Развитие и перспективы логистических услуг в Узбекистане

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
329-334
18
5
Поделиться
Носирова, Н. (2016). Развитие и перспективы логистических услуг в Узбекистане. Экономика и инновационные технологии, (4), 329–334. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8893
Н Носирова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

дизайнер

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Логистика превращается в основной бизнес-процесс экономически развитых стран. Система логистики составляет 20-25% от валового внутреннего продукта и приводит к потере 1% и 10% сокращения производства. Модернизация инженерно-коммуникационной и транспортной инфраструктуры в каче-стве основных тенденций заключается в адаптации национальной логистической инфраструктуры к мировым стандартам и с его помощью поддержания свободного оборота и повышение конкурентоспособности продукции не только на местном рынке, но мировой.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Н.Ж. Носирова,

услубчи, ТДИУ

ЎЗБЕКИСТОНДА ЛОГИСТИКАНИНГ ХИЗМАТИНИНГ

РИВОЖЛАНИШИ ВА ИСТИҚБОЛИ

Логистика превращается в основной бизнес-процесс экономически разви-

тых стран. Система логистики составляет 20-25% от валового внутреннего
продукта и приводит к потере 1% и 10% сокращения производства. Модерни-
зация инженерно-коммуникационной и транспортной инфраструктуры в каче-
стве основных тенденций заключается в адаптации национальной логистиче-
ской инфраструктуры к мировым стандартам и с его помощью поддержания
свободного оборота и повышение конкурентоспособности продукции не толь-
ко на местном рынке, но мировой.

Logistics turns to be the main business process of economically developed coun-

tries. The logistics system makes 20-25% of gross domestic product and results in 1%
loss and 10% production cutting. Modernization of engineering-communication and
transport infrastructure as the main trends consists in adaption of national logistic
infrastructure to the world standards and by means of it maintenance of free turnover
and increase of competitiveness of products at not only local market but also the
whole world.

Калит сўзлар:

логистика, логистик инфраструктура, маҳсулот, бозор,

транспорт, транзит йўллар.

Мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов “2015-2019 йилларда

муҳандислик-коммуникация

ва

йўл-транспорт

инфратузилмасини

модернизация қилиш ва ривожлантириш дастурининг асосий қоида ва
йўналишларини сўзсиз бажариш бўйича бошланган ишларни 2016 йилда ҳам
давом эттириш энг муҳим вазифа”[1] эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини модер-

низациянинг асосий йўналишлари сифатида миллий логистик инфратузилмани
халқаро стандартларга мослаш ва бу орқали нафақат ички бозорда балки, жаҳон
бозорларида махсулотларимизнинг эркин ҳаракатини таъминлаш ва
рақобатбардошлигини оширишдан иборат[2].

Ўзбекистон бир неча асрлар давомида Европа ва Oсиёни туташтириб

турган савдо сотиқ йўлининг марказида жойлашган. Аммо XVI -XVII асрларда
денгиз транспортининг ривожланиши “Буюк ипак йўли”нинг аҳамияти
пасайишига сабаб бўлди. XX аср охири XXI аср бошларига келиб Хитой,
Ҳиндистон ва Жанубий Корея каби Осиё давлатларининг ривожланиши ва
уларнинг жаҳон бозорига кириб бориши янги замонавий Буюк ипак йўлига
бўлган талабни ортишига олиб келмоқда. Ўзбекистон Буюк ипак йўлининг қоқ
марказида жойлашган бўлиб, Ғарб ва Шарқ, Жануб ва Шимол томондан Европа
ва Осиёни боғловчи қисқа коридор йўлларига эга.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Ўзбекистонга жаҳонда йирик ҳисобланган 5 та МДҲ, Марказий Осиё ва

Афғонистон, Яқин Шарқ, Шарқий Осиё, Жанубий-Шарқий ва Жанубий
Осиё бозорларига географик жиҳатидан яқин масофада ва уларнинг ўртасида
жойлашган ҳисобланади. Бу эса Ўзбекистонда бу бозорларни туташтирувчи
транзит йўлларни барпо қилиш ва мавжудларини қайта реконструкция қилиш
Ўзбекистонда логистиканинг ривожланишига асосий манбаси ҳисобланади.

Логистика бугунга келиб иқтисодиёти ривожланган мамлакатларнинг

асосий бизнес жараёнларига айланиб кетган. Логистика тизими бутун ялпи
ички махсулотнинг 20-25 % улушига эга ҳисобланади ва бу тизимдаги 1 % лик
йўқотиш, ишлаб чиқаришнинг 10 % га қисқаришига олиб келади.

Мустақиллик йилларида республикамиз ташқи иқтисодий фаолиятини

кенгайиб бориши билан халқаро логистик марказлар, халқаро иқтисодий
муносабатларда уларнинг ўрни ва аҳамияти ортиб борди. Ўзбекистон
логистикаси мустақиллик даврларидан олдин фақатгина ички бозор
имкониятларига йўналтирилган бўлса, истиқлол даврларида унинг таркибий
жиҳатдан кенгайтириб-такомиллаштирилиб келинмоқда. Қисқа давр мобойнида
логистик инфратузилманинг ўзига хос ривожланиш йўллари ҳам
шакллантирилди.

Логистика қўлланилиши юқори даражадалиги мамлакатимизда товар – пул

муносабатларининг кенгайиши ва жадаллашуви, корхоналар ўртасида хўжалик
алоқаларининг ошиши, ишлаб чиқариш инфратузилмасининг ривожланиши
ҳамда корхоналар ва ташкилотларнинг хўжалик мустақиллигининг кенгайиши
билан боғлиқ.

Ўзбекистонда

логистиканинг

ривожланиши

дастлаб

горизонтал

ривожланиш хусусиятини касб этиб ички бозор имкониятлари даражасида
ривожланди. Унинг асосини корхоналар бир - бири билан ўзаро
муносабатлрига хизмат кўрсатиш жараёнида товар етказиш сифатини
оширишда ва маҳсулотни энг кам харажатлар билан етказиб боришда намоён
қилди.

Кейинги

ривожланиш

босқичи

маҳсулотлар

бозорида

рақобатбардошликни оширишнинг мустаҳкам усули бўлиб сифатида логистика
имкониятларидан фойдаланиш кенгайиб борди.

Мамлакатимизда логистик хизматлар хилма-хиллиги бу тармоқ

ташкилотларнинг имкониятларини сезиларли даражада кенгайтириш имконини
бермоқда. Логистиканинг ривожланиши авваломбор, автомобиль ва темир
йўлларнинг ривожланган тизими, уларнинг самарали фаолияти ишлаб
чиқаришдаги умумий харажатларини камайтиришнинг муҳим шарти ва
омилидир.

Логистиканинг

ривожланиши

ва

унинг

таркибий

жиҳатдан

самарадорлигини ошиб боришида транспортнинг роли беқиёс. Транспорт ҳар
қандай минтақада ишлаб чиқариш инфраструктурасини муҳим мезони ва
иқтисодий имкониятларидан бири ҳисобланади. Ҳар қандай логистик тизимни
ёки логистик марказларни транспортсиз самарали ва оқилона ривожлантириш
мумкин эмас. Саноат ва қишлоқ хўжалигида маҳсулот ишлаб чиқариш ва
истеъмолчига етказиб беришда транспорт фаол иштирок этади ва бу жараён
логистик имкониятлардан самарали оқилона фойдаланишга бўлган талабни


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

рағбатлантиради. Республикамизнинг узоқ қишлоқлари ва вилоят марказларида
бугунга келиб ихтисослашган транспорт ташувлари ҳам кенг ривожланмоқда.
Транспортниг ривожланиши ишлаб чиқариш кучлари ва техник тараққиётиниг
умумий ривожланиш даражасига боғлиқ. Ўзбекистон қудратли (темирйул, авто,
авия, қувур ва дарё) транспорт тизимларига эга.

Логистик инфратузилмани ривожланиши мамлакатимизда юк айланиш

ҳажмига мутаносиб ривожланиш харакатерига эга. Ўзбекистон республикасида
жами юк ташувлари 2005 йилда 281,4 млн.тоннани ташкил этган бўлса, 2014
йилда бу кўрсаткич қарийб 2 мартага ўсганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш
лозим (1-жадвал).

1-жадвал

Ўзбекистонда умумфойдаланиладиган транспорт турлари бўйича юк

жўнатиш

Млн.тонна

Кўрсаткилар

2005 йил 2010 йил 2011 йил 2012 йил 2013 йил 2014 йил

1

2

3

4

5

6

7

Барча транспорт

281,4

422,9

449,8

479,7

500,6

521,7

Темир

йўл

транспортида

45,8

56,9

59,2

61,5

63,7

65,7

Қувир

йўли

транспортида

39,2

42

40

39,8

38,4

36,8

Автомобиль
транспортида

196,4

324,0

350,7

379,1

398,5

419,1

Ҳаво транспортида
(минг тонна)

6,2

29,5

30,7

24,0

22

23

Манба: Ўзбекистон Республикасининг йиллик статистик тўплами. 2015 йил. 289-б.

Мамлакатимизда 2005-2014 йилларда автомобиль транспортида юк

жўнатиш ҳажми икки мартадан зиёдроққа ўсиб, унинг юқори ўсиш
динамикасини диограммадан кўришимиз мумкин. Бироқ, асосий самарали
транспорт тури бўлган темир йўл транспортидан фойдаланиш ва унда юк
ташиш ҳолатини ривожланиши юқори эмас (1-расм). 2005 йилда темир
йўлларда жўнатилган юклар ҳажми 45,8 млн. тоннани ташкил этган бўлса, 2014
йилда бу кўрсаткич 66 млн. тоннани ташкил этган.

1-расм. Ўзбекистонда транспорт турлари бўйича юк жўнатиш ҳажми.

Манба: Ўзбекистон Республикасининг йиллик статистик тўплами. 2015 йил. 289-

б.

2005

йил

2006

йил

2007

йил

2008

йил

2009

йил

2010

йил

2011

йил

2012

йил

2013

йил

2014

йил

темир йўл

45,8

50

58

62

65

56

59

61

64

66

қувир

39

39,5

41

43

44

43

44

39

38

36

автомобил

196

212

253

283

299

324

350

379

389

419

0

100

200

300

400

500

ю

к

ж

ўна

тиш

(

м

л

н.

то

нн

а)


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

2-расм. Республикамизда умумфойдаланиладиган темир йўлларнинг

фойдаланиладиган узунлиги

Манба: Ўзбекистон Республикасининг йиллик статистик тўплами. 2015 йил. 289-

б.

Ўзбекистонда темир йўл транспорт тизимини янада ривожлантириш

борасида мустақиллик йилларида бир қатор лойиҳалар амалга оширилди,
жумладан, “Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон” янги йўл линиясида Япония
капитали иштирокида 5 та кўприк фойдаланишга топширилди. Узунлиги 223
км. бўлган мазкур темир йўл денгиз сатҳидан 1500 метр баландликда тоғ давон
йўлларидан ўтказилди. Бу темир йўлнинг қурилиши жанубий минтақаларни
ривожлантиришда, уларнинг табиий ресурсларини ўзлаштириш, янги иш
ўринларини яратишда муҳим шарт-шароитлардан бири бўлди. Амударё устидан
кўприк билан орқали тортилган 600 км.лик “Навоий-Учқудуқ-Султон Увайстоғ-
Нукус” темир йўл линиясининг 6 та янги разъезди ишга туширилди. 1993 йилда
Вазирлар Маҳкамасининг “Темир йўлларни электрлаштириш бўйича бош
Дастур” қабул қилинди. Мазкур дастур доирасида Жиззах-Жомбой, Жиззах-
Самарқанд-Бухоро линиялари электрлаштирилди. Ҳозирга келиб 700 км.лик
йўл электрлаштирилган.

3-диаграмма. Республикамизда умумфойдаланиладиган темир йўлларнинг

фойдаланиладиган узунлиги

Манба: Ўзбекистон Республикасининг йиллик статистик тўплами. 2015 йил. 289-б.

Мамлакатимизда логистик инфратузилмани шакллантиришда Ўзбекистон

Республикаси Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан “Ангрен — Поп”
электрлаштирилган темир йўл линиясини қуриш бўйича инвестициявий

2005

йил

2006

йил

2007

йил

2008

йил

2009

йил

2010

йил

2011

йил

2012

йил

2013

йил

2014

йил

темир йўл 4014,2 4229,9 4229,9 4229,9 4227,2 4227,2 4258,4 4191,8 4186,8 4201,7

3850

3900

3950

4000

4050

4100

4150

4200

4250

4300

ю

к

ж

ўна

тиш

(

ки

л

ом

ет

р)

2005

йил

2006

йил

2007

йил

2008

йил

2009

йил

2010

йил

2011

йил

2012

йил

2013

йил

2014

йил

автомобил йўллари 69,5

54,8

52,3

51,2

51,4

51,8

51,8

45,2

45,1

44,9

0

10

20

30

40

50

60

70

80

ю

к

ж

ўна

тиш

(

ки

л

ом

ет

р)


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

лойиҳанинг параметрларини тасдиқлаган. Мазкур лойиҳага кўра, “Ангрен —
Поп” темир йўлини қуриш “Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик
темир йўллари компаниясининг ўз ва жалб қилинган маблағлари ҳисобидан
амалга оширилади.

2013-2016 йилларда мазкур лойиҳани амалга ошириш учун давлат

бюджетидан 500 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилади. Ўзбекистон
тикланиш ва тараққиёт жамғармаси эса 131 миллион АҚШ доллар
йўналтиради. Лойиҳани амалга оширилиши Тожикистон Республикаси орқали
Фарғона водийси вилоятларига олиб борадиган монопол йўлакка барҳам
беради. Бу ўз навбатида водий вилоятлари билан темир йўл логистикасининг
ривожланишига кенг имкониятлар яратиб беради.

Президентимизнинг 2012 йил 13 апрелдаги махсус ПФ- 4436 сонли махсус

қарори билан “Ангрен” махсус индустриал зонаси барпо этилди. Ангрен”
махсус индустриал зонасининг барпо этилиши Ўзбекистонда логистиканинг
ривожланишининг яна бир босичини бошлаб берди. Унинг асосий
вазифаларидан бири сифатида “транспорт, муҳандислик коммуникация ва
ижтимоий инфратузилмани

жадал

ривожлантириш

ҳамда

самарали

фойдаланиш, “Ангрен” логистика маркази салохиятини, юкларнинг автомобиль
ва контейнерларда ташиш борасида яратилаган тизимни янада ривожлантириш
ҳамда улардан кенг кўламда фойдаланишни таъминлаш” каби мухим старегик
мақсадлар белгиланди.

Бизнингча мамлакатимизда логистикани ривожлантиришда қуйидаги энг

муҳим вазифаларни амалга ошириш лозим деб ҳисоблаймиз:

Биринчидан, мамлакатимиз логистикасини ривожлантириш даражасини

халқаро меъёрий стандартларга имкон қадар яқинлаштириш ўта муҳим вазифа
сифатида қўйилиши лозим. Бунда асосан ахборот технологиялари негизида
логистикани ривожлантириш ва унинг ўзгаришларини бошқариш борасида
яхлит стратегик тизимга яъни кластерлашга алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Мамлакатимизда логистикани интеграцияли ривожлантириш тизимларини

жорий этишдаги асосий ижобий самаралар ҳудудий ва минтақавий
келишувларни комплекс ривожлантириш, ишлаб чиқариш кластерлари ва эркин
иқтисодий ҳудудларни боғлашда акс этади, бу замонавий саноат
мажмуаларини, эркин иқтисодий зоналарни яратиш имконини беради.
Истиқболда эса халқаро талабларга мос янги рақобатбардошлик омиллари,
транспорт йўлаклари, транспорт-логистика кластерлари ҳам кенг ривожланади.

Иккинчидан, Ўзбекистон халқаро логистик платформасини инновацион

моделини шакллантириш лозим. Бу ўз навбатида қўшимча қиймат яратиш,
савдо ва инвестициялар ҳажмини ошиши кўринишидаги узоқ муддатли фойдага
бизнес

жараёнларини

пухта

интеграциялаш

асосидагина

эришиш

мумкинлигини

англатади.

Логистик

платформаларнинг

инновацион

моделларини шаклланиши ташувларда хатоликларнинг олдини олиш,
корхоналар, минтақа ва мамлакатларга иқтисодий ўсишни таъминлаш
имконини беради.

Учинчидан, логистика тизимининг кадрлар салоҳиятини янада ошириб

бориши, логистик тизимларни ахборотлаштириш, кластерлаш, ҳамда ички


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

логистик платформани (терминаллар, омбор хўжалиги)ларнинг ўзаро
интеграциясини янада самарадорлигини ошириш лозим деб ҳисоблаймиз.

Туртинчидан, самарасиз рақобатни мақбуллаштириш ва транзакция

харажатларини камайтириш, вазифаларни тақсимлаш, мижозлар, юклар
базасини кенгайтириш, географик юклаш фаолиятини кенгайтириш имконини
беради, бу эса жаҳон бозорларида Ўзбекистон нуфузини ошириш имкониятини
белгилаб беради.

Бешинчидан, логистик ўзаро таъсир бўйича самарали амалиётларни

танлаш, логистикада мураккаб ва аралаш касбий ваколатлар ишлаб чиқиш ва
ўзлаштириш ҳисобига кучли синергетика самарасига эришиш имконини
беради. Шу тариқа, инновацион логистик тизимни шакллантириш натижалари
қуйидагиларни амалга ошириш имкониятини яратиб беради:

- мульти

ва

интермодаль

логистикани

мувофиқлаштиради

ва

бирлаштиради (темир йўл, автомобиль, ҳаво ташувлари комбинацияси);

- транспорт ва омбор логистикасини бирлаштиради (кичик товарли

юкларни бирлаштириш ва мижозлар базасини кенгайтириш);

- транзит трансқитъа ташувлари логистикасини интеграциялайди;
- электрон ҳужжат айланиши, Ўзбекистоннинг бошқа мамлакатлар билан

божхона хизматларининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тартибга солиш
орқали мамлакатимизга бошқа давлатлар орқали транзит кириб келиши мумкин
бўлган импорт маҳсулотларини чеклаш орқали истеъмол товарлари бозоридаги
нархлар мўтадиллигига эришилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

И.А. Каримов. Бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга

қарамасдан, олиб бораётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий
ўзгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва
тадбиркорликка янада кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир.
//Халқ сўзи, 2016 йил 16 январь.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2015-2019 йилларда ишлаб

чиқаришни

модернизация

ва

диверсификация

қилиш,

таркибий

ўзгартиришларни таъминлаш чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги 2015 йил 6
мартдаги ПФ-4707-сонли фармони

3.

Қ.А. Дадабоев Логистика. Ўқув қўлланма. ТДИУ. 2005 йил. 20-бет.

4.

Икрамов М.А., Зохидов А.А., Топалиди В.А. Автомобильно – дорож-

ный сектор государств центральной Азии: проблемы и перспективы развития. –
Т.: Из-во библ. А.Навои, 2011. -200 с.

Библиографические ссылки

И.А. Каримов. Бош максадимиз - мавжуд кийинчиликларга карамасдан, олиб бораётган ислохотларни, иктисодиётимизда таркибий узгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йул очиб бериш хисобидан олдинга юришдир. //Халк сузи, 2016 йил 16 январь.

Узбекистан Республикаси Президентининг «2015-2019 йилларда ишлаб чикаришни модернизация ва диверсификация килиш, таркибий узгартиришларни таъминлаш чора-тадбирлар дастури тугрисида»ги 2015 йил 6 мартдаги ПФ-4707-сонли фармони

К.А. Дадабоев Логистика. Укув кулланма. ТДИУ. 2005 йил. 20-бет.

Икрамов М.А., Зохидов А.А., Топалиди В.А. Автомобильно - дорожный сектор государств центральной Азии: проблемы и перспективы развития. -Т.: Из-во библ. А.Навои, 2011. -200 с.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов