Повышение эффективности управления на основе совершенствования экономических отношений участников внешнеэкономической деятельности

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
172-178
8
3
Поделиться
Аскаров, Н. (2016). Повышение эффективности управления на основе совершенствования экономических отношений участников внешнеэкономической деятельности. Экономика и инновационные технологии, (6), 172–178. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9037
Н Аскаров, Андижанский государственный университет

к.э.н.,старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье освещены вопросы повышения эффективности управления на основе усовершенствщвания экономических отношений участников внешнеэкономической деятельности и приведены ряд обоснованных предложений.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Н.И. Асқаров,

и.ф.н., катта ўқитувчи,

Андижон давлат университети

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ ИШТИРОКЧИЛАРИ ИҚТИСОДИЙ

МУНОСАБАТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ АСОСИДА

БОШҚАРИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

В статье освещены вопросы повышения эффективности управления на

основе

усовершенствщвания

экономических

отношений

участников

внешнеэкономической деятельности и приведены ряд обоснованных
предложений.

The article highlights the issues of improving the efficiency of management based

on improvement of economic relations of the participants of foreign economic activity
and provides a number of sound proposals.

Калитли сўзлар:

божхона, деклорация, брокер, ташқи иқтисодий

фаолият, товар – моддий бойликлар, божхона қонунчилиги.


Миллий иқтисодиётнинг жаҳон меҳнат тақсимотидаги иштироки самара-

дорлиги ва рақобатбардошлигини ошириш кўп жиҳатдан ташқи иқтисодий
фаолият иштирокчиларининг иқтисодий-ҳуқуқий саводхонлиги ва малакаси
даражасига боғлиқдир. «Бугунги кунда умумий эътирофга кўра XXI аср
глобаллашув ва чегараларнинг барҳам топиш даври, ахборот-коммуникация
технологиялари ва интернет асри жаҳон майдонида ва дунё бозорида тобора
кучайиб бораётган рақобат асрига айланиб бораётганини исботлаб беришга
хожат йўқ, албатта. Бундай шароитда инсон капиталига йўналтирилаётган
инвестиция ва қўйилмаларнинг ўсишини, ҳозирги замонда демократик
тараққиёт, модернизация ва янгиланиш борасида белгиланган мақсадларга
эришишда энг муҳим қадрият ва ҳал қилувчи куч бўлган билимли ва
интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш вазифасини доимо ўзининг
асосий устувор йўналишлари қаторига қўядиган давлатгина ўзини намоён эта
олиши мумкин» [1]. Шу жиҳатдан ҳам ташқи савдони самарали ривожлантириш
ва божхона фаолиятини тегишли равишда ташкил этиш даражасига сезиларли
таъсир кўрсатувчи муҳим омил – ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг
билим савияси ва малакаси, шунингдек, декларантлар фаолиятини
такомиллаштириш бошқарув натижавийлигини оширишда муҳим аҳамият касб
этади. Шунингдек, ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш
асосида фаолият самарадорлигини оширишга эришиш зарур[2].

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда божхона ва ташқи иқтисодий

фаолият каби йўналишларга асос солинди. Иқтисодиётни ислоҳ қилиш бўйича туб
ўзгартиришлар амалга оширилаётган шароитда ташқи иқтисодий фаолиятни ҳам сифат
жиҳатдан, ҳам миқдор жиҳатдан устувор ривожлантиришга алоҳида эътибор
қаратилиб, бу борада соҳани эркинлаштириш жараёни муҳим аҳамият касб этди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Лекин мазкур йўналишда қўлга киритилаётган ижобий натижалар билан бир

қаторда юридик ва жисмоний шахслар томонидан божхона қонунчилигини бузиш
ҳолатлари содир этилмоқда. 2015 йил маълумотларига кўра ташқи иқтисодий
фаолият билан шуғулланган жами жисмоний шахсларнинг 35-45 фоизи турли
даражадаги божхона қонунчилигини бузгани ҳолатлари божхона органлари
томонидан аниқланган.

Таҳлилнинг кўрсатишича, божхона қонунчилигини бузилишининг асосий

сабаблари таркибида юридик шахслар мутахассислари томонидан ташқи иқтисодий
фаолият соҳасида амалга оширилаётган тегишли ўзгартиришлардан етарлича хабар-дор
эмасликлари ҳамда жисмоний шахслар томонидан ташқи савдо ва божхона соҳасига
тегишли бўлган норматив-ҳужжатлар талабларини яхши билмасликлари- ни алоҳида
кўрсатиб ўтиш зарур.

Бу борада ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширувчи мутахассислар ва

жисмоний шахслар ҳамда мазкур фаолият билан шуғулланмоқчи бўлганлар учун
доимий фаолият кўрсатувчи қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиб,
унинг натижалари асосида мутахассислар ва жисмоний шахсларга ТИФ билан
шуғулланишларига шароит яратиш мақсадга мувофиқ.

ТИФ иштирокчилари иқтисодий муносабатларини ўқув курслари асоси-да

такомиллаштириш ва бошқарув самарадорлигини ошириш қуйидаги тамо-
йилларга асосланиши мақсадга мувофиқ:

фаолиятни ҳуқуқий асосда йўлга қўйиш. Мазкур тамойил, ташқи иқтисо-дий

фаолият билан шуғулланувчи мутахассислар ёки жисмоний шахслар то-монидан
шу соҳадаги тегишли барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тегиш-ли даражада
билишлари ва уларнинг талабларини амалда қўллай олишларини назарда
тутади;

малака оширишнинг муддатлилиги. Ушбу тамойилга асосан малака оши-

риш муддати иқтисодиётдаги, хусусан, ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги
ижобий ўзгаришларга мувофиқ тизмили равишда муайян муддат доирасида
амалга ошириб борилишини кўзда тудади. Мазкур ҳолатда юридик шахсларнинг
мутахассислари ва фаолият кўрсатаётган жисмоний шахслар учун малака
ошириш муддати ҳар 3 йилда амалга оширилади;

малака оширишнинг мажбурийлиги. Ушбу тамойил малака оширишнинг

мажбурийлигини назарда тутиб, бир томондан, мазкур фаолият билан шуғул-
ланиш учун тегишли иқтисодий-ҳуқуқий билмларга эга бўлиш шартлиги,
иккинчи томондан эса, муайян муддатларда малака оширишнинг мажбурий-
лигини шартлайди.

Ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи юридик шахсларнинг

мутахассислари ва жисмоний шахслар учун доимий фаолият кўрсатувчи қисқа
муддатли ўқув курслари фаолиятини ҳуқуқий асосларда йўлга қўйиш учун
тегишли тартиблар ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда амалиётга жорий
этилади. Қуйида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган «Ташқи иқтисодий
фаолият билан шуғулланишни бошловчи юридик шахсларнинг мута-хассислари
ва жисмоний шахслар учун доимий фаолият кўрсатувчи қисқа муддатли ўқув
курслари фаолиятини ташкил этиш тартиби» ва «Ташқи иқти-содий фаолиятни
амалга ошираётган юридик шахсларнинг мутахассислари ва жисмоний шахслар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

учун доимий фаолият кўрсатувчи қисқа муддатли ўқув курслари фаолиятини
ташкил этиш тартиби» лойиҳаларининг асосий пози-циялари таклиф этилади.

«Ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланишни бошловчи юридик

шахсларнинг мутахассислари ва жисмоний шахслар учун доимий фаолият
кўрсатувчи қисқа муддатли ўқув курслари фаолиятини ташкил этиш тартиби»
лойиҳасининг асосий позициялари:

1. «Ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланишни бошловчи юридик

шахсларнинг мутахассислари ва жисмоний шахслар учун доимий фаолият
кўрсатувчи қисқа муддатли ўқув курслари фаолиятини ташкил этиш тартиби»
Ўзбекистон Республикасининг «Божхона Кодекси»[3], «Бож тарифи тўғрисида»,
«Таълим тўғрисида, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» тўғрисидаги
қонунлари ва бошқа тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида
ишлаб чиқилган.

2. Мазкур тартиб ташқи иқтисодий фаолият (матн давомида – ТИФ деб

юритилади) билан шуғулланишни бошловчи юридик шахсларнинг мутахас-
сислари ва жисмоний шахслар учун доимий фаолият кўрсатувчи қисқа муд-
датли мажбурий ўқув курслари (матн давомида - ўқув курслар деб юритила-ди)
фаолиятини ташкил этишнинг тартиб-қоидаларини белгилаб беради.

3. Ўқув курсларини ташкил этишнинг мақсади ТИФ билан шуғулланиш-ни

бошловчи юридик шахсларнинг мутахассислари ва жисмоний шахслар-ларнинг
мазкур

йўналишдаги

иқтисодий-ҳуқуқий

саводхонлиги

ва

ТИФ

самарадорлигини оширишдан иборатдир.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси манфаатдор ва-

зирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда ўқув курслари тизимини ҳар икки
йилда тасдиқлаб боради.

Ўқув курслари тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган манфаат-дор

вазирлик ва идоралар тақдимоти асосида ўқув фаолиятини ташкил этиш-га
етарлича имконияти мавжуд бўлган тегишли олий таълим муассасалари (ОБҲИ,
ТДИУ, ҚДУ ва бошқалар (ҳар бир вилоятда биттадан)) ҳузурида ташкил этилади.

5. Юридик шахсларнинг тегишли лавозимга қабул қилинган мутахассис-

ларини мазкур ўқув курсида ўқитиш учун юридик шахс мутахассис ишга қабул
қилинган кундан бошлаб бир ой ичида тегишли ўқув курсига ёзма равишда
мурожаат қилиши зарур. Мазкур ўқув курсининг тегишли маълу-мотнома
асосида ундан мутахассис сифатида фойдаланиши мумкин.

ТИФ билан шуғулланмоқчи бўлган жисмоний шахслар мазкур ўқув

курсларига ўзлари ариза билан мурожаат қилишлари ва тегишли иқтисодий-
ҳуқуқий саводхонликка эга бўлгандан кейин мазкур фаолиятни амалга оши-
ришлари мумкин.

6. ЎзР ДБҚ ва ЎзР ОЎМТВ қўшма қарори билан тасдиқланган тегишли ўқув

дастурлари асосида ўқув курсларида тингловчилар таҳсил оладилар ва уларга
белгиланган тартибда маълумотнома берилади (шароит-дан келиб чиққан ҳолда
ўқув курслари кундузги ёки кечки шаклида олиб борилиши мумкин);

сарф-ҳаражатлар сметаси асосида ўқув курслари фаолияти шартнома-

контракт асосида ташкил этилади (тўлов қиймати энг кам иш ҳақининг юри-дик


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

шахслар учун 5 баробаридан ва жисмоний шахслар учун 2 баробаридан ортиқ
бўлиши мумкин эмас).

7. Ўқув курсларида таҳсил олган тингловчиларга қисқа муддатли курсни

тугатгани тўғрисида ЎзР ДБҚ ва ЎзР ОЎМТВ томонидан тасдиқланган наму-
надаги маълумотнома ўқиштиш тугагандан кейин 5 иш куни ичида бери-лади.
Мазкур маълумотномага, у (маълумотнома) ЎзР ДБҚда рўйхатга олин-ганлиги
тўғрисидаги сана ва рўйхатга олиш рақами киритилади. Маълумот-нома 2 йил
муддатга амал қилади.

8. Ўқув курсларини тугатмаган юридик шахсларнинг мутахассислари ва

жисмоний шахсларга ТИФ билан шуғуланишларга рухсат берилмайди.

ТИФ бўйича олий ёки ўрта махсус таълимга эга бўлган мутахассислар ва

жисмоний шахслар мазкур ўқув курсларини тугатмасдан ўз фаолиятларини
амалга оширишлари мумкин (Таълим муассасалари ва мутахассисликлари
рўйхати илова қилинади).

9. Ўқув курслари тегишли ўқув дастурлари асосида тингловчиларга билим

бериш сифатига жавоб берадилар.

10. Олий ҳарбий божхона институти мазкур ўқув курслари фаолиятига

услубий раҳбарлик қилиш ва улар фаолиятини мувофиқлаштирувчи орган
вазифасини бажаради.

11. Тартибга киритилган қўшимчалар ва ўзгартиришлар ёки унинг янги

таҳрири ЎзР ДБҚ коллегияси қарори билан манфаатдор вазирлик ва идоралар
билан келишилган ҳолда тасдиқланади. Тартиб бўйича барча тушунтиришлар
ЎзР ДБҚ томонидан берилади [4].

Фаолият самарадорлиги ва бошқарув натижавийлигини оширишда дек-

ларантлар фаолияти муҳим аҳамият касб этади. «Деклорант – товарларни олиб
ўтувчи, товарлар ва транспорт воситаларини ўз номидан декларацияловчи,
кўрсатувчи ва тақдим этувчи шахс ёки товар олиб ўтувчи шахс номидан иш олиб
бораётган божхона брокери»дир.

Таъкидлаш керакки, декларантлар фаолиятида юк декларациясини

расмийлаштириш алоҳида аҳамият касб этиб, ТИФ ТН асосида ташқи савдо
маҳсулотларининг божхона расмийлаштирувини тезлаштириш, ҳужжатларни
унификациялаш негизида уларни божхона чегараларида ўтказиш ва самарали
бошқаришни таъминлашда муҳим божхона воситаси ҳисобланади. Жаҳон
тажрибасининг кўрсатишича, Германия, Англия, Франция, Италия ва бошқа кўп
мамлакатларда Уйғунлашган тизим асосида божхона юк деклора-циясининг
турли шакллари ишлаб чиқилган. Умумжаҳoн божхона ташкилоти томонидан
уйғунлашган тизим тамойиллари асосида ишлаб чиқилган бож-хона юк
деклорациясини амалиётга жорий этиш 1988 йил 1 январдан бошлаб тавсия
этилган. Ўзбекистон Республикасининг «Божхона кодекси»да товар ва
транспорт воситаларини декларациялашнинг ҳуқуқий асоси яратилиб, бож-хона
юк декларацияси ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тар-тибга
солишнинг асосий воситаларидан бири сифатида қўлланила бошланган.

Юқорида таъкидланганидек, декларантлар томонидан ташқи иқтисодий

фаолиятни юритиш бўйича тегишли ишларнинг амалга оширилшига қара-
масдан, улар фаолиятига қатор камчиликлар мавжуд. Тегишли ҳужжатларнинг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

таҳлилига кўра улар фаолиятида қуйидаги камчиликларга кўп ҳолларда йўл
қўйилмоқда: божхона юк декларациясини қатор техник хатоликлар билан
тўлдириш; товар кодини нотўғри аниқлаш; товар кодидан ТИФ ТНга мувофиқ
ҳолда фойдаланмаслик; қўшимча ўлчов бирликларидан нотўғри фойда-ланиш;
товарнинг божхона қийматини нотўғри ҳисоблаш; товарнинг статистик
қийматини нотўғри аниқлаш; эски таснифномалардан фойдаланиш (валюта
бирлиги, етказиб бериш шартлари, келишув шартлари ва ҳоказолар);
ташкилотнинг идентификацион номерлари нотўғри қўйиш; валюта курси ва
кодидан нотўғри фойдаланиш; қайд қилиш рақамини кўрсатмаслик; божхона юк
декларациясини тўлдиришдаги камчиликлар.

Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари иқтисодий муносабатларини

такомиллаштириш асосида бошқариш самарадорлигини ошириш декларант
институтининг муҳимлигини эътиборга олган ҳолда декларантлар фаолияти
натижалари йил якунлари бўйича автоматлаштирилган тизим негизида улар
фаолиятини баҳолаш ва тегишли таъсир чоралари кўриш мақсадга мувфиқ.

Муаллифнинг мазкур таклифига кўра фаолият алгоритми қуйидаги тартибда

амалга оширилади: (1) декларант фаолиятини баҳолаш мезонлари ва
кўрсаткичлар тизими асосланади ва тасдиқланади; (2) декларантнинг йил
якунлари бўйича фаолияти тизимлаштирилган ҳолда статистик жиҳатдан
тартибга солинади; (3) декларант фаолияти натижалари мезонлар ва кўрсат-
кичлар тизими асосида баҳоланади; (4) баҳолаш натижалари асосида тегишли
қарор қабул қилинади.

Мазкур фаолият алгоритмининг биринчи ва тўртинчи тадбирлари Ўзбе-

кистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан, иккинчи-учинчи
тадбирлари декларантга тегишли ҳужжат (рухсатнома) берган божхона органи
томонидан амалга оширилади.

Ушбу жараёнда услубий жиҳатдан декларант фаолиятини баҳолаш ме-

зонлари ва кўрсаткичлар тизими асослаш алоҳида муҳим вазифа ҳисобла-нади.
Зеро, улар декларантлар фаолиятини умумлашган ҳолда яхлит тавсиф-лаш
имкони беради. Деларантлар фаолият давомида амалга оширилши зарур бўлган
жараёнларни баҳолаш негизида муаллиф томонидан улар фаоляити
баҳолашнинг қуйидаги 4 мезони ва декларант малакаси даражасига божхона
органи томонидан бериладиган қўшимча бир мезон таклиф этилади:

божхона чегараси орқали товар ва транспорт воситаларини олиб ўтиш;
товарлар ва транспорт воситаларини декларациялаш ҳужжатини топши-риш

ва расмийлаштириш;

бож тўловларини тўлаш;
божхона органларига Қонунга мувофиқ ёрдам кўрсатиш;
декларантнинг малака даражаси.
Декларантлар фаолиятини баҳолашнинг таклиф этилаётган мезон ва

кўрсаткичлари асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
томонидан тегишли таъсир чорасини кўриш юзасидан қарор қабул қилинади
(фаолиятини давом эттириш; малакасини ошириш; фаолиятини вақтинча
тўхтатиш; фаолиятини тугатиш).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Декларант институти фаолиятини муаллифлик таклифи асосида баҳолаш

тизими улар фаолияти самарадорлиги ва бошқарув жараёнлари натижавий-
лигини оширишга хизмат қилади.

Божхона органлари фаолияти самарадорилини ошириш ҳамда ташқи савдони

самарали ривожлантиришда ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ)ни кенг
жорий этиш муҳим аҳамият касб этади. АКТни қўллаган ҳолда ТИФ ишти-
рокчилари иқтисодий муносабатларини такомиллаштириш асосида бошқа-риш
самарадорлигини ошириш юзасидан икки тадбирни амалга ошириш мақсадга
мувофиқдир [5].

Биринчидан, экспорт ва импорт жараёнларига оид тегишли ҳужжатларни

расимйлаштиришда электрон ҳужжат айланиши тизимини кенг қўллаш ҳамда унинг
негизида «жонли мулоқат»ни максимал даражада келтириш. Мазкур тадбир-нинг
амалга оширилиши электрон ҳужжат айланиши соҳасидаги давлат сиё-сати
электрон ҳужжат айланиши кенг қўлланилишини таъминлашга, элек-трон
ҳужжат айланиши иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаат-ларини
ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Иккинчидан, АКТ қўллаш самарадорлигини ошириш негизида импорт товар-

ларининг божхона омборхоналарида сақлаш муддатларини кескин кайтириб, бунда
божхона органлари ва ТИФ иштирокчиларининг масъулиятини оширишга
йўналтирилган ташкилий-иқтисодий ва ҳуқуқий механизмларни ишга солиш зарур.

Мазкур тадбирнинг ҳуқуқий асосини Ўзбекистон Реппубликасининг «Ах-

боротлаштириш тўғрисида», «Электрон рақамли имзо тўғрисида», «Электрон
ҳужжат айланиши тўғрисида»ги қонунлари ташкил этади. Мазкур қонунлар
асосида Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш
агентлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги
ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг қўшма
қарори имзоланиб, унга кўра қуйидаги тадбирлар белгиланади:

божхона органлари ва ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари билан

импорт товарларини божхона омборлари (терминал)ларида сақлаш бўйича
божхона рамийлаштируви ишларининг тўла равишда электрон ҳужжат
айланиши тизими орқали амалга оширилиши;

электрон ҳужжат айланиши тизимини ташкил этишнинг асосий тартиб-

қоидалари;

электрон ҳужжат айланиши тизимини ташкил этишнинг асосий тартиб-

қоидаларига риоя қилмасли юзасидан масъулиятлар;

тегишли бошқа тадбирлар.

Мазкур тадбирнинг амалга оширилиши бир томондан товарларнинг божхона

омборларида сақланиш муддатини божхона органлари масъулият ҳисобидан кескин
камайтиришга хизмат қилса, иккинчи томондан импортерлар томонидан йўл қўйилган
камчиликларни тезкор аниқлаш (ошкор этиш) ва давлат бюджетига тегишли тўлов
(жарима)ларнинг ўз вақтида тўлиқ ҳажмларда келиб тушишини таъминлашга хизмат
қилади.

Юқоридаги таклифларнинг амалга оширилиши ташқи иқтисодий фаолият

иштирокчилари иқтисодий муносабатларини такомиллаштириш асосида
бошқариш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И.А. Юксак салоҳиятли авлодни тарбиялаш – энг муқаддас

мақсад. Тошкентдаги Симпозиумлар саройида «Юксак билимли ва интеллектуал
ривожланган авлодни тарбиялаш – мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва
модернизация қилишнинг энг муҳим шарти» мавзусидаги халқаро
конференциядаги нутқи. Тошкент. Халқ сўзи. 2012 йил 18 февраль.

2.

Каримов И.А. Жахон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон

шароитида уни бартараф этиш йўллари ва чоралари. Тошкент: Ўзбекистон. 2009
й.

3.

Ўзбекистон Республикасининг «Божхона кодекси». –Б.12.

4.

Шорахмедов Ш.Ш., Асқаров Н.И., Намозов А.А. Ташқи савдони бож

тарифи орқали тартибга солиш. Тошкент. Фан ва технология. 2003.

5.

Хайдаров Р.Х., Алимбоев С.А., Асқаров Н.И. Божхона фаолияти

асослари. Тошкент. Фан ва технология. 2003. 235 б.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Юксак салохиятли авлодни тарбиялаш - энг мукаддас максад. Тошкснтдаги Симпозиумлар саройида «Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш - мамлакатни баркарор тараккий эттириш ва модернизация килишнинг энг мухим шарти» мавзусидаги халкаро конференциядаги нутки. Тошкент. Халксузи. 2012 йил 18 февраль.

Каримов И.А. Жахон молиявий-иктисодий инкирози, Узбекистан шароитида уни бартараф этиш йуллари ва чоралари. Тошкент: Узбекистан. 2009 й.

Узбекистан Республикасининг «Божхона кодекси». -Б. 12.

Шорахмедов III.III., Аскаров И.И., Намозов А.А. Ташки савдони бож тарифи оркали тартибга солиш. Тошкент. Фан ва технология. 2003.

Хайдаров Р.Х., Алимбоев С.А., Аскаров Н.И. Божхона фаолияти асослари. Тошкент. Фан ва технология. 2003. 235 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов