Концептуальные основы экономического развития и системы территориального управления

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
407-415
37
6
Поделиться
Тавакалов, Ж. (2016). Концептуальные основы экономического развития и системы территориального управления. Экономика и инновационные технологии, (6), 407–415. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9075
Ж Тавакалов, Ташкентский Государственный Университет Экономики,Центр инновационных технологий

младший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье исследования экономического развития и региональной системы управления. Кроме того, экономическое развитие, концепция управления разнообразием, были освещены специфика деятельности управления, системы управления, такие, как разработка механизмов по экономическим вопросам.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Ж.Т. Тавакалов,

кичик илмий ходим,

ТДИУ ҳузуридаги ИТМ

ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ ВА ҲУДУДЛАРНИ БОШҚАРИШ

ТИЗИМИНИНГ КОНЦЕПТУАЛ АСОСЛАРИ

В статье исследования экономического развития и региональной системы

управления. Кроме того, экономическое развитие, концепция управления
разнообразием, были освещены специфика деятельности управления, системы
управления, такие, как разработка механизмов по экономическим вопросам.

The article economic development and regional management system. In

addition, economic development, diversity management concept, the specifics of
control activities have been highlighted, control systems, such as the development of
mechanisms for economic issues.

Калитли сўзлар:

иқтисодий ўсиш, бошқарув механизми, бошқарув

самарадорлиги, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш.


Ўтган асрнинг 70-йилларигача «иқтисодий ривожланиш» дейилганда

мамлакатнинг ишлаб чиқаришни аҳоли ўсиш суръатларидан юқорироқ
суръатларда ошириш қобилияти тушунилган, ривожланиш жараёнининг
миқдорий ўлчови сифатида «иқтисодий ривожланиш даражаси» тушунчаси
хизмат қилган ва у мамлакат миллий даромадини унинг аҳоли сонига бўлиш
орқали аниқланган. Миллий даромаднинг ўсиш суръатлари қанчалик юқори
бўлса, аҳолининг ўсиш суръатларига нисбатан тезроқ ортган мамлакатда
иқтисодий ривожланиш даражаси тез суръатлар билан ошиб борган.

Илмий тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатадики, ривожланаётган

мамлакатларнинг кўпчилиги юқори ўсиш суръатларига эришган бўлса-да, бу
борадаги кўрсаткичларни узоқ вақт сақлаб қола олишмаган. Чунки уларда
иқтисодий ўсиш ижтимоий-иқтисодий ривожланишга олиб келмаган.

Ҳудудлар иқтисодиёти доирасида ҳудудлар ривожланишини бошқариш ва

ҳудудий ижтимоий-иқтисодий дастурларни амалга ошириш механизмини
ўрганиш зарур ҳисобланади. Г.В. Гутман, А.А. Мироедов, С.В. Федин каби
олимлар фикрларига кўра, ишлаб чиқаришни жойлаштириш масалалари
ҳудудни ўрганувчи фанлар тизимининг ягона йўналиши эмас. Ушбу фан
тизимининг асосчиси У.Изард ҳисобланади. Айнан У.Изард ва В.Леонтьевлар
ҳудудий ташкилотлар иқтисодиётини бошқариш, режалаштириш, прогнозлаш
ва стратегик бошқарув каби масалаларни қўшган ҳолда ҳудудий фанлар
предмети доирасини кенгайтирдилар [1].

Ҳудуд иқтисодиётини тадқиқ этиш объекти, фан номланишидан маълум

бўлганидек, мамлакат ҳудудлари ҳисобланади. “Ҳудуд” атамаси аниқ бир
маъноли изоҳга эга эмас ва турли хил фан йўналишлари ва тадқиқотчилар
томонидан турлича талқин қилинади. “Ҳудуд” ва “туман” (минтақа)
тушунчаларининг юзга яқин изоҳлари мавжуд.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Иқтисодий география ва ҳудудлар иқтисодиётида “ҳудуд” атамаси кўп

маъноларда қўлланилади. Илмий адабиёт ва даврий нашрларда ушбу атамадан
“туман” тушунчаси секин-асталик билан сиқиб чиқарилмоқда. Кўп ҳолларда
“туман (район)” атамаси “иқтисодий район” ва “маъмурий район” тушунчалари
билан биргаликда ишлатилади. “Ҳудуд” тушунчаси нисбатан эгилувчан
ҳисобланади [2].

Т.М. Ахмедовнинг фикрига кўра, энг аввало, ўз ҳокимияти ва бошқарув

органларига эга бўлган ижтимоий – иқтисодий ва моддий – ҳудудий
тизимларни ўзида акс эттирувчи аниқ бир мақсадга йўналтирилган минтақавий
бирликларни ҳудуд деб тан олиш керак. Бундай тизимларга турли хилдаги
маъмурий–ҳудудий (миллий-давлат) бирликлар мисол бўлади [3].

Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий хусусиятига кўра олимлар қуйидаги

таърифларни келтирадилар “Ҳудуд – бу оддий бир майдон эмас. У энг аввало,
иқтисодий категория, шунингдек ишлаб чиқариш кучлари ташкилотлари ва
узоқ муддатли ҳудудий режалаштириш ва прогнозлаштириш объекти
ҳисобланади. Бундан ташқари мазкур тушунча ички ҳудудий ишлаб чиқариш ва
иқтисодий алоқаларнинг етарлича юқори даражасига эга ишлаб чиқариш
хўжаликлари ва ижтимоий инфратузилманинг бирикмаси ҳисобланган, табиий
ресурслар комплекси асосида ишлаб чиқариш кучларини ривожлантиришга
йўналтирилган, нисбатан бир турдаги табиий ресурсларига эга йирик майдон
(кенглик) тушунилади”[4].

Қийинлигига қарамасдан, ҳудудлар чегарасини аниқлаш – ҳар қандай

ҳудудий ривожланиш назариясининг муҳим асоси бўлиб ҳисобланади.
Иқтисодий фанлар тизимида бутун бир мамлакатни бир нуқта деб қаралади,
ваҳоланки, бу реал иқтисодий муносабатлар ҳақидаги тасаввурни нотўғри
талқин қилинишига сабаб бўлади. Сунъий чегараларни ўрнатиш мумкин эмас
ва мамлакат майдонини ҳудудларга аниқ бўлишнинг имкони йўқ.

Европанинг ривожланган давлатларида, шунингдек, Японияда ҳам илмий

тадқиқот объекти сифатида ҳудуд деганда турли иерархик даражадаги
маъмурий – ҳудудий бирлик ёки улар асосида ташкил этилган дастурли
районлар тушунилади, шунингдек, ушбу мамлакатда ишлаб чиқилган
минтақавий ривожланиш назариялари мамлакат ҳукумати амалий фаолияти
билан ўзаро чамбарчас боғлиқ ва статистик маълумотларга асосланган бўлади.

Ҳудудларни аниқлашнинг асосий мезонларидан бири – ўз ҳукумати ва

бошқарув органларига эга бўлиши ҳисобланади. А.М. Содиқовнинг фикрига
кўра, Ўзбекистон шароитида ҳудуд деганда, Қорақалпоғистон Республикаси, 12
та вилоят, Тошкент шаҳри, шунингдек, республиканинг маъмурий – ҳудудий
бирликлари тушунилади. Мисол учун, Андижон, Фарғона, Наманган
вилоятларидан ташкил топган Фарғона минтақаси (иқтисодий райони).
Мамлакатимиз шароитида маъмурий районлар ва шаҳарларни ҳудуд деб қараш
мумкин эмас, ваҳоланки, Россияда баъзи олимлар маъмурий район ва
шаҳарларни ҳам ҳудуд сифатида ўрганишади.

Шундай қилиб, “ҳудуд” тушунчаси ягона бир маънога эга эмас. Биз ҳудуд

иқтисодиёти доирасида “ҳудуд” тушунчасига ижтимоий-иқтисодий тизимнинг
ўзига хос бутунлигини ифодаловчи, мамлакатнинг бошқа ҳудудларидан


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

хўжалик юритиш ихтисослиги ва иқтисодий ривожланиш даражаси билан
фарқланиб турувчи минтақавий бирлик сифатида қараган олимларнинг фикрига
тўла қўшиламиз. Ҳудуднинг асосий хусусиятлари – унинг бир бутунлиги ва
ўзига хослиги, иқтисодий боғлиқлиги ва хўжалик юритишдаги уйғунлиги ҳамда
алоҳида саноат ва қишлоқ хўжалиги тармоқларига ихтисослашганлиги
ҳисобланади.

Ҳудудларда комплекс ривожланишнинг аҳамияти нафақат кўрсатилган

ҳудудий номутаносибликлар, ишлаб чиқариш самарадорлигининг пасайиши ва
ноўрин моддий йўқотишлар билан боғлиқ, балки ишлаб чиқариш кучларини
ҳудуд шаклига қараб ташкил этилиши ва мамлакатда унга мос бўлган адекват
янги ҳудудий – секториал иқтисодий бошқарув тизими билан асосланади.

Иқтисодий адабиётларда «Иқтисодий ривожланиш» [5] тушунчаси ўтган

асрнинг охирги чорагида мазмунан чуқурлашди. Бунга фан-техника инқилоби
ва унинг таъсирида ишчи кучи сифатига қўйиладиган талаблар ошиши сабаб
бўлади. «Инсон капитали» қўйилмалари самарали иқтисодий ўсишни
таъминловчи объектив зарурат сифатида тан олинди.

Юқоридаги қайд этилган «Иқтисодий ривожланиш» тушунчасида шу

нарсага эътибор бериш керакки, ҳаёт сифатининг яхшиланиши биринчи
навбатда барча аҳоли даромадларининг ўсишига – мамлакатда аҳоли жон
бошига тўғри келадиган ўртача пул даромадларининг ўсишига боғлиқ қилиб
қўйилади.

«Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини давлат томонидан

тартибга солиш» тушунчасига таъриф бериб кўрайлик ва унинг ўзи нимани
англатишини аниқлайлик. Таъриф беришдан олдин ушбу тушунчанинг
зарурати нимада эканлигини кўриб чиқамиз. Жаҳон тажрибаси кўрсатмоқдаки,
иқтисодиётни давлат томонидан самарали бошқаришга маҳаллий хусусиятдаги
ижтимоий-иқтисодий

муаммолар

маҳаллий

ҳокимият

органлари

ва

фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан ҳал этилгандагина
эришилади.

Ҳудудларнинг иқтисодий ривожланишини тартибга солиш зарурати

ижтимоий-иқтисодий муаммоларни (бандлик, ижтимоий ҳимоя, кичик бизнес
ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва бошқалар) ўзларига
бириктирилган даромадлар манбалари ҳисобига ҳал этишда кўпроқ эркинлик ва
ваколатлар берилганда юзага чиқади. Натижада, ҳудудларнинг иқтисодий
ривожланишини давлат томонидан тартибга солиш республика ҳокимият
органлари томонидан ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши
жараёнларига таъсир этиш воситаси бўлиб хизмат қилади.

Айтиш жоизки, ҳудудий сиёсатни амалга ошириш шаклларидан бири

давлатнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича мақсадли
дастурлари ҳисобланади. Ҳудуд иқтисодиёти ва ижтимоий соҳа объектларини
ривожлантиришда давлатнинг тўғридан-тўғри иштироки манзилли тартибга
солиш йўлларидан бири мамлакатда инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва
амалга оширишдир. Ҳудудий ривожланишни давлат томонидан тартибга
солишнинг асосий иқтисодий механизми бюджет тизими ҳисобланади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Бизнингча, ҳудудларнинг иқтисодий-ижтимоий ривожланишини давлат

томонидан тартибга солиш давлат иқтисодий сиёсатининг муҳим таркибий
қисмидир ва ҳудудларнинг иқтисодий ривожланиши мамлакат иқтисодий
ривожланишининг асоси ҳисобланади.

Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини тартибга солиш

давлатнинг таъсирида аҳоли турмуш даражасини ошириш, барча мулк
шаклидаги хўжалик субъектларининг эркин фаолиятини тартибга солиш ҳамда
умумий макроиқтисодий (солиқ-бюджет, молия-кредит), ижтимоий, экологик,
таркибий-инвестицион, ташқи иқтисодий сиёсат ва институционал таркибий
ўзгаришларда ўз ифодасини топади.

Айтиб ўтиш жоизки, мамлакатимизда бозор муносабатларига ўтишнинг

бутун даври мобайнида ҳар бир босқичнинг вазифаларига қараб, иқтисодий
ислоҳотларни амалга оширишда республика ва ҳудудий бошқарув органларига
қўйиладиган талаблар, уларнинг роли ва ўрнини баҳолаш тегишлича ўзгариб
турди. Агар туб иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг дастлабки
йилларида “Давлат – бош ислоҳотчи” тамойилини амалга оширишда асосий
роль марказий республика органларига тегишли бўлган бўлса, иккинчи
босқичда ислоҳотларнинг асосий залвори ҳудудий давлат бошқарув органлари
даражасига ўтди. Амалга оширилган иқтисодий ислоҳотлар республика ва
ҳудудий органларнинг ҳуқуқ ва вазифаларини анча ўзгартириб юборди.

Мамлакатимиз Биринчи Президенти И.Каримов айтганларидек, бозор

иқтисодиёти бошқаруви тушунчасининг ўзгариб бориши асосида иқтисодиётни
ислоҳ қилишнинг беш тамойилини амалиётга жорий этиш мумкин. Унинг
таъкидлашича: “...бошқарув органларини қайта ташкил этиш ва уларга янги
вазифаларнинг юклатилиши бошқарув ислоҳотларининг тугалланганидан
далолат бермайди. Иқтисодий ўсиш ва ишлаб чиқариш ташкилотларининг
замонавий шарт-шароит ва тамойилларига тўла равишда жавоб бериши учун
бошқарув тизимининг фаолият юритиш услубини тубдан ислоҳ этиш даркор”
[6].

Илм-фанда замонавий анъанавий бошқарув концепцияларини ўрганиш ва

бу асосда иқтисодий бошқарувнинг янги бозор услубларини яратиш муҳим
аҳамиятга эга ҳисобланади. Негаки бу ҳозирги ҳолатни танқидий баҳолаш,
тарихий тажрибалардан келиб чиқиб, бошқарувнинг самарали ҳисобланган
қолипи(андозаси)ни аниқлаш ва уни ҳозирги замонга мослаштириш, янгилаш
имконини беради. Бозор иқтисодиёти доирасида бошқарув соҳаси ҳисобида йўл
қўйилган хатолар, айниқса, бошқарувга эскича ёндашувлар кескин танқидга
учраган. Бу нуқтаи назардан хатолар ва ҳисобда адашишларни такрорламаслик
учун уларни ўрганиб чиқиш фойдалидир.

80-йилларда жаҳон илмий амалиётида “рационал бошқарув” анъанавий

тушунчасининг камчиликлари пайдо бўла бошлади. У, энг аввало, ташкилотни
чегаравий тартибга солиш ва регламентлаш, хўжалик юритувчи бирликларнинг
менежерлар ишончи билан режалаштирилиши ва маъмурий бирликлар ҳамда
иерархик тузилма бюджетларини қайта ишлашдаги услублари ёрдамида
самарали ва барқарор ишлаб туришига эришиш билан боғлиқ бўлган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

“Рационал” ва “механик” ёндашувлар ғарб хўжалик юритиш тизими

шаклланишининг асоси бўлди. Ушбу ёндашувлар кўплаб йирик ишлаб чиқариш
корпорациялари ва уларнинг оммавий бир турдаги товарларга бўлган талабни
қондирувчи кенг кўламли ишлаб чиқариш ҳажми асосида шакллантирилди. Бу
концепциялар ишлаб чиқариш ва капитал концентрацияси ҳисобланган техник-
иқтисодий параметрларни узлуксиз такомиллаштириб боришга мувофиқ олиб
борилди. Барча жараёнларни тартибга солиш, назорат қилиш, ташкилотчилик
вазифаларидан бошқарувчилик лавозимини, яъни бошқарувчилик деганда
тизим фаолиятини тўғри йўлга қўйиб унинг кейинги фаолияти барқарорлигини
таъминловчи менеджерларни шакллантириш асосий мақсад қилиб қўйилди.
Бироқ ишлаб чиқариш муносабатларининг кенгайиши ва мураккаблашуви
оқибатида, шунингдек турли технологик ва тузилмавий ўзгаришлар шароитида
бошқарув қарорларининг кўп вариантли бўлиши ҳақиқатдан йироқ ҳолат
ҳисобланади.

Албатта, замонавий бошқарув рационалистик моделни тўлалигича намоён

этмайди. Бундан ташқари, ташкилий тузилмаларни шакллантириш, лойиҳа
тадқиқотлари, иқтисодий ҳисоб-китобларни ўтказиш ва бошқалар сўнгги
услубий асос ҳисобланади.

Охирги йилларда бошқарув амалиётида Америка, Япония ва Шарқий

Европа бошқарув моделларининг ўзаро чамбарчас бирлашуви, яъни замонавий
менежмент глобаллашуви жарёни кузатилмоқда. Одатда бирор-бир
янгиликнинг шаклланиши у ёки бу мамлактнинг миллий-маънавий
жиҳатларига эмас, балки бу мамлакатдаги илмий-техник тараққиёт ва
иқтисодий ўсишга боғлиқ бўлади.

Маълумки, назарий билимларнинг инқирози қандайдир даражада

бошқарув услубий асоси ва ривожланишида намоён бўлди, натижада
услубиётни янгилаш, яъни тизимли ёндашув тамойилларининг кенг кўламда
ишлатилиши, бошқарув концептуал асоси тушунчасининг қайта кўриб
чиқилиши эҳтиёжи юзага келди. Сўнгги йигирма йил давомида бошқарув
услубиёти таҳлилида жуда катта ўзгаришлар содир бўлди.

80-йилларда иқтисодий ихтисослашиш (функционирования) ва илмий-

техник тараққиётни мувофиқлаштирувчи бошқарув соҳасида эришилган
тажрибаларни умумлаштирувчи эмпирик қарашларга асосланган илмий
ишлардан кенг миқёсда фойдаланила бошланди.

Бошқарув соҳасидаги кўпгина илмий ишлар раҳбар ва менежерлар учун

бошқарув эталонига (қолип) айланди. Мисол учун, Т.Питерс, Р.Уотерман,
К.Киллен [7], М.Мескон, Ли Яккоки ва бошқаларнинг китоблари катта
муваффақият қозонди. Бироқ бошқарув ҳақидаги фикрлар ривожланишини
ўрганиш бошқарув тизимидаги ўзгаришларни тушуниш учун етарли эмас.
Унинг илдизлари чуқурроқ бўлиб, иқтисодий ривожланиш характерининг
ўзгариши, бошқарувда намоён бўлувчи таъсирлар, технология ва ишчи
кучидаги ўзгаришлар, корпорацияларнинг ички ва жаҳон бозорларида фаолият
юритиш шарт-шароитлари билан боғлиқ ҳисобланади.

Бошқарув концепцияларининг хилма-хиллиги ҳақида гап кетганда, буни

икки томонлама тушунтириш мумкин: биринчидан, бошқарув фаолиятининг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

ўзига хос хусусиятлари; иккинчидан, бошқарув тизимининг турли иқтисодий
тизимларда ривожланиши [8].

Бироқ замонавий иқтисодий адабиётларда замонавий бошқарув назарияси

ва амалиёти ривожланишига сезиларли ҳисса қўшган бир нечта
концепцияларни шакллантиришга эришилган. Улар орасидаги қуйидаги расмда
келтирилган тўртта муҳим илмий концепцияни ажратиш мумкин.

1-расм. Бошқарув илмий концепцияларининг турлари

Манба: муаллиф ишланмаси.


Илмий бошқарув концепцияси муаллифлари ўз тадқиқотларини асосан

ишлаб чиқариш, хусусан, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга
асосланган иқтисодий ўсиш бошқарувидаги муаммоларга бағишлаганлар.

Маъмурий бошқарув концепцияси ташкилот бошқарувининг умумий

муаммо ва тамойилларини ишлаб чиқишга йўналтирилган [9]. Ушбу концепция
доирасида ишлаб чиқаришнинг ташкилий тузилмаси аниқ бир иерархияга эга
муносабатлар тизими сифатида таърифланган. Шу билан бирга ташкилот ёпиқ
тизим сифатида ўрганилган ва уни самарадорлигини таъминлаш фаолиятни
оқилона ташкил этиш ёрдамида амалга оширилади. Натижада қўйилган
мақсадга янада самаралироқ эришиш учун ташкилотда тизимлаштирилган
бошқарувни йўлга қўйиш кераклиги ҳақида хулоса чиқарилди.

Психологик нуқтаи назардан ва инсон муносабатларини бошқариш

концепцияси биринчилардан бўлиб бошқарувни “ишнинг бошқа шахслар
томонидан бажарилиши” сифатида аниқлади.

Бозор бошқаруви концепцияси ташкилотнинг алоҳида тармоқлар,

ҳудудлар

фаолияти

ва

бутун

иқтисодиёт

миқёсида

бошқарувини

такомиллаштиришга йўналтирилган. Бу концепцияда бошқаларидан фарқли
ўлароқ ишлаб чиқариш ва бозор муносабатлари алоқасига, аниқроғи, бозор
иқтисодиётини тартибга солиш масалаларига кўпроқ аҳамият берилади.
Концепцияда турли шаклларда ривожланиш жараёнларининг йўлга қўйилиши
ва уларни бошқариш, фақатгина бозорга механизмига таяниб қолмасдан,
иқтисодий жараёнларни стихияли тартибга солишнинг аҳамияти асослаб
берилган. Бу концепция юқорида келтирилган барча концепцияларни ўзида

Бошқарув концепцияларининг ривожланиши

Илмий бошқарув концепцияси

Маъмурий бошқарув концепцияси

Психология ва инсонлар муносабати ҳолати билан боғлиқ бошқарув

Бозор бошқаруви концепцияси


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

умумлаштиради деб ҳисоблаймиз. Ҳар қандай бошқарув жараёни бозор
иқтисодиёти бошқаруви илмий тамойилларига асосланади.

Ҳудудларни

ижтимоий-иқтисодий

бошқаришда

уларда

мавжуд

ресурсларни тўғри баҳолаш муҳим аҳамиятга эга. Шундай тасаввур мавжудки,
бозор иқтисодиёти шароитида турли хил мулкчилик шаклларига асосланган
ишлаб чиқаришнинг ривожланиши билан ресурслар баҳоси пасайиши керак.
Бироқ замонавий шарт-шароитларда ресурс баҳоларининг тадрижий камайиб
бориши гепотезаси бу баҳоларни аниқловчи барча ташқи ва ички омилларни
ҳисобга олмайди. Бу баҳо нафақат ресурс ҳажми, балки унга бўлган талабга ҳам
боғлиқ ҳисобланади. Ушбу талаб ҳажми эса ресурслар ҳажмига нисбатан тезроқ
суръатларда ўсиши мумкин.

Бошқача айтганда, нисбатан чегараланган иқтисодий ресурслар мутлақ

миқдорининг ошиши билан кўпайиши мумкин, бу эса ўз навбатида ресурс
баҳосининг ҳам ошишига олиб келади. Кўриниб турибдики, ресурс баҳоси ва
унинг ўзгариши кўп жиҳатдан ҳудуд ва мамлакатдаги ресурсларни бошқариш
жараёнига боғлиқ бўлиб қолади. Замонавий шарт-шароитларда ҳудудни
ижтимоий-иқтисодий бошқариш энг муҳим ислоҳот йўналишларидан бири
менежментни амалий фаолиятда қўллашда асосий концептуал асосларни ишлаб
чиқиш ҳисобланади. Бу хорижий тажрибани тўғридан-тўғри жорий этиш эмас,
балки янги қарорларни ижодий излаб топиш демакдир.

Бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик юритиш шакли ва услубиётининг

умумий йўналишлари ўзгариб боради. Агар авваллари объектив талаб асосан
ишлаб чиқариш ҳажмининг оширилишини талаб этган бўлса, бозор
иқтисодиётида ишлаб чиқариш талаб ва таклифга йўналтирилади.
Мамлакатнинг барча ресурс манбалари ва имкониятларидан қуйидаги тартибда
фойдаланиш лозим:

2-расм. Реруслардан фойдаланиш самарадорлигининг

назарий модели

“Бошқарув

тизими

бошқарув

самарадорлигини

таъминловчи

муносабатлар тизими ва унинг барча элементлари ҳисобланади” [10].
Россиялик

иқтисодчи

А.Б.Коробованинг

фикрига

кўра,

“Минтақа

иқтисодиётини бошқариш макро ва микро даражаларнинг ўрта бўғини –
мезодаража ҳисобланади. Мезодаража сифатида у ўзига хос хусусиятларга эга
бўлиб, минтақа иқтисодиёти халқ хўжалигининг тизимости ҳисобланганлиги
сабабли уни мамлакат иқтисодиётидан ажралган ҳолда қараш мумкин эмас»
[11]. Қуйидаги кенгайтирилган ёндашувга кўра, келтирилган “бошқарув”
таркибини очиб берувчи мантиқий “занжир”да энг асосий ҳисобланган минтақа
бошқарувининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига эътибор берилмаган.
“Бошқарув” тушунчасининг умумий таркибини изоҳловчи белги-хусусиятлар
заруратини қуйидаги ҳудуд иқисодиёти ва бошқаруви масалаларининг

Биринчидан,

аҳолининг товар ва

хизматларга бўлган

эҳтиёжини қондириш

Иккинчидан,

рақобатбардош

маҳсулотлар ишлаб

чиқиш

Учинчидан,

иқтисодий

самарадорликни

таъминлаш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

таҳлилий тадқиқоти натижаларига бағишланган китобда келтирилган цитатада
кўриш мумкин: «…давлат ҳокимияти органлари субъектлари томонидан ўз
маъмурий-ҳудудий чегаралари доирасидаги барча тармоқ ва муассасалар
фаолиятини марказий ҳамда минтақавий бошқарувнинг ўзаро уйғунлашган
муносабатлари асосида фаолият юритиши деб таърифлашади» [12].

Келтирилган тафсилотларни ҳисобга олиб, қуйидагиларни аниқлаш

мумкин: “ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий бошқариш” категориясини ишлиб
чиқариш омилларини самарали бирлашувини ифодаловчи иқтисодий ўсишни
характерловчи хусусиятлардан бири сифатида талқин этиш мумкин.
Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий бошқариш ялпи ҳудудий маҳсулот рационал
таркиби, маҳсулот рақобатбардошлиги, мамлакат ҳудудларининг тармоқ
тузилмасида ижобий ўсишни таъминловчи иқтисодий ўсиш индикаторлари
мажмуи ва муносабати сифатида тасвирланади.

Фикримизча,

«Ҳудудлар

ижтимоий-иқтисодий

ривожланишини

бошқариш» атамасига қуйидаги таърифни бериш мумкин: ҳудудлар ижтимоий–
иқтисодий ривожланишини бошқариш – бу тўғри ижтимоий-иқтисодий
стратегия ишлаб чиқиш ва уни ҳаётга татбиқ этиш билан боғлиқ мақсад ва
вазифаларни амалга оширишга йўналтирилган, шунингдек, барча жабҳаларда
марказлашмаган тизим ва ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти
тамойилларига

мувофиқ

иш

юритувчи

бошқарув

ташкилотларини

шакллантиришга қаратилган фаолият йўналиши ҳисобланади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Гутман Г.В., Мироедов А.А., Федин С.В. Управление региональной

экономикой. М. Финансы и статистика. 2002. С. 20.

2.

Родионова И.А. Региональная экономика. М.: Экзамен, 2003. С. 9.

3.

Ахмедов

Т.М.

Регулирование

территориальной

организации

производительных сил и комплексного развития регионов Узбекистана.
Ташкент: Фан, 1992. С. 8.

4.

Сергеев М., Пыхова И., Деменов А. Региональная экономика и

закономерности ее развития. М., 1985. С. 10.

5.

Расулов Д. Стабилизация или экономической рост. //«Экономический

вестник, РУз», № 2, 1998.

6.

Каримов И.А. Узбекистан по пути углубления экономических реформ.

Т.: Узбекистан, 1995, с.82.

7.

Киллен К. Вопросы управления. М.: Экономика, 1991, с.40

8.

Зайнутдинов Ш.Н. идр. Основы менеджмента. Т.: Ўқитувчи, 1996.

9.

Под организацией понимается группа людей, деятельность которых

сознательно координируется для достижения целей в области производства,
обслуживания и услуг. (См. М.Мескон и др. Основы менеджмента. М: Дело,
2002, с.31-32). Такой же подход к пониманию организации можно проследить в
книге известного английского ученого в области управления К. Киллена. (СМ.
К. Киллен. Вопросы управления. М.: Экономика, 1991, с.40).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

10.

Низамов А.Б. Экономический рост и управление региональной

экономикой в условиях рынка. Ташкент.: Turon-Iqbol, 2006, с.26.

11.

Коробова О.В. и др.

Региональная экономика: реструктуризация

системы управления развитием региона / Под науч. ред. проф. Б. И.
Герасимова. Тамбов: Изд-во Тамб. гос. техн. ун-та, 2002. с.3.

12.

Абдурахманов К.Х. и др. Региональная экономика и управление.

Учебник. / под.ред.акад.С.С.Гулямова.-Т.: Изд-во «Fan va texnologiya», 2007 г.-
с.592.

Библиографические ссылки

Гутман Г.В., Мироедов А.А., Федин С.В. Управление региональной экономикой. М. Финансы и статистика. 2002. С. 20.

Родионова И.А. Региональная экономика. М.: Экзамен, 2003. С. 9.

Ахмедов Т.М. Регулирование территориальной организации производительных сил и комплексного развития регионов Узбекистана. Ташкент: Фан, 1992. С. 8.

Сергеев М., Пыхова И., Дсмснов А. Региональная экономика и закономерности ее развития. М., 1985. С. 10.

Расулов Д. Стабилизация или экономической рост. //«Экономический вестник, РУз», № 2, 1998.

Каримов И.А. Узбекистан по пути углубления экономических реформ. Т.: Узбекистан, 1995, с.82.

Киллен К. Вопросы управления. М.: Экономика, 1991, с.40

Зайнутдинов Ш.Н. идр. Основы менеджмента. Т.: Укитувчи, 1996.

Под организацией понимается группа людей, деятельность которых сознательно координируется для достижения целей в области производства, обслуживания и услуг. (См. М.Мескон и др. Основы менеджмента. М: Дело, 2002, с.31-32). Такой же подход к пониманию организации можно проследить в книге известного английского ученого в области управления К. Киллена. (СМ. К. Киллен. Вопросы управления. М.: Экономика, 1991, с.40).

Низамов А.Б. Экономический рост и управление региональной экономикой в условиях рынка. Ташкент.: Turon-Iqbol, 2006, с.26.

Коробова О.В. и др. Региональная экономика: реструктуризация системы управления развитием региона / Под науч. ред. проф. Б. И. Герасимова. Тамбов: Изд-во Тамб. гос. техн, ун-та, 2002. с.З.

Абдурахманов К.Х. и др. Региональная экономика и управление. Учебник. / под.рсд.акад.С.С.Гулямова.-Т.: Изд-во «Fan va tcxnologiya», 2007 г.-с.592.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов