Ўзбекистон ҳудудлари ва қашқадарё вилоятининг ижтимоий-иқтисодий сaлоҳияти

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
195-202
15
3
Поделиться
Тавакалов, Ж. (2012). Ўзбекистон ҳудудлари ва қашқадарё вилоятининг ижтимоий-иқтисодий сaлоҳияти. Экономика и инновационные технологии, (2), 195–202. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7930
Ж Тавакалов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

стажер-исследователь-исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

«Бундaй тaъсир, – деб ѐзадилар Президентимиз ўз асарларида, – aввaлaмбoр, умумaн дунѐ бoзoридaги тaлaб вa нaрxлaрнинг кeскин тушиб кeтишидa вa тaбиийки, мaмлaкaтимиз экспoрт қилaдигaн мaҳсулoтлaрнинг муҳим турлaригa нисбaтaн ҳaмдa экспoртгa йўнaлтирилгaн eтaкчи тaрмoқлaр вa улaр билaн бoғлиқ турдoш кoрxoнaлaр фaoлиятидa нaмoѐн бўлмoқдa. Бу эсa, ўз нaвбaтидa, бутун иқтисoдиѐтимизнинг мутaнoсиб вa сaмaрaли ривoжлaнишигa сaлбий тaъсир кўрсaтмoқдa, кўздa тутилгaн лoйиҳaлaрни aмaлгa oшириш, ўз oлдимизгa қўйгaн мaқсaдлaргa эришиш йўлидa кўплaб муaммoлaрни туғдирмoқдa.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

1

Ж.Т. Тавакалов,

стажѐр-тадқиқотчи-изланувчи, ТДИУ

ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДЛАРИ ВА ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИНИНГ

ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ СAЛОҲИЯТИ

«Бундaй тaъсир, – деб ѐзадилар Президентимиз ўз асарларида, –

aввaлaмбoр, умумaн дунѐ бoзoридaги тaлaб вa нaрxлaрнинг кeскин тушиб
кeтишидa вa тaбиийки, мaмлaкaтимиз экспoрт қилaдигaн мaҳсулoтлaрнинг
муҳим турлaригa нисбaтaн ҳaмдa экспoртгa йўнaлтирилгaн eтaкчи тaрмoқлaр вa
улaр билaн бoғлиқ турдoш кoрxoнaлaр фaoлиятидa нaмoѐн бўлмoқдa. Бу эсa, ўз
нaвбaтидa, бутун иқтисoдиѐтимизнинг мутaнoсиб вa сaмaрaли ривoжлaнишигa
сaлбий тaъсир кўрсaтмoқдa, кўздa тутилгaн лoйиҳaлaрни aмaлгa oшириш, ўз
oлдимизгa қўйгaн мaқсaдлaргa эришиш йўлидa кўплaб муaммoлaрни
туғдирмoқдa. Мухтасар айтганда, 2008 йил биз учун, биринчи навбатда
мамлакатимиз меҳнаткашлари учун ғоят мураккаб ва оғир бўлди. Лекин юзага
келган барча муаммо ва қийинчиликларга қарамай, халқимизнинг фидокорона
меҳнати

ва

амалга

оширилган

тадбирлар

эвазига

2008

йилда

иқтисодиѐтимизнинг нафақат барқарор фаолият кўрсатишига, балки унинг
юқори ўсиш суръатларини изчил таъминлашга эришдик»

1

.

Ҳудудлар иқтисодиѐти ва ижтимоий соҳа объектларини ривожлантиришда

давлатнинг тўғридан-тўғри иштирок этиши манзилли тартибга солиш
йўлларидан бири сифатида намоѐн бўлади. Бунга мисол сифатида
мамлакатимиз эга бўлган инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга
оширишни келтириш мумкин.

Ҳудудий ривожланишни давлат томонидан тартибга солишнинг асосий

иқтисодий механизими бюджет тизими ҳисобланади. Бюджетлар қонуний
меъѐрлар асосида қабул қилинади ва ишлатилади. Ҳудудий ривожланишнинг
макроиқтисодий регуляторлари давлатнинг солиқ, кредит, инвестицион, нарх,
ижтимоий ва бошқа сиѐсатларнинг ҳудудлар бўйича дифференциациялашган
параметрлари сифатида намоѐн бўлади.

Шундай қилиб, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланишини давлат

томонидан тартибга солиш давлат макроиқтисодий сиѐсатининг муҳим
таркибий қисми ҳисобланади.

Ҳудудий ривожланишни ўрганишга охирги ўн йилликлар нисабатан

камроқ эътибор берилган. Биз мавжуд ҳудудий ривожланишни минтақаларнинг
иқтисодий ривожланишини давлат томонидан тартибга солишнинг амалий
масалаларини ҳал этишда фойдаланиш имконияти нуқтаи назарида таҳлил
этишга ҳаракат қилдик.

Ҳудудий сиѐсат ҳудудларнинг иқтисодий ривожланишини давлат

томонидан тартибга солиш йўналишларини шакллантиради. Бироқ фақатгина
уларни ўрганиш билан чегараланиб қолиш тўғри эмас, чунки уларнинг
аксарияти минтақаларнинг иқтисодий ўсиши назарияларига асосланган.

1

Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари

ва чоралари. – Т.: Ўзбекистон, 2009, 15-б.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

2

Ҳудудий ривожланишни шакллантиришда икки хил асосий ѐндашув

мавжуд. Биринчиси – ҳудудларга иқтисодий ўсиш моделларини қўллаш.
Бундай моделлар мамлакат иқтисодиѐтининг ўсишини тушунтириб бериш учун
ишлаб чиқарилган моделларга ўхшатиш мумкин (development economics).
Иккичиси эса – алоҳида корхона ва фирмаларнинг ҳатти-харакатларини таҳлил
этишга асосланган, чунки минтақаларнинг иқтисодий ривожланишини,
авваламбор, уларнинг фаолиятигина белгилаб беради. Компаниялар ўз
фаолиятини бирор-бир у ѐки бу ҳудудда олиб бориши сабаблари жойлаштириш
ѐндошувлари орқали кўриб чиқилади.

Маълумки, 2008 йилда мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотларни

чуқурлаштиришнинг энг устувор йўналишлари белгилаб берилган эди. Ушбу
устувор йўналишлардан келиб чиқувчи вазифаларни амалга оширишда
салмоқли натижа ва сезиларли ўзгаришлар қўлга киритилди: иқтисодиѐтининг
юқори барқарор суръатлар билан ўсиши ва макроиқтисодий мутаносиблиги
таъминланди, ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш ва модернизация қилиш,
техник ва технологик янгилаш ишлари давом эттирилди. Жумладан, 2008 йилда
ялпи ички мaҳсулoтнинг ўсиш суръaтлaри 9 фoизни ташкил этган бўлса, 2011
йилга келиб, бу кўрсаткич 8,3 фоизни ташкил этди. (1-расм).

108,3

108,5

108,1

109,0

109,5

107,3

107,0

105,5

106,0

106,5

107,0

107,5

108,0

108,5

109,0

109,5

110,0

2005

2006

2007

2008

2009

2010

2011

ЯИМ

1-расм. Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) йиллар давомида

ўсиш динамикаси (% ).

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси.

Шунингдек, йиллар давомида республикада эришилган иқтисодий ўсишнинг

юқори суръатлари барча ҳудудлар учун тегишлидир. Агар Ўзбекистон бўйича
ЯИМнинг ўсиши 2008 йилда 109,0 % бўлган бўлса, 2011 йилда бу кўрсаткич 108,3
% ни ташкил этган, бу кўрсаткичдан юқори даражада ялпи ҳудудий маҳсулот
(ЯҲМ)нинг ўсиши Тошкент шаҳар, Андижон вилояти, Наманган вилояти, Навоий
вилояти ҳамда Қашқадарѐ вилоятларида қайд қилинган. Иқтисодий ўсишнинг
етарлича юқори суръатлари аксарият ҳолларда бу ҳудудларда саноат ва хизмат
кўрсатиш соҳаларининг динамик тарзда ривожланиши билан боғлиқ.

Мамлакатимизда ЯИМнинг ўсишида иқтисодиѐт тармоқларида яратилган

қўшимча қийматлар асосий омил ҳисобланади. Ўтган 2010 йилда саноатнинг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

3

ЯИМнинг ўсишига қўшган ҳиссаси 1,2 %, қишлоқ хўжалиги 1,0 %, қурилиш
1,2 %, хизматлар соҳаси 2,0 %, чакана савдо эса 3,1 %ни ташкил этган.

Ушбу таҳлилга кўра, 2010 йилда ЯИМнинг ўсишида энг катта улуш

хизматлар ва чакана савдо соҳаларига тўғри келди, бунда хизматлар ва чакана
савдо соҳаларининг ҳиссалари ўсиш йўналишига эга бўлса, қурилиш
соҳасининг улуши камаймоқда.

1-жадвал

Ўзбекистон ҳудудлари ЯИМ даги салмоғининг ўзгариш динамикаси, %

Ҳудудлар

2000

йил

2005

йил

2006

йил

2007

йил

2008

йил

2009

йил

2010

йил

Қорақалпоғистон
Республикаси

2,8

2,8

2,7

2,7

2,7

2,6

2,2

Андижон

8,2

6,9

6,8

6,7

6,9

6,7

6,0

Бухоро

6,4

6,2

5,8

5,7

5,6

5,4

5,5

Жиззах

3,0

3,0

3,0

2,6

2,7

2,5

2,2

Қашқадарѐ

6,4

7,8

7,9

7,7

7,7

7,8

7,9

Навоий

4,0

5,6

6,1

6,4

5,8

5,4

5,3

Наманган

5,3

4,0

3,8

3,6

3,9

3,9

3,9

Самарқанд

7,7

6,6

6,6

6,2

6,5

6,4

6,2

Сурхондарѐ

5,1

4,4

4,4

3,8

3,7

3,5

3,6

Сирдарѐ

2,1

1,9

1,8

1,7

1,7

1,7

1,6

Тошкент вилояти

9,9

9,6

9,9

11,1

9,4

9,2

9,0

Фарғона

10,2

7,9

7,7

8,0

7,7

7,5

6,6

Хоразм

4,5

3,7

3,6

3,5

3,4

3,2

3,1

Тошкент ш.

13,5

14,3

13,2

15,4

16,9

17,7

15,9

ЯҲМнинг
тақсимланмаган
қисми

10,9

15,3

16,7

14,9

15,5

16,6

21,0

Ўзбекистон
Республикаси

100,0

100,0 100,0 100,0 100,0 100,0 100,0


Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси.

Ялпи ички маҳсулот яратишда мамлакатимиз ҳудудлари муҳим роль

ўйнайди. 2000-2010 йилларда ишлаб чиқарилган ЯИМда ҳудудлар салмоғи
доимий ўзгариб туриши кузатилмоқда. Кейинги 2 йил давомида
Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарѐ,
Наманган, Самарқанд, Сирдарѐ, Хоразм вилоятларининг ЯИМдаги салмоғида
муайян ўзгаришлар юз берган. Бу ўзгаришлар саноати ривожланган Тошкент,
Фарғона, Навоий вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг ЯИМдаги салмоғи ўсиши
билан изоҳланади. Алоҳида таъкидлаш жоизки, ушбу минтақаларда ЯИМ
салмоғи бошқа вилоятларга нисбатан анча юқори суръатларда ўсиш кузатилди
(1-жадвал).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

4

Тошкент шаҳрининг 2010 йилда ЯИМдаги салмоғи 15,9 фоизга тенг

бўлган. Бу кўрсаткич 2009 йилга нисбатан 1,8 фоизга камдир. Тошкент
вилоятининг ҳам ЯИМдаги салмоғи 2010 йилда 2009 йилга нисбатан 0,2 фоизга
камайган ва 9,0 фоизни ташкил этади. Ушбу ҳолатлар ЯИМ таркибида бошқа
ҳудудларнинг улушлари ўсиши ҳисобига юз берган.

Таҳлилларга кўра, барча ҳудудларда аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий

маҳсулот (ЯҲМ) ишлаб чиқариш кўпайган. Бу ҳудудларда саноат
маҳсулотлари, халқ истеъмоли товарлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш бирмунча ошиши ҳисобига юз бермоқда.

Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари индекси 2009

йилда 2008 йилга нисбатан Андижон (1,367 дан 1,398 гача), Қашқадарѐ (1,389
дан 1,567 гача), Наманган (0,228 дан 0,237 гача), Самарқанд (0,353 дан 0,366
гача), Сирдарѐ (0,409 дан 0,437 гача) вилоятларида ва Тошкент шаҳрида (1,832
дан 1,961 гача) ошди. Қолган ҳудудларда бу кўрсаткич камайган

2

.

Республикада аҳоли жон бошига саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш

бўйича энг юқори кўрсаткич Навоий вилоятига (3,684) тўғри келди, бу
кўрсаткич республика бўйича ўртача кўрсаткичдан 4 марта, Қорақалпоғистон
Республикасидаги (0,212) кўрсаткичдан 17,4 марта юқори бўлди.

Истеъмол товарларини ишлаб чиқариш бўйича барча ҳудудлар 2009 йилда

юқори кўрсаткичларга эга бўлган. Республика бўйича истеъмол товарлари
ишлаб чиқаришнинг ўсиши 13,9 %ни ташкил этди. Самарқанд (18,1%),
Андижон (23,7%) вилоятларида бу кўрсаткич республика бўйича ўртача
кўрсаткичдан юқори бўлди. Ушбу ҳудудларда истеъмол товарларини ишлаб
чиқаришнинг юқори суръатларига янги рақобатбардош маҳсулот ва истеъмол
товарларини ишлаб чиқариш саноатида корхоналарни модернизация қилиш,
замонавий ускуналарни ўрнатиш ва янги технологияларни кўллаш натижасида
эришилган.

Республиканинг 14 та ҳудудидан 8 тасида аҳоли жон бошига ишлаб

чиқарилаѐтган истеъмол товарлари индекси ошган. Улар қаторига Андижон
(3,183 дан 3,196 га), Самарқанд (0,833 дан 0,903 га), Хоразм (0,368 дан 0,426
гача) вилоятлари ва Тошкент шаҳри (2,406 дан 2,743 га) киради.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда 2009 йилда мамлакат

бўйича ўсиш суръатлари 105,7 %ни ташкил этган. Тошкент (109,8%), Навоий
(107,1%), Фарғона (106,8%), Хоразм (106,1%), Сурхондарѐ (105,9%)
вилоятларида бу кўрсаткич республика кўрсаткичидан юқори бўлган. Бу
кўрсаткичларга ушбу вилоятлар пахта ва дон экинларини катта ҳажмларда
ишлаб чиқариш ҳисобига эришган.

Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг 2010 йил январь-

сентябрь ойларидаги якуний кўрсаткичлари таҳлили, республика ҳудудлари
ривожланишининг 2009 йилдаги йўналишлари ва ишлаб чиқаришнинг ўсиш
суръатлари 2010 йилда ҳам сақланиб қолганини кўрсатади

3

. Бу мамлакатимизда

2

Ўзбекистон иқтисодиѐти. Ахборот ва таҳлилий шарқ, 2010 й. Иқтисодий тадқиқотлар маркази.

www.uzbearingpoint.com.

3

Об итогах социально-экономического развития Республики Узбекистан в январе-декабре 2010 года. /Народное

слово, 26.10.2010 г.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

5

амалга оширилаѐтган ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари
ва вазифалари оғишмай бажарилаѐтганлигидан далолат беради. Шу билан бир
вақтда мамлакат иқтисодиѐтининг ўсиш суръатлари, аввало ишлаб
чиқаришнинг узлуксиз ривожланишига боғлиқ. Бу макроиқтисодий
барқарорликни таъминлашнинг муҳим омили сифатида қаралади.

Тадқиқот объекти Қашқадарѐ вилояти бўлганлиги сабабли вилоятда амалга

оширилаѐтган иқтисодий ислоҳотлар натижаларини таҳлили орқали ушбу вилоят
ижтимоий-иқтисодий ривожланиш натижалари билан танишамиз ва ривожланишга
тўсиқ бўлаѐтган муаммоларни аниқлаймиз ҳамда уларни бартараф этишга қаратилган
таклиф ва тавсиялар берамиз.

2008-2010 йилларда аҳоли турмуш даражасини ошириш стратегияси

асосида ҳудудларни комплекс тарзда ривожлантириш: стратегия шуни назарда
тутадики, иқтисодий ўсиш мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олиши, уларнинг
иқтисодий тараққиѐти ҳамда аҳоли турмушнинг яхшиланиши даражасида мавжуд
фарқни камайтириши керак. Шу мақсадда ҳукуматимиз Ҳудудларни комплекс тарзда
ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиб, давлат органлари билан биргаликда
жойларда унинг амалга оширилишини таъмин этади. Бу дастур саноатнинг қазиб
олиш ва қайта ишлаш ҳудудларини ривожлантиришни, шунингдек, маҳаллий
минерал қишлоқ хўжалиги хомашѐларини, шунингдек, рекреацион ресурс ва
табиий-иқлим шароитларини имкон қадар назарда тутади. Кўрсатилган дастурлар янги
ишчи ўрни яратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳудудий дастурига яқин
боғланган бўлади.

Минтақалараро фарқнинг шаклланишида Навоий вилояти ва Тошкент шаҳри

энг

катта

таъсир

кўрсатяпти.

Ҳудудларнинг

ижтимоий-иқтисодий

ривожланишида юзага келган муаммо ва номутаносибликларни ҳисобга олган
ҳолда, 2008 йилда Ҳукумат томонидан 2008-2010 йилларда Ўзбекистон
минтақаларини ривожлантиришнинг мақсадли дастури қабул қилинди.
Фикримизча мазкур дастурдан келиб чиқиб Ўзбекистон ҳудудларини
ривожлантириш учун қуйидаги вазифаларни амалга ошириш лозим:

табиий-иқтисодий имкониятдан комплекс ҳамда самарали фойдаланишни

таъминлаш;

кичик бизнес, касаначилик ва бозор инфратузилмаси асосида бандликни

ошириш;

тўғридан-тўғри хориж инвестицияларини кенг жалб этиш;

шаҳар ҳамда қишлоқларда юқори технологик ишлаб чиқаришни яратиш;

қишлоқ жойларига алоҳида эътибор қаратган ҳолда мақсадли ижтимоий

дастурлар ҳамда лойиҳалар пакетини амалга ошириш;

маҳаллий ҳукумат органларининг молиявий базасини мустаҳкамлаш,

аҳолини турар жой билан таъминлаш ва шаҳарлар барпо этиш тизимини
такомиллаштириш;

ҳудудларда

маҳаллий

хомашѐлардан

фойдаланиш

ва

чиқитсиз

технологияли инновацияларни татбиқ этиш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи кичик корхоналарни

кўпайтириш.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

6

Ўзбекистон Республикаси таркибидаги Қашқадарѐ вилояти 1924 йилда ташкил

этилган бўлиб, майдони 28, 6 минг км

2

ни ташкил этилади. Аҳолиси 2615,5 минг киши.

Таркибида 13 та туман, 464 та маҳалла фуқаролар йиғини, 148 та қишлоқ фуқаролар
йиғини, 1064 та қишлоқлар бор (2010 йил). Қашқадарѐ вилояти мамлакатимизнинг энг
бой тарихга, ривожланган маданиятга, серҳосил заминга эга қадимий ўлкаларидан
биридир. Қашқадарѐ вилояти саноатининг асосий тармоғини ѐқилғи, қурилиш
материаллари, енгил, озиқ-овқат, ун-ѐрма ташкил этиб, қишлоқ хўжалигининг асосий
тармоғини эса пахтачилик, ғаллачилик, боғдорчилик ва узумчилик, гўшт-сут
чорвачилиги, қўйчилик, ипакчилик ташкил этади.

2-жадвал

Қашқадарё вилояти ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг

асосий кўрсаткичлари

Кўрсаткичлар

2000 й.

2005 й.

2010 й.

ЯҲМ (млрд. сўм)

235,9

1326,4

4865,1

Санoат маҳсулoти (млрд. сўм)

159,8

1436,3

3958,8

Қишлoқ xўжалиги маҳсулoти (млрд. сўм)

101,5

558,3

1329,8

Чет эл инвестицияси (млрд. сўм)

39

54

508,7

Чакана тoвар айланмаси, oвқатланиш
кoрxoналарини қўшган ҳoлда (млрд. сўм)

105,6

365,8

1316,5

Аҳoлига пуллик xизмат кўрсатиш ҳажми
(млрд. сўм)

12,7

69,3

377,1

Аҳoли сoни

2216

2424

2616

Иқтисoдиѐтда банд бўлганлар (млрд. сўм)

725,0

821,7

974

Қурилиш ишлари (млрд. сўм)

34,2

153,2

679,5

Экспoрт (млн. АҚШ. дoлл.)

116,8

246,1

337,6

Импoрт (млн. АҚШ. дoлл.)

232,1

56,6

94,4

Манба: Ўзбекистон иқтисодиѐти. Ахборот ва таҳлилий шарқ, 2010 й. Иқтисодий

тадқиқотлар маркази. www.uzbearingpoint.com.


Вилоят ялпи ҳудудий маҳсулоти 2000 йилда 235,9 млрд. сўмни ташкил

этган бўлса 2010 йилга келиб эса бу кўрсаткич 4865,1 млрд.сўмга тенг бўлди
ѐки 4629,2 млрд.сўмга ортган. Шунингдек, саноат маҳсулотлари 159,8
млрд.сўмдан 3958,8 млрд.сўмга ѐки 3799 млрд.сўмга, қишлоқ хўжалиги
маҳсулоти 101,5 млрд.сўмдан 1329,8 млрд.сўмга ѐки 1228,3 млрд.сўмга, аҳолига
пуллик хизматлар кўрсатиш ҳажми 12,7 млрд.сўмдан 377,1 млрд.сўмга ѐки
364,4 млрд.сўмга, экспорт 116,8 млрд.сўмдан 337,6 млрд.сўмга ѐки 220,8
млрд.сўмга ортганлигини кўришимиз мумкин.

Шу билан бирга вилоятда корхона ва ташкилотлар томонидан иморт

ўрнини босувчи юқори сифатли маҳсулот ва хизматлар ишлаб чиқариш кенг
йўлга қўйилган. Натижада импорт 232,1 млрд.сўмдан 94,4 млрд.сўмга камайган,
бу эса маҳаллийлаштириш дастурида белгиланган чора-тадбирлар вилоятда
тўлиқ амалга оширилаѐтганлигидан далолат беради (2-жадвал).

Таҳлилларга кўра, ҳудудда ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) ишлаб

чиқариш кўпайган. Бу ҳудудларда саноат маҳсулотлари, халқ истеъмоли


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

7

товарлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, хизматлар
кўрсатиш бирмунча ошиши ҳисобига юз бермоқда.

Қашқадарѐ вилоятида ҳам 2008-2010 йилларда демографик вазиятни ҳисобга олган

ҳолда, шунингдек, мамлакатда қабул қилинган инқирозга қарши чоралар дастури асосида
меҳнат ресурсларидан фойдаланиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилган. Белгиланган
режаларга мувофиқ вилоятда 2008 йилда 59191 та, 2009 йилда 85734 та, 2010 йилда эса
72122 та янги иш ўринлари ташкил этилди.

Янги иш ўринлари янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш, мавжуд

саноат корхоналарини реконструкция қилиш (2008 йилда -7494 та, 2009 йилда – 7116 та,
2010 йилда – 4685 та), кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик (тегишли равишда – 31682
та; 24014 та; 20820 та), шунингдек, касаначилик (тегишли равишда – 7286 та; 6374 та;
5253 та)ни ривожлантириш ҳисобига ташкил этилган.

Янги иш ўринларининг аксарияти кичик бизнес ва хусусий тадбикорлик соҳасига

тўғри келади. Бу янги кичик корхоналар ва микрофирмалар ташкил этиш, фермер
хўжаликларини ривожлантириш, бозор инфратузилмасини ривожлантириш ҳисобига
амалга оширилмоқда.

Қашқадарѐ вилоятида меҳнат ресурсларини бошқаришни такомиллаштиришда

аҳолини иш билан таъминлаш ҳудудий дастурларини илмий асослаган ҳолда ишлаб
чиқиш ҳамда унинг тўлиқ ижро этилишини таъминлаш алоҳида аҳамиятга эга.

Мазкур дастурларни тайѐрлаш ҳар бир туман ва шаҳарда аҳолининг иш билан

бандлиги ҳолатини чуқур таҳлил қилишдан бошланади. Бунда ҳудуддаги демографик
вазият, меҳнат ресурслари баланси, ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг жорий ва
истиқболли режалари тўлиқ ҳисобга олиниши керак. Шундан сўнг туман ва
шаҳарлардаги иш билан бандликка кўмаклашувчи марказлар иш кучи ҳамда унга
талабни баҳолашлари керак бўлади. Бу меҳнат бозорида кутилаѐтган вазиятни прогноз
қилиш имконини беради. Аҳолини иш билан таъминлаш ҳудудий дастури ижроси қайси
муддатга мўлжалланганидан келиб чиққан ҳолда иш кучи талаби билан унинг таклифи
ўртасидаги фарққа мос равишда янги иш жойлари яратиш чора-тадбирлари белгиланади.

Аҳолини иш билан таъминлаш ҳудудий дастури ижросини таъминлаш молиявий

манбаларини аниқлаш ҳам жуда муҳимдир. Бу давлат бюджети ва маҳаллий бюджетлар,
бюджетдан ташқари, иш билан бандликка кўмаклашувчи марказлар, иш билан бандликка
кўмаклашиш жамғармаси, тижорат банклари, корхона, ташкилот ва муассасалар, аҳоли
маблағлари, инвестициялар, шу жумладан хориж инвестициялари бўлиши мумкин.

Худудий дастур лойиҳаси туман (шаҳар) меҳнат бўлимлари томонидан ўз

ҳокимликлари билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилгандан сўнг вилоят Меҳнат ва
аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармасига тақдим этилади. Бош бошқарма,
ўз навбатида, вилоят ҳокимлиги билан келишган ҳолда ҳар бир туман (шаҳар)нинг
аҳолини иш билан таъминлаш дастурини тасдиқлайди. Ҳудудий дастурлар эса Меҳнат ва
аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишилган ҳолда вилоят
ҳокимлиги томонидан тасдиқланади. Аҳолини иш билан таъминлаш ҳудудий дастурлари
ижросини назорат қилиш ҳокимликлар ва меҳнат органлари зиммасидадир.

Вилоятда меҳнат ресурсларини бошқаришни такомиллаштиришда меҳнат

органлари олдида муҳим вазифалар туради. Улар меҳнат бозорида фаол иш олиб бориш
аҳолининг иш билан бандлиги даражасини ошириш учун барча имкониятларни ишга
солишлари керак. Қашқадарѐ вилояти шароитларида ҳам бу кичик бизнес ва хусусий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

8

тадбиркорлик, касаначилик, сервис ва хизмат соҳасини ривожлантиришдир.
Тадбиркорларга ўз бизнесларини йўлга қўйишда молиявий ѐрдам кўрсатиш, оилавий
тадбиркорлик ва ўз-ўзини иш билан таъминлашни рағбатлантириш жуда муҳимдир.

Вилоят меҳнат ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш аҳолининг иш билан

бандлиги даражасини оширишга хизмат қилади. Бу эса мамлакатда изчил амалга
оширилаѐтган кучли ижтимоий сиѐсатнинг энг устувор йўналишидир.

Фикримиз вилоятда аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиѐсати

қуйидаги асосий тадбирларга асосланиши зарур:

- меҳнатни эркин танлаш ҳуқуқини амалга оширишда барча фуқароларнинг тенг

имкониятларини таъминлаш;

- кишиларнинг меҳнат ва тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва

рағбатлантириш, уларда меҳнат қилиш ва ҳаѐт кечиришда муносиб шароитни
таъминловчи унумли ва ижодий меҳнат қобилиятларини ривожлантиришга
кўмаклашиш;

- меҳнатнинг ихтиѐрийлиги;
- иш билан таъминлаш соҳасида ижтимоий кафолат бериш ва аҳолини

ишсизликдан ҳимоя қилишни таъминлаш;

- ижтимоий ҳимояга ўта муҳтож ва иш топишда қийналаѐтган фуқаролар учун

мавжуд иш жойларини сақлаб қолаѐтган ҳамда янги иш жойларини яратган иш
берувчиларни рағбатлантириш;

- меҳнат бозори инфратузилмаси органлари фаолиятини такомиллаштириш ва

ҳоказолар.

Юқорида қайд этилган тадбирларнинг амалга оширилиши вилоят иқтисодиѐтининг

ижтимоий-иқтисодий ривожланишини жадаллаштириш ва иқтисодий барқарорликни
таъминлаш, шу билан бирга вилоятда янги иш ўринларини ташкил этиш, аҳолининг,
айниқса ѐшларнинг иш билан бандлигини таъминлаш ҳамда оилаларнинг даромадлари
ва фаровонлигини оширишга ҳизмат қилади.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов