Внедрение WMS как средство повышения эффективности складской логистики

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
  • Ташкентский институт инженеров железнодорожного транспорта Ташкентский институт инженеров железнодорожного транспорта
  • Ташкентский Государственный Университет Экономики
CC BY f
208-214
19
3
Поделиться
Ёзиев, Г., & Носирова, Н. (2015). Внедрение WMS как средство повышения эффективности складской логистики. Экономика и инновационные технологии, (6), 208–214. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8563
Г Ёзиев, Ташкентский институт инженеров железнодорожного транспорта Ташкентский институт инженеров железнодорожного транспорта

старший научный сотрудник

Н Носирова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

магистр

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В условиях возрастающей конкуренции вопросы оптимизации затрат и повышения качества обслуживания клиентов входят в перечень ключевых в деятельности современных дистрибьюторских компаний и розничных сетей. Одним из важных звеньев логистической цепочки для данного направления бизнеса является склад распределения, эффективность функционирования которого, в конечном итоге, в значительной степени оказывает влияние на эффективность бизнеса в целом.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Ғ.Л. Ёзиев, катта илмий ходим-изланувчи, ТДШИ,

Н.Ж. Носирова, магистр, ТДИУ

WMS НИ ЖОРИЙ ЭТИШ – ОМБОРХОНА ЛОГИСТИКАСИ

САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ВОСИТАСИ СИФАТИДА

В условиях возрастающей конкуренции вопросы оптимизации затрат и

повышения качества обслуживания клиентов входят в перечень ключевых в
деятельности современных дистрибьюторских компаний и розничных сетей.
Одним из важных звеньев логистической цепочки для данного направления
бизнеса является склад распределения, эффективность функционирования
которого, в конечном итоге, в значительной степени оказывает влияние на
эффективность бизнеса в целом.

In conditions of growing competition the optimization issues of costs and

improving customer service quality are included in the list of key activities in the
modern distribution companies and retail chains. One of the important links of
logistics chain for this areas of business is the warehouse distribution, which largely
affect the efficiency of the business as a whole.

Калитли сўзлар:

WMS, юкларни қайта ишлаш, омборхона логистикаси,

самарадорликни ошириш, оптимал технологик жараѐнлар.

Юртимизда ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификация қилиш,

тайѐр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, муҳандислик-
коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича
кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, технологик жараѐнлар ва хомашѐ ҳамда материаллар сарфлаш

нормаларини оқилона ташкил этиш, йўқотиш ва ноишлаб чиқариш
харажатларини бартараф этиш, шунингдек, ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотлар
рақобатбардошлигини оширишга доир чора-тадбирлар доирасида шу йил
бошидан буѐн йирик корхоналарда қиймати 43,3 миллион долларлик 819 та
маънан ва жисмонан эскирган ускуналар алмаштирилди. Кўрилган чоралар
натижасида йирик саноат корхоналарида ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотлар
таннархи ўртача 9,6 фоиз камайтирилди, саноатда меҳнат унумдорлиги 6,4 фоиз
оширилди ва ялпи ички маҳсулотда энергия сарфи 10,4 фоизга
қисқартирилди[1].

Омборхона хўжалиги логистика инфратузилмасининг элементи сифатида

таъминот занжиридаги муҳим бўғимлардан ҳисобланади. Шу жиҳатдан олиб
қараганда, омборхона хўжалиги фаолиятини ҳозирги замон талаблари асосида
самарали ташкил этиш – бугунги куннинг энг долзарб мавзуларидан бирига
айланган.

Омборхона хизматлари операторлари учун омборхона самарадорлигини

ошириш масаласи долзарб ҳисобланади, чунки омборхона улар учун амалдаги
ишлаб чиқариш асосий бўлинмаси ҳисобланади. Замонавий омборларда омбор
жараѐнларини сифатли ахборот ва техник қўллаб-қувватлашсиз унумдорлик ва


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

қиймат нуқтаи назаридан самарали қайта ишлаш мумкин эмас. Юкни қайта
ишлаш ҳажмининг ўсиши, шунингдек, омбор сервиси сифатига талаб
даражасининг узлуксиз ўсиб бориши компаниялар раҳбариятини омборхона
фаолияти самарадорлигини ошириш воситалари ҳақида ўйлаб кўришга мажбур
қилмоқда. Бундай воситалардан бири омборни автоматлаштирилган тарзда
бошқариш тизими (Warehouse Management System – WMS) ҳисобланади[2].

Кўплаб компаниялар айни пайтда у ѐки бу WMS дан фойдаланмоқда.

Бунда, таъкидлаш жоизки, омборда юкларни қайта ишлаш унумдорлигини
ошириш ва харажатларни пасайтиришда доим ҳам кутилган натижага
эришилмайди. Мақоламизда бунинг сабабларини аниқлашга ҳаракат қиламиз.

Бунинг сабабларини аниқлаш учун WMS дан фойдаланишда ниманинг

ҳисобига тежамкорликка эришиш мумкин деган масалани кўриб чиқиш зарур.
Қуйида бир нечта асосий омилларни кўриб чиқамиз:

Юкни қайта ишлашни ташкил қилиш учун махсус техникадан

фойдаланиш харажатлари ва юкни қайта ишлаш меҳнат харажатларини
пасайтириш

(гап аввало, омборда юкларни қайта ишлашни амалга оширадиган

харажатлари, жумладан, омбор техникаси харажатлари ҳақида боради). WMS
нинг бошқа омбор ҳисоб тизимларидан асосий фарқи айнан омборда
операцияларни амалга оширилиш ҳолатини қайд қилиш эмас, уларни
бошқариш ҳисобланади. WMS бошқариш жараѐнида захираларни қабул қилиш
ва омборга жойлаштириш, юкларни бутлаш ва истеъмолчиларга (ҳам ички, ҳам
ташқи) жўнатишни бошқариш, шунингдек, юкларни омборда ички қайта
ишлаш билан боғлиқ бошқа қатор махсус вазифалар ҳал қилинади. Бу
жараѐнларнинг барчаси WMSнинг автоматлаштирилган тавсиялари асосида
амалга оширилади[3].

Шундай қилиб, омбор ходими омбор жараѐнлари ҳақида, уларни амалга

ошириш тамойиллари ҳақида, бирон-бир товарни сақлаш жойи ҳақида ва бошқа
билимларнинг ноѐб соҳиби бўлиб қолмайди, бу эса омборда ички юкни қайта
ишлашни

оптималлаштириш

йўлидаги

тўсиқларни

бартараф

этади.

Билимларнинг ноѐб соҳиби бўлиб, тизим томонидан назорат қилинмайдиган
омбор ходими товарни жойлаштиришда уни мижознинг буюртмаси бўйича
товарни олиш қулай бўлган жойга эмас, балки ўзи учун қулай жойга қўяди ва
омборда юкни қайта ишлаш тамойилларини ўзгартиришга бўлган ҳар қандай
ҳаракат ходимларнинг «эскича» ишлаш одатига дуч келади.

Билимларнинг ноѐб соҳиби ҳисобланган ҳолда, ходим катта маош

тўланадиган мутахассисга айланади – у муайян омборда ва ҳатто муайян омбор
секторида қанчалик кўп иш тажрибасига эга бўлса, шунчалик катта маош
тўланадиган мутахассисга айланади. Чунки у ишдан бўшайдиган бўлса,
компания янги ходим излаб топиш ва уни ўқитишга катта маблағ сарфлайди.
Ушбу ҳолатда ўқитиш жараѐни бир неча ойга чўзилиб кетиши мумкин: ходим
ишлайдиган ассортимент қанчалик катта бўлса, мос равишда, ўқитиш муддати
ҳам шунчалик катта бўлади. Ва албатта, омбор ходимларининг топшириқларни
бажариш аниқлиги азият чекади. Ахир стандарт ҳисоб тизимидан фойдаланиш
билан чегараланган омборхона хўжалиги жараѐнларни ахборот билан қўллаб-
қувватлаш, топшириқлар олиш ва уларнинг бажарилишини самарали назорат


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

қилишни ташкил этишга имкон бермайди. Чунки энг малакали ходимлар ҳам
баъзида хатога йўл қўядилар.

Персоналнинг бир-бирини алмаштира олиши муаммога айланади: агар

ходимнинг билимлари маълум бир ассортимент ѐки омбор ҳудуди билан
чегараланган, ахборот тизими эса унга тезкор ѐрдам бера олмайдиган бўлса,
уни бир иш участкасидан бошқасига ўтказиш анча қийин бўлади. Вазият юкни
қайта ишлашнинг қоғоз технологиясидан фойдаланиш ҳолларида янада
мураккаблашади. Бу ерда ахборот тизими фақат топшириқ берилган маҳалда
нималар бўлгани ҳақида ахборот бериши мумкин.

WMS билимлар соҳиби функциясини ўз зиммасига олади ва бу

операцияларни бажариш учун топшириқлар белгилаш жараѐнида бу
билимларни омбор ходимлари билан «ўртоқлашади». Бунда максимал самарага
WMS ва радиотерминаллардан ўзаро уйғунлаштирган ҳолда фойдаланиш
натижасида эришилади: бу ҳолатда топшириқлар ходимларга реал вақт
режимида берилади ва ходимдан ўз лавозим мажбуриятларини бажариш
жараѐнида «ҳаѐлга берилиш» заруратисиз фақат тартиб билан ижро этиш талаб
этилади, холос. Шундай қилиб, янги ходимларни ўқитишда максимал тезликка
эришилади, персоналнинг бир-бирини алмаштира олиши эса персонал сонини
унумдорликни йўқотишларсиз ва тез, бекор турган ходимларни иш юкламаси
энг юқори бўлган участкаларга ўтказган ҳолда оптималлаштириш воситасига
айланади. Бунда персоналнинг малакасига (демак, персонал қийматига)
қўйиладиган талабларни пасайтириш мумкин: ахир ходимдан талаб
қилинадиган ягона нарса тизим радиотерминалга етказадиган топшириқларни
аниқ бажаришдан иборатдир.

Юкларни қайта ишлаш харажатларини пасайтиришга нафақат билимлар

базаси функцияларини WMSга бериш билан эришилади: асосий самара WMS га
оптимал технологик жараѐнлар ҳақидаги билимларни бериш билан ҳам
асосланади. Гап шундаки, аксарият ҳолларда WMS қоидалар механизми
сифатида амалга оширилади. Айримларида – муваффақиятли, бошқаларида эса
– муваффақиятсизроқ. У ѐки бу операция ташаббуси билан чиқишда WMS
жараѐн унумдорлигини ошириш нуқтаи назаридан оптимал бўлган товар
ҳаракати схемаларини белгилайди, сўнгра мос ижрочини танлайди. Бунда
тайинланадиган ижрочи ишлайдиган ҳудуд, унинг малакаси (масалан, ўта нозик
ва қимматбаҳо юклар билан операцияларни амалга ошириш учун етарли
малакага эга бўлмаган ходим бундай топшириқ олмайди) ва жорий иш билан
бандлилиги ҳисобга олинади[4].

Оптимал технологик жараѐнлар бу – WMS фойдаланувчига тақдим этиши

мумкин бўлган ягона нарса эмас. WMS омборда юкларни қайта ишлаш бўйича
жами статистик ахборотларни тўплашга қодир, бу эса тажрибали бошқарувчи
қўлида самарали қуролга айланиши мумкин.

Радиотерминалдан омборда юкларни қайта ишлаш бўйича барча

операциялар бажарилгани ҳақидаги тасдиқни олгач, WMS уларнинг давом этиш
муддати борасида, жумладан, барча ижрочилар кесимида барча ахборотларни
тўплашга имкон беради. Тўпланган статистика операцияларни бажариш
нормативларини аниқлашга имкон беради, бу эса омбор персоналини


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

рағбатлантиришнинг оптимал тизимини шакллантириш учун асос бўлиб хизмат
қилади. Айрим мукаммал WMSлар ҳатто омборхона менежерини нормативдан
ортиқ меҳнат харажатлари ҳақида хабардор қилишга имкон беради, яъни
персоналнинг ишсиз бекор туриб қолишини назорат қилиш ва бунинг
сабабларини аниқлаш (ва демак, бартараф қилиш) имконияти пайдо бўлади.
Нормативлар ҳақидаги ахборот нафақат мотивация мақсадлари учун хизмат
қилади: у омборнинг келажакдаги ҳолатини моделлаштиришда асос бўлиши
мумкин, шунингдек, у юкни қайта ишлаш ҳажми ўзгарадиган шароитларда
ресурслар тури ва ҳажмини баҳолашга имкон беради.

Омбор нормативлари бўйича ахборотнинг мавжудлиги ҳар бир омбор

сервиси қийматини деталлаштиришга имкон беради (жумладан, истиқболга) ва
омбор харажатларини бошқариш учун асос ҳисобланади. Ҳеч кимга сир эмаски,
компаниялар доимо омбор логистикаси харажатларини пасайтиришга интилади
ва омборлар кўпинча айнан сотув тармоғининг ўсиш даврида танқид қилинади.
Агар бугун товарлар мисол учун, 30 та филиал ва 100 та дўкон орқали
сотиладиган, келаси йил эса 60 та филиал ва 200 та дўконгача ўсиш кўзда
тутилган бўлса, омборхона логистикаси харажатлари қандай ўзгаради деган
савол туғилиши табиий. Омбор товар оқимини уддалай оладими ва ўз
вазифаларини бажаришнинг уддасидан чиқадими? Шундай ҳолатлар маълумки,
сотиш ҳажмининг ўсишига мос равишда омборхона логистикаси
харажатларининг мутаносиб ўсиш лойиҳаси билан танишиб чиққач,
акциядорлар омбор функцияларини аутсорсингга беришга қарор қиладилар.
Аслида, ассортиментни батафсилроқ таҳлил қилмасдан ва омбор
операцияларини бажариш қиймати ҳақида ахборотга эга бўлмасдан туриб,
бундай қарор бизнесга ҳақиқатда ҳам фойда келтириши ҳақида ҳаттоки
тахминий баҳо бериб ҳам бўлмайди.

WMS ѐрдамида омбор харажатларини пасайтириш ва унумдорликни

оширишнинг

навбатдаги

усули

омбор

майдонидан

фойдаланиш

самарадорлигини ошириш

ҳисобланади. Сир эмаски, турли омбор жойлари

турлича фойдаланиш қийматига эга (алоҳида омбор ҳудудлари доирасида
сақлаш жойлари ҳақида гапирсак янаям тўғри бўларди): омбор ҳудудлари
персонали

турлича

таркиби,

омборда

юкларни

қайта

ишлашда

фойдаланиладиган турлича асбоб-ускуналар, омборда юкларни қайта ишлашни
автоматлаштириш турлича асбоб-ускуналари (мисол учун, конвейер
линиялари)

омбор

ҳудудларини

ва

жойларини

қиймати

бўйича

дифференциация қилади. Бундан ташқари, омбор жойлари, шунингдек, бирон-
бир омбор операцияларини амалга ошириш «қулайлик» тамойили бўйича ҳам
тасдиқланади. Энг тарқалган муаммо қиммат ва қулай омбор маконларининг
ассортиментни сақланиш жойларига қўлда боғлаб қўйганлик туфайли тўлиқ
юкланмаганлиги ҳисобланади[5].

WMS динамик жойлаштириш тамойилини амалга оширишга имкон

беради. Товарларни динамик жойлаштиришнинг моҳияти – товарларни бир
қатор кўрсаткичлар, жумладан, юклаб жўнатиш интенсивлиги, жойлашиш
қулайлиги, товарнинг вазн ва ҳажми тавсифномалари ва бошқа белгиларга
қараб айни вақтда ушбу товар учун энг тўғри келадиган жойларда


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

жойлаштиришдан иборат[6]. Бу юқорида санаб ўтилган товар белгилари
ўзгарган ҳолларда унинг янги келиб тушиши янги жойда жойлаштирилиши,
илгари банд бўлган жойлар эса, биринчи навбатда, турли усуллар ѐрдамида
бўшатилишини англатади. Товарни белгиланган омбор жойларига қўлда боғлаб
қўйиш зарурати йўқолади, бунинг ўрнига жойлаштириш қоидаларини
омборнинг бизнес-технологлари бошқаради. Таъкидлаш жоизки, мазкур
тамойил турли WMSларда бир хилда муваффақиятли амалга оширилмайди, бу
эса WMS танлаш учун жавоб берадиган мутахассисларга ортиқча талаблар
қўяди.

Динамик жойлаштиришни амалга ошириш, айниқса, юкларни қайта

ишлаш жараѐнида конвейер линиялари, вертикал каруселли сақлаш жойлари ва
роботлаштирилган техника каби махсус асбоб-ускуналардан фойдаланиладиган
омборлар учун долзарб аҳамиятга эга. Омборда юкларни қайта ишлашнинг
бундай воситалари қиймати юқорилиги уларнинг имкониятларидан энг тўлиқ
фойдаланиш заруратини юзага келтиради, самарали ишлайдиган динамик
жойлаштириш механизмисиз эса буни уддалаш қийин (товар, албатта, бу юқори
унумли омбор жойларида сақланади, лекин ҳақиқатда максимал айланиш
тезлигига эга бўлмайди).

Шундай қилиб, захираларни динамик жойлаштириш фақат омбор

маконлари, асбоб-ускуналар ва персоналдан фойдаланишни оптималлашга
имкон берибгина қолмайди. Мазкур тамойил омборнинг юк ўтказиш
қобилиятини оширишга имкон беради, бу айниқса, мавжуд омбор унга тўғри
келадиган юкламани уддалай олмай қолган ва кўпинча «Янги омбор қуриш
керакмасмикан», деган савол юзага келганда долзарбдир. Афсуски, барча
жорий қилиш лойиҳаларида ҳам ушбу тамойилга етарлича эътибор
қаратилмайди, ваҳоланки, айнан у меҳнат харажатлари ва махсус техникадан
фойдаланиш харажатларини оптималлаштириш ҳисобига максимал иқтисодий
самара олишга имкон беради.

Жорий қилинган WMSдан самара етарли эмаслигининг сабаби

нимада

? Бу саволнинг жавоби жорий қилиш жараѐнини ташкил қилиш ва унга

ѐндашувда, омборни ахборот билан қўллаб-қувватлашни ўзгартириш кўзланган
мақсадларни қўйишда яширинган. Омбор жараѐнларини амалга оширишдаги
ҳар қандай хатолар ҳалокатли бўлмаса-да, жиддий оқибатларга олиб келиши
мумкин. Гап фақат хатолардагина эмас: бизнес нуқтаи назаридан асосий
саналган компания жараѐнларидан ташқари иккинчи даражали жараѐнларни
ҳам ташкил қилиш ва ахборот билан қўллаб-қувватлаш масаласини тўғри ҳал
этиш зарур. Чунки жорий қилишдан иқтисодий самара, жумладан, натижаловчи
синергия самараси бўлиб, бир қарашда жиддий бўлиб кўринмаган жараѐндаги
нооптималлик омборнинг юк ўтказиш қобилиятини сезиларли даражада
пасайтириши ва мос равишда, омбор логистикаси харажатларини ошириши
мумкин. Шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, WMS жорий қилиш натижасида
омбор жараѐнлари жиддий ўзгаришининг эҳтимоли юқори (айниқса, ярим
автоматлаштирилган омбор тизимидан радиотерминалдан фойдаланиш билан
бирга замонавий WMS га ўтиш ҳолларида).


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Тарихан юзага келган жараѐнлар ҳам амалга оширилиши мумкин, бироқ

бу ушбу жараѐнлар нооптималлиги сабабли персонал ва асбоб-ускуналарлардан
фойдаланишни оптималлаштиришга олиб келиши мумкин (айни пайтда омбор
жараѐнлари бизнеснинг ривожланиш тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда
лойиҳалаштирилган ва моделлаштирилган омборлар сони у қадар ҳам кўп
эмас). Бир қарашда оптимал кўринган жараѐнларни WMS жорий қилиш
лойиҳаси доирасида амалга ошириш доим ҳам мақсадга мувофиқ эмас, яъни
омборда юкларни қайта ишлашни оқилона ташкил қилиш нуқтаи назаридан
мақсадга мувофиқроқ бўлиши мумкин[7]. Шунингдек, ҳар қандай, ҳатто бир
карашда энг мукаммал бўлиб кўринган тизим ҳам омбор логистикасини ташкил
қилишда тўсиққа айланиши мумкин бўлган маълум бир чекловларга эга
эканлигини ҳам ҳисобга олиш керак.

Шундай қилиб, жорий қилиш давомида омбордаги технологик

жараѐнларни оптималлаштириш масаласи биринчи ўринга чиқади, чунки айнан
шундай оптималлаштириш ҳисобига ҳам максимал самарага эришилади. Ушбу
ҳолатда WMS фақат омборда юкларни қайта ишлашнинг оптимал схемаларини
амалга ошириш воситаси сифатида намоѐн бўлади, холос. Кучли, мослашувчан
восита, бироқ унчалик муваффақиятли амалга оширилмаган жараѐнлар қўллаб-
қувватлаган ҳолларда эса қўйилган вазифаларда ўз ечимини топмайди
(лойиҳанинг ўзини оқлаши ҳам ушбу ҳолатда катта сўроқ белгиси остида қолиб
кетади).

Омбор жараѐнларини самарали ташкил қилишнинг қизиқарли

усулларидан бири жорий қилишнинг аралаш жамоасини шакллантириш
ҳисобланади. Лойиҳага битта эмас, иккита жамоа таклиф этилади (ҳар ҳолда,
омборнинг бизнес жараѐнларини лойиҳалаштириш билан боғлиқ босқичларга):
битта жамоа – бевосита WMSга ихтисослашади, иккинчи жамоа – омбор
технологик жараѐнларига ихтисослашади ва шу билан бир пайтда бир нечта
WMS билан иш тажрибасига эга бўлади. Эҳтимол, бу ишни ташкил қилиш
нуқтаи назаридан мураккаброқ вариантдир, лекин натижа ўзини оқлайди: икки
билим манбаи, икки ѐндашув бирлашган жойда, ҳақиқатда буюртмачи
эҳтиѐжларини, жумладан, истиқболда максимал даражада қондирадиган
омборда юкларни қайта ишлаш бизнес жараѐнлари шаклланади. Бунга ўхшаш
воқеалар мавжуд бўлиб, қоидага кўра буюртмачи бундан фақат ютади.

Хулоса тариқасида шуни айтиш керакки, WMS функционал

имкониятларини қўллаш персонал меҳнати унумдорлигини ошириш,
ихтисослашган омбор асбоб-ускуналаридан самарали фойдаланиш ва омбор
маконидан тежамкорлик билан фойдаланиш ҳисобига омборнинг юк ўтказиш
қобилиятини сезиларли даражада ошириш имконини беради. Бироқ бунинг
учун биринчидан, WMS жорий қилиш мақсадларини тўғри ва ҳушѐрлик билан
баҳолаш зарур. Иккинчидан, лойиҳа жамоасини танлаш ва лойиҳани тўғри
ташкил қилиш учун маълум бир куч қўллаш талаб этилади.

Мақсадлар нуқтаи назаридан шуни тушуниш зарурки, WMS жорий

қилиш ҳисобига омбор логистикаси харажатларини пасайтиришни талаб қилиш
унчалик тўғри эмас. Ўзини қоплаш даврини ҳисобга олган ҳолда омбор
майдонларини кенгайтириш ва персонал сонини оширмасдан омбор сервиси


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

сифатини ва омбор унумдорлигини ошириш кутилаѐтгани ҳақида гапириш
тўғрироқ бўларди.

Омборни бошқаришни автоматлаштириш ҳақида қарор қабул қилишда

шуни эсдан чиқармаслик керакки, WMS жорий қилиш лойиҳасида майда-чуйда
нарсалар бўлмайди: босқичларнинг ҳар бирига диққат билан ѐндашиш зарур.
Танлаш босқичида лойиҳа қийматидан ташқари унинг ўзини қоплаш муддати
ҳам белгиланади, бунда ушбу омиллар ўртасидаги боғлиқлик ҳам тўғридан-
тўғри, ҳам тескари бўлиши мумкин. Бизнес талаблари вақт ўтиши билан
ўзгаради, танланган омбор технологик жараѐнларини ташкил қилиш
тамойиллари ва тизими нафақат омборнинг жорий ҳолатига, балки истиқболга
ҳам йўналтирилган бўлиши жуда муҳим. Жорий қилиш лойиҳасининг ўзи
жорий ахборот билан қўллаб-қувватлашни янги ишлаѐтган тизим билан
алмаштириш жараѐнига айланмаслиги лозим. Жорий қилиш лойиҳасида аввал
бошдан урғуни тўғри қўйиб, WMS функционал имкониятларига эмас, балки
омборхонада юкларни қайта ишлашни ташкил қилишнинг бизнес талабларини
амалга оширишга йўналтириш лозим. Бу орқали нафақат ўзини қоплайдиган,
балки истиқболда харажатларнинг катта тежамкорлигига олиб келадиган
самарали бизнес воситасини қўлга киритиш мумкин.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Каримов И. Ўзбекистон

Республикасини 2015 йилнинг биринчи ярмида ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш якунлари тўғрисидаги нутқи. http://uza.uz/oz/business/zbekiston-
respubl1ikasini-2015-yilning-birinchi-yarmida-izhti-28-07-2015

2.

Lee, Perlitz (2012). Retail Services. Australia: McGraw HIll. p. 440.

3.

Piasecki, Dave. "Glossary of Inventory Management and Warehouse

Operation Terms"

4.

Вячеславовна

Г.Т.

Логистическая

модернизация

складов

ресурсообеспечивающих предприятий – М.; 2012 – 22 с.

5.

Николаевич Т.В. Автоматизация и оптимизация функционирования

складского хозяйства распределительного центра. – Томск, 2009 – 112 с.

6.

Material Handling Industry of America - Glossary". Retrieved 13 July 2012.

7.

"Automated Storage and Retrieval Systems (AS/RS)". Inc. Magazine.

Retrieved 9 January 2013.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президенти Каримов И. Узбекистон Республикасини 2015 йилнинг биринчи ярмида ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари тугрисидаги нутки. http://uza.uz/oz/business/zbekiston-respubl 1 ikasini-2015-yilning-birinchi-yannida-izhti-28-07-2015

Lee, Perlitz (2012). Retail Services. Australia: McGraw Hill. p. 440.

Piasccki, Dave. "Glossary of Inventory Management and Warehouse Operation Terms"

Вячеславовна Г.Т. Логистическая модернизация складов рссурсообсспсчивающих предприятий - М.; 2012 - 22 с.

Николаевич Т.В. Автоматизация и оптимизация функционирования складского хозяйства распределительного центра. - Томск, 2009 - 112 с.

Material Handling Industry of America - Glossary". Retrieved 13 July 2012.

"Automated Storage and Retrieval Systems (AS/RS)". Inc. Magazine. Retrieved 9 January 2013.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов