Экономический анализ изменения уровня жизни населения Республики Узбекистан

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
436-443
59
7
Поделиться
Исматов, Р., Набиев, Б., & Одилжанов, Ш. (2016). Экономический анализ изменения уровня жизни населения Республики Узбекистан. Экономика и инновационные технологии, (6), 436–443. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9079
Р Исматов, Наманганский инженерно-технологический институт

к.э.н., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье изложены уровень жизни населения в Республики Узбекистан, показатели и его типы. А также анализ текущего состояния уровня жизни населения и даны предложены для повышения уровня жизни в стране.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Р. Исматов ифн., доц.,

Б. Набиев, Ш. Одилжанов,

НамМПИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АҲОЛИСИНИ ТУРМУШ ДАРАЖАСИ

ЎЗГАРИШИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛИ

В статье изложены уровень жизни населения в Республики Узбекистан,

показатели и его типы. А также анализ текущего состояния уровня жизни
населения и даны предложены для повышения уровня жизни в стране.

The article describes the standard of living in the Republic of Uzbekistan,

figures and types their. As well as the analysis of the current state of the standard of
living and gives proposes for the improvement of living standards in the country.

Калитли

сўзлар:

турмуш

даражаси,

аҳоли

даромадлари,

дифференциациялаш, истеъмол бюджети, яшаш минимуми, истеъмол савати.

Аҳолининг фаровонлик даражасини ифодалаш учун «турмуш даражаси»,

«халқ фаровонлиги», «турмуш фаолияти хавфсизлиги», «турмуш тарзи»,
«меҳнат фаолияти сифати», «турмуш сифати» каби турли хил тушунчалар
қўлланилади. Баъзан турли атамалар бир мазмунни англатса, бошқа ҳолларда
улар ўртасидаги фарқ муайян характер касб этади, мазмуни сезиларли даражада
фарқ қилади. Шу билан бирга, мазкур тушунчаларнинг ўзаро боғликлигини
қайд этиш лозим.

Ўзбекистонда аҳолининг моддий, маънавий, ижтимоий эхтиёжлари

қондирилиш даражасини ифодалайдиган «турмуш даражаси» атамаси кенгроқ
қўлланилади. Бундай тавсиф кўпроқ турмуш даражаси статистикасини
характерлайди. Шу билан бирга турмуш даражаси

-

кўплаб омиллар йиғиндиси

таъсирида бўлган ўзгарувчан жараёндир. Турмуш даражаси биринчидан,
мунтазам ўзгариб турадиган турли неъматларга бўлган эҳтиёжларнинг таркиби
ва даражаси билан, иккинчи томондан, эхгиёжни қондириш имкониятлари,
товарлар

ва

хизматлар

бозоридаги

ҳолат,

аҳоли

даромадлари,

меҳнаткашларнинг иш хақи билан белгиланади. Шуни алоҳида таъкидлаш
лозимки, иш ҳақи микдори ҳам, турмуш даражаси ҳам ишлаб чиқариш ва
хизмат кўрсатиш соҳалари самарадорлигининг кўлами, илмий-техник тараққиёт
даражаси, аҳолининг маданий-маърифий савияси ва таркиби, миллий
хусусиятлар, барчаси албатта сиёсий ҳокимиятга боғлиқдир.

Ўтган асрнинг 70-80 - йилларида «турмуш тарзи» тушунчаси кенг

қўлланилган. Бунда ҳаёт фаолиятининг сифат кўрсаткичлари «турмуш тарзи»,
миқдор кўрсаткичлари эса «турмуш даражаси» билан ифодаланган[1].
Шунингдек, аҳолининг турмуш даражасини характерловчи бошқа атамалар ва
тушунчалар мавжуд. Турмуш даражасининг энг муфассал талқини қуйидагича:
“Турмуш даражаси — бу, жисмоний, маънавий ва ижтимоий эҳтиёжларнинг
ривожланиш даражаси, қондирилганлик миқёси ва уларни қониқтириш учун
яратилган имкониятларни акс эттирувчи комплекс ижтимоий-иқтисодий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

категориядир”[2].

Бундай талқин турмуш даражасининг сифат ва миқдор

кўрсаткичларини янада тўлиқроқ ифодалашга имкон яратади.

Турмуш даражаси инсон ҳаёт фаолиятининг маълум бир қирраси

тўғрисида тасаввур берадиган кўрсаткичлар тизими билан белгиланади.
Турмуш даражаси тўғрисида батафсил маълумот олиш учун аҳоли даромадлари
ва эхтиёжлари, истеъмол даражаси ва таркиби, уй-жой, мол-мулк, маданий-
маиший буюмлар ва бошқалар билан таъминланганлик даражасини чуқур
ўрганиш лозим.

Турмуш даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар турли-туман бўлиб,

турмуш даражаси концепцияси билан узвий боғлиқ. Умуман олганда, турмуш
даражаси кўрсаткнчлари умумий ва хусусий турларга ажратилади[1](1-расм).

1-расм. Аҳоли турмуш даражаси кўрсаткнчлари

Манба: Муаллифлар ишланмаси.

Умумий кўрсаткичлар жамият ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг

умумий даражасини ифодалайди.

Хусусий кўрсаткичлар ижтимоий тараққиёт билан боғлиқ, аммо аҳоли

(меҳнаткашлар)нинг маълум гуруҳлари, ҳудуд ва бошқалар бўйича
аниқлаштирилган.

Иқтисодий кўрсаткичлар

инсон ва жамият ҳаётининг иқгисодий

жиҳатларини,

эхтиёжни

қондиришнинг

иқтисодий

имкониятларини

ифодалайди. Жамият иқгисодий тараққиёти ва ҳар бир инсоннинг фаровонлиги
(номинал ва ҳақиқий даромадлар, иш билан бандлик ва бошқалар) даражасини
акс эттирувчи кўрсаткичлар иқтисодий кўрсаткичлар сирасига киритилади. Бу
кўрсаткичлар ишчи кучини (аҳолини) такрор ишлаб чиқариш билан узвий
боғлиқ бўлиб, унинг иқтисодий асосларини очиб беради. Бу, айниқса, аҳоли
даромадлари салмоғи ва уларни дифференциациялашда яққолроқ намоён
бўлади.

Турмуш даражаси кўрсаткнчлари

Умумий кўрсаткичлар

Хусусий кўрсаткичлар

Ми

лли

й да

ром

ад

Ис

теъмол фон

ди

Ми

лли

й бой

ли

кла

р

ис

теъмол

фон

ди

Ис

теъмол да

ра

ж

ас

и

Ме

ҳн

ат шарои

тл

ари

Турар

ж

ой т

аъ

ми

нот

и

ва маиший

қулайли

кла

р

И

ж

ти

мои

й-

мад

ани

й

хиз

мат

к

ўрс

атиш

да

ра

ж

ас

и

Болаларни тарбиялаш шароитлари

Ижтимоий таъминот ва бошқалар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

Ижтимоий-демографик кўрсаткичлар

аҳолининг ёши, жинси, касбий-

малакавий таркибини, ишчи кучини жисмоний такрор ишлаб чиқаришни
ифодалайди. Улар ижтимоий кўрсаткичларда ўз аксини топади ва ижтимоий
соҳа, умуман, иқгисодиёт тараққиёти билан мустаҳкам алоқада. Бу омиллар
аҳолишуносликнинг табиий асослари, яъни аҳоли, унинг айрим гурухлари
сонининг ўзгариши, умр кўриш даври хақида тасаввур ҳосил қилади.

Кўрсаткичларнинг объектив ва субъектив

турларга бўлиниши инсонлар хаёт

фаолиятидаги ўзгаришларни асослаш зарурати билан изохланади. Объектив
кўрсаткичлар объектив (иқтисодий, техник ва ҳоказо) базага эга бўлса,
субъектив кўрсаткичлар аҳали гурухлари ёки алоҳида шахсларнинг меҳнат,
оилавий муносабатлар, даромадлар, иш, тгурмуш тарзи ва шу кабилардан
қониқиши бўйича ҳисобга олинади.

Қиймат ва натурал кўрсаткичлар -

қиймат кўрсаткичлари барча даромад

кўрсаткичлари ва пул кўринишидаги бошқа кўрсаткичлар (товар айланиши,
хизматлар, ташишлар, пул жамғармалари ва қўйилмалари ва ҳоказоларнинг
ҳажми)ни ўз ичига олади.

Натурал кўрсаткичлар - натурал бирликларда (дона, кв.м., куб м. ва

ҳоказолар) ўлчанадиган муайян моддий неъматлар ва хизматлар озиқ-овқат
маҳсулотлари, энергия истеъмоли, мол-мулк, турар жойлар, маданий-маиший
товарлар таъминотининг ҳажмини ифодалайди.

Турмуш даражасини ифодалашда микдор ва сифат курсаткичлари

муҳим

аҳамиятга эга. Миқдор кўрсаткнчлари

муайян моддий неъматлар ва хизматлар

истеъмол ҳажмини аниқлайди. Сифат кўрсаткичлари

эса, аҳоли фаровонлигани

сифат жиҳатдан баҳолаш имконини беради. Улар моддий неъматлар, хизматлар
истеъмол таркиби, овқатланиш, маълумот, малака, узоқ муддатга мулжалланган
ижтимоий-маиший буюмлар билан таъминланганлик даражаси кабиларни ўз
ичига олади.

Аҳоли фаровонлиги пропорцияси ва тақсимот таркибининг

(аҳоли

қатламларини даромадлар бўйича тақсимланиши, даромадлар ва истеъмолни
концентрациялаш ҳамда дифференциациялаш кўрсаткичлари ва бошқалар)
ифодаловчи кўрсаткичларни мустақил кўрсаткичлар сифатида ажратиб
кўрсатиш мумкин.

Статистик қўрсаткичлар - статистик кўрсаткичлар турмуш даражаси

кўрсаткичлари тизимида муҳим ўрин тутади.

Бозор иқтисодиёти муносабатлари шароитида илгари қабул қилинган

таснифдан фойдаланиш деярли мумкин эмас, чунки шўролар даврида таркиб
топган 280 дан ортиқ кўрсаткични баҳолаш жуда мураккаб ва шу билан бирга
сўнгги йилларда ижтимоий тараққиётнинг йўналишлари, ҳисоб юритиш ва
ҳисобот амалиёти туб ўзгаришларга юз тутди ҳамда мамлакатда миллий
манфаатларни ҳимоя қилувчи иқтисодий омиллар муҳим ўрин тутади.

Мамлакатимизда жисмоний соғлом, маънавий етук, ҳар томонлама уйғун

ва баркамол ривожланган, мустақил фикрлайдиган, интеллектуал салоҳиятга,
чуқур билим ва замонавий дунёқарашга эга, Ватанимизнинг тақдири ва
келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган ёш авлодни
тарбиялаб вояга етказиш вазифасини изчил давом эттириш учун аниқ мақсадга


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

қаратилган кенг кўламдаги комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, давлат
ва жамиятнинг барча куч ва имкониятларини шу йўлда сафарбар этиш, барча
жабҳада инсон манфаатларини устун қўйиш назарда тутилади.

Ҳозирги пайтда юзага келган шароитларни ҳисобга олиб, бозор иқтисоди

шароитларига мувофиқлаштирилган бир қатор айрим муҳим кўрсаткичлардан
фойдаланиб таҳлиллар ўтказилади (жадвал).

жадвал

Ўзбекистон Республикасида аҳоли турмуш даражасининг ўзгариши

Т/№

Кўрсаткичлар

2012 йил

2013 йил

2014 йил

2014 йилда 2012 йилга

нисбатан ўзгариши, (+, -)

1

2

3

4

5

6

1

Ялпи

ички

маҳсулот

млрд.

сўм

97929,3

120861,5

144867,9

46938,6

2

Аҳоли
даромадлари
млрд. сўм

77469,3

95676,0

110024,3

32555

3

Аҳоли

жон

бошига

ЯИМ

минг сўм

3289,0

3996,3

4709,7

1420,7

Манба: Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари

асосида тайёрланган

Жадвал маълумотларига кўра, юқорида таъкидланганидек, мамлакат

иқтисодиётининг ривожланиши ўз навбатида аҳоли турмуш фаровонлигини
ошишида муҳим аҳамият касб этиб, ялпи ички маҳсулот ҳажми 2013 йилда
2012 йилга нисбатан 8,0 фоиз ошиб, 120861,5 млрд. сўмни ташкил этган. Аҳоли
даромадлари ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот хажми
2014 йилда 2012 йилга нисбатан мос равишда 32555 млрд. сўм ва 1420,7 минг
сўмга ортиб, 110024,3 млрд. сўм ва 4709,7 минг сўмни ташкил этган.

Аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, камбағалликни олдини олиш, ва

даромадлар даражасини ошириш муаммоларини ҳал этишда истеъмол бюджети
асосида аҳолини минимал даромад билан таъминлашга алоҳида эътибор
қаратиш макқсадга мувофиқдир. Бу ерда, истеъмол бюджети моддий ва
маънавий неъматлар ҳамда хизматлар истеъмоли салмоғи ва таркибининг
қиймати баҳоси ҳамда солиқлардан иборат.

Эҳтиёжни қондириш даражасига

қараб, моддий таъминланганлик минимуми, рационал ва элитар истеъмол
бюджетлари мавжуд. Улар аҳолининг қуйи, ўрта ва юқори (жуда юқори)
даромадли гуруҳларига мувофиқ ҳисобланади. Бундан ташқари, ҳақиқий ва
меъёрий бюджетлар ҳам мавжуд. Меъёрий бюджетлар даромадлар сиёсатининг
ижтимоий нормативларидан биридир.

Истеъмол бюджети фақат аҳоли гуруҳлари учун эмас, балки мамлакат

худудлари учун ҳам белгиланиши мумкин. Бунда ҳисоб-китобнинг турли
хилларидан фойдаланилади(2-расм).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

3-расм.

Истеъмол бюджетининг ҳисоб-китоб усуллари

Манба: Муаллифлар ишланмаси.

Истеъмол бюджети юзлаб товар (хизмат)ларни ўз ичига олади, аммо

ҳисоб-китобларда, одатда, энг муҳимлари (овқатланиш, кийим-кечак, пойабзал,
санитария ва гигена воситалари, дори-дармон, мебель, идиш-товоқ, маданий
моллар, уй-жой ва маиший хизмат, транспорт, алоқа хизмати ва ҳ.к. лар)
эътиборга олинади ва улар минимум моддий таъминланганлик бюджетига
киритилади.

Ҳар бир давр бўйича аҳоли ва ишчи кучини такрор ишлаб чиқариш учун

зарур бўлган моддий таъминланганлик минимуми мавжуд. Бу минимум
объектив миқдор бўлиб, ижтимоий кучларнинг ривожланиш даражасига
боғлиқ. Моддий таъмииланганлик минимуми меъёрий истеъмол бюджети
ёрдамида аниқланади. Истеъмол бюджети ҳисоб-китоб тавсифига эга ва маълум
нормативларга асосланади. Меъёрий бюджет моддаларининг асосий қисми
тўғридан-тўғри ҳисобланади, яъни унда озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат
маҳсулотлари истеъмоли меъёри, хизмат кўрсатиш нормативи, уларни харид
қилиш баҳолари инобатга олинади.

Моддий таъминланганлик минимуми бюджети жорий вақт учун ва

истиқболга мўлжаллаб тузилиши мумкин. У натурал ва пул шаклида
ифодаланади. Меҳнаткашлар ва уларнинг оилалари минимал эҳтиёжлари
моддий ва маданий неъматлар истеъмоли даражаси ва таркиби қандай бўлиши
бу минимумни таъминлайдиган даромадлар миқдорини аниқлаш имконини
беради. Масалан, ишчи кучини нормал такрор ишлаб чиқариш учун хизматчи
ёки деҳқон оиласидаги балоғатга етган кишиларнинг энергия сарфини қоплаш
ва қониқарли ҳаёт фаолиятини таъминлаш бўйича зарур бўлган физиологик
меъёр даражасида овқатланиши ҳамда кийимбош, пойабзал, ички кийимлар,
гигиена воситалари билан таъминланиши, коммунал хизмат, транспорт ва алоқа
хизмати учун ҳақ тўлаш, шунингдек, маданий эҳтиёжларни қондириш учун
минимал даромадга эга бўлиши зарур.

Истеъмол бюджетининг ҳисоб-китоб усуллари

Меъёрий

Товар ва хизмат истеъмоли ва уларнинг ҳақиқий баҳоси
нормативлари асосида

Статистик

Аҳолининг айрим қатламлари эга бўлган реал даромадлар
даражасида

Овқатланиш меъёрлари ва амалий харажатлар асосида

Мураккаб

Субъектив

Экспертлар сўрови ва жамоатчилик фикри асосида

Ресурс

Аҳолининг маълум истеъмол минимумини таъминлаш
учун давлатнинг объектив имкониятлари асосида


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Меъёрий бюджетга асосланган моддий таъминланганлик минимуми иш

ҳақини дифференциациялашни прогнозлашда асосий элементлардан бири
бўлиб хизмат қилади. Иш ҳақининг энг кам миқдори жамиятда мавжуд
ресурсларга боғлиқ бўлмаса, моддий таъминланганлик минимумини
таъминлаш учун бошқа ижтимоий истеъмол фонди, шахсий томорқа хўжалиги
ва шу каби манбалардан фойдаланилади.

Меъёрий истеъмол бюджети сон ва ёш таркиби турлича бўлган ёлғиз

кишилар ҳамда оилалилар учун, аҳолининг турли гуруҳлари, оиланинг
ишламайдиган аъзолари, мамлакатнинг турли худудлари учун ишлаб чиқилади.
Мамлакат худудлари бўйича меъёрий бюджетлар турмуш қийматидаги фарқни
аниқлаш, худудий коэффициентни асослашга ёрдам беради. Моддий
таъминланганлик минимумига эришиш йўлларини асослашда уларни қоплаш
учун энг кам иш ҳақи ва пенсиялар, номинал ҳамда реал иш ҳақини ошириш,
ижтимоий трансфертлар, шахсий томорқа хўжалигидан олинадиган даромадни
кўпайтириш ва шу каби манбаларини аниқлаш катта аҳамиятга эга. Бироқ
оилаларда иш билан бандлар ва боқимандаларнинг турли нисбатлари юзага
келади, бу эса оила таъминланишига таъсир этади. Кам таъминланганлик
муаммосини ҳал этиш учун иш ҳақини мунтазам ошириб бориш, оилада
бандликни ошириш, пенсия таъминотини яхшилаш, солиқ бўйича имтиёзлар
белгилаш, товар ва хизмат ҳақларини камайтириш, болаларни боқиш учун
давлат томонидан бериладиган нафақалар миқдорини кўпайтириш, ёлғиз
қарияларга кўмаклашиш ва шу кабилар лозим.

Оиланинг яшаш минимумини шакллантиришда ёлғиз кишилар ва

оилалиларнинг истеъмол харажатлари даражасига таъсир этувчи омиллар
ҳисобга олинади. Оиладагилар сони ошиб бориши билан истеъмол харажатлари
пасайиб боради. Масалан, агар икки киши биргаликда яшаса, уларнинг жон
бошига харажатлари ёлғиз яшовчининг харажатларидан икки баробар кам
бўлади. Бу узоқ вақт фойдаланишга мўлжалланган товарларга ҳам тааллукли.
Буюмлар бир боладан бошқасига ўтиши ҳам ҳисобга олинади айниқса, кам
таъминланган ва кўп болали оилаларда бу яққол кўзга ташланади. Шу
муносабат билан даромадлари турли даражада бўлган оилаларда биргаликда
яшаш эвазига харажатларнинг камайиши коэффициенти ҳисоблаб чиқилган.
Масалан, балоғатга етган тўртта одам яшайдиган оилада истеъмол харажатлари
10 фоизга камаяди, оилада яшовчи пенсионер учун яшаш минимуми ёлғиз
пенсионерникидан 10-15 фоиз паст.

Аҳоли эҳтиёжига табиий-иқлимий шароитлар, жойлашиш характери,

миллий анъаналар ҳам таъсир кўрсатади. Ноозиқ-овқат товарлари ва хизматлар
харажати узоқ вақт фойдаланишга мўлжалланган буюмлар билан
таъминланганлик ва хизмат муддати меъёрлари асосидаги норматив усул
ёрдамида аниқланади. Ҳисоб-китоблар товарлар гуруҳи бўйича ишлаб
чиқилади: гардероб предметлари: уст кийим, пойабзал ва қоказолар; санитария
гигена воситалари: дори-дармонлар; узоқ вақт фойдаланишга мўлжалланган
товарлар: мебель, электр асбоблари, автомобиль ва ҳоказо.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

Уй-жой ва коммунал хизмат харажатлари ушбу худуддаги нархлар ва

тариф нормативларига қараб белгиланади. Бунда солиқлар ва мажбурий
тўловлар харажатлари ҳам ҳисобга олинади.

Оиланинг яшаш минимуми бюджети унинг таркиби ва катта-кичиклигига

қараб аниқланиши мумкин. Таъкидлаш лозимки, яшаш минимуми анча тор
тузилган, унда фақат физиологик минимумни таъминловчи меъёрдан
фойдаланилган ва тамаки маҳсулотлари, деликатеслар, маданий эҳтиёжлар
ҳисобга киритилмаган, ноозиқ-овқат товарлари, хизматлар, соликлар эса етарли
даражада ҳисобга олинмаган. Яшаш минимумидан фаркди ўлароқ, минимал
истеъмол бюджети ана шу харажатларни тўла ҳисобга олади. Баъзи ҳисоб-
китобларга кўра, минимал истеъмол бюджети яшаш минимуми бюджетидан 3-4
баравар ортиқ[2].

Минимал истеъмол бюджети ва яшаш минимуми бюджети билан бирга

рационал истеъмол бюджети ҳам ҳисобланади. Унинг ёрдамида илмий
асосланган рационал меъёрларга мувофиқ эхтиёжларни қондириш учун зарур
бўлган даромаднинг таркиби ва миқдори аникланади. Рационал бюджет ва
истеъмолнинг рационал меъёри инсоннинг оқилона эҳтиёжларини тўла
қондириш тамойили асосига қурилади. Истеъмолнинг реал меъёрига мувофиқ
бўлган аҳоли жон бошига тўғри келадиган истеъмол даражасига етиш мамлакат
миқёсида ўрта табақани шакллантириш вазифасини ҳал этишга ёрдам беради.

Барча аҳоли учун истеъмолни рационал даражага етказиш жараёнини икки

босқичга ажратиш мумкин: Биринчиси - рационал бюжетга мос келувчи
даромадни ва истеъмолни ўртача даражасига етиш; иккинчиси - жамият ҳар бир
аъзосининг рационал истеъмолини таъминлаш. Бу икки босқични фарқлаш
иқгисодий мазмунга эга. У даромадлар ва истеъмолнинг баъзи элементлари
ҳаракати тенденциясидаги туб ўзгаришлар ва истеъмол тузилмасининг
ўзгариши билан боғлиқ. Аммо рационал истеъмол бюджетининг моҳиятини
оптималлаштириб бўлмайди. У фақат прогнозлашнинг дастлабки пунктини
ташкил этади. Рационал истеъмол ва таъминот меъёрлари шундай воситаки,
улар ёрдамида халқ фаровонлигини оширишнинг устивор йўналишларини
миқдор ва сифат жихатидан ифодалаш; ижтимоий муаммоларни ечиш, турмуш
даражаси концепциясини ишлаб чиқиш мумкин.

Истеъмол савати — инсоннинг саломатлигини сақлаш ва унинг ҳаёт

фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсу-лотлари, ноозиқ-
овқат товарлари ва хизматларнинг минимал тўпламидир[2].

Аслида, истеъмол

савати учта саватдан иборат: озиқ-овқат, ноозиқ-овқат, хизмат саватчалари.
Истеъмол савати камида 5 йилда бир марта услубий тавсиялар асосида
аниқлаштирилади. Истеъмол саватида озиқ-овқат савати муҳим ўрин тутади.

Минимал истеъмол саватини ишга лаёқатли ёшдаги аҳоли учун

шакллантиришга асос қилиб, ишлаётган эркак кишига суткада 2720 ккал. оқсил
истеъмолини - 88,7 (шу жумладан, ҳайвонники -31,5) ва углеводларни 4412
ккал. суткани таъминловчи сифатида озиқ-овқатлар тўплами белгилаб
олинади[2].

Яшаш минимуми кўрсаткичлари давлат томонидан ижтимоий сиёсат

юритишда қўлланилади хусусан, аҳолининг турмуш даражасини баҳолаш учун


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

яшаш минимумидан паст, тенг ва юқори даромадли аҳоли салмоғи аниқланади,
шунга кўра, аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш
учун аниқ етиб борадиган манзилли ижтимоий ёрдам учун негиз бўлиб хизмат
қилади, энг кам иш ҳақи ва пенсияларни асослашда фойдаланилади,
шунингдек,ушбу кўрсаткич кам таъминланганлик мезони ҳамдир.

Хулоса қилиб айтганда, аҳоли турмуш даражаси кишилар эҳтиёжининг

таркиби ва ривожланиши билан боғлиқ ва шу билан бирга, уларни
қаноатлантириш учун фойдаланиладиган турмуш неъматлари ва хизматлар
миқдори ҳамда сифати билан алоқадор бўлиб, бу жамиятнинг иқтисодий,
ижтимоий ва сиёсий тузилиши билан белгиланади. Бундан ташқари, турмуш
даражаси фақат жорий ишлаб чиқариш билангина эмас, балки миллий бойлик
ва кишиларнинг шахсий тўплаган мулки миқдори билан ҳам боғлиқ. Шуни ҳам
алоҳида таъкидлаш жоизки, истеъмол савати ва яшаш минимуми инсоннинг
ҳаёт фаолиятини тўлароқ таърифлаш имконини беради ва аҳоли турмуш
даражаси ҳамда даромадлар кўрсаткичлари тизимининг таркибий қисми
ҳисобланади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Ишмухамедов А.Э., Каланова М.З. ва бошқалар «Ижтимоий соҳа

иқтисодиёти» Маърузалар матни. -Т.: ТДИУ, 2005.

2. Игнатов В.Г., Батурин Л.А., Бутов В.И. Эконимика социальной сфере.

Ростов на Дону, 2005.

3. Ўзбекистон Республикаси йиллик статистик тўплами. -Т.: 2015.

Библиографические ссылки

Ишмухамедов А.Э., Каланова М.З. ва бошкалар «Ижтимоий соха иктисодиёти» Маърузалар матни. -Т.: ТДИУ, 2005.

Игнатов В.Г., Батурин Л.А., Бутов В.И. Эконимика социальной сфере. Ростов на Дону, 2005.

Узбекистон Республикаси йиллик статистик туплами. -Т.: 2015.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов