Некоторые аспекты развития многоотраслевых фермерских хозяйств

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
1-8
26
4
Поделиться
Хужакулов X., Аскаров, Н., & Хужакулов, Х. (2016). Некоторые аспекты развития многоотраслевых фермерских хозяйств. Экономика и инновационные технологии, (3), 1–8. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8778
X Хужакулов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.э.н., доценрт

Н Аскаров, Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства

старший научный сотрудник

Х Хужакулов, Совместное предприятие Восток Рус Авто

Управляющий

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассмотрены роль и место фермерских хозяйств в производстве продукции сельского хозяйства, а также приведена необходимость оптимизации земельных площадей в целях для обеспечения эффективного функционирования этих хозяйств.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Х.Д. Хужакулов, и.ф.н., доц. ТДИУ,

Н.Н. Асқаров, катта илмий-ходим изланувчи, ҚХИИТИ

Х.Ш.Хужакулов, “Восток Рус Авто”

қўшма корхонаси менежери

КЎП ТАРМОҚЛИ ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ АЙРИМ ЖИҲАТЛАРИ

В статье рассмотрены роль и место фермерских хозяйств в производстве

продукции сельского хозяйства, а также приведена необходимость
оптимизации земельных площадей в целях для обеспечения эффективного
функционирования этих хозяйств.

In the article have been considered the role of farmers’ husbandry in development

of agriculture as well as the importance of optimization of land to provide efficient
operation of these husbandries.

Калитли сўзлар:

қишлоқ хўжалиги, фермер хўжаликлари, маҳсулот

ҳажми, ер майдонларини мақбуллаштириш.

Мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида товар маҳсулотини ишлаб чиқаришда

хўжалик юритиш шакллари орасида фермер хўжаликлари алоҳида аҳамият касб
этади. Чунки, фермер хўжаликлари хўжалик юритишнинг шахсий
манфаатдорлик, ташаббускорлик ва мулкий жавобгарлик тамойилларига таяниб,
қишлоқ хўжалигида мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилик ва соғлом рақобат
асосида ривожланиб боришига асосланади. Шунинг учун ҳам мустақилликнинг
илк даврларидан бошлабоқ республикамизда фермерлик ҳаракатини кенг
ривожлантиришга алоҳида эътибор бериб келинмоқда. Олиб борилган
ислоҳотлар натижаси ўлароқ, 2014 йилда фермер хўжаликлари томонидан жами
қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг 32,9 фоизи ишлаб чикарилган ҳамда 2013 ва
2005 йилларга нисбатан мос равишда 4,8 фоизга ва 2,5 мартага кўпайиб,
уларнинг мавқеи мустаҳкамланиб бормоқда [3].

Мазкур тармоқда хўжалик юритишнинг фермерлик тизимига ўтилиши

муносабати билан фермерлар учун ижара мулки ҳуқуқи асосида ажратиладиган
ер майдонларини оптималлаштириш масаласи долзарб бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 6 октябрдаги Ф-3077-

сонли “Фермер хўжаликлари фаолиятини юритишда ер участкалари миқдорини
мақбуллаштириш чораларини кўриш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш бўйича
махсус комиссия ташкил этиш тўғрисида”ги ҳамда 2009 йил 22 октябрдаги Ф-
3287-сонли “Фермер хўжаликлари тасарруфидаги ер участкалари майдонларини
янада мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2010 йил 18
октябрдаги Ф-3512-сонли “Фермер хўжаликлари тасарруфидаги ер участкалари
ўлчамини

янада

мақбуллаштириш

чора-тадбирлари

тўғрисида”ги

фармойишлари қабул қилиниб, улар ижросини таъминлаш мақсадида фермер
хўжаликлари томонидан қишлоқ хўжалиги товар маҳсулоти ишлаб чиқариш
самарадорлигини янада ошириш долзарб аҳамиятга эга эканини инобатга олиб,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

фермер хўжаликларига ажратилган ер майдонларини мақбуллаштириш борасида
зарур чора-тадбирлар амалга оширилди.

Ушбу тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида 2009 йил якунига

келиб фермер хўжаликларининг умумий сони 2008 йилдаги 217095 та ўрнига
80628 тани ташкил этди. Фермер хўжаликларига ижарага берилган ер майдони
5828,4 минг гектарни, шундан экин майдони 3052,9 минг гектарни, бир фермер
хўжалигига тўғри келган экин майдони ўртача 37,9 гектарни тенг бўлди. 2009
йилдаги

мақбуллаштириш

жараёни

таҳлил

қилинганда,

фермер

хўжаликларининг айланма маблағлари кўпайгани, ер, минерал ўғит, ёнилғи-
мойлаш, техника ва бошқа моддий ресурслардан самарали фойдаланиш
кўрсаткичлари бирмунча ошгани маълум бўлди. Натижада қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари етиштириш ҳажми сезиларли даражада кўпайди. Жумладан, йиғиб
олинган ғалла 385 минг тоннага, мева-сабзавот ва картошка маҳсулотлари 800
минг тоннага, ҳосилдорлик эса ғаллачиликда 5,2 ва пахтачиликда 1,9 центнерга
ошди. Бу кўрсаткичлар фермер хўжаликларининг катта ютуғидир. 2010 йилнинг
якунида

фермер

хўжаликлари

тасарруфидаги

ер

майдонларини

мақбуллаштиришнинг учинчи босқичи амалга оширилди. Бунинг натижасида
2013 йил 1 январь ҳолатига уларнинг сони 66134 тани, ўртача бир фермер
хўжалигига тўғри келадиган ер майдони 80,1 гектарни ташкил этди. Шу
жумладан, 35896 та (54,2%) пахта ва ғаллачиликка ихтисослашган бир фермер
хўжаликларига ўртача 106,3 гектар, 3647 та (5,5%) савзавот ва полизчиликка
ихтисослашган фермер хўжаликларига 23,7 гектар, 16964та (25,6%) боғдорчилик
ва узумчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларига 13,1 гектар, 5329та
(8,1%) чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларига 205 гектар ва 4298та
(6,5%) бошқа ихтисосликлардагига 18,3 гектар қишлоқ хўжалигига
мўлжалланган ер майдонлари узоқ муддатга ижарага берилган (1-жадвал).

1-жадвал

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда мақбуллаштириш

натижасида фермер хўжаликларининг ер майдони ўзгариши

Ҳудудлар номи

2010 йил 1 октябрь

ҳолатига

2013 йил 1 январь

ҳолатига

Фарқи, (+,-)

ж

ам

и

ф

/х со

ни

ж

ам

и

м

ай

дон

и

,

м

инг

га

ўрт

ача бир

ф

м

ай

дон

и,

г

а

ж

ам

и

ф

/х со

ни

ж

ам

и

м

ай

дон

и

,

м

инг

га

ўрт

ача бир

ф

м

ай

дон

и,

г

а

ж

ам

и

ф

/х со

ни

ж

ам

и

м

ай

дон

и

,

м

инг

га

ўрт

ача бир

ф

м

ай

дон

и,

г

а

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

Қорақалпоғистон
Республикаси

3879

457

118

3354

426

127

-525

-31

9

Андижон

7296

224

31

6175

224

36

-1121

0

6

Бухоро

4841

730

151

3953

730

185

-888

0

34

Жиззах

5560

469

84

4735

487

103

-825

18

18

Қашқадарё

8599

726

84

7139

726

102

-1460

0

17

Навоий

2382

223

94

1801

216

120

-581

-8

26

Наманган

6245

228

37

4515

230

51

-1730

2

14

Самарқанд

8804

496

56

7723

497

64

-1081

1

8

Сурхондарё

5527

605

109

4951

606

122

-576

1

13


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

1-жадвалнинг давоми

Сирдарё

4241

232

55

3319

238

72

-922

6

17

Тошкент

7449

423

57

6051

422

70

-1398

-1

13

Фарғона

10131

286

28

7737

286

37

-2394

0

9

Хоразм

5760

206

36

4681

206

44

-1079

0

8

Жами

80714 5306

66

66134 5295

80

-14580

-12

14

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

маълумотлари асосида ҳисобланган


Бугунги кунда фермер хўжаликларини давлат миқёсида қўллаб-қувватлаш

ва иқтисодий барқарор ривожлантириш борасида амалга оширилаётган
ислоҳотлар ва чора-тадбирлар натижасида уларнинг иқтисодиётда тутган ўрни
йилдан-йилга мустаҳкамланиб, барқарор ўсмоқда. Жумладан, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2012 йил 22 октябрдаги ПФ-4478 сонли
“Ўзбекистонда

фермерлик

фаолиятини

ташкил

қилишни

янада

такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
фармонининг қабул қилиниши ва Ўзбекистон Фермерлари кенгашининг ташкил
этилиши эса республикамизда фермер хўжаликларини бошқаришда замонавий
услублардан фойдаланишда янгича босқични бошлаб берди десак муболаға
бўлмайди.

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ширкат хўжаликларини тугатиш

натижасида янгидан ташкил этилган фермер хўжаликларининг барчаси ҳам
самарали фаолият юритмади. Президентимиз И.А. Каримов таъкидлаганидек,
“...ўтган давр мобайнида орттирган тажрибамиз фeрмeрликни янада
ривожлантириш учун бир қатор жуда муҳим муаммоларни, хусусан, фeрмeр
хўжаликларининг барқарорлиги, энг муҳими, уларнинг самарадорлигини
ошириш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишни қатъий талаб...” [1] қилиб
қўйди. Бу эса ўз навбатида фаолият юритаётган фермер хўжаликларининг
сонини ва ер майдонларини мақбул ҳажмга келтириш заруратини келтириб
чиқарди.

Бу тадбирни амалга ошириш, биринчи навбатда, суғориладиган

деҳқончилик шароитида, сув тақчиллиги ва ерларнинг аксарият қисми кучли
шўрланган бир вазиятда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва қишлоқ
туманларида экин майдонлари амалда тупроқ унумдорлиги ва ер бонитети
бўйича кескин фарқ қилиши билан боғлиқ.

Турли минтақаларда ташкил қилинган фермер хўжаликларининг тўплаган

ривожланиш тажрибаси, самарадорлиги ва рентабеллигини ҳисобга олган ҳолда,
уларни оқилона ва қулай миқдордаги ер участкалари билан таъминлаш муҳим
аҳамият касб этади.

Фермер хўжаликлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш,

шунингдек ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш, фермер
хўжаликларининг молиявий ва иқтисодий ҳолатини мустаҳкамлаш мақсадида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 декабрдаги
362-сонли “Фермер хўжаликларини юритиш учун берилган ер участкалари
майдонларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул
қилинди. Мазкур қарор ижросини таъминлашдан олдин, яъни 1 октябрь 2015 йил


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

ҳолатида республикада жами фермер хўжаликлари сони 83514 тани ва ўртача
бир фермер хўжалигига бириктириб берилган ер майдони 43,9 гектарни ташкил
этган бўлса, мақбуллаштиришдан кейин фермер хўжаликлар сони 101070 тани
ёки 17556 тага (21 фоизга) кўпайганини ва бир фермер хўжалигида ўртача ер
майдони 36,1 гектарни ташкил этганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз (2-жадвал).
Бу эса ўз навбатида 250 мингдан зиёд иш ўрни ташкил этилишига имконият
яратди.

2-жадвал

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда мақбуллаштириш

натижасида фермер хўжаликларининг ер майдони ўзгариши

Ҳудудлар
номи

Мақбуллаштиришга

қадар 1 октябрь 2015

йил

Мақбуллаштириш

натижалари

1 декабрь 2015 йил

Фарқи, (+,-)

Жами ф/х

сони

ўртача бир

ф/х

майдони,

га

Жами ф/х

сони

ўртача бир

ф/х

майдони,

га

Жами ф/х

сони

ўртача бир ф/х

майдони,

га

Дона

(+;-)

%

гектар

(+;-)

%

1

2

3

4

5

6

7

8

9

Қорақалпоғист
он
Республикаси

3 691

80,6

4 802

58,7

1 111

30,1

-21,9

-27,2

Вилоятлар:

Андижон

7 251

29,8

8 538

25,6

1 287

17,7

-4,2

-14,2

Бухоро

4 632

44,4

5 273

39,0

641

13,8

-5,4

-12,1

Жиззах

7 784

55,7

10 073

43,2

2 289

29,4

-12,6

-22,6

Қашқадарё

10 756

51,2

12 373

44,8

1 617

15,0

-6,4

-12,4

Навоий

1 814

48,3

2 519

35,6

705

38,9

-12,7

-26,2

Наманган

5 523

35,7

7 397

26,9

1 874

33,9

-8,9

-24,8

Самарқанд

10 952

36,9

12 641

32,1

1 689

15,4

-4,8

-13,1

Сурхондарё

5 447

45,5

6 108

41,2

661

12,1

-4,4

-9,6

Сирдарё

5 097

48,6

5 459

46,1

362

7,1

-2,5

-5,2

Тошкент

6 272

53,3

9 418

29,6

3 146

50,2

-23,7

-44,4

Фарғона

8 805

31,3

10 420

26,1

1 615

18,3

-5,2

-16,6

Хоразм

5 490

36,9

6 049

33,8

559

10,2

-3,1

-8,4

Жами:

83 514

43,9

101 070

36,1

17

556

21,0

-7,8

-17,8

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

маълумотлари асосида ҳисобланган.


Ушбу қарорда шу давргача бўлган фармон ва қарорлардан фарқли ўлароқ

қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича
Республика комиссияси қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва
сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
вилоятлар ва туманлар ҳокимлиги томонидан ҳудудий фермерлар кенгаши,
фермер хўжалиги раҳбарлари иштирокида ҳамда жамоатчиликни кенг жалб
этган ҳолда қуйидаги вазифалар белгиланди:

-

фермер хўжаликларини юритиш учун берилган ер участкалари

майдонларини хатловдан ўтказиш, улардан самарали ва оқилона фойдаланишни
танқидий таҳлил қилиш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

-

фермер хўжаликларининг молиявий ва иқтисодий ҳолатини, фермер

хўжаликлари фаолиятини самарали амалга ошириш, ер участкасининг ижара
шартномаси шартларини, фермер хўжаликлари ва тайёрлов ташкилотлари
ўртасида, энг аввало, давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
сотиш бўйича тузилган контрактация шартномаларини бажариш учун моддий-
техника базасининг, меҳнат ресурслари ва айланма маблағларнинг
мавжудлигини ўрганиш;

- фермер хўжаликларини юритиш учун берилган ер участкалари

майдонларини ҳудудларнинг меҳнат ресурслари билан таъминланганлик
даражасини, аҳоли зичлигини, фермер хўжаликларининг иқтисодий ва молиявий
кўрсаткичларини назарда тутиб, улар ишларининг самарадорлигини, тегишли
касбий жиҳатдан тайёрланган кадрлар салоҳияти мавжудлигини ҳисобга олган
ҳолда янада мақбуллаштириш ишларини амалга ошириш ва бошқалар.

Шунингдек, қарорда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қишлоқ

ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Фермерлари кенгашига фермер
хўжаликларининг қонуний манфаатлари самарали ҳуқуқий ҳимоя қилинишини,
фермер хўжаликларини тугатиш ва ташкил этишнинг белгиланган тартибига
қатъий риоя этилишини таъминлаш кўрсатиб ўтилди.

Фермер хўжалигини юритиш учун ер майдонлари ажратиш ва

тақсимлашнинг янги механизми жорий этилди. Унга мувофиқ, қарорни туман
ҳокими эмас, балки Фермерлар кенгаши ва Ер участкалари тақдим этиш
масалаларини кўриб чиқиш комиссияси хулосаси бўйича халқ депутатлари
туман кенгашлари қабул қилмоқда [2].

Ўзбекистон Фермерлари кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув

хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини
ривожлантириш вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар,
шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва
туманлар ҳокимликлари билан биргаликда фермер хўжалигининг асосий ишлаб
чиқариш ва иқтисодий кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига
оладиган фермер хўжаликларининг ягона базасини ташкил этиш топширилди.

Фермерлик ҳаракатининг 2008 йилдан бошлаб то ҳозиргача бўлган даврида

фермер хўжаликлари ер майдонларини мақбуллаштириши ва улар фаолиятида
аста-секинлик билан кўп тармоқли ривожлантирилиши орқали барқарорликни
таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширилганлиги билан изоҳлаш
мумкин.

Лекин, бу жараённи қисқа муддатда маъмурий йўл билан амалга

оширилиши фермерлар орасида бир қатор норозиликлар келиб чиқишга сабаб
бўлмоқда. Бизнингча, истиқболда ушбу жараённи эволюцион (тадрижий) йўл
билан

амалга

оширилиши

мақсадга

мувофиқ

бўлади.

Бунда

мақбуллаштиришнинг асосий мезонлари сифатида:

ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароити;

ҳудуддаги аҳолининг менталитети, урф-одати;

ҳудуддаги мавжуд инфратузилма субъектлари;

маҳсулот етиштиришдаги ихтисослаштириш;

ишчи кучи ва меҳнат ресурслари;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

фермер хўжаликлари даромади ва молиявий ҳолати;

қишлоқ хўжалиги экинларини алмашлаб экиш имконининг мавжудлиги;

ишлаб

чиқариш

харажатларини

камайтиришга

йўналтирилган

технологияларни қўллаш имкониятининг мавжудлиги каби омил ва меъзонларни
ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши лозим.

Бугунги кунда фермер хўжаликларида кўп тармоқли фаолият, шу жумладан,

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, етиштирилган
маҳсулотларни сақлаш инфратузилмасини ривожлантиришга ҳам алоҳида
аҳамият берилаётганлигини таъкидлаш жоиз. 2015 йили қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини қайта ишлайдиган 230 та корхона, 77 минг 800 тонна сиғимга
эга бўлган 114 та янги совутиш камераси ташкил этилди ва модернизация
қилинди. Мамлакатимизда мева-сабзавотларни сақлашнинг умумий қуввати 832
минг тоннага етказилди. “Бу эса, йил давомида нархларнинг мавсумий кескин
ошиб кетишига йўл қўймасдан, аҳолини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, ушбу маҳсулотларни экспорт
қилишни кенгайтириш, нарх-наво барқарорлигини сақлаш имконини
бермоқда”[2].

Дарҳақиқат, кўп тармоқли фермер хўжаликларида қишлоқ хўжалиги

маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш, тайёрлаш, қадоқлаш ва сотишга
ихтисослашган кичик корхоналар тармоғини ташкил этилиши амалда ишлаб
чиқариш жараёнида қўпроқ қўшилган қиймат яратиб, нобудгарчилик ва
йўқотишлар ҳажмини анча камайтириши мумкин.

Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш, унинг бозор

талаблари асосида фаолият кўрсатилишини таъминлаш, қишлоқ ҳудудларида
ижтимоий барқарорликка эга бўлиш, ишсизлик, даромади паст бўлган
фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг муҳим бир дастагини шаклланишида
асос яратиб беради.

Ушбу йўналишга, айниқса, кейинги йилларда жиддий эътибор берилаётган

бўлсада, бу соҳани ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган бир қатор муаммолар
мавжуд. Ушбу муаммоларни қуйидаги йўналишларга бўлиш мумкин:

- ташкилий соҳадаги муаммолар;
- молиявий соҳадаги муаммолар.
Ташкилий соҳадаги муаммоларга фермер хўжаликларига маҳаллий

ҳокимликлар томонидан қайта ишлаш корхоналарини қуриш учун ер ажратиш,
қурилган иншоотларни муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш, ишлаб
чиқариш цехлари ташкил этиш учун бўш турган биноларни ижарага бериш ёки
“ноль” қийматда уларнинг балансига ўтказиб беришда бюрократик ва бошқа
тўсиқларнинг мавжудлиги каби масалалар кирса, молиявий соҳадаги
муаммоларга тижорат банклари томонидан қулай шарт-шаротиларда кредит
ажратилмаслиги (кредитлар фоизларининг юқорилиги, муддатининг қисқалиги,
кредит олишга кўп вақт сарфланиши), хориждан ускуна сотиб олиш учун
маблағларни ўз вақтида конвертация қилинмаслиги, солиқ соҳасидаги
имтиёзларнинг қулай эмаслиги каби муаммолар киради.

Бугунги кунда кўпгина фермер хўжаликлари томонидан қайта ишлаш

корхонасини қуришга қўшимча ер ажратиш бўйича мурожаатлари маҳаллий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

ҳокимликлар томонидан 5-6 ойда ҳам ҳал қилинмаётган бўлса, бир қатор фермер
хўжаликлари томонидан хориждан қайта ишлаш ва бошқа ускуналар сотиб олиш
учун кредитлар олиниб, ушбу кредит маблағлари ўз вақтида конвертация
қилинмаслиги натижасида улар фойдаланмаган кредитлари учун фоиз
тўловларини амалга оширмоқдалар.

Ташкилий соҳадаги муаммоларни бартараф қилиш, кўп тармоқли фермер

хўжаликларини ташкил қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашда
маҳаллий ҳокимликларнинг масъулияти ва жавобгарлигини кучайтириш бўйича
“Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонунга бир қатор қўшимчалар ва
ўзгартиришлар киритиш таклиф қилинди ва бугунги кунда бу қўшимча ва
ўзгартиришлар қонунга киритилди.

Шу билан биргаликда фермер хўжаликларида маҳсулотларни қайта ишлаш

ва бошқа шу каби қўшимча тармоқларни йўлга қўйиш мақсадида ҳар йили
ҳукумат дастурлари қабул қилиниб, маҳсулотни қайта ишлашни йўлга қўйишни
режалаштирган фермер хўжаликларига ўз вақтида кредит ажратиш, маблағларни
ўз вақтида конвертация қилиб бериш каби масалаларда тегишли ташкилот ва
муассасаларнинг масъулияти оширилмоқда.

Республикамизда 2014 йилда фермер хўжаликларини ривожлантириш ва

кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш бўйича Дастурлар қабул
қилиниб, уларнинг ижросини таъминлаш мақсадида шу йили жами фаолият
юритаётган 66085 та фермер хўжаликларидан 16617 таси ёки 25 фоизи кўп
тармоқли фермер хўжаликлари сифатида фаолият юрита бошлади.

Дастурлар ижросини амалга оширишда фермер хўжаликлари ўз маблағлари

ҳисобидан 340,7 млрд.сўм, чет эл инвестицияси ҳисобидан 731,5 млн.сўм,
тижорат банклари кредитлари ҳисобидан 219,7 млрд.сўм маблағ сарф этилди.
Натижада кўп тармоқли фермер хўжаликларининг ташкил этилиши ҳисобидан
65974 нафар янги иш жойлари яратилди.

Мамлакатимизда 2013 йил ва 2014 йил 1 октябрь даври мобайнида

Ўзбекистон фермерлари Кенгашининг ташаббуси билан 37262 та кўп тармоқли
фермер хўжаликлари барпо қилиниб, жами сарфланган маблағ 1150,4
млрд.сўмни, жами яратилган иш ўринлари сони эса 167875 тани ташкил этди.
Яратилаётган янги иш ўринларига қишлоқ ёшларини жалб этилишига алоҳида
эътибор қаратилмоқда.

Тасдиқланган Дастурга мувофиқ, 2015 йилда 21 минг 231 та фермер

хўжаликларида 22 минг 787 та лойиҳаларни амалга оширилиши ҳисобига кўп
тармоқли фаолиятни ривожлантирилиши белгиланиб, ушбу мақсадлар учун
жами 934 млрд.сўмдан зиёд, шундан ўз маблағлари ҳисобидан 609,9 млрд.сўм,
тижорат банклари кредитлари ҳисобидан 323,8 млрд. сўм жалб этилди ва мазкур
лойиҳалар ҳисобидан 94 мингда ортиқ янги ишчи ўринлари яратилди.

Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда келгусида фермер хўжаликларида

маҳсулотларни қайта ишлашни йўлга қўйиш ва бу орқали янги иш ўринларини
яратишни янада жадаллаштириш мақсадида биринчи навбатда фермерларни
мавжуд шарт-шароитлардан хабардорлигини ошириш, уларга зарурий ахборот
ва маълумотларни бериш тизимини йўлга қўйиш ва доимий равишда


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

такомиллаштириб бориш лозим бўлса, иккинчидан мавжуд меъёрий-ҳуқуқий
базани янада такомиллаштириш йўналишида иш олиб бориш лозим.

Фермер хўжаликларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш,

хизмат кўрсатиш ва бошқа шу каби қўшимча тармоқларни йўлга қўйиш орқали
қўшимча иш ўринлари яратишда уларнинг ихтиёрийлик асосидаги ўзаро
кооперациясини йўлга қўйиш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Фермер
хўжаликларининг ўзаро кооперациясини ташкил қилиш бўйича деярли барча
ҳуқуқий асослар яратилган бўлсада, бу жараённи тартибга солувчи алоҳида
меъёрий ҳужжат мавжуд эмас. Шу сабабли қишлоқ хўжалигида кооперация
тўғрисида махсус қонун қабул қилиш орқали фермер хўжаликларининг ўзаро
кооперация асосида ишлашининг қонуний асосларини яратиш, уларга бир қатор
имтиёз ва рағбатлантиришлар жорий этиш мақсадга мувофиқ.

Хулоса тариқасида ҳозирги кунда долзарб вазифалардан бўлиб, кўп

тармоқли фермер хўжаликларини барқарор ривожланишига салбий таъсир
кўрсатаётган омилларни бартараф этиш, фермерлик ҳаракатини давлат
томонидан қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, жамиятда етакчи кучга
айланишини таъминлашга қаратилган шарт-шароитларни яратиш, ишлаб
чиқаришни диверсификациялаш йўли билан фермерлар даромадини янада
оширишга қаратилган масалаларнинг мақбул ечимларини топиш муҳим бўлиб
ҳисобланади. Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш,
иқтисодиётни эркинлаштириш ва модернизациялаштириш даврида объектив
зарурат тақозоси, қишлоқ ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан тубдан
ўзгартириш ва янгилашда ҳамда қишлоқ аҳлининг турмуш сифатини янада
яхшилашда муҳим омил ва йўналиш сифатида баҳоланади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Каримов. И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон

шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. Т.: Ўзбекистон, 2009,
22б.

2. Каримов И.А. Бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга қарамасдан,

олиб бораётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил
давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг
йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир. //Халқ сўзи, 2016 йил 16 январь.

3. Ғайибназаров Б., Хужакулов Х. Фермер ва деҳқон хўжаликлари

ривожланишининг статистик таҳлили. //Жамият ва бошқарув, 2015, 3-сон, 100б.

Библиографические ссылки

Каримов. И.А. Жахон молиявий-иктисодий инкирози, Узбекистан шароитида уни бартараф этишнинг йуллари ва чоралари. Т.: Узбекистан, 2009, 226.

Каримов И.А. Бош максадимиз - мавжуд кийинчиликларга карамасдан, олиб бораётган ислохотларни, иктисодиётимизда таркибий узгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йул очиб бериш хисобидан олдинга юришдир. //Халк сузи, 2016 йил 16 январь.

Гайибназаров Б., Хужакулов X. Фермер ва дехкон хужаликлари ривожланишининг статистик тахдили. //Жамият ва бошкарув, 2015, 3-сон, 1006.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов