Особенности привлечения женщин к прибыльному трудовому процессу на основе повышения экономических стимулов

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
49-55
14
6
Поделиться
Бобаназарова, Ж. (2016). Особенности привлечения женщин к прибыльному трудовому процессу на основе повышения экономических стимулов. Экономика и инновационные технологии, (1), 49–55. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8595
Ж Бобаназарова, Институт мировых языков

к.э.н., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье исследуются проблемы занятости среди женщин. Были обосновано социально-экономические механизмы по улучшению занятости женщины. А также предлагаются ряд мер по улучшению и развития занятости сельского населения, малого бизнеса и частного предпринимательства.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Ж.Х. Бобаназарова

и.ф.н., доц. ЖПИ

ИҚТИСОДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШНИ ОШИРИШ АСОСИДА

АЁЛЛАРНИ ФОЙДАЛИ МЕҲНАТ ЖАРАЁНИГА ЖАЛБ ЭТИШНИНГ

ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

В статье исследуются проблемы занятости среди женщин. Были

обосновано социально-экономические механизмы по улучшению занятости
женщины. А также предлагаются ряд мер по улучшению и развития
занятости

сельского

населения,

малого

бизнеса

и

частного

предпринимательства.

The article investigates the problem of women’s employment.It was justified

social-economic mechanisms for improving women’s employment.And also It offers a
number of measures for the improvement and development of rural employment,
small business and private entrepreneurship.

Калитли сўзлар:

модернизациялаш, меҳнат бозори, бандлик, ишсизлик

даражаси, аёл хуқуқлари, конвенциялар,иш ўрни, дастур ижроси, инновацион
ривожланиш, хусусий тадбиркорлик.

Миллий иқтисодиётимизни ривожлантиришнинг ҳозирги босқичида

иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш соҳаларини модернизациялаш дастурларини
амалга жорий этилишининг пировард мақсади аҳоли фаровонлигини юксак
даражага кўтаришга қаратилган.

Мамлакатимизнинг бозор иқтисодиётига ўтиши ижтимоий-иқтисодий

ҳаётда катта ўзгаришларни бошлаб берди. Бу ўзгаришлар орасида меҳнат
бозори, иш билан бандлик, айниқса, қишлоқ жойларидаги аёллар бандлигини
оширишнинг

ижтимоий-иқтисодий

механизмларини

такомиллаштириш

алоҳида вазифалардан бирига айланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов таъкидлаганидек,

“Мақсадимиз кучли ижтимоий кафолатни таъминловчи демократик давлатни
қарор топтириш экан, қуйидагиларга алоҳида эътибор беришимиз керак.
Ишсизлик муаммосини ҳал этиш биринчи навбатда, хотин-қизлар манфаатига
тааллуқлидир. Айни пайтда хотин-қизлар бугунги кунда ишга жойлашишда
кўпроқ қийинчиликларга учрамоқдалар, ижтимоий жиҳатдан энг заиф бўлиб
қолмоқдалар” [1].

Ишлаб чиқариш соҳаларини модернизациялаш жараёни аҳоли

даромадлари ва турмуш даражасининг ўсиши кўп жиҳатдан меҳнат бозорининг
такомиллашиши ва ишсизлик даражасини илмий асосланган меъёрий
талабларга мувофиқ тартибга солишга боғлиқ. Бу талабларни жорий этишнинг
ижтимоий-иқтисодий механизмларидан бири қишлоқ жойларида меҳнат
ресурсларининг ҳудудий ва ташкилий хусусиятларидан келиб чиққан холда
шакллантириш ва ривожлантириш орқали ишсизлик даражасини камайтириш
ҳисобланади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Аҳоли бандлигини таъминлаш халқаро ҳужжатларда ўз аксини топган

бўлиб, бу ҳужжатлар жумласига Халқаро Меҳнат ташкилотининг асосий
конвенциялари ва тавсиялари киради. Шунингдек, аёлларнинг ижтимоий
фойдали меҳнатда бандлиги, уларнинг ҳуқуқлари, ижтимоий ҳимояланиши
халқаро ҳамжамиятнинг диққат-эътибори марказида бўлиб келган.

ХХ асрнинг иккинчи ярмида аёл ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг умумий

халқаро тизими яратилди. Бу нарса, энг аввало, БМТнинг умумий
ихтисослашган муассасалари ва минтақавий ташкилотларнинг саъй-ҳаракати
билан амалга оширилди. Ҳозирги вақтда аёл ҳуқуқлари бўйича 80 дан ортиқ
умумжаҳон ва минтақавий конвенциялар, ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган.
Мазкур ҳужжатлар иштирокчи давлатлар учун мажбурий талаб ҳисобланади ва
“қатъий ҳуқуқ” [2] ҳосил қилади.

Аёллар ҳуқуқлари камситилишининг олдини олишга, жамиятда аёллар

мавқеини мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар
қабул қилинган бўлиб, улар қуйидагилар:

- Меҳнат ва машғулотлар соҳада камситиш тўғрисидаги 111-конвенция

(1958);

- Таълим соҳасида камситишга қарши кураш тўғрисидаги конвенция

(1960);

- Аёлларга нисбатан камситишларга барҳам бериш тўғрисидаги

декларация (1976);

- Тенг аҳамиятли меҳнат учун эркак ва аёлларни тенг тақдирлаш

тўғрисидаги 100-конвенция (1951);

- Эркак ва аёл меҳнаткашлар учун тенг муомала ва тенг имкониятлар

тўғрисидаги 156-конвенция: оилавий мажбуриятли меҳнаткашлар(1981).

Аёллар доимо жамият эътиборида бўлган, бироқ мустақилликка

эришилган илк йиллардан бошлаб, республикада аёллар аҳволини яхшилаш,
уларнинг ижтимоий ҳимояланишини кучайтириш ҳамда уларни жамият ривожи
ва давлат бошқарувидаги фаоллигини ошириш давлат сиёсатининг устувор
йўналишларидан бирига айланди. Айни пайтда, Ўзбекистонда уларнинг жамият
ва давлат бошқарувида иштирокини фаоллаштириш учун давлат сиёсатининг
ҳуқуқий асослари ҳам яратилган.

Аёлларнинг жамият ва давлат бошқарувида иштирокини фаоллаштириш,

жамоат ишлаб чиқаришидаги ишларда етарли шароитлар яратилишида
2.03.1995 йилда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси давлат ва жамият
қурилишида аёлларнинг ролини ошириш” тўғрисидаги қарор муҳим қадам
бўлди. Бундан ташқари “Аёлларга нисбатан камситишларга барҳам бериш
тўғрисидаги Конвенция” аёллар қизиқишлари ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя
қилишда кескин ўзгаришларга сабаб бўлди[3].

1996 йилда Президент И.А. Каримов томонидан “Ўзбекистон

Республикасида аёллар аҳволини яхшилаш тўғрисида”ги концепция, 1999
йилда “Аёлларнинг ижтимоий ҳимояланишини кучайтиришга қаратилган
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда 2004 йил 24 майда “Ўзбекистон
Хотин-қизлар қўмитасининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча
чоралар тўғрисида”ги фармонлар қабул қилинди. Аёлларнинг манфаатларини


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

ҳимоя қилиш учун юқоридаги қайд қилинган бир қатор қонунчилик
ҳужжатлари қабул қилинганлиги уларнинг жамиятда муносиб ўрин
эгаллашлари ва ижтимоий зарурий меҳнат билан банд бўлишларини асослайди.

Одатда иш билан бандлик деганда, ижтимоий ишлаб чиқаришда меҳнат

фаолияти билан шуғулланиш англанилса, аёлларга нисбатан эса бу “икки
тарафлама иш билан бандлик” яъни уларнинг ижтимоий ишлаб чиқаришда,
шунингдек оилавий-маиший соҳада бандлиги назарда тутилади [4].

Фикримизча, аёлларнинг ўз фарзандларини парвариш қилишлари

ижтимоий ишлаб чиқаришда иш билан тўла бандлик, тўлиқ бўлмаган бандлик
ва иш билан банд бўлмаслик билан бирга қўшиб олиб борилади.

Республикамизда аҳолининг шу жумладан, аёлларнинг бандлигини

таъминлаш ва ишсизликни камайтириш муаммоларига охирги йилларда
жиддий эътибор қаратилмоқда, ҳозирги ишлаб чиқаришни модернизациялаш
даврида қишлоқ жойларида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш хусусиятларини
инобатга олганда бу муаммога эътиборни янада кучайтириш зарур бўлади.

“Қишлоқ хўжалигидан озод бўлган паст малакали ходимлар орасида

меҳнатга лаёқатли аёллар катта салмоқни ташкил этади. Бозор иқтисодиёти
даврида аёллар бандлиги муаммоси янада кескинлашади. Камроқ малакали аёл
ишчи кучи қишлоқ меҳнат бозорида тенг рақобат қила олмайди. Сир эмаски,
аёллар ишдан бўшатиш учун биринчи номзодлардир. Қишлоқ жойларида иш
жойларини йўқотганларнинг 60 %дан кўпини ташкил қилади. Шундай вазият
вужудга келмоқдаки, унда аёл биринчи ишдан бўшатилувчилар сафида, аммо
бўш жойга биринчи номзод эмас” [5].

Ўзбекистонда инновацион ривожланиш шароитида янги иш ўринлари

яратилишининг кўпайиши ва эскиларини модернизациялаш натижасида
хусусан, қишлоқдаги ишчи кучининг ўз мутахассислиги ва касби бўйича юқори
малакали бўлишига эришиш зарурати юзага келмоқда. Чунки республикамиз
жами аҳолиси, шу жумладан, аёллар сони бирмунча тез ривожланаётган
мамлакатлар қаторига киради. Мамлакат жами аҳолисининг сони 2004-2015
йилларда 25,4 млн. кишидан 31,5 млн. кишига етди ёки йилига ўртача 1,7
фоизгача ўсиб борди. Аёллар сони 12,7 млн. кишидан 14,9 млн. кишига етди
ёки ўртача йилига 1,8 фоизга кўпайди.

Туғилиш даражаси кўрсаткичини бошқа давлатлар билан солиштириш

қуйидаги натижаларни беради: “ЕИ мамлакатларида энг юқори туғилиш
кўрсаткичлари Франция ва Ирландияда. Бу ерда туғилиш кўрсаткичи 1 аёлга
2,0 бола тўғри келади ёки ундан камроқ. Бироқ Европа мамлакатларининг катта
қисмида бир аёлга 1,4 бола ёки ундан ҳам пастдир. Шу ўринда таъкидлаш
жоизки, Тожикистонда туғилиш кўрсаткичи битта аёлга 3,3 та бола,
Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда тахминан 2,5 та бола
тўғри келади”[6].

Республикамизнинг қишлоқ жойлари меҳнат ресурсларига бой бўлиб,

оилаларда фарзандлар сонининг кўплиги сабабли аёлларнинг аксарияти муқим
иш жойига эга эмас, айримлари тўлиқ ишламайдилар, айримлари эса ўз
хўжаликларида иш билан банд ҳисобланадилар.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

“2014 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини

таъминлаш Дастури” доирасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилиши
натижасида 2014 йил давомида Ўзбекистон бўйича қарийб 1 миллион янги иш
ўрни ташкил этилган бўлиб, уларнинг 60 фоизи қишлоқ ҳудудлари ҳиссасига
тўғри келади.

2015 йилнинг 9 ойида мамлакатимизда 748,7 мингта янги иш ўрни

яратилган бўлиб, шу жумладан қишлоқ жойларида 451,6 минг иш ўрни ёки
60,3 фоизи қишлоқ жойларда ташкил этилган.

Бизнингча, республикамизда истиқомат қилувчи аёлларнинг иш билан

бандлиги бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар таҳсинга сазовор, лекин
аҳолининг ўсиши юқори суръатлар билан бораётган ва ўзига хос аҳоли
таркибига эга бўлган қишлоқ ҳудудларида иш билан бандлик масаласи энг
муҳим муаммолардан бири ҳисобланади.

Ҳозирги кунда мазкур соҳада чуқур тадқиқотлар олиб бориш асосида

қишлоқ жойларда нафақат, аграр соҳада, умуман миллий иқтисодиётнинг барча
тармоқларида: саноат, қурилиш, транспорт, таълим ва ҳоказоларда
тадбиркорлик, хусусан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал
ривожлантириш, уларни янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини
оширишнинг бош омилига айлантириш бўйича тавсия ва таклифлар ишлаб
чиқишни тақозо этади.

Бундан ташқари, қишлоқ жойларида замон талабларига тўлақонли жавоб

бера оладиган кичик корхоналарни ташкил эттириш давр талаби саналиб, бу
ижтимоий-иқтисодий соҳада, биринчидан; меҳнатга яроқли хотин-қизларни
ижтимоий фойдали меҳнатга жалб қилишга ва шу тариқа қишлоқ жойларида
ишсизликнинг авж олиш хавфи барҳам топишига эришилади. Иккинчидан,
қишлоқ аҳли реал даромадларининг ошишига олиб келади, учинчидан эса
айрим маҳсулот турларини четдан келтиришдаги қарамликни камайтириш учун
зарур шарт-шароит яратилиб, ижтимоий-иқтисодий қарамликка маълум
маънода чек қўйилади, ижтимоий-сиёсий соҳада қишлоқ аҳлининг ўз
корхонасини янада ривожлантириш йўлида фаол қатнашиши, оиласи
манфаатини кўзлаб ижтимоий-фойдали меҳнат билан банд бўлишларини
оширади.

Қишлоқда кам харажат ҳисобига янги иш ўринлари яратиш имконияти,

йирик бизнес кириб бора олмайдиган бозор сегментларини эгаллай олиш
қобилияти, айниқса, хизмат кўрсатиш соҳасида ва унча катта бўлмаган
маҳаллий ресурс базаларини ўзлаштиришда жуда қулай шакл эканлиги кичик
ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришнинг аҳамияти беқиёслигини
кўрсатади.

Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасининг ўзига хос хусусиятлари ва

афзалликлари иқтисодиётнинг ривожланишига таъсир кўрсатиш, банд аҳоли
сонининг ўсиши, аҳоли даромадлари ортиши, айниқса, қишлоқ жойларида
аҳолига кўрсатилаётган хизматлар ва сервис соҳа тармоқлари кўпайиб
натижада хизмат кўрсатиш даражаси ўсишига таъсир кўрсатади.

Мамлакатимизда хизмат кўрсатиш энг илғор ва тез ривожланиб бораётган

соҳалардан бири бўлиб, 1990-2014 йиллар мобайнида кўрсатилган хизматлар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

ҳажми 3 баробардан зиёдга ошди. Сўнгги йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис
соҳасининг ЯИМга нисбатан илғор ўсиши таъминланиши натижасида мамлакат
иқтисодиётида ушбу тармоқнинг ҳиссаси ошиб бораётганлиги кузатилмоқда.
1990 йилда ЯИМдаги хизматлар улуши 34,0 %, 2000 йилда 37,0 %, 2011 йилда
51 % ва 2015 йилга келиб 54,5 % га етди.

Эндиликда бозор иқтисодиёти асосида ривожланган мамлакатлардаги

каби қишлоқ хўжалигида янги иш жойлари ташкил этишни камайтириб,
саноат, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, шахсий меҳнат фаолияти
жабҳаларида эса кескин кўпайтириш аёллар учун самарали ҳисобланади.

Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини жадал ривожлантириш учун қулай

шароит яратиш, унинг иқтисодиётдаги улушини ошириш, хизмат кўрсатиш
соҳаси тармоқларида банд бўлганлар сонини кўпайтириш ва шу асосда аҳоли
даромадларини ошириш мақсадида халқаро амалиётдан келиб чиққан ҳолда
хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришга оид бир қатор
қарорларга асосан чора-тадбирлар дастурлари ишлаб чиқилган.

Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришга қаратилган

Дастурларни амалга ошириш натижасида 2007-2014 йилларда хизмат кўрсатиш
кўрсаткилари республикамизда қарийб 3 баробарга ошди.

Бу борада ютуқлар билан бирга бир қатор муаммолар ҳам мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов таъкидлаганидек, “Айни
пайтда,

қишлоқ

жойларда

хизматлар

соҳаси

ҳали-бери

етарлича

ривожланмаганини ҳам айтиш жоиз. Қишлоқда аҳоли жон бошига тўғри
келадиган хизматлар кўрсатиш ҳажми шаҳардагидан ҳали-ҳамон сезиларли
даражада ортда қолмоқда. Айни пайтда қишлоқ жойларда алоқа хизмати, банк-
молия ва коммунал соҳасини ривожлантириш учун катта салоҳият
мавжудлигини ҳам унутмаслик даркор”[7].

Бизнингча, қишлоқ жойларда замонавий технологияга эга бўлган, иш

шаклини тез ўзгартирувчи кичик корхоналарни очиш ҳисобига янги иш
жойлари яратиш устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Булар фақат
қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишловчи корхоналарнигина эмас,
балки касаначиликка асосланган сермеҳнат ишлаб чиқаришлар, халқ
ҳунармандчилиги корхоналари ҳам бўлмоғи даркор.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, уларни қайта ишлаш

саноати ва ижтимоий ишлаб чиқариш инфратузилмаси корхоналарида ва
хусусий хўжаликларда квоталаштирилган иш жойлари миқдорини
кўпайтириш ҳамда “уйда ишлаш” кўламини кенгайтириш кўп болалик
аёллар фаолияти иқтисодий рағбатлантирилишини сезиларли даражада
оширади. Шундай қилиб, ижтимоий инфратузилма соҳаларининг
ривожланиши қишлоқ аёлларининг иш билан бандлигини ошириш билан
бирга улар ишсизлигини камайтиришга олиб келади.

Ишлаб чиқаришда иштирок этаётган кўп болали аёлларнинг анчагина

қисмига имконият яратилса, касаначилик билан шуғулланиш истагини
билдирадилар, чунки касаначилик аҳоли бандлиги ва даромадларини
оширишнинг самарали усулларидан бири ҳисобланди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Касаначилик - ҳунармандларнинг меҳнати шартномалари асосида ёлланиб

ўз уйида ишлаши, яшаш жойида ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш. Касаначи
(уйда ишловчи) иш берувчилар билан тузилган меҳнат шартномаси асосида ўз
меҳнат вазифаларини уйларида бажарувчи ходимлар тоифасидан иборат[8].

Касаначиликнинг аҳоли бандлигини ошириш ҳамда даромадларини

кўпайтиришдаги мавжуд имкониятларидан тўлароқ фойдаланиш мақсадида 2006
йил 5 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Йирик саноат
корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва
хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Фармонда Республика
аҳолиси бандлиги ва даромадлари барқарор ўсишини таъминлашга доир
вазифаларни ҳал этишда касаначиликнинг турли шаклларини кенг
ривожлантириш, жумладан, унинг йирик саноат корхоналари билан
кооперациясини кенгайтиришга устувор аҳамият берилаётганлиги таъкидланган.

Касаначилик фаолиятидаги вақтдан унумли фойдаланиш имконияти, яъни

ишчининг уйда ўзи истаган вақтида ишлаши мумкинлиги; ишхонага бориш-
келиш учун кетадиган вақтни тежаши, уйдаги қўшимча ишчи кучи
имкониятларидан фойдалана олиши, айни пайтда уй-рўзғор ишларини назорат
қилиб туриши каби жиҳатлар меҳнатни ташкил этишнинг мазкур шаклига аёллар
орасида нисбатан қизиқишни кучайтиради.

Меҳнат фаолиятининг бу шаклидан фойдаланиш биринчидан,

республикамизда ўткир бўлиб турган иш билан бандлик муаммосини ҳал этиш
имконини беради. Иккинчидан, бирон-бир сабабга кўра, ишлаб чиқаришда
бевосита иштирок эта олмайдиган қишлоқ аёллари учун меҳнат қилиш
имкони яратилади. Учинчидан, касаначиликнинг маоши оила бюджетига
қўшимча бўлиб, даромаднинг ошишига олиб келади ва ниҳоят, аҳолининг ишга
бўлган талаби қондирилади. Касаначиликнинг яна бир ижтимоий аҳамияти -
аёллар меҳнатидан оқилона фойдаланиш имкони яратади.

Қишлоқ жойларида аёллар бандлигини оширишга йўналтирилган

комплекс тадбирларни ўтказиш лозим. У ўз ичига кўп болалик ва ёш қизлар
учун янги иш жойларини яратиш, аёлларни болага қараш давридан кейин
касбий мослаштириш ва ишлаб чиқаришга қайтариш, боласи бор аёллар
малакасини ошириш учун махсус курслар ташкил қилиш, аёл меҳнати
шароитини яхшилаш учун сармоялар жалб қилишни рағбатлантириш каби
тадбирларни қамраб олиши керак.

Фикримизча, янги иш ўринларини кўпайтириш борасида ҳудудларда ҳар

бир йилга белгиланган дастур параметрлари бажарилишини таъминлаш,
назорат ва мувофиқликни доимий равишда мониторинг қилиб бориш мақсадга
мувофиқ.

Қишлоқ

жойларида

кичик

ва

хусусий

тадбиркорликни

ривожлантиришнинг алоҳида хусусиятлари мавжудки, улар нисбатан кам
харажатлилиги, қишлоқ аёллари учун иш жойларини ташкил этиш нуқтаи-
назаридан аҳамиятлидир:



бундай корхоналарни ташкил этиш кам маблағ талаб қилади ва бу

сармояни оила аъзолари, қариндош-уруғлар ёрдами билан тўплаш мумкин;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz



банклардан ажаратилаётган имтиёзли кредитлардан янада кенгроқ

фойдаланиш мумкин;



қишлоқ жойларида маҳаллий ресурсларнинг нисбатан арзонлиги

маҳаллий хомашё асосида ишлайдиган арзон иш жойларини яратиш
имкониятлари мавжудлиги;



етарли малака ва тажрибаси бўлмаган баъзи қишлоқ аёлларини

эгилувчан жадвалли иш куни билан банд қилиш имкониятининг кенгайиши.

Фойдаланган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И.А. Ўзбекистон: бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига

хос йўли. -Т.: Ўзбекистон, 1993.123 б.

2.

Левин Л. Права человека: вопросы и ответы: -М.,1998. с.6.

3.

Артыкова Д. Занятость женщин Узбекистана в зеркале рыночных

преобразований. -Т.: Экономика и статистика, 1997. с.45.

4.

Абдураҳмонов Қ.Х. Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси. Дарслик.

-Т., 2012. 129 б.

5.

Холмўминов Ш.Р. Қишлоқ меҳнат бозорининг шаклланиши ва

ривожланиши ҳамда уларни моделлаштириш. Монография.-Т.:Фан ва
технология, 2014. 40 б.

6.

Ваҳабов А., Ражабов Ш. Европа Иттифоқи мамлакатларининг

ижтимоий-иқтисодий тенденциялари. Молия илмий журнал. -Т.: 2015. 121 б.

7.

Каримов И.А. 2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий

ўзгаришларни

амалга

ошириш,

модернизация

ва

диверсификация

жараёнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий
тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш˗˗устувор вазифамиздир. -Т.:Ўзбекистон,
2015. httр://www.gov.uz-Ўзбекистон Республикасининг давлат портали.

8.

Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 4-жилд. Зебуннисо-Конигул.

Таҳрир ҳайъати: М. Аминов, Т. Даминов, Т. Долимов ва б. -Т.: //Ўзбекистон
миллий энциклопедияси Давлат илмий нашриёти, 2002. 490 б.

Библиографические ссылки

[.Каримов И.А. Узбекистон: оозор муносабатларига утишнинг узига хос йули. -Т.: Узбекистон, 1993.123 б.

Левин Л. Права человека: вопросы и ответы: -М.,1998. с.6.

Артыкова Д. Занятость женщин Узбекистана в зеркале рыночных преобразований. -Т.: Экономика и статистика, 1997. с.45.

Абдурахмонов К-Х- Мехнат иктисодиёти ва сопиологияси. Дарслик. -Т., 2012. 129 б.

Холмуминов Ш.Р. Кщшлок мехнат бозорининг шаклланиши ва ривожланиши хамда уларни моделлаштириш. Монография.-Т.:Фан ва технология, 2014. 40 б.

Вахдбов А., Ражабов Ш. Европа Иттифоки мамлакатларининг ижтимоий-иктисодий тенденциялари. Молия илмий журнал. -Т.: 2015. 121 б.

Каримов И.А. 2015 йилда иктисодиётимизда туб таркибий узгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш хисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йул очиб бериш—устувор вазифамиздир. -Т.:Узбекистон, 2015. http://www.gov.uz-y36eKHCTon Республикасининг давлат портали.

Узбекистон миллий энциклопедияси. 4-жилд. Зебуннисо-Конигул. Тахрир хайъати: М. Аминов, Т. Даминов, Т. Долимов ва б. -Т.: //Узбекистон миллий энциклопедияси Давлат илмий нашриёти, 2002. 490 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов