Социально-экономическая сущность понятия домохозяйства и его неотъемлемая связь с семьей

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
  • Национальный исследовательский университет Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйств
CC BY f
466-471
10
3
Поделиться
Ахмедов, У. (2016). Социально-экономическая сущность понятия домохозяйства и его неотъемлемая связь с семьей. Экономика и инновационные технологии, (6), 466–471. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9083
У Ахмедов, Национальный исследовательский университет Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйств

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье изучены сущность домашних хозяйств как социологическая-экономическая категория, их составные функциональные свойства, научные-методологические проблемы их функционирования и развитие, а также различие между понятием «семья», «домохозяйство».


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

У.Қ. Ахмедов,

мустақил изланувчи, ТИМИ

УЙ ХЎЖАЛИГИ ТУШУНЧАСИНИНГ ИЖТИМОИЙ – ИҚТИСОДИЙ

МОҲИЯТИ ВА УНИНГ ОИЛА БИЛАН УЗВИЙ БОҒЛИҚЛИГИ

В статье изучены сущность домашних хозяйств как социологическая-

экономическая категория, их составные функциональные свойства, научные-
методологические проблемы их функционирования и развитие, а также
различие между понятием «семья», «домохозяйство».

The article analyzed the meaning, the concept of the household as a social-

economical

category,

their

constituent

functional

properties,

scientific-

methodological problems of their functioning and development, also a difference
between the concept of “family”.

Калитли сўзлар:

уй хўжалиги, оила, инсон капитали, бозор

иқтисодиёти.


Бозор иқтисодиётига ўтаётган давлатларда уй хўжаликлари фаолиятини

ривожлантиришнинг илмий-амалий муаммоларига эътиборнинг ортганлиги
кузатилмоқда. Бу энг аввало уй хўжаликларининг миллий иқтисодиёт
ривожланишига ва аҳоли турмуш фаровонлигига уларнинг қўшаётган ҳиссаси
ошиб бораётганлиги билан боғлиқдир. Шу боис, бозор иқтисодиёти субъекти
сифатида мамлакатимиз ривожида тобора катта роль ўйнаётган уй хўжалиги
тушунчасининг ижтимоий-иқтисодий моҳиятини, унинг белгилари ва
таркибий-функционал хусусиятларини, ривожланиш қонуниятларини чуқурроқ
билиш талаб этилади.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, уй хўжалиги сўзи кундалик ҳаётда, айнан

ҳовли-жойда ёки кўп қаватли уйда яшовчи инсонларнинг ҳаёт кечиришини
таъминлаш фаолиятини англатади. Шу боис ҳозирги замон уй хўжалигини
социология, демография, статистика, психология, иқтисодиёт ва бошқа
ижтимоий фанларнинг вакиллари ўрганади. Ушбу фанларнинг ҳар бири уй
хўжалиги фаолиятининг у ёки бу жиҳатларини тадқиқ этади. Уй хўжалигининг
ҳаёти ва ривожланиши билан боғлиқ муаммоларнинг мажмуавий хусусиятга эга
эканлиги, унинг фаолият кўрсатишининг турли жиҳатларини ёритувчи кўп
йўналишларнинг мавжудлигидан далолат беради.

Ижтимоий-иқтисодий категория сифатида уй хўжалигининг мазмун-

моҳияти, фаолият юритиши ва ривожланишининг илмий-методологик
муаммолари асосан чет эл олимлари илмий ишларида кенг ўрганилган. Собиқ
Иттифоқ даврида иқтисодий категория сифатида уй хўжалиги ХХ асрнинг бир
неча ўн йилликлари мобайнида иқтисодий ва мафкуравий сабаблар туфайли
деярли ўрганилмаган. Тадқиқотчилар илмий ишларида эътибор фақат оила
мулкига ва унинг бир тури ҳисобланган шахсий ёрдамчи хўжаликка қаратилди.

Илмий манбалар таҳлили шуни кўрсатадики, уй хўжалиги тушунчасига

ҳозиргача ягона таъриф берилмаган. Тадқиқотчилар уй хўжалиги моҳиятининг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

энг дастлабки тушунчалари ва унинг функцияларини бош асос қилиб олган
ҳолда, ўз таърифларини берганлар (1-жадвал). Бироқ турли вақтларда, турли
шароитларда ва турли вазифаларни ҳал этишда берилган таърифлар турли
маъно ва талқинга эга бўлган. Уй хўжалиги тушунчасининг аниқ ижтимоий-
иқтисодий ва таркибий-функционал таърифи мавжуд эмаслиги, уни тадқиқ
этишни ягона бир ёндашувини шакллантиришдаги тўсиқлардан бири
ҳисобланади.

Уй хўжалиги тушунчасининг қуйидаги таърифларда изоҳланиши, ушбу

категория ижтимоий-иқтисодий моҳиятининг аста-секин вужудга келиши ва
шаклланишининг мантиғини акс эттиради.

1-жадвал

“Уй хўжалиги” тушунчасининг таърифлари

Муаллифлар

Таъриф

1

2

Макконелл

С.Р.

Брю С.Д. [1]

Уй хўжалиги – бир ёки ундан кўп шахсдан таркиб топган,

иқтисодиётни ресурслар билан таъминловчи ва ушбу ресурслар учун
олинган пулни инсоннинг моддий эҳтиёжларини қондирувчи товар ва
хизматларни сотиб олиш учун сарфловчи иқтисодий бирлиқ

Олейник А.Н.

[3]

Уй хўжалиги – инсон капиталини такрор барпо этишнинг

умумий вазифалари, яшаш жойи, бюджет ва оила-қариндошлик
алоқалари билан бирлашган инсонлар гуруҳи. Уй хўжалигининг
асосида ҳокимият муносабатлари ётади – биргаликдаги иқтисодий
фаолият устидан назорат қилиш ҳуқуқлари оила аъзоларидан бирига,
яъни оила бошлиғига топширилади

Винтер

М.,

Моррис У. [6]

Уй хўжалиги – инсон капиталини такрор барпо этишнинг

умумий вазифалари, яшаш жойи, бюджет ва одатда оила-
қариндошлик алоқалари билан бирлашган инсонлар гуруҳи

Бойчук Н.И.,

Корнеева Е.С. [5]

Уй хўжалиги – бир ёки ундан кўп шахсдан таркиб топган,

иқтисодиётни ресурслар билан таъминловчи ва ушбу ресурслар учун
олинган

даромадларни

инсоннинг

моддий

эҳтиёжларини

қондирадиган товар ва хизматларни харид қилиш учун сарфловчи
иқтисодий бирлик

Мироненко

О.В. [2]

Ижтимоий-меҳнат муносабатларининг субъекти сифатида уй

хўжалиги – умумий бюджет ва яшаш жойи билан бирлашган, ҳар
қайсиси ишлаб чиқариш омили сифатида меҳнат таъминотчиси
бўлгани ҳолда бандлик мақомига эга бўлган, шунингдек, ҳам табиий,
ҳам товар хусусиятига эга бўлиши мумкин бўлган иқтисодий
фаолиятда иштирок этувчи бир ёки бир неча шахслар гуруҳи

Ахмедова

М.А. [7]

Бозор иқтисодиёти шароитида уй хўжалиги ресурслар,

маҳсулотлар ва хизматларни харид қилиш ва сотиш тўғрисида
мустақил қарор қабул қилувчи, ўз эҳтиёжларини имкон қадар
қондиришга интилувчи бозор муносабатларининг агентини ўзида
намоён этади

Манба: илмий манбалар таҳлили асосида тузилган.


Кўпинча уй хўжаликлари оиланинг иқтисодий, ижтимоий-демографик ва

статистик белгиланиши сифатида ҳам кўриб чиқилади. Оила анъанавий тарзда
никоҳ-қариндошлик муносабатлари, биргаликда ҳаёт кечириш, умумий бюджет
ва биргаликда хўжалик юритиш белгилари билан таърифланади. Қариндошлик


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

белгиси, оилани таърифлаш учун шарт ҳисобланса-да, лекин у ҳамма вақт ҳам
иштирок этмайди, чунки оила таркибига ҳам туғишган, ҳам асраб олинган
фарзандлар кириши мумкин.

Уй хўжалиги тушунчасининг мазмуни ўзгариши билан бир вақтда у

ҳақидаги тасаввурлар тизими ҳам ўзгаради. Унинг моҳияти ҳам кенгаяди. Бу уй
хўжалиги тушунчасига сифат жиҳатдан аниқликлар киритишни талаб қилади.
Бунда уй хўжаликларини нафақат ижтимоий-иқтисодий салоҳияти билан балки
муайян функционал тузилма ва хўжалик-иқтисодий хатти-ҳаракати билан ҳам
тавсифланувчи алоҳида кўп поғонали хўжалик тизими сифатида ҳам кўриб
чиқишни тақозо этади.

Оиладан ташқари ва жамоавий уй хўжаликлари ўзаро никоҳ-қариндошлик

муносабатлари билан боғланмаган, бироқ бу ўтмишда улар оилали бўлмаган
ёки оилавий уй хўжаликлари сифатида мавжуд бўлмаганлиги ёки келгусида
оилали бўлмаслигини англатмайди. Бундан ташқари, жамоавий уй хўжаликлари
якка тартибдаги бюджетларга ва умумий қоидаларга бўйсунган умумий
истеъмол харажатларига эга бўлмайди. Бу назарий жиҳатдан жамоавий уй
хўжаликларини қоидадан кўра, кўпроқ истисно тариқасида кўриб чиқиш
мумкинлигини билдиради. Шу нуқтаи назардан Ўзбекистонда жамоавий уй
хўжалиги тоифасига кириши мумкин бўлган шахслар расмий қоидаларга кўра,
улар таркибига кирмайди.

Ҳозирги иқтисодий шароитда «уй хўжалиги» ва «оила» тушунчалари бир-

бирига жуда яқин. Шунинг учун адабиётларда аксарият ҳолатларда «уй
хўжалиги» атамаси «оила» тушунчаси билан қўшилиб кетган ёки ўзаро
тўлдириш ёхуд ҳатто ўзаро ўрин босиш муносабатларига эга.

Винтер М. ва Моррис У. тадқиқотида [6]: “Оила – бир уйда яшаши ва

умумий бюджетга эга бўлиши шарт бўлмаган, оила-қариндошлик
алоқаларининг умумийлиги билан бирлашадиган гуруҳ” эканлиги эътироф
этилади. Урумова Ф.И. эса [4]: “Оила – инсонларнинг, одатда, қариндошлик
алоқалари ва турмушнинг умумийлиги асосида онгли равишда ташкил этилган
кичик гуруҳи бўлиб, уларнинг ҳаёти ва фаолияти индивиднинг ижтимоий,
иқтисодий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш учун амалга оширилади”, -деб
таъкидлаган. Ушбу таърифлардан кўриниб турибдики, оила учун
қариндошчилик, никоҳ ҳамда ижтимоий функцияларни таъминлаш каби
белгилар асосий ҳисобланади, аммо улар оилани уй хўжалиги каби эътироф
этиш учун етарли эмас. Уй хўжалиги ҳам биргаликда ҳаёт кечириш, биргаликда
хўжалик юритиш, умумий бюджет ва никоҳ-қариндошлик алоқалари каби
асосий белгилар билан тавсифланади (2-жадвал). Бунда никоҳ-қариндошлик
алоқалари бўлиши ҳам, бўлмаслиги ҳам мумкин. Лекин бу ҳол шундай хулосага
келиш имконини берадики, “уй хўжалиги” ва “оила”нинг ўзига хос белгилари
кўпинча мос келади, аммо оила уй хўжалигининг негизи ҳисобланади. Буни
янада яққол кўриш учун уй хўжалиги билан оиланинг асосий белгилари ва
таркибий-функционал хусусиятларини таққослаш мумкин (2-жадвал).



background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

2-жадвал

Оила ва уй хўжалигининг асосий белгилари ва функцияларининг таркиби

Функциялар

Оила

Уй хўжалиги

1

2

3

Асосий

ҳал

қилувчи

белгилар (аҳамиятига қараб
ёзилган)

Никоҳ-қариндошлик

алоқалари; яшаш жойи;

умумий

бюджет;

биргаликда

хўжалик

юритиш

Яшаш жойи; биргаликда

хўжалик юритиш;

умумий бюджет;
никоҳ-қариндошлик

алоқалари

Асосий мақсад

Инсонни

дунёга

келтириш

Инсон капиталини асраш
ва такрор тиклаш

Оила ва уй хўжалигининг

моҳиятидан

келиб

чиқадиган

ўзига

хос

функциялар

Болани дунёга келтириш,

уни тарбиялаш ва вояга
етказиш,

ижтимоий

функцияларни бажариш –
жамият ривожининг барча
босқичларида ўзгармасдан
қолади

Таъминот, ишлаб чиқариш,

жамғариш, истеъмол – инсон
капиталини такрор тиклаш ва
амалга оширишнинг асоси
ҳисобланади, ташқи ва ички
иқтисодий

ўзаро

муносабатларнинг

тарихий

хусусиятини акс эттиради

Муайян

тарихий

шароитда мажбурий ёки
мослаштирилган ўзига хос
бўлмаган функциялар

Хўжалик-маиший; ишлаб

чиқариш;

истеъмол;

янгиланиш

ва

бошқа

функциялар - оила ичидаги
муносабатларнинг тарихий
хусусиятини ва оиланинг
жамият

билан

ўзаро

ҳамкорлигини акс эттиради

Бола тарбияси ва бошқа

ижтиомий функциялар – инсон
салоҳиятининг

физиологик

асосини

яратиш,

уни

шакллантириш ва сақлашга
қаратилган

Манба: илмий манбалар таҳлили асосида тузилган.


Уй хўжалиги ва оиланинг асосий функцияларини қиёсий таҳлил қилиш

натижалари, уларнинг бир-бирини ўзаро тўлдириши ва боғлиқлигини
кўрсатади, яъни уй хўжалиги ўзига хос (таъминот, ишлаб чиқариш, жамғариш
ва истеъмол) функцияларининг муваффақиятли амалга оширилиши унинг бир
вақтнинг ўзида оиланинг ўзига хос функциялари ҳисобланган ва унга хос
бўлмаган функцияларининг сифати, сақланиши ва амалга оширилишига боғлиқ.
Бу уй хўжаликларининг асосий функцияларини тўлдириш, уларни ўзига хос ва
хос бўлмаган турларга бўлиш орқали қуйидаги хулосаларга келиш имконини
беради.

Инсон капиталини такрор тиклаш тушунчаси кўп қиррали жараён

моҳиятини чуқурроқ акс эттирган ҳолда нафақат шахс сифатида инсонни ва
жамоа сифатида уй хўжалигини ҳам биологик, ҳам ижтимоий, ҳам хўжалик-
иқтисодий жиҳатдан такрор тиклаш, балки унинг ҳаёти ва фаолияти учун шарт-
шароитларни ҳам яратиб беришни ўз ичига олади.

Ушбу тушунча уй хўжалиги мавжуд бўлишининг моддий, инсоний,

маънавий, этник, диний асослари йиғиндисини ўзида акс эттиради ва бу унинг
кўп қирралилиги ва катта аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади. Лекин уй


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

хўжалиги унинг иқтисодий баҳоси нуқтаи назаридан, кўпинча, инсон
капиталини асраш сифатида кўриб чиқилади.

Уй хўжалиги таркиби бир – биридан қуйидаги жиҳатлари билан фарқ

қилади:

- бир кишилик, алоҳида уй–жой ёки унинг бир бўлагида яшовчи, ҳаёт учун

зарур барча эҳтиёжларини мустақил қондирувчи ва биргаликдаги турар жойга
эга бошқа кишилар билан умумий хўжалик юритиш воситаси бўлмаган шакл;

- икки ва ундан ортиқ кишилик, алоҳида турар – жойда бирга ёки бўлак

яшовчи, кундалик эҳтиёжларининг умумий фаолиятларида тўлиқ ёки қисман ўз
воситаларини бирлаштириш ёки ажратиш орқали қондирувчилар. Бу шахслар
никоҳ орқали, қавм – қариндошлик алоқалари билан ёки қариндош бўлмаган
ришталар билан ҳам боғланган бўлишлари мумкин.

Уй хўжалиги таркибида унинг аъзоларига бегона бўлган, бироқ бир турар

– жойда истиқомат қиладиган ва ягона хўжалик юритувчи шахслар бўлиши ҳам
мумкин (хўжалик ҳомийлигида яшовчи қариялар ва бошқа шахслар).

Бино ижарага олинган ҳолатларда бинонинг хўжайини, ташкил этилган уй

хўжалигининг аъзоси ҳисобланмайди. Шу билан бирга уй хизматчилари ҳам ўз
иш берувчиларининг уйида истиқомат қилишганида ҳам (меҳнатлари учун
бошпана ва озиқ-овқат билан таъминланадилар) уй хўжалигининг аъзоси
ҳисобланмайдилар.

“Уй хўжалиги” ва “оила” тушунчаларини адаштирмаслик энг асосий шарт

ҳисобланади. Бу икки атама бир-бирига ўхшаса-да, юқорида таъкидланганидек,
оила уй хўжалигининг ўзаги ҳисобланади. Бир киши уй хўжалиги бўла олади,
аммо оила бўла олмайди. Уй хўжалиги кўп сонли инсонлардан таркиб топиши
мумкин, аммо улар ҳамиша қавм-қариндошлик алоқалари билан боғланган
бўлавермайдилар.

Ўз ўрнида уй хўжалиги тушунчасини чуқур англаш, уй хўжалиги

иқтисодиётини юритишнинг фарқини билишга кўмаклашади. Уй хўжалиги
фаолиятини юритиш уй шароитида унинг аъзоларининг ишчи кучи сифатидаги
иштироки билан амалга ошади. Турар – жой ва унинг атрофидаги ҳудудни
яхши аҳволда сақлаш, овқат тайёрлаш, болалар ва меҳнатга лаёқатсизларни
парваришлаш ва бошқалар шулар жумласига киради. Уй хўжалиги фаолияти
фақатгина уй ичидаги вазифалари билан чекланиб қолмай, балки унинг
аъзолари уй хўжалиги манфаатларини кўзлаб ташқи муҳит ва бошқа
иқтисодиёт субъектлари билан ҳам бозор муносабатларига киришадилар.

Фойдаланилган адабиётларрўйхати

1. Мэнкью Н.Г. Принципы в экономике. – СПБ: ПитерКом. – 1999, - С. 48.
2. Петухова Е.П. Совершенствование механизма регулирования домашнего

хозяйства в современной экономике России. Автореферат дисс. К.э.н., Брянск,
2004. – 24 с.

3. Умурзаков У.П., Чариев К.А. Организационно-экономические и

правовые основы реструктуризации сельскохозяйственных предприятий на
переходном этапе. – Т.: Меҳнат, 196. – 56 с.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

4. Абсаматов А. Минтақада деҳқон хўжаликларини ривожлантириш

масалалари. // Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси. – Т., 2000. 4-сон.

5. Кокин А.С., Фетисов В.Д., Фетисова Т.В. Концептуальные основы

финансового менеджмента домашних хозяйств // Вестник Нижегородского
университета

им.

Н.И. Лобачевского,

2009,

№1.

С.

157-161.

www.unn.ru/pages/issues/vestnik/99999999_West_2009.../25.pdf

6. Можайкина Н.В. Социально – экономическая сущность категория

домохозяйства. //http/www.nbuuv.gov.

7. Ахмедова М.А. Домашнее хозяйство в системе национальной экономики

и его роль в развитии рыночных отношений Республики Таджикистан //
Автореф. дис. к.э.н., Худжанд, 2012. – 18 с.

Библиографические ссылки

Мэнкью Н.Г. Принципы в экономике. - СПБ: ПитерКом. - 1999, - С. 48.

Петухова Е.П. Совершенствование механизма регулирования домашнего хозяйства в современной экономике России. Автореферат дисс. К.э.н., Брянск, 2004. - 24 с.

Умурзаков У.П., Чариев К.А. Организационно-экономические и правовые основы реструктуризации сельскохозяйственных предприятий на переходном этапе. - Т.: Мехнат, 196. - 56 с.

Абсаматов А. Минтакада дсхкон хужаликларини ривожлантириш масалалари. // Узбекистон иктисодий ахборотномаси. - Т., 2000. 4-сон.

Кокин А.С., Фетисов В.Д., Фетисова Т.В. Концептуальные основы финансового менеджмента домашних хозяйств И Вестник Нижегородского университета им. Н.И. Лобачевского, 2009, №1. - С. 157-161. www.unn.ru/pages/issues/vestnik/99999999_West_2009.../25.pdf

Можайкина Н.В. Социально - экономическая сущность категория домохозяйства, //http/www.nbuuv.gov.

Ахмедова М.А. Домашнее хозяйство в системе национальной экономики и его роль в развитии рыночных отношений Республики Таджикистан // Автореф. дис. к.э.н., Худжанд, 2012. - 18 с.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов