
тақдим этади:

дастлабки декларацияни – шундай даромадлар юзага келган кундан

эътиборан бир ой ўтгач, беш кунлик муддатда, агар бу даромадларга жисмоний
шахслар даромадларига тўлов манбаида солинадиган солиқ солинмаган бўлса;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

якуний декларацияни – ўтган солиқ давридан кейинги йилнинг

15 январига қадар.

Мол-мулкни ижарага беришдан даромадлар олиш тугаган тақдирда

жисмоний шахс доимий яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органини бу
ҳақда ёзма шаклда хабардор этади.

Жисмоний шахслар – Ўзбекистон Республикасининг резидентлари

даромадлар тўғрисидаги декларациянинг маълумотлари асосида ҳисоблаб
чиқарилган, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ўтган солиқ
давридан кейинги йилнинг 1 июнидан кечиктирмай тўлайдилар.

Бироқ амалиётда кишилар хотиржам ҳаёт кечириб, ишлаб юриб, бунинг

уларга дахли йўқ деб ўйлайдиган ҳолатлар ҳам учраб туради. Улар декларация
топшириш кераклигини билишмайди ҳам.

Қуйида даромадларни декларациялаш зарурати юзага келадиган турли

ҲОЛАТларни кўриб чиқамиз. Декларацияни мажбурий ва ихтиёрий тартибда
топшириш мумкин. Қуйидаги ҳолатларни келтириб ўтамиз:

1-ҲОЛАТ.

Жисмоний шахс, асосий иш жойидан ташқари, яна иккита

компанияда ишлайди.

Солиқ кодексининг 189-моддасига кўра жисмоний шахс

икки ва ундан

кўп манбадан

солиқ солинадиган

даромад олувчи

ходим сифатида жами

йиллик даромадлари тўғрисида декларация топшириши

шарт.

Бунда

декларация топшириш пайтида жисмоний шахс асосий иш жойи бўйича
тўланган даромадлар ва ушланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад
солиғи суммалари тўғрисида тасдиқланган шаклдаги маълумотномани ҳам унга
илова қилиши керак. Чунончи, одатда асосий иш жойи бўйича жисмоний
шахслардан олинадиган даромад солиғи (

ЖШДС

) белгиланган шкала бўйича

ушланади.

2014 йил учун асосий иш жойи бўйича жисмоний шахслардан олинадиган

даромад солиғининг белгиланган шкала бўйича ҳисоб-китоб[3]

Солиқ солинадиган

даромад миқдори

Солиқ

суммаси

1

2

5 766 300 сўм

(5 х 1 153 260)

Даромад суммасининг

7,5%и

5 766 301 сўмдан

11 532 600 сўмгача

(10 х 1 153 260)

432 472,5 сўм + 5 766 300 сўмдан

ортиқ сумманинг 16%и

11 532 601 сўм ва ундан юқори

1 355 080,5 сўм + 11 532 600 сўмдан

ортиқ сумманинг 22%и


Бироқ Солиқ кодексининг ўша моддасида кўрсатилишича,

агар

асосий

бўлмаган иш жойидан олинган даромадлардан

ЖШДС

ходимнинг аризасига

кўра белгиланган

энг юқори ставкани

қўллаган ҳолда

ушланган бўлса

(бундан солиқ агентлари ҳисобланмайдиган ҳамда Ўзбекистондан ташқарида


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

жойлашган манбалардан олинган даромадлар мустасно), даромадлар
тўғрисидаги декларация

тақдим этилмайди.

Шу тариқа, агар ходим ишлайдиган ўша икки компанияда ундан ЖШДС

шкала бўйича ушланса, у ўз даромадларини декларациялаши

шарт

. Агар унинг

даромадларидан солиқ энг юқори ставкада ушлаб қолинса, декларация
топшириш

шарт эмас

.

Бироқ ҳар қандай ҳолда жисмоний шахс, мисол учун, солиқ чегирмаси

ёки имтиёздан фойдаланишни хоҳласа,

ихтиёрий равишда

декларация

топшириш ҳуқуқига эгадир.

2-ҲОЛАТ.

2014 йил сентябрда жисмоний шахс 26 ёшга тўлмаган

фарзандининг институтда ўқиши учун нақд пул билан (банкдаги ўз
жамғариладиган ҳисоб рақами маблағлари ҳисобига ёки пластик картадан) ҳақ
тўлади. Ёки ўз ходимининг фарзандини (26 ёшга тўлмаган) олий ўқув юртида
ўқишига корхона ҳақ тўлади ва ходимнинг ушбу йилдаги даромадлари ўқиш
учун тўланган суммадан кам бўлди. Бу ҳолда солиқ чегирмасини қандай қилиб
олиш мумкин?

Агар жисмоний шахс олий ўқув юртидаги таълимга мустақил равишда

ҳақ тўлаган бўлса, у солиқ имтиёзидан фойдаланиши ва унинг даромадларидан
ушланган солиқнинг бир қисмини қайтариб олиши мумкин.

Солиқ чегирмаси декларациялаш чоғида 26 ёшгача бўлган ўз

фарзандларининг олий ўқув юртида ўқишига ҳақ тўлаган ота-оналарга ёки
ёшидан қатъи назар талабаларнинг ўзига, агар улар солиқ тўловчилар бўлсалар,
яъни даромад олсалар ва улардан ЖШДС тўласалар, тақдим этилади.

Солиқ чегирмасини қўллаш учун жисмоний шахс

1 апрелдан

кечиктирмай

яшаш жойидаги ДСИга, иш жойи ва, агар мавжуд бўлса, бошқа

манбалардан олган даромадлари тўғрисидаги маълумотномалар билан
биргаликда декларация топшириши керак.

Қайтариладиган солиқ суммаси 2014 йил учун ходимнинг солиқ

солинадиган даромади, ундан ушланган ЖШДС суммаси ва фарзандининг
таълим олиши учун тўланган суммадан келиб чиқиб аниқланади.

Солиқ чегирмасини қўллашнинг худди шундай тартиби ўз ходимнинг

фарзанди (26 ёшга тўлмаган) олий ўқув юртида таълим олиши учун корхона
томонидан ҳақ тўланган ва ушбу йил учун унинг даромадлари ўқиш учун
тўланган суммадан кам бўлган ҳолларда татбиқ этилади. Бунда етишмаётган
суммага солиқ чегирмаси ходимнинг рафиқасига, декларация, паспорт нусхаси
ва СТИР тақдим этилганда, берилиши мумкин.

Бундан ташқари, агар ходим ва унинг рафиқаси турли солиқ

инспекцияларида (турли туманлардаги) ҳисобда турсалар, рафиқаси
кўрсатилган ҳужжатлар билан биргаликда айни вақтда ходим солиқ ҳисобида
турган жойдаги солиқ органининг имтиёзни қўллаш (ёки қўлламаслик)
тўғрисидаги маълумотномасини тақдим этиши керак. Жисмоний шахснинг
солиқ ҳисобида турган жойи унинг доимий яшаш жойи бўйича белгиланади
(

Солиқ кодексининг 192-моддаси

).

Таъкидлаш лозимки, ишлайдиган талаба (тўлаш пайтида 26 ёшга

тўлмаган) ва унинг ота-онасининг ҳар бири ўз даромадлари доирасида солиқ


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

чегирмасини қўллашга ҳақлидир. Агар ҳисобот солиқ даврида солиқ
чегирмасидан тўлиқ фойдаланиш мумкин бўлмаса (яъни жами йиллик даромад
суммаси таълим олишга ҳақиқатда қилинган харажатлар суммасидан кам
бўлса), унинг қолдиғи кейин солиқ даврларига

кўчирилмайди.

Солиқ чегирмасини қўллаш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар

Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун
йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад
солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомда (

МВ ва ДСҚнинг

АВ томонидан 27.05.2010 йилда 2107-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори
билан тасдиқланган

) санаб ўтилган.

3-ҲОЛАТ.

Жисмоний шахс енгил автомобилни бошқа жисмоний шахсга

ижарага беради.

Шу ўринда корхона эмас, балки бошқа жисмоний шахсга

бераётганлигини таъкидлаб ўтиш жоиз. Негаки айни шу ҳолда транспортни
ижарага беришдан даромад оладиган жисмоний шахс ижарадан даромад
олинадиган кундан бошлаб биринчи ой тугаганидан кейин 5 кун ичида яшаш
жойидаги солиқ органларига

дастлабки

декларацияни тақдим этиши шарт. Йил

якунлари бўйича эса – жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни тақдим
этади, чунки даромад тўлаш манбаи

солиқ агенти

ҳисобланмайди (

Солиқ

кодексининг 192-моддаси

).

2014 йил 1 январдан бошлаб автотранспорт ижарага берилаётганда

(юридик ҳамда жисмоний шахсларга) шартнома бўйича, бироқ келтирилган энг
кам ставкалар бўйича ҳисоблангандан кам бўлмаган ижара ҳақи суммасига
ЖШДС солинади. 2014 йилга ижара тўловининг энг кам ставкалари
Президентнинг

«Ўзбекистон

Республикасининг

2014

йилги

асосий

макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари
тўғрисида»ги Қарорига (

25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон

)

25-иловада

белгиланган.

2014 йилда автомобиль транспорти учун ижара тўловининг энг кам

ставкалари жорий қилинган (1 бирлик учун ойига):

●

енгил автомобиль (йўловчилар, юк ташишга мўлжалланган ҳамда

ҳайдовчи ўрнини ҳисобламаганда, ўриндиқлари сони 8 тадан кўп бўлмаган
автотранспорт воситаси) – 220 000 сўм;

●

микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобиллари – 430 000 сўм.

Бунда «Автомобиль транспорти тўғрисида»ги Қонунга (

29.08.1998

йилдаги 674-I-сон

) мувофиқ йўловчи ва юк тиркамалари ва ярим тиркамалари,

шатакка олувчи автомобиллар ва махсус автотранспорт воситалари (ўт ўчириш
автомобиллари, компрессор қурилмали автомобиллар, автокранлар, йиғувчи
автомобиллар ва ҳоказолар) ижара тўловининг энг кам ставкалари
қўлланадиган

автотранспорт воситаларига кирмайди

.

Ижара тўловининг энг кам ставкалари бир ой учун белгиланган. Бунда

ижара шартномаси амал қилишининг бошланиши ойнинг 1-кунига тўғри
келмаса ёки унинг тугаши ойнинг охирги кунига тўғри келмаса, мазкур ой учун
ижара ҳақи ставкалари мазкур ойда шартнома амал қиладиган кунлар сонига

мутаносиб

суммада қўлланади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Мол-мулкни ижарага беришдан даромадларга,

Солиқ кодексининг

181-моддасига

кўра,

жисмоний шахслардан олинадиган даромад

солиғининг белгиланган энг кам ставкаси бўйича солиқ солинади.

2014

йилда ЖШДСнинг энг кам ставкаси 7,5 % миқдорида белгиланган. Жисмоний
шахснинг ижарадан олинган даромадларига солиқ солиш ижара тўловининг энг
кам ставкаларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Яъни жисмоний
шахс енгил автомобилни ойига 200 000 сўмга ижарага берса, солиқлар ойига
220 000 сўмдан келиб чиқиб, 7,5 %лик ставкада ҳисобланади.

Шундай қилиб, жисмоний шахснинг енгил автомобили бошқа жисмоний

шахсга ижарага берилганда у 2 та декларация

топшириши шарт:

аввал

дастлабки, сўнгра белгиланган муддатларда – йиллик декларация. Агар
ижарачи юридик шахс бўлса, у солиқ агенти бўлади, ижарага берувчи
жисмоний шахснинг даромадларидан солиқни ушлайди ва бюджетга ўтказади.
Ушбу ҳолда ижарага берувчи ижара ҳақи тарзидаги даромадларни
декларациялаши

шарт эмас.

Жисмоний шахсларга

эслатиб ўтамиз: мол-мулкни ижарага беришдан

даромадлар олиш тўхтатилганда доимий яшаш жойидаги солиқ органини бу
ҳақда ёзма шаклда хабардор қилиш керак.

4-ҲОЛАТ.

Жисмоний шахс квартирани бошқа жисмоний шахсга

ижарага беради.

Ушбу даромадларни декларациялаш ва уларга солиқ солиш тартиби 3-

ҲОЛАТга ўхшаш тарзда амалга оширилади.

Бунда ҳам ижарадан даромадлар юзага келган кундан эътиборан биринчи

ой тугаганидан кейин 5 кунлик муддатда яшаш жойидаги ДСИга дастлабки
декларацияни тақдим этиш мажбурияти юзага келади. Йил якунлари бўйича эса
жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация тақдим этилади.

Бунда мол-мулкни ижарага беришдан даромадлар оладиган,

дастлабки

декларация асосида солиққа тортиладиган жисмоний шахслар ЖШДСни ҳар
ойда даромад олинган ойдан кейинги ойнинг 5-кунигача тўлайдилар (

Солиқ

кодексининг 193-моддаси

).

Йил тугаганидан кейин жисмоний шахслардан олинадиган даромад

солиғининг йиллик суммаси ҳақиқатда олинган даромад бўйича, бироқ ижара
тўловининг энг кам ставкаларидан кам бўлмаган миқдорда ҳисоблаб
чиқарилади. Ушбу сумма билан йил давомида тўланган суммалар ўртасидаги

фарқ

солиқ тўловчидан ундирилади ёки унга кейинги йилнинг

1 июнидан

кечиктирмай

қайтарилади.

Агар 2013 йилда жисмоний шахсларга солиқ солиш учун ижара

тўловининг энг кам ставкалари фақат уй-жой фондига тааллуқли бўлган бўлса,
2014 йил 1 январдан бошлаб ижара тўловининг энг кам ставкалари жисмоний
ёки юридик шахсга ижарага берилишидан қатъи назар қўлланади (уй-жой ёки
нотурар жой, автомобиль транспорти).




background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

Ўзбекистон Ресбуликаси Президентининг қарори[4] бўйича 2015 йил учун

ижара тўловининг энг кам ставкалари тўғрисидаги

МАЪЛУМОТ

Ижарага

бериладиган мол-

мулк тури

Белгиланган ставка

миқдорини

тавсифловчи

кўрсаткич

Ойлик ижара тўлови ставкаларининг энг

кам миқдорлари, сўмда

Тошкент ш.

Нукус ш. ва

вилоят

бўйсунувидагиша

ҳарлар

Бошқа аҳоли

пунктлари

Уй-жойлар:

турар жой

Умумий майдоннинг

1 кв.метри учун

3 000

2 000

1 000

нотурар жой

6 000

4 000

2 000

Автомобиль
транспорти:

енгил автомобиль
(йўловчилар, юк
ташишга
мўлжалланган
ҳамда ҳайдовчи
ўрнини
ҳисобламаганда,
ўриндиқлари сони
8 тадан кўп
бўлмаган
автотранспорт
воситаси)

1 та автотранспорт

воситаси учун

220 000

Микроавтобуслар,
автобуслар ва юк
автомобиллари

430 000


Қимматли вақтингизни йўқотмаслик учун

декларацияни электрон

шаклда топширишингиз мумкин.

Бунинг учун доимий яшаш жойидаги

ДСИга мурожаат қилишингиз ва электрон рақамли имзо (ЭРИ) олишингиз
керак. Ўзингиз билан паспорт, СТИР олингани тўғрисида гувоҳнома ва флешка
олинг. ЭРИ калитини олиш учун 11 840 сўм тўлашингизга тўғри келади, бу энг
кам иш ҳақининг 10 %ини (118 400 х 10 %) ташкил қилади.

Ишончимиз комилки, сиз 1 апрелни – жами йиллик даромадингиз

тўғрисида декларация топширишнинг охирги кунини унутмайсиз. Энди эса яна
бир кунни – Болаларни ҳимоя қилиш кунини ёдга олсангиз. Бунга мазкур
байрамнинг қандай дахли бор деб сўрашингиз мумкин. Гап шундаки, агар
декларациялаш чоғида солиқ кам тўланганлиги аниқланса, у

2015 йил 1

июндан

кечиктирмай сўндирилиши керак.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

Солиқни ўзингиз учун қулай бўлган ҳар қандай усул билан (нақд пул,

пластик банк картаси воситасида) тўлашингиз мумкин. Уни қисмларга бўлиб,

кўрсатилган муддатда тўлиқ киритиш

шарти билан тўласа бўлади.

Санаб ўтилган барча ҲОЛАТларда ЖШДС бўйича ортиқча тўлов солиқ

тўловчига солиқ суммаларини қайтариш тўғрисида аризани топширган санадан
эътиборан 30 иш куни ичида қайтарилади (

Кодекснинг 57-моддаси

). Ёки уни

жисмоний шахс томонидан мол-мулк солиғи ёки ер солиғини тўлаш ҳисобига
қайд этишлари мумкин.

Шу ўринда солиқ тўловчига фақат бюджетга келиб тушган ЖШДС

суммаси қайтарилишини таъкидлаб ўтамиз.

ШЖБПҲга

ўтказилган ортиқча

сумма Халқ банкидаги ҳисоб варақдан

қайтарилмайди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати


1.

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

Ислом

Каримовнинг

мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва
2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор
йўналишларига

бағишланган

Вазирлар

Маҳкамасининг

мажлисидаги

маърузаси. // Ҳалқ сўзи, 2015 йил 19 январь

2.

Ўзбекистон Республикаси солиқ Кодекси. Янги таҳрири. 2008 йил

3.

http:\www.norma.uz

4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-

2270-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий
кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги
қарори.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президента Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маърузаси. // Хдлк сузи, 2015 йил 19 январь

Узбекистон Республикаси солик Кодекси. Янги тахрири. 2008 йил

httpAwww.norma.uz

Узбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги ПК-2270-сонли “Узбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроицтисодий курсаткичлари прогнози ва Давлат бюджета парамстрлари тугрисида”ги карори.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов